Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Различение
АятРазличение
Пояснение:
Различение
АятОламларни/барча қавмларни огоҳ этиши учун Ўз қулига Фурқонни/Ҳақ ва ботилни айирувчи ўлчовни нозил қилган Зот Қутлуғ-Муборакдир!
Пояснение:
Различение
Аят 25/1Осмонлару-Ернинг Мулки/Подшоҳлиги Унинг, У фарзанд ҳам тутмаган, Мулкда/Подшоҳликда ҳам шериги йўқ. Барча нарсани яратиб, ўлчов ва тартибини берган Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Различение
Аят 25/2Ундан ўзгаларни илоҳ қилиб олдилар — ҳеч нарса яратмаган, балки ўзлари яратиқлар бўлган, ўзларига на зарар, на фойда бермайдиган, на ўлим на ҳаёт беролмайдиган, на қайта тирилтира олмайдиганларни.
Пояснение:
Различение
Аят 25/3Кофир бўлганлар дедилар: “Бу ёлғондан ўзга нарса эмас. Уни ўзи уйдирган, унга бошқалар ёрдам беряпти”. Улар очиқчасига туҳмат ва зулм қилдилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/4Ва дедилар: “Ўтганларнинг афсонаси, уларни ўзи ёзган, унга эртаю-кеч бошқалар ёздиришяпти”.
Пояснение:
Различение
Аят 25/5Сен айт: “Уни Осмонлару-Ердаги барча сирларни билгувчи Зот нозил қилган. У Ғафур ва Раҳим/ кечиримли, раҳмдил”.
Пояснение:
Различение
Аят 25/6Улар дедилар: “Бу қанақа Расул бўлди? Таом ейди, бозор айланади? Ёнида бирга огоҳ этиб турадиган бирор Куч эгаси/Малак берилса бўлмасмиди?
Пояснение:
Различение
Аят 25/7Ёки бирор хазина, ёки мевасидан ейдиган бирорта боғ берилса бўлмасмиди?” Золимлар деди: “Сизлар фақат сеҳрланган одамга эргашиб юрибсиз”.
Пояснение:
Различение
Аят 25/8Қара, сенга қандай мисоллар келтириб, йўлдан озишмоқда, энди бирор йўл топишга қодир бўлмайдилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/9Агар хоҳласа, сенга бундан-да яхшироғини беришга қодир, остидан дарёлар оқиб турадиган боғлар беришга, сенинг учун саройлар қилиб беришга қодир Зот Қутлуғ-Муборакдир!
Пояснение:
Различение
Аят 25/10Йўқ асло ундай эмас! Улар Қиёмат Соатини ёлғонга чиқардилар. Қиёмат Соатини ёлғонга чиқарганларга Биз дўзах оловини ҳозирладик.
Пояснение:
Различение
Аят 25/11Улар уни узоқдан кўриши билан, унинг ғазаб ва ғулдуросини эшитадилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/12Уларни боғлаб, оловнинг тор жойига улоқтиришганида, ўзларига ўлим тилайдилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/13Бир ўлим эмас, кўп ўлим тиланг бугун!
Пояснение:
Различение
Аят 25/14Сен айт: “Мана шу яхшими ёки тақво эгаларига ваъда қилинган абадий боғ-роғларми? Бу уларнинг мукофоти, уларнинг оқибати”.
Пояснение:
Различение
Аят 25/15У ерда нима истасалар муҳайё, ва давомий қоладилар. Бу Раббингдан исталган, орзу этилган ваъда.
Пояснение:
Различение
Аят 25/16Уларнинг ўзларини ҳам, Аллоҳдан ўзга қуллик/хизмат қилаётганларни ҳам жамлайдиган Кунда дейди: “Мана бу қулларимни сиз йўлдан оздирганмисиз ёки улар ўзлари оздиларми?”
Пояснение:
Различение
Аят 25/17Дедиларки: “Сен пок ва олийсан, Сендан ўзга валийларни/йўл кўрсатувчиларни қабул қилишимиз мумкин эмас. Лекин Сен уларга ва ота-боболарига неъмат бериб баҳраманд этдинг. Улар Эслатмани унутдилар ва ҳалокатни ҳақ этган қавм бўлдилар”.
