Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан
Пояснение:
Скот
АятСкот
Пояснение:
Скот
АятОсмонлару-Ерни яратган, Зулматлар ва Нурни бор этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Шундан сўнг ҳам кофирлар Раббига ўзгаларни тенг тутмоқда.
Пояснение:
Скот
Аят 6/1Сизни лойдан яратган, сўнгра бир ажал/муддат белгилаган Унинг Ўзидир. Белгиланган Ажал/Соат ҳам Унинг ҳузурида. Сиз эса шундан сўнг ҳам шубҳа қилаяпсиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/2У Осмонларда ҳам Ерда ҳам Аллоҳдир. Сизнинг яширган ва ошкор этганингизни билиб туради. Сиз нима касб қилиб олётганингизни ҳам билиб туради.
Пояснение:
Скот
Аят 6/3Уларга Раббининг оятларидан бирор оят келса, улар юз ўгиришди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/4Улар ўзларига ҳаққ келиши биланоқ уни ёлғон санадилар. Улар устидан кулганларининг хабарлари яқинда ўзларига келади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/5Улардан олдин қанчадан-қанча наслларни ҳалок этдик, кўрмадиларми? Ер юзида сизга берилмаган имконларни уларга бергандик: осмондан мўл ёғдириб, остларидан анҳорлар оқитиб қўйгандик. Уларни гуноҳлари сабабли ҳалок этдик ва улардан сўнг бошқа насллар яратдик.
Пояснение:
Скот
Аят 6/6Агар сенга қоғозга ёзилган Китоб нозил қилиниб, уни қўлларида тутса ҳам, кофир бўлганлар деган бўларди: “Бу очиқча сеҳрдан бошқа нарса эмас”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/7Дедилар: “Унга бирор Малак/илоҳий куч-қудрат нозил қилиниши керак эмасмиди?” Агар биз Малак туширсак, иш ҳал бўлади, сўнгра уларга муҳлат ҳам берилмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/8Мабодо уни Малак қилганимизда, яна эркаклардан қилган бўлардик, улар тушган нарсаларига/шубҳага тушган бўлишарди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/9Сендан олдин ҳам Расуллар устидан кулишган. Лекин устидан кулган нарсалари, масхара қилганларнинг ўз бошига етди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/10Сен айт: “Ер юзини кезиб, ёлғон санаганларнинг оқибати қандай бўлганига қаранг”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/11Сен айт: “Осмонлару-Ердаги борлиқ кимнинг?” Айт: “Аллоҳнинг. У Ўз зиммасига Раҳматни ёзган”. У сизни Қиёмат Кунига жамлайди, у Кун ҳақда ҳеч бир шубҳа йўқ. Лекин ўз-ўзини бой берганлар, имон келтирмаётир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/12Кеча ва Кундуз бағрида маскан топган нимаики бор бўлса, Унингдир. Самиъ Алим Унинг Ўзи /Эшитгувчи Билгувчи.
Пояснение:
Скот
Аят 6/13Сен айт: “Осмонлару-Ерни йўқдан бор этган, барчани едириб-ичирган, Ўзи еб-ичмайдиган Аллоҳдан ўзгани валий тутайми?” Айт: “Мен таслим бўлганларнинг биринчиси бўлишга буюрилганман”. Ва асло шерик қўшганлардан бўлма.
Пояснение:
Скот
Аят 6/14Сен айт: “Агар Раббимга осий бўлсам, Улуғ Куннинг Азобидан қўрқаман”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/15Кимки у Кунда Азобдан халос этилса, унга раҳм қилинибди. Очиқ-ойдин Ютуқ ана шу.
Пояснение:
Скот
Аят 6/16Агар Аллоҳ сенга бирор зарар етказса, уни Ундан ўзга кетказувчи йўқ. Агар У сенга бирор яхшилик етказса, У барча нарсага қодир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/17У қуллари устидан Қаҳҳор/Мутлақ Ҳукмдор; Ҳаким ва Хобир Унинг Ўзи /барча ишни ҳикмат-ла қилувчи ва барчасидан хабардор.
Пояснение:
Скот
Аят 6/18Сен айт: “Қайси нарса гувоҳликда улуғроқ?” Айт: “Сизни ҳамда етиб борган барчани огоҳлантиришим учун менга мана шу Қуръон нозил қилинган, сиз билан орамизда Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳлар ҳам бор эканига гувоҳлик берасизми?” Айт: “Мен гувоҳлик бермайман!” Айт: “Унинг Ўзи яккаю-ягона Илоҳдир. Сиз қўшаётган шериклардан мен йироқман”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/19Биз Китоб берган кимсалар буни ўз ўғилларини танигандек танийди. Ўзини бой берганлар эса имон келтирмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/20Аллоҳга қарши ёлғон уйдирадиган, ёки Унинг оятларини ёлғон санайдиган кимсадан-да золимроғи борми? Золимлар нажот топмаслар/муродига етмаслар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/21Кун келиб, барчаларини жамлаймиз, сўнгра шерик қўшганларга қарата деймиз: “Ўша шерик санаганларингиз қани?”
Пояснение:
Скот
Аят 6/22“Раббимиз Аллоҳга қасамки, биз мушриклар эмасдик”, дейишдан ўзга фитналари/ёниб-куйишлари бўлмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/23Қаранг, ўзларига қарши ёлғон айтмоқдалар ва ўз уйдирганлари улардан ғойиб бўлди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/24Улар орасида сени эшитадигани ҳам бор, ҳолбуки қалбларига ва қулоқларига пардалар қилганмиз, уни англаб етишдан тўсади. Барча оятларни/далилларни кўрсалар ҳам, ишонмайдилар. Сенинг ҳузурингга келганларида, сен билан тортишадилар. Кофир бўлганлар дейди: “Бу фақат ўтганларнинг афсонаси”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/25Улар ўзгаларни ундан қайтаришади ва ўзлари ҳам ундан узоқ туришади. Улар ўзларини ҳалок этмоқдалар, лекин буни сезишмайди!
