Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Авраам
АятАвраам
Tafsir
Авраам
АятАлиф Лом Ро. Бу Бизнинг сенга нозил қилганимиз Китоб/Қонун, токи одамларни Раббининг изни ила Зулматлардан Нур сари — Азиз ва Ҳамид Зотнинг Йўли сари олиб чиққайсан/куч-қудрат эгаси ва барча мақтовларга лойиқ Зотнинг.
Tafsir
Авраам
Аят 14/1Осмонлару-Ердаги барча нарса Унинг бўлган Аллоҳнинг Йўлига. Шиддатли Азобдан нонкўр/кофирларнинг ҳолига вой!
Tafsir
Авраам
Аят 14/2Улар Дунё ҳаётини Охиратдан афзал кўрадиган, ва Аллоҳнинг йўлига тўсиқ бўладиган ва унинг эгри бўлишини истайдиган кишилар. Ана ўшалар узоқ адашувда.
Tafsir
Авраам
Аят 14/3Ҳар бир Расулни фақат ўз қавмининг тилида юбордик, токи уларга очиқ-ойдин баён қилсин. Аллоҳ Ўзи истаганини адаштиради, Ўзи истаганини йўлга солади. Азиз ва Ҳаким Унинг Ўзидир /барча нарсани Ўзи куч-қудрати билан яратади, қонунини ўрнатади ва Охиратда Ҳукм қилади.
Tafsir
Авраам
Аят 14/4Мусони ҳам ушбу оятларимиз-ла юборган эдик: “Қавмингни зулматлардан нур сари чиқаргин, уларга Аллоҳнинг кунларини эслатгин”. (3:140) Ҳар бир сабр ва шукр қилувчи учун бунда оят-ишоратлар бор.
Tafsir
Авраам
Аят 14/5Мана Мусо қавмига деди: “Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. У сизни азобларнинг ёмонига солаётган, ўғилларингни сўйиб, аёлларингизни тирик/уятли аҳволда қолдираётган Фиръавн хонадонидан қутқарди. Раббингиздан сизга улкан синов бор эди бунда.
Tafsir
Авраам
Аят 14/6Мана Раббингиз сизга эълон қилди: “Агар шукур қилсангиз, сизга яна-да зиёда қиламан, агар нонкўрлик қилсангиз, Менинг азобим шиддатли”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/7Мусо деди: “Агар сиз ва Ер юзидаги барча одамлар инкор этса ҳам, Аллоҳ Ғаний ва Ҳамид / бой-беҳожат ва мақтовга лойиқ”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/8Сиздан олдин ўтганларнинг хабари келмадими? Нуҳ, Од ва Самуд хабари? — Улардан кейингилар ёлғиз Аллоҳга маълум — Уларга ўз ораларидан чиққан Расуллар очиқ баён қилинган оят-далиллар билан келган эди, улар эса қўлларини оғизларига қўйиб, дедилар: “Биз сиз келтирган Рисолатни тан олмаймиз, бизни чақираётганларингиз ҳақида шубҳадамиз”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/9Расуллар деди: “Осмонлару-Ерни йўқдан бор этган/уларнинг фитратини ўрнатган Аллоҳ сизни гуноҳларингиздан кечиришга, ва маълум муддат кечиктиришга чақирмоқда, наҳотки Ундан шубҳада бўлсангиз?” Улар дедилар: “Сиз ҳам бизга ўхшаган башар/оддий одамларсиз. Сиз бизнинг ота-боболаримиз қуллик/хизмат қилиб келган нарсалардан тўсмоқчисиз. Акс ҳолда очиқ-ойдин илоҳий далил/исбот келтиринг!”
Tafsir
Авраам
Аят 14/10Расуллар уларга деди: “Ҳа, биз ҳам сизлар каби башар/оддий инсонлармиз. Аммо Аллоҳ Ўз қулларидан хоҳлаганига неъмат беради. Биз Аллоҳнинг нозил қилганидан бошқа бирор оят-ишорат келтира олмаймиз. Муминлар ёлғиз Аллоҳга суянсинлар”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/11Нега Аллоҳга суянмас эканмиз, ахир Аллоҳ Ўзи бизга йўлларимизни кўрсатиб берган бўлса? Сизлардан етган азиятларга сабр қиламиз. Кучли таянч истаганлар ёлғиз Аллоҳга суянсинлар/таваккал қилсинлар.
Tafsir
Авраам
Аят 14/12Кофир бўлганлар Расулларга қарата деди: “Ё сизларни юртимиздан чиқарамиз, ё динимизга қайтасизлар”. Рабби уларга ваҳй қилди: “Биз бу Золимларни ҳалок қиламиз”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/13*Юртдан чиқариш Ражм/бадарға маъносида — 7:88
Улардан кейин Ер юзини сизларга маскан қилиб берамиз. Бу ваъда фақат Менинг мақомимдан хайиқадиган ва ваъидимдан хавф туйган кишилар учун*.
