Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Прощающий
АятПрощающий
Tafsir
Прощающий
АятTafsir
Прощающий
Аят 40/1Азиз ва Ҳаким бўлмиш Аллоҳ тарафидан Китобнинг танзили.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/2Гуноҳларни кечирувчи, тавбаларни қабул қилувчи, азоби шиддатли, фазли карами кенг, Ундан ўзга илоҳ йўқ ва қайтиш Унгадир.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/3Аллоҳнинг оятлари ҳақида кофирлардан бошқа ҳеч ким талашиб-тортишмас. Уларнинг шаҳарма-шаҳар кезишлари сени алдаб қўймасин.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/4Улардан олдин Нуҳ қавми ҳам, улардан кейинги уруғ-аймоқлар ҳам инкор этишган. Ҳар бир миллат ўз Расулини қўлга олишга уринган, ҳаққни бартараф этиш учун ботил иддаолар келтириб баҳслашган. Шу боис уларни ушладим, Менинг таъқиб этишим қандай бўлди экан?!
Tafsir
Прощающий
Аят 40/5Шундай қилиб, кофир бўлганлар ҳақида Раббингнинг “Улар Оташ аҳли”, деган Сўзи рўёбга чиқди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/6Аршни ташигувчилар ва унинг теварагидагилар Раббини ҳамд билан улуғлайдилар, Унга иймон келтирадилар ва муминлар учун кечирим истайдилар: “Эй Раббимиз, Сен Ўз раҳматинг ва илминг ила барча нарсани қамрагансан. Тавба қилиб қайтган ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечиргин, уларни жаҳаннам азобидан сақлагин”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/7“Эй Раббимиз, уларнинг ўзларини, ота-боболарини, жуфтлари ва зурриётлари орасидан солиҳларни Ўзинг ваъда қилган Адн боғларига дохил айлагин. Шубҳасиз, Азиз ва Ҳаким Сенсан/ барча куч-қудрат ва ҳукм-ҳикмат Эгаси Сенсан.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/8Уларни ёмонликлардан асрагин. Кимни у Кунда ёмонликлардан асрасанг, унга раҳм қилибсан. Улуғ Ютуқ мана шу.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/9Кофир бўлганларга нидо қилинади: “Сиз иймонга чорландингиз ва кофир бўлдингиз; ўшандаги Аллоҳнинг нафрати сизнинг ўзингизга қарши нафратингиздан каттароқ эди”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/10Улар дедилар: “Эй Раббимиз, бизни икки марта ўлдирдинг ва икки марта тирилтирдинг. Гуноҳларимизни эътироф этдик мана. Бу ердан чиқиш йўли борми?”
Tafsir
Прощающий
Аят 40/11Ана шундай, зеро ёлғиз Аллоҳга чақирилганда, рад этдингиз. Унга шериклар қўшилганда эса, тан олиб тасдиқладингиз. Энди Ҳукм ёлғиз Алий Азим /Олий, Улуғ Аллоҳнинг.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/12У сизларга Ўз оятларини кўрсатади, сизлар учун Самодан ризқ туширади. Фақатгина йўналган/инобат этганлар ўгит олади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/13Аллоҳга дуо қилинг, динни ёлғиз Унга холис қилинг, агарчи кофирлар буни ёқтирмаса ҳам.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/14Даражаларни кўтаргувчи ва Аршнинг Рабби, Рўбарў келиш Кунидан огоҳ этсин учун, Ўз Амридан бўлмиш Руҳни Ўз қуллари орасидан истаганига нозил қилади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/15У Кунда улар ўртага чиқади. Уларнинг ҳеч нарсаси Аллоҳдан яширин эмас. “Бугун подшоҳлик/Мулк кимнинг? Воҳид Қаҳҳор /Ягона ва Қаҳрли Аллоҳнинг!”
