Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Разъяснены
АятРазъяснены
Пояснение:
Разъяснены
АятПояснение:
Разъяснены
Аят 41/1Раҳмон-Раҳимдан танзил /Яратиб ризқ берган ва Тўғри Йўлни ўргатган Зотнинг танзили.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/2Оятлари муфассал баён қилинган Китоб, билувчилар учун Арабий Қуръон қилинган Китоб.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/3Хушхабар берувчи ва огоҳ этувчи. Уларнинг аксарияти юз ўгирди, ҳатто эшитиб ҳам кўрмади.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/4Улар дедилар: “Қалбларимиз сенинг даъватингга ёпилган, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан ўртамизда парда/ҳижоб бор. Сен қўлингдан келганини қил, биз ҳам қўлимиздан келганини қиламиз”.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/5Сен айт: “Мен сизлар каби башар/оддий одамман. Менга ваҳй қилинмоқдаки, илоҳингиз ягона илоҳ. Унинг учун тўғри туринг, ва Ундан мағфират/кечирим истанг”. Мушрикларнинг ҳолига вой!
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/6Улар Закотни ато этмайдилар/динни ёлғиз Аллоҳга холис қилмайдилар ва Охиратни рад этадилар.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/7Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар учун эса, беминнат* Ажр бор.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/8*ўз амали билан эришган эваз
Сен айт: “Наҳотки сиз Ерни икки кунда яратган Зотга кофир бўласиз? У барча Оламларнинг Робби бўла туриб, Унга бошқаларни тенглаштирасиз?”
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/9У Ер юзида оғир тоғларни ўрнатган, ва баракотли қилган. Ундаги ризқларни тўрт мавсумга/фаслга тақсимлади, ва сўровчилар учун тенг қилиб берган.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/10Сўнг Самога йўналди, у тутун эди. Унга ва Ерга деди: “Ўз хоҳишингиз билан ё мажбуран келинглар”. Улар дейишди: “Ўз хоҳишимиз билан келдик”.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/11Бас, уларни икки кунда етти само қилди, ҳар бир самога ўз амрини ваҳй қилди. Энг қуйи самони/дунё осмонини ёритғичлар ила зийнатладик ва муҳофаза қилдик. Ана шу Азиз ва Алим Зотнинг ўлчовидир /куч-қудрат ва илм эгасининг ўлчови.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/12Агар юз ўгирсалар, сен айт: “Мен сизларни Од ва Самуд чақмоғи каби чақмоқдан огоҳ этдим”.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/13Мана уларга Расуллар келиб, ҳам қаршисида, ҳам ортларидан чорладилар: “Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга қуллик/хизмат қилманг!” Улар дедилар: “Раббимиз хоҳласа, Малакларни/куч-қувват эгаларини туширган бўларди. Сиз келтирган Рисолатни тан олмаймиз/унга кофирмиз”.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/14Одга келсак, улар Ер юзида ноўрин кибр қилишди. Дедилар: “Биздан-да кучлироғи борми?” Уларни яратган Аллоҳ улардан кучлироқ эканини кўрмадиларми? Улар Бизнинг оятларимиз ҳақида талашиб-тортишдилар.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/15Самудга келсак, Биз уларга Тўғри Йўлни кўрсатгандик, лекин улар Тўғри Йўлни эмас, кўрликни афзал билишди. Уларни қилган қилмишлари билан бир Хорловчи Азобнинг чақмоғи урди.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/17Биз улар устига ўша машъум кунларда музлатувчи шамол юбордик, токи дунё ҳаётида расволик азобини тотсинлар. Охират азоби эса яна-да кўпроқ шарманда қилади. Уларга ҳеч қандай ёрдам берилмайди.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/16Имон келтирган ва тақво қилганларни қутқардик.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/18Бир Кун келиб, Аллоҳнинг душманларини тўплаб Оташ сари ҳайдаб борилганда,
