Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Паломничество
АятПаломничество
Пояснение:
Паломничество
АятЭй одамлар! Раббингизга тақво қилинг! Ҳақиқатан, Қиёмат Соатининг силкиниши Улкан Нарса.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/1Уни кўрганингиз Кунда, ҳар бир эмизувчи эмизганидан воз кечади; ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлайди; одамларни сархуш ҳолда кўрасан, ҳолбуки улар сархуш эмас, балки Аллоҳнинг азоби шиддатлидир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/2Баъзи одамлар, илмсиз ҳолда Аллоҳ ҳақида тортишади, ва ҳар қандай осий Шайтонга эргашади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/3У ҳақида шундай ёзилган: “Ким унга эргашса, уни адаштирмай қўймайди ва уни қизиган Олов азоби сари бошлайди”.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/4Эй одамлар, агар ўлгандан кейин қайта тирилишдан шубҳада бўлсангиз, Биз сизни тупроқдан, сўнгра бир нутфадан, сўнг бир алақадан, сўнгра ҳосил бўлган ва ҳосил бўлмаган бир чайнов гўштдан яратдик, сизга очиқ баён этамиз. Биз истаганимизни белгиланган муддатгача раҳмларда тутамиз, кейин гўдак ҳолида чиқарамиз, кейин, куч-қувват ёшига етказамиз. Орангизда кимгадир ўлим берамиз, кимдир ҳаётни энг тубан умргача, билганидан кейин ҳеч нарсани билмайдиган ёшгача яшайди. Ерни қуруқ ва ўлик ҳолда кўрасан, Биз унга сув туширамиз, у тебранади ва қўпоради, ва барча гўзал турлардан ундириб ўстиради.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/5Ана шундай, зеро Аллоҳ ҳақдир, ва ўликларга Унинг Ўзи ҳаёт беради. У барча нарсага қодир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/6Қиёмат Соати албатта келгусидир, ва Аллоҳ қабрдагиларни тирилтиради, бунга асло шубҳа йўқ.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/7Баъзи одамлар Аллоҳ ҳақида илмсиз, йўл кўрсатувчи китобсиз ҳолда тортишади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/8Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун бўйнини буради, дунёда унга расволик бор. Қиёмат куни эса унга ёниб турган Олов азобини тотдирамиз:
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/9“Бу ўз қўлинг билан қилган қилмишларинг туфайли. Аллоҳ қулларга ноҳақлик қилмайди”.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/10Баъзи одамлар Аллоҳга бир четда/яроқсиз шаклда қуллик қилади. Агар унга яхшилик етса, у билан хотиржам бўлади. Агар унга фитна/синов етса, юзи буришади; дунёда ҳам, охиратда ҳам бой беради. Очиқ бой бериш ана шудир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/11Аллоҳдан ўзга на зарар, на фойда беролмайдиган нарсаларга дуо қилади. Узоқ адашув ана шудир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/12Зарари фойдасидан яқин бўлганларга ёлворади/чақиради. Қанчалар ёмон ёрдамчи ва қанчалар ёмон ҳамроҳ!
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/13Имон келтириб, солиҳ амал қилганларни Аллоҳ, остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритади. Аллоҳ ўз иродасини рўёбга чиқаради.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/14Аллоҳ унга дунё ва охиратда ёрдам беролмайди деб ўйлаётган кимдир бўлса, ғазабини кетказиш учун бир сабаб (восита) билан самога узайсин, сўнгра узилсин-да, бу чораси унинг ғазабини кетказа олдими, қарасин?
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/15Биз уни ана шундай, очиқ сўзлар билан баён қилинган оятлар ҳолида нозил қилдик. Аллоҳ хоҳлаганига йўл кўрсатади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/16Имон келтирганлар, яҳудийлар, собиийлар, насронийлар, мажуслар, ва шерик қўшганлар… Аллоҳ Қиёмат Куни улар ўртасида ҳукм қилади. Аллоҳ барча нарса устида гувоҳ.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/17Осмонлару-Ердаги барча, Қуёш, Ой ва юлдузлар, тоғу-тош ва дарахтлар, ҳайвонот ва кўплаган одамлар Аллоҳга сажда этишини/тўлиқ бўйсунишини кўрмадингми? Аммо одамларнинг кўпи учун азоб ҳаққи рост бўлди. Аллоҳ кимни хор қилса, уни мукаррам қилгувчи йўқ. Аллоҳ Ўзи истаганини рўёбга чиқаради.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/18Мана булар Рабби ҳақида хусумат қилган икки душман: Кофир бўлганлар учун оловдан кийимлар кесилади, бошлари устидан қайноқ сувлар қуйилади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/19У билан қоринлари ва терилари эритилади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/20Пояснение:
Паломничество
Аят 22/21Ҳар гал у ердан, у ғамдан чиқмоқчи бўлганларида, унга қайтаришади: “Тотинг дўзах азобини!”
