Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Лукман
АятЛукман
Tafsir
Лукман
АятTafsir
Лукман
Аят 31/1Tafsir
Лукман
Аят 31/2Tafsir
Лукман
Аят 31/3Улар Салотни қоим қиладилар/Кўрсатилган Йўлга эргашади, Закотни берадилар/уни покиза тутадилар, Охиратга қатъий ишонадилар.
Tafsir
Лукман
Аят 31/4Ана ўшалар Раббидан бўлмиш Тўғри Йўл устидалар, ана ўшалар нажот топадилар/муродига етадилар.
Tafsir
Лукман
Аят 31/5Баъзи одамлар бор, илмсиз ҳолда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва уни масхара қилиш учун маъносиз Ҳадис сотиб олади. Ана ўшаларга Хорловчи Азоб бор.
Tafsir
Лукман
Аят 31/6Қачонки унга оятларимиз ўқилса, худди қулоқларида оғирлик бордек, уларни эшитмагандек, такаббурлик қилади. Унга Аламли Азоб хушхабарини бергин.
Tafsir
Лукман
Аят 31/7Имон келтириб, солиҳ амал қилганларга неъмат тўла боғ-роғлар бор.
Tafsir
Лукман
Аят 31/8У ерда доимий қоладилар. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдаси. У Азиз ва Ҳаким /барчадан ғолиб ва ҳикматли.
Tafsir
Лукман
Аят 31/9Осмонларни устунсиз яратди, кўриб турибсиз; сизни ларзага солмаслиги учун Ер юзида мустаҳкам ва баланд тоғларни ўрнатди; ва у ерда турли ҳайвонларни ёйди. Осмондан сув тушириб, ерда ҳар навни турлари билан ундириб бердик.
Tafsir
Лукман
Аят 31/10Мана шулар Аллоҳнинг яратгани. Ундан ўзгаларнинг яратганларини кўрсатинг Менга. Аксинча, Золимлар очиқ адашувда.
Tafsir
Лукман
Аят 31/11Луқмонга ҳикмат ато этдик: “Аллоҳга шукр қилгин!” Ким шукр қилса, ўзи учун шукр қилади, ким нонкўрлик қилса, Аллоҳ Ғаний Ҳамид /бой-беҳожат, мақтовга лойиқ.
Tafsir
Лукман
Аят 31/12Мана Луқмон ўғлига насиҳат қилиб деди: “Эй ўғлим, Аллоҳга шерик қўшмагин, Унга шерик қўшиш Улкан Зулм”.
Tafsir
Лукман
Аят 31/13Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: (Онаси уни заифлик устига заифлик билан ташийди ва икки йил эмизади). “Менга ва ота-онангга шукр қил, қайтишингиз Менгадир”.
Tafsir
Лукман
Аят 31/14Агар ўзинг билмаган нарсани Менга шерик қўшишга мажбурласалар, уларга бўйсунма. Бу дунёда уларга яхши муомала қил. Менга юзланганлар йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз Менга, сизнинг қилиб ўтган ишларингиз ҳақида Ўзим хабар бераман.
Tafsir
Лукман
Аят 31/15“Эй ўғлим, агар Ер юзида ёки Осмонларда зиғирча нарса бўлса, Аллоҳ уни келтирмай қўймайди”. Зеро Аллоҳ Латиф ва Хабир /дақиқ билгувчи ҳамда хабардор.
Tafsir
Лукман
Аят 31/16Эй ўғлим, Буюрилган Йўл-Йўриқларга эргашгин/Салотни қоим қилгин, Маъруфга буюргил, Мункардан қайтаргин, ва бошингга келганига сабр қилгин. Ҳақиқатан, азм-қатъият талаб этилган ишлар мана шу.
Tafsir
Лукман
Аят 31/17Одамларга юз буриштирма, Ер юзида мақтаниб юрма. Аллоҳ ҳеч бир кибрли мақтанчоқни яхши кўрмайди.
Tafsir
Лукман
Аят 31/18Юришингда мўътадил бўлгин, ва овозингизни паст тутгин. Чунки овозларнинг энг қабиҳи бу эшак овози.
Tafsir
Лукман
Аят 31/19Кўрмадингизми, Аллоҳ сизнинг эҳтиёжингизга Осмонлару-Ердаги барча нарсани мослаб қўйди, зоҳиру-ботин/ташқи ва ички/кўринган-кўринмаган/билинган-билинмаган неъматларни бериб қўйди. Баъзи одамлар Аллоҳ ҳақида баҳслашади, ҳолбуки бу ҳақда на илми бор, на Тўғри Йўл таълимоти, на Нурли Китоби.