Пояснение:
Скот
Аят 6/26Бир кўрсанг эди: Мана улар Оташ қаршисида тўхтатилдилар, демоқдалар: “Эҳ, қанийди қайтарилсак! Раббимизнинг оятларини ёлғон демасдик ва муминлардан бўлардик!”
Пояснение:
Скот
Аят 6/27Аксинча, уларнинг олдин яшириб келганлари ошкор бўлди. Мабодо қайтарилсалар, манъ этилганга қайтишади. Улар ёлғончилардир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/28Дедилар: “Мана шу дунё ҳаётимиз холос, қайта тирилмаймиз”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/29Бир кўрсанг эди: Мана улар Рабби қаршисида тўхтатилди. У деди: “Мана шу ҳақиқат эмасми?” Улар дедилар: “Ҳа, албатта, Раббимизга қасамки, бу ҳақиқат”. У деди: “Шундай экан, кофир бўлганингиз учун тотинг энди Азобни”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/30Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон санаганлар зиёнда қолдилар. Устларида Қиёмат Соати тўсатдан қоим бўлганида эса, улар юкларини елкаларига олаётиб, дедилар: “Ҳасратлар бўлсин бизга! Ундаги нуқсонларимиз учун ҳолимизга вой”. Қара, кўтарганлари қанчалар ёмон!
Пояснение:
Скот
Аят 6/31Дунё ҳаёти шунчаки ўйин ва кўнгилхушликдан иборат. Тақво қилганлар учун Охират диёри яхшироқ. Ақл ишлатмайсизми?
Пояснение:
Скот
Аят 6/32Биламиз, уларнинг айтаётгани сени маҳзун қилади. Лекин улар аслида сени ёлғончига чиқараётгани йўқ, балки бу золимлар билиб туриб, Аллоҳнинг оятларига қарши оёқ тирамоқда.
Пояснение:
Скот
Аят 6/33Сендан олдин ҳам Расуллар ёлғончига чиқарилган. Расуллар эса, то Бизнинг ёрдамимиз келгунига қадар, ёлғон санашлар ва азиятларга сабр қилдилар. Аллоҳнинг берган Сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Юборилган Расулларнинг хабарларидан сенга келган.
Пояснение:
Скот
Аят 6/34Агар уларнинг юз ўгириб кетиши сенга оғир келса, у ҳолда ер остига бир йўл ёки самога бир нарвон иста, ва уларга бир оят келтир. Аллоҳ хоҳласа, Ўзи уларни Тўғри Йўлда жамлай олади. Шундай экан, асло жоҳиллардан бўлма.
Пояснение:
Скот
Аят 6/35Фақат қулоқ солиб тинглаганлар ижобат этади. Ўликларни эса, Аллоҳ Ўзи тирилтиради, сўнгра Унга қайтариладилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/36Улар дедилар: “Унга Раббидан бирор оят нозил қилинса эди”. Сен айт: “Аллоҳ оят нозил этишга қодир”. Лекин уларнинг кўпи билмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/37Ерда юрган ҳар бир жонзот тури, қанот қоққан ҳар бир қуш тури ҳам, худди сиз каби бир умматдир. Биз Китобда ҳеч бир нарсани ноқис қолдирмадик. Сўнгра улар Рабби ҳузурига тўпланадилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/38Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, улар зулматлар ичидаги кар ва соқовлардир. Аллоҳ хоҳлаганини адаштиради, хоҳлаганини Тўғри Йўл узра қилади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/39Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Агар сизга Аллоҳнинг азоби ёки Қиёмат Соати келса, ростгўй бўлиб Аллоҳдан ўзгага дуо-илтижо қиласизми?
Пояснение:
Скот
Аят 6/40Йўқ, ёлғиз Унга ёлворасиз. У ҳам сўраганингизни истаса дафъ этади. Аммо Унга қўшган шерикларни унутасиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/41Сендан олдинги умматларга Расуллар юборганмиз. Тазарруъ қилсинлар дея, уларни мусибату-машаққатлар билан тутганмиз,
Пояснение:
Скот
Аят 6/42Уларга мусибатимиз келганида, лоақал тазарруъ қилсаларди! Аксинча, қалблари қотди, ва шайтон уларга амалларини зийнатли қилиб кўрсатди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/43Уларга қилинган эслатмани унутиб бўлгач, устларига барча эшикларни очиб қўйдик. Улар бу берилганлардан қувонганида, уларни тўсатдан ушладик, улар барча умидларини уздилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/44Зулм қилган қавмнинг орти кесилди. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Пояснение:
Скот
Аят 6/45Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Аллоҳ сизни кар ва кўр қилиб, қалбингизни ҳам қотириб қўйса, ўзга қайси илоҳ буларни келтириб беради?” Оятларни қандай очиқлаяпмиз-у, улар қандай ўгирилиб кетмоқда, бир қара.
Пояснение:
Скот
Аят 6/46Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Сизга Аллоҳнинг азоби тўсатданми ёки очиқ маълум қилинибми келса, золимлар қавмидан бошқа яна кимдир ҳалок бўлармиди?”
Пояснение:
Скот
Аят 6/47Биз юборилган Расулларни фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчилар қилиб юборамиз. Кимки имон келтириб солиҳ амал қилса, уларга қўрқув йўқ, улар маҳзун ҳам бўлмайдилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/48Оятларимизни ёлғон санаганларга эса, йўлдан озишларига яраша азоб тегади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/49Сен айт: “Аллоҳнинг хазиналари менда” демаяпман, ғайбни ҳам билмайман. Сизга “Малакман” ҳам демаяпман. Мен фақат ўзимга келган ваҳйга эргашаман”. Сен айт: “Кўр билан кўзи очиқ тенгми? Тафаккур қилмайсизми?”
