Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Ночной Перенос
АятНочной Перенос
Пояснение:
Ночной Перенос
АятЎз Қулини кечаси, баъзи оятларимизни кўрсатмоқ учун, Масжид-ал-Ҳаромдан атрофини қут-баракотли қилганимиз Масжид-ал-Ақсо сари юритган Зот Пок ва Олийдир. (19:52) Эшитгувчи ва Кўргувчи Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/1Биз Мусога Китобни/Қонунни бердик ва уни Исроил ўғилларига Тўғри Йўл қилиб бердик. Токи Мендан ўзгани Вакил қилиб олмагайсиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/2Нуҳ билан бирга кўтарганларимизнинг зурриётлари! У/Нуҳ кўп шукур қилувчи қул эди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/3Исроил ўғилларига Китобда ҳукм қилдик: “Ерда такрор ва такрор бузғунчилик қилмоқдасиз, ва ўта кибр билан кибрланмоқдасиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/4Қачонки биринчисининг вақти-соати келганида, Биз устингизга ўта кучли қулларимизни юбордик ва улар уйма-уй кириб қидирдилар. Рўёбга чиқиши шарт бўлган ваъда эди бу.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/5Кейин яна сизга уларни мағлуб қилиш имконини бердик, ва бойлик ва ўғиллар бериб қўлладик ва лашкарларингизни кўпайтирдик.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/6Агар яхшилик қилсангиз, ўз фойдангизга яхшилик қилган бўласиз. Агар ёмонлик қилсангиз, ўз зарарингизга. Кейинроқ, сизларни юзи қаро қилиш учун, ва биринчи марта кирганлари каби Масжидга киришлари ва нимани қўлга киритса йўқ қилишлари учун, иккинчи ваъда келди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/7Зора Раббингиз сизга раҳм қилса. Агар қайтиб кетсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Биз Жаҳаннамни бундай нонкўрлар/кофирлар учун зиндон қилганмиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/8Ҳақиқатан, ушбу Қуръон Энг Тўғри Йўлга йўллайди, солиҳ амал қилган муминларга мужда берадики, улар учун улкан ажр-мукофот бор,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/9Охиратга ишонмаганлар учун эса Аламли Азоб ҳозирлаб қўйганмиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/10Инсон яхшиликни тилар каби, ёмонликни тилайди. Инсон шунақа шошқалоқ.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/11Кеча ва Кундузни икки оят-ишорат қилдик. Раббингизнинг фазлини исташингиз ҳамда йилларнинг ададию-ҳисобни билишингиз учун кечанинг аломатини ўчирдик ва кундузнинг аломатини ёруғ қилиб қўйдик. Биз барча нарсани муфассал баён қилганмиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/12Биз ҳар бир инсоннинг толеъ қушини ўз бўйнига боғладик*. Қиёмат Куни эса унга очиқ Китоб чиқарамиз:
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/13*жаннатга ҳам, жаҳаннамга ҳам ўз амали билан эришади
“Ўқи китобингни! Бугун сени ҳисоб қилиш учун нафсинг етарли”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/14Кимки Тўғри йўлдан юрса, ўз фойдасига юради, кимки адашса, ўз зарарига. Ҳеч бир юк ташигувчи ўзганинг юкини ташимайди. Биз Расул юбормай туриб, асло азобламаймиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/15Қачонки бирор шаҳарни ҳалок этмоқни ирода этсак, унинг тўқларини амирлар қиламиз*, улар у ерда йўлдан озадилар, уларга Сўз ҳаққи-рост бўлади — ва уларни ҳалок қиламиз. (6:123)
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/16Нуҳдан кейин қанча наслларни ҳалок қилдик? Раббинг Ўз қулларининг гуноҳларидан етарлича хабардор ва кўриб туради.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/17Кимки тез келиб-кетгувчини/ўткинчи дунёни истаса, унинг учун хоҳлаганимизча тезлаштирамиз, кейин эса жойини жаҳаннамда қиламиз! Хор ва ҳайдалган ҳолда киради унга.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/18Кимки охиратни истаса ва мумин ҳолда сайъ-ҳаракат қилса, ана ўшалар ўз сайъ-ҳаракатининг самарасини/эвазини оладилар.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/19Уларнинг барчасига — ҳам буларга, ҳам уларга — Раббинг ато этганидан берилади. Раббингнинг ато этиши асло узилмайди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/20Қара, уларнинг бирини бошқасидан фазилатли қилганмиз. Ҳақиқатан, Охират даража ва фазл жиҳатидан каттароқдир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/21Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилиб олмагин, акс ҳолда маломат қилинган ва тарк этилган ҳолда тўхтаб/юролмай қоласан!
