Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Открытие
АятОткрытие
Tafsir
Открытие
АятTafsir
Открытие
Аят 48/1Токи Аллоҳ сенинг ўтмиш ва келажак гуноҳингни кечирсин, ва сенга Ўз неъматини тугал қилсин, ҳамда сени Тўғри Йўлга йўлласин,
Tafsir
Открытие
Аят 48/2Tafsir
Открытие
Аят 48/3Унинг Ўзи мўминлар қалбига хотиржамлик ўрнатди, токи имонлари яна имон-ла зиёда бўлсин. Осмонлару-Ернинг лашкарлари Аллоҳнинг. Аллоҳ Алим Ҳаким /илм ва ҳукм-ҳикмат эгаси.
Tafsir
Открытие
Аят 48/4Токи мўмин ва мўминаларни, остидан анҳорлар оқиб турган боғ-роғларга киритсин, у ерда улар доимий қоладилар, ҳамда уларнинг ёмонликларини беркитсин. Аллоҳ наздида улкан ютуқ ана шудир.
Tafsir
Открытие
Аят 48/5Ҳамда Аллоҳ ҳақида ёмон гумонлар қилган мунофиқ-мунофиқаларни ва мушрик-мушрикаларни азобласин, ёмонлик гирдоби ўз бошларига келсин. Аллоҳ уларга ғазаб қилди, уларни лаънатлади ва уларга жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Қанчалар ёмон жой у!
Tafsir
Открытие
Аят 48/6Осмонлару-Ернинг лашкарлари Аллоҳнинг. Аллоҳ Азиз Ҳаким /барчадан устун куч-қудрат ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Открытие
Аят 48/7Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабар бергувчи ва огоҳ этгувчи Расул ўлароқ жўнатдик.
Tafsir
Открытие
Аят 48/8Токи Аллоҳга ва Расулига ишонгайсиз, ҳамда Унга ёрдам бергайсиз, Уни ҳурмат қилгайсиз, ва эртаю-кеч Уни тасбиҳ этгайсиз.
Tafsir
Открытие
Аят 48/9Сенга байъат берганлар аслида Аллоҳга байъат бермоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устида/Аллоҳ уларнинг байъатини қўллайди. Кимки аҳдини бузса, ўз зарарига бузибди. Кимки Аллоҳга берган ваъдасида турса, Аллоҳ уни Улуғ Ажр ила мукофотлайди.
Tafsir
Открытие
Аят 48/10Араблардан бўлмиш ортда қолганлар сенга дейдилар: “Молимиз ва бола-чақамиз билан бўлиб, ушланиб қолибмиз. Биз учун кечирим сўра”. Улар дилларида бўлмаган нарсани оғзида айтмоқда. Сен айт: “Аллоҳ сизга зарар ёки фойда етказишни ирода қилган бўлса, ким сизни Аллоҳдан тўсиб қолишга қодир? Йўқ, аксинча! Аллоҳ сизнинг барча қилмишингиздан хабардор”.
Tafsir
Открытие
Аят 48/11Сизлар, аксинча, Расул ва муминларни ҳеч қачон ўз аҳлларига қайта олишмайди, деб гумон қилдингиз. Бу гумон кўнглингизда чиройли туюлди. Сизлар ёмон гумонлар қилдингиз, ва йўқ қилинишга лойиқ қавм ҳолига келдингиз.
Tafsir
Открытие
Аят 48/12Кимки Аллоҳга ва Расулига ишонмаса, билсинки, Биз кофирлар учун Қиздирилган Дўзахни тайёрлаб қўйганмиз.
Tafsir
Открытие
Аят 48/13Осмонлару-Ернинг эгалиги/мулки Аллоҳнинг. Истаганини кечиради ва истаганини азоблайди. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Открытие
Аят 48/14Ғаниматларни олиш учун кетаркансиз, ўша ортда қолганлар дейдилар: “Қўйинг, сизлар билан бирга борайлик”. Улар Аллоҳнинг Каломини ўзгартиришмоқчи. Сен айт: “Ҳеч қачон бизга эргашолмассиз. Аллоҳ олдиндан буни айтиб қўйган”. Шунда дейдиларки: “Йўқ, ундай эмас, сизлар бизга ҳасад қиляпсиз/биздан қизғаняпсиз”. Йўқ аксинча! Улар буни англай олмайди, ўта озлари мустасно.
Tafsir
Открытие
Аят 48/15Ортда қолган ўша арабларга айт: “Яқинда бир кучли қавмга қарши урушга чақириласиз, улар билан урушасиз ёки улар таслим бўлишади. Шунда агар бўйсунсангиз, Аллоҳ сизга яхши мукофот беради, агар олдингидай қайтиб кетадиган бўлсангиз, сизни Аламли Азоб билан азоблайди.
