Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Пески
АятПески
Tafsir
Пески
АятTafsir
Пески
Аят 46/1Аллоҳ тарафидан Китобнинг танзили. У Азиз ва Ҳаким /куч-қудрат ва ҳукм/ҳикмат эгаси.
Tafsir
Пески
Аят 46/2Биз Осмонлару-Ерни ҳамда иккиси орасидагиларни фақат ҳақ ила/аниқ маъно ва мақсадга кўра яратдик; ҳамда уларга аниқ муддат белгиладик. Кофир бўлганлар ўзлари огоҳ этилган нарсалардан юз ўгирмоқдалар.
Tafsir
Пески
Аят 46/3Сен айт: “Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингиз ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Улар Ердан нималар яратибди экан, менга кўрсатинг-чи? Ёки осмонларнинг яратилишида шерик бўлишганми? Бундан олдин бирор Китоб ёки илмдан асар бўлса келтиринг, рост бўлса”.
Tafsir
Пески
Аят 46/4Аллоҳдан ўзгаларга, то Қиёмат Кунигача дуоларини ижобат қилмайдиганларга дуо қилаётганлардан-да адашганроғи борми? Улар ҳатто дуо қилинишидан ҳам бехабар.
Tafsir
Пески
Аят 46/5Одамлар жамланадиган Кунда, улар душман бўлади, ва уларга қилинган қулликни тан олишмайди.
Tafsir
Пески
Аят 46/6Қачонки уларга очиқ баён этилган оятларимиз тиловат қилинганида, кофирлар ўзларига келган Ҳаққа қарши дедилар: “Бу очиқча сеҳр/йўқни бордек кўрсатиш”.
Tafsir
Пески
Аят 46/7Ёки “Уни ўзи уйдирган” дейишадими? Сен айт: “Агар ўзим уйдирган бўлсам, Аллоҳдан келадиган ҳеч нарсани мендан тўхтатиб қололмайсиз. Сиз шўнғиётган бу нарсаларнинг ҳаммасини Унинг Ўзи яхши билади. Сиз билан орамизда гувоҳликка Унинг Ўзи етарли. У Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Пески
Аят 46/8Сен айт: “Мен Расуллар орасида бидъатчи* эмасман: Ўзимга ёки сизларга қандай муомала қилинади, билмайман. Фақат ўзимга ваҳй қилинганга эргашаман, Очиқ огоҳлантирувчиман холос”.
Tafsir
Пески
Аят 46/9*ўтмишдаги расуллар айтмаган гапни айтгувчи, расулликка ёт нарсаларни иддао қилувчи эмасман
Сен айт: “Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, бу агар Аллоҳ тарафидан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангиз-чи?! Бани Исроилдан бўлмиш гувоҳ ҳам унинг ўхшашига гувоҳ бўлиб имон келтирган бўлса-ю, сиз кибр қилаётган бўлсангиз-чи?!” Аллоҳ, бундай золимлар қавмини йўлга солмайди.
Tafsir
Пески
Аят 46/10Кофир бўлганлар иймон келтирганларга қарата дедилар: “Агар бу яхшилик бўлганида, унга биринчи бўлиб биз келардик”. Ундаги Тўғри Йўлга юрмагач эса: “Бу эскича уйдирма” дейдилар.
Tafsir
Пески
Аят 46/11Ундан олдин Мусонинг Китоби бор эди — тўғри йўлга бошловчи раҳбар ва раҳмат эди; бу эса уни тасдиқ этувчи Китоб — Зулм/ноҳақлик қилганларни огоҳ этиш, яхшилик қилганларга мужда бериш учун Арабий тилдадир/очиқ баён ила тушунтирилгандир.
Tafsir
Пески
Аят 46/12“Раббимиз Аллоҳ”, деб Тўғри Йўлда собит бўлганлар, уларга хавф-хатар йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар.
Tafsir
Пески
Аят 46/13Жаннат аҳли ана ўшалар, қилган амаллари эвазига у ерда доимий қоладилар.
Tafsir
Пески
Аят 46/14Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси уни заҳмат ила кўтаради, қийналиб туғади, ҳомиладорлик ва эмизишдан ажратиши эса ўттиз ой, то куч-қувватга тўлиб, қирқ ёшга етгунича. “Эй Раббим, менга ва ота-онамга берган неъматингга шукр қилишга, ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амаллар қилишга йўллантир мени. Менинг зурриётимда ҳам салоҳиятни бардавом қил. Сенга тавба қилиб қайтдим ва Сенга таслим бўлганлардан бириман”.
Tafsir
Пески
Аят 46/15Биз уларнинг энг яхши амалларини қабул қиламиз ва ёмонликларидан кечамиз, улар жаннат аҳли орасида бўладилар. Уларга берилган рост ва содиқ қолинадиган ваъда мана шу.
Tafsir
Пески
Аят 46/16Лекин яна биров ота-онасига қарата дедики: “Уф сизларга! Мендан олдин қанча насллар ўтган. Сиз эса: “Қайта тириласан”, деяпсизми менга?” Улар эса Аллоҳга сиғинганча дедиларки: “Вой ҳолингга! Имон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир!” У эса деди: “Ўтганларнинг афсонаси”.
Tafsir
Пески
Аят 46/17Ана ўшалар, олдин ўтган инс ва жин умматлар орасида устларига Сўз ҳақ бўлганлардир. Зиён кўргувчилар ҳам шулар бўлди.
