Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Повествование
АятПовествование
Пояснение:
Повествование
АятПояснение:
Повествование
Аят 28/1Булар — очиқланган/очиқлаган Китобнинг оятлари.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/2Мусо ва Фиръавннинг ҳақ хабаридан сенга, муминлар учун тиловат қилиб берамиз.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/3Фиръавн Ер юзида баланд кетди, аҳолини гуруҳларга ажратди. Бир тоифасини заифлатди, ўғилларини сўйиб, аёлларини тирик қолдирди/уятли аҳволга солди. Ҳақиқатан, у бузғунчилик қилувчилардан эди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/4Бизнинг истаганимиз/иродамиз эса, Ер юзида заиф қилинганларга яхшилик қилмоқ, уларни пешволар/имомлар қилмоқ, ва уларни Ер юзига ворислар қилмоқдир.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/5Ҳамда уларга Ер юзида имконлар бермоқ, Фиръавн, Ҳомон ва лашкарларига эса ўзларининг қўрққанини кўрсатмоқдир.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/6Мана, Мусонинг онасига ваҳй қилдик: “Уни эмизгин. Агар ундан хавотир олсанг, уни оқарсувга ташла, қўрқма, маҳзун бўлма, Биз уни яна сенга қайтарамиз ва Расуллардан қиламиз”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/7Ниҳоят, Фиръавн оиласи уни топиб олди, ўзларига душман ва ғам-ғусса бўлиши учун эди бу. Ҳақиқатан, Фиръавн, Ҳомон ва лашкарлари хатокор эдилар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/8Фиръавннинг аёли деди: “У мен учун ва сен учун кўз қувончи. Уни ўлдирманглар, эҳтимол у бизга фойдали бўлар, ёки уни ўғил қилиб олармиз”. Улар бу ишнинг аслини сезмасдилар ҳам.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/9Мусонинг онаси кўнгли бўм-бўш ҳолда тонг оттирди. Агар ишонганлардан бўлиши унинг учун қалбини мустаҳкам айламасак, у сал қолса уни ошкор қилар эди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/10Унинг опасига деди: “Уни изма-из таъқиб эт”. Уни четдан кузатиб турди, улар буни сезмадилар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/11Биз унга эмизувчиларни олдиндан ҳаром қилдик. У/опаси деди: “Унга қарайдиган ва унга зарар етказмайдиган оилани кўрсатайми сизга?”
Пояснение:
Повествование
Аят 28/12Биз уни ўз онасига қайтардик, токи кўзи қувонсин, ғам чекмасин, ва Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билсин. Лекин уларнинг кўплари буни билмайди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/13У вояга етиб, куч-қувватга тўлганида, унга илму-ҳикмат бердик. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/14Шаҳар аҳли ундан бехабар пайтда шаҳарга кирди. У ерда уришаётган икки кишини учратди, бири унинг гуруҳидан, бошқаси эса душманидан эди. Унинг гуруҳидан бўлган душманига қарши ёрдам сўради. Мусо унга бир мушт туширди, ва ҳал этди. Деди: “Бу Шайтоннинг/йўлдан оздирувчининг ишларидан. Ҳақиқатан, у очиқ адаштирувчи душман”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/15Деди: “Эй Раббим, мен ўзимга жабр қилдим, мени мағфират айлагин!” Уни кечирди. Ҳақиқатан, У Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/16У: “Эй Раббим, берган неъматинг ила энди жиноятчиларга асло ёрдам бермайман”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/17У шаҳарда қўрқиб тонг оттирди. Мана, у аланглаб кетаётир, кеча ундан ёрдам сўраган унга яна фарёд қилди. Мусо унга деди: “Албатта, сен ўзинг очиқча йўлдан озгансан”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/18Ниҳоят, икковининг душмани бўлган кишини қўлга туширмоқчи бўлганида, у деди: “Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирган эдинг, бугун эса мени ҳам худди шундай ўлдирмоқчимисан? Сен бу диёрда жабр-зулм қилишдан бошқани истамайсан. Тузатувчи, ислоҳ этувчи бўлгинг келмайди”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/19Шаҳарнинг четидан бир киши шошганча келиб деди: “Эй Мусо, аъёнлар сени ўлдириш ҳақида гаплашяпти. Сенга холис маслаҳатим — ҳозироқ чиқиб кет”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/20Қўрқувдан аланглаганча чиқди у ердан: “Эй Раббим, золимлар қавмидан Ўзинг нажот бер”, дерди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/21Мадян