Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Муравьи
АятМуравьи
Пояснение:
Муравьи
АятТо Син. Булар — Қуръоннинг ва очиқланган/очиқлаган Китобнинг оят-ишоратлари.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/1Имон келтирганларга Тўғри Йўлни кўрсатади ва Хушхабар беради.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/2Улар Салотни қоим қиладиган/Кўрсатилган Йўлга эргашадиган, Закотни адо этадиган/уни покиза тутадиган ва Охиратга қатъий ишонадиган кишилардир.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/3Охиратга ишониб тасдиқ этмайдиганларнинг эса амалларини ўзларига чиройли қилиб қўйдик ва улар адашиб-улоқиб юраверди.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/4Ана ўшалар учун Азобнинг Ёмони бор, Охиратда энг кўп бой бергувчилар ҳам шулар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/5Сенга ушбу Қуръон Ҳаким ва Алим тарафидан берилган/ҳикмат ва илм Эгаси.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/6Мана Мусо деди аҳлига: “Мен узоқда бир олов пайқадим, ё сизга ундан хабар келтираман, ёки сизлар ёқиб исинишингиз учун чўғ келтираман”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/7Оловнинг ёнига келгач, нидо қилинди: “Оловдаги ҳам, унинг атрофидагиларга ҳам қут-баракот бўлсин. Оламларнинг Рабби Аллоҳ пок ва олийдир”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/8“Эй Мусо, ҳақиқатан Мен, ҳа Мен Азиз ва Ҳаким /қудратли ва ҳикматли Аллоҳман!
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/9Асоингни ташла!” У гўёки кўринмас жонзот каби кўринди, Мусо ортига бурилиб қоча бошлади, ҳолбуки ҳеч ким қувмаётган эди. “Эй Мусо, қўрқма, Менинг ҳузуримдаги Расуллар қўрқмаслар”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/10Ким ноҳақлик содир этиб, сўнгра содир этганлари ўрнига яхшилик қилса, Мен унга Ғафур ва Раҳим /кечиримли ва раҳмдилман.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/11Қўлингни қўйнингга сол/тинчлан. Сен энди Фиръавн ва қавмига йўналган тўққиз оят ила оқ, ёмонликлардан фориғ чиқади/сен оқ чиқасан. Ҳақиқатан, улар бўйинтовлаган қавм бўлдилар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/12Қачонки уларга Бизнинг очиқ баён этилган оятларимиз келганида, дедиларки: “Бу очиқча сеҳр”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/13Улар зулм ва такаббури сабабли бу оятларга қарши чиқдилар, ҳолбуки, ўз ичларида/ораларида бунинг ҳаққ эканини аниқ билган эди. Фасод/бузғунчилик қилувчиларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/14Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Улар дедилар: “Кўплаб мумин қуллари орасида бизни фазилатли қилган Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/15Сулаймон Довудга ворис бўлди: “Эй одамлар, бизга Тойр мантиғи ўргатилди*, ва бизга барча нарсадан берилди. Мана шу очиқ фазилат”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/16*Мантиқи Тойр — учқур отлар, отлиқларни таълим бериш ва жангга тайёрлаш.
Сулаймонга Жиннлар, Одамлар ва Тойрдан иборат лашкарлар мунтазам равишда тизилган ҳолда тўпланди.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/17Намл/Чумолилар водийсига келдилар. Бир намл/чумоли деди: “Эй чумолилар, масканларингизга киринглар, токи Сулаймон ва лашкарлари сезмасдан сизларни эзиб кетмасин”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/18Унинг бу сўзларига табассум қилиб кулди ва деди: “Эй Раббим, менга ва ота-онамга берган неъматингга шукр қилишимга, ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга Ўзинг мадад бергин, мени Ўз раҳматинг ила солиҳ қулларинг қаторига дохил айлагин”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/19У Тойрларни/отлиқларни кўздан кечираётиб, деди, “Нима бўлди, Ҳудҳудни кўрмаяпман, йўқса қатнашмаяптими?
