Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Гром
АятГром
Пояснение:
Гром
АятАлиф Лом Мим Ро. Булар Китобнинг оятлари — Сенга Раббингдан нозил қилингани Ҳаққ, лекин одамларнинг кўпи имон келтирмайди.
Пояснение:
Гром
Аят 13/1Аллоҳ — Осмонларни сиз кўра оладиган устунларсиз кўтарган, буни энг мукаммал сифатда қилган/Аршга юксалган, Қуёш ва Ойни ўз яратилиш қонунларига бўйсундириб қўйган Зотдир, уларнинг ҳар бири маълум муддатгача жараён этади. Бу ишларнинг барчасини ёлғиз Унинг Ўзи бошқаради. Раббингизга рўбарў бўлишга қатъий ишонишингиз учун оят-ишоратларни сизга муфассал баён этади.
Пояснение:
Гром
Аят 13/2Ерни текис ёйган, унда мустаҳкам тоғлар ва анҳорлар қилиб қўйган, ундаги ҳар бир мевадан Ерда турлар қилиб қўйган ҳам Унинг Ўзи. У Кечани Кундуз билан ўраб олади. Тафаккур қилувчилар учун бунда албатта оят-ишоратлар бор.
Пояснение:
Гром
Аят 13/3Ер юзида бир-бирига туташ бўлаклар, узум боғлари, экинлар, ишкомли ва ишкомсиз хурмо дарахтлари бор, барчаси бир хил сув билан суғорилади, лекин таъмларини фарқли қилиб қўйганмиз. Ақл ишлатувчилар учун бунда оят-белгилар бор.
Пояснение:
Гром
Аят 13/4Агар булардан ажабланган бўлсанг, аслида ажабланарли бўлган нарса уларнинг мана бу сўзлари: “Биз тупроқ бўлганимиздан кейин, янгидан яратиламиз эканми?” Раббини инкор этганлар ана ўшалардир, бўйинларида халқалар бўлганлар ҳам ўшалар. Оташ аҳли ҳам ўшалар, унда доимий қоладилар.
Пояснение:
Гром
Аят 13/5Улар Яхшиликдан кўра Ёмонликни тезроқ истайди сендан, ҳолбуки улардан олдин уларнинг ўхшашлари ўтган эди. Ҳақиқатан, Раббинг одамларнинг зулмларини кечирувчи Зот, аммо азоби ҳам шиддатли.
Пояснение:
Гром
Аят 13/6Кофир бўлганлар дейди: “Унга Раббидан оят/илоҳий ишорат келиши керак эмасмиди?” Сенинг вазифанг фақат огоҳлантириш, ва ҳар бир қавмнинг ўз йўл кўрсатувчиси бор.
Пояснение:
Гром
Аят 13/7Аллоҳ, ҳар бир аёлнинг нима кўтарганини ҳам, раҳмларда нима озайиб нима кўпайганини ҳам билиб туради. Унинг ҳузуридаги барча нарса миқдор билан ўлчанган.
Пояснение:
Гром
Аят 13/8У барча яширин ва ошкорни Кабир Мутаъол /Билгувчи, Олий ва Улуғ.
Пояснение:
Гром
Аят 13/9Орангизда сўзини яширган ҳам, уни очиқ айтган ҳам Унинг учун бирдай, кечаси яширинган ҳам, кундузи очиқ юрган ҳам —
Пояснение:
Гром
Аят 13/10унинг олдида ҳам ортида ҳам таъқиб этувчи/кузатиб борувчилар бўлади, уларни Аллоҳнинг буйруғи/амри билан муҳофаза этиб боради. Бир қавм ўзини ўзгартирмагунча, Аллоҳ ҳам улардаги аҳволни ўзгартирмайди. Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилганида, уни ҳеч нарса қайтара олмайди ҳам, Унинг Ўзидан бошқа химоя қила олмайди ҳам.
Пояснение:
Гром
Аят 13/11У сизларга қўрқув ва умид ичра чақмоқни кўрсатади ва юкли булутларни барпо этади.
Пояснение:
Гром
Аят 13/12Момақалдироқ Унинг ҳамди ила Уни поклайди, Малаклар ҳам Ундан қўрққанидан Уни поклайди. У хоҳлаганига яшин юборади ва у билан уради. Аллоҳнинг макри ўта оғир, улар эса ҳануз У ҳақда тортишмоқда.
Пояснение:
Гром
Аят 13/13Ҳақ дуо/қабул бўлгуси дуо ёлғиз Унга қилинган дуо. Ундан ўзгага дуо қилгувчилар эса, уларнинг ҳеч бир дуосини қабул қилмайди. Улар бамисоли оғзимга келсин дея кафтларини сувга чўзган, лекин унга етолмайдиган кимса кабидир. Кофирларнинг дуоси фақат адашувда/хато йўналишда.
