Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Пояснение:
Трофеи
Аятبِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ
пояснение
Трофеи
Пояснение:
Трофеи
Аятпояснение
Сендан Нафллар/Ғанимат зиёдаси ҳақида сўрайдилар; Сен айт: “Нафллар Аллоҳ ва Расулига оид. Аллоҳга тақво қилинг ва орангизни тузатинг, агар мумин бўлсангиз, Аллоҳга ва Расулига бўйсунинг”.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/1Муминлар — Аллоҳ эслатилганда, қалблари титрайди, Унинг оятлари ўқилганда, имони зиёда бўлиб, Раббига таваккул қиладилар,
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/2Салотни қоим қиладилар/Кўрсатилган Йўлга эргашадилар, ва Биз берган ризқлардан инфоқ этадилар.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/3Ҳақиқий муминлар мана шулар, улар учун Рабби ҳузурида даражот, кечирим ва мўл ризқлар бор.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/4Раббинг сени уйингдан ҳақ йўлида чиқарганида, муминлардан баъзилари ёқтирмаган эди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/5Ҳақ очиқ билдирилганидан кейин ҳам, гўё ўлимга ҳайдалгандек қараш қилиб, сен билан тортишган эди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/6Мана, Аллоҳ сизга икки тоифадан бирини ваъда қилмоқда, сиз эса заифроғи сизники бўлишини хоҳладингиз. Ҳолбуки, Аллоҳ Унинг Сўзи ила ҳаққни ҳаққи-рост бўлишини ва кофирларнинг кети узилишини истайди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/7Ҳақни ҳаққи-рост бўлишини, ва гарчи кофирлар буни истамасалар-да, ботилнинг ботилга чиқишини ирода қилади.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/8Мана, Раббингиздан мадад сўраяпсиз, У ҳам ижобат қилди: “Мен сизга кетма-кет минг Малак ила мадад бераман”.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/9Аллоҳ сизнинг қалбингиз хотиржам бўлиши учун буни мужда қилди. Нусрат ёлғиз Аллоҳдан. Азиз Ҳаким ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/10Аллоҳ Ўз ҳузуридан бир хотиржамлик ўлароқ, сизларни енгил уйқу билан қоплади; ва самодан сув туширди, токи у билан сизларни покласин, сизлардан шайтоннинг шубҳаларини кетказсин, қалбларингизни боғласин, ва у билан қадамларни собит айласин.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/11Мана, Раббинг малакларга ваҳй қилмоқда: “Мен сизлар билан биргаман, имон келтирганларни собит айланг. Кофир бўлганларнинг қалбига эса қўрқув соламан; бўйинларига уринг, уринг уларнинг бўғимларига/бармоқларига!” (3:154)
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/12Ана шундай, зеро улар Аллоҳга ва Расулига осий бўлдилар. Ким Аллоҳга ва Расулига осий бўлса, Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/13Ана шундай, энди татинг уни; Кофирларга Олов азоби бор.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/14Эй имон келтирганлар! Кофирлар билан тўқнашганда, уларга орқа ўгирманг.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/15Кимки ўша кунда уларга орқа ўгирса — жанг қилиш учун бир тарафга чекиниш ёки бошқа жангчиларга қўшилиш бўлса, мустасно — у Аллоҳнинг ғазаби ила қайтибди, унинг борар жойи жаҳаннам, қанчалар ёмон қайтиш жойи у!
