Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Мухаммад
АятМухаммад
Пояснение:
Мухаммад
АятКофир бўлганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнинг ишларини Унинг Ўзи самарасиз қилди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/1Имон келтириб солиҳ амал қилганлар, ва Раббидан Муҳаммадга нозил қилинган Ҳаққа ишониб тасдиқлаганларнинг эса, ёмонликларини ўчирди ва аҳволларини ўнглади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/2Ана шундай, зеро кофир бўлганлар ботилга эргашдилар, иймон келтирганлар эса ўз Раббидан келган Ҳаққа эргашдилар. Аллоҳ одамларга ўзларидан ана шундай мисоллар келтиради.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/3Шу боис, бундай кофирлар билан тўқнашиб, бўйинларини эзиб, ғолиб бўлганингизда, боғларни маҳкам боғланг. Кейин эвазсиз ёки бирор фидя эвазига озод қилинг. То уруш ўз оғирлигини ташлагунича, ана шундай. Аллоҳ истаса, улардан интиқом оларди, лекин сизларни бир-бирингиз билан имтиҳон қилади. Аллоҳ Ўз йўлида урушилган/ўлдирилганларнинг амалларини асло зое қилмайди,
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/4Уларга Ўзи Йўл кўрсатади ва аҳволларини ўнглайди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/5Уларни ўзларига танитилган Жаннатга киритади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/6Эй имон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга ёрдам беради ва қадамингизни собит айлайди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/7Кофир бўлганлар эса, ҳалокат бўлгай уларга! Уларнинг амалларини беҳуда қилди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/8Ана шундай. Зеро улар Аллоҳнинг нозил қилганини ёқтиришмади, Аллоҳ ҳам уларнинг амалларини самарасиз қилди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/9Улар Ер юзида кезиб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганини кўрмадиларми? Аллоҳ уларни ҳалок қилган эди, бу кофирларга ҳам шунга ўхшаш оқибат бор.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/10Ана шундай. Зеро Аллоҳ мўминларнинг Мавлоси/мададкори, Кофирларнинг эса Мавлоси/мададкори йўқ.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/11Иймон келтириб, солиҳ ишлар қилганларни Аллоҳ остидан дарёлар оққан боғ-роғларга киритади. Кофир бўлганлар эса, бу дунёда бир муддат яшайди, молдек еб-ичади, сўнг манзиллари эса — Оташ бўлади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/12Сени ҳайдаб чиқарган шаҳардан кучлироқ бўлган қанча шаҳарларни ҳалок этдик, уларга бирор ёрдамчи топилмади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/13Раббидан далил устида бўлган одамлар билан ўз ёмон амаллари ўзига чиройли кўринган ва ҳавои-нафсига эргашган одамлар бирдек бўладими?
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/14Тақво эгаларига ваъда қилинган жаннатнинг мисоли — унда айнимайдиган сувли анҳорлар, таъми ўзгармайдиган сутли анҳорлар, ичувчиларга лаззатбаҳш шаробли анҳорлар, соф асалли анҳорлар, улар учун ҳар турдаги мевалар бор. Шу билан бирга яна Роббидан бўлмиш кечирим ҳам бор! Ана шулар билан абадий оташда қолган, ичакларини парчалаб кесадиган қайноқ сув ичирилганлар бирдек бўладими?
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/15Улардан баъзилари келиб сени тинглайди. Ҳузурингдан чиқишлари биланоқ, илм берилганларга қарата дейди: “Нима деди боя?” Ана ўшалар — Аллоҳ қалбини муҳрлаган ва ўз ҳавои-нафсига эргашганлар.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/16Ҳидоятга юрганларнинг эса ҳидоятини зиёда қилди ва уларга ҳимоя берди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/17Қиёмат Соати тўсатдан келишини кутишмоқдами? Унинг барча ишоратлари келиб бўлган-ку! Огоҳ этилган Соат келиб бўлганида, ўгит олишдан не маъно?