Tafsir
Прощающий
Аят 40/16Бугун ҳар бир жон ўзи касб қилиб орттиргани билан жазоланади. Бугун ноҳақлик йўқ. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/17Яқинлашиб келаётган Кундан огоҳ эт уларни. У кунда жонлар ғам-ғуссадан ютиниб халқумга келади. Золимлар учун на бир жонкуяр бор, на бир сўзи эътиборли воситачи.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/18У кўзларнинг хиёнатини ҳам, дилларнинг яширганини ҳам билади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/19Аллоҳ ҳақ ила ҳукм қилади. Ундан ўзга дуо қилаётганлари эса асло ҳукм қилолмайди. Зеро Аллоҳ Эшитувчи, Кўрувчи.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/20Улар Ер юзида кезиб, ўтганларнинг оқибати қандай бўлганини кўрмадиларми? Улар ўз қудрати ва Ер юзидаги асарлари билан улардан шиддатлироқ эди. Аллоҳ уларни жиноятлари устида ушлади, уларни Аллоҳдан ҳимоя қилгувчи ҳеч ким бўлмади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/21Ана шундай. Зеро уларга Расуллар очиқ баён этилган оятлар-далиллар келтирганида, инкор этдилар. Шу боис Аллоҳ уларни ушлади. У қувватли, таъқиб этиши шиддатли.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/22Биз Мусони Ўз оятларимиз ва очиқ далиллар билан юбордик:
Tafsir
Прощающий
Аят 40/23Фиръавнга, Ҳомонга, ва Қорунга. Улар “Ёлғончи сеҳргар” дедилар.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/24Уларга Ўз ҳузуримиздан ҳақиқатни келтирганида, улар дедилар: “У билан бирга бўлган муминларнинг ўғилларини забҳ этинглар, аёлларини тирик қолдиринглар/уятли аҳволга солинглар”. Аммо кофирларнинг макри адашувда холос.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/25Фиръавн деди: “Менга қўйиб беринг, Мусони ўлдираман, қани Раббига дуо қилсин! У сизнинг дининингизни ўзгартирмоқчи, ёки Ер юзида бузғунчилик чиқаради, деган хавотирдаман”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/26Мусо деди: “Мен Ҳисоб Кунига ишонмайдиган мутакаббирларнинг барчасидан Раббим ва Раббингизга сиғиндим”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/27Фиръавн хонадонидан бўлган, ўз иймонини яширган бир мумин деди: “Бир кишини “Раббим Аллоҳ” дегани учун ҳам ўлдирасизми? У сизга Раббингиздан очиқ далиллар билан келди, агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўз зарарига. Агар у рост айтаётган бўлса, у ваъда қилган нарсаларнинг баъзилари бошингизга келади. Ёлғончи ва ҳаддидан ошувчиларни Аллоҳ йўлга солмайди”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/28“Эй қавмим, бугун мулк/эгалик сизнинг, Ер юзида устунлик қилаяпсиз. Аммо Аллоҳдан бирор бало-офат келса, ким қутқаради бизни?” Фиръавн деди: “Мен сизга ўзим тўғри деб билган йўлни кўрсатаман, мен фақат тўғрилик йўлига йўллайман”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/29Мумин киши деди: “Эй қавмим, мен ўтган наслларнинг куни сизнинг бошингизга келишидан қўрқаяпман.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/30Нуҳ қавмининг, Од ва Самуд қавмининг ва улардан кейингиларга келганнинг мисли келишидан. Аллоҳ бандаларга ноҳақликни истамайди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/31Эй қавмим, бошингизга дод-фарёд Куни келишидан қўрқаман.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/32У кунда ортга ўгирилиб қочасиз, аммо сизни Аллоҳдан қўрийдиган ҳеч ким бўлмайди. Кимни Аллоҳ адаштирса*, унинг учун йўл кўрсатувчи йўқ (40:25).
Tafsir
Прощающий
Аят 40/33Сизга аввалроқ аниқ далиллар билан Юсуф ҳам келган эди. Сиз унинг келтирганидан ҳам шубҳа қилгансиз. Қачонки у вафот этганида, дедингизки: “Аллоҳ ундан кейин бошқа Расул юбормайди”. Ҳаддини билмас бадгумонларни Аллоҳнинг Ўзи ана шундай адаштиради.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/34Аллоҳнинг оятлари ҳақида ҳеч бир исбот-далилсиз тортишувчилар, Аллоҳнинг наздида ва муминларнинг наздида ўта манфур кимсалардир! Ҳар бир жабр-зулм қилгувчи мутакаббирнинг қалбини Аллоҳнинг Ўзи ана шундай муҳрлайди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/35Фиръавн деди: “Эй Ҳомон, менга юксак бино қургин, сабабларга эришайин!
Tafsir
Прощающий
Аят 40/36Осмонларнинг сабабларига етиб, Мусонинг илоҳига етишайин. У ёлғончи, деган гумон бор менда”. Фиръавнга ўз амалининг ёмонлиги ана шундай чиройли кўрсатилди ва йўли тўсилди. Фиръавннинг макри самарасиз кетди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/37Мумин деди: “Эй қавмим, менга эргашинг, сизни Тўғрилик Йўлига бошлайман.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/38Эй қавмим, бу дунё ҳаёти/тубан ҳаёт вақтинча фойдаланиш холос. Охират, ҳа фақат Охират абадий маскандир.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/39Ким ёмонлик қилса, фақат ўз қилмишига яраша жазоланади. Имон келтириб солиҳ амал қилган эркак ва аёллар жаннат боғларига киритилади, ва уларга беҳисоб ризқ берилади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/40Эй қавмим, нега сизни нажотга чақирсам, сиз мени дўзахга чақирасиз?!
