Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Худ
АятХуд
Tafsir
Худ
АятАлиф Лом Ро; Бу — оятлари ҳукмларга боғланган, сўнгра Ҳаким ва Хабир/ҳикматли ва хабардор Зот тарафидан тафсилоти берилган Китоб/Қонунияти —
Tafsir
Худ
Аят 11/1“Аллоҳдан ўзгага қуллик қилманг. Мен сизга Ундан огоҳ этувчи ва хушхабар бергувчиман.
Tafsir
Худ
Аят 11/2Раббингиздан кечирим истанг, Унга қайтинг, токи сизни бир муддат гўзал баҳраманд қилсин, ва фазилат эгасига Ўз фазлидан ато этсин. Агар юз ўгирсангиз, сизга Улкан Куннинг Азобидан қўрқаман.
Tafsir
Худ
Аят 11/3Қайтишингиз ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурига. У барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини қўйган.
Tafsir
Худ
Аят 11/4Билингки, Ундан яшириш учун дилларини букадилар. Билингки, улар либослари билан ўраниб-чирманганида ҳам, уларнинг яширганию-ошкор қилганини билиб туради. Унинг Ўзи диллардагини билади.
Tafsir
Худ
Аят 11/5Ер юзидаги тирик жонзот бор экан, унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасида. Унинг/ризқнинг қаерда турганини ҳам, қаерга боришини ҳам Унинг Ўзи билади. Буларнинг барчаси очиқлаган/очиқланган Китобга/Қонунга кўра.
Tafsir
Худ
Аят 11/6Сизлардан қай бирингиз амал жиҳатидан яхшироқ эканини имтиҳон қилиш учун Осмонлару-Ерни олти даврда яратган Зот. Унинг Арши сув узра бўлди. Сен агар: “Сизлар ўлгандан кейин тириласизлар” десанг, кофир бўлганлар дейдилар: “Бу очиқча сеҳр/йўқ нарсани бордай хаёл эттириш холос, ундан бошқа нарса эмас”.
Tafsir
Худ
Аят 11/7“Агар Азобни улардан бир неча авлод кейинга кечиктирсак”, улар дейдилар: “Уни тутиб/тўсиб турган нарса нима?” Уларга азоб келгани Кунда асло қайтарилмайди, улар устидан кулганлари ўзларини ўраб-қуршаб олади.
Tafsir
Худ
Аят 11/8Биз инсонга Ўз тарафимиздан бирор раҳмат тотдирсак, сўнгра уни тортиб олсак, дарров ноумид, нонкўр бўлади.
Tafsir
Худ
Аят 11/9Агар унга етган зарардан сўнг яна неъматдан тотдирсак, дейди: “Энди ёмонлик кетди”, ва қувониб мақтанади.
Tafsir
Худ
Аят 11/10Сабр қилганлар ва солиҳ амал қилганлар мустасно. Улар учун кечирим ва улкан эваз-мукофот бор.
Tafsir
Худ
Аят 11/11Эҳтимол, уларнинг: “Унга хазина тушса бўлмасмиди? Ёки у билан бирга Малак/куч эгалари/қувватли қўлловчилар ҳам келса бўлмасмиди?” дейишлари боис, сен ўзингга ваҳй қилинган нарсалардан баъзиларини тарк этарсан ва бундан қалбинг сиқилар. Сен фақат огоҳ этгувчисан холос. Аллоҳнинг Ўзи барча нарса устида Вакил.
Tafsir
Худ
Аят 11/12Ёки “Уни ўзи уйдирди” дейишадими? Айт уларга: “Қани, сиз ҳам унга ўхшаш ўнта уйдирилган сура келтиринг-чи! Аллоҳдан ўзга кимни чақира олсангиз, ҳаммасини чақиринг, агар рост бўлса”.
Tafsir
Худ
Аят 11/13Агар сизга жавоб бермасалар, билингки, бу Аллоҳнинг илми ила нозил қилинган. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Энди таслим бўлдингизми?