Пояснение:
Гром
Аят 13/14Сен айт: “Осмонлару-Ернинг Рабби ким?” ва айт: “Аллоҳ!” Яна айт: “Сиз Ундан ўзга, ҳатто ўзлари учун фойда ҳам зарар ҳам беролмайдиган валийларни/йўл кўрсатувчиларни тутганмисиз?” Яна айт: “Кўр билан кўзи очиқ тенг бўладими? Ёки зулмат ва нур тенг бўладими? Ёки Аллоҳга, Унинг яратгани каби яратадиган шериклар топдилар-у, яратганлари ўхшаш туюлдими?” Сен яна айт: “Аллоҳ барча нарсанинг яратувчиси. Унинг Ўзи Воҳид Қаҳҳор/яккаю-ягона ва барчадан устун”.
Пояснение:
Гром
Аят 13/16Осмондан сув ёғдирган, водийларни ўз ўлчовида оқизган Унинг Ўзидир. Сел устга чиққан кўпикни ташийди. Зеб-зийнат ёки буюмлар ясаш учун оловда тоблайдиган маъдан/конларда ҳам шу каби кўпик бор. Аллоҳ ҳақ ва ботилни ана шундай келтиради. Кўпик йўқолади, одамларга фойдали бўлган нарса эса ер юзида қолади. Аллоҳ мана шундай мисоллар келтиради.
Пояснение:
Гром
Аят 13/17Раббининг чақириғига ижобат этганлар учун яхшиликлар бор. Ижобат этмаганлар эса, мабодо Ер юзидаги барча нарса, ҳамда унинг яна бир мисли уларда бўлса, ҳаммасини бериб қутулиш истайди. Ана ўшалар энг ёмон ҳисоб қилинадилар, уларнинг борар жойи жаҳаннам, қанчалар ёмон маскан у!
Пояснение:
Гром
Аят 13/18Раббингдан сенга Ҳақ нозил қилинганини билганлар билан кўзи кўрлар бирдек бўладими? Фақатгина ақл эгалари бундан ўгит/эслатма олади:
Пояснение:
Гром
Аят 13/19Улар Аллоҳга берган Аҳдига вафо қилади ва боғлаган Аҳдини бузмайди,
Пояснение:
Гром
Аят 13/20Улар Аллоҳнинг боғлашга буюрганини боғлайди, Раббидан қўрқади ва ҳисобнинг ёмонидан хавфсирайди,
Пояснение:
Гром
Аят 13/21Улар Раббининг юзини истаб, сабр қилади, Салотни қоим қилади/Кўрсатилган Йўлга эргашади, Биз берган ризқлардан яширин ва ошкор инфоқ этади, ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтаради. Ана ўшалар учун Оқибат Диёри —
Пояснение:
Гром
Аят 13/22Адн боғлари! Улар унга кирадилар. Аждодлари, жуфтлари ва зурриётлари орасидан солиҳлар ҳам бирга бўлади. Малаклар ҳар дарвозадан ҳузурларига келади:
Пояснение:
Гром
Аят 13/23“Сабр этганингиз учун сизга Тинчлик-Омонлик бўлсин! Бу Сўнгги Диёр бунчалар гўзал!”
Пояснение:
Гром
Аят 13/24Аммо Аллоҳга берган Аҳдини боғлагандан сўнг бузадиган, Аллоҳнинг боғлашни буюрганини узадиганлар, ҳамда Ер юзида бузғунчилик қиладиганлар, ана ўшалар учун лаънат бор, ана ўшалар учун энг ёмон Оқибат Диёри!
Пояснение:
Гром
Аят 13/25Аммо Аллоҳга берган Аҳдини боғлагандан сўнг бузадиган, Аллоҳнинг боғлашни буюрганини узадиганлар, ҳамда Ер юзида бузғунчилик қиладиганлар, ана ўшалар учун лаънат бор, ана ўшалар учун энг ёмон Оқибат Диёри!
Пояснение:
Гром
Аят 13/25Аллоҳ Ўзи истаганига ризқини кенг ё ўлчовли қилиб беради. Улар бу дунё ҳаёти билан қувондилар, Охират олдида бу дунё ҳаёти — вақтинча фойдаланиш холос.
Пояснение:
Гром
Аят 13/26Кофир бўлганлар дейди: “Унга Раббидан бирор оят/илоҳий ишорат нозил бўлиши керак эмасми…” Сен айт: “Аллоҳ истаганини адаштиради, Унга йўналганни Йўлга солади:
Пояснение:
Гром
Аят 13/27Улар имон келтирган ва Аллоҳнинг Зикри/Эслатмасидан қалблари ҳузур-ҳаловат топган кишилар. Билингки, қалблар фақат Аллоҳнинг Зикри/Эслатмаси билангина ҳузур-ҳаловат топади.
Пояснение:
Гром
Аят 13/28Имон келтириб, солиҳ амал қилиб ўтганлар учун бахт-саодат ва гўзал қайтиш бор.
Пояснение:
Гром
Аят 13/29Ана шундай, сени бир умматга юбордик — ундан олдан ҳам умматлар ўтган, — токи сенга ваҳй этганимизни уларга ўқиб бергайсан, улар эса Раҳмонга нонкўрлик қилмоқдалар. Сен айт: “У менинг Раббимдир! Ундан ўзга илоҳ йўқ. Мен Унга суяндим/таваккул қилдим, қайтишим ҳам ёлғиз Унга”.
