Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Семейство Имрана
АятСемейство Имрана
Tafsir
Семейство Имрана
АятTafsir
Семейство Имрана
Аят 3/1Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ, У Ҳайй Қайюм/Ҳаёт берувчи ва Ҳаётни бардавом қилувчи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/2У сенга Китобни ҳақ ила нозил қилди — ўзидан олдингиларни тасдиқ этади — ундан олдин Таврот ва Инжилни ҳам
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/3Одамлар учун Тўғри Йўлни кўрсатиш учун нозил қилган, ва Фурқон/ҳақ ва ботилни ажратиш таълимотини нозил қилган. Аллоҳнинг оятларига кофир бўлганларга Аламли Азоб бор. Аллоҳ Азиз ва Интиқомли /мудом ғолиб ва интиқом олувчи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/4На Ерда, на Самода ҳеч нарса Аллоҳдан яширин қолмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/5У сизни она раҳмида истагани суратда яратади, Ундан ўзга илоҳ йўқ, У Азиз ва Ҳаким /қодир ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/6Сенга Китобни нозил қилди. Ундаги баъзи оятлар бор — Муҳкам оятлар/ҳукмлари аниқ, улар Китобнинг онаси/аслидир; бошқа оятлар ҳам бор — Муташобиҳ оятлар/ ўзаро ўхшаш. Қалбида эгрилик бўлганлар, ўзлари ўхшатганларга эргашади, мақсадлари — фитна ва таъвиллари/оятлардаги ваъидларга дучор бўлиш учун. Уларнинг таъвилини/ҳақиқий маъносини фақат Аллоҳ билади. Илмда росих бўлганлар/теран илмга эга бўлганлар дейдиларки: “Унга ишониб тасдиқ этдик, барчаси Раббимиз ҳузуридан”. Ақл эгаларидан ўзга ҳеч ким ўгит/эслатма олмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/7“Эй Раббимиз, Тўғри Йўлга йўллаганингдан кейин, қалбимизни эгмагин, ҳузурингдан раҳмат ёғдир, ҳақиқатан Сен мўл қилиб бергувчисан.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/8Эй Раббимиз, шак-шубҳа йўқ Кунда одамларни жамлагувчи Сенсан”. Аллоҳ асло сўзидан қайтмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/9Кофир бўлганларнинг на моллари, на фарзандлари, Аллоҳга қарши ҳеч бир фойда беролмайди. Ана ўшалар Оловнинг ўтинларидир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/10Худди Фиръавн хонадони ва улардан олдингиларнинг аҳволи каби. Улар ҳам оятларимизни ёлғон санагандилар, Аллоҳ уларни гуноҳлари билан ушлади. Аллоҳнинг азоби шиддатли.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/11Кофир бўлганларга айт: “Тез кунда мағлуб бўласиз ва жаҳаннамга қараб ҳайдаласиз. Қанчалар ёмон жой!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/12Тўқнашган икки фирқада (2:247) сиз учун ибрат бор: Бир фирқа Аллоҳ йўлида урушди, бошқаси кофирлар эди, кўзига улар ўзларидан икки баробар кўп кўринарди. Аллоҳ истаганини Ўз ёрдами билан қўллайди. Албатта, кўз/басират эгаларига бунда ибрат бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/13Бу одамларга аёллар, ўғиллар, кўплаб йиғилган олтин ва кумуш, зотдор отлар, чорвалар ва экинлардан олинган завқларни ёқтириш жозибадор/чиройли қилинган. Булар, дунё ҳаётининг завқлари, қайтишларнинг энг гўзали эса — Аллоҳнинг ҳузурида.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/14Сен айт: “Булардан яхшироғини сизга хабар берайми? Тақво эгалари учун Рабби ҳузурида остларидан анҳорлар оққан боғ-роғлар бор, унда доимий қоладилар, покиза жуфтлар/мева турлари ва Аллоҳдан чексиз розилик бор”. Аллоҳ қулларни кўриб туради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/15Улар дейдиларки: “Эй Раббимиз, биз ишониб тасдиқ этдик, гуноҳларимизни кечиргин, бизни дўзах азобидан асрагин!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/16Улар сабр қилувчилар, содиқ қолганлар, чин кўнгилдан бўйин эгганлар, инфоқ этганлар ва саҳарларда кечирим истаганлардир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/17Аллоҳ гувоҳлик берадики, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Малаклар, яъни адолатга риоя этган Илм эгалари ҳам шунга гувоҳки, Ундан ўзга илоҳ йўқ, Азиз Ҳаким ёлғиз Унинг Ўзидир /барчадан устун куч-қудрат ва илм-ҳикмат эгаси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/18Аллоҳ наздидаги дин бу — Ислом. Китоб берилганлар эса, ўзларига бу маълумот келганидан кейин, ораларидаги ҳаддан ошишлар сабабли ихтилофга тушдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига кофир бўлса, Аллоҳнинг ҳисоби ўта тез.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/19Сен билан тортишувга киришса, сен айт: “Мен борлиғимни тўлиғича Аллоҳга таслим этдим, менга эргашганлар ҳам шундай”. Китоб берилганлар ва Уммийларга айт: “Сиз ҳам шундай таслим бўлдингизми?” Агар шундай таслим бўлсалар, Тўғри Йўлни топган бўладилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Аллоҳ қулларни Ўзи кўриб туради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/20Аллоҳнинг оятларига кофир бўлаётганларга, набийларни ноҳақлик билан ўлдираётганларга ҳамда одамлар орасида адолатни амр этувчиларни ноҳақлик билан ўлдираётганларга Аламли Азоб ҳақида хушхабар бер!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/21Уларнинг қилмишлари, дунёда ҳам, охиратда ҳам беҳуда. Уларга ёрдамчилардан ҳеч ким йўқ.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/22Китобдан насибаси бўлганларни кўрмадингми! Ораларида Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм қилишига чақирилмоқдалар, улардан бир гуруҳ эса юз ўгириб бурилиб кетмоқда.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/23Ана шундай, бунга сабаб — уларнинг шу сўзлари: “Олов бизга фақат саноқли кунларда тегади, бошқа тегмайди”. Ўз уйдирмалари уларни динларида адаштириб қўйди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/24Ҳеч шак-шубҳаси бўлмаган Кун келиб, уларни жамлаганимизда, ва ҳар кимнинг қилган меҳнатига лойиқ эвази тўлиқ берилиб, ҳеч кимга ноҳақлик қилинмаган Кунда қандай бўлади?!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/25Сен айт: “Эй Аллоҳ, Эй Мулк/Подшоҳлик Эгаси, бу Мулкни истаганингга ато этасан, истаганингдан тортиб оласан; истаганингни азиз айлайсан, истаганингни хор айлайсан. Хайр/Яхшилик Сенинг қўлингда. Барча нарсага Қодир Сен Ўзингсан!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/26Кечани Кундузга киритасан, Кундузни Кечага; ўликдан тирикни чиқарасан, тирикдан ўликни; истаганингга ҳисобсиз ризқ берасан!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/27Имон келтирганлар, муминларни қўйиб, кофирларни валий/йўл кўрсатувчи қилиб олмасинлар — ким бундай қилса, Аллоҳ ила ҳеч нарсаси қолмайди — фақат улардан* сақланиш учун бўлса, мустасно. Аллоҳ сизни Ўзидан* огоҳлантиради. Қайтиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурига. (*Уларнинг ҳузурига эмас, ҳисоб-китоб ва жавобгарлик ёлғиз Аллоҳга; *етиш эҳтимоли бўлган таҳликадан; *Унинг амрларига қарши келишдан)