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/22Имон келтириб, солиҳ амал қилганларни Аллоҳ остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритади. У ерда олтин билакузуклар ва инжулар тақадилар. У ерда уларнинг кийимлари ипакдан.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/23Улар энг покиза сўзга ва Ҳамид/мақтовларга лойиқ Зотнинг йўлига йўлланганлар.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/24Кофир бўлганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар, барча халқ учун ибодат ўрни қилганимиз Масжид-ал-Ҳаромдан маҳаллий халқни ва ташқаридан келганларни тўсганлар! Ким у ерда зулм ила халқни адаштирмоқчи бўлса, уларга Аламли Азобни тотдирамиз.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/25Мана, Иброҳимга Байтнинг ўрнини шундай ҳозирлаганмиз: “Менга бирор нарсани шерик қўшмайсиз ва Тавоф қилувчилар учун, Рукуъ ва Сажда қилувчилар учун Байтимни пок тутасиз.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/26Одамлар орасида Ҳаж билан эълон қил: Улар пиёда ёки узоқ йўллардан, хорғин туялар устида сенга келсин.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/27Ҳамда ўзлари учун фойдали нарсаларни келтирсинлар/гувоҳ қилсинлар, ва уларга ризқ қилиб берилган ҳайвонлар устида маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилсинлар. Улардан ўзингиз ҳам енглар, ғамга ботган муҳтожга ҳам беринглар.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/28Сўнгра кирлардан поклансинлар, атаган назрларини адо этсинлар ва Қадри олий/Эски Уйни тавоф этсинлар.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/29Ана шундай. Ким Аллоҳнинг шиорларини/нишонларини улуғласа/ҳурмат қилса, Раббининг ҳузурида ўзи учун яхшидир. Сизга оятларда ўқилганлардан бошқа барча ҳайвонлар ҳалол қилинган; ўша ифлос бутлардан ва ёмон гаплардан узоқ туринг.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/30Аллоҳ учун Ҳанифлар — Аллоҳга шерик қўшмайдиганлар — бўлинг. Кимки Аллоҳга шерик қўшса, у бамисоли самодан қулаган-у, уни қуш тутиб олган ёки шамол учириб узоққа судраб кетаётган кимса кабидир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/31Ким Аллоҳнинг шиорларини/нишонларини улуғласа/ҳурмат қилса, бу қалбларнинг тақвосидандир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/32Уларда сиз учун бир муддат фойдаланиш бор. Сўнгра улар Эски Уйга олиб борилади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/33Биз ҳар бир умматга бирор мансак/қурбонлик ибодати таъйин этдик, токи Аллоҳ ризқ қилиб берган ҳайвонлар устида Унинг исмини зикр этсинлар. Илоҳингиз ягона Илоҳдир, Унга таслим бўлинг. Бўйсунган ва мутавозеъ қулларга хушхабар бергин:
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/34Уларга Аллоҳ эслатилганда, қалблари титрайди, ўзларига етган мусибатларга сабр қиладилар, Салотни қоим этадилар/Кўрсатилган Йўлга эргашадилар, яъни Биз берган ризқлардан инфоқ қиладилар.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/35Қурбонлик туяларини сизга Аллоҳнинг шиорларидан/нишонларидан қилдик, уларда сиз учун хайр бор. Улар олд оёқлари устида саф тизилганида, устларида Аллоҳнинг исмини зикр қилинг, ёнлари билан ерга қулаганида, улардан еб-ичинг, қаноат эгалари ҳамда сўровчи фақирларни ҳам тўйдиринг. Шукур қилишингиз учун Аллоҳ уларни сизга бўйсундириб қўйди.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/36Уларнинг гўштлари ҳам Аллоҳга етиб бормайди, қонлари ҳам, лекин Унга сиздаги тақво етиб боради. Аллоҳ уларни сизга бўйсундириб қўйди, токи сизларга Тўғри Йўлни насиб этгани учун Унинг буюклигини зикр этгайсиз. Яхшилик қилувчиларга хушхабар бергин.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/37Аллоҳ имон келтирганларни ҳимоя қилади. Аллоҳ ҳеч бир хоин ва нонкўрни яхши кўрмайди.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/38Уруш очилганларга урушиш изни берилгандир, зеро уларга зулм/ноҳақлик қилинган, Аллоҳ уларга ёрдам/ғалаба беришга қодир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/39Уларни ўз юртларидан ноҳақ чиқаришган, бунга ягона сабаб — “Раббимиз Аллоҳ”, дейишлари эди. Агар Аллоҳ баъзи одамларни баъзи одамлар орқали дафъ этмаганида, Аллоҳнинг номи кўп зикр этиладиган килисалар, черковлар, синагогалар ва масжидлар йўқ қилинган бўларди. Аллоҳга ёрдам берганларга Аллоҳ ҳам ёрдам беради. Аллоҳ Қовий Азиз/қувватли ҳам ғолиб.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/40Агар уларга Ер юзида имконлар берсак, Салотни қоим қиладилар/ Кўрсатилган Йўлга эргашадилар, Закотни адо этадилар/уни покиза тутадилар, яъни маъруфга буюрадилар/Аллоҳга қуллик қилишга чақирадилар ва мункардан қайтарадилар/Ширкдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати Аллоҳгадир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/41Агар сени ёлғончига чиқарсалар, улардан олдин Нуҳ қавми ҳам, Од ва Самуд қавми ҳам ёлғон санаганлар.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/42Пояснение:
Паломничество
Аят 22/43Мадян қавми ҳам; Мусони ҳам ёлғончига чиқаришган. Мен кофирларга муҳлат бердим, сўнгра уларни ушладим. Менинг инкорим қандай бўлди экан?
