Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Человек
АятЧеловек
Пояснение:
Человек
АятИнсон учун эсланишга арзимас даврлар ўтиб кетмадими? (57:16)
Пояснение:
Человек
Аят 76/1Биз инсонни қоришиқ нутфадан яратдик ва унга эшитиш, кўриш неъмати бердик.
Пояснение:
Человек
Аят 76/2Биз унга Йўл кўрсатдик: у ё шукр қилсин, ё нонкўрлик дея.
Пояснение:
Человек
Аят 76/3Биз кофирлар учун занжирлар, темир ҳалқалар ва қизиган оташ тайёрлаб қўйдик.
Пояснение:
Человек
Аят 76/4Яхшилар эса кофур* ила қоришган косадан ичадилар. (*Кофур — ичимликни хушбўй ва хуштаъм қилувчи қоришма)
Пояснение:
Человек
Аят 76/5Бир чашма пишқиртириб оқади, ундан фақат Аллоҳнинг қуллари ичади,
Пояснение:
Человек
Аят 76/6Улар назрларига вафо қилганлар ва ҳар тарафга ёмонлик сочувчи Кундан қўрққанлар.
Пояснение:
Человек
Аят 76/7Ўзлари муҳтож бўла туриб, муҳтожни, етимни ва асирни тўйдирганлар.
Пояснение:
Человек
Аят 76/8“Сизларни фақат Аллоҳнинг Юзи учун тўйдирамиз — сиздан бирор эваз ёки миннатдорлик истамаймиз.
Пояснение:
Человек
Аят 76/9Биз ўша шафқатсиз оғир Кундан Раббимизга тақво қиламиз”.
Пояснение:
Человек
Аят 76/10Аллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан асради, ва уларни юзи ёруғ қилди ва севинч ато этди.
Пояснение:
Человек
Аят 76/11Сабр этганлари учун уларнинг мукофоти — Жаннат боғлари ва Ҳарир/ипак либослар!
Пояснение:
Человек
Аят 76/12Унда сўриларда, ёстиқларда ёнбошлаган ҳолда. Унда жазирама ҳам, қаҳратон ҳам кўрмайдилар.
Пояснение:
Человек
Аят 76/13Жаннат соялари уларга яқин қилинган, мевалари эгилган,
Пояснение:
Человек
Аят 76/14Ёнларида кумуш қадаҳ, биллур қадаҳ айлантирилади,
Пояснение:
Человек
Аят 76/15Шундай кумуш қадаҳларки, истаган миқдорда ўлчаб ичаверадилар,
Пояснение:
Человек
Аят 76/16Уларга унда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳлардан ичирилади,
Пояснение:
Человек
Аят 76/17Пояснение:
Человек
Аят 76/18Атрофларида мудом навқирон ёшлар хизматда, уларни кўрсанг, сочилган инжу дейсан.
Пояснение:
Человек
Аят 76/19Қаерга кўзинг тушмасин, неъмат ва буюк мулк/эгалик кўргайсан унда.
Пояснение:
Человек
Аят 76/20Устларида яшил ипакдан юпқа ва қалин кийимлари бор. Кумуш билакузуклар тақишган. Рабби уларга покиза ичимлик ичгизган.
Пояснение:
Человек
Аят 76/21Сизнинг ажр-мукофотингиз ана шу. Сайъ-ҳаракатингиз зое кетмади!
Пояснение:
Человек
Аят 76/22Биз Сенга Қуръонни танзил ила нозил қилдик.
Пояснение:
Человек
Аят 76/23Бас, Раббингнинг ҳукми учун сабр қил, ва улардан ҳеч бир осий ёки нонкўрга бўйсунма.
Пояснение:
Человек
Аят 76/24Тонг ва оқшом Раббингнинг Исмини зикр қил.
Пояснение:
Человек
Аят 76/25Кечанинг бир қисмида Унга сажда қил ва узоқ кечалар Уни тасбиҳ этгин!
Пояснение:
Человек
Аят 76/26Улар бу ўткинчини севади, Оғир Кунга бепарво.
Пояснение:
Человек
Аят 76/27Уларни Биз яратганмиз, уларнинг бўғимларини маҳкам қилганмиз; истаганда уларни бошқалар билан алмаштирамиз.
Пояснение:
Человек
Аят 76/28Бу бир Эслатмадир. Ким истаса, Рабби сари йўл олади.
Пояснение:
Человек
Аят 76/29Аллоҳ истамаса, сизлар истамассиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ — Алим ва Ҳаким / Илм ва Ҳикмат Эгаси.
Пояснение:
Человек
Аят 76/30Пояснение:
Человек
Аят 76/31Аяты: 32
Место откровения: Mекка