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/22Раббинг Амр этди: Ундан ўзгага қуллик қилманг, ва ота-онангизга яхшилик қилинг. Агар улардан бири ёки ҳар иккиси кекса ёшга етса, “Уфф!” дема уларга, таъна қилма, балки яхши сўзлар сўйлагин.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/23Уларга тавозеъ ва раҳм-шафқат қанотини паст тутгин, ва дегин: “Эй Раббим! Мени кичиклигимдан ўстирганларидек, уларга ҳам раҳм-шафқат қилгин”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/24Нафсингиздагини/ичингиздагини Раббингиз яхшироқ билади. Агар ўзингизни ўнглар бўлсангиз, Унга юзланганлар учун кечиримли.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/25Яқинларга, мискинларга, кўчада қолганларга ҳаққини бергин, лекин совуриб юбормагин.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/26Совуриб юборгувчилар аслида шайтонлар/йўлдан оздирувчилар билан оға-инилардир, Шайтон эса Раббига ўта нонкўрдир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/27Агар Раббингдан раҳматини умид қилиб кутаётган бўлсанг-у, уларга беролмасанг, лоақал енгиллатувчи сўзлар сўйла.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/28Қўлингни бўйнингга боғлаб олмагин ва уни тамоман очиб ҳам юбормагин, акс ҳолда ҳасрат ва маломат ичида қоласан.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/29Раббинг Ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилади ва ўлчовли қилади. Ҳақиқатан, У Ўз қулларидан хабардор ва кўриб туради.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/30Йўқчиликдан қўрқиб фарзандларингизни ўлдирманг. Уларга ҳам, сизларга ҳам ризқни Биз берамиз. Уларни ўлдириш улкан хатодир/гуноҳи кабирадир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/31Зинога яқинлашманг, зеро у очиқ бузуқлик, ва ёмон йўлдир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/32Аллоҳ дахлсиз қилган жонни ноҳақ ўлдирманг. Кимки ноҳақ ўлдирилса, Биз унинг валийсига ваколат берганмиз. Қатлда ҳаддан ошмасин, зеро унга ёрдам берилгандир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/33Етимнинг молига яқинлашманг, вояга етгунигача энг яхши тарзда бўлса мустасно. Аҳдга вафо қилинг, зеро Аҳддан сўралади.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/34Ўлчаганда, ўлчовни тўлиқ ўлчанг, тортганда тўғри тортинг. Ана шу хайрли ва оқибати яхшироқдир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/35Ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма; балки қулоқ, кўз ва дил — барчаси — бунинг учун жавобгардир. (49:6)
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/36Ер юзида кибрланиб юрма. (31:18) Ҳеч қачон ерни ёриб киролмайсан ҳам, бўйинг-ла тоғ билан тенглашолмайсан ҳам.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/37Буларнинг барчаси Раббинг наздида хуш кўрилмаган ёмон қилиқлардир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/38Ана шулар Раббинг сенга ваҳй қилган ҳикматдандир. Аллоҳ билан бирга ўзгани илоҳ тутма, акс ҳолда маломат ва тарк этилган ҳолда жаҳаннамга улоқтириласан.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/39Наҳотки Раббингиз сизлар учун ўғилларни танлаб, Ўзи учун Малаклар орасидан аёлларни олган бўлса? Ҳақиқатан, сиз ўта улкан иддаони олға сурмоқдасиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/40Ушбу Қуръонда улар қамрай олсинлар дея, турли услубларда билдирдик. Лекин уларда бу фақат нафратни орттиради.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/41Сен айт: “Агар улар айтаётганидек, Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳлар ҳам бўлганида, у ҳолда энг уст мақом эгасига/Арш соҳибига йўл излаган бўлишарди”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/42Аллоҳ уларнинг айтаётган сўзларидан пок ва олийдир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/43Етти Само ҳамда Ер ва улардаги барча Уни поклаб улуғлайди. Уни ҳамд ила улуғламаган ҳеч ким йўқ, лекин сизлар уларнинг улуғлашини сезмайсиз. У Ҳалим ва Ғафур /қулларига мулойим ва кечиримли.