Пояснение:
Скот
Аят 6/50Рабблари ҳузурига тўпланишдан қўрққанларни у/ваҳй билан огоҳлантирки, тақво қила олсинлар. Уларга Ундан ўзга валий ҳам шафоатчи ҳам йўқ.
Пояснение:
Скот
Аят 6/51Эртаю-кеч Раббининг розилигини истаб, Унга дуо қилувчиларни ҳузурингдан ҳайдама. Уларнинг ҳисоб-китоби сенинг зиммангда эмас, сенинг ҳисоб-китобинг ҳам уларнинг зиммасида эмас. Уларни ҳузурингдан ҳайдасанг, зулм/ноҳақлик қилувчилардан бўласан.
Пояснение:
Скот
Аят 6/52Ана шундай қилиб, Биз улардан бирини бошқаси билан фитнага солдик, токи десинларки: “Аллоҳ орамиздан шуларга инъом этибдими?” Шукр қилгувчиларни Аллоҳ яхшироқ билмасми?
Пояснение:
Скот
Аят 6/53Оятларимизга иймон келтирганлар ҳузурингга келганида, уларга айт: “Сизга Салом/Тинчлик бўлсин, Раббингиз Ўз зиммасига раҳм-шафқатни ёзган. Сиздан кимки билмасдан ёмонлик қилган бўлса, кейин тавба қилиб қайтса ва тузатса, Унинг Ўзи Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/54Ана шундай қилиб, оятларни очиқ баён қилмоқдамиз, токи жиноятчиларнинг йўли аниқ бўлсин.
Пояснение:
Скот
Аят 6/55Сен айт: “Сиз Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларга менинг қуллик қилишим таъқиқланган”. Сен айт: “Мен сизнинг ҳаво/истакларингизга эргашмайман, акс ҳолда адашган бўламан ва Тўғри Йўлга юрмаган бўламан”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/56Сен айт: “Мен Раббимдан бўлмиш аниқ далил устидаман, сиз уни ёлғон санадингиз. Сиз тезлатмоқчи бўлганингиз менда эмас. Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг. У фақат ҳақни баён қилади, ва Унинг Ўзи ҳақ ва ботилни энг яхши айиради”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/57Сен айт: “Агар Сизнинг тезлатишни истаганингиз менда бўлганида, сиз билан орамиздаги иш аллақачон ҳал бўлган бўларди. Золимларни Аллоҳ яхшироқ билади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/58Ғайб калитлари ёлғиз Унинг ҳузурида ва уларни Ундан ўзга билмайди. У қуруқлик ва денгиздаги барча нарсани билади. Ерга тушган ҳеч бир барг, Унинг илмисиз тушмайди. Ер қаъридаги ҳеч бир дон, на бир ҳўл на бир қуруқ, очиқ баён этилган Китобда/Қонунда битилмай қолмаган.
Пояснение:
Скот
Аят 6/59Унинг Ўзи кечаси сизни вафот топдиради, кундузи нималар касб қилиб қозонишингизни ҳам билади, сўнгра белгиланган муддат тамомланиши учун кундузи қайта ҳаёт беради. Сўнг қайтишингиз ҳам Унга, сўнгра қилиб ўтган амалларингиз ҳақида сизга хабар беради.
Пояснение:
Скот
Аят 6/60Қуллари устидан Қоҳир/ягона ҳукмдор Унинг Ўзидир. У сизга муҳофаза этувчиларни юборади. Сиздан бирортангизга ўлим келганда эса, Биз юборган Расуллар сутлашмасдан унинг жонини оладилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/61Кейин Аллоҳга, ўзларининг ҳақиқий Эгасига қайтариладилар. Шуни яхши билингки, Ҳукм ёлғиз Унинг, У энг тез ҳисоб қилувчидир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/62Сен айт: “Агар бизга бундан нажот берса, албатта шукур қилгувчилар бўламиз” дея хуфёна тазарруъ ила дуо қилганингизда, сизни қуруқлик ва денгиз зулматларидан қутқарадиган ким?”
Пояснение:
Скот
Аят 6/63Сен айт: “Улардан ва барча балолардан қутқарувчи ёлғиз Аллоҳдир, кейин сиз яна Унга шерик қўшаяпсиз”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/64Сен айт: “У сизга устингиздан ёки оёқ остингиздан азоб юборишга, ёки сизни фирқаларга/мазҳабларга парчалаб, бир-бирингизга зулм/шиддат тоттиришга қодир”. Қара, уларнинг қамрай олиши учун, оятларни қандай очиқ баён қилмоқдамиз!
Пояснение:
Скот
Аят 6/65Қавминг уни ёлғонга чиқарди. Сен айт: “Мен устингизда қўриқчи эмасман.
Пояснение:
Скот
Аят 6/66Ҳар бир Хабар учун бир рўй бериш вақти бор. Яқинда билиб оласиз”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/67Оятларимиз ҳақида ботилга шўнғиганларни кўрганингда, бошқа гапга/ҳадисга ўтмагунларича улардан юз ўгир. Мабодо шайтон сени унуттирса, ушбу эслатмадан кейин золимлар билан бирга ўтирма.
Пояснение:
Скот
Аят 6/68Тақво қилувчиларнинг зиммасида анавиларнинг жавобгарлиги йўқ, фақат тийилишлари учун Эслатма бериш холос.
Пояснение:
Скот
Аят 6/69Дунё ҳаётига алданиб, динларини ўйин ва эрмак қилиб олганларни тарк эт; уларга шуни (6:66) етказ: ҳар бир жонга ўзи қилган амаллари топширилади, ва унга Аллоҳдан ўзга на валий бор, на шафоатчи. Ҳар қанча бадал бермасин, ундан олинмайди. Ана ўшаларнинг қозонгани қўлига берилади. Кофир бўлганлари сабабли улар учун қайноқ сув ва Аламли Азоб бор.
