Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Сонмы
АятСонмы
Пояснение:
Сонмы
АятАзиз ва Ҳаким/куч-қудрат ва ҳукм-ҳикмат эгаси Аллоҳдан Китобнинг танзили.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/1Биз сенга Китобни ҳақ ила нозил қилдик; Сен бу динни ёлғиз Аллоҳга холис қилган ҳолда Аллоҳга қуллик/хизмат қил.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/2Холис Дин ёлғиз Аллоҳнингдир. Ундан ўзгаларни валий тутганлар: “Биз уларга қуллик қилаяпмиз, бизни Аллоҳга бир нави яқинлаштирсин деган мақсадда”. Улар орасидаги ихтилофлари борасида Аллоҳ Ўзи ҳукм чиқаради. Ёлғончи нонкўрларни Аллоҳ йўлга солмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/3Агар Аллоҳ фарзанд тутмоқ истаса, Ўзи яратганларидан истаганини танлаган бўларди. У ҳар қандай нуқсондан пок ва олий. У зот Яккаю-Ягона, Қаҳр этгувчи Аллоҳдир.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/4У Осмонлару-Ерни ҳақ ила яратган. Кечани Кундузга, Кундузни Кечага ўрайди. У Қуёш ва Ойни ўз буйруғига бўйсундириб қўйган. Ҳар бири белгиланган муддатгача жараён этади. Билингки, У Азиз ва Ғаффордир /кофирларни мағлуб этади ва муминларни мағфират этади.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/5У сизни бир аслдан яратди, сўнг унинг жуфтини/турларини таратди; ва сизга саккиз тур чорва молларидан берди. (6:143) У сизни она раҳмида, уч қоронғулик ичида, янги ва янги яратишларда яратади. Раббингиз Аллоҳ ана шундай, Мулк/Эгалик ёлғиз Унинг. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Қайга бурилиб кетмоқдасиз?
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/6Агар нонкўрлик қилсангиз, билингки, Аллоҳ сизга муҳтож эмас. Лекин У Ўз қулларида куфрга/нонкўрликка рози бўлмайди. Сизнинг шукр қилишингизга рози бўлади. Ҳеч бир юк ташигувчи ўзганинг юкини ташимас. Сўнг қайтишингиз Раббингизга, қилиб ўтган ишларингизни Унинг Ўзи хабар беради. Ҳақиқатан, У дилларда яширинганини билади.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/7Инсонга бир зарар етса, Раббига дуо-илтижо қилади ва чин дилдан юзланади. Сўнг бир неъмат берилса, Унга қилган илтижоларини унутади, ва Унинг йўлидан оздириш учун Аллоҳга шерик қўшади. Сен айт: “Куфрингдан бироз фойдаланиб қол, сен дўзах аҳлисан”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/8Ана шундай кимса билан тунларни Унга сажда ва қиём ила ўтказган, Охиратдан қўрқиб, Раббининг раҳматидан умидвор бўлган кимса бирдек бўладими? Сен айт: “Билган билан билмаган тенг бўладими?” Фақатгина ақл эгалари ўгит олади.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/9Сен айт: “Эй имон келтирган Қуллар, Раббингизга тақво қилинг. Бу дунё ҳаётида яхшилик қилганлар учун яхшилик бор. Аллоҳнинг Ери кенгдир. Сабр қилганлар ҳисобсиз ажр-мукофотга эришадилар.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/10Сен айт: “Менга буюрилгани — ёлғиз Аллоҳга қуллик қилиш ва динни ёлғиз Унга холис қилиш.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/11Ва таслим бўлганларнинг/мусулмонларнинг аввали бўлиш”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/12Сен айт: “Агар Раббимга осийлик қилсам, Улуғ Куннинг азобидан қўрқаман”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/13Сен айт: “Мен ёлғиз Аллоҳга қуллик/хизмат қиламан, динимни ёлғиз Унга холис қиламан.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/14Сизлар эса Ундан ўзга истаганингизга қуллик қилаверинг”. Сен айт: “Зиён кўргувчилар/Бой бергувчилар Қиёмат Кунида ҳам ўзларини ҳамда аҳлларини бой берадилар. Билиб қўйинг, очиқча зиёнда қолиш ана шу”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/15Уларнинг устидан ҳам Оташдан соялар, остидан ҳам Оташдан соялар бор. Аллоҳ Ўз Қулларини бу оқибатдан огоҳ этмоқда: “Эй Қулларим, Менга тақво қилингиз!”
