Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Пророки
АятПророки
Tafsir
Пророки
АятОдамларга Ҳисоб Куни яқинлашди, улар эса ғафлатда юз ўгирмоқда.
Tafsir
Пророки
Аят 21/1Раббидан келган очиқ баён этилган ҳар бир Зикрни/Эслатмани фақат ўйин қилиб тинглайдилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/2Уларнинг қалблари бепарво. Зулм қилганлар ўзаро яширин суҳбат қилдилар: “У ҳам сизга ўхшаган башар/оддий одам эмасми? Кўра била туриб, сеҳрга ишонасизми?”
Tafsir
Пророки
Аят 21/3Деди: “Осмону-Ердаги ҳар бир сўз Раббимга маълум. У Самиъ Алим/ Эшитгувчи Билгувчи”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/4Аксинча улар дедилар: “Алғов-далғов тушлар бу! Йўқ, уни ўзи уйдирган! Йўқ, у шоир! Ўтмишдагиларга юборилгани каби оят-ишоратлар келтирсин қани!”
Tafsir
Пророки
Аят 21/5Ўтмишда шаҳар-қишлоқларнинг ҳеч бири имон келтирмаган эди, Биз барчасини ҳалок этдик. Энди булар имонга келармиди?
Tafsir
Пророки
Аят 21/6Биз сендан олдин ҳам фақат Рижолларга/оддий халқ орасидан бирор кишига ваҳй қилиб, Расул ўлароқ юборганмиз. Зикр аҳлидан сўранг, агар билмасангиз*.
Tafsir
Пророки
Аят 21/7*21:17 Ўтмишда юборилган Рижоллар ушбу сура давомида номма-ном Зикр этилади.
Биз уларни таом емайдиган вужудлар ҳам қилмадик, улар абадий ҳам яшамадилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/8Сўнгра уларга берган ваъдамизни рўёбга чиқардик, истаганимизга нажот бердик, ҳаддан ошгувчи мусрифларни эса ҳалок қилдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/9Сизларга эса бир Китоб нозил қилдик, унда сизнинг Зикрингиз* бор; Ақл ишлатмайсизми? (*Қурайш зикри 106-сурада).
Tafsir
Пророки
Аят 21/10Қанчадан-қанча золим шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик, ва улардан кейин бошқа қавм яратдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/11Бизнинг жазоимизни ҳис этганларида, у ердан қочмоқчи бўлишарди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/12“Қочманг! Қайтинг ўша маишат қилиб ўтган масканларингизга, ҳали сўроққа тутиласиз”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/13Дедилар: “Ҳолимизга вой! Биз, ноҳақлик қилган эканмиз!
Tafsir
Пророки
Аят 21/14Уларни худди ўрилган экиндек, кулдек совуриб бўлгунимизча, мана шунақа ёлвориб қолаверишди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/15Биз Само ва Ерни, ҳамда иккиси орасидагини маъносиз-мақсадсиз/ўйин учун яратмадик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/16Агар ўйин истаганимизда, ўз ҳузуримиздан топган бўлардик ўйинни, мабодо бундай қилмоқчи бўлсак.
Tafsir
Пророки
Аят 21/17Аксинча, Биз ботил устига ҳақни ташлаймиз, ботилни яксон этади. Қарабсанки, ботил чекинади. Аммо сизлар Аллоҳга нисбат этган сифатлар боис ҳолингизга вой.
Tafsir
Пророки
Аят 21/18Осмонлару-Ердаги барча нарса Унинг. Унинг ҳузуридагилар Унга қуллик/хизмат қилишдан кибрланмайдилар ҳам, чарчамайдилар ҳам.
Tafsir
Пророки
Аят 21/19Улар кечаю-кундуз Уни поклаб улуғлайдилар, асло тўхтамайдилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/20Йўқса улар тирилтириб Ердан чиқарадиган илоҳлар тутдиларми?
Tafsir
Пророки
Аят 21/21Мабодо Осмону-Ерда Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, иккиси ҳам вайрон бўларди/издан чиқарди. Аршнинг Эгаси улар берган сифатларидан пок ва олийдир.
Tafsir
Пророки
Аят 21/22Унинг ишидан сўроққа тутилмайди, улар ўз ишларидан сўроқ қилинади.