Tafsir
Прощающий
Аят 40/41Мен сизни Азиз ва Ғаффорга /барча кучлардан устун ва барча ғуноҳларни кечиргувчи Зотга чорласам, сиз мени Аллоҳга кофир бўлишга ва ўзим билмаган нарсани Унга шерик қўшишга чақирасиз?!
Tafsir
Прощающий
Аят 40/42Мени чақираётган нарсаларингиз на дунёда, на охиратда дуога жавоб беролмайди. Қайтишимиз ёлғиз Аллоҳга. Ҳақиқатан, ҳаддан ошувчилар дўзах аҳлидир.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/43Яқинда мана шу айтганларимни эслайсиз. Мен эса ишимни Аллоҳга ҳавола қиламан. Ҳақиқатан, Аллоҳ Ўз қулларини кўриб турибди”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/44Аллоҳ улар қилган макрларнинг ёмонлигидан уни асради, Фиръавн хонадонини эса азобнинг ёмони қуршаб олди:
Tafsir
Прощающий
Аят 40/45Улар эртаю-кеч оташга кўндаланг қилинади! Қиёмат Соати қойим бўлган Кунда эса: “Фиръавн хонадонини энг шиддатли азобга киритинг”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/46Мана улар Оташда бир-бирлари билан талашиб-тортишмоқда. Бечоралар Кибр қилганларга демоқда: “Биз сизларга эргашган эдик. Энди, оташдан бирозини биздан кетказа оласизми?”
Tafsir
Прощающий
Аят 40/47Кибр қилганлар деди: “Биз энди ҳаммамиз оташдамиз. Аллоҳ бандалар орасида якуний ҳукмни чиқариб бўлди”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/48Оташдагилар жаҳаннам қўриқчиларига деди: “Раббингизга дуо қилинг, биздан Азобни лоақал бир кун енгиллатсин”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/49Улар дедилар: “Сизга ўз орангиздан чиққан Расуллар очиқ баёнлар билан келмаганмиди?” “Ҳа, келган эди”, дедилар. Дедилар: “Унда дуо қилаверинг. Инкорчиларнинг дуоси адашувда/самарасиз”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/50Биз Ўз Расулларимизга ва имон келтирган Қулларимизга бу дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар тизиладиган Кунда ҳам ёрдам берамиз.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/51У Кунда кофирларга узр-баҳоналари фойда бермайди. Уларга лаънат ва энг ёмон маскан бор.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/52Биз Мусога Тўғри Йўлни бердик, ва Исроил ўғилларига Китобни мерос қилиб бердик.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/53Тўғри Йўл ўлароқ ҳамда Ақл эгалари учун Эслатма ўлароқ.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/54Сабрли-матонатли бўлгин, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Гуноҳинг учун кечирим истагин, эртаю-кеч Раббингни ҳамд ила тасбиҳ этгин.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/55Аллоҳнинг оятлари ҳақида ҳеч бир исбот-далилсиз тортишувчиларнинг дилларида, ўзлари асло етишолмайдиган кибр бор холос. Сен Аллоҳга сиғин, Унинг Ўзи Самиъ Алим /Эшитувчи, Кўрувчи.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/56Осмонлару-Ернинг яратилиши бу одамларнинг яратилишидан каттароқ. Лекин одамларнинг кўпи буни билмайди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/57Кўрувчи билан сўқир тенг бўлмас, имон келтириб, солиҳ амал қилган билан ёмонлик қилган ҳам тенг бўлмайди. Ўта оз эслатма/ўгит оласиз!
Tafsir
Прощающий
Аят 40/58Қиёмат Соати албатта келади. Бунда шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўпи ишонмайди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/59Раббингиз деди: “Менга дуо қилинглар, Мен ижобат қиламан. Менга қуллик қилишдан кибр қилганлар хор бўлиб Жаҳаннамга кирадилар”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/60Аллоҳ Тунни сизга ором олиш вақти, Кунни эса ойдинлик вақти қилиб берган Зот. Аллоҳ одамларга фазли-карами кенг, лекин одамларнинг кўпи бунинг шукрини адо этмайди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/61Барча нарсани яратган Раббингиз Аллоҳ ана шундай. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Қайга бурилиб кетаяпсиз?