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/44Қуръонни қироат қилганингда, охиратга ишонмаганлар билан орангизга тўсилган парда қўямиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/45Уларнинг қалбларига ғилоф тортамиз, уни англашдан тўсиб туради, қулоқларида эса оғирлик бор. Шу боис, Қуръонда Раббингни ёлғиз Ўзини эслаганингда/эслатганингда, улар нафратдан юз буриб қочадилар.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/46Улар нималарга қулоқ тутишини Биз яхшироқ биламиз; мана, улар сени тингламоқда ва мана ўзаро шивирлашмоқда; мана, золимлар демоқдаки: “Сизлар фақат сеҳрланган одамга эргашаяпсиз”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/47Қара, сенга қандай мисоллар келтиришди ва адашиб қолишди, энди қайтиб бирор йўл топмаслар.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/48Дедилар: “Суяклар тупроққа айланиб кетганимиздан кейин янгидан яратилиб чиқариламиз эканми?”
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/49Сен айт: “Хоҳ тошга айланиб кетинг, хоҳ темирга.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/50Ёки хаёлингизда бўрттирилган ҳар қандай нарсага”. Улар дейдилар: “Ким бизни қайта келтира олади?” Сен айт: “Сизни илк марта йўқдан бор этган Зот”. Улар сенга масхара билан бошларини силкитиб, дейдилар: “Қачон экан у?” Сен айт: “Жуда яқин бўлиши ҳам мумкин”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/51Сизни чақирган Кунда, сизлар бу чақириққа ҳамд ила жавоб қиласиз, ва “узоқ муддат қолмадик”, дея гумон қиласиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/52Қулларимга айтки, яхши сўзларни сўйласинлар. Албатта, Шайтон уларнинг орасига суқилиб киради. Ҳақиқатан, шайтон инсонга очиқ душмандир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/53Раббингиз сизни яхшироқ билади, истаса сизга раҳм қилади, истаса азоблайди. Сени уларнинг устига қўриқчи қилиб юбормадик.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/54Раббинг Осмонлару-Ерда кимлар борлигини яхшироқ билади. Биз баъзи набийларга бошқалардан фарқли фазилатлар бердик, Довудга эса Забурни бердик.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/55Сен айт: “Ундан ўзга гумон қилганларингизга дуо қилаверинг, улар сиздан ҳеч бир зарарни кетказишга ҳам қодир эмас, буришга ҳам.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/56Ана ўшалар дуо қиладилар, Раббига қай бири яқинроқ дея яқин бўлиш фурсатини излайди, Унинг раҳматидан умид қилади, ва азобидан ҳазир бўлади. Ҳақиқатан, Раббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқ.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/57Бирор қишлоқни Қиёмат Кунидан олдин ҳалок этган бўлсак, ёки шиддатли азоб билан азоблаган бўлсак, бу Китобда сатрларда битилган/ёзилган ўзгармас Қонунга кўрадир (15:4)
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/58Илоҳий куч-қудратни намойиш этувчи оят-далиллар юборишдан Бизни тўсган сабаб — олдингилар ҳам уларни ёлғон санагани холос. Биз Самудга аниқ оят-далил қилиб Туяни бердик, улар зулм/ноҳақлик қилдилар. Оятларни-ишоратларни ҳазир бўлишларидан ўзга мақсадда юбормаймиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/59Мана, Биз сенга дедик: “Раббинг одамларни/халқни қуршаб олгувчидир”. Сенга кўрсатганимиз рўъё ҳам, Қуръонда лаънатланган шажара/дарахт ҳам фақатгина одамлар учун фитна-синов учун эди. Биз уларга қўрқитувчи оятлар нозил қиламиз, аммо бу уларнинг Туғёнини баттар орттиради.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/60Мана, Малакларга дедик: “Одамга сажда қилинг/тўлиқ бўйсунинг!” Улар сажда қилдилар, Иблисдан бошқа. Деди: “Сен лойдан яратганга сажда қиламан эканми?”