томон йўл олаётиб, деди: “Зора, Раббим мени Тўғри Йўлга йўлласа”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/22Мадян сувларига етиб боргач, у ерда чорвасини суғораётган одамларга дуч келди. Улардан нарироқда сувдан манъ этилган икки аёлни кўриб, деди: “Нима бўлди сизга?” Улар дедилар: “Чўпонлар суғориб бўлмасдан, биз суғоролмаймиз. Отамиз эса кексайган қария”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/23Уларга суғориб берди, сўнг сояга чиқиб деди: “Эй Раббим, Сендан менга етажак хайрга муҳтож бир фақирман”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/24Икки аёлдан бири унинг ёнига ҳаё билан келиб деди: “Отам сени чорлаётир, бизга суғориб берганинг эвазини ўтамоқ истар”. Мусо унинг ҳузурига келди, қисса қилиб берганида, у деди: “Қўрқма энди, золимлар қавмидан қутулдинг”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/25Қизлардан бири деди: “Отажон, уни ишга ёллаб олинг, у сиз ёллаган кишиларнинг энг яхшиси — қувватли ва ишончли”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/26У деди: “Шу икки қизимдан бирини сенга никоҳлаб бермоқчиман. Саккиз мавсум/ҳажж* менга ишлаб беришинг шарти билан. Агар ўн мавсумга/ҳажжга етказсанг, бу сенинг тарафингдан/ҳимматингдан. Сени машаққатга солиш ниятим йўқ. Аллоҳ истаса, мени солиҳ кишилардан эканимни кўрасан”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/27Деди: “Бу сен билан менинг орамиздаги иш. Қай бир муддатни тамомласам/ўтасам ҳам, менга қарши айблов/душманлик йўқ. Бизнинг келишувимизга Аллоҳнинг Ўзи вакил”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/28Мусо муддатни тамомлаб, аҳли билан йўлга чиққанида, Тур тарафда бир оловни кўрди. Аҳлига деди: “Мени кутиб туринг, мен бир олов кўрдим. Сизга ундан бирор хабар келтираман, ёки бирор чўғ парчаси олиб келаман, исиниб оласиз”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/29У ерга етиб боргач, ўша муборак водийнинг ўнг тарафидаги дарахтдан нидо қилинди: “Эй Мусо, Мен Оламларнинг Рабби Аллоҳман”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/30“Асоингни ташла!” Уни титраётганини кўргач, ўгирилиб, орқасига қарамай қочди: “Эй Мусо, қайт, қўрқма, сен омондасан”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28-31Қўлингни қўйнингга сол, ҳеч бир ёмонликсиз оқ чиқади/сен оқ чиқасан. Қўрқувдан ёйган қанотингни йиғиб ол. Мана шу Фиръавн ва унинг қавмига Раббингдан берилган икки оят. Ҳақиқатан, улар фосиқ/йўлдан озган қавм бўлдилар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/32У деди: “Эй Раббим, мен улардан бир жонни ўлдирганман, мени қатл этишларидан чўчияпман.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/33Иним Ҳорун мендан кўра сўзга уста. Уни мен билан бирга юборгин, мени тасдиқлаб, ёрдамчим бўлсин. Мени инкор этишларидан хайиқаман”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/34У деди: “Биз ининг билан иккингизни қўллаймиз, иккингизга шундай бир далил/қувват берамизки, улар сизга бас келолмайдилар. Бизнинг оятларимиз ила ғолиб келгувчилар сизлар ва сизга эргашганлар бўласиз”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/35Қачонки Мусо уларга очиқ баён этилган оятларимиз билан келганида, улар дедилар: “Бу уйдирилган сеҳр/йўқни бордек кўрсатиш, ундан бошқа нарса эмас. Ўтган ота-боболаримизда буни эшитмаганмиз”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/36Деди: “Раббимнинг ҳузуридан Тўғри Йўл келтирган ким-у, бу диёр охир-оқибат кимга қолишини Раббим яхши билади. Ҳақиқатан, Золимлар нажот топмайдилар/муродига етмайдилар”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/37Фиръавн деди: “Эй аъёнлар! Мен сизга ўзимдан бошқа ҳеч қандай илоҳни билмайман. Эй Ҳомон! Лойга ўт ёқ! Бир қаср қурки, Мусонинг илоҳига етишай. Мен уни ёлғон гапиряпти деб гумон қилаяпман”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/38У ўз лашкари билан Ер юзида ноҳақ кибр қилди, улар Бизга қайтарилмаслигини гумон қилишди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/39Биз уни ҳам, лашкарини ҳам тутиб, сувга улоқтирдик; Золимларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара!