Tafsir
Пророки
Аят 21/23Йўқса Ундан ўзга илоҳлар тутдиларми? Сен айт: “Келтиринг далилингизни. Мана мен билан бирга бўлганларнинг ҳамда мендан олдингиларнинг Зикри”. Лекин уларнинг кўпи ҳақни билмай туриб юз ўгиради.
Tafsir
Пророки
Аят 21/24Сендан олдин қачон Расул юборган бўлсак, барчасига шундай ваҳй қилдик: “Мендан ўзга Илоҳ йўқ, ёлғиз Менга қуллик/хизмат қилинг!”
Tafsir
Пророки
Аят 21/25“Раҳмон фарзанд тутди” дедилар. Йўқ, У бундан Пок ва Олийдир. Йўқ! Улар мукаррам қуллар холос.
Tafsir
Пророки
Аят 21/26Улар ўз сўзини Унинг сўзидан муқаддам қилмаслар ва Унинг буйруғига бўйсунадилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/27Уларнинг ошкору-яширин барча амаллари Унга маълум. Улар ҳеч кимни шафоат қила олмайдилар, фақат Унинг Ўзи рози бўлганлар мустасно. Улар Ундан қўрқиб титрайдилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/28Улардан кимда-ким: “Мен ҳам Ундан ўзга илоҳман!” деса, ана ўшани жаҳаннам билан жазолаймиз. Золимларни ана шундай жазолаймиз.
Tafsir
Пророки
Аят 21/29Кофир бўлганлар кўрмадиларми, Осмонлару-Ер туташ эди, Биз иккисини айирдик. Ҳар бир жонзотни сув билан тирик қилиб қўйдик, ҳали ҳам ишонмайдиларми?
Tafsir
Пророки
Аят 21/30Улар силкинмаслиги учун Ерда баланд тоғлар ўрнатдик. Йўлини топишлари учун унда кенг йўллар қилиб қўйдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/31Осмонни ҳимояланган шифт қилдик. Улар эса ҳали ҳам Унинг оятларидан юз ўгирадилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/32Кечани, кундузни, Қуёшни ва Ойни яратган Унинг Ўзидир. Ҳар бири фалакда/ўз орбитасида сузиб боради.
Tafsir
Пророки
Аят 21/33Сендан олдин ҳеч бир башарга абадий ҳаёт бермаганмиз. Сенга ҳам ўлим етар экан, улар абадий қолармиди?
Tafsir
Пророки
Аят 21/34Шерик қўшганлар деди: “Аллоҳ истаганида эди, Ундан ўзга ҳеч нарсага қуллик қилмас эдик, на ўзимиз, на ота-бобомиз, Усиз ҳеч нарсани ҳаром ҳам қилмас эдик”. Улардан олдингилар ҳам шундай қилишган. Расуллар зиммасидаги вазифа фақатгина очиқ етказиш эмасми?
Tafsir
Пророки
Аят 21/35Кофирлар сени кўрганида, сени фақат масхара қилишади: “Сизларнинг илоҳларингиз ҳақида гапираётган одам шуми?” Ўзлари эса Раҳмоннинг Эслатмасига кофир бўлмоқдалар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/36Сен уларнинг Тўғри Йўлга юришларини қанчалик истасанг ҳам, Аллоҳ адаштирганини йўлга солмайди ва уларга ёрдамчилар йўқ.
Tafsir
Пророки
Аят 21/37Улар бор кучи билан Аллоҳга қасам ичдилар: “Ўлган ҳеч бир ўликни Аллоҳ қайта тирилтирмайди!” Йўқ, тирилтиради! Бу Унинг ҳаққ ваъдаси! Лекин одамларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/38Уларнинг ихтилоф этганини ўзларига ҳақ ила баён этиши, ва кофир бўлганлар ёлғончи эканликларини билиб олиши учун.
Tafsir
Пророки
Аят 21/39Биз бир нарсани ирода этганимизда, унга фақат “Бўл” деймиз, ва у бўлади.
Tafsir
Пророки
Аят 21/40Зулмга учраганидан кейин, Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганларни бу дунёда яхшилик ила жой берамиз. Агар билсалар, Охират эвази яна-да каттароқ!