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/16Тоғутга қуллик/хизматдан чекиниб, Аллоҳга юзланганлар учун хушхабар бор. Хушхабар бер Менга қуллик/хизмат қилган қулларимга!
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/17Улар Сўзни тинглаб, энг яхшисига эргашганлардир. Аллоҳнинг Ўзи Тўғри Йўлга йўллаган кишилар ана ўшалардир. Ақл эгалари ана ўшалардир.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/18Азобга лойиқ топилган ёки Оташга улоқтирилганни Сен қутқара олармидинг?
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/19Лекин Раббига тақво қилганлар учун, устма-уст қурилган хоналар бор. Хоналар остидан эса дарёлар оқади. Аллоҳнинг ваъдаси мана шу. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/20Аллоҳ Самодан сув тушириб, Ерга сингдирганини кўрмадингми? Сўнг у билан ранг-баранг экинлар чиқарди, кейин яна кўрасан, экинлар қуриб, сарғаяди, кейин Аллоҳ уни хазон қилади. Бунда ақл эгалари учун оят-ибратлар бор.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/21Кимнинг дилини Аллоҳ Исломга очган бўлса, ўша Раббидан бир нур устида эмасми? Аллоҳнинг Зикрига/Эслатмасига қалби қотганларнинг ҳолига вой. Ана ўшалар очиқ Адашувда.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/22Аллоҳ ҳадисларнинг энг яхшисини — Ўзаро ўхшаш иккилик асосидаги Китобни — нозил қилди. Раббидан қўрққанлар ундан терилари титрайди, сўнгра терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшайди. Аллоҳнинг Тўғри Йўли мана шу. Бу билан Ўзи истаганни Тўғри Йўлга йўллайди. Кимни адаштирса, уни йўлга солувчи ҳеч ким йўқ.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/23Золимларга қарата: “Касб қилиб орттирганингизни тотингиз!” дейилганда, Қиёмат Кунининг ёмон азобидан уларнинг юзини ким асраб қолади?
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/24Улардан олдингилар ҳам инкор қилишганди, азоб уларга сезмаган тарафларидан келди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/25Аллоҳ уларга дунё ҳаётида хорлик/шармандалик тотдирди. Охират азоби, агар билсалар, яна-да каттароқ.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/26Биз бу Қуръонда одамларга ҳар бир мисолдан келтирдик, токи Эслатма/Ўгит олсинлар.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/27Ҳеч бир эгрилиги бўлмаган Арабий Қуръон/аниқ тушунарли қилиб нозил қилдик, токи тақво қилсинлар.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/28Аллоҳ бир мисол келтирди: ўзаро талашиб-тортишган шерикларга тегишли қул, ҳамда бир кишига тегишли қул, иккиси тенгми? Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин, лекин уларнинг кўплари буни билмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/29Пояснение:
Сонмы
Аят 39/30Сўнг, Қиёмат Кунида Раббингиз ҳузурида ўзаро хусумат қиласиз.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/31Аллоҳ ҳақида ёлғон уйдирган ва ўзига келган ҳаққни инкор этгандан-да золимроғи борми? Бундай кофирларнинг жойи Жаҳаннамда эмасми?
