Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Запрещение
АятЗапрещение
Пояснение:
Запрещение
АятЭй Набий! Нега жуфтларинг розилигини истаб, Аллоҳнинг сенга ҳалол қилганини ҳаром қилмоқдасан? Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/1Аллоҳ сизга қасамларингизни ҳалоллашни фарз қилган. Аллоҳ сизнинг Эгангиз. Алим Ҳаким /Илм ва Ҳикмат Эгаси Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66-2Мана, Набий ўз жуфтларидан бирига сирли ҳадис/гап айтди. Аммо жуфти бу ҳадисни/гапни тарқатди, Аллоҳ эса Ўз Набийига баъзи қисмидан хабардор қилди, баъзи қисмидан хабардор қилмади. Бу ҳақда жуфтига хабар бергач, у деди: “Буни сенга ким хабар қилди?” Деди: “Алим Хобир Зот хабар қилди/билгувчи хабардор”.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/3Агар иккингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, дилларингиз тойгани бор. Агар Расулга қарши бир-бирингизни қўлласангиз, билингки, унинг Мададкори — Аллоҳ, Жибрил ва солиҳ муминлар. Малаклар/куч ва илм эгалари ҳам уни қўллайдилар.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/4Агар у сизларни талоқ қилса, эҳтимол, Рабби унга сиздан яхшироқларни, Аллоҳга таслим бўлган, иймон келтирган, холис итоат этгувчи, тавба қилиб қайтгувчи, саёҳат этгувчи бева ва бокираларни беришга қодир.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/5Эй имон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлингизни Оташдан ҳимоя қилинг, унинг ёқилғиси одамлар ва тошлардир. Унинг устида қатъиятли, шиддатли Малаклар/куч эгалари бор, улар Аллоҳнинг буйруғига осий бўлмайдилар ва ўзларига буюрилган ишни қиладилар.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/6“Эй кофирлик қилганлар, бу Кун узр сўраманг. Сиз фақат ўз қилмишларингиз билан жазоланасиз!”
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/7Эй имон келтирганлар, Аллоҳга холис тавба қилиб қайтинг. Зора, Раббингиз сизнинг ёмонликларингизни беркитса ва сизни остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритса. Аллоҳ Расулини ва у билан бирга иймон келтирганларни уялтирмайдиган Кунда, уларнинг Нури олдларида ва ўнгларида югуради. Улар дейдилар: “Эй Раббимиз, нуримизни тугал айлагин, бизларни мағфират қилгин. Ҳақиқатан, Сен барча нарсага қодирсан!”
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/8Эй Набий! Кофирлар ва мунофиқлар билан жидду-жаҳд қил, уларга қаттиқ тур. Уларнинг борар жойи Жаҳаннам. Қанчалар ёмон маскан!
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/9Кофир бўлганларга Аллоҳ Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотини мисолини келтирди. Бу иккиси солиҳ қулларимиздан икки қулимиз никоҳида эди, уларга хиёнат қилдилар. Эрлари эса Аллоҳдан келган ҳеч нарсани улардан кетказолмади. Дейилди: “Кирувчилар билан сиз ҳам киринг бу Оташга”.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/10Муминларга Аллоҳ Фиръавннинг аёли мисолини келтирди. Мана у деди: “Эй Раббим, менга ҳузурингда Жаннатда сен уй бино этгин, мени Фиръавндан ва унинг амалидан қутқаргин. Ўзинг менга бу золимлардан нажот бергин”.
Пояснение:
Запрещение
Аят 66/11Пояснение:
Запрещение
Аят 66/12Аяты: 13
Место откровения: Mекка