Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан
Tafsir
Ограды
АятОграды
Tafsir
Ограды
АятTafsir
Ограды
Аят 7/1Бу — сенга нозил қилинган Китобдир, токи бундан дилингда танглик бўлмасин, токи у билан огоҳлантиргайсан ва муминлар учун Ўгит бўлсин.
Tafsir
Ограды
Аят 7/2Сизга Раббингиздан нозил қилинганига эргашинг, Ундан ўзга валийларга эргашманг. Қанчалар оз Эслатма оласиз!
Tafsir
Ограды
Аят 7/3Қанчадан-қанча шаҳарларни вайрон этдик, улар кечаси ётганида ёки кундузи ухлаганида уларни азобимиз тутди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/4Бизнинг Азобимиз келганида, фақат “Биз ноҳақ бўлган эканмиз” дея олдилар холос.
Tafsir
Ограды
Аят 7/5Биз Расул юборилган қавмларни ҳам, юборилган Расулларни ҳам сўроқ қиламиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/6Ва аниқ илм асосида уларга хабар берамиз, зеро Биз ғоиб/бехабар эмасмиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/7Ўша Куни, тарози ҳақдир. Кимнинг тарозиси оғир босса, ана ўшалар нажот топадилар/муродига етадилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/8Кимнин7/9г тарозиси енгил келса, Бизнинг оятларимизга ноҳақлик қилиб ўзларини бой берганлар ана ўшалардир.
Tafsir
Ограды
Аят 7/9Ҳақиқат шуки, сизни Ер юзига Биз жойлаштирдик, ва унда сизга тирикчилик ато этдик; Қанчалар оз шукур қиласиз!
Tafsir
Ограды
Аят 7/10Сизни яратдик, сўнг сурат бердик, сўнг Малакларга/куч ва илм эгаларига дедик: “Одамга сажда қилинг”. Улар сажда қилдилар, Иблисдан бошқа, у сажда қилганлардан бўлмади.
Tafsir
Ограды
Аят 7/11У деди: “Мен сенга буюрганда, сажда қилишдан сени нима тўсди?” У деди: “Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратдинг, уни эса лойдан”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/12Деди: “Чиқ бу ердан, сенга унда кибр-ҳаво қилиш йўқ. Чиқиб кет, чунки Сен тубанлардан бирисан!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/13Tafsir
Ограды
Аят 7/14Tafsir
Ограды
Аят 7/15Деди: “Мени тойдирганингга қасамки, мен уларга Сенинг Тўғри Йўлинг узра ўрнашаман.
Tafsir
Ограды
Аят 7/16Сўнгра уларнинг олд, орқа, ўнг ва сўл тарафидан келаман, Мана кўрасан — уларнинг кўпчилиги шукур қилувчи бўлмайди”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/17Деди: “Бу ердан хўр ва қувилган ҳолда чиқиб кет. Улардан қай бири сенга эргашса, ҳамманг билан жаҳаннамни тўлдираман”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/18“Эй Одам, ўзинг ва ҳамроҳинг ушбу жаннатни маскан тутинг, истаган жойида енг, лекин мана шу дарахтга яқинлашманг, йўқса ноҳақлик/зулм қилувчилардан бўласиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/19Шайтон уларнинг махфий чиркинликларини ошкор қилиш учун васваса қилди. У деди: “Раббингиз сизни бу дарахтдан манъ этиши фақат мулк эгалари ёки абадий яшовчилар* бўлмаслигингиз учун,
Tafsir
Ограды
Аят 7/20(*2:106 — Ҳорут ва Морут; 20:120)
Мен икковингизга ҳам яхшиликни истайман”, дея қасам ҳам ичди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/21Уларни алдаб, паст туширди. Ўша дарахтни тотгач, чиркинликлари очиқ бўлди, ва уларни жаннат япроқлари билан беркита бошладилар. Рабби уларга нидо қилди: “Сизни бу дарахтдан қайтармаганмидим? Шайтон сизга очиқ душман демаганмидим?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/22Улар дедилар: “Эй Раббимиз, биз ўз-ўзимизга зулм қилиб қўйдик. Агар бизни кечирмасанг, бизга раҳм қилмасанг, у ҳолда зиёнлар ичида қоламиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/23Деди: “Чиқинг, бир-бирингизга душмансиз, Ер юзида қоласиз, бироз муддат баҳраманд бўласиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/24Деди: “Унда яшайсиз, унда вафот топасиз ва ундан чиқариласиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/25Эй Одам ўғиллари, сизга чиркинликларингизни беркитувчи кийим, ва безагувчи либос нозил қилдик/ўргатдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Эслатма/Ўгит олишлари учун мана шулар Аллоҳнинг оятларидан.