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/32Тўғри Сўзни келтирган ва уни тасдиқлаганлар, ана ўшалар тақво эгалари.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/33Улар учун Рабби ҳузурида барча нарса муҳайё. Яхшилик қилгувчиларнинг эвази ана шундай.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/34Аллоҳ уларнинг ёмонликларини ўчиради ва яхшиликлари билан мукофотлайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/35Аллоҳ Қулига кифоя эмасми? Сени Ундан ўзгалар билан қўрқитмоқчи бўлишади. Аллоҳ кимни адаштирса, унга йўл кўрсатувчи йўқ.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/36Кимга Аллоҳ йўл кўрсатса, уни ҳеч ким адаштиролмайди. Аллоҳ Азиз ва Интиқом эгаси /барчадан ғолиб ва жазосиз қолдирмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/37“Осмонлару-Ерни ким яратган?” дея сўрасанг, улар дейишади: “Албатта Аллоҳ”. Сен айт: “Аллоҳдан ўзга дуо қилганларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Агар Аллоҳ менга бирор зарар истаса, улар кетказа оладими? Ёки раҳматни ирода қилса, Унинг раҳматини тўхтатиб қола оладими?” Сен айт: “Менга Аллоҳ кифоя. Таваккул этувчилар ёлғиз Унга суянади”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/38Сен айт: “Эй қавмим, ҳолингизга кўра истаган амалингизни қилингиз. Мен ҳам амал қиламан. Яқинда билиб оласиз,
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/39Расвою-разил этувчи азоб кимга келади ва давомли азоб кимга ёғади экан”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/40Биз сенга ушбу Китобни одамлар учун ҳақ ўлароқ нозил қилдик. Ким Тўғри Йўлга юрса, ўз фойдасига; ким йўлдан озса, ўз зарарига. Сен уларнинг устидан қўриқчи/вакил эмассан.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/41Аллоҳ жонларни вафот топтиради, уйқудагиларни ҳам; сўнг ўлим топдирганини Ўзида тутади, бошқаларни эса белгиланган муддатгача озод қилади. Албатта, тафаккур қилувчилар учун бунда оят-ишоратлар бор.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/42Ёки Аллоҳдан ўзга шафоатчилар тутдиларми? Сен айт: “Улар ҳеч нимага эга бўлмаса ҳам, ҳеч нимага ақли етмаса ҳамми?”
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/43Сен айт: “Шафоат тўлиғича Аллоҳга оид. Осмонлару-Ернинг мулки ҳам Унга тегишли. Сўнгра Унга қайтариласиз”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/44Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр этилса, охиратга иймон келтирмаганларнинг қалблари сиқилади. Ундан ўзгалар зикр этилса, дарҳол шодланишади.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/45Сен айт: “Эй Осмонлару-Ерни йўқдан бор этган, ғайбни ва ошкорни билгувчи Аллоҳ! Шак-шубҳасиз, Сен қулларинг орасидаги ихтилофларда Ўзинг ҳукм қиласан”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/46Агар ер юзидаги барча нарса, ҳамда унинг яна бир мисли золимларники бўлса ҳам, Қиёмат Кунининг ёмон азобидан қутулиш учун фидо этишга тайёр бўлишади. Уларнинг ҳеч ўйламаган нарсалари Аллоҳ тарафидан қаршиларига чиқарилди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/47Қилган ёмон ишлари қаршиларига чиқарилди, ва устидан кулган нарсалари ўзларини қуршаб олди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/48Инсонга бирор зарар тегса, Бизга дуо-илтижо қилади. Кейин, унга бирор неъмат берсак, дейдики: “Бу менга илм билан берилган”. “Йўқ аксинча! Бу бир синов/имтиҳон холос, лекин уларнинг кўпи билмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/49Улардан олдингилар ҳам шундай дейишган. Лекин касб қилиб орттирганлари уларга фойда бермаган.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/50Касб қилиб орттирган ёмонликлари охир-оқибат ўз бошларига етди. Манавилар орасида Зулм қилганларга ҳам, ўз қилган ёмон ишлари етади. Улар бунинг олдини олишга қодир бўлмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/51Аллоҳ истаганига ризқни кенгайтиришини ва ўлчовли қилишини билмадиларми? Албатта, иймон келтирганлар учун бунда оят-ишоратлар бор.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/52Сен айт: “Эй ўзларига жабр-зулм қилган Қуллар, Аллоҳнинг раҳматидан умид узманг. Аллоҳ гуноҳларни тўлиғича кечиради. Зеро Унинг Ўзи Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/53Ҳали сизга азоб келиб, ёрдамсиз қолмай туриб, Раббингизга қайтинг ва Унга бўйсунинг.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/54Ҳали ўзингиз сезмаганингизда, тўсатдан азоб келмай туриб, Раббингиздан сизга келган энг яхши нарсага эргашинг (39:23).