Пояснение:
Повествование
Аят 28/40Уларни Оловга чақирувчи имомлар қилдик. Қиёмат Куни уларга ёрдам берилмайди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/41Уларга бу дунёда лаънат эргаштириб қўйдик. Қиёмат Куни эса, улар энг қабиҳлардан.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/42Биз аввалги наслларни ҳалок қилгандан сўнг, Мусога Китобни ато этдик, токи одамлар учун кўз очувчи далиллар/басират, Тўғри Йўл ва Раҳмат бўлсин, ҳамда Ўгит/Эслатма олсинлар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/43Биз Мусога бу ишни буюрганимизда, сен ғарбий томонда эмасдинг, бунга гувоҳ ҳам бўлмагандинг.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/44Биз яна кўплаб насллар яратдик, улар устидан кўплаб умрлар ўтди. Сен Мадян аҳли орасида яшаган ҳам эмасдинг, уларга Бизнинг оятларимизни тиловат қилиб берган ҳам эмасдинг. Лекин Расулларни Биз юборамиз.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/45Биз нидо қилганимизда Тур тарафда ҳам эмасдинг. Лекин Раббинг раҳм айлади/маълум қилди, токи сендан олдин огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни огоҳлантиргайсан, улар ҳам ундан Эслатма/Ўгит олсинлар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/46Токи ўз қилмишлари сабабли бошларига бирор мусибат етганида: “Эй Раббимиз, нега бизга Расул юбормадинг? Сенинг оятларингга амал қилиб, муминлардан бўлардик!” демасликлари учун.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/47Биздан Ҳақ келганида эса, дедилар: “Худди Мусога берилганнинг мисли берилса эди?” Ахир улар ўз вақтида Мусога берилганга кофир бўлишмадими? “Бир-бирини қўллайдиган иккита сеҳр!”,”Биз иккисига ҳам ишонмаймиз!” дедилар-ку!