Tafsir
Ограды
Аят 7/26Эй Одам ўғиллари, Шайтон сизнинг аждодингизга чиркинликларини очиш учун либосини эгнидан тортиб, жаннатдан чиқарган эди, энди сизни ҳам айни фитнага солмасин. У сизни ўз қабиласи билан бирга, сиз уларни кўрмайдиган жиҳатдан кўради. Биз Шайтонларни фақат иймон келтирмайдиганларга валий қилиб қўйганмиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/27Улар ҳар гал бирон бузуқлик қилсалар, дейдилар: “Биз ота-бобомизни шу йўлда топганмиз, Аллоҳ ҳам бизга шуни буюрган”. Сен айт: “Аллоҳ бузуқликка буюрмайди. Аллоҳга қарши ўзингиз билмаган нарсаларни айтаверасизми?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/28Сен айт: “Раббим тўғриликни буюрган. Ҳар бир масжидда/сажда замони-маконида ёлғиз Унга юзланинг ва динни Унга холис қилиб дуо қилинг (72:18). Илк сизни яратганидек, Унга қайтариласиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/29Бир гуруҳни Тўғри Йўлга йўллади, бир гуруҳ эса адашишга муносиб бўлди. Улар Шайтонларни Аллоҳдан ўзга валийлар қилиб олдилар, ва ўзларини гўё тўғри йўлга юрган санайдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/30Эй Одам ўғиллари, ҳар бир масжидда/сажда замони-маконида зийнатларингизни олинг; енг-ичинг, исроф қилманг; мусрифларни/ўзгани ҳаққини егувчиларни У яхши кўрмайди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/31Сен айт: “Аллоҳ Ўз қуллари учун чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким таъқиқлади/ҳаром қилди?” Сен айт: “Булар дунё ҳаётида иймон келтирганлар учун, Қиёмат кунида ҳам фақат улар учун”. Биз оятларимизни билгувчиларга ана шундай баён қиламиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/32Сен айт: “Раббим махфий-ошкора бузуқликларни, гуноҳ ва тажовузларни, Аллоҳдан ҳеч қандай далил/ҳужжат нозил келмаган нарсаларни Унга шерик қилишни, ва Аллоҳ ҳақида ўзингиз билмаган нарсаларни айтишни ҳаром қилган”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/33Ҳар бир қавм учун бир ажал/вақт-соати бор. Ажали етганда, улар бир лаҳза ортда ҳам қололмаслар, олдга ҳам ўтолмаслар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/34Эй Одам ўғиллари! Қачонки, ўз орангиздан Расуллар келиб, Менинг оятларимни ўқиб берганида, кимки тақво қилиб ўнгланса, уларга қўрқув йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/35Оятларимизни ёлғон санаб, кибр қилганлар эса, ана ўшалар дўзах аҳлидир, унда доим қоладилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/36Аллоҳга қарши ёлғон уйдирган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқаргандан-да золимроғи борми? Ана ўшаларни Китобдан бир насиба таъқиб этиб боради. Бизнинг Расулларимиз келиб жонларини оладилар: “Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингиз қани?” Улар дедилар: “Бизни ташлаб кетдилар”, ва кофир бўлганларига ўзлари гувоҳлик бердилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/37У деди: “Сиздан олдин ўтган инс ва жинн билан бирга дўзахга киринг!” Ҳар бир гуруҳ кириб, бошқасини лаънатлади. Ҳаммаси у ерга тўпланганларида, кейингилари олдингилари ҳақда деди: “Эй Раббимиз! Мана шулар бизни йўлдан оздирди! Уларга оловдан орттириб азоб бер!” У деди: “Ҳаммага ортиғи билан азоб бор, лекин сиз билмайсиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/38Олдингилар кейингиларга деди: “Сиз ҳам биздан ортиқ эмассиз. Шундай экан, касб қилиб орттирганингизга яраша азобни тотинг”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/39Бизнинг оятларимизни ёлғон санаб, кибр қилганлар учун осмон эшиклари очилмайди, ва игна тешигидан туя ўтмай туриб, улар жаннатга кирмайди. Жиноятчиларни ана шундай жазолаймиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/40Жаҳаннамдан бир тўшак бор уларга, устларида пардалари ҳам бор. Зулм/Ноҳақлик қилганларни ана шундай жазолаймиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/41Иймон келтириб солиҳ амал қилганлар — Биз ҳеч кимга ўз тоқатидан ташқарисини юкламаймиз — жаннат аҳли ана ўшалар, унда доимий қоладилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/42Уларнинг дилларидан кин-кудуратни чиқариб ташладик. Остларидан анҳорлар оқмоқда. Улар дедилар: “Бизни бунга йўллаган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Агар Аллоҳ бизни йўлламаганида, биз ўзимиз у йўлни топа олмасдик. Раббимизнинг Расуллари ҳақиқатни келтирган экан”. Уларга нидо қилинди: “Қилган амалларингиз эвазига мана шу боғ-роғлар сизга”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/43Жаннат аҳли Олов аҳлига нидо қилди: “Раббимизнинг ваъда қилгани ҳақ эканини топдик. Сиз ҳам Раббингизнинг ваъдаси ҳақ эканини топдингизми?” “Ҳа” дедилар, ва ораларида нидо қилгувчи нидо қилди: “Аллоҳнинг лаънати — мана шу Золимларга!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/44Улар — Аллоҳнинг йўлидан тўсган, уни эгри қилмоқчи бўлган ва Охиратга кофир бўлганлар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/45Иккиси ўртасида парда/тўсиқ бор. Аросатда эса ҳар бирини ўз аломатларидан таниб оладиган кишилар бор. Улар жаннатни тамаъ қиладилар, аммо ҳали кирмаганлар; жаннат аҳлига нидо қиладилар: “Сизга тинчлик-омонлик бўлсин!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/46Олов аҳлига кўзлари тушиб дедилар: “Эй Раббимиз, бизни золимлар билан бирга қилмагин”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/47Аросатдагилар эса аломатларидан таниган кишиларга қарата нидо қилдилар: “На жамоангиз сизга фойда берди, на кибр қилишингиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/48“Аллоҳ асло Ўз раҳматини буларга туширмайди, деб қасам ичганларингиз мана шуларми? Киринг жаннатга, сизга қўрқув йўқ, маҳзун ҳам бўлмайсиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/49Олов аҳли Боғ-роғ аҳлига нидо қилди: “Устимизга бироз сув сепинглар ёки Аллоҳ берган ризқдан ёғдиринглар”. Дедилар: “Аллоҳ бу иккисини ҳам кофирларга ҳаром қилган”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/50Динларини эрмак ва ўйин қилиб олганлар, ва дунё ҳаётига алданганлар эса, бу Кунга рўбарў бўлишларини қандай унутган, оятларимизни қандай инкор этган бўлсалар, бу Кунда уларнинг ўзларини ҳам худди шундай “унутамиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/51Биз уларга илм асосида/далилар асосида муфассал баён қилинган, ва иймон келтирганлар учун Тўғри Йўл ва Раҳмат бўлмиш бир Китоб келтирган эдик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/52Унинг таъвилини кутишяптими? Унинг таъвили келган Кунда, уни унутиб қўйганлар дейдилар: “Раббимизнинг Расуллари ҳақ ила келган эканлар. Бизда шафоатчилар борми — бизнинг фойдамизга шафоат қилиб бериши мумкинми? Ёки ортга қайтарилсаг-у, қилиб ўтган ишларимиздан ўзга ишлар қилсак, бунинг иложи борми?” Улар ўзларини бой бердилар ва уйдирганлари улардан ғоиб бўлдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/53Сизнинг Раббингиз Аллоҳдир, У Осмонлару-Ерни олти кунда/даврда яратган, сўнгра Аршга юксалган /яратишни энг мукаммал даражага чиқарган, кечани кундузга қоплайди, уни тўхтовсиз таъқиб этади, Қуёшни, Ойни ва юлдузларни Ўз амрига/Ўз ишига бўйсундириб қўйган. Билингки, яратиш ва бошқариш ёлғиз Унинг. Оламларнинг Рабби Аллоҳ қутлуғ-муборакдир!