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/28(*Уларнинг ҳузурига эмас, ҳисоб-китоб ва жавобгарлик ёлғиз Аллоҳга; *етиш эҳтимоли бўлган таҳликадан; *Унинг амрларига қарши келишдан)
Айт: “Дилингиздагини яширсангиз ҳам, ошкор этсангиз ҳам, Аллоҳ билиб туради уни; Осмонлару-Ерда нимаики бор бўлса, барчасини билиб туради. Аллоҳ барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини белгилаган.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/29Кун келиб, ҳар бир жон ўз қилган ҳар бир яхшилигини ҳам, қилган ҳар бир ёмонлигини ҳам ҳозир ҳолда топади. У ёмонлиги билан ўзи орасида узоқ масофа бўлишини истайди. Аллоҳ сизни Ўзидан огоҳлантирмоқда. Аллоҳ, қулларига шафқатлидир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/30Айт: “Агар Аллоҳни яхши кўрсангиз, менга тобеъ бўлинг, Аллоҳ ҳам сизни яхши кўради ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/31Айт: “Аллоҳга ва Расулга бўйсунинг!” Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ кофирларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/32Аллоҳ оламлар/барча қавмлар орасидан Одамни, Нуҳни, Иброҳим оиласини ва Имрон оиласини танлаб олди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/33Бир-бирларидан бўлмиш зурриётлардир/издошлардир. Аллоҳ — Самиъ Алим/ Эшитгувчи ва Билгувчи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/34Эсланг, Имроннинг аёли деди: “Эй Раббим, қорнимдагини тўлиғича Сенга атадим, мендан қабул айлагин; шак-шубҳасиз, Самиъ ва Алим Сенсан/эшитгувчи билгувчи”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/35Уни туққач, Аллоҳ унинг не туққанини биларди, деди: “Эй Раббим, қиз туғдим, ўғил қиз каби эмас. Унга Марям дея исм қўйдим. Уни ва зурриётини Шайтони-рожиймдан Ўзинг паноҳингда асрагин”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/36Рабби уни гўзал қабул ила қабул айлади. Уни гўзал бир новда каби етиштирди ва Закариё унга кафил бўлди. Закариё ҳар гал унинг ёнига, меҳробга кирганида, ёнида бир ризқ топарди. “Эй Марям, сенга бу қаердан?” дерди. “Бу, Аллоҳ ҳузуридан” дерди. “Аллоҳ истаганига ҳисобсиз ризқ беради”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/37Ўша ерда Закариё Раббига дуо қилди: “Эгам, менга ҳузурингдан покиза зурриёт бер. Дуоларни Эшитгувчи Сенсан!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/38Закариё, меҳробда Салот қиларкан/Буюрилган Йўлга даъват қиларкан, Малаклар унга дедилар: “Аллоҳ сенга Яҳё ҳақида хушхабар беради — Аллоҳдан бўлмиш Сўзни* тасдиқ этувчи, нафсига ҳоким ва ўзгаларга яхшилик қилувчи набий ҳақида хушхабар”. (*Аллоҳдан берилган Сўз — тарих бўйича Бани Исроилга бериб келинган МОШИАХ муждаси — Исо Масиҳ)
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/39У деди: “Эй Раббим, менга қарилик етган, аёлим ҳам қариб қолган бўлса, қандай қилиб ўғлим бўлиши мумкин?” “Ана шундай, Аллоҳ, истаганини қилади”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/40Деди: “Эй Раббим, менга бирор оят-аломат қилиб бер”. Деди: “Сенга оят-аломат — уч кун одамларга рамз/ишорат ила гапирасан; Раббингни кўп ёд айла, эртаю-кеч Уни покла!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/41Малаклар деди: “Эй Марям, Аллоҳ сени танлади, поклади ва сени оламлар орасида танлаб олди/бошқа қавмлардаги аёлларга бермаган неъматини сенга берди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/42Эй Марям, Раббингнинг амрига таслим бўл ҳамда бўйин эгувчилар билан бирга бўйин эггин!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/43Мана шулар Биз сенга ваҳй этган ғайб хабарлари. Марямга қай бири кафил бўлади дея, қуръа ташлаганларида сен улар орасида эмасдинг; ўзаро тортишганларида ҳам у ерда йўқ эдинг.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/44Эсланг, мана Малаклар деди: “Эй Марям, Аллоҳ сенга Ўз ҳузуридан бўлмиш Сўз ҳақида хушхабар беради: Исми Марям ўғли Исо ал-Масиҳ; дунёда ҳам, охиратда ҳам мўътабар ва Аллоҳга яқинлардан.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/45Бешикда ҳам, улғайганда ҳам одамларга гапиради ва солиҳлардан бўлади”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/46Деди: “Эй Раббим, менга бирорта одам тегинмаган бўлса, қандайин ҳам ўғлим бўлсин?” “Ана шундай, Аллоҳ истаганини яратади — бирор нарсани ирода этганида, унга “Бўл!” дейди, бўлади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/47Унга Китобни, Ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/48Уни Исроил Ўғилларига Расул қилиб юборади: “Мен сизга Раббингиздан оятлар-ишоратлар келтирдим: Мен лойдан Тайр кўринишида бир нарса яратаман, унга уфлайман, Аллоҳнинг изни ила у Тайр бўлади; кўр ва песни тузатаман; Аллоҳнинг изни ила ўликларни тирилтираман; уйларингизда нима еб, нима ғамлаганингизни сизга хабар бераман. Агар муминлар бўлсангиз, бунда сиз учун албатта ибрат-аломат бор”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/49“Мендан олдинги Тавротни тасдиқлайман ва сизга ҳаром қилинган баъзи нарсаларни ҳалол қиламан”. Сизга Раббингиздан оят-ишорат келтирдим, Аллоҳга тақво қилинг, ва менга бўйсунинг!