Пояснение:
Повествование
Аят 28/48Сен айт: “Сизлар Аллоҳдан бир китоб келтирингки, бу иккисидан-да Тўғрироқ бўлсин, агар гапингиз рост бўлса. Мен ана шунга эргашайин”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/49Агар сенга жавоб беролмасалар, билгинки, улар фақат ўз ҳаволарига/истакларига эргашмоқда. Ўз ҳавосига/истакларига эргашгандан адашганроғи борми? Аллоҳ бундай золимларни Йўлга солмайди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/50Биз улар учун бу Сўзни/оятларимизни кетма-кет такрорладик, токи Эслатма/Ўгит олсинлар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/51Биз аввалроқ Китоб берганлар унга ишониб тасдиқлайдилар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/52Қачонки уларга тиловат қилинса, дейдилар: “Биз унга иймон келтирганмиз, у Раббимиздан бўлган ҳаққ. Биз ундан олдин ҳам таслим бўлганлар/мусулмонлар эдик”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/53Ана ўшаларга ўз сабрлари учун икки баробар ажр-мукофот берилади, улар ёмонликни яхшилик билан даф этадилар, ва Биз берган ризқдан инфоқ қиладилар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/54Улар бекорчи сўзларни эшитганида, юз ўгирадилар: “Бизнинг амалимиз ўзимизга, сизнинг амалингиз ўзингизга. Сизга тинчлик-омонлик бўлсин, биз жоҳилларни истамаймиз”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/55Сен ўз яхши кўрганингни Тўғри Йўлга сола олмассан, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини Тўғри Йўлга солади. Тўғри Йўлга юргувчиларни Унинг Ўзи яхшироқ билади.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/56Улар дедилар: “Агар сен билан бирга Тўғри Йўлга эргашсак, ўз еримиздан қувиламиз”. Ахир уларга Биз ризқ қилиб берган барча турдан мевалар тўпланадиган, омонлик шаҳридан жой бермаганмидик? Лекин уларнинг кўпи билмайди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/57Маишатларида ҳаддан ошган қанча шаҳарларни ҳалок қилдик, мана уларнинг масканлари, у ерларда кейин кўп ҳам яшалмади. Ҳаммаси Бизга мерос қолди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/58Раббинг ҳеч қачон, шаҳарларда Бизнинг оятларимизни етказадиган Расул чиқармай туриб, ҳалок қилмайди. Агар шаҳар аҳли жабр-зулм қилгувчи бўлмаганда, бирор шаҳарни ҳалок қилмасдик.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/59Сизга нимаики берилган бўлса, ҳаёти дунёда вақтинча баҳраманд бўлиш/фойдаланиш учун, ҳамда унинг зийнати холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги эса яхшироқ ва давомлироқ. Ақл ишлатмайсизми?
Пояснение:
Повествование
Аят 28/60Биз гўзал ваъда берган ва унга насиб бўлиши ҳақиқат бўлган кишилар билан дунё ҳаётида озгина завқ берилган, сўнгра Қиёмат Кунида азобга ҳозир қилинадиган кишилар бирдек бўладими?
Пояснение:
Повествование
Аят 28/61У Кунда уларга нидо қилади: “Менинг Шерикларим деб гумон қилганларингиз қани?”
Пояснение:
Повествование
Аят 28/62Устида Сўз (7:18) ҳақ бўлганлар деди: “Эй Раббимиз, анавилар йўлдан оздирганларимиз. Ўзимиз қандай озган бўлсак, уларни ҳам шундай оздирдик. Уларнинг қилмишлардан йироқмиз. Улар бизга қуллик қилмаганлар”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/63“Шерикларингизни чақиринг!” дейилди. Уларни чақиришди, жавоб бермадилар ва азобни кўрдилар. Қанийди Тўғри Йўлга юрганларида!
Пояснение:
Повествование
Аят 28/64У Кунда уларга нидо қилинади: “Юборилган Расулларга қандай жавоб бердингиз?”
Пояснение:
Повествование
Аят 28/65У Кунда уларга барча хабарлар “кўр” бўлди, улар ўзаро савол ҳам қилмаслар.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/66Ким тавба қилиб қайтган бўлса, имон келтириб солиҳ амал қилган бўлса, у нажот топганлар/муродига етишганлар орасида бўлишига умид бор.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/67Раббинг Ўзи хоҳлаганини яратади ва танлайди. Танлов уларда эмас. Аллоҳ уларнинг қўшган шерикларидан пок ва олийдир.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/68Раббинг уларнинг диллари яширганни ҳам, ошкор қилганни ҳам билиб туради.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/69У Аллоҳдир, Ундан ўзга Илоҳ йўқ. Дунёда ҳам, охиратда ҳам Унга ҳамд-мақтовлар бўлсин. Ҳукм ёлғиз Унинг, Унга қайтариласиз.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/70Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, агар Аллоҳ устингизда Кечани то Қиёмат давомли қилса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик беради? Эшитмаяпсизми?”
Пояснение:
Повествование
Аят 28/71Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, агар Аллоҳ устингизда Кундузни то қиёмат доимий қилса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ором олишингиз учун Кечани келтира олади? Кўрмаяпсизми?”
