Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Иосиф
АятИосиф
Пояснение:
Иосиф
АятАлиф Лом Ро. Булар очиқлаган/очиқланган Китобнинг оятлари.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/1Ақл ишлатишингиз/маъноларини боғлай олишингиз учун уни Арабий Қуръон/аниқ тушунарли қилиб нозил қилдик.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/2Биз сенга ушбу Қуръонни ваҳй қилиб, қиссаларнинг энг гўзалини сўзлаб бермоқдамиз, ундан олдин бу қиссаларни билмас эдинг/улардан бехабар эдинг.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/3Мана, Юсуф отасига деди: “Эй Отам, мен ўн бир Юлдуз, Қуёш ва Ойни кўрдим, менга сажда қилмоқда эди/менга тўлиқ бўйсунмоқда эди”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/4Деди: “Эй ўғлим, бу кўрганинг ҳақда акаларингга айтма, сенга қарши тузоқ қурмасин. Ҳақиқатан, шайтон инсонга очиқ душман.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/5Ана шундай қилиб, Раббинг сени танлайди ва ҳодисаларнинг таъвилидан билдиради, сенга ва Йаъқуб авлодига ҳам ўз неъматини тугал айлайди, худди аждодларинг Иброҳим ва Исҳоққа Ўз неъматини тугал айлаганидек. Ҳақиқатан, Раббинг Алим Ҳаким / илм ва ҳикмат эгасидир”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/6Ҳақиқатан, Юсуф ва унинг акаларида сўровчилар учун оятлар-ибратлар бор.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/7Мана, улар дедилар: “Биз бир жамоа бўлсаг-у, Юсуф ва унинг иниси отамизга биздан кўра суюклироқ. Отамиз аниқ адашди!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/8“Ўлдиринг Юсуфни! Ёки бирор жойга ташлаб келинг, ота меҳри сизга бўлсин! Сўнг солиҳ инсонлар бўласиз.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/9Ораларидан бири деди: “Юсуфни ўлдирманг, агар ташламоқчи бўлсангиз, қудуқ тубига ташланг, бирорта карвон олиб кетсин”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/10Дедилар: “Эй отамиз, нега Юсуфни бизга ишонмайсиз, ҳолбуки биз унга фақат яхшиликни истаймиз.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/11Эртага уни биз билан бирга юборинг, айланиб ўйнаб келсин; биз албатта ўзимиз унга кўз-қулоқ бўламиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/12Деди: “Уни олиб кетишингиз мени ғамга солади; сизлар унга бепарво бўлиб, бўри еб кетмаса деб қўрқаман”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/13Дедилар: “Агар биз бир жамоа бўла туриб, уни бўри еб кетадиган бўлса, ҳеч нарсага яроқсиз эканмиз-да!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/14Уни олиб кетдилар. Қудуқ тубига ташлаш учун жамландилар. Биз эса Юсуфга ваҳй қилдик: “Ҳали мана шу ишларини ўзларига билдирасан, улар сезмайдилар ҳам”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/15Пояснение:
Иосиф
Аят 12/16Дедилар: “Эй Отамиз, биз Юсуфни егуликларимиз ёнида қолдириб узоқлашган эдик. Бўри келиб еб кетибди! Биз тўғрисини айтаяпмиз, аммо сиз ишонмаяпсиз!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/17Кўйлагига ёлғон қон ҳам суртиб келтиришган эди. Деди: “Ҳақиқатан, нафсингиз сизга бир ишни чиройли кўрсатди. Менинг ишим эса чиройли сабр қилиш. Сизлар айтаётган сифатларга қарши ёлғиз Аллоҳдан мадад сўралади”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/18Бир карвон келиб, сувчисини юборди, у келиб челагини туширди: “Суюнчи, ўғил бола-ку!” Уни сотиш учун яшириб қўйдилар. Аллоҳ эса уларнинг нима қилаётганини билиб турарди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/19Уни кам эвазга, бир неча дирҳамга сотишди. Улар ўшанга/оз эвазга ҳам рози эдилар.