Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Украшения
АятУкрашения
Пояснение:
Украшения
АятПояснение:
Украшения
Аят 43/1Пояснение:
Украшения
Аят 43/2Биз уни Арабий Қуръон/аниқ тушунарли қилиб нозил этдик, токи ақл ишлатасиз.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/3У ҳузуримиздаги Она Китобда, Олий ва Ҳикматли.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/4Сиз ҳаддан ошган тўдасиз дея, Зикрни/Эслатмани сиздан кетказайликми?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/5Биз ўтганларга қанча Набийлар юбордик?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/6Ҳар гал Набий келганида, унинг устидан кулдилар.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/7Бас, булардан-да кучлиларни ҳалок этдик. Ўтганларнинг мисоли келтириб ўтилди.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/8Агар улардан сўрасанг: “Осмонлару-Ерни ким яратган?” Улар дейдики: “Куч-Қудрат ва Илм Эгаси яратган”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/9У Ерни сизга бешик қилиб, йўлингизни топишингиз учун Ер юзида йўллар қилиб берди.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/10Самодан ўлчов ила сув туширди, ва у билан ўлик шаҳарни тирилтирдик. Сизлар ҳам ана шу каби чиқариласиз.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/11У барча турларни яратди ва минадиган кемалар ва ҳайвонлар бор этди сизга,
Пояснение:
Украшения
Аят 43/12Токи уларга мингач, Раббингизнинг неъматини ёдда тутиб, дегайсиз: “Буларни хизматимизга берган Зот пок ва олийдир. Биз буни ўзимизча қила олмас эдик.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/13Пояснение:
Украшения
Аят 43/14Унинг бандалари орасидан Унга жузъ/парча қилиб олишди. Ҳақиқатан, инсон очиқча нонкўр.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/15Ёки Ўзи яратган махлуқлардан қизларни олиб, сиз учун ўғилларни танлабдими?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/16Мабодо Раҳмонга нисбат берганлари/қизлар ҳақида ўзига мужда берилса, юзлари қорайиб, ғазабини зўрға ютиб туради:
Пояснение:
Украшения
Аят 43/17“Фақатгина ясатиб/асраб ўстирилган, аммо курашда/тортишувда ўзини очиқ ифода ҳам этолмайдиган ҳақида, шундайми?!”
Пояснение:
Украшения
Аят 43/18Раҳмоннинг қуллари бўлмиш Малакларни/куч ва илм эгаларини улар аёл санайдилар. Сиз уларнинг яратилишида гувоҳ бўлганмисиз? Гувоҳликлари ёзиб қўйилади, ўзлари сўроқ қилинади.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/19Дедилар: “Агар Раҳмон истаганда, биз уларга қуллик қилмасдик”. Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Улар фақат ёлғон уйдирмоқда.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/20Ёки уларга олдин Китоб берганмиз-у, шуни маҳкам тутишмоқдами?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/21Йўқ аксинча, улар дедиларки: “Биз ота-боболаримизни бир уммат ҳолида топдик ва уларнинг изини йўл тутамиз”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/22Сендан олдин қай шаҳарда огоҳлантирувчи юборган бўлсак, у ернинг тўқлари худди шундай дейишганди: “Биз ота-боболаримизни бир динда топганмиз, ва уларнинг изини йўл тутамиз”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/23Деди: “Агар ота-боболарингиз йўлидан ҳам тўғрироғини келтирсам-чи?” Дедилар: “Сиз келтирган Рисолатни рад этамиз/унга кофирмиз”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/24Биз улардан интиқом олдик. Ёлғон санаганларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/25Мана, Иброҳим отасига ва қавмига деди: “Мен сизлар сиғинаётган нарсалардан узоқман.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/26Мени йўқдан бор этган Зот мустасно, Унинг Ўзи менга Тўғри Йўлни кўрсатади”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/27Буни келажакда боқий қолувчи сўз қилди, токи унга/Иброҳимнинг йўлига қайтсинлар.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/28Мен анавиларни ва ота-боболарини то уларга Ҳаққ ва уни очиқ баён этувчи Расул келгунига қадар фойдалантирдим.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/29Уларга Ҳақ келганда эса: “Бу сеҳр, биз уни тан олмаймиз/унга кофирмиз” дедилар.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/30Улар дедилар: “Бу Қуръон икки шаҳарнинг улуғ инсонига нозил қилинганда эди…”
Пояснение:
Украшения
Аят 43/31Роббингнинг раҳматини улар тақсим этадими? Биз Ўзимиз улар орасида дунё ҳаётини тақсим этамиз, улардан баъзиларни бошқалардан фарқли даражада фазилатли қиламиз, токи бир-бирига хизмати/ёрдами тегсин. Раббингнинг раҳмати уларнинг ғамлаганидан яхшироқ.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/32Одамларнинг бир уммат/нонкўр жамоа ҳолига келиши бўлмаганда, Раҳмонга нонкўр бўлганларнинг уй шифтларини кумушдан қилардик, ва уларга юксалиб чиқажак зиналар ҳам қилиб берган бўлардик.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/33Ва уйларига эшиклар, ва устида ёнбошлайдиган сўрилар,
Пояснение:
Украшения
Аят 43/34Ва безаклар қилиб берган бўлардик. Лекин буларнинг барчаси дунё ҳаётида фойдаланиш холос. Раббинг ҳузурида Охират диёри фақат тақво эгалари учун.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/35Кимки Раҳмоннинг Эслатмасига кўр бўлиб олса, уни шайтон/йўлдан оздирувчи билан ўраб қўямиз, бундан буён унинг ҳамроҳи ўша.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/36Улар ўзгаларни Тўғри Йўлдан тўсади, аммо ўзларини тўғри йўлда санайди.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/37У Бизга келганда, деди: “Қанийди сен билан орамиз икки машриқ каби узоқ бўлсайди, қандайин ёмон ҳамроҳ экансан!”