Tafsir
Худ
Аят 11/14Кимки дунё ҳаётини ва унинг зийнатини истаса, унга дунёда ўз амалларига яраша эвазини тўлиқ берамиз, ва бунда нуқсонга йўлиқмайдилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/15Охиратда оловдан бошқа ҳеч қандай насибаси йўқ бўлганлар ана ўшалар. Уларнинг қилган ҳунарлари ўша ерда беҳуда кетади, қилиб ўтган ишлари ботилга чиқади.
Tafsir
Худ
Аят 11/16Раббидан очиқ баён этилган далиллар устида бўлган, ҳамда унинг ҳақ эканига гувоҳ бўлиб унга эргашган (5:83); ва ундан олдин Йўлбошловчи ва Раҳмат бўлмиш Мусонинг Китобига эргашганлар; (11:16) булар билан бирдек бўладими? Ана ўшалар унга имон келтирганлардир, ҳизблардан ким унга кофир бўлса, борар жойи дўзахдир, бундан асло шубҳанг бўлмасин. Ҳақиқат шуки, бу Раббингдан бўлмиш ҳаққ, лекин одамларнинг кўпи ишонмайди.
Tafsir
Худ
Аят 11/17Аллоҳга қарши ёлғон уйдирган кимсадан-да золимроғи борми? Ана ўшалар Раббига арз этилади. Гувоҳлар дейдиларки: “Раббига қарши ёлғон уйдирганлар мана шулар”. Билингки, Аллоҳнинг лаънати мана шундай золимларга!
Tafsir
Худ
Аят 11/18Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, уни эгри қилмоқчи бўлганлар ва охиратни инкор этганлар.
Tafsir
Худ
Аят 11/19Ана ўшалар Ер юзида Аллоҳни ожиз қила олмаганлар. Уларга Аллоҳдан ўзга валийлардан/йўл кўрсатувчилардан ҳеч бири йўқ. Уларга жазо орттириб берилади. Улар ҳаққни эшитишга на тоқат қилардилар, на уни кўра олардилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/20Ўз жонларини бой берганлар ана ўшалардир. Ва уйдирганлари улардан ғоиб бўлди.
Tafsir
Худ
Аят 11/21Охиратда ҳам энг кўп зиёнда қолгувчилар ўшалар.
Tafsir
Худ
Аят 11/22Имон келтирган, солиҳ амал қилган, Раббига чин кўнгилдан бўйин эгганлар эса, ана ўшалар жаннат эгаларидир, у ерда мангу қоладилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/23Бу икки тоифанинг мисоли кўру-кар билан кўрган-эшитган кимсанинг мисолига ўхшайди. Уларнинг мисоли тенг бўладими? Ҳалиям эслатма/ибрат олмайсизми?
Tafsir
Худ
Аят 11/24Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик: “Мен сизларга очиқ огоҳ этувчиман —
Tafsir
Худ
Аят 11/25Аллоҳдан ўзгага қуллик қилманг. Сизга Аламли Куннинг Азоби етишидан қўрқаяпман”.
Tafsir
Худ
Аят 11/26Қавмининг кофирлари орасидан тўқлар деди: “Кўриб турибмиз, сен ҳам биз каби башар/оддий одамсан, ва сенга фақат содда фикрли пастлардан бошқа ҳеч ким эргашаётгани йўқ. Сенинг биздан устунлигинг йўқ, сени каззоб деб гумон қилаяпмиз”.
Tafsir
Худ
Аят 11/27У деди: “Эй қавмим, ҳеч ўйлаб кўрдингизми, агар мен Раббимдан очиқ далил устида бўлсам-у, менга Ўз ҳузуридан раҳмат/ҳидоят қилиб берган бўлса-ю, аммо сизнинг кўзларингиз кўр бўлган бўлса-чи? Ўзингиз истамасангиз, сизни мажбурлайликми?”
Tafsir
Худ
Аят 11/28“Эй қавмим, мен сиздан бунинг эвазига бирон мол-бойлик сўрамайман; менинг эвазим ёлғиз Аллоҳнинг зиммасида. Мен имон келтирганларни ёнимдан асло ҳайдамайман. Улар ўз Раббига йўлиқади/ўзлари жавоб берадилар. Лекин сизни жаҳолат тўла қавм эканингизни кўриб турибман.