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/20Уни сотиб олган Мисрлик эса аёлига деди: “Унга яхши қара, эҳтимол бизга фойдаси тегар ёки ўғил қилиб олармиз!” Ана шундай қилиб, Юсуфга ҳодисаларнинг таъвилини ўргатиш учун Ер юзида имкон бердик. Аллоҳ Ўз Ишида/Амрида Ғолибдир, лекин одамларнинг кўпи билмайди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/21У вояга етиб, куч-қувватга тўлганида, унга илму-ҳикмат бердик. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/22Юсуф турган уйдаги аёл уни истади, эшикларни қулфлаб деди: “Қани кел!” Деди: “Аллоҳ сақласин, менга яхши қараган Эгам бўлади. Ноҳақлик қилгувчилар нажот топмайди/муродига етолмайди”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/23Аёл уни истади, у ҳам агар Раббининг далилини кўрмаганида, аёлни истаган эди. Ундан ёмонлик ва расволикни айириш учун шундай қилдик, зеро у Бизнинг холис қулларимиздан эди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/24Иккиси ҳам эшикка қараб югурди, ва аёл Юсуфнинг кўйлагини ортидан йиртди. Эшик олдида аёлнинг хўжайинига рўбарў келишди. Аёл деди: “Аҳлингизга ёмонликни истаганнинг жазоси фақатгина зиндон ёки Аламли Азобдир”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/25Юсуф деди: “Унинг ўзи мени йўлдан урмоқчи бўлди!” Аёлнинг аҳлидан бири гувоҳлик берди: “Агар Юсуфнинг кўйлаги олддан йиртилган бўлса, аёл тўғри айтмоқда, Юсуф эса ёлғончи;
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/26агар кўйлаги орқадан йиртилган бўлса, Юсуф тўғри айтмоқда, аёл эса ёлғончи”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/27Кўйлак орқадан йиртилганини кўргач, деди: “Бу сиз/аёлларнинг макрингиздан, рости ўта кучли макрларингиз бор!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/28“Эй Юсуф, бундан воз кеч/унут! Сен эса гуноҳинг учун кечирим сўрайсан, хато қилган/айбдор сенсан”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/29Шаҳардаги хотинлар деди: “Миср Азизининг аёли хизматкор йигитни йўлдан урмоқчи бўлибди. Уни севиб қолибди! Кўриб турибмизки, очиқчасига адашиб қолибди”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/30Бу гап-сўзларни эшитган аёл, уларни уйига таклиф этди. Уларга тўшаклар ҳозирлади, ва ҳар бирига пичоқ/сокинлаштирувчи берди. “Чиқ уларнинг ҳузурига” деди. Юсуфга разм солган аёллар ундан ҳайбатландилар, ва қўлларини кесиб/тортиб дедилар: “Улуғлик Аллоҳга бўлсин, бу оддий одам эмас; бу бир мукаррам Малак/куч ва кўркамлик эгаси”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/31Аёл деди: “Мени маломат қилганингиз мана шу! Мен уни йўлдан урмоқчи бўлдим, у иффатини қўриди. Аммо менинг буюрганимни қилмаса, зиндонга ташланади ва хор қилинади”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/32Деди: “Эй Раббим, буларнинг чақираётганидан зиндон менга суюклироқ. Агар бу аёлларнинг тузоғини Ўзинг мендан кетказмасанг, уларга мойил бўлиб, шу жоҳиллардан бири бўлиб қоламан”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/33Рабби унинг дуосини қабул қилди, ва уларнинг макрини/тузоғини дафъ қилди. Ҳақиқатан, Самиъ Алим Унинг Ўзидир /Эшитгувчи, Билгувчи.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/34Кейин, исбот ва далилларни кўрган бўлсалар-да*, уни бир муддат зиндонга отишга қарор қилишди. (*Юсуфнинг айбсиз экани ҳақидаги далиллар)
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/35У билан бирга зиндонга яна икки йигит кирди. Улардан бири деди: “Мен шароб сиқаётганимни кўряпман”; бошқаси деди: “Мен бошимда нон кўтариб кетаётганимни кўряпман, ундан қушлар еяпти. Бунинг таъвилини айтиб бер бизга. Сени кўраяпмиз, яхшилик қилувчи/яхши таъвил қилувчи одам экансан”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/36У деди: “Сизга ризқ бўлган егулик келишидан олдин, бунинг таъвилини сизга айтаман. Бу Роббимнинг менга ўргатганларидан. Мен Аллоҳга ишонмаган ва Охиратни рад этган қавмнинг динини тарк этганман,