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/16Сиз ўлдирмадингиз уларни, балки Аллоҳ ўлдирди; Отганингда сен отмадинг, балки Аллоҳ отди. Муминлар учун гўзал синов бўлсин учун. Аллоҳ Самиъ Алим /эшитгувчи билгувчи.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/17Аллоҳ кофирларнинг макрини/тузоғини ана шундай хорлайди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/18Фатҳ/Ғалаба истаётган/сўраётган бўлсангиз, мана фатҳ/ғалаба келди сизга. Агар тўхтасангиз/бас қилсангиз, ўзингиз учун яхши. Агар яна қайтиб кетсангиз, Биз ҳам қайтамиз — жамоангиз қанча кўп бўлмасин, сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. Аллоҳ муминлар билан бирга.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/19Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулига бўйсунинг, эшитиб туриб ундан юз ўгирманг.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/20Эшитмаган ҳолда, “Эшитдик”, деганлар каби бўлманг.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/21Аллоҳ наздида махлуқларнинг ёмони — ақл ишлатмайдиган кар ва соқовлардир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/22Агар уларда бирор хайр маълум бўлганида, Аллоҳ уларга эшиттирарди. Эшиттирганида ҳам, яна юз ўгириб бурилиб кетардилар.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/23Эй имон келтирганлар, қачонки сизга ҳаёт бергувчи/сизни жонлантирувчи нарсага чақирганида, Аллоҳ ва Расулининг даъватига ижобат этинг. Билингки, Аллоҳ инсон билан унинг қалби орасигача кириб боради/энг яширин сирларини билади. Билингки, Унинг ҳузурига тўпланасизлар.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/24Орангизда фақатгина зулм/ноҳақлик қилганлар билан чекланмаган фитнадан эҳтиёт бўлинг/тақво қилинг; Билингки, Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/25Мана, сиз озчилик эдингиз, ер юзида заиф қилинган эдингиз, одамлар сизни тутиб олиб кетишидан қўрқар эдингиз. Аллоҳ сизга бошпана берди, Ўз нусрати/ёрдами билан қўллади, шукур қилишингиз учун покиза нарсалар билан ризқлантирди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/26Эй имон келтирганлар, Аллоҳга ва Расулига хиёнат қилманг, ва билиб туриб омонатларга хиёнат қилманг.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/27Билингки, молларингиз ва фарзандларингиз сиз учун синовдир/фитнадир, Улуғ ажр-мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/28Эй имон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, Фурқон/ҳақ ва ботилни фарқлай олиш басиратини беради, ёмонликларингизни ўчиради, сизни мағфират айлайди. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/29Мана инкорчилар сени тутиб боғлаш учун, ёки ўлдириш ёки ҳайдаб чиқариш учун макр/тузоқ қурмоқда эдилар. Улар макр қилаётир, Аллоҳ ҳам макр қилаётир. Макр қилувчиларнинг яхшироғи Аллоҳнинг Ўзидир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/30Уларга оятларимиз тиловат қилинганида, дедилар: “Эшитганмиз, агар истасак, бунинг мислини биз ҳам айта олардик. Бу ўтганларнинг афсонаси холос”.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/31Мана, улар дедилар: “Эй Аллоҳ, агар бу Сенинг ҳузурингдан ҳаққ бўлса, осмондан устимизга тош ёғдиргин ёки бизга Аламли Азоб келтиргин”.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/32Токи сен улар орасида экансан, Аллоҳ уларни азобламайди. Улар кечирим истасалар, Аллоҳ уларни нега азобласин?
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/33Модомики Масжид-ал-Ҳаромнинг валийлари бўлмай туриб, ундан тўсар эканлар, Аллоҳ нега азобламасин уларни? Унинг валийлари фақат тақво эгалари, лекин уларнинг кўпи билмайди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/34Уларнинг Байт ёнидаги салоти/эргашишлари фақат ҳуштак ва қарсакдан* иборат эди. “Бас, куфрингиз/ҳаққни яширганингиз учун тотинг шу азобни”.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/35*Салотлари/эргашишлари — Қуръон оятларининг ўқилиши ва тингланишига қарши шовқин-сурон кўтариш эди (41:26)
Кофир бўлганлар ўз молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфлаган ва сарфлайди. Тез кунда бу улар учун ҳасрат бўлади, сўнг мағлуб бўладилар. Кофир бўлганлар жаҳаннам сари ҳайдаладилар,
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/36Аллоҳ покдан нопокни кетказади/айиради, нопокни эса бир-бирининг устига қўйиб, ҳаммасини дўзахга улоқтиради. Зиён кўргувчилар ана ўшалардир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/37Куфр келтирганларга айтки, агар тўхтасалар, ўтмишлари кечирилади. Агар яна қайтиб кетсалар, ўтмишдагиларнинг суннати зотан келтириб ўтилди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/38Фитна бўлмасдан, дин ёлғиз Аллоҳга хос бўлгунигача уларга қарши жанг олиб боринг! Агар тўхтасалар, Аллоҳ уларнинг нималар қилаётганини кўриб турибди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/39Агар юз ўгирсалар, билингки, Мавлонгиз/мададкорингиз ёлғиз Аллоҳдир. У қанчалар яхши Мавло, қанчалар яхши нусрат/ёрдам берувчи!..