Пояснение:
Скот
Аят 6/70Сен айт: “Аллоҳдан ўзга, бизга на фойда, на зарар етказа олмайдиганларга дуо қилайликми? Аллоҳ бизга Тўғри Йўлни кўрсатганидан кейин ортимизга қайтиб кетайликми? Худди ҳамроҳлари Тўғри Йўлга чорлаб “Бизга кел!” деркан, Шайтонлар уни ўз орзусига эргаштириб, ярим йўлда тарк этган кимсага ўхшабми?” Сен айт: “Тўғри Йўл фақат Аллоҳнинг кўрсатган йўлидир (2:120, 3:73). Бизга буюрилгани: Оламларнинг Раббига таслим бўлиш,
Пояснение:
Скот
Аят 6/71Салотни қоим қилиш/Кўрсатган Йўлига эргашиш, ва Унга тақво қилиш! Сиз ҳузурида тўпланадиган Зот Унинг Ўзидир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/72Осмонлару-Ерни Ҳаққ ила/аниқ маъно ва мақсад ила яратган Унинг Ўзидир. “Бўл!” дегани мутлақо бўлгай, Унинг дегани ҳаққдир. Сур чалинган Кунда Мулк/Подшоҳлик фақат Унинг. Яширин ва Ошкор барча нарсанинг илми Унинг ҳузурида. Унинг Ўзи Ҳаким Хобир /Ҳикматли ва Хабардор.
Пояснение:
Скот
Аят 6/73Эсланг, Иброҳим отаси Озарга деди: “Наҳотки бутларни илоҳ қилиб оласан? Кўряпман, сен ва қавминг очиқ адашувдасиз”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/74Ана шундай қилиб, Иброҳимга Осмонлару-Ернинг Ҳумронлигини/Подшоҳлигини кўрсатдик, токи у қатъий ишонганлардан бўлсин.
Пояснение:
Скот
Аят 6/75Тун уни чулғаб олди, у бир юлдуз/осмон жисми кўрди. Деди: “Раббим мана шу”. Юлдуз ботгач, деди: “Ботгувчиларни суймайман”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/76Ой чиқаётганини кўрди. Деди: “Раббим мана шу”. У ҳам ботгач, деди: “Агар Роббим менга йўл кўрсатмаса, йўлини тополмаган/адашган бўламан”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/77Қуёш чиқаётганини кўрди. Деди: “Раббим мана шу, мана шу каттароқ!” Ботгач, деди: “Эй қавмим, сизнинг қўшаётган шерикларингиздан йироқман.
Пояснение:
Скот
Аят 6/78Мен ёлғиз Осмонлару-Ернинг Яратувчисига юзландим — ҳаниф бўлдим — мен мушриклардан эмасман”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/79Қавми у билан тортишди. У деди: “Аллоҳ менга йўл кўрсатди, наҳотки Аллоҳ ҳақида мен билан тортишасиз? Унга қўшаётган шерикларингиздан чўчимайман. Фақат Раббимнинг хоҳлагани бўлади. Раббим барча нарсани Ўз илми билан қамраб олган. Ўгит олмайсизми?
Пояснение:
Скот
Аят 6/80Сиз ўзингизга ҳеч қандай далил-ҳужжат нозил бўлмаса-да, Аллоҳга шерик қўшишдан чўчимайсиз-у, нега мен сизнинг қўшган шерикларингиздан чўчишим керак? Агар билсангиз, икки жамоадан қай бири хотиржам бўлишга лойиқроқ?
Пояснение:
Скот
Аят 6/81Иймон келтириб, иймонларини ноҳақлик/ширк ила ўрамаганлар, Хотиржамлик ана ўшалар учун, ана ўшалар Тўғри Йўлга юрганлар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/82Иброҳимга, қавмига қарши берган ҳужжатимиз мана шу. Биз истаганимизнинг даражасини олий қиламиз. Ҳаким ва Алим/барча ҳикмат ва илм эгаси сенинг Раббингдир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/83Биз унга Исҳоқ ва Йаъқубни бердик ва уларнинг барчасини Тўғри Йўлга йўлладик. Ундан олдин Нуҳга Тўғри Йўлни ўргатдик, ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, ва Ҳорунга ҳам. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/84Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсга ҳам. Барчалари солиҳлардан бўлди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/85Исмоил, Ал-Йасаъ, Юнус ва Лутга ҳам. Барчаларини оламлар аро фазилатли қилдик.
Пояснение:
Скот
Аят 6/86Аждодлари, авлодлари, ва ака-укаларидан… Биз Ўзимиз уларни танладик, ва уларга Тўғри Йўлни ўргатдик.