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/55Ҳали жон ўз-ўзига: “Аллоҳнинг ҳузурида зарарга учраганим учун ҳолимга вой. Ҳақиқатан, мен масхара қилувчилардан эдим!” демай туриб,
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/56Ёки ҳали: “Кошки Аллоҳ менга Тўғри Йўлни кўрсатганида эди, мен ҳам тақводорлардан бўлсам эди!” демай туриб,
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/57Ёки Азобни кўрганида: “Кошки мен учун яна бир карра қайтиш бўлса-ю, яхшилик қилувчилардан бўлсам эди” демай туриб…
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/58“Йўқ! Сенга оятларим келган эди, сен эса уларни инкор этдинг, такаббурлик қилдинг ва кофирлардан бўлдинг”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/59Аллоҳга қарши ёлғон уйдирганларнинг юзлари Қиёмат Куни қорайганини кўрасан. Кибр қилганлар учун Жаҳаннамда жой йўқ эканми?
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/60Тақво эгаларини Аллоҳ ютуқлари билан қутқаргай; уларга асло ёмонлик тегмайди, улар ғамгин ҳам бўлмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/61Аллоҳ барча нарсанинг яратувчиси, Унинг Ўзи барча нарса устида Вакил.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/62Осмонлару-Ернинг калитлари Унга тегишли. Аллоҳнинг оятларини рад этганлар, ана ўшалар бой бергувчилардир.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/63Сен айт: “Мени Аллоҳдан ўзгага қуллик этишга буюраяпсизми, эй жоҳиллар?”
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/64Сенга ва сендан олдингиларга ваҳий қилиндики: “Агар Аллоҳга шерик қўшсанг, амалларинг беҳуда кетади ва бой бергувчилардан бўласан.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/65Аксинча, сен ёлғиз Аллоҳга қуллик/хизмат қилгин, Унинг шукрини адо этгувчилардан бўлгин”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/66Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадри билан қадрлай олмадилар. Қиёмат Куни эса Ер тамоман Унинг кафтида, Осмонлар эса Унинг ўнг қўлида ўралади. У зот уларнинг қўшган шерикларидан пок ва олий.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/67Сурга уфланди, Осмонлару-Ердаги барча хушидан кетди, Аллоҳнинг истагани мустасно. Кейин яна бир бор уфланди, мана улар мунтазир кутиб туришибди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/68Ер юзи Раббининг нури билан порлади, ўртага Китоб ўртага қўйилди. Расуллар ва гувоҳлар келтирилди ва ораларида адолат билан ҳукм қилинди. Уларга ҳеч қандай ноҳақлик қилинмайди.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/69Ҳар бир жоннинг қилган амали учун тўлиқ эвази берилди. Уларнинг нима қилганларини Унинг Ўзи яхши билади.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/70Кофирлар жаҳаннам сари гуруҳлар ҳолида ҳайдалади. У ерга келганларида, дарвозалари ланг очиқ жаҳаннамнинг қўриқчилари уларга дейди: “Сизларга ўз орангиздан чиққан ва Раббингизнинг оятларини тиловат қилган, сизларни бу Кунга рўбарў бўлишдан огоҳлантирган Элчилар келмаганмиди?” “Ҳа, келган эди”. Уни рад этганлар учун азоб Сўзи ҳақ бўлди!
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/71“У ҳолда жаҳаннам эшикларидан киринг, бу ерда доимий қоласиз. Кибр қилганларнинг жойи қанчалар ёмон!”
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/72Раббига тақво қилганлар Жаннат сари гуруҳлар ҳолида келтирилдилар. Дарвозалари ланг очиқ Жаннатга етганларида, унинг қўриқчилари дедилар: “Сизларга салом/омонлик бўлсин. Бу ерда кирингиз, бу ерда доимий қоласиз”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/73“Аллоҳга ҳамд бўлсин! Бизга берган ваъдасига содиқ қолди; бизга бу жаннатни маскан қилиб берди! Амал қилганларнинг эвази қанчалар яхши!”
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/74Кўргайсан, Малаклар Аршнинг атрофида айланиб, Раббини ҳамд ила поклаб ёд этадилар. Одамлар орасида ҳаққ ила ҳукм этилади, ва дейиладики: “Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Пояснение:
Сонмы
Аят 39/75Аяты: 76
Место откровения: Mекка