Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Паук
АятПаук
Tafsir
Паук
АятTafsir
Паук
Аят 29/1Одамлар “Иймон келтирдик”, дейишлари билан тарк этиламиз, синовларга/фитналарга тутилмаймиз, деб ўйлаганмиди?
Tafsir
Паук
Аят 29/2Биз улардан олдингиларни ҳам синовларга/фитналарга тутганмиз. Албатта, кимнинг рост ва кимнинг ёлғон айтаётгани Аллоҳга маълум.
Tafsir
Паук
Аят 29/3Ёки ёмонлик қилаётганлар, Биздан ўзиб кетамиз, деб ўйладими?! Қанчалар ёмон ҳукм чиқармоқдалар!
Tafsir
Паук
Аят 29/4Кимки Аллоҳга рўбарў бўлишни умид қилса, Аллоҳнинг белгилаган муддати келгусидир. Самиъ ва Алим /эшитгувчи, билгувчи Унинг Ўзидир.
Tafsir
Паук
Аят 29/5Кимки жидду-жаҳд қилса, фақат ўзи учун жидду-жаҳд қилади. Аллоҳ оламлардан беҳожат.
Tafsir
Паук
Аят 29/6Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар эса, Биз уларнинг ёмонликларини кечириб, энг яхши ишлари билан мукофотлаймиз.
Tafsir
Паук
Аят 29/7Биз инсонга ота-онага яхшилик қилишни тавсия этганмиз. Агар улар ўзинг билмаган нарсани Менга шерик қўшишга жидду-жаҳд қилсалар, бўйсунма уларга. Қайтишингиз Менгадир. Мен Ўзим сизнинг қилиб ўтган ишларингиздан хабар бераман.
Tafsir
Паук
Аят 29/8Иймон келтирган ва солиҳ амал қилганлар, Биз уларни Солиҳлар қаторига киритамиз.
Tafsir
Паук
Аят 29/9Баъзи одамлар бор, “Аллоҳга иймон келтирдик” дейди. Лекин Аллоҳ йўлида бирор азият етса, одамларнинг фитнасини худди Аллоҳнинг азобидек кўради. Агар Раббингдан сенга ёрдам келса, дейдики: “Биз сизлар билан бирга эдик”. Оламларнинг дилидагини Аллоҳ билгувчироқ эмасми?
Tafsir
Паук
Аят 29/10Аллоҳ имон келтирганларни ҳам билади, мунофиқларни/иккиюзли кимсаларни ҳам билади.
Tafsir
Паук
Аят 29/11Кофир бўлганлар муминларга дейишди: “Бизнинг йўлимизга эргашинглар. Хатоларингизни биз кўтарамиз”. Улар хатоларидан ҳеч нарсани кўтармайди. Улар ёлғон айтмоқдалар.
Tafsir
Паук
Аят 29/12Улар ўз юкларини кўтарадилар, юклари билан бирга бошқа юк* ҳам кўтарадилар. Қиёмат куни уйдирган нарсалари ҳақида сўроқ қилинадилар.
Tafsir
Паук
Аят 29/13*уларнинг уйдирмаларига ишониб адашган гумроҳларнинг юкини
Биз Нуҳни ўз қавмига Расул қилиб юбордик. Улар орасида эллик йили кам минг йил қолди. Улар зулм қилаётганларида, Тўфон тутди уларни.
Tafsir
Паук
Аят 29/14Биз Нуҳни ва кема аҳлини қутқардик, ва бу кемани оламлар учун оят-ибрат қилдик.
Tafsir
Паук
Аят 29/15Иброҳимни ҳам. Мана у қавмига деди: “Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг ва Унга тақво қилинг. Ана шу сиз учун яхши, билсангиз”.
Tafsir
Паук
Аят 29/16Аллоҳдан ўзга бутларга қуллик қилаяпсиз, бўҳтон тўқияпсиз. Аллоҳдан ўзга қуллик қилаётганларингиз сизга ризқ бермайди. Ризқни Аллоҳдан истанг, Унга қуллик қилинг ва Унга шукр қилинг. Унга қайтариласиз.
Tafsir
Паук
Аят 29/17Агар ёлғон санасангиз, сиздан аввалги умматлар/қавмлар ҳам ёлғон санаган. Расулнинг зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор холос.