Tafsir
Худ
Аят 11/29Эй қавмим, агар уларни ҳайдасам, ким мени Аллоҳдан ҳимоя қилади? Ҳеч ҳам эслатма/ибрат олмайсизми?
Tafsir
Худ
Аят 11/30Мен ҳеч қачон: “Аллоҳнинг хазиналари менда” демайман сизга. Ғайбни ҳам билмайман. “Малакман” деб ҳам айтмайман. Кўзингизда паст кўрганлар ҳақида: “Аллоҳдан уларга хайр берилмайди” ҳам демайман. Уларнинг ичини/аслини Аллоҳ Ўзи яхшироқ билади. Агар ундай қилсам, ноҳақлик/зулм қилган бўламан”.
Tafsir
Худ
Аят 11/31Улар дедилар: “Эй Нуҳ, биз билан кўп тортишдинг, бу тортишувда узоқ кетдинг. Гапинг рост бўлса, бизга таҳдид қилганингни келтир, қани!”
Tafsir
Худ
Аят 11/32Деди: “Аллоҳ уни Ўзи хоҳлагани пайт келтиради, сиз Уни ожиз қилолмайсиз/тўхтатиб қололмайсиз”.
Tafsir
Худ
Аят 11/33Агар Аллоҳ сизнинг тойишингизни ирода этган бўлса, мен сизга қанча насиҳат қилмоқ истасам ҳам насиҳатим фойда бермайди. У сизнинг Раббингиз, ва сиз Унга қайтариласиз.
Tafsir
Худ
Аят 11/34Ёки улар: “Уни ўзи уйдирган”, дейдиларми? Сен айт: “Агар ўзим уйдирган бўлсам, жиноятим ўзимга, аммо сизнинг жиноятингиздан йироқман”.
Tafsir
Худ
Аят 11/35Нуҳга ваҳй қилинди: “Қавмингдан олдинроқ иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмайди, сен уларнинг феълларидан қайғурма”.
Tafsir
Худ
Аят 11/36Бизнинг кўз олдимизда, ваҳйимизга кўра Кемани қур, ва зулм/ноҳақлик қилганлар ҳақида Менга хитоб қилма; улар, албатта, ғарқ қилинадилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/37Нуҳ Кемани қурмоқда, ҳар гал қавмининг тўқлари унинг ёнидан ўтганида, уни масхара қилардилар. Деди: “Агар бизни масхара қилсангиз, биз ҳам, худди сиз масхара қилгандек, сизни масхара қиламиз ҳали.
Tafsir
Худ
Аят 11/38Хорловчи Азоб кимга келаяпти экан, ва Давомли Азоб кимнинг устига ҳалол бўларкин, яқинда билиб оласиз”.
Tafsir
Худ
Аят 11/39Ниҳоят, буйруғимиз келиб, таннур қайнагач, дедик: “Ҳар турдан иккитадан ол, ва аҳлинг орасидан Биздан Сўз ўтганлардан бошқаларни ол, ҳамда имон келтирганларни ол”. Зотан у билан бирга имон келтирганлар оз эди.
Tafsir
Худ
Аят 11/40У деди: “Мининглар унга”. Унинг оқиши ва тўхташи Аллоҳнинг номидан. Раббим, албатта, Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил!
Tafsir
Худ
Аят 11/41Кема уларни тоғлар каби тўлқинлар аро ташиб бораркан, Нуҳ чеккада турган ўғлига нидо қилди: “Эй ўғилгинам, биз билан бирга миниб олгин, кофирлар билан бирга қолмагин”.
Tafsir
Худ
Аят 11/42У деди: “Мени сувдан асрайдиган бирор тоғдан паноҳ топарман”. Деди: “Бугун Аллоҳнинг амридан ҳеч қандай паноҳ йўқ, Унинг Ўзи раҳм қилгандан бошқага…” Тўлқин уларнинг орасига кирди, ва у бўғилиб ғарқ бўлганлар орасида қолди.
Tafsir
Худ
Аят 11/43Дейилди: “Эй Ер, сувингни ют! Эй осмон, сен ҳам сувингни тут!” Сув пастлади, ишини тамомлади. Кема Жудий устига қўнди ва: “Золимлар қавмини узоқ қилсин!” дейилди.