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/37ва аждодларим Иброҳим, Исҳоқ ва Йаъқубнинг динига эргашганман. Биз Аллоҳга бирор нарсани шерик қўшишга ҳаққимиз йўқ. Бу бизга ва барча одамларга Аллоҳнинг фазлидир, лекин одамларнинг кўпи бунинг шукрини адо этмайди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/38Эй зиндон ҳамроҳларим, ҳар хил рабблар яхшими ёки барча нарсага Воҳид ва Қаҳҳор/яккаю-ягона ва барчадан устун Аллоҳми?
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/39Сиз фақат ўзингиз ва ота-бобонгиз қўйиб олган исмларга қуллик/хизмат қилаяпсиз холос. Аллоҳ уларга ҳеч қандай куч-қудрат бермаган. Ҳукм фақат Аллоҳнинг. У фақат Унинг Ўзига қуллик/хизмат қилишни буюрган. Мана шу ўзгармас Қонун/Диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмайди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/40Эй зиндон ҳамроҳларим, бирингиз яна раббига/эгасига шароб ичиради, бошқангиз эса, осилади ва бошидан қушлар ейди. Сиз таъвилини сўраган иш ҳал бўлди”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/41Шунда икковидан нажот топади, деб ўйлаган бирига деди: “Раббинг ҳузурида мени эслагин/эслатгин”. Лекин йўлдан оздирувчи шайтон ундан раббига эслатишни унуттирди. Юсуф эса яна бир неча йил зиндонда қолиб кетди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/42Подшоҳ деди: “Мен еттита семиз сигир кўряпман, уларни еттита ориқ сигир еяпти, ҳамда етти яшил ва етти қуруқ бошоқ. Эй Аъёнлар, агар рўъё таъбир этувчи бўлсангиз, мана шу руъё/кўриш ҳақда менга хабар беринг”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/43Дедилар: “Алғов-далғов тушлар бу. Биз Алғов-далғов тушларнинг таъвилини билмаймиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/44Икковидан нажот топгани, анча вақтдан кейин эслаб, деди: “Мен сизларга унинг таъвилини олиб келаман, ҳозироқ юборинглар мени”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/45“Эй Юсуф! Эй рост сўзловчи Сиддиқ! Етти семиз сигирни етти ориқ сигир еяпти, етти яшил бошоқ ва етти қуруқ бошоқ. Мана шунинг таъвилини айт бизга. Одамларга бориб айтайин, улар ҳам билсинлар”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/46Деди: “Етти йил одатдагидек экасиз, аммо оз миқдордаги егуликдан бошқа хосилни бошоғи билан сақлаб борасиз.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/47Ундан кейин шиддатли етти йил келади, оз миқдорда сақлагандан бошқа аввалроқ тайёрлаб қўйганингизни тамоман еб битиради.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/48Кейин шундай йил келадики, унда мўл ёғин ёғади, одамлар мўл хосил олади/сут соғади.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/49Подшоҳ деди: “Келтиринг уни ҳузуримга!” Чопар келганида, Юсуф деди: “Сен Раббингга қайт, ундан сўрагин-чи, қўлларини кесган/тортган аёлларнинг ҳоли нима бўлди экан, биладими? Менинг Раббим эса уларнинг барча макрини/тузоғини билиб турибди”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/50*Миср подшоҳи ўзини Рабб дейишига энг асосий қарши далил, рўё таъбирини билмаслик ҳам эмас, чунки бу келажак билан боғлиқ, балки ўз саройидаги бўлиб ўтган воқеалардан хабари йўқлиги. Шу тарзда бир тарафда барча сирлардан воқиф бўлган Юсуфнинг Рабби ҳамда ўз саройидаги воқеалардан ғафлатда юрган Миср рабби қиёсланади. Юсуфнинг бу шарти гўёки ўзини оқлаш дейишдан кўпроқ унинг Расуллик миссияси — Тавҳидни етказиш ва исботлаш деб қараш тўғрироқ.