Tafsir
Прощающий
Аят 40/62Аллоҳнинг оятлари ҳақида ҳеч бир исбот-далилсиз тортишувчилар ана шундай бурилиб кетади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/63У Ер юзини сизга қароргоҳ, самони бино қилиб кўтариб қўйган Аллоҳдир; У сизларга сувратлар берган ва гўзал сувратда яратиб қўйган. У сизларни пок нарсалар билан ризқлантиради. Раббингиз Аллоҳ ана шундай Зот. Оламларнинг Рабби Аллоҳ Қутлуғ-Муборакдир.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/64У Ҳайй/тирик ва тириклик манбаи, ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга дуо қилинг, динни ёлғиз Унга холис қилинг. Оламларнинг Робби ҳамдга-мақтовга лойиқ.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/65Сен айт: “Мен Раббимдан очиқ далиллар келганидан кейин, Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингизга қуллик/хизмат қилишдан қайтарилганман. Аксинча, Оламларнинг Раббига тўлиқ таслим бўлишга буюрилганман”.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/66У сизларни тупроқдан, сўнгра томчидан, сўнгра алақадан яратган. Кейин гўдак ҳолингизда чиқаради. Кейин сизга умр беради, куч-қувватга тўласиз, кейин кексайиб қарийсиз, кимдир орангизда олдинроқ вафот этади. Буларнинг барчаси белгиланган муддатга қадар давом этади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/67Ҳаёт берган ҳам, ўлим берган ҳам Унинг Ўзи. У бир ишни ирода этса, унга фақат “Бўл!” дейди, бўлади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/68Аллоҳнинг оятлари ҳақида тортишаётганлар қанчалик ҳақдан йироқ эканини кўрмадингми?
Tafsir
Прощающий
Аят 40/69Улар Китобни ҳамда Расулларимиз келтирган Рисолатни инкор қилдилар. Яқинда билиб оладилар.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/70Уларни бўйинларида темир халқаю-занжирлар билан судрашади:
Tafsir
Прощающий
Аят 40/71Tafsir
Прощающий
Аят 40/72Кейин уларга дейилади: “Аллоҳдан ўзга қўшган шерикларингиз қани?” Улар дейдилар: “Улар ғоиб бўлишди. Аслида биз олдин ҳеч нарсага қуллик қилмаган эканмиз”. Аллоҳ кофирларни ана шундай адаштиради.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/73Кейин уларга дейилади: “Аллоҳдан ўзга қўшган шерикларингиз қани?” Улар дейдилар: “Улар ғоиб бўлишди. Аслида биз олдин ҳеч нарсага қуллик қилмаган эканмиз”. Аллоҳ кофирларни ана шундай адаштиради.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/74Ана шундай, зеро Ер юзида ҳаддан ошдингиз, ноҳақ кибр қилдингиз ва бундан қувондингиз.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/75Киринг жаҳаннам эшикларидан, у ерда абадий қоласиз. Кибр қилувчиларнинг борар жойи қанчалар ёмон!
Tafsir
Прощающий
Аят 40/76Сабрли-матонатли бўл, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Таҳдид этилган баъзи нарсаларни сенга кўрсатсак ҳам, ёки унгача сени вафот топдирсак ҳам, охир-оқибат қайтиш Бизнинг ҳузуримизга.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/77Биз сендан олдин ҳам Расуллар юборганмиз. Улардан баъзиларини сенга қисса қилдик, ва баъзилари ҳақида қисса қилмадик. Ҳеч бир Расул Аллоҳнинг изнисиз оят келтирмайди. Аллоҳнинг амри келганда эса, ҳаққ рўёбга чиқади, уни беҳуда қилишга уринганлар ўша ердаёқ бой беради.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/78Аллоҳ сиз учун чорва молларини яратди, баъзиларидан минасиз ва баъзиларидан истеъмол қиласиз.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/79Уларда сиз учун фойдалар бор. Уларга минганда, дилдаги муродингизга етасиз, улар устида ҳамда кемаларда саёҳат этасиз.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/80У сизга Ўз оятларини кўрсатмоқда. Аллоҳнинг оятларидан қай бирини инкор этасиз?
Tafsir
Прощающий
Аят 40/81Улар Ер юзида кезиб, олдингиларнинг оқибати қандай бўлганини кўрмадиларми? Уларнинг сони ҳам, куч-қуввати ҳам булардан ортиқ эди. Лекин касб қилиб орттирганлари фойда бермади.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/82Қачонки Расуллари уларга очиқ сўзлар билан баён этилган далиллар келтирганда, улар ўз ҳузуридаги илм билан қувондилар, кейин устидан кулган нарсалари ўзларини ўраб олди.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/83Улар Бизнинг ғазабимизни кўргач, дедилар: “Аллоҳга иймон келтирдик! У Яккаю-Ягона! Унга қўшган шерикларимизни рад этдик!”
Tafsir
Прощающий
Аят 40/84Лекин Бизнинг ғазабимизни кўрганларида, имонлари фойда бермади. Бу — Аллоҳнинг бандалар устида доимо жорий бўлиб келган Қонунияти/Суннати. Ана ўшанда инкорчилар бой беради/зиён кўради.
Tafsir
Прощающий
Аят 40/85Аяты: 86
Место откровения: Mекка