Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Собрание
АятСобрание
Пояснение:
Собрание
АятОсмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳни поклаб улуғлайди — У Малик/Подшоҳ, Қуддус/Муқаддас, Азиз/куч-қувват эгаси, Ҳаким/ҳукм-ҳикмат эгаси.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/1У уммийлар орасидан бир Расул юборди, уларга Унинг оятларини тиловат қилади, уларни поклайди, уларга Китобни ва Ҳикматни ўргатади, бундан олдин улар очиқ-ойдин адашувда эди.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/2Яна улардан/уммийлардан бўлган, ҳали уларга қўшилмаган бошқа уммийларга ҳам юборди. Азиз Ҳаким /қудрат ва ҳикмат эгаси Унинг Ўзи.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/3Ана шу — Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаганига ато этадиган фазли. Аллоҳ Буюк Фазл Эгаси.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/4Зиммасига Таврот юклатилган, сўнгра у юкни таший олмаганлар, бамисоли Китоб парчалари юклатилган эшаклар кабидир. Аллоҳнинг оятларини инкор этганларнинг мисоли нақадар ёмон. Аллоҳ бу золимларни йўлга солмайди.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/5Сен айт: “Эй яҳудийлар! Агар одамлар орасида фақат ўзингизни Аллоҳнинг валийлари санасангиз, ва бунда содиқ бўлсангиз, қани ўлимни тиланг/орзу қилиб сўранг.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/6Улар уни асло тиламайди, сабаби ўз қўлларининг содир этгани. Аллоҳ бу золимларни жуда яхши билади.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/7Сен айт: “Сизлар қочаётган ўлим сизларга албатта етиб келади. Сўнгра барча яширин ва ошкорни билгувчи Зотга қайтариласиз, У сизларнинг қилиб ўтганларингизни хабар беради.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/8Эй ишонганлар! Жамланиш Куни салотга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва тижоратни қўйинг. Ана шундай қилишингиз ўзингиз учун яхши, агар билсангиз.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/9Қачонки салот адо этилгач, Ер юзида тарқалинг, Аллоҳнинг фазлидан изланг, Аллоҳни кўп ёд этинглар, ана шунда нажот топгайсиз.
Пояснение:
Собрание
Аят 62/10Пояснение:
Собрание
Аят 62/11Аяты: 12
Место откровения: Mекка