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/50Аллоҳ менинг ҳам Раббим, сизнинг ҳам Раббингиз; Унга қуллик/хизмат қилинг, Тўғри Йўл мана шу”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/51Исо улардан куфрни ҳис этгач деди: “Аллоҳ йўлида ким менга ансор/ёрдамчилар бўлади?” Ҳаворийлар дедилар: “Биз Аллоҳнинг ансорларимиз; биз ишондик, гувоҳ бўл, биз мусулмонларданмиз/таслим бўлганларданмиз”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/52Эй Раббимиз, Сенинг нозил қилганингга ишондик, Расулга эргашдик; бизни гувоҳлар билан бирга ёзгин!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/53Улар тузоқ қурдилар, Аллоҳ ҳам тузоқ қурди. Тузоқ қурувчиларнинг яхшироғи Аллоҳ бўлди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/54Эсланг, мана Аллоҳ деди: “Эй Исо, мен сенга вафо қиламан, сени ҳузуримда юксалтираман, кофир бўлганлардан сени поклайман ва сенга эргашганларни Қиёмат Кунигача кофирлардан олий қиламан. Сўнгра қайтишингиз ёлғиз Менга, сизнинг ихтилофга тушганингиз нарсалар борасида Ўзим ҳукм қиламан”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/55Кофир бўлганларга эса дунёда ҳам, охиратда ҳам шиддатли азоб бераман, ёрдамчилардан ҳеч кими йўқ уларга.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3-56Имон келтириб, солиҳ амал қилганларнинг эса эвазлари тўлиқ ўталади. Аллоҳ золимларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/57Сенга Оятлардан ва Ҳикматли Зикрдан тиловат қилиб бераётганимиз ана шулар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/58Аллоҳ наздида Исонинг мисоли, Одамнинг мисоли кабидир: Уни тупроқдан яратди, сўнгра “Бўл!” деди — бўлади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/59Бу ҳаққ Раббинг ҳузуридан. Шу боис, асло иккиланувчи бўлма.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/60Сенга келган ушбу илмдан кейин ҳам, кимдир сен билан тортишса, сен айт: “Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни чақирайлик, ўзимиз ҳам сиз ўзингиз ҳам, ёлвориб дуо қилайликки, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/61Ҳақ тенг/мувофиқ жавоб мана шу. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ Азиз ва Ҳаким /барча нарсага етарли қудрат ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/62Агар улар юз ўгирса, Аллоҳ бузғунчиларни Ўзи билади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3-63Айт: “Эй Аҳли Китоб! Сиз билан орамизда тенг Сўзга келайлик: “Ёлғиз Аллоҳга қуллик/хизмат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қўшмайлик; бир-биримизни Аллоҳдан ўзга Рабблар қилиб олмайлик”. Агар улар юз ўгирса, айт: “Гувоҳ бўлингки, биз мусулмонлармиз/таслим бўлганлармиз!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/64Эй Аҳли Китоб! Нега Иброҳим ҳақида тортишасиз? Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин нозил бўлган. Ақл ишлатмайсизми?
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3-65Илмингиз бор нарсада-ку тортишдингиз, аммо илмингиз бўлмаган нарса ҳақида нега тортишасиз? Аллоҳ билади, сиз билмайсиз.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/66Иброҳим на яҳудий эди, на насроний эди, балки Ҳаниф/инсонлар уйдирган динларни рад этган Муслим/ёлғиз Аллоҳга таслим бўлган эди — Мушриклардан эмасди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/67Ҳақиқат шуки, Иброҳимга энг яқинлар — унга тобеъ бўлганлар, мана шу Набий ва имон келтирганлардир. Аллоҳ — муминларнинг валийси/йўл кўрсатувчиси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/68Аҳли Китобдан бир тоифа бор, сизни адаштиришни қаттиқ истайди. Улар фақат ўзларини/ўзаро бир-бирларини адаштиради, лекин сезмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/69Эй Аҳли Китоб! Ўзингиз бунга гувоҳ бўла туриб, нега Аллоҳнинг оятларини/далилларини инкор этасиз?
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/70Эй Аҳли Китоб! Нега ҳақиқатни ботил билан ўрайсиз ва била туриб ҳақиқатни яширасиз?
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/71Аҳли Китобдан бир тоифа деди: “Имон келтирганларга нозил бўлган нарсани кун бошида тасдиқланг, охирида рад этинг, зора қайтсалар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/72Сизнинг динингизга эргашганлардан бошқасига ишонманг”. Сен айт: “Тўғри Йўл бу — Аллоҳнинг кўрсатган Йўли. “Сизга берилганининг мисли бошқага ҳам берилса тасдиқ этманг, йўқса Раббингиз ҳузурида сиз билан ҳужжатлашадилар” дейишса, сен айт: “Фазл/ваҳй — Аллоҳнинг қўлида, истаганига беради”. Аллоҳ Восиъ Алим / кенг ва мўл бергувчи ва билгувчи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/73Ўзи истаганини раҳматига хос қилади. Аллоҳ Улуғ Фазл Эгаси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/74Аҳли Китобдан баъзилари борки, юклар-ла олтин омонат қолдирсанг ҳам, ўзингга қайтаради. Улардан баъзилари борки, бир динор берсанг ҳам, то бошида туриб олмагунча қайтармайди. Бунга сабаб — “Уммийлар ҳақида бизда ҳеч қандай жавобгарлик йўқ” дейишлари. Улар билиб туриб Аллоҳга қарши ёлғон гапиришади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/75Йўқ, аксинча, ким омонатга вафо қилса, ва тақво қилса, Аллоҳ тақво эгаларини яхши кўради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/76Аллоҳга берган аҳдини ва иймонларини оз эвазга сотаётганлар учун, ана ўшалар учун Охиратда ҳеч вақо йўқ, уларга Аллоҳ гапирмайди ҳам, Қиёмат куни уларга қарамайди/муҳлат бермайди ҳам, уларни покламайди ҳам, улар учун Аламли Азоб бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/77Улар орасида бир гуруҳ бор, Китобда бўлмаган нарсаларни Китобдан санашингиз учун, тилларини эгиб букади. Аллоҳнинг ҳузуридан бўлмаган нарсани “Бу Аллоҳнинг ҳузуридан” дейди. Улар билиб туриб Аллоҳга қарши ёлғон гапиришади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3-78Ҳеч бир башар, Аллоҳдан унга Китоб, Ҳукм/Ҳикмат ва Набийлик берилганидан кейин одамларга қарата: “Аллоҳдан бошқа менга ҳам қуллик/хизмат қилинг”, дейиши мумкин эмас; балки фақат шундай дейди: “Ўргатганингиз Китоб ва ундан ўрганганларингиз ила Раббонийлар/ўзини ёлғиз Раббига холис қилган қуллари бўлинг!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/79“Малакларни ва Набийларни рабблар қилиб олинг!” дея сизга буюриши ҳам мумкин эмас. Сиз таслим бўлганингиздан кейин, кофирликни амр этадими сизга?