Пояснение:
Различение
Аят 25/18Мана, сиз айтиб юрганлар ҳам сизни ёлғончига чиқаришди. Энди, на азобни қайтара оласиз ва на ёрдам топа оласиз. Сиздан кимки зулм қилган бўлса, Биз унга Улкан Азобни тотдирамиз.
Пояснение:
Различение
Аят 25/19Сендан олдин юборган Расулларнинг барчаси таом ерди, бозор айланарди. Биз сизни сабр қиласизми-йўқми синаш учун бир-бирингизга фитна/имтиҳон қилдик. Раббинг барчасини кўриб туради.
Пояснение:
Различение
Аят 25/20Бизга рўбарў бўлишдан умид қилмаганлар деди: “Бизга Куч эгалари/Малаклар тушиши, ёки Раббимизни кўришимиз керак эмасмиди?” Улар ўз ораларида кибр қилдилар, ва жуда катта кетдилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/21Кун келиб, улар Куч эгалари/Малакларни кўрганида, жиноятчилар учун қувончли хабар бўлмайди, “Тўсувчи тўсиқ!” дейишади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/22Уларнинг қилиб ўтган ишларига келамиз, ва тўзитилган чангга айлантирамиз.
Пояснение:
Различение
Аят 25/23У Кунда боғ-роғ аҳли яхшироқ манзилга, яхшироқ масканга эга бўлади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/24Осмон булутлар билан парчаланадиган ва Малаклар пайдар-пай тушадиган Кунда;
Пояснение:
Различение
Аят 25/25Мулк/Подшоҳлик у Кунда ёлғиз Раҳмонга тегишли, ва нонкўрлар учун бу ўта оғир кун бўлади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/26У Кунда золим икки қўлини тишлаб, дейди: “Кошкийди, Расул билан бирга йўл тутсайдим!
Пояснение:
Различение
Аят 25/27Ҳолимга вой, кошкийди, фалончини яқин дўст тутмасайдим!
Пояснение:
Различение
Аят 25/28Менга Эслатма келганидан кейин, у мени адаштирди”. Йўлдан оздирувчи/Шайтон инсонни ёлғиз ва ожиз ҳолда ташлаб кетади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/29Расул деди: “Эй Раббим, қавмим ушбу Қуръонни тарк этилган ҳолда тутди”.
Пояснение:
Различение
Аят 25/30Ана шундай қилиб, Биз ҳар бир Набийга жиноятчилардан душманлар қилиб қўйдик. Йўл кўрсатиш ва ёрдам бериш учун Раббинг етарли.
Пояснение:
Различение
Аят 25/31Кофир бўлганлар деди: “Унга Қуръон бирйўла тўлиқ ҳолда нозил қилинса эди!” Ана шу тарзда сенинг қалбингни мустаҳкамлаш учун, уни тартил ила ратл* этдик. (73:3)
Пояснение:
Различение
Аят 25/32Улар келтирган ҳар бир масалга жавобан, Биз ҳақни ва энг яхши тафсирни келтирдик.
Пояснение:
Различение
Аят 25/33Жаҳаннамга юзтубан ҳайдаб келтирилганлар, ана ўшаларнинг аҳволи ёмонроқ ва йўли адашганроқ.
Пояснение:
Различение
Аят 25/34Биз Мусога Китобни бердик ва иниси Ҳорунни бирга ёрдамчи/вазир қилдик.
Пояснение:
Различение
Аят 25/35Биз дедик: “Оятларимизни ёлғон санаган қавмга боринг”. Кейинроқ у қавмни ер билан бир этдик.
Пояснение:
Различение
Аят 25/36Нуҳ қавми юборилган Расулларни ёлғон санагач, уларни ғарқ этдик ва одамлар учун оят-ибрат қилдик. Биз ундай золимлар учун Аламли Азоб ҳозирлаб қўйганмиз:
Пояснение:
Различение
Аят 25/37Од, Самуд, Расс халқи, ва орадаги яна кўплаб насллар учун.