Tafsir
Ограды
Аят 7/54Раббингизга тазарруъ ила хуфёна дуо қилинг, У ҳаддан ошганларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/55Ер юзи ислоҳ этилганидан кейин бузғунчилик қилманг. Қўрқув ва умид ила дуо қилинг Унга. Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчи/муҳсинларга яқиндир.
Tafsir
Ограды
Аят 7/56У ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар элтувчи қилиб юборган зотдир. Улар оғир булутларга юклангач, уни ўлик ерга юборамиз ва у билан сув тушириб, ҳар хил мевалар чиқарамиз. Ўликларни ҳам худди шундай чиқарамиз, балки Ибрат/Эслатма оларсиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/57Унумли тупроқдан Раббингнинг изни ила наботот чиқади, ёмон тупроқдан эса фақат ўт-хашак чиқади. Шукур қилувчи халқ учун оятларни ана шундай такроран очиқлаймиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/58Нуҳни қавмига юбордик, у деди: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Устингизда Улуғ Куннинг азобидан қўрқаяпман”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/59Қавмининг тўқлари деди: “Сенда очиқ адашувни кўряпмиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/60Деди: “Эй қавмим, менда ҳеч қандай адашув йўқ, мен Оламларнинг Рабби юборган Расулман.
Tafsir
Ограды
Аят 7/61Сизга Раббимнинг Рисолатини холис етказяпман, сиз билмаган баъзи нарсалар Аллоҳдан менга маълум.
Tafsir
Ограды
Аят 7/62Сизни огоҳлантирсин, сиз ҳам тақво қилиб раҳматга етишинг дея, орангиздан бир кишига Раббингиздан Эслатма келганидан наҳотки ажабланасиз?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/63Уни ёлғончига чиқардилар. Биз уни ва у билан бирга кемада бўлганларни қутқардик, оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса ғарқ этдик. Ҳақиқатан, улар кўр қавм эдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/64Од қавмига биродарлари Ҳудни юбордик. У деди: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизми?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/65Қавмининг тўқлари деди: “Сенда қандайдир нодонлик кўряпмиз. Сени ёлғончилардан деб гумон қиляпмиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/66Деди: “Эй қавмим, менда ҳеч қандай нодонлик йўқ; мен Оламларнинг Рабби юборган Расулман.
Tafsir
Ограды
Аят 7/67Сизга Раббимнинг Рисолатини етказмоқдаман, сизга ишончли насиҳатчиман.
Tafsir
Ограды
Аят 7/68Сизни огоҳлантириш учун орангиздан бир киши орқали Раббингиздан Эслатма келганига наҳотки ажабланасиз? Эсланг, у сизни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилган/келтирган эди. У сиз учун яратишда/ризқда кенглик берди. Нажот топиш учун Аллоҳнинг яхшиликларини ёдда тутинг.
Tafsir
Ограды
Аят 7/69Улар дедилар: “Наҳотки биз ёлғиз Аллоҳга қуллик/хизмат қилишимиз учун, ва ота-бобомизнинг қуллик/хизмат қилиб ўтганларини тарк этишимиз учун келган бўлсанг? Рост бўлса, қани келтир бизга ўша қўрқитаёганларингни!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/70У деди: “Устингизга Раббингиздан нопоклик ва ғазабни вожиб қилиб олдингиз. Ўзингиз ва ота-бобонгиз уйдириб олган исмлар устида мен билан тортишасизми, ҳолбуки улар ҳақида Аллоҳ ҳеч қандай ҳужжат/далил туширмаган-ку? Ундай бўлса, кутинглар, мен ҳам сиз билан кутаман”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/71Биз Ўз раҳматимиз ила уни ва у билан бирга бўлганларни қутқардик; оятларимизни ёлғон санаганларни эса ортини кесдик, улар иймон келтирмаган эдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/72Самудга биродарлари Солиҳни юбордик. У деди: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизми?” Раббингиздан сизга очиқ баён этилган оятлар келди: Мана шу Аллоҳнинг туяси сиз учун бир оят. Ўзи Аллоҳнинг еридан есин, уни холи қўйинг, унга бирор зиён етказманг, йўқса Аламли Азоб тутади сизни”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/73Эсланг, сизни Од қавмидан кейин халифа қилди/келтирди, шу юртдан жой берди. Унинг текисликларида саройлар қуриб, тоғларини ўйиб, уйлар қураяпсиз. Аллоҳнинг неъматларини ёдда тутинг ва Ер юзида бузғунчилик ёйманг.
Tafsir
Ограды
Аят 7/74Қавмининг тўқ корчалонлари эса имон келтирганлар орасидаги заифларга дедилар: “Солиҳ Рабби тарафидан юборилганини аниқ биласизми?” Улар дедилар: “Биз у келтирган Рисолатга иймон келтирганмиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/75Корчалонлар деди: “Сиз ишонган нарсани биз инкор этамиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/76Улар туяни бўғизлашди, Раббининг буйруғига қарши осий бўлишди: “Эй Солиҳ, агар Расул бўлсанг, қани келтир бизга ўша қўрқитаётганингни!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/77Зилзила тутди уларни, уйларида тиз чўкканча қолдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/78Улардан юз ўгираётиб деди: “Эй қавм, мен сизга Раббимнинг Рисолатини етказдим, сизга холис насиҳат қилдим, лекин сиз холис бўлганларни ёқтирмайсиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/79Лутни ҳам қавмига юбордик. Мана у деди: “Наҳотки, оламлар ичида ҳеч ким сиздан ошиб ўтмаган бузуқликни содир этасиз?!