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/40У ҳолда, ниманики ғанимат олсангиз, билингки, бешдан бири Аллоҳга ва Расулига, яқинларга, мискинларга, кўчада қолганларга; агар Аллоҳга ишонсангиз ҳамда Фурқон/Ажралиш Кунида — икки жамоа тўқнашган кунда — Қулимизга нозил қилганимизга ишонсангиз. Аллоҳ барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини белгилаб қўйган.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/41Эсланг, сиз водийнинг яқин чеккасида эдингиз, улар эса узоқ чеккасида, карвон эса сизлардан қуйироқда. Агар келишиб олганингизда ҳам, бунчалик аниқ ўрин/пайтда дуч келмас эдингиз. Лекин Аллоҳ ишни шундай қилади, токи ҳалок бўлган аниқ далил билан ҳалок бўлсин, яшаган ҳам аниқ далил билан яшасин. Аллоҳ Самиъ Алим /эшитгувчи билгувчидир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/42Аллоҳ тушингда уларни оз кўрсатди. Агар уларни кўп кўрсатганида эди, қўрқиб бу ишда талашиб-тортишган бўлардингиз. Лекин Аллоҳ сизни бундан сақлади. Ҳақиқатан, Унинг Ўзи диллардагини билади.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/43Эсланг, сиз улар билан тўқнашдингиз, Унинг Ўзи кўзингизда уларни оз қилди, уларнинг кўзида эса сизни оз қилди, токи Аллоҳ қилиниши керак бўлган ишни битирсин. Ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилади.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/44Эй имон келтирганлар! Қачонки бир қавм билан тўқнашсангиз, собит туринг, нажот топишингиз/муродга етишингиз учун Аллоҳни кўп ёд этинг.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/45Аллоҳга ва Расулига бўйсунинг, ўзаро тортишманг, акс ҳолда қўрқувга тушасиз ва руҳингиз йўқолади. Сабр қилинг, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан бирга.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/46Диёрларидан одамларга керилиш ва риё учун чиққан, ва одамларни Аллоҳнинг йўлидан қайтарганларга ўхшаманг. Аллоҳ уларнинг қилмишларини қуршаб олади.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/47Эсланг, Шайтон/Йўлдан оздирувчи уларга қилмишларини чиройли қилди: “Бугун одамлар ичида сизни енга оладигани йўқ, мен ўзим сиз билан биргаман!” Қачонки икки гуруҳ бир-бирини кўргач, ортига ўгирилиб деди: “Мен сизлардан узоқман. Сизлар кўрмаганни кўряпман, Аллоҳдан қўрқаяпман”. Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/48Эсланг, мунофиқлар ва қалбида мараз бўлганлар демоқдалар: “Буларни дини алдаб қўйибди”. Кимки Аллоҳга суянса, Азиз Ҳаким /барчадан устун куч-қудрат ва ҳикмат эгаси.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/49Бир кўрсанг эди… Мана кофир бўлганларнинг жонини олаётиб, Малаклар/куч эгаси жангчилар юзларига ва орқаларига урмоқда: “Тотинг куйдирувчи азобни!”
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/50Ана шундай, бу сизнинг қилмишларингиз туфайли, зеро Аллоҳ қулларга асло ноҳақлик қилмайди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/51Худди Фиръавн хонадони ва улардан олдингилар каби. Улар Аллоҳнинг оятларига кофир бўлдилар, Аллоҳ ҳам уларни гуноҳлари билан ушлади. Аллоҳ куч-қувват Эгаси ҳамда таъқиби шиддатли Зотдир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/52Ана шундай, зеро ҳеч бир қавм ўзини ўзгартирмас экан, Аллоҳ ҳам уларга берган неъматини ўзгармайди; Аллоҳ Самиъ Алим /эшитгувчи билгувчидир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/53Худди Фиръавн хонадони ва улардан олдингилар каби… Улар Раббининг оятларини ёлғонга чиқарди, уларни гуноҳлари учун ҳалок қилдик, Фиръавн хонадонини ғарқ этдик. Ҳаммалари золим эдилар.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/54Аллоҳнинг наздида жонзотларнинг ёмони — кофир бўлганлардир, улар иймон келтирмайдилар.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/55Сен билан битим тузиб, ҳар гал битимни бузади ва ҳеч бундан тийилмайди/тақво қилмайди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/56Агар жангда уларни қўлга оладиган бўлсанг, уларга шундай зарба берки, уларнинг ортидагилар ҳам ибрат олсин.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/57Агар бирор қавмнинг хиёнат қилишидан чўчиётган бўлсанг, сен ҳам уларга айни нарсани эълон қил*; Аллоҳ хоинларни яхши кўрмайди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/58*Улар битимни бузсалар, сен тарафдан ҳам битимга амал қилиш соқит бўлишини маълум қил