Деди: “Юсуфни йўлдан урмоқчи бўлганингизда, муддаоингиз нима эди?” Улар дедилар: “Улуғлик Аллоҳга бўлсин, ундан ҳеч қандай ёмонлик кўрмадик/у ҳақда асло ёмон нарса билмаймиз”. Миср Азизининг аёли деди: “Мана энди ҳақиқат ошкор бўлди! У содиқ/тўғрисўз одам, уни мен йўлдан урмоқчи бўлганман”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/51“Ана шундай, у билсинки, мен унга/эримга яширинча хиёнат қилмаганман, ҳамда Аллоҳ хоинларнинг макрига эришишига йўл қўймас экан”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/52“Мен ўзимни оқламайман. Ҳақиқатан, нафс ёмонликларга буюради, фақат Раббим раҳм қилса мустасно. Раббим кечиримли, раҳмдил”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/53Подшоҳ деди: “Уни ҳузуримга келтиринг, мен уни ўзимга яқин ва хос қилиб оламан!” У билан гаплашгач эса, деди: “Сенга бугун ёнимизда ишонч ва имкон берилади”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/54У деди: “Мени бу юртдаги хазиналарга вазир этиб тайинла. Ҳақиқатан, мен бу ишни яхши муҳофаза этаман ва қандай бошқаришни биламан”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/55Ана шундай қилиб, Юсуфга Биз Ер юзида истаган жойида яшаш имкони бердик. Биз ўз раҳматимизни истаганимизга етказамиз, ва яхшилик қилувчиларнинг эвазини асло зое қилмаймиз.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/56Имон келтириб тақво қилганлар учун Охират ажри-мукофоти яна-да яхшироқ.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/57Юсуфнинг акалари келдилар, унинг ҳузурига кирдилар. У таниди, улар эса танимадилар.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/58Уларнинг юкларини тайёрлаб бўлгач, деди: “Менга ота бир укангизни ҳам олиб келинг. Кўряпсиз, мен ўлчовни тўғри ўлчайман, мезбонларнинг яхшисиман”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/59Мабодо уни келтирмасангиз, менда сизга ўлчов йўқ. Менга яқин ҳам келманг.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/60Дедилар: “Уни отасидан истаб, олиб келишга ҳаракат қиламиз. Албатта буни қила оламиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/61Хизматкорларга деди: “Келтирган юклари орасига солиб қўйинг. Зора ўз аҳлларига борганида, буни англаб, қайтсалар”*. (сармояни олмасдан ўзларига қайтариши — ука ўз отас-онаси ва акаларига ризқни пулламаслигига ишора эди).