Пояснение:
Скот
Аят 6/87Мана шу Аллоҳнинг Тўғри Йўли, қулларидан Ўзи хоҳлаганини унга йўллайди. Мабодо шерик қўшганларида, барча ишлари беҳуда кетарди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/88Китоб, Ҳукм ва Нубувват берганларимиз ана шулар. Агар анавилар буни инкор этсалар, Биз уларнинг ўрнига бошқа қавмни келтирамиз, улар инкор этмайдилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/89Аллоҳ Тўғри Йўлга йўллаганлар ана ўшалар. Уларнинг йўлига иқтидо этгин/йўлини ўзингга йўл қилгин. Сен айт: “Мен сиздан бунинг учун бирор эваз сўрамайман. Бу фақат Оламлар учун бир Эслатма”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/90“Аллоҳ инсонга ҳеч нарса нозил қилмаган” деганларида Аллоҳни лойиқ қадри билан қадрламадилар. Сен айт: “Мусо одамларга Нур ва Тўғри Йўл ўлароқ келтирган, Сиз уни қоғоз парчалар ҳолига келтириб кўрсатадиган, аммо кўп қисмини яшираётган Китобни нозил қилган ким? Сиз, ўзингиз ҳам ота-бобонгиз ҳам билмаган нарсаларни билдирган ким?” “Аллоҳ” деб айт ва уларни тарк эт, шўнғиган жойида ўйнаб турсинлар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/91Бу Китоб — Биз нозил қилган, ўзидан олдинги Китобларни тасдиқловчи Муборак Китобдир, токи сен шаҳарлар онасини ва теварагини огоҳлантиргайсан. Охиратга имон келтирганлар унга ишонадилар ва Салотини муҳофаза этадилар/Кўрсатилган Йўлга оғмай эргашадилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/92Аллоҳга қарши ёлғон уйдиргандан, ёки ҳеч нарса ваҳй қилинмаса-да, “Менга ваҳй қилинди” дегандан, ва “Мен ҳам Аллоҳ нозил қилгани каби нозил қиламан”, дегандан-да золимроғи борми? Бир кўрсанг эди: Мана золимлар ўлим талвасасида, Малаклар қўлларини ёйганлар: “Жонларингни чиқарларинг. Аллоҳга ҳақдан бошқани айтганингиз ва Унинг оятларига кибр қилганингиз учун Хорловчи Азоб билан жазоланасиз”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/93Сизни илк бор яратганимиздек, яна якка-якка келдингиз Бизга. Сизни хаёлларига ғарқ этганларимизни тарк этиб келдингиз. Бизга шериклар санаган шафоатчиларни ёнингизда кўрмаяпмиз?! Орангиз узилди, шафоатчи санаганингиз сиздан ғойиб бўлди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/94Донни ва уруғни ёриб ундирган Унинг Ўзидир. У ўликдан тирикни чиқаради, тирикдан ўликни чиқаради. Аллоҳ ана шундай. Қайга/қанчалар юз ўгирмоқдасиз?
Пояснение:
Скот
Аят 6/95Зулматни ёриб, ундан тонгни чиқарган Удир. Тунни сукунат вақти қилди, Қуёш ва Ойни ҳисоб воситаси қилди. Азиз Алимнинг/барча нарсага куч-қудрати ва илми етувчи Зотнинг ўлчови ана шу.
Пояснение:
Скот
Аят 6/96Юлдузларни сизга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топиш сабаби қилган Унинг Ўзидир. Илм эгалари учун оятларни ана шундай очиқладик.
Пояснение:
Скот
Аят 6/97Сизни бир жондан барпо этган Удир. Унда/барпо этишда сиз учун қарор ва вақтинча қолиш ўрни/вақти бор. Теран қамраганлар учун оятларни очиқ баён қилганмиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/98Самодан сув туширган Удир. У билан барча набототни чиқардик, ундан устма-уст ўрнашган донлар чиқардик. Хурмо куртагидан ҳам шингиллар чиқардик, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган узум, зайтун ва анор боғлари ҳам чиқардик. Мева берганида ва етилганида, мевасига назар солинг. Буларнинг барчасида муминлар учун оятлар/ишоратлар бор.
Пояснение:
Скот
Аят 6/99Жиннларни/ўзлари аниқ билмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қўшдилар, ҳолбуки уларни Унинг Ўзи яратган. Ўзларида илм бўлмаган ҳолда Унга ўғил-қизлар тўқиб чиқардилар. Уларнинг берган сифатларидан пок ва олийдир!
Пояснение:
Скот
Аят 6/100Осмонлару-Ерни йўқдан бор этган. Жуфти йўқ экан, қандай қилиб фарзанди бўлсин? Ҳар бир нарсани яратган, ва барча нарсани билгади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/101Раббингиз Аллоҳ ана шундай. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ҳар бир нарсанинг яратувчиси. Унга хизмат/қуллик қилинг; У ҳар бир нарса устида вакилдир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/102Кўзлар уни кўра олмас, У кўзларни кўриб туради; У Латиф Хобир /лутфи чексиз ва ҳар бир нарсадан хабардор.
Пояснение:
Скот
Аят 6/103Сизга Раббингиздан басират/кўзни очувчи далиллар келди. Кимки ҳақни идрок эта олса — ўз фойдасига, кимки кўр бўлиб олса — ўз зиёнига. Мен устингизда соқчи эмасман.
Пояснение:
Скот
Аят 6/104Биз оятларни мана шундай фарқли услубларда баён қилмоқдамиз, “Сен дарс олибсан” дейишлари, ҳамда билганлар қавмига очиқлаб беришимиз учун.
Пояснение:
Скот
Аят 6/105Раббингдан сенга ваҳй этилганга эргаш. Ундан ўзга Илоҳ йўқ. Мушриклардан юз ўгир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/106Аллоҳ истаса, улар шерик қўшмаган бўлишарди. Сени улар устида соқчи қилмадик, сен уларга қўриқчи ҳам эмассан.
Пояснение:
Скот
Аят 6/107Аллоҳдан ўзгаларга дуо қилувчиларни сўкманг, токи улар ҳам жоҳиллик ила Аллоҳни сўкмасинлар. Ана шундай, ҳар умматга ўз амалини зийнатли қилганмиз, сўнгра қайтишлари Рабби ҳузурига. Уларнинг қилган амалларини Унинг Ўзи хабар беради.
Пояснение:
Скот
Аят 6/108“Агар бирор оят/илоҳий далил-ишорат келса, ана шунда ишонамиз”, дея бор кучи билан қасам ичдилар. Сен айт: “Ундай оятлар Аллоҳнинг ҳузурида”. Қайдан биласиз, оят келса ҳам, балки ишонмаслар?