Tafsir
Пророки
Аят 21/41Сен айт: “Кечаси ва кундузи сизни Раҳмондан ким ҳимоя қилади?” Йўқ! Улар Раббининг Эслатмасидан юз ўгирмоқдалар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/42Йўқса Биздан ўзга ҳимоя қила оладиган илоҳлари бор эканми? Улар ўз-ўзларига ҳам ёрдам бера олмайди, уларга Биздан ҳам ҳимоя таъмин этилмайди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/43Биз анавиларни ва уларнинг ота-боболарини фойдалантирдик, ҳатто умрлари узоқ туюлди. Ахир кўрмайдиларми, Биз Ерни бир четидан торайтириб келмоқдамиз, ёки улар ғолиб чиқар эканми?
Tafsir
Пророки
Аят 21/44Сен айт: “Мен сизларни фақат ушбу ваҳй билан огоҳ этаман. Огоҳ этилганда, даъватни фақат гунглар эшитмайди”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/45Агар Раббингнинг азобидан бир қисми етса, улар дейди: “Ҳолимизга Вой! Ноҳақ бўлган эканмиз!”
Tafsir
Пророки
Аят 21/46Қиёмат куни учун Адолат тарозисини қурамиз. Ҳеч бир жонга ноҳақлик қилинмайди. Агарчи зиғирча бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисоб қилиш учун Биз ўзимиз кифоямиз.
Tafsir
Пророки
Аят 21/47Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни/ҳақ ва ботилни айирувчи ўлчовни, тақво эгалари учун Зиё ва Ўгит/Эслатмани бердик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/48Улар Раббидан ғоибона қўрқадилар, ва Қиёмат Соатидан қўрқиб титрайдилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/49Бу ҳам Биз нозил қилган муборак бир Ўгитдир. Буни инкор этасизми?
Tafsir
Пророки
Аят 21/50Биз олдинроқ Иброҳимга Рушд/Тўғрилик бердик. Биз уни билиб турардик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/51Мана у отасига ва қавмига деди: “Сизлар сиғинаётган/эътикоф тутиб боғланаётган бу тимсоллар нима?”
Tafsir
Пророки
Аят 21/52Улар дедилар: “Ота-боболаримиз уларга сиғинар эди, улардан шундай кўрганмиз”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/53У деди: “Рости, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқчасига адашувда бўлгансиз”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/54Улар дедилар: “Бизга ҳақиқатни келтирдингми ёки ўйин қиляпсанми?”
Tafsir
Пророки
Аят 21/55У деди: “Йўқ! Раббингиз Осмонлару-Ернинг Раббидир. Мен бунга гувоҳ бўлган бириман.
Tafsir
Пророки
Аят 21/56Аллоҳга қасамки, сизлар кетгач, мен бут-санамларингизга тузоқ қураман”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/57Уларни парча-парча қилди, балки қайтарлар дея, энг катталарини қолдирди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/58Улар дедилар: “Илоҳларимизга ким бундай қилди? Ким қилсаям, улкан зулм/ноҳақлик қилибди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/59Иброҳим деган бир йигит бор эди, улар ҳақида гапириб, эслатиб юрганини эшитгандик”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/60Дедилар: “Уни келтиринг, одамлар ўз кўзи билан кўриб гувоҳ бўлишсин”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/61Дедилар: “Илоҳларимизга қарши буни қилган сенмисан, эй Иброҳим?”
Tafsir
Пророки
Аят 21/62У деди: “Йўқ! Аксинча, бу ишни қилган энг катталари; ўзларидан сўранг, агар гапирсалар!”
Tafsir
Пророки
Аят 21/63Улар қайтиб ўз ораларида дедилар: “Аслида, сизлар ноҳақсиз!”
Tafsir
Пророки
Аят 21/64Сўнг яна эски бошларига қайтдилар: “Булар гапиролмаслигини биласан-ку”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/65У деди: “Аллоҳдан ўзга, сизга на фойда на зарар беролмайдиган нарсаларга қуллик/хизмат қиласизми?
Tafsir
Пророки
Аят 21/66Сизга ҳам тупурдим, Аллоҳдан ўзга ўша сиғинганларингизга ҳам тупурдим! Ҳеч ақл ишлатмайсизми?”
Tafsir
Пророки
Аят 21/67Улар дедилар: “Уни ўтда ёқинг, агар бирор нима қилмоқчи бўлсангиз, илоҳларингизга ёрдам беринг”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/68Биз дедик: “Эй олов, Иброҳимга салқин бўл! Иброҳимга Салом/Омонлик бўлсин!”