Пояснение:
Украшения
Аят 43/38Бугун сизга булар фойда бермас, чунки сиз зулмлар қилгансиз, энди азобда ҳам шериксиз.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/39Эшитмас карга эшиттирмоқчимисан? Ёки кўрни ва очиқ адашувдагини йўлга солмоқчимисан?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/40Ёки сен ўтгач, улардан интиқом олсак ҳам,
Пояснение:
Украшения
Аят 43/41Ёки уларга қилган ваъдамизни кўришни сенга насиб этсак ҳам, Уларга кучимиз етади.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/42Шу боис, сен фақат ўзингга ваҳй қилинганни маҳкам тут, сен Тўғри Йўлдасан.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/43У сенга ва қавмингга бир Зикр/Эслатма, яқинда сўроқ қилинасизлар.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/44Сендан олдин юборганимиз Расуллардан сўрагин-чи, Раҳмондан ўзга қуллик қилинажак илоҳлар қилибмизми?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/45Биз Мусони ўз Оятларимиз ила Фиръавнга ва аъёнларига юбордик. У деди: “Мен Оламларнинг Рабби юборган Расулман”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/46Уларга оят-далилларимизни келтирганида, улар мазах қилиб кулдилар.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/47Биз уларга кўрсатган ҳар бир оят-ишорат олдингисидан каттароқ эди. Биз уларни Азоб билан ушладик, токи қайтсинлар дея.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/48Улар дедилар: “Эй сеҳрбоз, Раббингга бизни дуо қил, сенга берган Ваъдаси ҳаққи, биз Тўғри Йўлга юрамиз”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/49Улардан азобни кетказишимиз билан, улар ваъдасидан тондилар.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/50Фиръавн ўз тўдасига нидо қилди: “Эй менинг қавмим! Ахир Мисрнинг Мулки/Эгалиги ва пойимда оқаётган мана бу дарёлар менинг эмасми? Кўрмаяпсизми?”
Пояснение:
Украшения
Аят 43/51“Мен яхшиманми ёки манави, ўз-ўзини очиқ баён қила олмайдиган хорми?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/52Унга олтин билакузуклар берилиши ёки Малаклар/куч эгалари ҳамроҳлигида келиши керак эмасмиди?”