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/61“Мана шу мендан устун қилганингни кўрдингми ўзинг? Агар Қиёматгача менга муҳлат берсанг, унинг зурриётини ўз измимга соламан, озчилиги мустасно”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/62Деди: “Кет, улардан ким сенга эргашса, жазоингиз жаҳаннам! Қанчалар мукаммал жазо!”
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/63Кучинг етганларни ўз чақириғинг билан ўйнат; отлиқ ва пиёдаларингни уларга қарши сафарбар қил; бойлигида ва фарзандларида шерик бўл, уларга ваъдалар қил”. Аммо шайтон уларга фақат ғурурни/алдовни ваъда қилади (4:120).
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/64Менинг Қулларим устида эса ҳеч қандай куч-қудратинг йўқ! Вакил ўлароқ Раббинг етарли.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/65Сизлар Унинг фазлидан исташингиз учун денгизда кемаларни ҳайдаб боргувчи Раббингиздир. У сизга раҳмдил.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/66Қачонки денгизда сизга зарар тегса, Ундан ўзга дуо қилганларингиз ғоиб бўлади. Лекин қачонки сизни ерга/қуруқликка чиқариб нажот берса, сиз юз ўгирасиз. Ҳақиқатан, инсон ўта нонкўр.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/67Сизни ерга юттиришидан ёки устингизга тошли бўрон юборишидан, кейин ўзингизга бирорта ҳам химоячи топа олмай қолишдан хотиржаммисиз?
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/68Ёки сизни такрор денгизга юбориб, устингизга тўфон солиб, сизни куфр/нонкўрлигингиз сабабли ғарқ қилишидан хотиржаммисиз? Кейин ўзингиз учун Биздан ҳимоя қилувчи ҳеч кимни топа олмайсиз!
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/69Биз Одам ўғилларини мукаррам қилдик: уларни қуруқликда ва денгизда кўтардик, ва уларга покиза ризқлар бердик, ва яратганларимиз орасида фазилатли қилдик/бошқаларга бермаган неъматларни бердик.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/70Кун келиб, ҳар бир умматни ўз имоми* билан чақирганимизда, китоби ўнг тарафдан берилганлар китобларини ўқийди ва уларга заррача ноҳақлик қилинмайди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/71*Ҳар уммат ўз пайғамбари билан бирга чақирилади, пайғамбарлар умматлари ҳақида гувоҳлик беради — 2:124; 21:73
Ким бу дунёда кўр бўлган бўлса, охиратда ҳам кўр, ҳам энг узоқ адашувда.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/72Улар сал қолса, сенга ваҳй қилганимиздан бошқа гапларни Бизга қарши уйдиришинг учун сени фитнага солишарди. Ана шунда сени қалин дўст қилиб олган бўлишарди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/73Агар Биз сени собит қилмаганимизда, уларга оз бўлса-да ёндошган/мойил бўлардинг,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/74Ана шунда сенга ҳаёт ва ўлимнинг неча баробарини тотдирган бўлардик (33:30; 69:44-47). Кейин эса Бизга қарши ҳеч қандай ёрдамчи топа олмасдинг.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/75Сени ўз юртингдан чиқариш учун, сал қолса сени ҳайдашарди. У ҳолда, сендан кейин ҳам узоқ вақт қолмасдилар.