Tafsir
Худ
Аят 11/44Нуҳ Раббига нидо қилди: “Эй Раббим, ўғлим менинг аҳлимдан. Сенинг ваъданг ҳаққ, ҳукм қилгувчиларнинг ҳикматлиси Ўзингсан”.
Tafsir
Худ
Аят 11/45Деди: “Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас. Бу солиҳ бўлмаган бир иш. Ўзинг аниқ билмаган нарсангни мендан сўрама. Жоҳиллардан бўлмасликни ўгит қиламан сенга”.
Tafsir
Худ
Аят 11/46Деди: “Эй Раббим, ўзим билмаган нарсани Сендан сўрашдан Сенга сиғинаман. Мени кечир ва менга раҳм қил, акс ҳолда зиён кўрганлардан бўламан”.
Tafsir
Худ
Аят 11/47Дейилди: “Эй Нуҳ, омонлик ила тушинглар ундан, сенга ва сен билан бирга бўлганлардан иборат умматларга қут-баракотлар бўлсин. Аммо умматлар борки, Биз уларни бир муддат баҳраманд этамиз, кейин уларга биздан Аламли Азоб етади.
Tafsir
Худ
Аят 11/48Мана шулар Бизнинг сенга ваҳй қилган ғайб хабарларидан. Буларни сен ҳам, қавминг ҳам олдин билмасдингиз. Бас, сабр қилгин; охир-оқибат тақво эгаларининг.
Tafsir
Худ
Аят 11/49Од қавмига биродарлари Ҳудни юбордик: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик қилинг, сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқ. Сиз фақат уйдиряпсиз!”
Tafsir
Худ
Аят 11/50Эй қавмим, мен бунинг учун сиздан эваз сўрамайман. Менинг эвазим мени яратган Зотнинг зиммасида. Ақл ишлатмайсизми?
Tafsir
Худ
Аят 11/51Эй қавмим, Раббингиздан кечирим истанг, сўнгра Унга тавба қилиб қайтинг. Сизга Самодан мўл-кўл раҳмат юборади, кучингизга куч қўшади. Жиноятчи бўлиб, юз ўгириб кетманг.
Tafsir
Худ
Аят 11/52Дедилар: “Эй Ҳуд, сен бизга очиқ далил келтирмадинг. Бир оғиз гапинг билан худоларимизни тарк этмаймиз, сенга ишониб ҳам қолмаймиз!
Tafsir
Худ
Аят 11/53Сенга айтар гапимиз шу: “Худоларимиз сени ёмон уриб қўйибди!” У деди: “Мен Аллоҳни гувоҳ қилиб айтаман, сиз ҳам гувоҳ бўлингки, мен сизнинг Аллоҳдан ўзга қўшаётган шерикларингиздан узоқман/уларга алоқам йўқ”.
Tafsir
Худ
Аят 11/54Қани, ҳаммангиз бирлашиб, менга қарши қуринг тузоғингизни, кейин менга муҳлат ҳам берманг”.
Tafsir
Худ
Аят 11/55Мен Раббим ва Раббингиз бўлмиш Аллоҳга суяндим. Ҳар тирик жоннинг жилови Унинг қўлида. Раббим Тўғри Йўлда/сироти мустақимда.
Tafsir
Худ
Аят 11/56Агар юз ўгириб кетсангиз, сизга келтирганим Рисолатни мана етказдим. Раббим сизнинг ўрнингизга бошқа қавмни келтиради, Унга ҳеч қандай зарар етказа олмайсиз. Ҳақиқатан, Раббим барча нарса устида Ҳафиз/кузатувчидир.
Tafsir
Худ
Аят 11/57Бизнинг Амримиз келгач, Ҳуд ва у билан бирга имон келтирганларни Ўз раҳматимиз-ла қутқардик, Оғир Азобдан қутқардик.