Tafsir
Лукман
Аят 31/20Қачонки уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинг!” дейилса, дейишдики: “Йўқ! Аксинча биз ота-боболаримизни топган йўлига эргашамиз”. Шайтон уларни Қизиган Олов азобига чақирса ҳамми?
Tafsir
Лукман
Аят 31/21Ким яхшилик қилса, ва борлиғини Аллоҳга таслим этса, энг мустаҳкам арқонни тутибди. Ишлар Аллоҳга қайтади.
Tafsir
Лукман
Аят 31/22Ким куфр келтирса, унинг куфри сени маҳзун қилмасин. Уларнинг қайтиши ёлғиз Аллоҳга. Уларнинг қилмишларини хабар беради. Аллоҳ диллардагини билиб туради.
Tafsir
Лукман
Аят 31/23Уларни бир муддат баҳраманд қиламиз, кейин қўпол бир азобга мажбурлаймиз.
Tafsir
Лукман
Аят 31/24Агар уларга савол берсангки: “Осмонлару-Ерни яратган ким?” улар албатта “Аллоҳ”, дейдилар. Сен айт: “Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин”. Лекин уларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Лукман
Аят 31/25Осмонлару-Ердаги борлиқ — Аллоҳнинг. Аллоҳ Ғаний ва Ҳамид /бой-беҳожат, мақтовга лойиқ.
Tafsir
Лукман
Аят 31/26Агар Ер юзидаги дарахтлар қалам бўлса-ю, денгиз ва кейин яна етти денгиз ёрдам берса ҳам, Аллоҳнинг сўзлари тугамайди. Аллоҳ ҳақиқатан Азиз ва Ҳаким /барча нарсадан устун, Ҳикматли.
Tafsir
Лукман
Аят 31/27Сизнинг яратилишингиз ҳам, қайта тирилишингиз ҳам бир жоннинг каби. Ҳақиқатан, Аллоҳ Самиъ ва Басир /эшитгувчи, кўргувчи.
Tafsir
Лукман
Аят 31/28Аллоҳ Кечани Кундузга ўрайди, Кундузни Кечага ўрайди, Қуёшни ва Ойни бўйсундирди — ҳар бири маълум вақтгача жараён этишини кўрмаганмисан? Аллоҳ сизнинг барча амалларингиздан хабардор.
Tafsir
Лукман
Аят 31/29Ана шундай, зеро Аллоҳ ҳақдир, Ундан ўзга дуо қилаётганлари эса ботил. Аллоҳнинг Ўзигина Алий, Кабир /олий ва улуғ.
Tafsir
Лукман
Аят 31/30Кўрмадингми, денгиздаги кема Аллоҳнинг неъмати ила, Унинг оятларидан кўришингиз учун оқиб боради. Бунда ҳар бир сабр ва шукр қилувчилар учун оят-ибратлар бор.
Tafsir
Лукман
Аят 31/31Қачонки тўлқинлар уларни соялардек ўраб олганида, улар Аллоҳга дуо-илтижо қилишади, динни ёлғиз Унга холис қилади. Аммо уларни қуруқликка чиқариб нажот берса, оз қисмигина тўғри йўлни тутади, Бизнинг оятларимизни фақат ғаддор нонкўрлар инкор этади.
Tafsir
Лукман
Аят 31/32Эй одамлар! Раббингизга тақво қилинг! Ота фарзанднинг жазосини тортмайдиган, фарзанд отанинг жазосини тортмайдиган Кундан қўрқинг. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин, ва алдагувчи сизни Аллоҳ билан алдаб қўймасин.
Tafsir
Лукман
Аят 31/33Ҳақиқат шуки, Қиёмат Соатининг илми Аллоҳнинг ҳузурида; ёмғирни ҳам Унинг Ўзи ёғдиради; раҳмлардагини ҳам Унинг Ўзи билади; ҳеч бир жон эртага нималар бўлишини билмайди, қаерда жон беришини ҳам билмайди. Барчасини билгувчи, барчасидан хабардор фақат Аллоҳнинг Ўзидир.
Tafsir
Лукман
Аят 31/34Аяты: 35
Место откровения: Mекка