Пояснение:
Различение
Аят 25/38Уларнинг ҳар бирига алоҳида мисоллар келтирдик. Биз уларнинг барчасини ҳалок қилдик.
Пояснение:
Различение
Аят 25/39Улар ахир устига ёмонлик ёғини ёғған шаҳарга боришган-ку. Кўрмаганларми? Йўқ аксинча, улар қайта тирилишдан умидлари йўқ.
Пояснение:
Различение
Аят 25/40Улар сени кўрганида фақат мазах қиладилар: “Аллоҳ Расул қилиб танлаб юборган шуми?”
Пояснение:
Различение
Аят 25/41“Агар биз илоҳларимизга қулликда маҳкам турмаганимизда борми, у бизни ўз илоҳларимиздан деярли адаштирган бўларди”. Улар ҳали азобни кўрганларида, ким йўлдан адашган эканини билиб олишади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/42Илоҳини ўз ҳавоси/истаги/манфаати қилиб олган кимса ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Ундайларга сен вакил/қўриқчи бўлармидинг?
Пояснение:
Различение
Аят 25/43Ёки уларнинг кўпи қулоқ солади ё ақл ишлатади, деб ўйлайсанми? Ахир улар худди чорва моллари каби-ку, балки яна-да адашганроқ!
Пояснение:
Различение
Аят 25/44Раббинг сояни қандай ёйишини кўрмадингми? Истаса, уни жилмас қилиб қўярди. Сўнгра Қуёшни унга далил қилиб қўйдик!
Пояснение:
Различение
Аят 25/45Сўнг сояни ўзимизга енгилгина тортдик.
Пояснение:
Различение
Аят 25/46Сизлар учун кечани либос, уйқуни ором қилиб берган, кундузни эса тарқалиб ишлаш вақти қилиб берган Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Различение
Аят 25/47Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар берувчи қилиб юборган ҳам Унинг Ўзидир, самодан покиза сув туширган ҳам Биз.
Пояснение:
Различение
Аят 25/48У билан ўлик юртни тирилтириш, ва Ўзимиз яратган кўплаб ҳайвонлар ва одамларни суғориш учун.
Пояснение:
Различение
Аят 25/49Биз уни улар орасида айириб қўйдик. Лекин кўп одамлар нонкўрлик билан бурилиб кетди.
Пояснение:
Различение
Аят 25/50Истасак, ҳар бир шаҳарга бир огоҳлантирувчи юборган бўлардик.
Пояснение:
Различение
Аят 25/51Шундай экан, кофирларга бўйсунма ва уларга қарши у/Фурқон билан улкан жиҳод олиб боргин.
Пояснение:
Различение
Аят 25/52У икки денгизни айри оқитиб қўйган. Буниси ширин ичимлик, буниси эса шўр ва аччиқ. Улар орасига парда ва тўсувчи тўсиқ ўрнатиб қўйган.
Пояснение:
Различение
Аят 25/53У сувдан Башар яратди, ва уни насаб ва никоҳ орқали насли кўпаядиган қилди. Раббинг буларнинг барчасига қодир бўлган Зот.
Пояснение:
Различение
Аят 25/54Улар Аллоҳдан ўзга фойда ҳам, зарар ҳам етказолмаган нарсаларга қуллик/хизмат қиладилар. Кофир ўз Раббига қарши душманларга ёрдам беради.
Пояснение:
Различение
Аят 25/55Биз сени фақатгина Хушхабар бергувчи ва Огоҳ этгувчи сифатида юборганмиз.
Пояснение:
Различение
Аят 25/56Сен айт: “Мен сизлардан бунинг учун ҳеч эваз истамайман, биргина истагим шу: ким истаса Рабби сари элтувчи Йўлни танласин!”
Пояснение:
Различение
Аят 25/57Тирик ва асло ўлмайдиган Зотга суян ва Уни мақтовга лойиқ тасбиҳ айлагин/поклаб улуғлагин. Қулларининг гуноҳларидан Унинг Ўзи етарлича хабардор.