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/80(*Рабблар қилиб олинган Малаклардан — Аҳбор ва Руҳбонлар, Набийлардан — Исо Масиҳ. 9:31)
Аллоҳ, Набийлардан сўз олди: “Сизга Китобдан ва ҳикматдан бердим, сўнгра сиздагини тасдиқ этувчи Расул келганида, уни ишониб тасдиқ этасиз ва унга ёрдам берасиз!” Деди: “Қабул этдингизми? Мендан ушбу оғир юкни зиммангизга олдингизми?” Улар дедилар: “Қабул этдик!” Деди: “Гувоҳ бўлингки, Мен ҳам сиз билан бирга гувоҳман”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3-81Ким бундан кейин юз ўгирган бўлса, Фосиқлар/йўлдан озганлар ана ўшалардир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/82Аллоҳнинг Динидан бошқани истайдиларми? Ҳолбуки Осмонлару-Ердаги барча истаса-истатмаса, Унга таслим бўлган ва Унга қайтарилади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/83Айт: “Биз Аллоҳга имон келтирдик, ва бизга нозил бўлганини тасдиқ этиб ишондик; ҳамда Иброҳимга, Исмоилга, Исҳоққа, Йаъқубга ва уларнинг авлодларига нозил бўлганини ҳам; Мусога, Исога ва набийларга берилганини ҳам; улар орасида бирини бошқасидан айирмаймиз, ва Унинг Ўзига таслим бўлганмиз”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/84Ким Исломдан бошқа дин истаса, ундан қабул этилмайди, ва Охиратда зиён кўрганлардан бўлади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/85Аллоҳ бир қавмни қандай қилиб Тўғри Йўлга йўлласин, ахир уларга Расул аниқ далиллар келтирган бўлса, улар ҳам унинг ҳаққ эканига гувоҳ бўлган бўлса-ю, сўнг имонидан кейин кофир бўлиб кетса? Аллоҳ бундай золимларни Тўғри Йўлга йўлламайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/86Ана ўшаларнинг жазоси — устларига Аллоҳнинг, Малакларнинг ва барча одамларнинг лаънати.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/87Унда доимий қоладилар. Улардан Азоб енгиллатилмайди ҳам, уларга қаралмайди/муҳлат берилмайди ҳам.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/88Имонларидан кейин кофир бўлганлар, сўнгра кофирлиги зиёда бўлганлар, уларнинг тавбалари/қайтишлари асло қабул этилмайди. Адашганлар ана ўшалар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/89Имонларидан кейин кофир бўлганлар, сўнгра кофирлиги зиёда бўлганлар, уларнинг тавбалари/қайтишлари асло қабул этилмайди. Адашганлар ана ўшалар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/90Кофир бўлиб ўлиб кетганларнинг ҳеч бири, агарчи дунё тўла олтин тўласа ҳам, олинмайди, ана ўшалар учун Аламли Азоб бор, ёрдамчилардан ҳеч ким йўқ уларга.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/91Ўзингиз яхши кўрган нарсалардан инфоқ этмай туриб, Бирр/Энг олий яхшиликларга эриша олмайсиз. Нима инфоқ этсангиз ҳам, Аллоҳ уни билиб туради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/92Исроил ўғилларига барча егуликлар ҳалол эди, Таврот нозил қилинишидан олдин, Исроил ўзига ҳаром қилганидан бошқа. Айт: “Тавротни келтириб ўқинг, агар тўғри айтган бўлсангиз”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/93Кимки бундан кейин ҳам Аллоҳга қарши ёлғон уйдирса, Золимлар ана ўшалар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/94Айт: “Аллоҳ тўғри айтди”. Шундай экан, ҳаниф бўлган Иброҳиминг динига эргаш, у мушриклардан бўлмаган.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/95Ҳақиқат шуки, бу одамлар учун илк барпо этилган, оламлар/барча халқлар учун баракот манбаи, Тўғри Йўлни кўрсатувчи Байт/марказ Бакка’дагидир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/96Унда Иброҳимнинг мақоми — сўз билан очиқ баён этилган далиллар — бор. Унга кирган омонликда бўлади. Аллоҳнинг бу ерли одамлар зиммасидаги ҳаққи — Йўлга кучи етганлар бу Байтни ҳаж қилишидир. Ким кофир бўлса/бу ҳаққни рад этса, Аллоҳ Ғаний /барча оламлардан беҳожат.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/97Айт: “Эй Аҳли Китоб! Нега Аллоҳнинг оятларини инкор этаяпсиз? Ахир Аллоҳ амалларингизга гувоҳ бўлиб турибди-ку!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/98Айт: “Эй Аҳли Китоб! Имон келтирганларни нега Аллоҳнинг йўлидан тўсаяпсиз? Ўзингиз бунга гувоҳ бўла туриб, нега Аллоҳнинг Йўлини эгри кўрсатишга уринаяпсиз? Ахир Аллоҳ амалларингиздан ғофил/бехабар эмас-ку!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/99Эй имон келтирганлар, агар Китоб берилганлардан бўлмиш гуруҳга бўйсинсангиз, имонингиздан кейин сизни кофирликка қайтаради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/100Сизга Аллоҳнинг оятлари ўқилмоқда экан, ва орангизда Унинг юборган Расули бор экан, қандай қилиб кофирликка қайтасиз? Ким Аллоҳга маҳкам боғланса, Тўғри Йўлга йўлланади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/101Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин қўрқув ила тақво қилинг, ўлим келмай туриб, Унга таслим бўлинг.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/102Аллоҳнинг туширган арқонига барчангиз бирлашинг, ва тафриқага тушиб айрилманг; Аллоҳнинг сизга неъматини ёдда тутинг: эсланг, ўзаро душман эдингиз, У кўнгилларингизни улфат қилди — Унинг неъмати туфайли ака-ука бўлдингиз. Сиз оловли бир чуқур лабига келиб қолган эдингиз, У сизни қутқарди. Тўғри Йўлда бўлишингиз учун, Аллоҳ сизга Ўз оятларини ана шундай баён қилиб бермоқда.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/103Сиздан маъруфга чорловчи, мункардан қайтарувчи уммат/жамоа бўлсин; нажот топгувчилар/муродига етувчилар ана ўшалар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/104Аниқ баён қилинган далиллар келганидан кейин ҳам, тафриқа ва ихтилофга тушганлар каби бўлманг. Ана ўшаларга Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/105Кун келиб, баъзи юзлар ёруғ, баъзи юзлар қаро бўлади. Юзи қароларга: “Имонингиз ортидан кофир бўлганмидингиз? Кофир бўлганингиз билан тотинг шу азобни!