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/19У ерга етиб келганларида ўз қулоқлари, кўзлари ва терилари уларнинг қилган ишлари ҳақида гувоҳлик беришади.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/20Улар териларига қарата дедилар: “Нега бизга қарши гувоҳлик бердингиз?” Дедилар: “Барча нарсани гапиртирган Аллоҳ гапиртирди бизни”. Аввалда сизни яратган Унинг Ўзи, ва Унга қайтариласиз.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/21Сиз ўз қилмишларингизга кўз, қулоқ ва терингизнинг гувоҳлигидан яширмадингиз — Аллоҳ сизнинг қилаётган кўп ишингизни билмайди, деб ўйладингиз.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/22Раббингиз ҳақидаги мана шу бадгумонларингиз сизни маҳв этди, сизлар зиён кўргувчилардан/бой берувчилардан бўлдингиз.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/23Энди, уларнинг масканлари Оташ бўлади, агар чидасалар, мабодо узр айтиб, Раббини рози қилмоқчи бўлса ҳам, қабул қилинмайди.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/24Биз уларнинг теварагини яқинлари/валийлари билан ўрадик. Уларнинг ўнгида ва ортида нимаики бўлса, чиройли кўрсатишди. Улардан олдин ўтган инс ва жинн устида ҳаққ бўлган Сўз, энди булар устида ҳам ҳаққ бўлди, ва зиёнга учраганлар/бой берганлар бўлишди.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/25Кофир бўлганлар дедилар: “Бу Қуръонни эшитманг, унинг ичида лағв/маъносиз шовқин чиқаринг, ана шунда ғолиб бўласиз” (8:35).
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/26Бу кофирларга Шиддатли Азобни тотдирамиз, ва қилмишларининг энг ёмони билан жазолаймиз.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/27Аллоҳнинг душманларига ана ўша Оташ жазодир! Оятларимизни инкор этганлари боис, Оташ доимий масканлари бўлиб қолади.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/28Улар дедилар: “Эй Раббимиз, бизни йўлдан урган инс ва жиннларни бизга кўрсат. Уларни оёқларимиз остимизга олайлик, энг пастлардан бўлсинлар”.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/29“Раббимиз Аллоҳ!”, деб Тўғри Йўлда мустаҳкам бўлганларга Малаклар/куч берувчи оятлар нозил бўлади: “Қўрқманг, маҳзун бўлманг, балки сизга ваъда қилинган Жаннат билан шодланинг”.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/30Биз дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам сизга Валиймиз/Йўл Кўрсатувчимиз. У ерда сизнинг кўнглингиз тусаган барча нарса муҳайё. У ерда сиз истаган ҳамма нарса бор.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/31Ғафур ва Раҳим /Кечиримли ва Раҳмли Зотнинг иззат-икроми.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/32Аллоҳга чорлаган, ўзи ҳам солиҳ амаллар қилган ва “Мен таслим бўлган бириман/мусулмонман” дегувчидан-да яхшироқ сўзли ким бор?