Tafsir
Ограды
Аят 7/80Сиз аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиласиз. Йўқ! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/81Қавмининг жавоби фақат шу бўлди: “Уларни шаҳрингиздан чиқариб юборинг! Улар покиза қолишни истайдиган одамлар экан”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/82Биз унга ва аҳлига нажот бердик, биргина хотини ортда қолганлардан бўлди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/83Биз уларнинг устидан ёғин ёғдирдик. Жиноятчиларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара!
Tafsir
Ограды
Аят 7/84Мадян аҳлига биродарлари Шуъайбни юбордик. У деди: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Раббингиздан сизга очиқ баён этилган оятлар/далиллар келди. Ўлчовни тўғри ўлчанг, тарозини тўғри тортинг, одамларнинг нарсаларини озайтириб берманг. Ер юзида ислоҳ этилганидан сўнг бузғунчилик қилманг. Агар мумин бўлсангиз, ана шу ўзингиз учун яхши.
Tafsir
Ограды
Аят 7/85Ҳар бир йўл бошига ўтириб олиб, Аллоҳга ишонганларни Унинг йўлидан тўсманг, Унинг йўлини эгри қилишга уринманг. Эсланг, озчилик эдингиз, У сизни кўпайтирди. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига қаранглар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/86Агар сиздан бир гуруҳ менинг келтирганимга ишониб, бошқа бир гуруҳ ишонмаса, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунигача сабр қилинг. Энг яхши ҳукм қилувчи Унинг Ўзидир”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/87Қавмининг корчалон тўқлари деди: “Эй Шуайб, сени ҳам, сен билан бирга имон келтирганларни ҳам шаҳримиздан ҳайдаб чиқарамиз ёки бизнинг динимизга қайтасиз”. У деди: “Агар истамасак ҳамми?
Tafsir
Ограды
Аят 7/88Аллоҳ бизни сизнинг динингиздан халос этди, агар бундан кейин қайтиб кетсак, Аллоҳга қарши ёлғон уйдирган бўламиз. Роббимиз Аллоҳ Ўзи биздан истамаса, биз сизнинг динингизга қайтишимиз мумкин эмас. Раббимиз барча нарсани Ўз илми билан қамраб олган. Биз ёлғиз Аллоҳга таваккул қилдик. Эй Раббимиз, қавмимиз билан орамизни Ўзинг ҳақ ила айиргил. Энг яхши айирувчи Сен Ўзингсан”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/89Қавмининг кофир бўлган тўқлари деди: “Агар Шуайбга эргашсанглар, бой берганлар сиз бўласиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/90Зилзила тутди уларни, улар эса ўз уйларида тиз чўкканча қолдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/91Шуайбни ёлғончи санаганлар у ерда гўё ҳеч яшамагандек бўлди. Шуайбни ёлғончи санаганлар ўзлари бой берганлар бўлди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/92Улардан юз ўгираётиб деди: “Эй қавм, сизга Раббимнинг Рисолатини етказдим ва сизга холис насиҳат қилдим. Энди кофирлар тўдасига қандай қилиб ғам чекайин?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/93Биз қай шаҳарга Набий юборган бўлсак, тавба-тазарруъ қилишлари учун, у ернинг аҳлини бало ва мусибатлар билан ушладик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/94Кейинроқ ёмонлик ўрнини яхшилик билан алмаштирдик. Улар кўпайишди, охири дедилар: “Ота-боболаримиз бошига яхши кунлар ҳам, ёмон кунлар ҳам келган”. Уларни тўсатдан олдик, ҳатто сезмай ҳам қолишди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/95Агар ўша шаҳар аҳли имон келтириб тақво қилганида, Биз уларга кўкда ва ерда баракот эшикларини очган бўлардик. Лекин улар буни ёлғонга чиқаришди — уларни ўз касб қилиб олганлари билан ушладик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/96Шаҳар аҳли устларига Бизнинг баломиз кечаси ёки кундузи ухлаётганларида келишидан хотиржамми?
Tafsir
Ограды
Аят 7/97Ёки шаҳар аҳли эрталаб ўйнаётганларида устларига баломиз келишидан хотиржамми?
Tafsir
Ограды
Аят 7/98Ёки улар Аллоҳнинг макридан хотиржамми? Ўзини бой берганлардан бошқа ҳеч ким Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлмайди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/99Ўтмиш қавмлардан кейин бу ерга ворис бўлганларни ҳам, истасак, уларга ҳам гуноҳлари туфайли мусибат юборишимиз, қалбларини муҳрлаб қўйишимиз, ва эшитмай қолишлари, тўғри йўлга келишига етарли ибрат эмасми?
Tafsir
Ограды
Аят 7/100Ўша шаҳарларнинг хабарларидан баъзисини сенга қисса қилиб бердик. Уларга Расуллари очиқ баён этилган далиллар билан келган эдилар. Аммо улар аввалбошда инкор қилганлари боис қайтиб иймон келтиришмади. Кофирларнинг қалбини Аллоҳ ана шундай муҳрлаб қўяди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/101Уларнинг кўпчилигида аҳдда туриш топмадик, кўпларида фақат фосиқлик/йўлдан озиш топдик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/102Улардан кейин Мусони ўз оятларимиз билан Фиръавн ва унинг аъёнларига юбордик. Улар Бизнинг оятларимиз қаршисида ноҳақлик қилдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара.
Tafsir
Ограды
Аят 7/103Мусо айтди: “Эй Фиръавн, мен Оламларнинг Рабби юборган Расулман.
Tafsir
Ограды
Аят 7/104Менинг вазифам — Аллоҳ ҳақида фақат ҳақиқатни айтиш. Мен сизга Раббингиздан очиқ баён этилган оятлар келтирдим. Исроил ўғилларини мен билан бирга юбор”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/105Деди: “Агар бирор оят-аломат билан келган бўлсанг, қани кўрсат, рост бўлса”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/106“Бас, қўлда тутганини/асоини ташлади ва у очиқ баён этувчи/этилган бир аждар* бўлди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/107*У келтирган далиллар рақиб аргументларини аждарҳо каби ютиб юборди
Қўлини чиқарди, ва у кўрганлар учун оқ бўлди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/108*Уни қотилликда, “қўли қонга белангани” деган айбловлар ботил экани исботланди
Фиръавн қавмининг тўқлари деди: “Бу — билимдон сеҳрбоз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/109“Сизни юртингиздан чиқармоқчи, нима қилишни буюрасиз?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/110Дедилар: “Мусо ва укаси кутиб турсинлар, шаҳарларга тўпловчилар жўнатинг.