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/20Уни шиддатли азоб билан азоблайман! Ё менга кучли сабаб келтиради, йўқса уни бўғизлайман”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/21Кўп ўтмай Ҳудҳуд етиб келди: “Мен сенинг кўрмаганингни кўрдим, сенга Сабаъдан аниқ хабар келтирдим.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/22Уларни бир аёл бошқаради, унга ҳамма нарсадан берилган, унинг Улуғ Тахти бор.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/23Уни ва қавмини Аллоҳга эмас, Қуёшга сажда қилганини кўрдим. Шайтон* уларга бу ишини зийнатли қилиб кўрсатган ва уларни йўлдан оздирган, шу боис улар Тўғри Йўлга юрмайдилар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/24*Шайтон — Қуёш маъбадининг коҳинлари
Аллоҳга сажда қилишлари керак эмасми? Осмонлару-Ердаги барча сирдан хабардор, барча яширин ва ошкор нарсаларини билгувчи Аллоҳга?!
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/25Аллоҳ, Ундан ўзга Илоҳ йўқ. Улуғ Арш Эгаси Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/26Деди: “Рост гапирдингми ёки ёлғонми, яқинда кўрамиз”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/27Менинг ушбу Китобимни олиб, уларга ташла, сўнгра улардан бир оз узоқлаш ва қандай жавоб қилишларини кузат.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/28У деди: “Эй аъёнлар, менга ўта мукаррам/муҳим Китоб келиб тушди”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/29У Сулаймондан бўлиб, шундай дейилади: “Раҳмон ва Раҳмон Аллоҳнинг номи билан.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/30Менга қарши такаббурлик қилманг ва Менга таслим бўлиб бўйсунган ҳолда келинг”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/31“Эй аъёнлар, бу ишда менга фатво беринг, сизларсиз ҳеч бир ишда қарор олмайман”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/32Улар дедилар: “Бизда куч бор, шиддатли жангчилар бор, Сендан фақат буюриш. Нима буюсанг, бажарамиз”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/33У деди: “Ҳукмдорлар бирор шаҳарга кирсалар, уни вайрон қиладилар, аҳолининг шарафли қисмини хорлайдилар. Худди шундай қиладилар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/34Мен уларга бир ҳадя юбораман, элчилар нима билан қайтаркин, қарайман”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/35Сулаймонга келганида, у деди: “Менга мол-дунё бермоқчимисиз? Аллоҳнинг менга бергани сиз берганингиздан яхшироқ. Аксинча, сизлар ҳадянгиздан қувониб мағрурланасиз.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/36Қайтаринг ўзларига! Биз уларга шундай лашкар билан келамизки, унга қарши куч кўрсата олмаслар. Уларни у ердан мағлуб ва хор аҳволда чиқарамиз”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/37Деди: “Эй аъёнлар, улар бўйсуниб келишидан олдин, қай бирингиз менга унинг Аршини келтирасиз?”
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/38Жиннлардан бир ифрит/куч эгаси деди: “Мен уни мақомингдан турмасингдан келтираман, бунга қавий ва аминман /бу ишга кучим-иқтидорим етади, буни менга ишониб топширишинг мумкин”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/39Китобдан илми бор бўлган деди: “Мен уни кўз очиб юмгунингча сенга келтиришим мумкин”. У Аршни ёнига келтирилганини кўргач, деди: “Бу Раббимнинг фазлидан. У мени шукур қиламанми ёки нонкўрликми, синамоқда. Кимки шукур қилса, ўз фойдасига шукур қилади, нонкўрлар эса… Раббим улардан Ғаний ва Карим /бой-беҳожат ва карами кенг”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/40Деди: “Аршини танилмас қилинг, Тўғри Йўлни топармикан, йўқми, кўрайлик”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/41У келганида, унга дейилди: “Сенинг тахтинг шундаймиди?” “Шундай эди шекилли”, деди у. “Бизга бундан олдин илм берилган эди, ва биз таслим бўлган эдик”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/42Аллоҳдан ўзга қуллик қилганлари уни тўсиб келган эди. Ҳақиқатан, у кофир қавмдан эди.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/43Унга дейилди: “Кошонага киргин!” Кошонани кўргач, заминни сув деб ўйлаб, оёқларини силади. У деди: “У силлиқланган, шаффоф сирдан ясалган”. У деди: “Эй Раббим, мен ўзимга зулм қилибман. Энди Оламларнинг Рабби Аллоҳга Сулаймон билан биргаликда таслим бўлдим”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/44Самудга биродарлари Солиҳни юбордик: “Аллоҳга қуллик қилинг!” Улар ўзаро хусумат қилувчи икки гуруҳга бўлиндилар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/45У деди: “Эй қавмим, нега яхшиликдан олдин ёмонликни шоширасиз? Аллоҳ сизга раҳм қилиши учун Унинг кечиримини исташингиз керак эмасмиди?”
