Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Сонмы
АятСонмы
Tafsir
Сонмы
АятЭй Набий, Аллоҳга тақво қилгин! Кофирларга ва мунофиқларга бўсунма! Ҳақиқатан, Аллоҳнинг Ўзи Алим ва Ҳаким бўлган Зотдир /илм ва ҳикмат Эгаси.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/1Раббингдан сенга қилинган ваҳйга эргаш. Албатта, Аллоҳ сизларнинг қилаётган ишларингиздан хабардор.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/2Аллоҳга таваккул қилгин/суянгин; Суяниш/таваккул учун Аллоҳ етарли/кифоя.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/3Аллоҳ ҳеч бир эркак кўксига икки қалб бермаган, Зиҳор қилган жуфтларингизни онангиз қилмаган, асранди фарзандларингизни ҳам ўз ўғилларингиз қилмаган. Бу оғиздаги гап-сўзларингиз холос. Аллоҳ Ғафур, Раҳим / кечиргувчи, раҳмдил.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/4Уларни ўз оталарининг номи билан чақиринглар; ана шу Аллоҳ наздида одилроқдир. Агар билмасангиз, улар диндаги биродарларингиз ва дўстларингиздир. Бунда хато қилсангиз, сизларга гуноҳ йўқ, лекин қалбларингиз қасддан тутгани мустасно. Аллоҳ Ғафур, Раҳим бўлган Зотдир /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/5Набий муминларга уларнинг ўзларидан-да яқинроқ/ҳақдорроқ. Унинг жуфтлари эса уларга оналар мақомида. Раҳм эгалари/она тарафдан қариндошлар ҳам Аллоҳнинг Китобида бошқа мумин ва муҳожирлардан кўра яқинроқлар. Магар дўстларингизга маъруф бирор яхшилик қилсангиз, мустасно. Булар Китобнинг сатрларида битилган.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/6Мана, Биз набийлардан аҳд олдик, ва сендан ҳам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Марямнинг ўғли Исодан ҳам. Улардан ўта қувватли Аҳд олганмиз.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/7Токи содиқлардан ўз содиқлиги ҳақида сўрасин. Нонкўрларга эса Аламли Азоб тайёрлаб қўйган.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/8Эй имон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини ёдда тутинг, мана сизга лашкарлар келди, Биз уларнинг устига шамол юбордик ҳамда сизлар кўрмаган лашкарлар жўнатдик. Аллоҳ сизнинг қилаётган ишларингизни кўрмоқда эди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/9Мана улар сизнинг тепа ва қуйи тарафингиздан ҳужум қилишди. Мана кўзлар даҳшатдан қотди, жонлар халқумга келди. Аллоҳ ҳақида турли гумонларга бора бошладингиз.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/10Ўшанда имон келтирганлар имтиҳон қилинган эдилар, ҳамда шиддатли силкиниш билан зилзила қилинган эдилар.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/11Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида мараз бўлганлар демоқда эди: “Аллоҳ ва Расули бизга фақат алдовчи ваъдалар берган экан”.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/12Ўшанда улардан бир тоифа деганди: “Эй Ясриб аҳли, бу ерда туришдан маъно йўқ, ортингизга қайтинг”. Улардан бир гуруҳи эса Набийдан изн сўраб, дейдиларки: “Уйларимиз очиқ қолди”. Ҳолбуки уйлари очиқ эмасди, уларнинг истаги фақат қочиш эди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/13Агар ҳар томондан уларга ҳужум қилишлари исталганида, агар шаҳар ичида фитна чиқариш исталганида, улар шундай қилишарди, кечиктирмасди ҳам.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/14Улар ортга бурилиб қочмаслик ҳақида Аллоҳга аҳд берган эдилар. Аллоҳга берилган аҳд учун сўралади.