Tafsir
Пророки
Аят 21/69Унга қарши макр/тузоқ қурмоқчи бўлдилар. Биз эса, уларнинг ўзларини бой берувчи қилдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/70Биз унга нажот бердик. Лутни ҳам оламлар учун баракотли қилганимиз Ерга келтирдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/71Унга Исҳоқни ва Йаъқубни бердик. Барчасини солиҳлар қилдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/72Биз уларни Ўз амримиз ила Тўғри Йўлга бошлагувчи пешволар қилдик, ва уларга яхши ишлар қилишни, Салотни қоим этишни/Тўғри Йўлга эргашишни ва Закотни адо этишни/Уни покиза сақлашни ваҳй этдик. Улар ёлғиз Бизга қуллик/хизмат қилар эдилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/73Лутга ҳам ҳукм ва илм бердик, нопоклик қилган шаҳардан нажот бердик. Улар ёмонлик қавми, фосиқлар тўдаси эдилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/74Биз уни Ўз раҳматимизга дохил айладик, зеро у солиҳлардан эди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/75Нуҳни ҳам. Мана у олдинроқ нидо қилган эди. Биз унинг дуосини қабул айладик, уни ва аҳлини Улуғ Ғамдан халос этдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/76Оятларимизни ёлғон санаган қавмга қарши нусрат бердик унга. Улар ёмонлик қавми эди, Биз уларнинг ҳаммасини сувда ғарқ этдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/77Довудга ҳам, Сулаймонга ҳам. Мана, қавмнинг қўйлари ёйилган экин ҳақида ҳукм қилаётирлар. Биз уларнинг ҳукмларига гувоҳ эдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/78Биз уни Сулаймонга фаҳм эттирдик. Ҳар бирига ҳукм ва илм бердик. Довуд билан бирга тасбиҳ этсин дея Тайр/қушлар билан бирга тоғларни унга бўйсундирдик. Буларнинг барчасини қилган Биз эдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/79Унга зирҳ ясаш илмини бердик, токи сизлар урушнинг шиддатидан ҳимоялана олгайсиз. Аммо сиз шукрини адо этаяпсизми?
Tafsir
Пророки
Аят 21/80Бўрондай эсган шамолни Сулаймоннинг амрига бердик, унинг буйруғи билан Биз баракот ёйган жойга оқиб борарди. Биз барча нарсани биламиз.
Tafsir
Пророки
Аят 21/81Унинг учун денгизга шўнғийдиган, ва яна бошқа ишларни ҳам қиладиган шайтонларни унинг амрига бўйсундирдик. Уларни яқиндан таъқиб этдик/улар устидан қаттиқ назорат ўрнатдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/82Айюбга ҳам. Мана у Раббига нидо қилди: “Менга мусибат тегди, Сен раҳмдилларнинг раҳмдилисан”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/83Биз унинг дуосини қабул айладик, унга етган зарарни кетказдик; тарафимиздан раҳмат ўлароқ ҳамда қуллик/хизмат қилгувчилар учун ўгит ўлароқ унга аҳлини ва улар билан бирга яна бир мислини бердик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/84Исмоилга, Идрисга ва Зул-Кифлга ҳам; ҳар бири сабр қилувчилардан эди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/85Уларни ўз раҳматимизга дохил айладик. Ҳақиқатан, улар солиҳлардан эди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/86Зун-Нунга ҳам. Мана у ғазабланди ва кетди: Бизни асло қодир эмас дея гумон этди. Зулматлар ичида нидо қилди: “Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен Пок ва Олийсан, мен ноҳақ эканман”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/87Биз ундан қабул айладик, уни ғамдан қутқардик. Муминларни ана шундай қутқарамиз.
Tafsir
Пророки
Аят 21/88Закариёга ҳам. Мана у Раббига нидо қилди: “Эй Раббим, мени ёлғиз қолдирма. Ворисларнинг энг яхшиси Ўзингсан”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/89Биз ундан қабул айладик, унга Яҳёни бердик. Жуфтини ҳам унинг учун ислоҳ қилдик. Ҳақиқатан, улар яхши ишларга ошиқувчилар эди, Бизга қўрқув ва умид ила дуо қилувчи ва Бизни ҳурмат қилувчилар/кўрмай туриб қўрқувчилар эди.