Tafsir
Паук
Аят 29/18Аллоҳ яратишни қандай бошлагани, сўнгра уни қандай қайтарганини кўрмадиларми? Бу Аллоҳ учун осон.
Tafsir
Паук
Аят 29/19Сен айт: “Ер юзида кезиб, яратишни қандай бошлаганига назар солинг, сўнгра Аллоҳ бошқа бир яратишини яратади. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Паук
Аят 29/20Ўзи хоҳлаганни азоблайди, Ўзи хоҳлаганига раҳм қилади. Унга қайтариб юзлаштириласиз.
Tafsir
Паук
Аят 29/21Аллоҳни на Ерда, на Самода ожиз қолдиролмайсиз/тўсқин бўлолмайсиз. Аллоҳдан ўзга сизда валий/йўл кўрсатувчи ҳам, ёрдам берувчи ҳам йўқ.
Tafsir
Паук
Аят 29/22Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни рад этганлар, ана ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид бўлдилар, ана ўшалар учун Аламли Азоб бор.
Tafsir
Паук
Аят 29/23Қавмининг жавоби фақат шу бўлди: “Уни ўлдиринг ё Оташда куйдиринг!” Аллоҳ уни Оташдан қутқарди. Албатта, имон келтирганлар учун бунда оятлар бор.
Tafsir
Паук
Аят 29/24У деди: “Сиз бу дунё ҳаётида бир-бирингизни яхши кўрганингиз туфайли, Аллоҳдан ўзга бутларни тутдингиз. Кейин, Қиёмат Куни бир-бирингизни рад этасиз, бир-бирингизни лаънатлайсиз. Борар жойингиз дўзах бўлади. Сизга ҳеч ким ёрдам бермайди”.
Tafsir
Паук
Аят 29/25Унга Лут ишонди, у деди: “Мен Раббимга ҳижрат қиламан. Албатта, Унинг Ўзи Азиз ва Ҳаким /барчадан устун ва ҳикмат ила ҳукм қилади”.
Tafsir
Паук
Аят 29/26Ва унга Исҳоқни ва Йаъқубни лутф айладик, ҳамда унинг зурриётини Нубувват ва Китоб учун танладик. Унинг ажр-мукофотини шу дунёдаёқ бердик, охиратда у, албатта, Солиҳлардан.
Tafsir
Паук
Аят 29/27Лутни ҳам. Мана у қавмига деди: “Сизлар шундай бузуқлик қилаяпсизки, оламлар/қавмлар орасида бошқа ҳеч ким ундай қилмаган:
Tafsir
Паук
Аят 29/28наҳотки сизлар эркакларга борасиз, йўлтўсарлик қиласиз, мажлисларингизда мункар ишлар қиласиз?” Қавмининг жавоби эса фақат шу бўлди: “Қани, Аллоҳнинг азобини келтир, айтганинг рост бўлса”.
Tafsir
Паук
Аят 29/29У деди: “Эй Раббим, бузғунчи қавмга қарши Ўзинг менга ёрдам бер”.
Tafsir
Паук
Аят 29/30Расулларимиз Иброҳимга хушхабар билан келиб дедилар: “Биз бу шаҳар аҳолисини ҳалок қиламиз, унинг қавми зулм қилгувчилардир”.
Tafsir
Паук
Аят 29-31У деди: “У ерда Лут бор”. Улар дедилар: “У ердаги ким эканини биз яхшироқ биламиз”. Биз уни ва аҳлини қутқардик, биргина хотини ортда қолганлардан бўлди.
Tafsir
Паук
Аят 29/32Лутга Расулларимиз келганида, улар сабабли ёмон аҳволга тушди, хавотир ола бошлади. Улар дедилар: “Қўрқма, қайғурма, биз сени ва аҳлингни қутқарамиз, биргина хотининг ортда қолганлардан бўлади”.
Tafsir
Паук
Аят 29/33Биз бу шаҳар аҳлининг устига самодан азоб ёғдирамиз, қилган гуноҳлари туфайли.
Tafsir
Паук
Аят 29/34Ақл эгалари учун улардан очиқ оят-аломат қолдирдик.
Tafsir
Паук
Аят 29/35Мадянга биродарлари Шуъайбни юбордик. У деди: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг, Охират Кунидан умид қилинг, Ер юзида бузғунчилик қилманг”.