Пояснение:
Скот
Аят 6/109Биз уларнинг дилларини ва кўзларини тескари қилиб бурамиз, худди илк марта ишонмаганлари каби, ва ўз туғёнларида адашиб-улоққан ҳолида ташлаб қўямиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/110Агар биз уларга Малакларни туширсак/илоҳий куч-қудрат намоён этсак: ўликлар тилга кириб гапирса, уларнинг қаршисига ҳар бир нарсани келтириб жамласак ҳам, мабодо Аллоҳ истамаса, улар ишонмайдилар. Лекин уларнинг кўпи жоҳиллар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/111Ана шундай қилиб, ҳар бир Набийга қарши Инс ва Жиндан бўлмиш шайтонларни душман қилдик. Улар бир-бирига алдовчи ялтироқ сўзларни ваҳй қилади. Агар Раббинг истаганда, улар бундай қилмаган бўларди. Уларни ўз уйдирганлари билан бирга тарк эт,
Пояснение:
Скот
Аят 6/112токи охиратга ишонмаганларнинг диллари уларга алдансин, улардан хушлансин ва ўз қилмишларида давом этсин.
Пояснение:
Скот
Аят 6/113Аллоҳ сизга Китобни батафсил ўргатган экан, яна Ундан ўзгани Ҳакам қилиб олайми? Биз Китоб берганлар буни Раббингдан ҳаққ ила нозил қилинганини билади. Шундай экан, шак-шубҳа қилгувчилардан бўлма.
Пояснение:
Скот
Аят 6/114Раббинг берган Сўз тамоман ҳақ ва адолат-ла рўёбга чиқди. Унинг Сўзларини ўзгартирувчи ҳеч ким йўқ. У Самиъ Алим/Эшитувчи Билувчи.
Пояснение:
Скот
Аят 6/115Агар Ер юзида кўпчиликка эргашсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради. Улар фақат гумонга эргашади, улар фақат ёлғон уйдиради.
Пояснение:
Скот
Аят 6/116Кимнинг йўлдан озганини ҳам, Тўғри Йўлга юрганини ҳам энг яхши билувчи Сенинг Раббингдир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/117Аллоҳнинг оятларига ишонсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсалардан енг.
Пояснение:
Скот
Аят 6/118Нега Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсалардан емайсиз экан? Мажбур қолганингиздан ташқари, сизга нималар ҳаром қилганини Унинг Ўзи очиқ баён қилиб қўйган. Дарҳақиқат, кўпчилик ўз ҳаволари билан, аниқ илми бўлмай туриб, йўлдан оздиради. Ҳаддан ошганларни энг яхши билувчи Сенинг Раббингдир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/119Гуноҳнинг махфию-ошкорини тарк этинг! Гуноҳни касб қилиб олганлар қилиб ўтган ҳар қилмиши учун жазосини олади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/120Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсалардан еманг, чунки бу фисқ/йўлдан озиш. Шайтонлар сиз билан тортишиш учун ўз валийларига/йўл кўрсатувчиларига ваҳй қилади. Агар уларга бўйин эгсангиз, сиз ҳам мушрикларсиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/121Ўлик экан ҳаётга қайтарилган, ва берилган нур ила одамлар ичида юра олган кимса, худди зулматларда қолиб асло чиқолмайдиган кимса каби бўладими? Кофирларга ўз амаллари ана шундай зийнатли қилинган.
Пояснение:
Скот
Аят 6/122Ана шундай, Биз ҳар бир шаҳарда жиноятчиларни у ернинг энг катталари қилиб қўйдик, токи улар унда макр/ўйин/тузоқ қурсинлар. Улар фақат ўзларига қарши макр/ўйин/тузоқ қуради, лекин буни сезишмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/123Ана шундай, Биз ҳар бир шаҳарда жиноятчиларни у ернинг энг катталари қилиб қўйдик, токи улар унда макр/ўйин/тузоқ қурсинлар. Улар фақат ўзларига қарши макр/ўйин/тузоқ қуради, лекин буни сезишмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/124Аллоҳ кимни Тўғри Йўлга бошламоқ истаса, унинг дилини Исломга очади, кимни адаштирмоқ истаса, бамисоли самога кўтарилаётгандек, дилини торайтириб сиқади. Иймон келтирмаганлар устига Аллоҳнинг Ўзи ана шу каби рижс/нопоклик/шубҳа туширади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/125Раббингнинг Тўғри Йўли мана шу. Эслатма олгувчилар учун оятларни батафсил баён қилиб қўйганмиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/126Рабби ҳузурида улар учун Тинчлик/Омонлик диёри бор. Унинг Ўзи уларнинг амаллари боис уларнинг валийидир.
Пояснение:
Скот
Аят 6/127Уларнинг барчасини тўплайдиган Куни: “Эй Жинн гуруҳи, сиз Инс ҳисобидан кўпайдингиз/тобеълар орттирдингиз”. Уларнинг инс валийлари/дўстлари дедилар: “Эй Раббимиз, биз бир-биримиздан фойдаландик. Сен бизга ёзган муддатга ҳам етиб келдик”. У деди: “Доимий қоладиган масканингиз энди Олов. Аллоҳ истагани мустасно”. Ҳақиқатан Раббинг Ҳаким Алим /ҳар бир ишни чексиз ҳикмат ва илм ила қилади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/128Ана шундай, касб қилиб орттирган зулмлари туфайли золимларни бир-бирига валий қилиб қўямиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/129Эй Жин ва Инс, ўз орангиздан Расуллар келиб, Менинг оятларимни сизга етказмаганмиди? Бу Кунги йўлиқиш ҳақида огоҳлантирмаганмиди? Улар дедилар: “Биз ўз зараримизга гувоҳмиз”. Дунё ҳаёти уларни алдаб қўйди, улар кофир бўлганларига ўзлари гувоҳлик бердилар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/130Ана шундай: Раббинг ҳеч бир қавмни ғофил/ҳаққни билмаганлари ҳолида — ноҳақ ҳалок қилмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/131Ҳар бирига, ўз қилган ишига кўра даража бор. Раббинг уларнинг қилмишларидан ғофил/бехабар эмас.