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/46Улар дедилар: “Сендан ва сен билан бирга бўлганлардан шумланяпмиз/ёмонлик аломати кўряпмиз. У деди: “Ёмон аломат деганингиз, фақат Аллоҳнинг Қонуни. Ҳақиқатан, сиз фитнага чалинган қавмсиз”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/47Шаҳарда тўққиз кишилик гуруҳ бор эди, улар ер юзида бузғунчилик тарқатарди, тузатмасди/ислоҳ этмасди.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/48Улар Аллоҳга қасам ичиб, шунга келишиб олишди: “Биз унга ва унинг аҳлига кечаси ҳужум қиламиз/девор остида бостириб ўлдирамиз, кейин унинг яқинларига деймиз: “Биз унинг аҳлини ҳалок этмадик, биз рост айтаяпмиз”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/49Бас, улар яширин режа/тузоқ қурдилар, Биз ҳам яширин режа/тузоқ қурдик, улар буни сезмасдилар ҳам.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/50Уларнинг яширин режалари/макрининг оқибати қандай бўлибди экан, ва уларни* ва қавмини қандай ҳалок қилибмиз, қара…
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/51*Тўққизлик гуруҳ ва тарафдорларини
Мана уларнинг зулмлари туфайли қулаб, ҳувиллаб ётган уйлари. Албатта, билгувчилар учун бунда оят-ибрат бор.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/52Имон келтириб, тақво қилганларни қутқардик.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/53Лутни ҳам. Мана у қавмига деди: “Кўра-билиб туриб ҳам, бузуқликни қасд қиласизми?!
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/54Аёллар ўрнига, эркакларга шаҳват-ла яқинлашасизми? Ҳақиқатан, сизлар ғирт жоҳил тўдасиз”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/55Қавмининг жавоби фақат шу бўлди: “Лут оиласини шаҳрингиздан чиқаринг, улар пок қолмоқ истаган одамлар экан”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/56Биз уни ва аҳлини қутқардик, фақатгина хотини ортда қолганлар билан бўлишини тақдир қилдик.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/57Уларнинг устига ёғин ёғдирдик. Қанчалар ёмон бу огоҳ этилганларнинг ёғини!
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/58Сен айт: “Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин! Унинг танлаган қулларига Салом/Омонлик бўлсин. Аллоҳ яхшироқми ёки улар қўшган шерикларими?”
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/59Ёки Осмонлару-Ерни яратган ва Осмондан сизларга сув туширган ким? Биз у билан кўнгил очувчи боғчаларни ўстириб қўйдик. Сиз уларнинг бирорта ҳам дарахтини ўстиришингиз мумкин эмас эди. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Йўқ! Лекин улар тенглатувчи* қавмдир.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/60*Аллоҳга ўзгаларни илоҳ қилиб тенглатувчилар
Ёки Ерни қароргоҳ қилиб, унда Дарёлар оқитган, ҳамда унинг устида мустаҳкам Тоғлар ўрнатган, ҳамда икки денгиз орасига парда солиб айириб қўйган ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Йўқ! Лекин уларнинг кўпи билмайди.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/61Ёки қийналган мазлум дуо қилганида ижобат қилувчи, ундан ёмонликни кетказувчи ва сизни Ер юзида халифалар қилувчи ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Ўта оз ўгит оласизлар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/62Ёки қуруқлик ва денгиз зулматида сизларга йўл кўрсатувчи, ўз раҳмати олдидан хушхабар қилиб шамоллар юборувчи ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Аллоҳ уларнинг қўшган шерикларидан пок ва олий.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/63Ёки яратилишни бошлаб, сўнгра уни қайтарувчи, ва сизларга осмону заминдан ризқ берган ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Сен айт: “Агар рост бўлса, келтиринг далилингизни”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/64Сен айт: “Осмонлару-Ердаги ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Улар ҳали ўзлари қачон тирилишини ҳам билмайди”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/65Ҳақиқатан, уларнинг охират ҳақидаги илмлари жамланди. Лекин улар бундан шак-шубҳада, улар бундан кўр-аъмо қолганлар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/66Кофир бўлганлар деди: “Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланганимиздан кейин яна тирилиб чиқамиз эканми?