Tafsir
Ограды
Аят 7/111Tafsir
Ограды
Аят 7/112Сеҳрбозлар Фиръавн олдига келиб, дедилар: “Ғолиб бўлсак, бизга бирор эваз борми?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/113Tafsir
Ограды
Аят 7/114Улар: “Эй Мусо, сен ташлайсанми, йўқса биз ташлайликми?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/115Деди: “Сиз ташланг”. Улар ташлаганида, одамларнинг кўзларини сеҳрлади, уларга даҳшат солиб, катта Сеҳр келтирдилар/йўқни бордек кўрсатдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/116Мусога ваҳй қилдик: “Қўлда тутганингни/Асоингни ташла!” ва дарҳол уларнинг уйдирганини ютиб юборди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/117Ҳақ воқеъ бўлди, уларнинг ишлари ботил бўлди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/118Ўша ернинг ўзида мағлуб бўлдилар, енгилиб қайтдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/119Ва сеҳрбозлар сажда қилиб йиқилдилар/буйруққа тўлиқ бўйсундилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/120Tafsir
Ограды
Аят 7/121Tafsir
Ограды
Аят 7/122Фиръавн деди: “Менинг изнимсиз унга иймон келтирдингизми? Бу сизнинг шаҳар аҳолисини чиқариш учун қилган хийлангиз. Тез орада билиб оласиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/123Сизнинг қўл-оёқларингизни қарама-қарши кесиб, ҳаммангизни осаман!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/124Tafsir
Ограды
Аят 7/125Раббимиздан келган оят/аломатларга ишонганимиз учун ўч олаяпсан. Эй Раббимиз, устимизга сабр-тоқат ёғдиргин ва бизни мусулмон/Сенга таслим бўлган ҳолимизда жонимизни олгин”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/126Фиръавн қавмидаги тўқлар деди: “Мусони ва қавмини қўйиб юборасанми, улар сизни ва худоларингизни тарк этиб, Ер юзида бузғунчилик қилсинми?” У деди: “Ўғилларини забҳ этиб/қаршилигини синдириб, аёлларини уят аҳволга соламиз. Биз улар устида қаттол бўламиз!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/127Мусо қавмига деди: “Аллоҳдан мадад сўранг, сабр қилинг! Ер Аллоҳники, уни Ўз қулларидан хоҳлаганига беради. Оқибат тақво эгалари учун”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/128Улар деди: “Сенинг келишингдан олдин ҳам азият остида эдик, келганингдан кейин ҳам”. У деди: “Раббингиздан умид шу — душманингизни ҳалок қилиб, сизни Ер юзида халифа қилади/уларнинг ўрнига келтиради, ва қандай амал қилишингизга қарайди”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/129Биз Фиръавн хонадони эслатма олсин дея, йиллар мобайнида очлик ва хосиллар ноқислиги билан ушладик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/130Қачонки уларга яхшилик келса, “Бу ўзимиздан” дейишарди. Агар уларга ёмонлик келса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан гумон қилишарди. Билиб қўйинг, уларнинг гумон қилганлари Аллоҳнинг ҳузурида, лекин уларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/131Улар дедилар: “Бизни сеҳрлаш учун қанча оят келтирсанг ҳам, барибир сенга ишонмаймиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/132Бас, биз уларнинг устига муфассал оят/аломатлар сифатида бир тўфон, чигиртка, мита, бақа, ва қон юбордик. Лекин кибр қилдилар, улар жиноятчи қавм эдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/133Устларига азоб келганида, дедилар: “Эй Мусо, сенга берган аҳдига биноан биз ҳақда Раббингга дуо қил, агар биздан бу азобни кетказсанг, ўшанда сенга ишонамиз ва Исроил ўғилларини сен билан бирга юборамиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/134Қачонки азобни бир муддат кечиктирганимизда, улар сўзидан тондилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/135Биз улардан интиқом олдик, оятларимизни ёлғонга чиқаргани ва беписанд бўлишгани учун уларни денгизда ғарқ этдик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/136Хорланган ва заиф қилинганларни эса Ўзимиз баракот берган юртнинг мағрибидан машриқига ворис қилдик. Исроил ўғилларининг сабр-матонати эвазига, Раббинг уларга берган ваъда рўёбга чиқди. Фиръавн ва унинг қавми қурган ва юксалтирган нарсаларни ҳалок қилдик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/137Исроил ўғилларини денгиздан ўтказдик. Улар бутларга сиғинаётган бир қавмга рўбарў келганда, дедилар: “Эй Мусо, манавилардаги каби бизга ҳам бир илоҳ қилиб бер”. У деди: “Сиз ҳақиқатан жоҳил қавмсиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/138Анавилар турган йўли ҳам йўқ бўлади, амаллари ҳам ботил.
Tafsir
Ограды
Аят 7/139Деди: “Аллоҳ сизни оламлар/барча қавмлар орасида фазилатли қилиб қўйган экан, сизга Аллоҳдан ўзга илоҳ излайманми?”