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/15Сен айт: “Агар ўлимдан ёки урушдан қочсангиз, қочиш фойда бермайди. Қочсангиз ҳам ўта оз муддат баҳраманд бўласиз”.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/16Сен айт: “Агар Аллоҳ сизга ёмонликни ирода қилса, ёки сизга раҳм-шафқат қилса, сизни Аллоҳдан ким ҳимоя қила олади? Улар Аллоҳдан ўзга валий/йўл кўрсатувчи ҳам, нусрат/ёрдам берувчи ҳам тополмайдилар.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/17Орангиздаги қайтарувчиларни ва ўз биродарларига: “Бизга келинглар!” дегувчиларни Аллоҳ Ўзи билади. Улар урушга ўта оз келишдан бошқа, умуман келмайди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/18Сизларга қарши бахиллик қиладилар. Хавф келганда, гўё ўлим мастлиги келган одамдек, сенга кўзлари олазарак қараб турадилар. Қўрқув кетиши биланоқ*, мол-дунё ҳирсидан, заҳарли тиллари билан сени чақишни бошлайдилар. Улар иймон келтирган эмаслар, шунинг учун ҳам Аллоҳ уларнинг ишларини беҳуда кетказган. Аллоҳ учун бу ўта осон.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/19*навбат ғаниматлар тақсимотига келганида
Душман ҳизблари қайтиб кетмади, деб ўйлашади. Агар душман ҳизблари қайтиб кетса, булар араблар орасида бадавийча қолишни истайди, ва сиз ҳақдаги хабарларни ўшаёқдан туриб сўрашни истайди. Мабодо орангизда бўлсалар, базўр ва ўта оз урушади.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/20Албатта, Аллоҳнинг юборган Расулида сизлар учун — Сиздан Аллоҳга ва Охират Кунига умид боғловчилар ҳамда Аллоҳни кўп ёд этувчилар учун — чиройли намуна бўлди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/21Муминлар душман гуруҳларини кўрганларида, дедилар: “Аллоҳ ва Расулининг бизга ваъда қилгани мана шу. Аллоҳ ва Расули ҳақ сўзни айтган”. Бу фақат улардаги ишонч ва таслимиятни зиёда қилди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/22Имон келтирганлар орасида Аллоҳга берган аҳдига содиқ бўлган йигитлар бор. Улар орасида ваъдасига вафо қилганлар ҳам бор, ҳали кутаётганлар ҳам бор, аммо улар берган сўзларини ўзгартирмади.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/23Содиқларнинг содиқлиги учун Аллоҳнинг Ўзи мукофотласин, мунофиқларни эса истаса жазоласин, истаса тавбаларини қабул айласин. Ҳақиқатан, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/24Кофир бўлганларни Аллоҳ ғазаблари билан ортига қайтарди. Ҳеч қандай хайрга эришмадилар. Аллоҳ муминларга жангда Ўзи кифоя. Аллоҳ Қовий Азиз /қувватли ва ғолиб.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/25Аҳли китоблардан уларга ёрдам берганларни Аллоҳ қўрғонларидан/қалъаларидан туширди; қалбларига қўрқув солди. Бир қисмини қатл этасиз, бир қисмини асир оласиз.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/26У уларнинг ерларига, уй-жойларига, мол-мулкларига ва сизлар ҳали оёқ босмаган ерларга сизни ворис қилди. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/27Эй Набий! Жуфтларингга айт: “Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини истасангиз, келинг, мен сизларни баҳраманд қилдираман, ҳамда чиройли тарзда қўйиб юбораман”.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/28Агар Аллоҳни, Расулини ва Охират диёрини истасангиз, у ҳолда орангизда яхшилик қилгувчилар учун Аллоҳ Улуғ Ажр-мукофот ҳозирлаб қўйган.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/29Эй Набийнинг аёллари! Сизлардан кимда-ким очиқча бузуқлик содир этса, унинг учун икки баробар азоб бўлади. Аллоҳ учун бу осон.