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/62Оталарининг ёнига қайтгач, дедилар: “Эй ота, биздан ўлчов олинмайдиган бўлди/манъ этилди. Укамизни ҳам биз билан бирга жўнатинг, ўлчовимизни олайлик. Биз унга албатта кўз-қулоқ бўламиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/63Деди: “Олдинроқ акасини сизга ишонган эдим, энди инсини ҳам шундай ишонаман экан-да? Энг яхши ҳофиз/муҳофаза этгувчи Аллоҳдир, У раҳмдилларнинг раҳмдилроғи”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/64Юкларини очганда, сармоялари қайтарилганини кўрдилар. Дедиларки: “Эй отамиз, яна нима хоҳлайлик? Сармоямиз ўзимизга қайтарилибди! Аҳлимизга егулик олиб келамиз. Биз укамизни муҳофаза этамиз, бирор туя кўпроқ юк ҳам оламиз. Олганимиз озгина миқдор ана шу холос”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/65Деди: “Уни асло сиз билан бирга юбормайман, Аллоҳга қасам ичиб, уни соғ-саломат қайтаришга Аҳд берасиз, мабодо сафарда қуршовда қолиб кетсангиз, бошқа”. Аҳд берганларидан кейин деди: “Айтганимиз устида Аллоҳнинг Ўзи вакил/гувоҳ”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/66Деди: “Эй ўғилларим, ҳаммангиз битта дарвозадан кирманг, балки алоҳида дарвозалардан киринг. Аллоҳдан келган ҳеч нимадан сизни асрай олмайман. Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг. Мен ёлғиз Унга таваккул қилдим/суяндим. Таваккул қилмоқчи бўлганлар Унга таваккул қилсин”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/67Улар оталари буюрган каби кирдилар, аммо Аллоҳдан келгувчи ҳеч нарсадан бу қутқара олмасди. Фақат Яъқуб ичидаги ҳожатини айтганди. У Бизнинг билдирганимиз боис билган* эди. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/68*Шу боис “сизни асрай олмайман” деганди 12:67
Юсуфнинг ҳузурига келганларида, инисини ўзига яқин олиб деди: “Мен сенинг акангман, сен уларнинг қилган ишларидан қайғурма”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/69Юкларини тайёрлаб бўлгач, укасининг юкига қадаҳини жойлаб қўйди. Карвон йўлга чиққач, ортидан нидочи нидо қилди: “Эй карвон, сиз ўғрисиз!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/70Улар тўхтаб ўгирилдилар: “Нима йўқотдингиз/қидиряпсиз?”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/71Дедилар: “Подшоҳнинг қадаҳини излаяпмиз. Уни олиб келганга бир туя юк берилади. Бунга мен кафилман”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/72Дедилар: “Аллоҳга қасам! Биласиз-ку, биз бу юртга бузғунчилик учун келмадик — биз ўғрилар эмасмиз!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/73Дедилар: “Агар ёлғон айтаётган бўлсангиз, жазоси нима?”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/74“Кимнинг юкидан чиқса, ўшанинг ўзи жазо/ўзи ҳибсга олинади. Биз золимларни/ўғриларни шундай жазолаймиз”, дедилар.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/75Укасининг юкидан олдин бошқаларнинг юкини текширди; сўнг қадаҳни укасининг юкидан чиқарди. Ана шундай қилиб, Биз Юсуфга бу хийлани ўргатдик. Акс ҳолда, Миср Подшоҳининг динига/қонунига кўра, у укасини олиб қололмас эди, биргина Аллоҳнинг бу ўргатгани орқали мумкин эди. Биз истаганимизнинг даражасини олий қиламиз. Ҳар бир илм эгаси устида билгувчироқ бор.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/76Дедилар: “Агар ўғирлик қилган бўлса, акасиям олдин ўғри эди”. Юсуф буни ичида тутди ва уларга ошкор қилмади. У деди: “Аслида сизнинг шу аҳволингиз ёмонроқ. Сиз бераётган сифатларни Аллоҳ Ўзи яхши билади”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/77Дедилар: “Эй Азиз, унинг ўта кексайган отаси бор! Бунинг ўрнига, биздан бирортамизни олиб қолсанг. Ҳақиқатан, биз сени яхшилик қилгувчи эканингни кўрганмиз/биламиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/78Деди: “Аллоҳ сақласин! Биз кимнинг юкидан топган бўлсак, ўшани оламиз, бошқани олсак, зулм/ноҳақлик қилган бўламиз!