Tafsir
Ограды
Аят 7/140Эсланг, сизни Фиръавн хонадонидан қутқардик. Улар сизга азобнинг ёмонларини қўллардилар — ўғилларини забҳ этиб/қаршилигини синдириб, аёлларини уят аҳволга солардилар. Бу Раббингиздан сизга улкан синов бўлди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/141Эсланг, Мусога ўттиз кеча ваъда қилдик ва яна ўн кеча ила тамомладик. Раббинг белгилаган вақт — қирқ кеча-кундуз тамомига етди. Мусо укаси Ҳорунга деганди: “Қавмимда менинг ўрнимни ол, ислоҳ қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/142Эсланг, Мусо белгилаган вақтда/жойга келди, Рабби унга гапирди. Деди: “Раббим, менга кўрин, Сенга назар солайин”. У деди: “Мени асло кўра олмассан, лекин тоғға бир қара: у ўз ўрнида қололса, Мени кўрасан”. Рабби тоғға тажаллий этгач, уни титилган ва теп-текис қилиб ташлади ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач деди: “Сен пок ва олийсан! Сенга тавба қилдим, мен бунга ишонганларнинг биринчисиман”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/143Деди: “Эй Мусо, Мен сени Рисолатим ва Каломим билан бу халқ устидан танлаб олдим. Сенга берганимни ушла, ва шукур қилувчилардан бўл”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/144Биз Ўгит ва унинг баёнига доир барча нарсани лавҳаларга ёздирдик: “Уни маҳкам ушла ва қавмингни ҳам ундаги энг яхшисини ушлашга буюр; фосиқларнинг эса оқибатини яқинда кўрсатаман”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/145Ер юзида ноҳақ кибр қилганларни Ўз оятларимдан узоқлаштираман. Қанча оят/ишора кўрсалар ҳам, имон келтирмайдилар. Тўғрилик йўлини кўрсалар, уни йўл қилиб олмайдилар, Эгрилик йўлини кўрсалар, йўл қилиб оладилар. Ана шундай, зеро улар Бизнинг оятларимизни ёлғон санадилар ва уларга ғофил/бепарво бўлдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/146Оятларимизни ҳамда Охиратда рўбарў бўлишни ёлғон санаганларнинг амаллари беҳуда кетди. Улар фақат ўз қилмишлари учун жазоланади.
Tafsir
Ограды
Аят 7/147Ундан кейин Мусонинг қавми ўз зийнатларидан ясалган ва бўғиқ бир товуш чиқарган бир бузоқ ҳайкалини/олтинни илоҳ тутди. Уларга ҳеч гапирмаслиги ёки йўл кўрсатолмаслигини наҳотки кўрмадилар? Уларни илоҳ қилиб олиб, золим бўлдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/148Қачонки, пушаймонликдан бош чангаллаб қолганида, ва адашганларини кўрганларида, дедилар: “Агар Раббимиз бизга раҳм қилмаса ва бизни кечирмаса, биз бой берганлардан бўламиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/149Мусо қавмига ғазаб ва афсус ила қайтиб. “Мендан кейин ортимдан қилган ишларингиз қанчалар ёмон? Раббингизнинг Амрини шоширдингизми?” деди ва лавҳаларни ерга ташлаб, инисининг бошидан тутиб торта бошлади. У деди: “Эй Онамнинг ўғли, бу одамлар мени заиф қолдиришди ва сал қолса ўлдиришарди. Душманларга мени кулгига қолдирма, мени золимлар билан бирга санама”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/150У деди: “Эй Раббим, мени ва инимни кечиргин, бизни Ўз раҳматингга дохил айла, Сен раҳмдилларнинг раҳмдилисан”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/151Бузоқни/олтинни олганларни эса, бу дунёда Раббидан ғазаб ва хорлик таъқиб этади! Ёлғон уйдирувчиларни Биз ана шундай жазолаймиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/152Ёмонликлар қилган, сўнг тавба қилиб қайтган ва иймон келтирганларга, Раббинг бундан кейин ҳам Ғафкр Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Ограды
Аят 7/153Мусо ғазабдан қайтгач, лавҳаларни олди. Уларнинг нусхасида Раббидан қўрққанлар учун Тўғри Йўл ва Раҳмат бор.
Tafsir
Ограды
Аят 7/154Мусо ўз қавмидан етмиш нафар йигитни Биз белгилаган вақт/жой учун танлаб олди. Уларни силкиниш/зилзила тутгач, деди: “Эй Раббим, истасанг уларни ҳам мени ҳам олдинроқ ҳалок қилар эдинг. Наҳотки орамиздаги нодонларнинг қилмиши учун бизни ҳалок қилсанг? Бу фақат Сенинг синовинг, у билан Ўзинг истаганни адаштирасан. Бизнинг валийимиз/йўл кўрсатувчимиз Сенсан. Бизларни кечиргин, бизларга раҳм айлагин! Сен кечирувчиларнинг яхшисисан!”
Tafsir
Ограды
Аят 7/155Биз учун бу дунёда яхшилик ёзгин, охиратда ҳам. Биз Сенинг сари йўл тутганмиз. У деди: “Мен азобимга Ўзим истаганни гирифтор қиламан, Раҳматим эса барча нарсани қамраган, Мен уни/раҳматимни фақат тақво қилган ва Закотни адо этган/ширкдан пок бўлган, ҳамда оятларимизга имон келтирганлар учун ёзаман”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/156Уммий Набийга эргашувчилар, уни ўзларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топадиган ўша Набийга, уларни маъруфга буюрадиган, мункардан қайтарадиган, покни ҳалол санайдиган, чиркинни ҳаром санайдиган, уларни юклардан, ва устларидаги занжирлардан халос этадиган* Набийга эргашувчилардир. Унга ишониб, уни қўллаб-қувватлайдиган, унга ёрдам берадиган ва у билан бирга нозил бўлган Нурга эргашувчилар — ана ўшалар нажот топадилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/157*Уйдирилган иловалардан халос этади ва аввалги Иброҳимий динга чорлайди
Айт: “Эй одамлар, Осмонлару-Ернинг эгаси бўлмиш, Ундан ўзга илоҳ бўлмаган, ҳаётни ҳам ва ўлимни ҳам Ўзи яратган Аллоҳнинг барчангизга юборган Расулиман. Аллоҳга ва Расулига — Уммий Набийга ишонинг, у ўзи Аллоҳга ва Унинг Сўзларига ишонади. Тўғри Йўлда юриш учун унга эргашинг”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/158Мусонинг қавми орасида ҳақ ила йўл кўрсатувчи ва ҳақ ила адолат қилувчилар ҳам бор.