Tafsir
Авраам
Аят 14/14*Аллоҳнинг мақоми — Дин Кунининг Подшоҳи мақоми; ваъид — қўрқув билан олдиндан огоҳлантириш
Улар ғалаба/фатҳ сўрадилар; Ҳар бир ўжар золим йиқилди —
Tafsir
Авраам
Аят 14/15ортида эса Жаҳаннам бор, унда йирингли сувдан ичирилади,
Tafsir
Авраам
Аят 14/16ундан ютишга чиранади-ю, томоғидан ўтказа олмайди, ҳар томондан ўлим келади-ю, ўла олмайди, бунинг ортида ҳали яна-да аччиқ азоблар бор.
Tafsir
Авраам
Аят 14/17Раббига кофир бўлганларнинг мисоли: уларнинг ишлари бамисоли бўронли кунда шамол учирган кул кабидир. Улар қийналиб интилганидан ҳеч нимага эга бўлолмайди. Узоқ Адашув ана ўша.
Tafsir
Авраам
Аят 14/18Аллоҳ Осмонлару-Ерни ҳаққ ила яратганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, сизларни кетказиб, янги халқ келтира олади.
Tafsir
Авраам
Аят 14/19Tafsir
Авраам
Аят 14/20Барчалари Аллоҳнинг ҳузурига чиқадилар. Бечоралар Кибр қилганларга деди: “Биз сизга эргашган эдик. Аллоҳнинг азобидан бирон нарсани биздан кетказа оласизми?” Улар дедилар: “Агар Аллоҳ бизга йўл кўрсатганида эди, сизга ҳам йўл кўрсатган бўлардик. Энди нолиймизми, сабр қиламизми, қочадиган жойимиз йўқ”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/21Бу Иш битгач, Шайтон деди: “Аллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен ҳам ваъда қилдим, аммо ваъдамни буздим. Сизни мажбурлашга куч-қудратим йўқ эди. Мен бор-йўғи чорладим, Сиз эса чопиб келдингиз. Энди мени эмас, ўзингни маломат қилинг! Мен сизни қутқара олмайман, сиз ҳам мени қутқара олмайсиз! Сизлар мени шерик қўшишингизни олдин ҳам рад этганман ҳозир ҳам”. Ҳақиқатан, Аламли Азоб мана шу золимлар учун.
Tafsir
Авраам
Аят 14/22Имон келтирган ва солиҳ амал қилиб ўтганлар, остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритилади, ва унда Раббининг изни ила доимо қоладилар, Уларнинг дил сўзлари — “Тинчлик/Омонлик!”
Tafsir
Авраам
Аят 14/23Аллоҳ қандай мисол келтиришини кўрмадингми: Покиза Сўз бамисоли покиза дарахт каби — илдизи собит, шохлари Самода.
Tafsir
Авраам
Аят 14/24Раббининг изни ила ҳар доим мевасини бераверади. Одамлар ўгит-ибрат олсинлар, дея Аллоҳ бу мисолларни келтиради.
Tafsir
Авраам
Аят 14/25Нопок Сўзнинг мисоли эса, худди илдизи ердан қўпорилган ва субутсиз қуриган дарахт кабидир.
Tafsir
Авраам
Аят 14/26Муминларни Аллоҳнинг Ўзи бу дунё ҳаётида ҳам, Охиратда ҳам Собит Сўз ила собит айлайди, золимларни адаштиради. Аллоҳ Ўзи иродасини мудом рўёбга чиқаради.
Tafsir
Авраам
Аят 14/27Аллоҳнинг неъматини нонкўрликка алмашган, ва қавмларини адашув сари етаклаганларни кўрмадингми?
Tafsir
Авраам
Аят 14/28Яъни Жаҳаннам сари? Унда ёнадилар ҳали. Қанчалар ёмон манзил бу!
Tafsir
Авраам
Аят 14/29Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун унга шериклар пайдо қилдилар. Сен айт: “Баҳраманд бўлиб туринг, кейинроқ жамланиш жойингиз Жаҳаннам сари”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/30Имон келтирган қулларимга айт, ҳеч қандай савдо-сотиқ ёки дўстлик бўлмаган Кун келишидан олдин, Салотни қоим қилсинлар/Кўрсатилган Йўлга эргашсинлар ва Биз берган ризқдан яширин ва ошкор инфоқ этсинлар.
Tafsir
Авраам
Аят 14/31Аллоҳ — Осмонлару-Ерни яратган, самодан сув туширган, ва у билан ҳосиллар чиқариб сизларга ризқ қилиб берган, Унинг амри билан денгизда сузиб юриши учун кемани сизга бўйсундирган, ва дарёларни ҳам сизга бўйсундирган Зотдир.
Tafsir
Авраам
Аят 14/32Қуёш ва Ойни ҳам сизнинг ҳожатингизга яроқли тарзда доимий ҳаракатга солиб қўйган, Кеча ва Кундузни ҳам сизга бўйсундириб қўйган,
Tafsir
Авраам
Аят 14/33Ва сиз нимаики истаган/сўраган бўлсангиз, ҳаммасидан берган Зот. Агар Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангиз, адоғига етолмайсиз. Аммо инсон, ҳақиқатан, доим ноҳақлик ва нонкўрлик қилади.