Пояснение:
Украшения
Аят 43/53У ўз қавмини паст кўрди, қавми ҳам шунга кўнди. Зеро улар фосиқ/йўлдан озган қавм эди.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/54Бизни ғазабимизга дучор бўлдилар, Биз улардан интиқом олдик, барчасини ғарқ қилдик.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/55Биз уларни кейингилар учун салафлар ва мисоллар қилдик.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/56Марям ўғли мисол келтирилганида, қавминг у ҳақда бақириб-чақира кетди:
Пояснение:
Украшения
Аят 43/57“Илоҳларимиз яхшими ёки уми?” дедилар. Улар сенга бу мисолни фақат тортишиш учун келтиради. Ҳақиқатан, улар шунақа жанжалкаш қавм.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/58У — Биз неъмат берган ва Исроил ўғилларига ўрнак қилган бир Қул холос.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/59Агар истасак, сизларни Ер юзида кетма-кет ҳукм сурадиган Малаклар/куч ва илм эгалари қилган бўлардик.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/60Бу — Қиёмат Соати учун бир илм/маълумот/аломат. Шу боис У ҳақда шубҳа қилманг, менга эргашинг. Мана шу Тўғри Йўл.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/61Шайтон сизни чалғитмасин. У сизга очиқ душман.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/62Исо очиқ баён этилган далиллар келтириб, деди: “Мен сизга ушбу Ҳикмат ила келдим — сиздаги ихтилофларнинг баъзисини баён қилиш учун. Аллоҳга тақво қилинг ва Менга бўйсунинг.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/63Аллоҳ — менинг ҳам Раббим, сизнинг ҳам Раббингиз. Ёлғиз Унга қуллик қилинг; Тўғри Йўл мана шу”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/64Ҳизблар/мазҳаблар ўзаро ихтилофга тушдилар. Зулм қилганларнинг Аламли Кун азобидан ҳолига вой.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/65Қиёмат Соати тўсатдан, ўзлари сезмаган ҳолда келишидан ўзга нимани кутишмоқда?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/66У Кунда энг қалин дўстлар ҳам бир-бирига душман, фақат тақво эгалари мустасно.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/67“Эй Қулларим! Бу Кун сизга хавф-хатар йўқ, сизлар маҳзун бўлмайсиз”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/68Улар Бизнинг оятларимизга ишониб тасдиқлаган ва уларга таслим бўлганлар,
Пояснение:
Украшения
Аят 43/69Киринг энди Жаннатга. Ўзингиз ҳам, жуфтларингиз ҳам шод-хуррамлик ила.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/70Уларга олтиндан табоқлар ва қадаҳлар сунилади. Бу ерда кўнгил не истаса муҳайё, ҳамда кўзлар лаззати! Сиз бу ерда абадий қоласиз.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/71Қилган амалларингиз эвазига мерос қилиб берилган Жаннат мана шу.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/72У ерда сизнинг ейишингиз учун турли мевалар бор.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/73Жиноятчилар эса жаҳаннам азобида абадий қолади.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/74Улардан азоб асло енгиллатилмайди. У ерда умиди узилади.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/75Биз уларга зулм/ноҳақлик қилмадик, балки улар ўзлари зулм/ноҳақлик қилувчи эдилар.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/76Улар нидо қилдилар: “Эй Молик, Раббинг ишимизни битирсин!” У деди: “Сизлар ҳали узоқ кутасиз..!”
Пояснение:
Украшения
Аят 43/77Биз сизга ҳаққни келтирган эдик, лекин кўпингиз ҳаққни ёқтирмайсиз.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/78Ёки бу ҳаққа қарши бирор ишга қарор қилишганми? У ҳолда Биз ҳам қарор қилганмиз.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/79Ёки уларнинг сирларини ва яширин суҳбатларини эшитмаяпмиз деб ўйлайдиларми? Йўқ! Эшитиб турибмиз, ёнларида элчиларимиз ёзиб ҳам туришибди.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/80Сен айт: “Агар Раҳмоннинг фарзанди бўлганида, энг биринчи бўлиб мен унга қуллик қилардим”.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/81Осмонлару-Ернинг Рабби, Аршнинг Рабби, уларнинг айтаётган сифатларидан пок ва олийдир.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/82Уларни қўйиб бер, ваъда қилинган Кунга рўбарў келгунча шўнғисин ва ўйнаб қолсин.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/83У Самода ҳам илоҳ, Ерда ҳам илоҳ. У Ҳаким, Алим /чексиз ҳикмат ва илм Эгаси.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/84Осмонлару-Ернинг ҳамда иккиси орасидагининг Мулки/Эгалиги Унинг бўлган зот Қутлуғ-Муборакдир! Қиёмат Соатининг илми Унинг ҳузурида, ва ёлғиз Унга қайтариласиз.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/85Ундан ўзга дуо қилаётганлари шафоатга эга эмаслар. Фақатгина ҳақни билиб унга гувоҳ бўлганлар мустасно.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/86Агар улардан сўрасанг: “Уларни ким яратган?” дея, улар дейишадики: “Албатта Аллоҳ”. У ҳолда қанчалар ҳам юз ўгиришмоқда?
Пояснение:
Украшения
Аят 43/87Унинг: “Эй Раббим, булар иймон келтирмайдиган қавм” дейиши ҳаққи,
Пояснение:
Украшения
Аят 43/88Сен улардан воз кечиб, айт: “Тинчлик/Омонлик”. Улар яқинда билиб олишади.
Пояснение:
Украшения
Аят 43/89Аяты: 90
Место откровения: Mекка