Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Сбор
АятСбор
Пояснение:
Сбор
АятОсмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг поклаб улуғлади. Азиз Ҳаким /қудрат ва ҳикмат эгаси Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/1Китоб Аҳлидан кофир бўлганларни биринчи ҳашрда юртларидан чиқарган Унинг Ўзидир. Сиз уларнинг чиқиб кетишини гумон ҳам қилмаган эдингиз. Улар эса қўрғонлари уларни Аллоҳдан асраб қолади, деб гумон қилгандилар. Аллоҳ эса уларнинг кутмаган тарафидан келди, дилларига қўрқув солди; улар ўз уйларини ўз қўллари ва муминларнинг қўллари билан вайрон қилаётирлар. Ибрат олинг, эй басират эгалари!
Пояснение:
Сбор
Аят 59/2Аллоҳ уларга сургунни ёзмаганида эди, уларни шу дунёнинг ўзида азоблаган бўларди. Охиратда ҳали уларга Оташ Азоби бор.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/3Ана шундай. Зеро улар Аллоҳга ва Расулига қарши чиқдилар. Кимки Аллоҳга қарши чиқса, Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/4Бирор хурмо дарахтини кесган ёки уни ўз илдизида қолдирган бўлсангиз, бу фақат Аллоҳнинг изни ила, ҳамда йўлдан озганларни разил қилиш учун эди.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/5Аллоҳ ўз Расулига берган ўлжаларга келсак, сиз уларни қўлга киритиш учун, от ҳам, туя ҳам чоптирган эмассиз. Аллоҳ Ўз Расулларини Ўзи хоҳлагани устидан ғолиб қилади. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/6Аллоҳ ўша Кентлар аҳлидан ўз Расулига заҳматсиз берган ўлжалар — Аллоҳга ва Расулига — яқинлар, етимлар, мискинлар ва йўлда қолганлар учун. Токи ичингиздаги бойлар орасида айланувчи давлатга айланмасин. Расул сизга нима берса олинг, нимадан манъ этса тийилинг. Аллоҳга тақво қилинг. Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/7Ҳамда муҳожир фақирларнинг ҳаққи, улар ўз юртларидан ва мол-мулкларидан чиқарилганлар; улар Аллоҳнинг фазли ва ризосини истайдилар, Аллоҳга ва Расулига ёрдам берадилар. Содиқлар ана ўшалардир.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/8Улардан олдин бу юртда ўрнашганлар, ва иймон келтирганлар, уларга ҳижрат этиб келганларни яхши кўрадилар; берганига ўз дилларида муҳтожлик топмайдилар. Ўзлари муҳтож бўла туриб, уларнинг эҳтиёжини муқаддам кўрадилар. Кимки қалбининг бахиллигидан тийилса, ана ўшалар нажот топади/муродига етади.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/9Улардан кейин келганлар дейдилар: “Эй Раббимиз, бизни ва биздан олдин иймон келтирган биродарларимизни мағфират айлагин ва иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда гина-кудурат қолдирмагин. Эй Раббимиз, Сен Рауф Раҳим /шафқатли, раҳмдилсан”.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/10Мунофиқлик қилганларни кўрмадингми? Аҳли Китоб орасидаги кофир акаларига дейдилар: “Агар чиқарилсангиз, сиз билан бирга чиқамиз, сизга қарши улардан ҳеч кимга бўйсунмаймиз. Мабодо сизга қарши урушсалар, биз сизга ёрдам берамиз”. Аллоҳ гувоҳлик берадики, улар ёлғончилар.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/11Агар улар чиқарилса, булар бирга чиқмайди; агар улар билан урушилса, булар ёрдам бермайди; ёрдам берган тақдирда ҳам, ортига қараб қочади, кейин ўзлари ҳам ёрдамсиз қолади.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/12Улар дилларида Аллоҳдан-да кўпроқ сиздан қўрқади. Сабаби, улар тўлиқ қамрамайдиган қавм.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/13Улар бирлашиб сизга қарши жанг қилмайдилар, фақатгина мустаҳкам қалъалар ичидан ёки деворлар ортидан холос. Ораларида кучли парчаланиш бор. Уларни бирлашган иттифоқ деб ўйлайсан, лекин қалблари тарқоқ. Ана шундай, зеро улар ақл ишлатмайдиган қавм.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/14Уларнинг мисоли худди ўзларидан олдин ўтганларга ўхшайди, улар ўз қилмишларининг жазосини тортдилар. Буларга ҳам Аламли Азоб бор.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/15Худди шайтоннинг мисолига ўхшайди. Мана у инсонга қарата деди: “Кофир бўл”, инсон кофир бўлгач, шайтон деди: “Мен сендан йироқман, Оламларнинг Рабби Аллоҳдан қўрқаман”.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/16Иккисининг ҳам оқибати, абадий Оташда бўлди. Бу золимларнинг ҳам жазоси ана шундай.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/17Эй ишонганлар! Аллоҳга тақво қилинг! Ҳар жон эртанги Кунга нима ҳозирлаганига бир боқсин. Аллоҳга тақво қилинг! Зеро Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/18Аллоҳни унутгани боис, ўз-ўзларини унуттирган кимсалар каби бўлманг. Йўлдан Озганлар ана ўшалар.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/19Дўзах аҳли ва жаннат аҳли тенг бўлмайди. Нажот топадиганлар/муродига етадиганлар — фақат жаннат аҳли.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/20Агар биз бу Қуръонни бир тоғға нозил қилганимизда, Аллоҳнинг қўрқувидан бош эгиб, дарз кетиб ёрилганини кўрган бўлардинг. Биз ушбу мисолларни одамларга келтирмоқдамиз, токи тафаккур қилсинлар.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/21У шундай Аллоҳки, ундан ўзга Илоҳ йўқ. Ғайбни ҳам, Ошкорни ҳам билади. Раҳмон, Раҳим Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/22У шундай Аллоҳки, ундан ўзга Илоҳ йўқ. Малик/Подшоҳ, Қуддус/Муқаддас, Салом/Эсонлик берувчи, Мумин/Омонлик бергувчи, Муҳаймин/Қўллаб-қўригувчи, Азиз/куч-қувват эгаси, ғолиб, Жаббор/Ўз иродасини рўёбга чиқаргувчи, Мутакаббир/Улуғланувчи! Аллоҳ ўзига шерик қўшганларидан пок ва олийдир.
Пояснение:
Сбор
Аят 59/23Пояснение:
Сбор
Аят 59/24Аяты: 25
Место откровения: Mекка