Tafsir
Худ
Аят 11/58Мана шу — Од. Раббининг оятларини инкор этдилар, Расулларига осий бўлишди ва ҳар қандай ўжар зўравоннинг буйруғига эргашдилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/59Уларга бу дунёда ҳам, Қиёмат кунида ҳам лаънат илашди. Билингки, Од қавми Раббига кофир бўлди, билингки, узоқ бўлди/йўқолди Од қавми, Ҳуднинг қавми.
Tafsir
Худ
Аят 11/60Самудга биродарлари Солиҳни юбордик. У деди: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик қилинг, ундан ўзга илоҳингиз йўқ. У сизни ердан барпо этган ва унда яшатган Зотдир. Ундан кечирим истанг, Унга тавба қилиб қайтинг. Ҳақиқатан, Раббим яқиндир, қабул қилади”.
Tafsir
Худ
Аят 11/61Улар дедилар: “Эй Солиҳ, олдин сендан умидларимиз бор эди. Энди эса ота-бобомизнинг қуллик қилганига қуллик қилишни таъқиқлаяпсанми? Ҳақиқатан, сенинг даъватингдан шубҳадамиз”.
Tafsir
Худ
Аят 11/62Деди: “Эй қавмим, ҳеч ўйлаб кўрдингизми, агар мен Раббимдан келган бир далил узра бўлсам, ва Ундан раҳмат/ҳидоят берилган бўлса-ю, яна Унга осий бўлсам, ким мени Аллоҳдан қутқара олади? Сиз менда фақат зиённи орттирасиз холос”.
Tafsir
Худ
Аят 11/63“Эй қавмим, мана бу Аллоҳнинг туяси — сизлар учун оят/далил. Уни тек қўйинг, Аллоҳнинг ерида есин, унга ёмонлик етказманг, йўқса яқин азоб тутади сизни”.
Tafsir
Худ
Аят 11/64Улар эса уни сўйиб юборишди. У деди: “Уйларингизда уч кун яшаб туринг, бу — ёлғонга чиқариб бўлмайдиган ваъда”.
Tafsir
Худ
Аят 11/65Ниҳоят, Амримиз келгач, Солиҳни ва у билан бирга имон келтирганларни Ўз раҳматимиз-ла қутқардик, ва у Куннинг хорлигидан қутқардик. Ҳақиқатан, Раббинг Қовий Азиз/кучли-қувватли ва барча кучлар устидан ғолиб.
Tafsir
Худ
Аят 11/66Зулм қилганларни эса даҳшатли қичқириқ тутди, ва ўз уйларида тиз чўкканча қолдилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/67Гўё у ерда ҳеч қачон яшамагандек. Билингки, Самуд Раббига кофир бўлди, билингки, узоқ бўлди/йўқолди Самуд.
Tafsir
Худ
Аят 11/68Элчиларимиз Иброҳимга хушхабар келтирган эдилар. “Салом/Омонлик” дедилар, у ҳам деди: “Салом/Омонлик!” Кўп ўтмай, элчиларга қовурилган бузоқ келтирди.
Tafsir
Худ
Аят 11/69Бузоққа қўл узатмаганини кўргач, улардан хавфсиради. Улар дедилар: “Қўрқма. Биз Лут қавмига юборилганмиз”.
Tafsir
Худ
Аят 11/70Тик турган хотини кулди. Биз унга Исҳоқнинг хушхабарини бердик, Исҳоқ ортидан Йаъқубнинг ҳам.
Tafsir
Худ
Аят 11/71У деди: “Вой, ахир мен бир кампир бўлсам, мана бу чолим ҳам кексайган бўлса, ҳали туғаман эканми? Бу чиндан ҳам ажойиб нарса-ку!”
Tafsir
Худ
Аят 11/72Дедилар: “Аллоҳнинг Амри/Ишидан ажабланяпсизми? Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин сизга, эй Аҳли Байт! Ҳамид Мажид/Мақтовга лойиқ ва жўмардлиги чексиз Унинг Ўзидир”.
Tafsir
Худ
Аят 11/73Иброҳимдан қўрқув кетди, севинди, Лут қавми ҳақида Биз билан тортиша бошлади.
Tafsir
Худ
Аят 11/74Ҳақиқатан, Иброҳим мулойим, жонкуяр, ва Аллоҳга йўналгандир.