Tafsir
Открытие
Аят 48/16Кўзи ожиз учун танглик йўқ, оқсоқ учун ҳам танглик йўқ, бемор учун ҳеч қандай танглик йўқ. Ким Аллоҳга ва Расулига бўйсунса, уни остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритади. Ким юз ўгириб кетса, унга Аламли Азобни тоттиради.
Tafsir
Открытие
Аят 48/17Дарахт остида сенга байъат берган муминлардан Аллоҳ рози бўлди. Уларнинг қалбидагини биларди, шу боис қалбларига хотиржамлик нозил қилди ва уларга яқин Фатҳни/Ғалабани насиб этди,
Tafsir
Открытие
Аят 48/18Ва олинажак кўплаб ғаниматларни ҳам. Аллоҳ Азиз Ҳаким /барчадан устун куч-қудрат ва ҳикмат Эгаси.
Tafsir
Открытие
Аят 48/19Аллоҳ сизлар қўлга киритажак кўплаб ғаниматларни ваъда қилди, ва уларни сизга тезлатиб берди: сиздан одамларнинг қўлларини узоқ қилди, токи имон эгаларига оят-ибрат бўлсин ва сизларни тўғри йўлга юришингизга сабаб бўлсин.
Tafsir
Открытие
Аят 48/20Яна бошқа бир ваъдаси, сизлар ҳали унга қодир эмадингиз, Аллоҳ Ўзи уни иҳота қилди. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Открытие
Аят 48/21Агар кофирлар сизга қарши урушганларида, орқасини ўгириб қочган бўлишарди. Сўнг на бир ҳимоячи, на бир ёрдамчи топа олишмасди.
Tafsir
Открытие
Аят 48/22Бу Аллоҳнинг олдиндан жорий бўлиб келган Суннати/Қонуни. Аллоҳнинг Суннатида/Қонунида асло ўзгариш топмассан.
Tafsir
Открытие
Аят 48/23Сизни улар устидан ғолиб қилган, сўнгра Макка ичида уларнинг қўлини сиздан, сизнинг қўлингизни улардан узоқ қилган ҳам Унинг Ўзидир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб туради.
Tafsir
Открытие
Аят 48/24Ана ўшалар кофир бўлганлар, сизни Масжидул-Ҳаромдан тўсганлар, ва кутиб турган қурбонликларни ўз ўрнига етиб боришидан тўсганлардир. У ерда сиз танимайдиган мумин эркаклар ва мумина аёллар бор, уларни танимасдан ҳалок қилиб қўйиб гуноҳкор бўлишингиз хавфи бўлмаганида, — Аллоҳ истаганини ўз раҳматига олгай, — Улар алоҳида бўлганида эди, Биз улардан кофир бўлганларни Аламли Азоб билан азоблаган бўлардик.
Tafsir
Открытие
Аят 48/25Кофир бўлганлар ўз дилларига ғазаб ва таассубни, ўша жоҳилият ғазаби ва таассубини жойладилар. Аллоҳ эса ўз Расулига ва мўминларга ҳузур-ҳаловат ва хотиржамлик жойлади ва уларни тақво Сўзига боғлади. Улар бунга ҳақдор ва лойиқ эдилар. Аллоҳ барча нарсани билгувчи.
Tafsir
Открытие
Аят 48/26Аллоҳ Ўз Расулига кўрсатган рўёни рост чиқарди. Иншоаллоҳ, сочингизни олган ё қисқартирган ҳолда, ҳеч бир таҳликасиз, тинчлик-омонликда Масжид-ул-Ҳаромга киргайсиз. Аллоҳ сиз билмаган нарсани биларди, бундан ташқари сизга яқин Фатҳ/Ғалаба ҳам берди.
Tafsir
Открытие
Аят 48/27У Ўз Расулини Тўғри Йўл ва Ҳақ Дин ила юборган, токи бошқа барча динлардан устун бўлсин. Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳ бунга.
Tafsir
Открытие
Аят 48/28Муҳаммад — Аллоҳнинг Расули. У билан бирга бўлганлар, кофирларга қаттиқ/муросасиз, бир-бирларига раҳмдил. Уларни Аллоҳнинг фазли ва ризосини истаб, рукуъ ва сажда ҳолда кўрурсан. Юзларида сажда излари тажаллий этади. Тавротдаги мисоли ана шундай. Инжилдаги мисоли эса бир экин каби: у уруғини ёриб чиқарган, қувватланган, йўғонлашган ва поясида тик туриб, деҳқонларни ҳайратда қолдирган экиндир. Кофирларнинг ғазабини қўзиши учун ана шундай. Улар орасида иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга Аллоҳнинг Ўзи кечирим ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилган.
Tafsir
Открытие
Аят 48/29Аяты: 30
Место откровения: Mекка