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/30Лекин сизлардан ким Аллоҳга ва Расулига бўйсунса ва солиҳ амал қилса, унга икки баробар ажр-мукофот бергаймиз, ва унга мўл ва баракотли ризқ ҳозирлаб қўйганмиз.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/31Эй Набийнинг аёллари, сиз аёллардан ҳеч бири каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, гапиришда юмшоқ гапирманг, акс ҳолда қалбида марази борлар тамаъ қилмасин, фақат маъруф сўзлардан сўйланг.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/32Уйингизда ўтиринг, аввалги жоҳилият ясан-тусани каби ясанманг. Салотни қоим этинг/Кўрсатилган Йўлга эргашинг, Закотни адо этинг/уни покиза тутинг, Аллоҳга ва Расулига бўйсунинг. Эй Байт Аҳли, Аллоҳ сиз ҳақдаги шубҳа-гумонларни кетказишни ва сизларни поклашни истайди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/33Уйларингизда тиловат қилинувчи Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни ёдда тутинг. Албатта, Аллоҳ Латиф, Хобир /лутф айлагувчи ҳамда тўлиқ хабардор.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/34Ҳақиқатан, таслим бўлган эркаклар ва таслим бўлган аёллар, имон келтирган эркаклар ва имон келтирган аёллар, тоатда бардавом эркаклар ва тоатда бардавом аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, ҳақиқий сабр қилувчи эркаклар ва ҳақиқий сабр қилувчи аёллар, хушуъ эгаси эркаклар ва хушуъ эгаси аёллар, садақалар қилувчи эркаклар ва садақалар қилувчи аёллар, саум қилувчи эркаклар ва саум қилувчи аёллар, иффатини қўригувчи эркаклар ва иффатини қўригувчи аёллар, Аллоҳни кўп ёд этувчи эркаклар ва кўп ёд этувчи аёллар, улар учун Аллоҳ кечирим ва улуғ мукофот ҳозирлаб қўйган.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/35Қачонки Аллоҳ ва Расули бир ишда ҳукм этганида, ҳеч бир мумин ва ҳеч бир муминада ўша ишни ўз ихтиёрига кўра танлаш ҳаққи йўқ. Кимки Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан бўйин товласа, у очиқдан-очиқ адашибди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/36Мана сен, Аллоҳ неъмат берган кишига дединг: “Жуфтингни ўзинг билан бирга тутгин, Аллоҳга тақво қилгин”. Аллоҳ ошкор қилажак нарсани ўзингда яширдинг, одамлардан хайиқдинг. Ҳолбуки, сенинг хайиқишингга Аллоҳ лойиқроқ эди. Қачонки Зайд ундан ажрашганида, Биз сени унга уйлантирдик. Токи боқиб олинган ўғиллар жуфтларидан ажрашганларида, улар борасида муминларда танглик бўлмасин. Аллоҳнинг амри рўёбга чиқгувсидир.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/37Набийга Аллоҳ фарз/ҳалол қилган ишда ҳеч қандай танглик/айб йўқ. Олдин ўтганлар орасидаги Аллоҳнинг суннати шундай. Аллоҳнинг амри — ўлчанган, тақдир қилинган.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/38Улар Аллоҳнинг Рисолатларини етказадилар, Аллоҳдан хайиқадилар — Ундан ўзга ҳеч кимдан хайиқмайдилар. Ҳисоб қилгувчи сифатида Аллоҳ етарли.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/39Муҳаммад сиздаги эркаклардан бирортасининг отаси эмас, балки Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг муҳри/сўнггиси/тасдиқловчиси. Аллоҳ барча нарсани билгувчи.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/40Эй имон келтирганлар, Аллоҳни кўп ёд этинг.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/41Tafsir
Сонмы