Пояснение:
Скот
Аят 6/132Раббинг Ғаний /бой-беҳожат, Раҳмат эгасидир. Истаса, худди ўтган зурриётлардан кейин сизни яратгани каби, сизни ҳам кетказиб, ўрнингизга истаганини яратади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/133Сизга қилинган ваъда мутлақо келади. Сиз Уни ожиз қолдира олмайсиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/134Сен айт: “Эй қавм, қўлингиздан келганини қилинг, мен ҳам қўлимдан келганини қиламан. Яқинда Сўнгги Маскан кимга насиб бўлишини билиб оласиз. Золимлар нажот топмаслар”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/135Экин хосилларидан ва чорва молларидан бир қисмини Аллоҳга атадилар. Гумонларича дедилар: “Мана бу Аллоҳ учун, мана бу эса шерикларимиз учун”. “Шерикларига аталгани Аллоҳга етмайди, Аллоҳга аталгани эса шерикларига етмоқда. Бу ҳукмлари нақадар ёмон!
Пояснение:
Скот
Аят 6/136(*Ўз қисмидан айириб Аллоҳ учун ҳеч инфоқ этмайди, Аллоҳ учун айирган қисмини эса, ўз қисмига қўшиб олаверади).
Шериклар/мушрик катталари, кўплаб мушрикларни ҳалок қилиш ва динларини чигаллаштириш учун, ўз фарзандини қатл/қурбон қилишни зийнатли/савобли амал дея кўрсатди. Аллоҳ истаганда, бундай қилмаган бўлишарди. Уларни ўз уйдирмалари билан тарк эт.
Пояснение:
Скот
Аят 6/137Гумонларича дедилар: “Бу чорва ва экинлар дахлсиздир. Уларни биз истагандан бошқаси емайди. Бу ҳайвонларни миниш ҳаром”. Баъзи ҳайвонлар устида Аллоҳнинг исмини зикр этмайдилар, ва Аллоҳга қарши туҳмат уйдирадилар. Уларни уйдирмалари учун яқинда жазолайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/138Улар дедилар: “Бу ҳайвоннинг қорнидаги фақат эркакларга ҳалол, хотинларга ҳаром”. Агар ўлик туғилса, унда ҳаммасига тенг ҳалол. Уларни бу сифатлари учун тезда жазолайди. Унинг Ўзи Ҳаким, Алим /ҳар бир ишни ҳикмат ва илм билан қилгувчи.
Пояснение:
Скот
Аят 6/139Ўз фарзандларини илмсизча нодонликдан қатл этганлар, ва Аллоҳнинг ризқ қилиб берганини, Аллоҳга қарши туҳмат уйдириб ҳаром қилганлар — улар адашганлардир, Тўғри Йўлни топган ҳам эмаслар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/140Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган ишкомли ва ишкомсиз боғларни, хурмо дарахтлари ва таъми фарқли экин турлари, зайтун ва анор боғларини яратиб берган Унинг Ўзидир. Улар мева берганида мевасидан енг, ва ҳосил мавсумида унинг ҳаққини беринг, исроф қилманг/ҳақдорнинг ҳаққини еманг. Мусрифларни/ўзганинг ҳаққини егувчиларни У яхши кўрмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/141Ҳайвонлардан ҳам — баъзиси юк ташийди, баъзисининг жунидан пояндоз қилинади. Аллоҳнинг сизга ризқ қилиб берганидан енг, Шайтоннинг изларига эргашманг. Ҳақиқатан, у сизга очиқ душман.
Пояснение:
Скот
Аят 6/142Саккиз жуфтни: қўйдан икки ва эчкидан икки. Сен айт: “Бу икки эркакни ҳаром қилганми, икки урғочиними? Ёки икки урғочининг бачадонидагиними? Сўзингизда содиқ бўлсангиз, аниқ илм-ла хабар беринг менга”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/143Туядан икки ва қорамолдан икки. Сен айт: “Бу икки эркакни ҳаром қилганми, икки урғочиними? Ёки икки урғочининг бачадонидагиними? Ёки Аллоҳ сизга шундай васият қилганига гувоҳмисиз?” Ўзи аниқ билмай туриб, одамларни адаштириш учун Аллоҳга қарши ёлғон уйдиргандан золимроғи борми? Аллоҳ бундай золимларни Тўғри Йўлга солмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/144Сен айт: “Менга қилинган ваҳйда, ейиш ҳаром қилинганлар орасида шулардан бошқа ҳаром топмаяпман: ўлакса, ёки тўкилган қон, ёки чўчқа гўшти — зеро бу нопок/шубҳалидир; ёки Алоҳдан ўзгага аталган ҳайвон гўшти — у фисқ/йўлдан озишдир”. Ким мажбур қолса, бошқанинг ҳаққини емаган ва ҳаддидан ошмаган ҳолда бўлса, Аллоҳ Ғафур Раҳим/мажбур қолган қулларини кечирувчи, мажбур қолган қулларига раҳмдил.
Пояснение:
Скот
Аят 6/145Яҳудийларга барча тоқ туёқлиларни ҳаром қилдик. Қорамол ва қўйларнинг думба, ичак ёки суяк ёғидан бошқа ёғларини ҳаром қилдик. Уларнинг ҳаддан ошишларини ана шундай жазоладик. Биз, албатта, содиқмиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/146Агар сени ёлғончи санасалар, сен айт: “Раббингиз кенг раҳмат эгаси, Унинг жазоси жиноятчи қавмдан қайтарилмайди”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/147Шерик қўшганлар дейдилар: “Аллоҳ хоҳласа, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам шерик қўшмаган бўлардик, бирор нарсани ҳаром ҳам қилмаган бўлардик”. Улардан олдингилар ҳам худди шундай дейишган, ва охирида Бизнинг жазоимизни тотдилар. Сен айт: “Бу ҳақда бирор илм/маълумот борми сизда, у ҳолда чиқаринг бизга? Сиз фақат гумонга эргашаяпсиз, сиз фақат ёлғон уйдираяпсиз”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/148Сен айт: “Энг устун далил ёлғиз Аллоҳнинг. Истаса, барчангизни йўлга солади”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/149Уларга айт: “Гувоҳларингизни келтиринг, Аллоҳ шуларни ҳаром қилганига гувоҳлик берсин”. Агар улар гувоҳлик берсалар, сен улар билан бирга гувоҳлик берма. Оятларимизни ёлғон санаган ва Охиратга ишонмаганларнинг ҳаволарига эргашма. Улар Раббига ўзгаларни тенг тутади.