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/18Билки, Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ. Шу боис, сен ўз гуноҳинг учун ҳамда мумин ва муминларнинг гуноҳлари учун мағфират истагин. Аллоҳ сизнинг юрган йўлларингизни ҳам, борар манзилларингизни ҳам билади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/19Муминлар дейди: “Бир сура нозил қилинса эди”. Қачонки ҳукми очиқ бир сура нозил қилиниб, унда жанг қилиш зикр этилса, дилларида хасталик бўлганларни кўрасан: бамисоли ўлимдан мазаси қочган кимсадек қараб туради сенга. Уларга аслида яқинроқ бўлган иш —
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/20бўйсуниш ва яхши сўз сўйламоқ эди. Иш жиддийлашганда, Аллоҳга содиқ қолсалар эди, ўзлари учун яхши бўларди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/21Сизлар буйруқдан юз ўгириб, нимани умид қилмоқдасиз? Ер юзида бузғунчилик қилиш, ва қариндошлик боғларингизни кесишними?
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/22Аллоҳ лаънатлаган ва қулоқларини кар қилган ва кўзларини кўр қилган кишилар ана ўшалардир.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/23Ахир Қуръонни тадаббур* қилмайдиларми? Ёки қалбларда қулфлари борми?
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/24*тадаббур — оятда келтирилган мисоллар орқа планидаги абстракт илоҳий формулаларни илғаш
Тўғри Йўл уларга очиқ аён бўлганидан кейин ортларига ўгирилиб кетганлар эса, Шайтон/йўлдан оздирувчи уларнинг хатоларини чиройли кўрсатди ва осонлаштирди, уларни узоқ орзу-ҳавасларга мубтало қилди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/25Ана шундай. Зеро улар Аллоҳ нозил қилган нарсани ёқтирмаганларга қарата дедилар: “Биз баъзи ишларда сизга бўйсунамиз”. Аллоҳ уларнинг барча сирларини билиб турибди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/26Малаклар/куч эгалари уларнинг юзи ва орқасига уриб тўлиқ улушларини ўтаганида аҳволлари қандай бўлар экан?
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/27Ана шундай. Зеро улар Аллоҳнинг ғазабига сабаб нарсаларга эргашдилар. Унинг розилигини ёқтиришмади. Аллоҳ ҳам уларнинг амалларини беҳуда қилди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/28Ёки дилларида мараз бўлганлар, Аллоҳ уларнинг кин-нафратини ошкор қилмайди, деб ўйладиларми?
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/29Истасак, уларни сенга кўрсатган бўлардик, сен ҳам уларни сиймоларидан/аломатларидан таниб олардинг. Аллоҳ сизнинг амалларингизни билади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/30Биз сизни албатта имтиҳон қиламиз, орангизда жидду-жаҳд қилгувчи ва сабр қилгувчилар маълум бўлгунича, ва хабарларингизни/имондан айтган сўзларингизни ҳам синаймиз*.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/31Аллоҳга берган аҳдининг ростми-ёлғонми экани айнан синовларда маълум бўлади.
Кофир бўлган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар; ўзларига Тўғри Йўл очиқ аён бўлганидан кейин ҳам Расулни ранжитганлар, Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказолмайди, уларнинг амалларини Унинг Ўзи тезда беҳуда қилади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/32Эй имон келтирганлар! Аллоҳга бўйсунинг ва Расулига бўйсунинг, ва қилган амалларингизни беҳуда қилиб қўйманг.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/33Кофир бўлиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсган, охири кофир ҳолда ўлиб кетганларни Аллоҳ асло кечирмайди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/34Шундай экан, сиз заифлашманг: ғолиб бўла туриб, тинчлик сўраманг. Аллоҳ сиз билан биргадир ва амалларингизни зое қилмайди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/35Бу ҳаёти дунё/тубан ҳаёт фақат ўйин ва кўнгилхушликдан иборат. Агар иймон келтириб, тақво қилсангиз, Унинг Ўзи сизга ажр-мукофотингизни беради, мол-дунёингизни сўрамайди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/36Агар сиздан сўраб қийнаганида, сизлар бахиллик қилган бўлардингиз, ва кин-нафратингиз ошкор бўларди.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/37Эй сизлар! Эй анавилар! Аллоҳ йўлида инфоқ этишга даъват қилинмоқдасиз, лекин орангизда бахиллик қилаётганлар бор. Ким бахиллик қилса, ўз зарарига бахиллик қилган бўлади. Аллоҳнинг бунга асло эҳтиёжи йўқ, аслида сизлар бунга муҳтожсиз. Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, Аллоҳ ўрнингизга бошқа қавмни келтиради, улар сизга умуман ўхшамаган бўлади.
Пояснение:
Мухаммад
Аят 47/38Аяты: 39
Место откровения: Mекка