Аят 33/42У ўз Малаклари билан бирга сизларга Салот қилади/ўз оятлари орқали Тўғри Йўлни кўрсатади, сизларни зулматлардан НУР сари чиқариш учун. У имон келтирганларга раҳмдил.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/43Унга рўбарў бўлинадиган Кунда Салом/Омонлик ила кутиб олади. Улар учун мўл ажр-мукофот ҳозирлаган.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/44Эй Набий, Биз сени Шоҳид/гувоҳлик берувчи, Мубашшир/хушхабар элтувчи ва Назир/огоҳлантирувчи қилиб юбордик.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/45Аллоҳнинг изни ила ёлғиз Аллоҳга чақирувчи, Сирож/Нур таратувчи ҳамда Мунир/Нурни акс этувчи сифатида.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/46Имон келтирганлар учун Аллоҳнинг ҳузурида Улуғ Ажр-мукофот борлигини хушхабар бергин.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/47Кофир ва мунофиқларга бўйсунма. Уларнинг азиятларига парво қилма, ёлғиз Аллоҳга суянгин. Суяниш/таваккул учун Аллоҳ етарли.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/48Эй имон келтирганлар! Қачонки мумина аёлларни никоҳлаганингизда, ва уларга тегинмай туриб ажрашганингизда, уларнинг идда ўтиришларига ҳожат йўқ. Уларни фойдалантиринг ҳамда уларни чиройли бўшатиш билан бўшатинг.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/49Эй Набий, маҳрларини берган жуфтларингни сенга ҳалол қилганмиз: Аллоҳ сенга ғаниматда насиб этган аёллардан қўл остингдагиларни; ҳамда амакингнинг, аммангнинг, тоғангнинг ва холангнинг қизлари орасидан сен билан бирга ҳижрат қилганларини; ҳамда ўзини Набийга бағишлаган мумина аёлни, Набий ҳам уни ўз никоҳига олмоқ истаса, уни ҳам фақат сенга ҳалол қилган эдик, бошқа муминларга эмас. Биз уларга ўз жуфтлари ва қўл остидагилар ҳақида нималарни фарз этганимизни маълум қилдик, токи сенга танглик бўлмасин. Аллоҳ Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмлидир.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/50Улардан истаганингни кетказишинг ва истаганингни бирга олиб қолишинг мумкин. Агар кетказганингга қайтишни истасанг, бунда сенга ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Уларнинг кўзлари қувониши, хафа бўлмаслиги ҳамда сенинг берганингдан мамнун бўлишлари учун энг уйғуни мана шу. Дилингиздагини Аллоҳ билиб туради. Аллоҳ Алим ва Ҳалим /билгувчи ва дарҳол азоб бермас.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/51Бундан буён бу аёллар сенга ҳалол эмас, агарчи ҳусни-жамоли сенга ёққани бўлса-да, уларни бошқа аёллар билан ўзгартиришинг ҳалол эмас, фақатгина қўл остингдагилар мустасно. Аллоҳ ҳамма нарсага ҳушёр бўлган Зот.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/52Эй ишонганлар, Набийнинг уйларига кирманг. Лекин қачонки таомга изн берилса-ю, кирсангиз, таом қачон пишади деб кутиб ўтирманг. Ва қачон чақирилсангиз, киринг, ва еб бўлгач, тарқалинг, ҳадисга/гапга берилманг. Ҳақиқатан, Набийни бу ранжитарди. Лекин у ҳаё қиларди, Аллоҳ эса Ҳақдан ҳаё қилмайди. Улардан (аёллардан) бир нима сўрасангиз, бирор тўсиқ ортидан сўранг. Ана шундай қилиш қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покизароқ. Расулуллоҳга азият етказишингиз ва ундан кейин унинг аёлларига уйланишингиз асло мумкин эмас. Ҳақиқатан, бу Аллоҳ наздида Улкан иш.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/53Бир нарсани ошкор қилсангиз ҳам, уни яширсангиз ҳам, Аллоҳ барча нарсани билгувчи.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/54Ўз оталари, ўз ўғиллари, ўз ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларининг ўғиллари, ўз аёллари ёки қўл остидаги аёллар орасида уларга (яъни Набийнинг аёлларига) гуноҳ йўқ. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта Аллоҳ барча нарсага гувоҳ.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/55Аллоҳ ва Унинг Малаклари/оятлари бу Набийга Салот қилмоқда/унга нисбатан ўз вазифасини адо этмоқда. Эй имон келтирганлар, сиз ҳам унга Салот қилинг/унга нисбатан ўз вазифангизни адо этинг, яъни буйруққа таслим бўлиб, тинчлигини таъминланг.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/56Аллоҳни ва Расулини ранжитганларни Аллоҳнинг Ўзи дунё ва охиратда лаънатлаган, ҳамда уларга Хорловчи Азобни ҳозирлаб қўйган.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/57Мумин эркакларни ва мумина аёлларни қилмаган ишлари учун ранжитганлар туҳмат ва очиқ гуноҳни кўтарибдилар.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/58Эй Набий, жуфтларингга ва қизларингга айтгин, ва муминларнинг аёлларига ҳам айтгинки, устиларига ёпинчиқларидан ташлаб олсинлар; бу уларнинг танилиб, азият кўрмаслигига энг яқин бўлган йўлдир. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/59Агар мунофиқлар, қалбларида марази бўлганлар ва шаҳарда ёмон гаплар тарқатувчилар бас қилиб тўхташмаса, Биз уларнинг устига сени уруш билан йўллаймиз, ва улар сиз билан жуда оз вақт қўшни бўла оладилар,
Tafsir
Сонмы
Аят 33/60Малъун ҳолда, қаерда топилса, асир олиниб ўлдирилади.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/61Бу олдин ўтганларда ҳам бўлиб ўтган Аллоҳнинг суннати*. Аллоҳнинг суннатида асло ўзгариш топмассан.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/62*Фитна ва фасод чиқарувчилар жазоланади 5:33
Одамлар сендан Қиёмат Соати ҳақида сўрайди. Сен айт: “Унинг илми Аллоҳнинг ҳузурида”. Қайдан биласан, эҳтимол У Соат яқиндир?
Tafsir
Сонмы
Аят 33/63Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва улар учун Қизиган Оловни ҳозирлади.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/64Улар унда доимий қолади; валий/йўл кўрсатувчи ҳам, нусрат/ёрдам берувчи ҳам тополмайдилар.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/65Кун келиб, юзлари оловга бурилганида дейдилар: “Ҳолимизга вой! Кошкийди Аллоҳга бўйсунганимизда, ва Расулга бўйсунганимизда!”
Tafsir
Сонмы
Аят 33/66Дедилар: “Эй Раббимиз! Биз пешволаримизга ва катталаримизга эргашган эдик, улар эса бизни йўлдан адаштирган экан”.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/67“Эй Раббимиз! Уларга Азобни икки баробар қилиб бергин, ва энг Улкан Лаънат билан лаънатлагин!”
Tafsir
Сонмы
Аят 33/68Эй имон келтирганлар! Мусога азият етказганлар каби бўлманг! Аллоҳ Мусони уларнинг гапларидан оқлади; бу Аллоҳнинг наздида важиҳ/мўътабар иш эди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/69Эй ишонганлар, Аллоҳга тақво қилинг ва тўғри-дуруст гап гапиринг.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/70Токи амалларингизни ўнгласин, гуноҳларингизни кечирсин. Кимки Аллоҳга ва Расулига бўйсунса, Улкан Ютуққа эришибди.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/71Биз Омонатни Осмонлару-Ерга ҳамда тоғларга таклиф этдик; уни ташимоқдан бош тортдилар ва қўрқдилар; уни инсон зиммасига олди. Ҳақиқатан, у ўта золимлик ва ўта жоҳилликлар намоён қилди,
Tafsir
Сонмы
Аят 33/72Токи мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни жазоласин; ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул айласин. Аллоҳ Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Сонмы
Аят 33/73Аяты: 74
Место откровения: Mекка