Tafsir
Авраам
Аят 14/34Мана Иброҳим деди: “Эй Раббим, бу шаҳарни Омонлик юрти қилгин, мени ва ўғилларимни бутларга сиғинишдан узоқ қилгин.
Tafsir
Авраам
Аят 14/35Эй Раббим, улар кўп одамни адаштирди. Энди кимки менга эргашса, мендан; кимки менга осий бўлса/эргашишдан бўйин товласа, Сен Ўзинг кечиримли раҳмдилсан.
Tafsir
Авраам
Аят 14/36Эй Раббимиз, Сенинг Муҳаррам Байтинг яқинида, экинсиз водийга зурриётимдан бир қисмига маскан қилдим. Эй Раббимиз, улар Салотни қоим этсинлар/Кўрсатилган Йўлга эргашсинлар. Сен ҳам одамларни уларга меҳрли-оқибатли айла, ва ҳосиллардан уларга ҳам ризқ бергин, токи шукрини адо этсинлар.
Tafsir
Авраам
Аят 14/37Эй Роббимиз, бизнинг яширин-ошкор нимамиз бор, ҳаммаси Сенга маълум”. На Ерда на самода Аллоҳдан яширин ҳеч нарса йўқ.
Tafsir
Авраам
Аят 14/38Кексайган чоғимда менга Исмоил ва Исҳоқни инъом этган Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин. Шубҳасиз, Раббим дуоларни эшитгувчи Зот.
Tafsir
Авраам
Аят 14/39Эй Раббим, мени Салотни қоим этгувчи қил/Кўрсатилган Йўлга эргашувчи қил, ва зурриётларимдан ҳам, эй Раббимиз, ушбу Дуоимни қабул айла.
Tafsir
Авраам
Аят 14/40Эй Раббимиз, Ҳисоб қоим этилган Кунда мени, ота-онамни ва муминларни Ўзинг кечир”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/41Золимларнинг қилмишларидан Аллоҳ ғофил/бехабар деб ўйлама, фақатгина уларни шундай бир Кунга кечиктирмоқдаки, унда қўрқувдан кўзлари қотиб қолади,
Tafsir
Авраам
Аят 14/42Бошларини кўтариб югурадилар, ва қарашлари ўзларига қайтмайди, қалблари ичи бўм-бўш.
Tafsir
Авраам
Аят 14/43Одамларга Азоб келадиган Кундан огоҳлантир. У Кунда золимлар дейди: “Раббимиз, бизга бироз муҳлат бергин, Сенинг даъватингни қабул этайлик, Расулларингга эргашайлик!” “Ахир бундан олдин, ҳеч қандай завол етмайди бизга дея, қасам ичмаганмидингиз?
Tafsir
Авраам
Аят 14/44Ўзларига зулм қилган қавмлар ўрнига келган эдингиз/уларнинг масканини маскан тутгандингиз, уларга қандай муомала қилганимиз ҳам сизларга баён этилган эди, сизларга мисолларини ҳам келтирган эдик”.
Tafsir
Авраам
Аят 14/45Улар яширин режалар/макр туздилар, аммо уларнинг яширин режалари/макрлари Аллоҳнинг ҳузуридадир, агарчи макрлари тоғларни кўчириб юборадиган макр бўлса ҳам.
Tafsir
Авраам
Аят 14/46Аллоҳнинг Расулларига берган ваъдасидан(14:13) қайтади деб ўйлама. Аллоҳ Азиз, Интиқом Эгаси/яхшиларни азиз қилади ва ёмонлардан интиқом олади.
Tafsir
Авраам
Аят 14/47Кун келиб, Ер бошқа ерга алмаштирилганида, Осмонлар ҳам, ва барчалари — Воҳид ва Қаҳҳор/Яккаю-Ягона ва Қаҳри қаттиқ Аллоҳнинг — ҳузурига чиқарилади.
Tafsir
Авраам
Аят 14/48У Кунда жиноятчиларни кўрасан, бир-бирларига яқин қилиниб занжирбанд этилган бўлади.
Tafsir
Авраам
Аят 14/49Кийимлари қора мойдан, юзларини олов қоплаган.
Tafsir
Авраам
Аят 14/50Токи ҳар бир жоннинг касб қилиб топгани берилсин. Аллоҳ — ўта тез ҳисоб қилувчи Зотдир.
Tafsir
Авраам
Аят 14/51Одамларга етказиладигани мана шу. Токи бу билан огоҳ бўлсинлар ва билсинларки, Унинг Ўзи яккаю-ягона Илоҳдир, ҳамда ақл эгалари Эслатма/Ўгит олсинлар.
Tafsir
Авраам
Аят 14/52Аяты: 53
Место откровения: Mекка