Пояснение:
Гром
Аят 13/30“Агар шундай бир Қуръон бўлса-ю, у билан тоғлар юритиладиган, ёки Ер парчаланадиган, ёки ўликлар сўзлайдиган бўлса!..” Йўқ аксинча, бу иш тамоман Аллоҳнинг. Муминлар ҳали ҳам англамадиларми, Аллоҳ хоҳласа, барча одамларни йўлга солган бўларди! Кофир бўлганларга эса, ўз қилган қилмишлари сабабли бошларига тўсатдан мусибат тушиши, ёки яқин манзилга келишлар, то Аллоҳнинг ваъдаси тўлиқ рўёбга чиққунигача тўхтовсиз давом этади. Аллоҳ ўз ваъдасидан асло қайтмайди.
Пояснение:
Гром
Аят 13/31Сендан олдинги Расулларнинг ҳам устидан кулишган. Мен кофир бўлганларга муҳлат бердим, сўнг ушладим. Қандай экан Менинг таъқибим!
Пояснение:
Гром
Аят 13/32Ҳар бир жоннинг қилган ишини кузатиб турган Зот ким? Улар эса Аллоҳга шериклар қўшдилар. Сен айт: “Қани, келтиринг уларнинг исмларини/ибодатга лойиқ бирон жиҳатини кўрсатинг! Ёки Ер юзида Аллоҳнинг билмаганини Унга билдирмоқчимисиз? Ёки ботил ва маъносиз гапларни айтяпсизми?” Йўқ, ундай эмас. Аслида кофир бўлганларнинг макри ва Йўлдан тўсишлари ўзларига чиройли кўринди. Аллоҳ кимни адаштирса, уни йўлга соладиган ҳеч ким йўқ.
Пояснение:
Гром
Аят 13/33Уларга дунё ҳаётида азоб бор, Охират азоби яна-да машаққатлироқ. Уларни Аллоҳдан қўрийдиган ҳеч ким йўқ.
Пояснение:
Гром
Аят 13/34Тақво эгаларига ваъда қилинган боғ-роғларнинг мисоли: остидан анҳорлар оқади, унинг мазаси айнимайди ва сояси доимий. Тақво қилганларнинг оқибати мана шу. Кофирларнинг оқибати эса оловдир.
Пояснение:
Гром
Аят 13/35Биз Китоб берганлар, сенга нозил қилинган ҳаққдан севинади. Аммо улар орасидаги мазҳаблар орасида унинг бир қисмини инкор этувчилар бор. Сен айт: “Мен ёлғиз Аллоҳга қуллик/хизмат қилишга, Унга ҳеч нарсани шерик қўшмасликка буюрилганман. Мен ёлғиз Унга чақираман, қайтишим ҳам ёлғиз Унга”.
Пояснение:
Гром
Аят 13/36Ана шундай, уни арабий ҳукм/ҳукмларини очиқ тарзда нозил қилдик. Агар сенга келган бу маълумотдан кейин уларнинг истакларига эргашсанг, сени Аллоҳдан қутқарувчи ҳеч қандай валий ёки ҳимоячи йўқ.
Пояснение:
Гром
Аят 13/37Сендан илгари ҳам Расуллар юборганмиз, уларга ҳам жуфтлар ва зурриётлар берганмиз. Ҳеч бир Расул, Аллоҳнинг изнисиз, бирорта ҳам оят келтириши мумкин эмас. Ҳар бир жараён/муддат учун бир Қонун/Китоб бор.
Пояснение:
Гром
Аят 13/38Аллоҳ хоҳлаганини маҳв этади ёки собит қилади. Она Китоб — Унинг ҳузурида.
Пояснение:
Гром
Аят 13/39Агар уларни огоҳ этганимиз ваъдалардан айримларини сенга кўрсатсак ҳам, ёки сени вафот топтирсак ҳам, Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, ҳисоб-китоб қилиш эса Бизнинг зиммамизда.
Пояснение:
Гром
Аят 13/40Кўрмадиларми, Биз ерни бир четидан озайтириб бормоқдамиз? Аллоҳ ҳукм қилади, Унинг ҳукмини таъқиб этиб, ҳеч ким бекор қила олмайди. Унинг ҳисоби ўта тез.
Пояснение:
Гром
Аят 13/41Улардан олдингилар ҳам макр қилганлар, ҳолбуки барча макрлар Аллоҳнинг қўлида. У ҳар бир жоннинг нима касб қилиб орттиришини билиб туради. Кофирлар ҳам Оқибат Диёри кимнинг эканини яқинда билиб оладилар.
Пояснение:
Гром
Аят 13/42Кофир бўлганлар дейди: “Сен Расул эмассан!” Сен айт: “Мен билан сизнинг орамизда, ҳамда Китобдан илми бўлганлар билан орамизда Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳ”.
Пояснение:
Гром
Аят 13/43Аяты: 44
Место откровения: Mекка