Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Каф
АятКаф
Пояснение:
Каф
АятПояснение:
Каф
Аят 50/1Улар эса, аксинча, ўзларидан бир огоҳлантирувчи келишига хайрон бўлдилар. Кофирлар деди: “Бу ўта ғалати нарса.
Пояснение:
Каф
Аят 50/2Наҳотки ўлиб, тупроққа айланганимиздами?.. Бу қайтиш жуда узоқ”.
Пояснение:
Каф
Аят 50/3Биз улардан Ер нима озайтиришини биламиз. Ҳузуримизда барчасини ўзида ҳифз этган/жамлаб сақлаган Китоб/Қонун бор.
Пояснение:
Каф
Аят 50/4Улар эса, аксинча, ҳақ келганида, ёлғон санашди, ва қалтис аҳволда қолишди.
Пояснение:
Каф
Аят 50/5Тепаларига, Самога назар солишмадими? Уни қандай яратиб зийнатлаб қўйибмиз экан — ҳеч бир ёриқ йўқ.
Пояснение:
Каф
Аят 50/6Ерни ҳам қандай ёйиб қўйибмиз, ва унда кучли тоғларни ўрнатиб, унда барча гўзал турларни ўстириб қўйибмиз.
Пояснение:
Каф
Аят 50/7Аллоҳга йўналган ҳар бир Қул учун ўгит ва кўз очувчи ибрат бўлсин учун.
Пояснение:
Каф
Аят 50/8Самодан қут-баракотли сув индирдик, унинг билан боғларни ўстирдик, серхосил донларни ундирдик.
Пояснение:
Каф
Аят 50/9Бир-бирига киришган, куртаклари ўзаро боғланган баланд хурмозорларни ўстирдик;
Пояснение:
Каф
Аят 50/10Қулларга ризқ бўлсин учун, ва унинг билан ўлик диёрларга ҳаёт бердик. Чиқиш ҳам ана шу каби.
Пояснение:
Каф
Аят 50/11Улардан олдин Нуҳ қавми, Расс аҳли ва Самуд қавми ҳам ёлғон санаганди.
Пояснение:
Каф
Аят 50/12Пояснение:
Каф
Аят 50/13Айка халқи ва Туббаъ аҳли ҳам. Барчаси Расулларни каззоб дейишди, огоҳ этилган азобимга лойиқ бўлишди.
Пояснение:
Каф
Аят 50/14Илк яратишдан ожиз қолибмиз эканми? Йўқ аксинча, улар ўзлари янги яратишдан шубҳа қилишмоқда.
Пояснение:
Каф
Аят 50/15Биз инсонни Ўзимиз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билиб турамиз, Биз унга бўйин томиридан-да яқинроқмиз.
Пояснение:
Каф
Аят 50/16Мана, унинг ўнгу-сўлида икки қайдга олувчи ўтиради.
Пояснение:
Каф
Аят 50/17Нима гап айтмасин, ёнида бир назоратчи ва қайд этувчи бор.
Пояснение:
Каф
Аят 50/18Мана, ўлим мастлиги ҳаққи рост келди — сенинг доим чекинганинг мана шу эди.
Пояснение:
Каф
Аят 50/19Сурга уфланди. Қўрқитилган Кун мана шу.
Пояснение:
Каф
Аят 50/20Ҳар бир жон ўз ёнида ҳайдагувчи ва гувоҳи билан келди.
Пояснение:
Каф
Аят 50/21Сен бундан бехабар/ғафлатда бўлдинг. Биз сендан пардани очдик, бугун энди кўзларинг очиқ/кескир.
Пояснение:
Каф
Аят 50/22Яқиндагиси деди: “Мана мендаги тайёр — ҳозир қилинди”.
Пояснение:
Каф
Аят 50/23“Ўжар кофирларнинг ҳаммасини отинг жаҳаннамга!
Пояснение:
Каф
Аят 50/24Яхшиликни манъ этгувчи, тажовузкор, бадгумонни.
Пояснение:
Каф
Аят 50/25Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳлар тутганни. Шу боис шиддатли азобга солинг!”
Пояснение:
Каф
Аят 50/26Ёнидаги деди: “Эй Раббимиз, мен уни Туғёнга солмадим/тоғутлаштирмадим, унинг ўзи узоқ адашувда эди”.
Пояснение:
Каф
Аят 50/27Деди: “Тортишманг ҳузуримда! Мен сизга огоҳлантирувимни берганман”.
Пояснение:
Каф
Аят 50/28Менинг ҳузуримдаги Сўз ўзгартирилмайди, Мен қулларимга ноҳақлик қилмайман.
Пояснение:
Каф
Аят 50/29У Кунда жаҳаннамга дегаймиз: “Тўлдингми?” “Яна борми?” дегай у.
Пояснение:
Каф
Аят 50/30Жаннат тақводорга узоқ эмас, ўта яқин қилинди.
Пояснение:
Каф
Аят 50/31Сизга, ҳар бир тавба қилиб қайтгувчи ва ибрат олгувчига ваъда қилингани мана шу.
Пояснение:
Каф
Аят 50/32Раҳмонни ғоибона/ихлос билан ҳурмат қиладиган ва соғлом қалб билан келадиган ҳар кимнинг мукофоти мана шу!
Пояснение:
Каф
Аят 50/33Тинчлик-омонлик билан киринг, буёғи мангулик даври!”
Пояснение:
Каф
Аят 50/34У ерда уларнинг барча истагани муҳайё. Ҳузуримизда зиёдаси ҳам бор.
Пояснение:
Каф
Аят 50/35Улардан олдин қанча наслларни ҳалок этдик, уларнинг чангали булардан шиддатлироқ ва уриши қақшатчиқроқ эди. Ер юзида обдон кезишди, лекин бир нажот топишдими?
Пояснение:
Каф
Аят 50/36Бунда қалби ўлмаган ёки гувоҳ бўлиб тинглаган киши учун ўгит-ибрат бор.
Пояснение:
Каф
Аят 50/37Биз Осмонлару-Ерни ва улар орасидаги барча нарсани олти даврда/босқичда яратдик, ҳеч қандай чарчоқ тутмади Бизни.
Пояснение:
Каф
Аят 50/38Уларнинг гапларига сабр қилгин, Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Раббингни ҳамд ила тасбиҳ этгин,
Пояснение:
Каф
Аят 50/39Кечанинг бир қисмида ва саждалар ортидан ҳам Уни тасбиҳ этгин.
Пояснение:
Каф
Аят 50/40Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қиладиган Кунга қулоқ тут.
Пояснение:
Каф
Аят 50/41Улар ўша Қичқириқни ҳаққи рост эшитадиган Кун келади, Чиқиш Куни ана шудир.
Пояснение:
Каф
Аят 50/42Ҳаёт берган ҳам, ўлим берган ҳам Биз, ва қайтиш ҳам Бизгадир.
Пояснение:
Каф
Аят 50/43У Кунда Ер очилиб, улар суръат-ла чиқиб келишади. Ана шу Тўпланиш, Биз учун ўта осон иш бу.
Пояснение:
Каф
Аят 50/44Биз уларнинг нималар деётганини биламиз. Сен уларнинг устида мажбурловчи/жаббор эмассан. Сен фақат Менинг таҳдидимдан хайиққанларга Қуръон ила эслат/насиҳат қил.
Пояснение:
Каф
Аят 50/45Аяты: 46
Место откровения: Mекка