Пояснение:
Различение
Аят 25/58У Осмонлару-Ерни ҳамда улар орасидаги борлиқни олти кунда/даврда яратган, сўнг Аршга йўналган Раҳмондир. Уни хабардор Зотдан сўрагин.
Пояснение:
Различение
Аят 25/59Қачонки уларга: “Раҳмонга сажда қилинглар/таслим бўлинглар!” дейилса, “Раҳмон нима? Сен нимага буюрсанг шунга сажда қилаверамизми?” дейишади, ва уларнинг нафрати ортади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/60Самода буржлар ўрнатган, унда чарақлаган Қуёш ва ёритувчи Ойни ўрнатиб қўйган Зот Қутлуғ-Муборакдир!
Пояснение:
Различение
Аят 25/61Кеча ва Кундузни бир-бирига эргаштириб қўйган Унинг Ўзидир. Бу — ўгит олишни ёки шукур қилишни истаганлар учун.
Пояснение:
Различение
Аят 25/62Раҳмоннинг қуллари — Ер юзида тавозе билан юрадилар, мабодо жоҳиллар уларга хитоб қилсалар: “Салом/Тинчлик/Омонлик” дейдилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/63Улар тунларини Рабби учун сажда ва қиём этиб ўтказадилар,
Пояснение:
Различение
Аят 25/64Улар дейдиларки: “Эй Раббимиз, жаҳаннам азобини биздан нари қилгин. Ҳақиқатан унинг азоби ўраб олгувчидир.
Пояснение:
Различение
Аят 25/65Қанчалар ёмон қароргоҳ ва қанчалар ёмон мақомдир у!”
Пояснение:
Различение
Аят 25/66Улар инфоқ этганларида, исроф этмайдилар ва бахил ҳам бўлмайдилар; балки бунинг орасида мўътадил бўладилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/67Улар Аллоҳ билан бирга ўзга бирор илоҳга дуо қилмайдилар. Улар Аллоҳ таъқиқлаган жонни ўлдирмайдилар, зино ҳам қилмайдилар. Ким бундай қилса, жазога тортилади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/68Қиёмат кунида унга азоб икки баробар қилинади, ва у ерда хор аҳволда доимий қолдирилади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/69Лекин тавба қилиб қайтганлар, имон келтириб солиҳ амал қилиб ўтганлар, ана ўшаларнинг ёмонликларини Аллоҳ Ўзи яхшиликларга алмаштиради. Аллоҳ Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Пояснение:
Различение
Аят 25/70Кимки тавба қилиб, солиҳ амал қилган бўлса, тавбаси қабул этилган ҳолда Аллоҳга қайтади.
Пояснение:
Различение
Аят 25/71Улар ёлғон ва беҳуда нарсаларда гувоҳ бўлиб иштирок этмайди, бемаъни нарсаларга дуч келганида, виқор билан ўтиб кетадилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/72Улар Раббининг оятлари эслатилганда, кар ва кўр бўлиб олмайдилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/73Улар дейдиларки: “Эй Раббимиз, бизга жуфтларимиз ҳамда зурриётларимиздан кўзлар қувончини ато этгин, ҳамда бизни тақво эгаларига имом/пешқадам қилгин”*.
Пояснение:
Различение
Аят 25/74*Тақво Йўлига бошловчи пешқадамлар, Мусоллийн — 70:22
Ана ўшалар ўз сабрлари учун юксак саройларда мукофотланади, у ерда тинчлик-омонлик тилаклари ила кутиб олинадилар.
Пояснение:
Различение
Аят 25/75У ерда доимий қоладилар. Қанчалар яхши маскан ва мақом!
Пояснение:
Различение
Аят 25/76Сен айт: “Дуоингиз бўлмагач, Раббим сизни нима қилсин бошқа? Сизлар ёлғон санаб бўлдингиз, яқинда азоб лозим/муқаррар бўлади”.
Пояснение:
Различение
Аят 25/77Аяты: 78
Место откровения: Mекка