Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Власть
АятВласть
Пояснение:
Власть
АятМулк/Эгалик қўлида бўлган Зот Қутлуғ-Муборакдир. У барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини қўйган.
Пояснение:
Власть
Аят 67/1У сизлардан ким яхшироқ амал қилишини синамоқ учун Ўлимни ва Ҳаётни яратган. У Азиз ва Ғафур /имтиҳондан ўтолмаган устидан ғолиб келади, имтиҳондан муваффақиятли ўтганларни гуноҳларини кечиради.
Пояснение:
Власть
Аят 67/2У етти осмонни устма-уст яратган, Раҳмоннинг яратишида ҳеч қандай тафовут кўрмайсан. Назар сол: бирорта ёриқ кўряпсанми?
Пояснение:
Власть
Аят 67/3Кейин такрор иккинчи марта назар сол. Нигоҳинг хорғин қайтади.
Пояснение:
Власть
Аят 67/4Биз қуйи самони/дунё осмонини чироқлар билан безадик, шайтонлар/йўлдан оздирувчилар учун ражм/ғайбдан ботил иддаолар қилиш воситаси бўлди; улар учун ёниб турган Олов азобини тайёрлаб қўйдик.
Пояснение:
Власть
Аят 67/5Раббига кофир бўлганлар учун Жаҳаннам Азоби бор — қанчалар ёмон оқибат!
Пояснение:
Власть
Аят 67/6Унга улоқтирилганида, ғазабли хуррак отишини, қайнашини эшитадилар:
Пояснение:
Власть
Аят 67/7Ғазабдан сал қолса ёрилай дейди, ҳар гал янги гуруҳ улоқтирилганда, унинг қўриқчилари дейди: “Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?”
Пояснение:
Власть
Аят 67/8Улар дедилар: “Ҳа, бизга огоҳлантирувчи келган эди, лекин биз ёлғон санадик. Аллоҳ ҳеч нарса нозил қилгани йўқ, сизлар фақат улкан адашувдасиз, дедик”.
Пояснение:
Власть
Аят 67/9Дедилар: “Қанийди қулоқ солганимизда ёки ақл ишлатганимизда, биз Оловли Дўзах аҳлидан бўлмас эдик”.
Пояснение:
Власть
Аят 67/10Ниҳоят гуноҳларини эътироф этдилар! Йўқолсин Дўзах аҳли!
Пояснение:
Власть
Аят 67/11Раббидан ичдан/ғоибда хайиққанлар учун эса кечирим ва улкан ажр-мукофот бор.
Пояснение:
Власть
Аят 67/12Гапингизни яширасизми ёки очиқ айтасизми, У диллардагини билади.
Пояснение:
Власть
Аят 67/13Наҳотки, Яратган Зот билмаса? У Латиф ва Хобир / энг майда жиҳатларигача билади, тўлиқ хабардор.
Пояснение:
Власть
Аят 67/14Ерни сизга бўйин эгдириб қўйган Унинг Ўзидир. Бас, унинг/Ернинг елкасида юринг ва Аллоҳнинг ризқидан енг. Қайтишингиз ҳам Унга.
Пояснение:
Власть
Аят 67/15Самодаги Зот сизларни Ерга чўктиришидан омондамисиз? У/Ер бирдан қимирлай бошлайди.
Пояснение:
Власть
Аят 67/16Ёки самодаги Зот устингизга тош ёғдирувчи бўрон юборишидан омондамисиз? Менинг огоҳлантирувим қандай эканини яқинда билиб оласиз.
Пояснение:
Власть
Аят 67/17Улардан олдингилар ҳам инкор этганлар. Менинг инкорим қандай бўлибди экан?
Пояснение:
Власть
Аят 67/18Устларида қанот ёйиб учаётган қушларни кўрмайдиларми? Уларни Раҳмондан ўзга ҳеч ким тутаётгани йўқ. Албатта, Унинг Ўзи барча нарсани кўриб туради.
Пояснение:
Власть
Аят 67/19Ёки Раҳмондан ўзга сизга ёрдам берадиган ўша аскарингиз ким? Кофирлар фақат алданишда.
Пояснение:
Власть
Аят 67/20Ёки Аллоҳ ризқини тутиб қолса, ким сизга ризқ беради? Ҳақиқатан, улар исён ва нафратда оёқ тирамоқдалар.
Пояснение:
Власть
Аят 67/21Юзтубан қоқилиб юрган тўғри борадими ёки Тўғри Йўлда текис юрганми?
Пояснение:
Власть
Аят 67/22Сен айт: “Сизни яратган ва сизга эшитиш, кўриш ва фикрлаш неъматини берган Унинг Ўзидир. Қанчалар оз шукр қиласиз?”
Пояснение:
Власть
Аят 67/23Сен айт: “Сизларни Ер юзида етиштирган Унинг Ўзидир, Унга қайтиб тўпланасиз”.
Пояснение:
Власть
Аят 67/24Дейдилар: “Қачон экан бу ваъда, агар рост бўлса?”
Пояснение:
Власть
Аят 67/25Сен айт: “Бунинг илми — Аллоҳнинг ҳузурида. Мен фақат бир огоҳлантирувчиман холос”.
Пояснение:
Власть
Аят 67/26Уни яқиндан кўрганларида, кофир бўлганларнинг юзлари ёмон бўлди. “Сизнинг ҳадеб чақираётганингиз мана шу!” дейилди.
Пояснение:
Власть
Аят 67/27Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, мени ё мен билан бирга бўлганларни Аллоҳ ҳалок этар ёки раҳм қилар, аммо кофирларни Аламли Азобдан ким қутқара олади?”
Пояснение:
Власть
Аят 67/28Сен айт: “У Раҳмон*, биз Унга имон келтирдик, Унга суяндик. Ким очиқ адашувда эканини яқинда билиб оласиз”.
Пояснение:
Власть
Аят 67/29*Яратган, ризқ берган ва Тўғри Йўлни кўрсатган Зот
Пояснение:
Власть
Аят 67/30Аяты: 31
Место откровения: Mекка