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/106Ёруғ юзлар эса, Ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматига дохил бўлади, у ерда доимий қолади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/107Булар — Аллоҳнинг оятлари. Уларни сенга ҳаққи ила/ маъно ва мақсадига мувофиқ ўқиб бермоқдамиз. Аллоҳ оламларнинг ҳеч бирига ноҳақликни ирода этмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/108Осмонлар ва Ердаги борлиқ Аллоҳнинг. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/109Одамлар учун чиқарилган умматнинг яхшиси бўлдингиз — Аллоҳга имон келтирасиз, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз. Аҳли Китоб имон келтирганида эди, ўзлари учун яхши эди. Улар орасида муминлар бор, аммо кўплари фосиқлар/йўлдан озганлар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/110Сизга азиятдан ортиқ ҳеч бир зарар етказа олмаслар. Сизга қарши урушсалар, орқасини ўгириб қочадилар, сўнг уларга ёрдам берилмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/111Аллоҳдан ва одамлардан бўлмиш арқонни/аҳдни тутганларидан ташқари, қаерда бўлмасинлар, зиллат тамғаси урилади уларга. Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар ва устларига мискинлик тамғаси урилди. Ана шундай, зеро улар Аллоҳнинг оятларига кофир бўлишарди, ва набийларни ноҳақ қатл этишарди. Ана шундай, зеро улар осий ва ҳаддидан ошганлар эди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/112Ҳаммаси ҳам бир хил эмас. Аҳли Китоб орасида Тўғри Йўлда қоим бўлган бир жамоа бор, улар тўлиқ бўйсунган ҳолларида, узун тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қилади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/113Улар, Аллоҳга ва Охират кунига ишонади, маъруфга буюради, мункардан қайтаради; яхшиликларга шошилади, солиҳлар ана ўшалардир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3-114Қандай яхшилик қилсалар ҳам, асло куфрга йўлиқмайди/ажр-мукофотсиз қолдирилмайди. Аллоҳ тақво эгаларини билади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/115Кофир бўлганларга, на моллари, на авлодлари, Аллоҳга қарши фойда бермайди. Улар Олов аҳлидир; у ердан асло чиқмайдилар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/116Уларнинг дунё ҳаётида сарфлаган моллари, бамисоли ўзларига зулм қилган бир қавмнинг экинини уриб, маҳв этган музлатувчи шамолга ўхшайди. Аллоҳ уларга ноҳақлик қилмади; улар ўз-ўзларига ноҳақлик қилиб келган эдилар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/117Эй имон келтирганлар! Ўзингиздан бошқани сирдош қилиб олманг; улар сизни тойдириш йўлидан асло воз кечмаслар. Сизга азият берувчи нарсаларни жуда истайдилар. Уларнинг оғизларидан ғазаб тўлиб-тошади. Дилларида яширганлари яна-да каттароқ. Сизга оятларни очиқ баён этдик, агар ақл ишлатсангиз.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/118Мана, сиз уларни хуш кўрасиз, ҳолбуки улар сизни хуш кўрмайдилар. Китобга тўлиғича ишонасиз, улар эса сизни учратганида, “Имон келтирганмиз” дейдилар, аммо ўзлари холий қолганларида, сизга қарши нафратдан қўлларини тишлайдилар. Айт: “Ғазабдан ўлиб кетинг! Шубҳасиз Аллоҳ, диллардагини билади”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/119Сизга бир яхшилик етса, уларга ёмонлик бўлади; сизга бир ёмонлик етса, унга севинадилар. Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, уларнинг макри/тузоғи сизга зарар беролмайди. Аллоҳ уларнинг барча қилмишларини иҳота қилади/ўраб олади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/120Эсла, сен эрта тонгда аҳлингдан айрилдинг, муминларни уруш жойларига турғизаётгандинг. Аллоҳ Самиъ Алим /эшитгувчи ва билгувчи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/121Мана, сиздан икки гуруҳ, валийлари Аллоҳ бўла туриб, қўрқиб айний бошлади. Муминлар, ёлғиз Аллоҳга суянсинлар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/122Аллоҳ Бадрда сизга ёрдам берди, сиз заиф ва кучсиз эдингиз. Бунинг шукрини адо этиш учун, Аллоҳга тақво қилинг.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/123Эсла, сен муминларга демоқдасан: “Раббингиз уч минг Малак нозил қилиб, сизга мадад бериши етарли эмасми?”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/124Ҳа! Мабодо ҳозир устингизга бостириб келсалар ҳам, агар сабр ва тақво қилсангиз, Раббингиз сизга нишонли беш минг малак-ла мадад беради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/125Аллоҳ фақат сизга хушхабар бўлсин ва қалбларингиз таскин топиши учун шундай қилди, Нусрат/ғалабага элтувчи ёрдам фақат Азиз Ҳаким Аллоҳ тарафидан/куч-қудрат ва ҳикмат/ҳукм эгаси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/126Ҳамда кофирларнинг бир қисми узилсин, паришон ва ноумид ҳолда қайтишлари учун шундай қилди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/127Бунда сенга қолган иш йўқ — Аллоҳ Ўзи тавбаларини қабул қилади, ёки золим бўлганлари боис уларни азоблайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/128Осмонлару-Ерда борлиқ Аллоҳннг. Истаганини кечиради, истаганига азоб беради, Аллоҳ Ғафур Раҳим / кечиримли раҳмдил.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/129Эй имон келтирганлар, устма-уст рибо еманглар, нажот топмоқ учун Аллоҳга тақво қилинг.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/130Кофирлар учун ҳозирланган оловдан эҳтиёт бўлинг!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/131Сизга раҳм қилиниши учун, Аллоҳга ва Расулга бўйсунинг.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/132Раббингиздан бўлган кечиримга ошиқинг; кенглиги Осмонлару-Ерга тенг бўлган жаннатга ошиқинг, у тақво эгалари учун ҳозирланган.