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/76Сендан олдин ҳам Расул юборишимиздаги Қонун/Суннат шудир. Бизнинг Қонунимизда/Суннатимизда асло ўзгариш топмассан.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/77Қуёш оғишидан тун зулматигача Салотни қоим қил/Тўғри Йўлга даъват қил, ҳамда тонгги Қуръонни/жамлашни ҳам. Ҳақиқатан, тонгги Қуръон/жамлаш гувоҳлар биландир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/78Кечанинг бир қисмида, сенга иловатан буюрилганидек, Қуръон тиловат қилиш учун уйғоқ бўл! (73:1-3) Зора, Раббинг сени мақтовга сазовор мақомга чиқарса,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/79Ва айт: “Раббим, мени содиқлар билан бирга киритгин ва содиқлар билан бирга чиқаргин. Ўз тарафингдан менга куч-қувват ва ёрдам бер”;
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/80Ва яна айт: “Ҳақ келди, ботил чекинди; Ҳақиқат шуки, ботил чекинишга маҳкум”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/81Биз Қуръондан фақат муминлар учун шифо ва раҳмат бўлган, Золимлар учун эса фақат зиённи/бой беришни орттирадиган оятларни нозил қиламиз. (51:55-56)
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/82Инсонга бирор неъмат берсак, юз ўгиради, бурилиб узоқ туради; бирор зарар тегса, умидсиз нолийди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/83Сен айт: “Ҳар ким ўз ҳадафига кўра ҳаракат қилади*. Кимнинг йўли тўғрироқ эканини Раббингиз яхшироқ билади”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/84*Ҳамма ўз қибласига интилади 2:148
Сендан Руҳ ҳақида сўрашади. Сен айт: “Руҳ Раббимнинг ишидан/буйруғидан, сизга бу ҳақда оз илм/маълумот берилган”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/85Агар истасак, сенга ваҳй қилганимизни кетказа олардик, сўнгра Бизга қарши бирон вакил топа олмасдинг,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/86Лекин Раббинг раҳм қилди. Ҳақиқатан, Унинг сенга фазли улкан бўлди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/87Сен айт: “Агар ушбу Қуръоннинг мислини келтириш учун Инс ва Жинн жамланиб, бир-бирига ёрдам берса ҳам, унинг ўхшашини келтиролмаслар”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/88Биз одамларга ушбу Қуръонда ҳар бир мисолдан келтирдик, лекин кўп одамлар кофирликда қайсарлик этдилар,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/89Ва дедилар: “Бизга ердан бир чашма чиқармагунингча, сенга асло ишонмаймиз,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/90Ёки хурмодан-узумдан боғинг бўлиб, ичида ирмоқлар тўлиб оқмагунча,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/91Ёки ўзинг айтганингдек, осмонни устимизга парча-парча ташламагунингча, ёки Аллоҳни ва Унинг олдида малакларни келтирмагунингча,
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/92Ёки олтин-кумуш байтинг/жамғарманг бўлмагунча, ёки самога юксалмагунингча, ва ўқишимиз мумкин бўлган Китоб ҳам нозил қилмагунингча, сенинг юксалишингга ишонмаймиз”. Сен айт: “Раббим булардан пок ва олийдир. Мен ахир башар/оддий одам бўлсам!”