Tafsir
Худ
Аят 11/75“Эй Иброҳим, воз кеч бундан. Раббингнинг Амри келиб бўлган. Ҳақиқатан, уларга қайтариб бўлмас азоб келади”.
Tafsir
Худ
Аят 11/76Элчиларимиз Лутга келдилар, Лут улардан хавотирга тушди. Улар учун нима қилишини билмай қолди: “Бу кун — оғир кун”, деди.
Tafsir
Худ
Аят 11/77Олдин ҳам ёмон ишлар қилиб келган қавми югуриб келди. У деди: “Эй қавмим, мана менинг қизларим, сизлар учун шулар покроқ-ку! Аллоҳга тақво қилинг, меҳмонларим олдида мени шарманда қилманг. Орангизда бирорта ақли-хуши жойида ҳеч ким йўқми?”
Tafsir
Худ
Аят 11/78Дедилар: “Қизларингда ҳаққимиз йўғини биласан. Биз нима исташимизни ҳам биласан!”
Tafsir
Худ
Аят 11/79Деди: “Қанийди сизга етар кучим бўлса, ёки кучли бирор қалъада паноҳ топсам!”
Tafsir
Худ
Аят 11/80Дедилар: “Эй Лут, биз Раббингнинг Элчиларимиз. Улар сенга тега олмайдилар. Бу кечанинг қолган қисмида аҳлинг билан юргин, Сиздан ҳеч ким ортга ўгирилиб қарамасин (хотининг мустасно). Акс ҳолда, буларга етган мусибат унга ҳам етади. Уларга ваъда қилинган вақт — Субҳ. Субҳга оз қолмадими?”
Tafsir
Худ
Аят 11/81Бизнинг Амримиз келганида эса, уларни остин-устин қилдик, устларига лойдан пишириб, тайёрланган тошлар ёғдирдик. (15:74; 51:33-34)
Tafsir
Худ
Аят 11/82Раббинг наздида ишоратланган тошлар. У золимлардан узоқда эмас.
Tafsir
Худ
Аят 11/83Мадян қавмига биродарлари Шуъайбни юбордик, у деди: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг, сизга ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовда ва тарозида ноқис берманг, сизда мўл-кўлликни кўриб турибман, аммо сизни Азоб ўраб оладиган Кун келишидан қўрқаяпман”.
Tafsir
Худ
Аят 11/84Эй қавмим, ўлчовни тўғри ўлчанг, тарозини тўғри тортинг, одамларнинг молини ноқис берманг, ер юзида бузғунчилик тарқатманг.
Tafsir
Худ
Аят 11/85Аллоҳнинг сизга қолдиргани (бақийяти) сиз учун яхшироқ, агар мумин бўлсангиз. Мен сизнинг устингда қўриқчи эмасман.
Tafsir
Худ
Аят 11/86Улар дедилар: “Эй Шуъайб, наҳотки Салотинг/сен кўрсатаётган Йўл, ота-бобомиз қуллик қилиб келганини тарк этишимиздан, ёки молимизни истаганча ишлатишдан қайтарадими?” Ахир сен мулойим, ақли расо одамсан-ку.
Tafsir
Худ
Аят 11/87Деди: “Эй қавмим, ҳеч ўйлаб кўрдингизми, агар мен Раббимдан бирор аниқ далил узра бўлсам-у, ва У менга Ўз ҳузуридан гўзал ризқ берган бўлса-чи? Сизни манъ этиб, ўзим унга хилоф бўлмоқчи эмасман. Фақат қўлимдан келганча ислоҳ этиб тузатмоқчиман. Муваффақиятим фақат Аллоҳнинг муваффақ айлаши билангина мумкин бўлади. Мен ёлғиз Унга таваккул қилдим/суяндим, ёлғиз Унга йўналдим.
Tafsir
Худ
Аят 11/88Эй қавмим, менга қарши чиқиб, Нуҳ қавми ёки Ҳуд қавми ёки Солиҳ қавмининг бошига келгани бошингизга келмаса эди… Лут қавми ҳам сиздан узоқда эмас.