Tafsir
Паук
Аят 29/36Улар уни ёлғонга чиқаришди. Уларни зилзила тутди. Улар эса ўз уйларида тиз чўкканича қолдилар.
Tafsir
Паук
Аят 29/37Од ва Самудга ҳам. Уларнинг масканларидан сизга аён. Шайтон уларга қилмишларини зийнатли кўрсатиб, йўлдан оздирди. Лекин улар кўриб ақл ишлатиши мумкин эди.
Tafsir
Паук
Аят 29/38Қорунни, Фиръавнни, ва Ҳомонни ҳам. Мусо уларга очиқ баён этилган оятлар-далиллар келтирди, улар эса Ер юзида кибрландилар, лекин ўзиб кетолмадилар.
Tafsir
Паук
Аят 29/39Барчасини гуноҳлари билан ушладик. Улардан баъзиларига устидан тошлар ёғдирдик, баъзиларини портлаш ушлади, баъзиларини ерга юттирдик, баъзисини сувда ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга нега жабр қилсин? Улар ўзларига жабр-зулм қилдилар.
Tafsir
Паук
Аят 29/40Аллоҳдан ўзга валийларни/йўл кўрсатувчиларни тутганларнинг мисоли худди урғочи Ўргимчак инини тутганга ўхшайди. Инлар орасида энг заиф ин бу урғочи ўргимчак ини, қанийди билсалар.
Tafsir
Паук
Аят 29/41Улар Аллоҳдан ўзга нималарга дуо қилаётганларини Унинг Ўзи яхши билади, Унинг Ўзи Азиз ва Ҳаким /барчадан устун, барча ишни ҳикмат ила қилгувчи.
Tafsir
Паук
Аят 29/42Мана шулар — Бизнинг одамларга келтираётганимиз мисоллар, лекин улар ҳақида фақат билгувчилар ақл ишлатади.
Tafsir
Паук
Аят 29/43Аллоҳ Осмонлару-Ерни ҳақ/аниқ мақсад ва маъно ила яратди. Албатта, муминлар учун бунда оят-ибрат бор.
Tafsir
Паук
Аят 29/44Сенга Китобдан нозил қилинганини тиловат қилгин; Салотни қоим қилгин/унда Кўрсатилган Йўлга эргашгин. Ҳақиқатан, Салот/ундаги Йўл-Йўриқлар бузуқликдан ва мункардан қайтаради. Ҳақиқатан, Аллоҳни ёд этиш/эслатиш яна-да улкан иш, Аллоҳ сизнинг қилаётган ҳунарларингизни билиб туради.
Tafsir
Паук
Аят 29/45Аҳли Китоб билан фақат энг яхши тарзда баҳслашинг, (улар орасидаги Золимлар мустасно), ва айтинглар: “Бизга нозил қилинганига ва сизга нозил қилинганига имон келтирганмиз. Илоҳимиз ва Илоҳингиз ягона, биз Унга таслим бўлганмиз. Нима қилаётганингизни Аллоҳ билиб туради.
Tafsir
Паук
Аят 29/46Ана шундай, Сенга Китобни нозил қилдик, Биз Китоб берганлар унга ишониб тасдиқлайди, ва анавилар орасида ҳам унга ишонувчи бор. Бизнинг оятларимизни фақат кофирлар инкор этади.
Tafsir
Паук
Аят 29/47Сен ундан олдин Китоб тиловат қилган эмасдинг, ўз қўлинг билан китоб ҳам ёзган эмасдинг. Агар шундай бўлганида эди, ботилга оғувчилар иккиланиб қолишарди.
Tafsir
Паук
Аят 29/48Йўқ! Аксинча, илм берилганларнинг дилларидаги очиқ баён этилган оятлар-далиллардир бу. Бизнинг оятларимизни золимлардан бошқалар инкор этмайди.
Tafsir
Паук
Аят 29/49Улар дедилар: “Унга Раббидан оят-ишоратлар нозил қилинса эди!” Сен айт: “Оятлар Аллоҳнинг ҳузурида. Мен фақат очиқ огоҳ этувчиман”.
Tafsir
Паук
Аят 29/50Биз сенга ушбу Китобни нозил қилганимиз, ва уларга ўқиб берилиши кифоя эмасми уларга? Албатта, унда муминлар учун раҳмат ва ўгит/насиҳат бор.