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/67Бизга ҳам, олдинроқ ота-боболаримизга ҳам бундай ваъда қилинган Ўтганларнинг афсонаси”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/68Сен айт: “Ер юзида кезинглар, жиноятчиларнинг оқибати нима бўлганига бир назар солинг”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/69Улардан маҳзун бўлмагин, уларнинг макридан қайғурмагин.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/70Улар дейдилар: “Бу ваъда қачон экан, агар рост бўлса?” (36:48)
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/71Сен айт: “Сизлар шошираётган нарсаларнинг баъзилари изингизга тушган/таъқиб этаётган бўлса, ажабмас”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/72Албатта, Раббинг одамларга фазл-марҳамат қилади, лекин уларнинг кўпи бунинг шукрини адо этмайди.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/73Албатта, Раббинг уларнинг дилларида яширганини ҳам, ошкор қилганини ҳам билиб туради.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/74Осмону-Ердаги яширин нимаики ғайб бор бўлса, барчаси очиқланган/очиқлаган Китобда.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/75Албатта, ушбу Қуръон Исроил ўғилларига улар орасидаги кўплаб ихтилофларни қисса қилиб беради.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/76Муминлар учун у Тўғри Йўл ва Раҳматдир.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/77Албатта, Раббинг уларнинг орасида Ўзи ҳукм қилади. У Азиз ва Алим /барча нарсага қодир ва барча нарсани билгувчи.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/78Шундай экан, Аллоҳга таваккул қилгин/суянгин, сен очиқ-ойдин Ҳақ устидасан.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/79Ўликларга сен эшиттира олмассан. Чорлаганда, терс бурилиб қочаётган карларга ҳам эшиттира олмассан.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/80Кўрларни ҳам Адашувидан чиқариб, Тўғри Йўлга келтиролмассан. Сен фақат Бизнинг оятларимизга ишонган кишиларга эшиттира оласан, Мусулмонлар/таслим бўлганлар ана ўшалар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/81Қачонки улар устида ўша Сўз воқеъ бўлганида, Биз Ердан жонзот чиқарамиз, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмаганини айтади уларга.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/82Ҳар бир уммматдан Бизнинг оятларимизни ёлғон санаганлардан иборат гуруҳларни тўплаймиз. У Кунда улар ушлаб келтирилади.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/83Келтирилганларида, У дейди: “Менинг оятларимни илм-ла қамрамасдан, инкор қилдингизми, ёки нима қилдингиз?”
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/84Улар жабр-зулм қилганлари сабабли, улар устига ўша Сўз воқеъ бўлди, энди улар гапирмаслар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/85Улар ором олишлари учун Тунни яратиб, Кунни ёруғ қилиб қўйдик-ку, кўрмадиларми? (92:1) Албатта, бунда муминлар учун оят-ишоратлар бор.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/86Сур чалинган Кунда Осмонлару-Ердаги барча қўрқувга тушади. Аллоҳ истаганлар мустасно. Барчаси бўйни букилиб Унинг ҳузурига келади.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/87Тоғларни кўриб, собит деб ўйлайсан, аммо улар булут каби юради. Ҳамма нарсани мукаммал қилган Аллоҳнинг санъати бу. Ҳақиқатан, У сизлар қилаётган ишлардан тўлиқ хабардор.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/88Кимки яхшилик билан келса, унга ундан-да яхшироғи бор. Улар ўша Кунги қўрқувдан омонда бўладилар.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/89Кимки ёмонлик билан келса, улар юзи билан оловга қулайди: “Сизлар фақат ўз қилмишингиз билан жазоланасиз”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/90“Мен мана шу шаҳарнинг Раббига қуллик қилишга буюрилдим. Бу шаҳарни ҳурматли қилган, ва барча нарса Унга тегишли. Мен мусулмонлардан бўлишга/таслим бўлганлардан бўлишга буюрилдим.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/91Ва Қуръонни тиловат қилишга буюрилдим. Ким Тўғри Йўлдан юрса, ўзи учун юради. Ким Йўлдан озса, сен айт: “Мен фақат огоҳ этгувчиман холос”.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/92Ва айтгин: “Аллоҳга ҳамд бўлсин. Яқинда У сизга Ўз оятларини кўрсатади. Сиз ҳам уларни таниб оласиз”. Сиз қилаётган ишларга Раббинг ғофил/бехабар эмас.
Пояснение:
Муравьи
Аят 27/93Аяты: 94
Место откровения: Mекка