Пояснение:
Повествование
Аят 28/72Унинг раҳматидан, Кеча ва Кундузни ором олишингиз ва Аллоҳнинг фазлидан исташингиз учун мослаб берганидир, токи шукрини адо этгайсиз.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/73У Кунда уларга нидо қилади: “Менинг Шерикларим деб гумон қилганларингиз қани?”
Пояснение:
Повествование
Аят 28/74Ҳар бир умматдан гувоҳ чиқариб деймиз: “Келтиринг далилингизни!” Ҳақ Аллоҳга тегишли эканини биладилар, ва тўқиган уйдирмалари улардан ғоиб бўлади.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/75Қорун Мусонинг қавмидан эди, уларга қарши чиқди. Биз унга шундай хазиналардан бердикки, унинг калитларини ташиш қувватли кишиларга ҳам оғир келарди. Қавми унга деди: “Шодланма*. Аллоҳ бундай шодланганларни суймас.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/76*Бойликдан шодланма
Аллоҳнинг берганида Охират диёрини иста, дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчилик истама, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/77У деди: “Бу менга ўз илмим туфайли келган”. Билмасмиди, ундан олдинги наслларда, ундан-да кучлироқ ва кўпроқ ғамлаганларни Аллоҳ ҳалок қилган-ку?! Жиноятчиларнинг гуноҳи нима, сўраб ҳам ўтирилмайди.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/78Қавмининг олдига барча ясан-тусани билан чиқди. Дунё ҳаётини/тубан ҳаётни истовчилар деди: “Кошкийди бизга ҳам Қорунга берилгани каби берилса, ҳақиқатан унинг насибаси улуғ…”
Пояснение:
Повествование
Аят 28/79Илм берилганлар деди: “Ҳолингизга вой сизнинг! Имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар учун Аллоҳнинг бергуси эвази яхшироқ. Бу фақат сабр эгаларига берилади”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/80Биз уни кошоналари билан бирга ерга юттирдик. Унга Аллоҳдан ўзга ёрдам берувчи бирорта лашкар бўлмади. Ўз-ўзига ҳам ёрдам бера олмади.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/81Кеча унинг ўрнида бўлишни орзу-ҳавас қилганлар дея бошлади: “Вой! Аллоҳ Ўз қулларидан хоҳлаганига ризқини кенг ёки ўлчовли қилиб берар экан. Агар Аллоҳ бизга лутф қилмаганида, бизни ҳам ер ютган бўларди. Ҳақиқатан, кофирлар нажот топмаслар/муродига етмаслар”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/82Мана, Охират диёри: Биз уни Ер юзида кибр ва бузғунчилик истамаганларга берамиз. Бундай оқибат фақат тақво эгалари учун.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/83Кимки яхшилик билан келса, унга яна-да яхшироқ эваз бор. Кимки ёмонлик билан келса, ёмонлик қилганлар фақат ўз қилган ёмонликлари билан жазоланади.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/84Сенга Қуръонни фарз қилган Зот сени ваъда қилинган қайтишга/оқибатга етказади. Сен айт: “Ким Тўғри Йўл олиб келганини ҳамда кимнинг очиқ Адашувда эканини Раббим яхшироқ билади”.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/85Сен қалбингга Китоб нозил қилинишини умид қилган ҳам эмасдинг. Лекин Раббингдан бир раҳмат ўлароқ нозил қилинди. Шундай экан, нонкўрларга мададкор бўлма.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/86Сенга Аллоҳнинг оятлари нозил бўлганидан кейин сени ундан тўсмасинлар. Сен ёлғиз Раббингга чорла/даъват қил, мушриклардан бўлма.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/87Аллоҳ билан бирга бошқа Илоҳга дуо қилма. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Барча нарса ҳалок бўлади, Унинг Юзидан бошқа. Ҳукм ёлғиз Унинг, Унга қайтариласиз.
Пояснение:
Повествование
Аят 28/88Аяты: 89
Место откровения: Mекка