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/79Ундан умидлари узилганида, ўзаро гаплашиб олиш учун чекиндилар. Катталари деди: “Отангизга Аллоҳ номи билан аҳд бергансиз, олдинроқ ҳам Юсуфга қилган ишингизни билмайсизми? Отам менга изн бермагунича ёки Аллоҳ Ўзи ҳукм қилмагунича, бу ердан жилмайман. Ҳукм қилгувчиларнинг яхшиси Унинг Ўзи”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/80Отангизнинг ёнига қайтинг, айтингки: “Эй отамиз, ўғлинг ўғирлик қилди! Биз фақат билганимизга гувоҳмиз, ғайбдан/кўрмаганимиздан хабаримиз йўқ.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/81Биз турган шаҳардан ва биз келган карвондан сўра — рост гапираяпмиз!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/82Деди: “Ҳақиқатан, нафсингиз сизга бир ишни чиройли кўрсатган. Менинг ишим эса чиройли сабр қилиш. Зора Аллоҳ уларнинг ҳаммасига етиштирар. Алим Ҳаким Унинг Ўзи/билгувчи ва ҳикматли.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/83Улардан юз ўгириб: “Эх бечора Юсуф-а!” дея ғамдан кўзига оқ тушганди, тўхтовсиз ютқинарди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/84Улар дедилар: “Аллоҳга қасамки, сиз Юсуфни эслайвериб ўзингизни ўзингиз касал қиласиз, ёки ҳалок этасиз!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/85“Мен дарду-ғамдан фақат Аллоҳга шикоят қиламан. Менга Аллоҳдан сизлар билмаган баъзи нарсалар маълум”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/86Эй ўғилларим! Боринг, Юсуфни ва укасини сўранг-суриштиринг, Аллоҳнинг раҳматидан асло умид узманг; Кофирлардан бошқа ҳеч ким Аллоҳнинг раҳматидан умид узмайди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/87Юсуфга келганларида, дедилар: “Эй Азиз, бизни ва аҳлимизни оғир мусибат ушлади, биз қийматсиз сармоя билан келдик, лекин шундаям тўла ўлчов берсанг, бизга садақа қилсанг; ахир Аллоҳ садақа қилгувчиларни Ўзи мукофотлайди-ку”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/88Деди: “Юсуфга ва укасига жоҳиллик қилиб, нималар содир этгансиз, энди билдингизми?”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/89“Сен Юсуфмисан?” дедилар. “Ҳа, Мен Юсуфман, бу эса менинг иним. Аллоҳ бизга яхшиликлар қилди”. Ким тақво ва сабр қилса, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг ажрини зое қилмайди. (*Уларга қилганингиз жоҳиллик эди /уларни паст кўрар эдингиз, уларга Аллоҳ қандай фазл бериши ҳақида басират етишмас эди сизда).
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/90Дедилар: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни биздан устун қилибди. Биз хато қилган эканмиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/91“Бугун сизга озор-таъна қилинмайди, Аллоҳ сизларни кечирсин, Унинг Ўзи раҳмдилларнинг раҳмдилроғи”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/92Мана шу кўйлагимни отамнинг юзига солинг, кўзлари қайтсин. Ва барча аҳли-оилангиз билан Мисрга келинг.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/93Карвон йўлга чиққани тобда, оталари деди: “Агар мени ақлдан озган демасангиз, мен Юсуфнинг ҳидини олаяпман”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/94Дедилар: “Аллоҳга қасамки, сиз ҳалиям ўша эски адашувингиздасиз!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/95Хабарчи келиб, кўйлакни юзига солгач, дарҳол кўзлари қайтди: “Менга Аллоҳдан сизлар билмаган баъзи нарсалар маълум” демаганмидим?!”