Tafsir
Ограды
Аят 7/159Биз уларни ўн икки уруғға айирдик. Мана қавми ундан сув истади, шунда Биз Мусога ваҳй этдик: “Асоинг билан тошни зарб айла/ўрнидан қўзғат”. Бас, тошдан ўн икки чашма/айн чиқди. Ҳар бир қабила қаерда ичишни биларди. Уларнинг устига булутдан соя қилдик ва уларга Манно билан Салво нозил қилдик. “Сизга берган ризқнинг покларидан енг”. Улар Бизни мазлум қилмади, балки ўз-ўзларига зулм қилдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/160Эсланг, уларга дейилди: “Мана шу шаҳарни маскан тутинг. Унинг қаеридан истасангиз, еяверинг, ва “Авф эт”, дея ёлворинг, эшикдан сажда ҳолида киринг. Биз хатоларингизни кечирамиз ва яхшилик қилувчиларга яна-да зиёда қиламиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/161Улар орасидаги золимлар эса, ўзларига айтилган сўзни бошқасига ўзгартирди. Бас, зулм қилганлари учун уларга самодан/устларидан рижз/азоб юбордик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/162Улардан денгиз соҳилидаги шаҳар ҳақида сўра. Улар Сабтга ҳурматсизлик қилиб, ҳаддларидан ошди. Сабт этган кунлари улар бундан бездилар, Сабт этмаган кунлари келмасди. Уларнинг фосиқлиги/йўлдан озганлиги билан ана шундай имтиҳон қиламиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/163Сабт — дунё ишларини тўхтатиб, тамоман дин ва охират ишларига бағишланган кун. Оятда Ҳут — безиш, тўйиш, истаксизлик ҳисси — 68:48
Улардан бир гуруҳ деди: “Аллоҳнинг Ўзи ҳалок қиладиган ёки шиддатли азоб берадиган қавмга нега ваъз-насиҳат қиляпсиз?” Улар деди: “Раббингиз ҳузурида бизга узр бўлсин, ҳамда булар тақво қилиб тийилишлари учун”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/164Улар ўзларига эслатилганларни унутгач, Биз ёмонликдан қайтарганларни қутқардик; зулм/ноҳақлик қилганларни эса йўлдан озганлиги учун шиддатли азоб билан ушладик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/165Улар қайтарилган нарсалардан кибр ила воз кечганида, уларга дедик: “Хор маймунлар бўлинг!” (2:65)
Tafsir
Ограды
Аят 7/166Эсланг, Раббинг уларга эълон қилди: “Қиёмат Кунигача уларга азобнинг энг ёмони билан азоблайдиган қавмларни юборади”. Раббинг таъқиби ўта тез, Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Ограды
Аят 7/167Уларни ер юзида фирқаларга парчалаб юбордик. Орасида солиҳлар ҳам, бошқалар/ундан пастлар ҳам бор. Улар қайтишлари учун уларни яхшиликлар ва ёмонликлар билан имтиҳон қилдик.
Tafsir
Ограды
Аят 7/168Кейин, улар ўрнига халафлар келди, улар Китобга ворис бўла туриб, мана шу тубан дунё матоҳини олардилар. “Биз барибир кечириламиз!” дейишади. Агар яна унга ўхшаш бошқа бирор манфаат келса, уни ҳам олаверардилар. Ахир улардан Китоб Аҳди олингани, Аллоҳ ҳақида ҳаққдан ўзгани демаслик ҳақида Китобдан ўқиган эмасмиди? Тақво эгалари учун Охират диёри яхшироқ. Ақл ишлатмайсизми?
Tafsir
Ограды
Аят 7/169Китобни маҳкам тутиб, Салотни қоим қилганлар/унга эргашганлар эса, Биз бундай ислоҳ этувчиларнинг ажрини зое қилмаймиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/170Эсланг, уларнинг устига тоғни соя каби кўтардик/энг устунларини тоғға чиқардик, ва улар устларига воқеъ бўлди деб ўйладилар. “Сизга берганимни маҳкам ушланг ва тақво қилиб тийилиш учун ундагиларни ёдда тутинг”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/171Эсланг, Раббинг Одам ўғилларидан, уларнинг ортидан зурриётини тутди ва уларни ўзларига гувоҳ қилди: “Раббингиз Мен эмасми?” “Ҳа, Раббимиз Сенсан, биз бунга гувоҳмиз!” Токи Қиёмат куни: “Биз бундан бехабар эдик” демагайсиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/172Ёки: “Ота-боболаримиз ҳам олдинлари Аллоҳга шерик қўшганлар ва биз уларнинг зурриётимиз. Ботил амални содир этганларнинг қилмишлари сабабли бизни ҳалок қиласанми?” демагайсиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/173Қайтишлари учун Биз оятларни ана шундай баён қиламиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/174Шу хабарни уларга ўқиб бер: Биз бир кишига оятларимизни етказдик, у эса улардан четланди. Шайтон уни ўзига эргаштирди, ва тойганлардан бўлди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/175Истасак, уни улар/оятларимиз билан юксалтирган бўлардик, лекин у абадий қоладигандек ерга ёпишиб олди, ўз ҳавосига эргашди. У бамисоли ит каби: агар унинг устига борсанг ҳам, тилини осилтиради, қўйиб юборсанг ҳам, тилини осилтиради. Оятларимизни ёлғон санаганларнинг мисоли шу. Тафакур қилишлари учун мана шу қиссани/тенглашни келтир.
Tafsir
Ограды
Аят 7/176Оятларимизни ёлғон санаган ва ўзларига зулм қилганларнинг мисоли қанчалар ёмон.
Tafsir
Ограды
Аят 7/177Аллоҳ кимни Тўғри Йўлга йўлласа, ана ўшалар Тўғри Йўлдагилардир. Кимни адаштирса, зиёнда қолувчилар/бой берувчилар ана ўшалар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/178Биз кўплаб Жинн ва Инсни ўстириб етиштирдик дўзахий бўлишди; уларда қалб бор-у, англамайди; кўз бор-у, кўрмайди; қулоқ бор-у, эшитмайди. Улар бамисоли чорва моллари каби, ҳатто ундан-да баттар йўлини йўқотган. Ғофилу-гумроҳлар ана ўшалар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/179Энг яхши исмлар ёлғиз Аллоҳнинг. Ўша исмлар билан дуо қилинг Унга, Унинг исмлари ҳақида эгриликка оғганларни тарк этинг, улар ўз ишлари учун яқинда жазоланадилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/180Бизнинг яратганларимиз орасида бир уммат бор, ҳаққ ила йўл кўрсатади ва ёлғиз унинг ила адолат қилади.