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/133Улар тўқчиликда ҳам, йўқчиликда ҳам инфоқ қиладиган, ғазабларини ютадиган, ва одамларни кечирадиган кишилардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни яхши кўради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/134Қачонки бирор бузуқлик ёки ўзларига жабр қилсалар, Аллоҳни ёдга оладилар ва гуноҳларига кечирим истайдилар; гуноҳларни Аллоҳдан ўзга ким ҳам кечира олади? Улар билиб туриб, хатоларида қайсарлик этмайдилар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/135Ана ўшаларнинг ажр-мукофоти Рабби тарафидан кечирим ва остларидан анҳорлар оққан боғ-роғлар, у ерда доимий қоладилар. Амал қилганларнинг мукофоти қанчалар яхши!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/136Сиздан олдин ҳам суннатлар/олдингиларнинг йўллари ўтган. Ер юзини кезинг, ёлғон санаганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/137Бу — одамлар учун баён/очиқлов, тақво эгалари учун тўғри йўл ва мавъиза/ўгитдир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/138Сустлашманг, маҳзун бўлманг, агар мумин бўлсангиз, устун бўлгувчи сиз бўласиз.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/139Агар сизга жароҳат етган бўлса, нариги қавмга ҳам ўхшаш жароҳат етганди. Ана шундай, Биз бу кунларни/даврларни одамлар орасида алмаштириб турамиз, токи Аллоҳ кимнинг ўз имонига содиқ эканини маълум қилсин, ҳамда орангиздан шаҳидларни олсин, Аллоҳ золимларни яхши кўрмайди,
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/140Ҳамда имон келтирганларнинг сафларини покласин, кофирларни маҳв этсин.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/141Йўқса сиз, орангизда жидду-жаҳд қилганларни ва сабр этганларни Аллоҳ Ўзи маълум қилмай туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/142Сиз ўлим билан юзма-юз келишдан олдин, ўлишни орзу қилардингиз. Мана уни кўриб, қараб турибсиз.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/143Муҳаммад бир Расул холос, ундан олдин ҳам Расуллар ўтган. Энди агар у ўлса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизми? Ким ортига қайтиб кетса, Аллоҳга ҳеч қандай зиён етказолмайди. Аллоҳ шукур қилгувчиларнинг эвазини жуда тез ўтайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/144Аллоҳнинг изнисиз/қонунларидан ташқари, ҳеч бир жонга ўлим етмайди. Вақти-соати ўлчанган қонуният бу. Ким дунё эвазини истаса, унга ундан берамиз; ким охират эвазини истаса, унга ундан берамиз, шукур қилгувчиларнинг эвазини жуда тез ўтаймиз.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/145Қанча-қанча Набийлар ўтганки, у билан кўплаб Раббонийлар/ўзини ёлғиз Раббига холис қилган қуллар биргаликда жанг қилган; Аллоҳ йўлида келган мусибатлардан асло бўшашмадилар, заифлашмадилар, бўйин эгмадилар. Аллоҳ сабр эгаларини яхши кўради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/146Уларнинг сўзлари фақат шу бўлган: “Эй Раббимиз, гуноҳларимизни ва ишимиздаги нуқсонларимизни мағфират айла, қадамимизни собит айла, кофирларга қарши бизга нусрат/ғалабага элтувчи ёрдам бергин!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/147Аллоҳ уларгa дунё эвазини ҳам, охиратдаги энг гўзал эвазни ҳам берди. Зеро Аллоҳ яхшилик қилувчиларни/чиройли амал қилгувчиларни яхши кўради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/148Эй имон келтирганлар! Агар кофир бўлганларга бўйсунсангиз, сизни ортингизга қайтаради, ўшанда зиёнда қоласиз/бой берасиз.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/149Йўқ, сизнинг Мавлоингиз/мададкорингиз ёлғиз Аллоҳдир! Нусрат/Ёрдам бергувчиларнинг яхшиси Унинг Ўзи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/150Кофирларнинг юрагига қўрқув соламиз, зеро улар ҳеч бир далил нозил қилинмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қўшдилар. Уларнинг борар жойи олов! Золимларнинг сўнгги манзили қанчалар ёмон!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/151Аллоҳ сизга берган ваъдасини ростга чиқарди — эсланг, Унинг изни ила сиз уларни сезиб турган эдингиз. Ниҳоят, қўрқувга тушдингиз, қилинадиган ишда тортиша бошладингиз, кейин яхши кўрган нарсангизни кўриб (3:143), исён этдингиз. Орангизда биров дунёни истаётган, биров охиратни истаётган эди. Сўнгра синаш учун Аллоҳ Ўзи уларни ортига қайтарди/сизни улардан узоқлаштирди, сизни авф этиб бўлганди. Аллоҳ муминларга нисбатан фазл-карам эгаси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/152Эсланг, ортингизда Расул сизни чорламоқда, сиз ҳеч кимга қарамай қочаяпсиз. Шу боис Аллоҳ, сизга ғам устига ғам бердики, на қўлдан кетганига, ва на бошингизга келганига маҳзун бўлмагайсиз. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/153Сўнгра ғам ортидан сизга бир хотиржамлик берди, бир қисмингизни уйқу босди; бир қисмингиз эса ўз жонининг ташвишига тушиб қолди — Аллоҳ ҳақида ботил жоҳилият гумонларини қила бошлади. “Бу ишдан бирон нима борми бизга?” дейишарди. Сен айт: “Бу иш тамоман Аллоҳнинг”. Уларнинг ичда яшириб, сендан сақлагани бор. Улар дейишади: “Бу ишдан бизга бирон нафъ бўлганида, бу ерда ўлиб кетмасдик”. Сен айт: “Уйингизда қолсангиз ҳам, зиммасига ўлим ёзилганлар барибир ётар жойини топарди”. Аллоҳ диллардагини синаши, ва қалблардагини чиқариши учун шундай. Аллоҳ диллардагини билгувчи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/154Икки гуруҳ тўқнашган кунда, орангиздаги юз ўгириб кетганларни, қилган баъзи қилмишлари сабабли шайтон/йўлдан оздирувчи тойдирмоқ истаган эди. Аллоҳ уларни авф айлади. Ҳақиқатан Аллоҳ Ғафур Ҳалим / кечиримли ва юмшоқ муомала қилгувчи.