Tafsir
Пески
Аят 46/18Уларнинг амалига яраша тўлиқ эвазини бериш ва ҳақлари қолмаслик учун, ҳар бири ўз қилмишига кўра даражага эга.
Tafsir
Пески
Аят 46/19Кун келиб, кофирлар Оловга кўндаланг этилади/отилади: “Сизлар бу дунё ҳаётида барча пок насибангизни кетказиб/тугатиб бўлдингиз. Ер юзида ноҳақ кибрланиб, йўлдан озганингиз учун бу Кунда Хорловчи Азобга солинасиз”.
Tafsir
Пески
Аят 46/20Од қавмининг биродарини эсла, мана у ўзидан олдин ҳам, кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган қум тепаликларида қавмини огоҳлантирди: “Аллоҳдан ўзгаларга қуллик/хизмат қилманг. Мен сизга Улуғ Куннинг азоби келишидан қўрқаяпман”.
Tafsir
Пески
Аят 46/21Улар дедилар: “Бизни илоҳларимиздан юз ўгиртиргани келдингми? Қўрқитганингни келтир қани, рост бўлса”.
Tafsir
Пески
Аят 46/22У деди: “Унинг илми фақат Аллоҳга маълум. Мен фақат сизга етказишим буюрилганини етказаяпман холос, аммо кўриб турибманки, сиз жоҳил қавмсиз”.
Tafsir
Пески
Аят 46/23Ниҳоят, кенг булутлар ҳолида водийлари сари келаётган Азобни кўрганларида: “Бу булут бизга ёмғир келтираяпти” дедилар. Йўқ, аксинча! Сизлар шошираётган нарса мана шу — ичида Аламли Азоб бўлган шамол бу.
Tafsir
Пески
Аят 46/24У Раббининг Амри ила ҳамма нарсани ҳалок ва маҳв этади. Фақат уларнинг ўз турган жойидан бошқа ҳеч нарса кўринмасди. Жиноятчиларни ана шундай жазолаймиз.
Tafsir
Пески
Аят 46/25Биз сизга бермаган имконлар уларга берилганди. Уларга эшитиш, кўриш ва фикрлаш имкони бергандик. Аммо уларга қулоқлар ҳам, кўзлар ҳам, зеҳнлар ҳам фойда бермади. Улар Аллоҳнинг оятларига қарши талашиб-тортишганида, устидан кулганлари ўзларини ўраб олди.
Tafsir
Пески
Аят 46/26Биз атрофингиздаги шаҳарларни ҳам ҳалок этганмиз. Қайтсинлар дея оятларни қайта-қайта очиқлаб берганмиз.
Tafsir
Пески
Аят 46/27Ўзларига яқин бўлиш учун Аллоҳдан ўзга тутган илоҳлари ёрдам берса бўлмасмиди! Йўқ, аксинча! Улар ғойиб бўлишди. Аслида, улар фақат бўҳтон ва ўзлари уйдирган нарсалари эди, холос.
Tafsir
Пески
Аят 46/28Мана, жиннлардан иборат бир ҳайъатни сенга йўналтирдик, улар Қуръонни тингладилар. Ҳозир бўлганларида, дедилар: “Жим бўлиб тингланглар!” Тинглаб бўлиб эса, қавмини огоҳлантириш учун қайтдилар
Tafsir
Пески
Аят 46/29Дедилар: “Эй қавмимиз, биз бир Китоб тингладик, у Мусодан кейин нозил қилинган ва ўзидан олдингиларни тасдиқлайди, Ҳақиқатга ва Тўғри Йўлга йўллайди.
Tafsir
Пески
Аят 46/30Эй қавмимиз, Аллоҳга чорловчининг чақириғига ижобат қилиб, унга имон келтиринг, сизнинг гуноҳингиздан кечсин, Аламли Азобдан асрасин.
Tafsir
Пески
Аят 46/31Кимки Аллоҳга чорловчининг даъватига ижобат қилмаса, у Ер юзида Уни ожиз қилолмайди, ва Ундан ўзга валий ҳам йўқ унга. Ана ўшалар очиқ адашувдадир.
Tafsir
Пески
Аят 46/32Осмонлару-Ерни яратган, уларни яратишда толиқмаган Аллоҳ, ўликларни тирилтиришга ҳам қодир эканини кўрмадиларми? Ҳа, албатта, у барча нарсага қодир.
Tafsir
Пески
Аят 46/33Кун келиб, кофир бўлганлар оташга кўндаланг қилинади: “Мана шу ҳақиқат эмасми?” Дедиларки: “Ҳа, Раббимизга қасамки, ҳақиқат”. Деди: “У ҳолда ўзингиз инкор этган шу азобни тотасиз энди”.
Tafsir
Пески
Аят 46/34Сен сабр қилгин, худди Улул-Азм/қатъият эгалари Расуллар сабр қилгани каби. Булар учун тезлатиб шоширишга уринма. Уларга қилинган ваъдани кўргани Кунда, гўёки бир кунда бир соат қолгандек бўладилар холос. Фақат таблиғ/етказиш холос. Фосиқлардан/йўлдан озганлардан бошқа ким ҳам ҳалок этилсин?
Tafsir
Пески
Аят 46/35Аяты: 36
Место откровения: Mекка