Кофир бўлганлар, ўзиб кетамиз деб ўйламасин. Улар ҳеч кимни ожиз қолдира олмайдилар.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/59Уларга қарши имкон қадар куч-қувват ҳозирланг, жанг учун боғлаб боқилган отларни тайёр тутинг. Бу билан сиз Аллоҳнинг душмани ва ўз душманингизни қўрқувга соласиз, ҳамда улардан бошқа сиз билмайдиган, балки Аллоҳ биладиган кимсаларни ҳам қўрқувда тутасиз. Аллоҳ йўлида нимани инфоқ этсангиз, сизга тўлиқ-тўкис қайтарилади ва сизга ноҳақлик қилинмайди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/60Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл, ва Аллоҳга суян. Унинг Ўзи Самиъ Алим /Эшитгувчи Билгувчи.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/61Агар сени алдамоқчи бўлсалар, сен учун Аллоҳ етарли. У сени Ўз ёрдами ва муминлар ила қўллади,
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/62ва уларнинг қалбларини яраштирди. Агар Ер юзидаги барча нарсани инфоқ этганингда ҳам, уларнинг қалбларини яраштира олмасдинг, лекин Аллоҳ уларни яраштирди. Ҳақиқатан У Азиз Ҳаким/барча нарсага куч-қуввати ва ҳикмати етади.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/63Эй Набий, сен учун ва муминлар орасидан сенга эргашганлар учун Аллоҳнинг Ўзи етарли.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/64Эй Набий, муминларни жангга ташвиқ эт. Агар сиздан сабр-матонатли йигирма киши бўлса, икки юз кишини мағлуб этади. Агар сиздан юзтаси бўлса, кофир бўлганлардан мингтасини мағлуб этади, зеро улар англаб етиб, тўлиқ қамрай олмайдиган қавм.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/65Энди Аллоҳ сиздан енгиллатди, сизда заифлик борлигини биларди. Агар сиздан сабрли-матонатли юз киши бўлса, икки юз кишини мағлуб этади. Сиздан минг киши бўлса, Аллоҳнинг изни ила икки минг кишини мағлуб этади. Аллоҳ сабр эгалари билан бирга.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/66Ер юзида оғир келмай туриб, асир олиш ҳеч бир Набийга ярашмайди. Сиз бу дунё бойлигини истайсиз, Аллоҳ охиратни хоҳлайди. Аллоҳ Азиз Ҳаким /қудратли, ҳикматли.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/67Агар олдинроқ Аллоҳдан Китоб/Қонун* бўлмаганида эди, олган фидяингиз учун сизга Улуғ Азоб бўларди.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/68(*билмасдан ёки унутиб қодир этилган хато учун авф этиш қонунияти 2:286)
Олган ғаниматдан ҳалол ва покиза ҳолда енглар ва Аллоҳга тақво қилинг. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли раҳмдил.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/69Эй Набий, қўлингдаги асирларга айт: “Агар Аллоҳ қалбингизда хайр борлигини билса, сиздан олиб қўйилганидан яхшироғини беради, ва сизни кечиради. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли раҳмдил.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/70Агар сенга хиёнат қилмоқчи бўлсалар, улар олдинроқ Аллоҳга ҳам хиёнат қилганлар, бас уларга қарши имкон яратди. Аллоҳ Алим Ҳаким /билгувчи ҳикматли.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/71Имон келтирганлар, ҳижрат этганлар ва молию-жони билан Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилганлар ҳамда бошпана ва ёрдам берганлар; ана ўшалар бир-бирларининг валий/йўл кўрсатувчиларидир. Ишонган, аммо ҳижрат этмаганлар эса, то ҳижрат этмагунларича сизга валий бўлмаслар. Лекин динда ёрдам сўраса, уларга ёрдам бериш зиммангиздадир, (сизлар билан ўртада келишув бўлганларга қарши эса ёрдам бермайсиз). Аллоҳ сизнинг нима қилаётганингизни кўриб туради.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/72Кофир бўлганлар бир-бирларининг валийларидир. Агар шундай қилмасангиз, Ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/73Имон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилганлар ҳамда бошпана ва ёрдам берганлар, ана ўшалар ҳақиқий имон эгаларидир. Кечирим ва мўл ризқ ана ўшалар учундир.
Пояснение:
Трофеи
Аят 8/74Пояснение:
Трофеи
Аят 8/75Аяты: 76
Место откровения: Mекка