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/155Эй имон келтирганлар! Кофир бўлганлар каби бўлманг, ва Ер юзида чиққан ва ғозий бўлган оға-инилари ҳақида: “Агар ёнимизда бўлсалар, ўлишмасди ва ўлдирилмасди” дейдиганлар каби бўлманг. Аллоҳ буни уларнинг қалбларида ҳасрат қилади. Ҳаётни ҳам, ўлимни ҳам Аллоҳ беради. Аллоҳ сизнинг қилаётган амалларингизни кўриб туради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/156Агар Аллоҳ йўлида ўлсангиз ёки ўлдирилсангиз, ҳақиқат шуки, Аллоҳнинг кечириши ва раҳм қилиши, уларнинг ғамлаганидан яхшироқ.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/157Ҳақиқат шуки, ўлсангиз ҳам, ўлдирилсангиз ҳам, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурига тўпланасиз!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/158Аллоҳнинг раҳмати ила, сен уларгa юмшоқ муомала қилдинг (3:155). Агар қўпол, қаттиқ юракли бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетган бўлишарди. Шундай экан, уларни авф эт/уларнинг қусурларини юзига солма, улар учун кечирим иста: Амрда/иш юритишда улар билан машварат қил. Қарор олгач эса, Аллоҳга суян/таваккал қил, зеро Аллоҳ таваккал қилгувчиларни яхши кўради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/159Агар Аллоҳ сизга нусрат/ғалабага элтувчи ёрдам берса, сизга ҳеч ким ғолиб бўлолмайди. Агар сизни нусратсиз/ғалабага элтувчи ёрдамсиз ташлаб қўйса, ундан сўнг сизга ким ҳам нусрат/ёрдам беради? Муминлар ёлғиз Аллоҳга суянсинлар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/160Бир Набий Омонатга/Ижтимоий мол-мулкка хиёнат қилиши мумкин эмас/ҳаққидан ортиғини олиши мумкин эмас. Кимки Омонатга/Ижтимоий мол-мулкка хиёнат қилса, Қиёмат кунига ўз хиёнати билан келади. Сўнгра ҳар бир жоннинг қозонгани тўлиқ берилади, асло ноҳақлик қилинмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/161Аллоҳнинг ризосига тобеъ бўлган кимса; Аллоҳнинг ғазабига учраган, борар жойи жаҳаннам бўлган кимса каби бўладими? Қанчалар ёмон борар жой у!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/162Улар Аллоҳ ҳузурида фарқли даражотларда, Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини кўриб туради.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/163Аллоҳ муминларга ўз яхшилигини эслатди: эсланг, ўз ораларидан Расул чиқарди, у уларга Унинг оятларини тиловат қилиб беради, уларни поклайди, уларга Китобни ва Ҳикматни ўргатади. Бундан олдин улар очиқ адашувда/хато йўлда эдилар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/164Сизга бир мусибат етганида — сиз унинг икки мислини уларга етказган бўлсангиз ҳам — “Бу қаердан/қанақаси?” дедингиз. Сен айт: “Бу ўз нафсларингиздан”. Аллоҳ барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини белгилаб қўйган.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/165Икки жамоа тўқнашган кунда, сизга мусибат етиши, фақат Аллоҳнинг изни ила/ўзгармас қонуниятига кўра, ҳамда ким мумин эканини маълум қилиш учундир,
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/166Нифоқ қилувчиларни маълум қилиши учун ҳамдир. Қачонки уларга: “Келинг, Аллоҳ йўлида жанг қилинг, ёки ўзингизни мудофаа қилинг”, дейилганда: “Агар бирор жанг бўлишини билганимизда, сизларга эргашган бўлардик” дейишди. Улар, у кунда, қалбларида бўлмаганини оғзида айтмоқда эдилар, имондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Аллоҳ уларнинг нималар сақлаганини яхшироқ билади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/167Ўтириб қолиб, оға-иниларига: “Бизнинг айтганимизни қилганларида, ўлдирилмас эдилар” деганларга айт: “Рост бўлса, қани ўлимни ўзингиздан даф этинг-чи!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/168Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ўликлар санама; Йўқ, улар тирик. Уларга Рабби ҳузурида ризқ берилади.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/169Аллоҳнинг Ўз фазлидан бергани ила севинадилар. Ортларидан келгувчи, аммо ҳали етишмаганларга ушбу муждани берадиларки, уларга ҳеч қандай хавф йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар —
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/170Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила, ҳамда Аллоҳ муминларнинг ажр-мукофотини зое қилмаслиги билан севинадилар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/171Улар — жароҳат олганларидан кейин ҳам Аллоҳ ва Расулининг чақириғига (3:153) ижобат этган зотлардир. Улар орасида яхшилик қилувчилар ва тақво эгалари учун Улуғ Ажр-мукофотлар бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/172Уларга одамлар дейишди: “Одамлар сизга қарши тўпланишди! Қўрқинглар!”, уларнинг эса иймони яна-да зиёда бўлди, ва дедилар: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У қандай ҳам яхши Вакил”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/173Шу боис, Аллоҳдан неъмат ва фазл ила қайтдилар, уларга ҳеч бир ёмонлик етмади. Улар Аллоҳнинг ризосига тобеъ бўлдилар. Аллоҳ — улуғ фазл эгаси.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/174Ана сизга шайтон! У фақат ўз валийларини қўрқитади, бас, улардан қўрқманг, ёлғиз Мендан қўрқинг, агар мумин бўлсангиз!