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/33Яхшилик ва Ёмонлик асло тенг бўлмас. Ёмонликка ундан яхшироғи билан жавоб қайтар. Ана шунда ўртада адоват бўлган кимса, қалин дўстингга айланади.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/34Бунга фақат сабр эгалари эриша олади, бунга фақат улуғ насиба берилганлар етиша олади.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/35Агар шайтондан бирор ёмон фикр сени чалғитса, Аллоҳга сиғин: Унинг ўзи Эшитувчи, Билувчи.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/36Унинг оят-белгиларидан — Кеча, Кундуз, Қуёш ва Ой. Агар ёлғиз Аллоҳга қуллик қилгувчи бўлсангиз, Қуёшга ҳам, Ойга ҳам сажда қилманг, балки уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/37Агар улар кибр қилсалар, Раббинг ҳузуридагилар кеча-ю кундуз Уни поклаб улуғлайдилар ва бундан асло малолланмайдилар.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/38Унинг оят-белгиларидан: Ерни бўйин эгиб тўхтаган ҳолда кўрасан. Устига сув ёғдирганимизда, у титрайди ва шишади. Унга қайта жон берган Зот майитларга ҳам қайта жон беради. У барча нарсага қодир.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/39Оятларимиз ҳақида тўғри ва эгрини қориштирганлар Биздан яширин қололмаслар. Оташга улоқтирилган яхшими ёки Қиёмат Куни омонлик ила келганми? Истаган амалингизни қилинг, Унинг Ўзи сизнинг қилмишларингизни кўриб турибди.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/40Улар ўзларига келган Зикрни/Эслатмани рад этдилар. Ҳолбуки бу шундайин Азиз Китобки,
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/41Унинг на олдидан, на ортидан ботил/бекор қилувчи сўз келмас. Ҳаким ва Ҳамид Зот тарафидан танзил этилган/ҳикматли ва мақтовга лойиқ Зот тарафидан.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/42Сенга айтишган гапларнинг барчаси, сендан олдинги Расулларга ҳам айтилган. Ҳақиқатан, Раббинг Мағфират эгаси ва Аламли Таъқиб эгаси.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/43Агар Биз уни ажнабий тилдаги Қуръон қилганимизда эди, улар дердики: “Унинг оятлари, муфассал баён қилиниши керак эмасми?” Сен айт: “У хоҳ арабий бўлсин, хоҳ ажамий бўлсин, мўминлар учун Тўғри Йўл ва Шифодир”. Ишонмайдиганларга келсак, қулоқларида оғирлик бор, ва бу улар учун кўрликдир. Ана ўшалар узоқ макондан чақирилаётганлар.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/44Мусога Китобни бердик. У ҳақда ихтилоф қилинди. Агар Раббинг тарафидан олдинроқ ўша Сўз ўтмаганида, улар орасида якуний ҳукм қилинган бўлар эди. Шу боис улар ҳануз ўша Китоб ҳақда шак-шубҳада.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/45Кимки яхшилик қилса, ўз фойдасига, кимки ёмонлик қилса, ўз зарарига. Раббинг бандаларига асло ноҳақлик/зулм қилмайди.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/46Қиёмат Соатининг илми — Аллоҳнинг ҳузурида. Унинг илмисиз на бир мева ўз қобиғидан чиқади, на бир аёл ҳомила кўтаради, на туғади. Кун келиб уларга: “Шерикларим қани?” дея нидо қилганида, дедилар: “Очиқ айтамиз, бирортамиз кўрмадик уларни”.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/47Олдинлари дуо қилиб ўтганлари ғоиб бўлди, улар энди қочишга жой йўқлигини англаб етишди.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/48Инсон яхшилик сўрашдан малолланмайди. Аммо бирор ёмонлик тегса, дарҳол тушкунликка тушиб, ноумид бўлади.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/49Агар унга тегган зарардан кейин унга раҳматдан тотдирсак, дейди: “Мана бу менга! Қиёмат Соати келади, деб ҳам ўйламайман; мабодо Раббимга қайтарилсам ҳам, менга у ерда фақат яхшиликлар бўлади”. Ҳақиқатан, кофирларга/нонкўрларга ўз қилмишларидан хабар берамиз ва уларга қаттиқ азобни тотдирамиз.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/50Биз инсонга неъмат берсак, у юз ўгиради ва ён тарафга қочади. Бирор ёмонлик етса, ёлвориб дуолар қилади.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/51Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, агар бу Аллоҳ тарафидан бўлса-ю, уни рад этаётган бўлсангиз, у ҳолда ҳаққдан узоқ тарафкашликда бўлувчидан-да адашганроғи борми?”
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/52Биз уларга атрофларида ҳам, ўз ичларида ҳам оятларимизни/ишоратларимизни кўрсатамиз, токи уларга бунинг ҳаққ экани аён бўлсин. Раббинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/53Билингки, улар Раббига рўбарў бўлиш ҳақида шак-шубҳада. Билингки, Унинг Ўзи Муҳит/барча нарсани қамраб олгувчи.
Пояснение:
Разъяснены
Аят 41/54Аяты: 55
Место откровения: Mекка