Пояснение:
Скот
Аят 6/150Сен айт: “Келинглар, Раббингиз сизга нималарни ҳаром қилганини/чеклов қўйганини ўқиб бераман: Унга ҳеч нарсани шерик қўшманг, ота-онага яхшилик қилинг, фарзандларингизни йўқчиликдан қўрқиб ўлдирманг, сизнинг ҳам уларнинг ҳам ризқини Биз берамиз. Бузуқликларнинг очиғига ҳам, ёпиғига ҳам яқинлашманг, Аллоҳ таъқиқлаган жонни ўлдирманг. Унинг сизга васияти мана шулар, балки ақл ишлатарсиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/151Етимнинг молига яқинлашманг, то Рушд/никоҳ ёшига етгунича фақат энг яхшилик ила; ўлчов ва тарозини тўғри тортинг, Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ортиғини таклиф этмаймиз; Сўз сўйлаганда, агарчи яқинлар ҳаққида бўлса ҳам, адолат қилинг; Аллоҳга берган Аҳдингизда туринг. Эслатма/Ўгит олишингиз учун Унинг сизга тавсияси ана шулар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/152Мана шу Менинг Тўғри Йўлим, шунга эргашинг. Бошқа йўлларга эргашманг, сизни Унинг йўлидан айирмасинлар. Тақво қилишингиз учун Унинг сизга васияти мана шулар.
Пояснение:
Скот
Аят 6/153Сўнг, яхшилик қилганларга тугал қилиш учун, барча нарсани муфассал баён қилиш учун ҳамда Тўғри Йўл ва раҳмат ўлароқ, Мусога Китобни бердик, шоядки Раббига рўбарў бўлишга ишонсин дея.
Пояснение:
Скот
Аят 6/154Бу — Биз нозил қилган Муборак Китобдир, унга эргашинг, сизга раҳм қилиниши учун тақво қилинг/бошқа йўлларга эргашишдан тийилинг.
Пояснение:
Скот
Аят 6/155“Фақатгина биздан олдинги икки тоифага Китоб нозил қилинди, биз эса уларни ўқиб-ўрганишдан ғофил эдик” демаслигингиз учун.
Пояснение:
Скот
Аят 6/156Ёки: “Агар Китоб бизга нозил бўлганида, улардан тўғрироқ йўлда бўлардик” демагайсиз. Сизга Раббингиздан очиқ баён этилган далиллар, Тўғри Йўл ва раҳмат келди. Аллоҳнинг оятларини ёлғон санаб, улардан юз ўгиргандан-да золимроғи борми? Бизнинг оятларимиздан юз ўгирганларни эса, юз ўгирганлари учун азобнинг энг ёмони билан жазолаймиз.
Пояснение:
Скот
Аят 6/157Уларга малаклар келишини кутишяптими? Ёки Раббинг Ўзи уларга келсинми? Ёки Раббингнинг баъзи оятлари келсинми? Лекин Раббингнинг баъзи оятлари келган Кунда, илгари ишонмаган ёки ишончида бирон хайр орттирмаган жонга иймон келтириши фойда бермас. Уларга айт: “Кутинглар, биз ҳам кутамиз”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/158Динларида тафриқага тушиб, мазҳабларга бўлиниб кетганларга сенинг ҳеч қандай алоқанг йўқ. Уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига қолган, сўнг уларга ўз амалларидан хабар беради.
Пояснение:
Скот
Аят 6/159Кимки бир яхшилик билан келса, ўша яхшиликнинг ўн мисли унга. Кимки ёмонлик билан келса, у фақат унинг мисли билан жазоланади ва унга ноҳақлик қилинмайди.
Пояснение:
Скот
Аят 6/160Сен айт: “Ҳақиқат шуки, Раббим мени Тўғри Йўлга йўллади — Қоййим Динга, мушриклардан бўлмаган Иброҳимнинг ҳаниф миллатига/динига йўллади”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/161Сен айт: “Менинг Салотим/Эргашган йўлим, нусуким/энг покиза қуллигим, ҳаёту-мамотим Оламларнинг Рабби Аллоҳ учун”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/162Унинг шериги йўқ. Мен мана шунга буюрилганман, ва бу буйруққа таслим бўлганларнинг энг биринчисиман.
Пояснение:
Скот
Аят 6/163Сен айт: “Аллоҳ барча нарсанинг Рабби бўла туриб, Ундан ўзгани Рабб қилиб олайми? Ҳар бир жоннинг касб қилиб орттирган юки ўз зиммасига. Ҳеч бир юк олувчи ўзганинг юкини олмас. Сўнгра қайтишингиз Раббингизга, сизнинг ихтилоф қилганингиз борасида Унинг Ўзи хабар беради”.
Пояснение:
Скот
Аят 6/164Сизни Ер юзида халифалар қилган/кетма-кет насллар ҳолида келтирган, ва сизга бергани билан сизни имтиҳон қилиш учун бирингизга бошқангиздан фарқли даражада фазилат/неъмат берган Унинг Ўзидир. Раббинг таъқиб этиши энг тез ҳамда кечиримли ва раҳмдил.
Пояснение:
Скот
Аят 6/165Аяты: 166
Место откровения: Mекка