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/93Тўғри Йўл келганида, одамларни имондан тўсдан ягона сабаб: “Наҳотки, Аллоҳ бир башарни/оддий одамни ҳам Расул қилиб юборадими?” дейишлари эди.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/94Сен айт: “Агар ер юзида Малаклар бўлганида эди, Биз ҳам уларга Расул қилиб самодан Малак юборган бўлардик”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/95Сен айт: “Сиз билан ўртамизда Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳ. У Ўз қулларидан хабардор ва кўриб туради”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/96Кимни Аллоҳ йўлга солган бўлса, ўша Тўғри Йўлни топибди. Кимни адаштирса, унинг учун Ундан ўзга бирон валий/йўл кўрсатувчи топа олмайсан. Қиёмат Куни уларни кўр, соқов ва кар қилиб ҳайдаб борамиз. Уларнинг жойи Жаҳаннам. Ҳар сафар олов пасайганда, Биз уларга оловни баттар қиздирамиз.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/97Уларнинг жазоси ана шу. Улар Бизнинг оятларимизни рад этганлар, ва “Суяк ва тупроққа айланганимиздан кейин ҳам янгидан яраламиз эканми?” деганлар.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/98Осмонлару-Ерни яратган Аллоҳ уларнинг мислини яратишга қодир эканини кўрмадиларми? (46:33) Уларнинг вақти-соатини белгилаб қўйган, бунда ҳеч шак-шубҳа йўқ. Лекин золимлар фақат рад этган ҳолда юз ўгирдилар.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/99Сен айт: “Агар Раббимнинг раҳмат хазиналарига эгалик қилганингизда, уларни инфоқ этишдан қўрқиб ёпишиб олган бўлардингиз”. Ҳақиқатан, инсон бахилдир.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/100Мусога очиқ сўзлар билан баён этилган тўққиз оят бердик. Исроил ўғилларидан сўра. Мана, у уларга келди, ва Фиръавн деди: “Эй Мусо, сенга сеҳр қилинган деб ўйлаяпман”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/101Деди: “Сен буни Осмонлару-Ернинг Рабби аниқ далиллар сифатида нозил қилганини билдинг-ку! Эй Фиръавн, сен ҳалок қилинасан, деб ўйлаяпман”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/102Фиръавн уларни бу ердан ҳайдаб чиқармоқчи бўлди, Биз уни ва у билан бирга бўлганларнинг барчасини ғарқ этдик.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/103Кейин Исроил ўғилларига дедик: “Мана шу юртни маскан тутинг, Охират ваъдаси/Кейинги ваъда келганда барчангизни тўплаймиз”.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/104Биз буни ҳаққ ила нозил қилдик ва ҳаққ ила нозил бўлди. Сени фақат хушхабар бергувчи ва огоҳ этгувчи қилиб юбордик.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/105Биз Қуръонни сураларга бўлиб нозил қилдик; одамларнинг зеҳнида ўрнашсин дея, уни танзил ила нозил қилдик.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/106Дерларки: “Раббимиз пок ва олийдир, Раббимизнинг ваъдаси ҳаққ ила рўёбга чиққусидир” (2:38).
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/108Кўз ёшлари ила саждага йиқиладилар/тўлиқ таслим бўладилар ва бу* уларда ҳушуъни орттиради.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/109*тиловат қилинган Қуръон оятлари — 17:107
Сен айт: “Аллоҳ дея дуо қилинг ёки Раҳмон дея дуо қилинг, қандай дуо қилсангиз ҳам, Энг Гўзал Исмлар Унинг”. Салотингда/Тўғри Йўлга чорлашингда овозингни баланд ҳам қилма, пасайтириб ҳам юборма, балки улар орасида мўътадил бир йўл тут.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/110Сен айт: “Аллоҳга ҳамд бўлсин! У Ўзига фарзанд ҳам олмаган, Мулкда/Подшоҳликда шериги ҳам бўлмаган! Унинг бундай заифлиги ҳам йўқ, ёрдамчига эҳтиёжи ҳам йўқ!” ва ёлғиз Унинг Ўзига лойиқ улуғлаш ила улуғлагин.
Пояснение:
Ночной Перенос
Аят 17/111Аяты: 111
Место откровения: Mекка