Tafsir
Паук
Аят 29/51Сен айт: “Сиз билан орамизда Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳ. Осмонлару-Ердаги барча нарсани Унинг Ўзи билади. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга кофир бўлганлар, ана ўшалар бой бергувчилар”.
Tafsir
Паук
Аят 29/52Улар сендан Азобни тезлатишни истайди. Агар олдиндан белгиланган муддат бўлмаганида, аллақачон келган бўларди ўша Азоб. Лекин келганда, тўсатдан келади, улар ҳатто сезмай қолади.
Tafsir
Паук
Аят 29/53Улар ҳали Азобни тезлатишни истайди сендан. Ҳолбуки жаҳаннам бу инкорчиларни ўраб олади.
Tafsir
Паук
Аят 29/54Кун келиб, устларидан ва оёқлари остидан Азоб қоплаб-ўраб олганида, дейдики: “Қилиб ўтган қилмишларингизни тотинглар энди!”
Tafsir
Паук
Аят 29/55Эй иймон келтирган қулларим! Менинг Ерим кенг, ёлғиз Менга қуллик/хизмат қилинг.
Tafsir
Паук
Аят 29/56Ҳар бир жон ўлимни тотади. Кейин фақат Бизга қайтариласиз.
Tafsir
Паук
Аят 29/57Имон келтириб, солиҳ амал қилганларни эса, остидан анҳорлар оққан боғ-роғларда баланд хоналардан жой берамиз. Улар унда доимий қолвдилар. Амал қилувчиларнинг ажр-мукофоти қанчалар яхши!
Tafsir
Паук
Аят 29/58Улар сабр қилганлар ва Раббига суянганлардир.
Tafsir
Паук
Аят 29/59Қанчадан-қанча жонзот бор, ризқини ўзи таший олмайди, Аллоҳ уларга ҳам, сизга ҳам Ўзи ризқ беради. Самиъ ва Алим /Эшитувчи, билувчи Унинг Ўзидир.
Tafsir
Паук
Аят 29/60Агар улардан сўрасанг: “Осмонлару-Ерни яратган ким, Қуёш ва Ойни бўйсундирган ким?” Дейдиларки: “Аллоҳ”. Шундай экан, қайга бурилиб кетмоқдалар?
Tafsir
Паук
Аят 29/61Аллоҳ Ўз қулларидан хоҳлаганига ризқини кенг ёки ўлчовли қилади. Аллоҳ барча нарсани билгувчи Зот.
Tafsir
Паук
Аят 29/62Агар улардан сўрасанг: “Самодан сув тушириб, у билан ўлган Ерга жон берадиган ким?” Дейдиларки: “Аллоҳ”. Сен айт: “Аллоҳга ҳамд- мақтовлар бўлсин”. Лекин кўплари ақл ишлатмайди.
Tafsir
Паук
Аят 29/63Бу дунё ҳаёти /тубан ҳаёт маъносиз ўйин-кулги холос. Ҳақиқий ҳаёт бу Охират диёри, қанийди шуни билсалар.
Tafsir
Паук
Аят 29/64Қачонки кемага ўтирcа, динни ёлғиз Аллоҳга холис қилиб, Унга дуо қиладилар. Аммо қуруқликка қутқариши билан, Унга шериклар қўшадилар —
Tafsir
Паук
Аят 29/65Биз берган неъматга нонкўрлик ила фойдаланиб олиш учун. Лекин яқинда билиб оладилар.
Tafsir
Паук
Аят 29/66Кўрмадиларми, атрофларида одамлар талон қилинаркан, Биз эмин ва дахлсиз бир ҳудуд қилиб бердик? Наҳотки Ботилга ишониб, Аллоҳнинг неъматини инкор этишади?
Tafsir
Паук
Аят 29/67Аллоҳга қарши ёлғон уйдиргандан, ёки ўзига келган ҳаққни ёлғон санагандан-да ноҳақроқ/золимроғи борми? Бундай инкорчиларнинг борар жойи Жаҳаннам эмасми?
Tafsir
Паук
Аят 29/68Бизга интилиб жидду-жаҳд қилганларни, албатта, Ўз Йўлларимизга йўллаймиз. Албата, Аллоҳ яхшилик қилувчилар билан бирга.
Tafsir
Паук
Аят 29/69Аяты: 70
Место откровения: Mекка