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/44Қанчадан-қанча золим шаҳарларни ҳалок қилдик: шифтлари қулаган, ишлатилмас қудуқлар ва безатилган қасрлар қолиб кетди!
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/45Ер юзида кезмадиларми, ўйлайдиган қалблари бўлиб ўйласинлар, ва эшитадиган қулоқлари бўлиб тингласин. Аслида, кўзлар кўр эмас, балки кўксилардаги қалблар кўр бўлган.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/46Сендан Азобни тезлатишни сўрашади. Аллоҳ ваъдасини ҳеч қачон бузмайди. Раббинг наздида бир Кун, сизнинг ҳисобингиздаги минг йил кабидир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/47Қанчадан-қанча шаҳарлар золим бўлганида, уларга муҳлат бердим, кейин ушладим. Охирги қайтиш Менга.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/48Сен айт: “Эй одамлар, мен сизни очиқ ҳолда огоҳлантираман”.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/49Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар учун кечирим ва мўл ризқ бор.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/50Оятларимизни ожиз қолдириш/уларга тўсқинлик қилиш учун югуриб-елаётганлар эса, Жаҳаннам аҳлидир.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/51Сендан олдин қачон Набий ёки Расул юборган бўлсак, у таманний этганида шайтон унинг таманнийсига ташлаган. Лекин Аллоҳ шайтоннинг ташлаганини насх этади/нусхасини қайд этиб қўяди, сўнгра Ўз оятларини мустаҳкамлайди. Аллоҳ Алим Ҳаким/Билгувчи, Ҳикматли ва Ҳукм қилувчи.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/52Шайтоннинг ташлаганини, фақатгина қалбида марази борлар ва қалби қотганлар учун фитна/синов қилиш учун; золимлар фақат узоқ айрилишда.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/53Илм берилганлар бунинг Раббингдан ҳақ эканини билиши ва унга ишониши ҳамда диллари уни ҳурмат қилиши учун. Аллоҳ Имон келтирганларни Тўғри Йўлга йўллайди.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/54Кофир бўлганлар, то уларга Қиёмат Соати қўққисдан келгунигача ёки уларга туғмас/хайрсиз Куннинг азоби келгунигача, бу ҳақда шубҳада қолаверади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/55У Кунда Мулк/Эгалик Аллоҳнинг, улар ўртасида Ўзи ҳукм қилади. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар — неъмат тўла боғ-роғларда.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/56Кофир бўлганлар ҳамда оятларимизни ёлғон санаганлар учун эса Хорловчи Азоб бор.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/57Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган, сўнгра ўлдирилган ёки вафот этганларга эса, Аллоҳ Ўзи энг яхши ризқлардан беради. Аллоҳ энг яхши ризқ берувчи.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/58Уларни ўзлари рози бўладиган масканларга киритади. Ҳақиқатан, Аллоҳ Алим Ҳалим/Билгувчи, мулойим муомала қилгувчи.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/59Ана шундай. Ким ўзига қилинган тажовузнинг тенги билан қайтарса, сўнгра унга такрор тажовуз қилинса, Аллоҳ унга ёрдам беради. Албатта, Аллоҳ Афув Раҳим/Кечиримли, раҳмдил.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/60Ана шундай, зеро Аллоҳ кечани кундузга киритади, кундузни кечага, зеро Аллоҳ Самиъ Басир/Эшитувчи Кўргувчи.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/61Ана шундай. Аллоҳ ҳақдир, Ундан ўзга дуо қилиб чақираётганлари эса ботил. Аллоҳ Алийй Кабир /Олий ва Улуғ.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/62Аллоҳ Осмондан сув тушириб, Ерни кўкартирганини кўрмадингми? Албатта, Аллоҳ Латиф Хобир/лутфи-карами кенг, барча нарсадан хабардор.