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/96Дедилар: “Эй отамиз, гуноҳларимиз учун бизга кечирим истангиз. Ҳақиқатан, биз хато қилган эканмиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/97Деди: “Сизлар учун Раббимнинг кечиримини сўрагайман. Унинг Ўзи Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/98Қачонки улар Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у ота-онасини яқин олиб, деди: “Мисрга киринглар, Аллоҳ хоҳласа, Тинчлик/Омонликдасиз”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/99У ота-онасини Аршга/энг юқори мақомга юксалтирди, барчалари унга сажда қилдилар/унинг амрини тўлиқ қабул этдилар/тан олиб таслим бўлдилар. У деди: “Эй Отажон, мен олдинроқ кўрган руъёнинг таъвили мана шу. Раббим уни ҳаққи-рост рўёбга чиқарди, У менга яхшиликлар қилди. Акамлар билан орамизни йўлдан оздирувчи шайтон бузганидан кейин, У мени зиндондан чиқарди, сизларни саҳродан бу ерга келтирди. Раббим Ўзи истаганига улкан лутф айлайди. Ҳақиқатан Алим Ҳаким Унинг Ўзидир /билгувчи ҳикматли”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/100“Раббим, сен менга Мулкдан ато этдинг, ҳадисларнинг таъвилини ўргатдинг. Эй Осмонлару-Ернинг яратувчиси! Дунё ва Охиратда менинг валийим/йўл кўрсатувчим Сенсан. Мени таслим бўлган/мусулмон ҳолда вафот топтиргин, ва солиҳлар билан бирга қўшгин”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/101Мана шулар — Сенга ваҳй қилиб билдирганимиз Ғайб хабарларидан. Улар ўз макрини амалга ошириш учун тўпланганида, сен ёнларида эмас эдинг.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/102Одамларнинг кўпи, сен қанчалик истасанг-да, мумин бўлмайдилар.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/103Бунинг учун улардан бирор эваз истамайсан. Бу фақат Оламлар учун бир Эслатма, холос.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/104Осмонлару-Ерда қанчадан-қанча оят-ишоратлар бор, улардан юз ўгирганча ўтиб кетаверадилар.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/105Уларнинг кўпи Аллоҳга фақат шерик қўшган ҳолда имон келтирадилар.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/106Аллоҳдан уларни ўраб олгувчи азоб келишидан, ёки улар сезмаганда тўсатдан Қиёмат Соати келишидан хотиржамми улар?
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/107Сен айт: “Менинг йўлим мана шу: Аллоҳга очиқ далиллар/басират орқали чорлайман, мен ҳам, менга эргашганлар ҳам шундай. Аллоҳ пок ва олийдир. Мен Унга шерик қўшгувчи мушриклардан эмасман”.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/108Биз сендан илгари шаҳарлар аҳлидан фақат қатъиятли йигитларга/рижолларни ваҳй ила Расул қилиб юборганмиз. Улар Ер юзида кезиб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати нима бўлганини кўришмаганми? Тақво эгалари учун Охират диёри яхшироқ. Ақл ишлатмайсизми?
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/109Қачонки Расуллар умид узишга яқин қолиб: “ёлғончига чиқдик”, деб гумон қила бошлаганида, уларга Бизнинг нусратимиз/ёрдамимиз келарди, ва фақат Биз истаганлар нажот топарди. Жазоимиз эса жиноятчилардан ортга қайтарилмайди.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/110Уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун оятлар-ибратлар бор. Бу уйдирилган ҳадис/ҳикоя эмас, балки ўзидан олдингиларнинг тасдиғи ва барчасининг тафсилоти, имон келтирганлар учун Тўғри Йўл ва Раҳматдир.
Пояснение:
Иосиф
Аят 12/111Аяты: 112
Место откровения: Mекка