Tafsir
Пророки
Аят 21/90Иффатини сақлаган ўша аёлни ҳам. Биз унга Ўз руҳимиздан уфладик; Уни ҳамда Ўғлини оламлар учун оят-далил қилдик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/91Мана шу — сизнинг ягона умматингиз. Сизнинг Раббингиз Менман, ёлғиз Менга хизмат/қуллик қилинг.
Tafsir
Пророки
Аят 21/92Улар ўз ишларида парчаларга бўлиндилар; барчаси ҳали Бизга қайтадилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/93Кимки имон келтириб солиҳ амал қилса, унинг сайъ-ҳаракатига ноҳақлик қилинмайди, Биз уни ёзиб борамиз.
Tafsir
Пророки
Аят 21/94Биз ҳалок этган шаҳарга ҳаромдир: зеро улар қайтмаслар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/95Токи талон-тарож ва бузғунчи куч марказлари/Яъжуж ва Маъжуж йўли очилиб, ҳар тепаликдан оқиб кела бошлаганида,
Tafsir
Пророки
Аят 21/96Қилинган Ҳаққ Ваъда яқинлатилади, ва кофир бўлганларнинг кўзлари бундан қотиб қолади. “Ҳолимизга вой! Биз бундан ғафлатда эдик. Аксинча биз золимлар/ноҳақ эканмиз!”
Tafsir
Пророки
Аят 21/97“Сиз ўзингиз ҳам, Аллоҳдан ўзга қуллик/хизмат қилаётганларингиз ҳам жаҳаннамнинг ўтини, унга кирасиз энди!
Tafsir
Пророки
Аят 21/98Агар анавилар ҳақиқий илоҳлар бўлганида, кирмас эди у ёққа. Лекин ҳар бири унда абадий қолади.
Tafsir
Пророки
Аят 21/99Улар учун у ерда фақат чинқириқ ва инграшлар бор; улар бошқа нарса эшитмайдилар у ерда.
Tafsir
Пророки
Аят 21/100Биздан ўзлари ҳақида аввалроқ яхшилик ҳозир қилинган кишилар, ана ўшалар ундан узоқлаштирилади.
Tafsir
Пророки
Аят 21/101Улар унинг чисирлашини эшитмайдилар. Кўнгиллари нимани тусаса, улар унинг ичида доимий қоладилар.
Tafsir
Пророки
Аят 21/102Улар Энг Катта Қўрқувдан маҳзун бўлмайди. Уларни Малаклар шундай кутиб олишади: “Сизларга ваъда қилинган Кун мана шу Кундир”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/103У Кунда Биз Самони ўраб йиғамиз, бамисоли ёзиш битиклари каби. Илк яратишни қандай бошлаган бўлсак, уни яна такрорлаймиз. Бу зиммамизга олган Ваъдамиз, ва Биз уни мутлақо рўёбга чиқарамиз.
Tafsir
Пророки
Аят 21/104Биз Забурда Зикрдан кейин шундай деб ёзганмиз: “Ер юзига солиҳ қулларим ворис бўладилар”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/105Бунда, хизмат/қуллик қилувчилар учун етарли ибрат бор.
Tafsir
Пророки
Аят 21/106Сени фақатгина Оламларга Раҳмат ўлароқ юбордик.
Tafsir
Пророки
Аят 21/107Сен айт: “Менга ваҳй қилиндики, сизларнинг илоҳингиз ягона Илоҳдир. Таслим бўлдингизми/Мусулмон бўлдингизми?”
Tafsir
Пророки
Аят 21/108Агар юз ўгирсалар, айт: “Мен барчангизга бирдай очиқ етказдим. Энди сизга қилинган ваъда узоқми-яқинми, буни билмайман.
Tafsir
Пророки
Аят 21/109Ҳақиқатан, У сўзнинг ошкорини ҳам билади, сизнинг яширганингизни ҳам билади.
Tafsir
Пророки
Аят 21/110Бу сиз учун фитнами/синовми, яшаб туришингиз учун бир муҳлатми, менга номаълум”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/111Деди: “Эй Раббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм этгин. Раббимиз Раҳмондир/Яратиб Ризқ берган ва Тўғри Йўлни ўргатган, Мустаъон/Сизлар нисбат этган сифатлардан сиғиниш ёлғиз Унгадир”.
Tafsir
Пророки
Аят 21/112Аяты: 113
Место откровения: Mекка