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/63Осмонлару-Ердаги барча нарса Унинг. Аллоҳ Ғаний Ҳамид/бой-беҳожат, мақтовга лойиқ.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/64Аллоҳ Ердаги барча нарсани, Ўз амри билан денгизда сузган кемаларни сизга бўйсундириб берганини кўрмадингми? Ерга қуламаслиги учун Самони тутиб туради. У фақат Унинг изни билан қулайди. Аллоҳ инсонларга нисбатан Рауф Раҳим /шафқатли ва раҳмдил.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/65Сизга ҳаёт берган, кейин сизга ўлим берадиган, кейин яна ҳаётга қайтарадиган Унинг Ўзидир. Ҳақиқатан, инсон ўта нонкўр.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/66Биз ҳар бир умматга, амал қиладиган мансак/ибодат усули қилиб берганмиз, бу ҳақда сен билан тортишмасинлар. Сен фақат Раббингга чақир, зеро сен Тўғри Йўлдасан.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/67Агар сен билан тортишсалар, сен айт: “Аллоҳ қилаётган ишларингизни жуда яхши билади”.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/68Аллоҳ Қиёмат куни орангиздаги ихтилофлар ҳақида Ўзи ҳукм қилади”.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/69Билмасмидинг, Аллоҳ Осмону-Ердаги барча нарсани билади-ку?! Буларнинг барчаси Китобга/Қонунга кўра. Бу Аллоҳ учун осон.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/70Аллоҳдан ўзгаларга қуллик/хизмат қилмоқдалар, ҳолбуки улар ҳақида бирон ҳужжат нозил қилмаган, улар ҳақида ҳеч қандай маълумотга ҳам эга эмаслар. Бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқ.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/71Уларга очиқ баён этилган оятларимиз ўқилса, кофир бўлганларнинг сиймоларида мункар/норозиликни кўрасан. Уларга оятларимизни ўқиганларга салкам ҳужум қиладилар. Сен айт: “Сизларга бундан-да ёмонроқ хабарни айтайми? Аллоҳ кофирларга ваъда қилган Олов! Қанчалар аянчли оқибат!”
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/72Эй одамлар, сизларга бир мисол келтирилди, қулоқ солинг: Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингиз, барчаси жамланса ҳам, бир чивин яратишга ҳам қодир эмас. Агар чивин улардан бирон нимани олиб қўйса, уни қутқаришга ҳам қодир эмас. Сўраган ҳам, сўралган ҳам бундан ожиз.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/73Улар Аллоҳни Аллоҳга лойиқ қадрламадилар. Аллоҳ Қовий Азиз/қувватли, барчадан устун.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/74Аллоҳ Малаклардан/куч ва илм эгаларидан, оддий одамлардан Расуллар танлади. Аллоҳ Самиъ Басир/эшитгувчи, кўргувчи.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/75Уларнинг олдинга тақдим этганини/ошкорини ҳам, ортда қолдирганини/яширганини ҳам билади. Барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/76Эй имон келтирганлар, нажот топмоқ/муродга етмоқ учун рукуъ қилинг/буйруққа бўйсунинг, сажда қилинг/тўлиқ таслим бўлинг, Раббингизга қуллик/хизмат қилинг ва хайр амалларни қилинг.
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/77Аллоҳ йўлида ҳақиқий жиҳод ила жидд-жаҳд қилинг. У сизларни танлаб олди ва бу Динда сизларга танглик қилмади. Отангиз Иброҳимнинг Миллати/Динида. У сизларни бу Китобда ҳам, бундан олдин ҳам “Муслимлар/Таслим бўлганлар/Тинчлик ўрнатувчилар” деб номлаган. Токи Расул сизларга гувоҳ бўлсин, сизлар ҳам одамларга гувоҳ бўлинг. Салотни қоим қилинг/Кўрсатилган Йўлга эргашинг, Закотни адо этинг/уни покиза тутинг; Аллоҳни маҳкам тутинг. У сизнинг Мавлоингиз/мададкорингиз. Қанчалар яхши Мавло, қанчалар яхши нусрат/ёрдам берувчи!
Пояснение:
Паломничество
Аят 22/78Аяты: 79
Место откровения: Mекка