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/175Куфр ичра югуриб-елувчилар сени хафа қилмасин, улар Аллоҳга ҳеч қандай зарар беролмайдилар. Аллоҳ Охиратда улар учун ҳеч бир насиба қолдирмасликни истамоқда. Уларга Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/176Имондан воз кечиб, ўрнига куфрни сотиб олганлар, Аллоҳга ҳеч қандай зарар беролмайдилар. Уларга Аламли Азоб бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/177Кофир бўлганлар, уларга муҳлат беришимизни, ўзлари учун яхшилик санамасинлар. Биз уларгa муҳлат беряпмиз, токи гуноҳлари зиёда бўлсин, улар учун Хорловчи Азоб бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/178Сиз тушган вазиятда Аллоҳ муминларни ташлаб қўймайди, балки покни нопокдан айиради. Аллоҳ сизни ғайбга воқиф қилмайди, фақатгина Расуллари орасидан Ўзи истаганини танлайди бунга. Шундай экан, Аллоҳга ва Расулларига ишонинг; агар ишонсангиз ва тақво қилсангиз, сиз учун улуғ ажр-мукофот бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/179Аллоҳ Ўз фазлидан берганига бахиллик қилувчилар, буни ўзлари учун яхшилик санамасин, аксинча, бу улар учун ёмонликдир. Бахиллик қилганлари, Қиёмат куни бўйинларига чирмашиб ўралади. Осмонлару-Ернинг мероси ёлғиз Аллоҳнинг. Аллоҳ сизнинг қилаётган ишларингиздан тўлиқ хабардор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/180“Аллоҳ фақир, биз боймиз” деганларнинг гап-сўзларини Аллоҳ эшитиб турган эди. Уларнинг гап-сўзларини ҳам, набийларни ноҳақ ўлдиришларини ҳам ёзиб қайд этиб қўямиз, ва ҳали деймизки: “Тотинг энди куйдирувчи азобни!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/181Булар сизнинг ўз қўлингиз билан тақдим этганларингиз. Аллоҳ қулларга ноҳақлик қилмайди.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/182Улар дедилар: “Аллоҳ биздан олган Аҳдига кўра, ўтда ёниб кетадиган бирор қурбон келтирмагунича, ҳеч қанақа Расулга ишонмаймиз”. Сен айт: “Сизга мендан олдин очиқ-ойдин далиллар ва сизнинг айтганингизни келтирган Расуллар келган эди. Гапингиз рост бўлса, нега уларни ўлдирдингиз?”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/183Агар сени ёлғончига чиқарсалар, сендан олдин ҳам очиқ-ойдин далиллар, ҳикматли саҳифалар ва йўлни ёритгувчи Китоб билан келган Расулларни ёлғончига чиқарганлар.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/184Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Лойиқ бўлган эвазингиз Қиёмат куни сизга тўлиқ берилади. Кимда-ким оловдан халос қилиниб, жаннат боғларига киритилса, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти, алдагувчи бир завқдан ўзга нарса эмас.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/185Мол ва жонингизда синов қилинасиз; сиздан олдин Китоб берилганлар ва Аллоҳга шерик қўшганлардан кўплаб азиятлар эшитасиз. Агар сабр қилсангиз, тақво қилсангиз, энг қатъиятли ишлар ана шулардир.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/186Эсланг, Китоб берилганлардан Аллоҳ аҳд олди: “Уни одамларга баён қиласиз/очиқ етказасиз, беркитмайсиз/яширмайсиз!” Бироқ улар уни ортларига ташладилар, ва арзимас эвазга сотдилар. Сотиб олган эвазлари қанчалар ёмон!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/187Қилмишидан қувонган, ва қилмагани билан мақтанишни хуш кўрганларни ҳаргиз Азобдан омонда деб ўйлама. Улар учун Аламли Азоб бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/188Осмонлару-Ернинг мулки Аллоҳнинг. Аллоҳ барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини белгилаган Зот.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/189Осмонлару-Ернинг яратилишида, Кеча ва Кундузнинг алмашинувида, ақл эгалари учун оятлар/ишоратлар бор.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/190Улар турганда ҳам, ўтирганда, ёнбошлаганда ҳам Аллоҳни ёд этадилар, Осмонлару-Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладилар: “Эй Раббимиз, Сен буларни беҳудага яратган эмассан, Сен беҳуда яратишдан Пок ва Олийсан, бизни Олов Азобидан сақлагин!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/191“Эй Раббимиз! Кимни Оловга ташласанг, уни ҳақиқатан хор қилибсан. Бундай золимларга ёрдамчи йўқ”.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/192“Эй Раббимиз! Биз “Раббингизга ишонинг” деган Нидочининг нидосини эшитдик ва ишондик. Эй Раббимиз, гуноҳларимизни кечиргин, ёмонликларимизни яширгин, бизни яхшилар билан бирга жонимизни олгин/ажримизни тўлиқ бергин!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/193“Эй Раббимиз! Расулларингга ваъда қилганингни бизга ҳам насиб этгин, Қиёмат куни бизни шарманда қилмагин. Сен ваъдангга хилоф қилмайсан!”
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/194Рабби улардан қабул айлади: “Мен сиздан ҳеч бир эркагу-аёлнинг амалини зое қилмайман, сиз бир-бирингиздансиз. Ҳижрат этган, юртларидан чиқарилган, Менинг йўлимда азият чеккан, жанг қилган ва жон берганларнинг айбларини беркитаман ва уларни остларидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритаман”. Бу Аллоҳдан ажр-мукофотдир. Ажр-мукофотларнинг энг гўзали Аллоҳнинг ҳузурида.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/195Кофир бўлганларнинг шаҳарма-шаҳар кезишлари сени алдаб қўймасин.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/196Бироз фойдаланиш/баҳраманд бўлиш бу холос. Сўнгра борар жойлари жаҳаннам. Қанчалар ёмон жой!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/197Лекин Раббига тақво қилганлар учун, остларидан анҳорлар оққан боғ-роғлар бор. У ерда доимо қоладилар. Аллоҳ тарафидан меҳмон қилинадилар. Аллоҳнинг ҳузуридаги ажр-мукофотлар, яхшилар учун яхшироқ.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/198Аҳли Китоб орасида, Аллоҳга имон келтирган, сизга нозил қилинган ва ўзларига нозил қилинганга ишонган; Аллоҳдан хушуъ ила қўрқадиган; Аллоҳнинг оятларини арзимас эвазга сотмайдиган зотлар бор. Ана ўшаларнинг эвази Рабби ҳузурида! Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳисоб қилиши ўта тез.
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/199Эй имон келтирганлар, сабр қилинг, сабрда устун келинг. Курашга доим ҳозир ва хушёр туринг. Нажот топмоқ/муродга етмоқ учун Аллоҳга тақво қилинг!
Tafsir
Семейство Имрана
Аят 3/200Аяты: 201
Место откровения: Mекка