Tafsir
Ограды
Аят 7/181Оятларимизни ёлғон санагувчиларни яқинда ўзлари билмаган тарафдан ушлаймиз.
Tafsir
Ограды
Аят 7/182Уларга муҳлат бераман. Ҳақиқатан, Менинг макрим ўта кучли.
Tafsir
Ограды
Аят 7/183Наҳотки тафаккур қилиб кўрмаганлар, ахир ҳамроҳларида ҳеч мажнунлик йўқ-ку, балки очиқ огоҳлантирувчи холос.
Tafsir
Ограды
Аят 7/184Осмонлару-Ернинг Мулки/Подшоҳлигига, ва Аллоҳнинг яратганларига, ва эҳтимол уларнинг ҳам ажаллари/вақти-соати яқин эканига қарамайдиларми? Бундан кейин қайси ҳадисга/гапга ишонмоқдалар?
Tafsir
Ограды
Аят 7/185Аллоҳ кимни адаштирса, уни йўлга солгувчи йўқ. Уларни ўз Туғёнида адашиб-улоқиб юришига ташлаб қўяди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/186Сендан Қиёмат Соати қачон келишини сўрайдилар. Сен айт: “Унинг илми фақат Раббим ҳузурида”. Вақти-соати келганида Унинг Ўзи тажаллий эттиради. У Осмонлару-Ер учун оғир. Сизга у тўсатдан келади. Гўё сен биладигандек сендан сўрайдилар. Сен айт: “Унинг илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурида. Лекин одамларнинг кўпи билмайди”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/187Сен айт: “Ўзимга фойда ёки зарар етказиш қўлимда эмас, Аллоҳнинг хоҳлаганидан бошқа. Агар ғайбни билганимда, яхши нарсалардан кўпайтирган бўлардим, ёмон нарсалар ҳам тегмасди менга. Мен фақатгина огоҳлантирувчиман, иймон келтирганларга хушхабар бергувчиман холос.
Tafsir
Ограды
Аят 7/188У сизни бир хил аслдан/жондан яратди, ва сукунат-ором олиши учун ундан жуфтини етиштирди; у жуфтини қоплаганда, у енгил юк кўтариб, ташиб юрди. Юки оғирлашгач эса, иккиси Рабби Аллоҳга дуо қилдилар: “Агар бизга солиҳ фарзанд берсанг, мудом шукрини адо этгаймиз”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/189Қачонки уларга солиҳ фарзанд берганида, берилганда Аллоҳга шерик қўшдилар. Аллоҳ уларнинг қўшаётган шерикларидан олийдир.
Tafsir
Ограды
Аят 7/190Ҳеч нарса яратмаган, балки яралмишларни шерик қўшадими?
Tafsir
Ограды
Аят 7/191На ўзларига, на ўзгаларга ёрдам бера олмайдиганларни шерик қўшадими?
Tafsir
Ограды
Аят 7/192Агар уларни Тўғри Йўлга даъват қилсангиз, улар сизга эргашмаслар. Уларни даъват қилсангиз ҳам, жим турсангиз ҳам, барибир.
Tafsir
Ограды
Аят 7/193Аллоҳдан ўзга дуо қилганларингиз сиз каби бандалар, агар дуода содиқ бўлсангиз, чақиринг уларни, сизга жавоб беришсин.
Tafsir
Ограды
Аят 7/194Уларнинг юришга оёқлари борми, ёки ушлашга қўллари борми, ёки кўришга кўзлари борми, ёки эшитишга қулоқлари бор эканми? Уларга айт: “Қани чақиринг шерикларингизни, сўнг менга қарши макр қилинг/тузоқ қуринг, менга муҳлат ҳам берманг”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/195Менинг учун валий/йўл кўрсатувчи — Китобни нозил қилган Аллоҳдир. Солиҳ/тўғри бандаларини Унинг Ўзи асрайди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/196Ундан ўзга дуо қилганларингиз эса, на сизга, на ўзларига ёрдам бера олмайдилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/197Уларни Тўғри Йўлга чақирсангиз, эшитмайдилар. Уларни қараб турибди, деб ўйлайсан, лекин кўрмаслар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/198Ўзингга авфни лозим тут/кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳилларга парво қилма.
Tafsir
Ограды
Аят 7/199Қачонки, Шайтондан бирор ёмон фикр сени чалғитса, Аллоҳдан паноҳ истагин; Унинг Ўзи Самиъ Алим /Эшитгувчи Билгувчи.
Tafsir
Ограды
Аят 7/200Тақво эгалари, қачонки Шайтондан бирор чалғитиш бўлса, Эслатма олади ва ҳақни кўради/ҳақ ва ботилни ажратади.
Tafsir
Ограды
Аят 7/201Уларнинг акалари эса эгри йўлга тортишда мадад беради, асло қўймайди.
Tafsir
Ограды
Аят 7/202Уларга оят келтирмасанг, дейди: “Ўзинг тузворсайдинг”. Сен айт: “Мен фақат Раббимдан келган ваҳйга эргашаман. Бу — Раббингиздан очиқ далиллар/басират, иймон келтирганлар учун Тўғри Йўл ва раҳматдир”.
Tafsir
Ограды
Аят 7/203Қуръон қироат қилинганда, унга қулоқ солинг, сизга раҳм қилиниши учун сукут сақланг.
Tafsir
Ограды
Аят 7/204Раббингни тонгда ва шомда эслагин, ўз ичингда, тазарруъ ила хуфёна, баланд бўлмаган сас-ла ёд айла; бунга ғофил/бепарволардан бўлмагин!
Tafsir
Ограды
Аят 7/205Раббинг ҳузуридагилар Унга қуллик/хизмат қилишдан кибр қилмайдилар, Уни поклаб-улуғлайдилар, ва Унга сажда қиладилар/тўлиқ таслим бўладилар.
Tafsir
Ограды
Аят 7/206Аяты: 207
Место откровения: Mекка