Tafsir
Худ
Аят 11/89Раббингиздан кечирим истанг, сўнгра Унга тавба қилиб қайтинг. Ҳақиқатан, Раббим Раҳим Вадуд/Унга қайтувчиларга раҳмдил ва уларни яхши кўради.
Tafsir
Худ
Аят 11/90Улар дедилар: “Эй Шуъайб, сенинг кўп гапларингни англаб етмаяпмиз, ва кўряпмизки, сен орамизда заифсан, агар қабиладошларинг бўлмаганида, сени ражм/бадарға қилардик. Сенинг ўзингга ҳеч қандай иззат-ҳурмат йўқ бизда!”
Tafsir
Худ
Аят 11/91У деди: “Эй қавмим, менинг қабиладошларим сизга Аллоҳдан-да азизроқ бўлдими, наҳотки Уни шунчалик ортга ташлаб қўйсангиз/Аллоҳга бунчалик беписанд бўлсангиз?” Ҳақиқатан, Раббим сизнинг қилаётган ишларингизни иҳота қилиб-қуршаб олади.
Tafsir
Худ
Аят 11/92Эй қавмим, сиз ўз ишингизда давом этинг, мен ҳам ўз ишимда давом этаман. Яқинда кимга Хорловчи Азоб келишини, ва кимнинг ёлғончи эканини билиб оласиз. Пойлаб туринг, мен ҳам сизлар билан бирга пойлайман.
Tafsir
Худ
Аят 11/93Ниҳоят, Бизнинг Амримиз келгач, Шуъайбни ва у билан бирга имон келтирганларни Ўз раҳматимиз-ла қутқардик; Зулм қилганларни даҳшатли қичқириқ тутди, ва ўз уйларида тиз чўкканча қолдилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/94Гўё у ерда ҳеч қачон яшамагандек. Билингки, Мадян қавми ҳам узоқ бўлди/йўқолди, мисли Самуд.
Tafsir
Худ
Аят 11/95Мусони ҳам оятларимиз ва очиқ далиллар/ҳукм билан юборганмиз.
Tafsir
Худ
Аят 11/96Фиръавн ва унинг аъёнларига. Улар эса, Фиръавннинг амри тўғри йўл бўлмагани ҳолда, Фиръавннинг амрига эргашдилар.
Tafsir
Худ
Аят 11/97Қиёмат кунида у қавмининг олдида бориб, оловга бошлаб келди. Бошлаб келган жойи қанчалар ёмон жой!
Tafsir
Худ
Аят 11/98Уларга бу дунёда ҳам, Қиёмат кунида ҳам лаънат илашди! Қанчалар ёмон насиба бу!
Tafsir
Худ
Аят 11/99Мана шулар, шаҳарларнинг хабарларидан сенга қисса қилганларимиз. Улар орасида ҳозир ҳам турганлар бор, “ўриб олинганлари” ҳам бор.
Tafsir
Худ
Аят 11/100Биз уларга зулм/ноҳақлик қилмадик. Лекин улар ўзларига жабр-зулм қилар эдилар. Раббингнинг Амри келгач, уларнинг Аллоҳдан ўзга чақирган илоҳлари фойда беролмади, улар фақат зиён-заҳмат кўпайтиришдан бошқага ярамади.
Tafsir
Худ
Аят 11/101Раббингиз шаҳарлар аҳли зулм қилганида, мана шу каби ушлайди. Дарҳақиқат, Унинг ушлаши аламли ва шиддатли.
Tafsir
Худ
Аят 11/102Албатта, Охират азобидан қўрққанлар учун бунда оят-ибрат бор. Ана ўша Кун — барча одамзот жамланадиган Кун, ўша кун — Гувоҳлик бериладиган Кун.
Tafsir
Худ
Аят 11/103Биз уни фақат саноқли муддатга кечиктирмоқдамиз.
Tafsir
Худ
Аят 11/104У Кун келганида, ҳеч ким берухсат гапира олмайди. Улар орасида кимдир бахтсиз, кимдир бахтли.
Tafsir
Худ
Аят 11/105Бахтсизлар оловда, унда шундай бир нафас олиб чиқаришлари бор ки…
Tafsir
Худ
Аят 11/106Осмонлару-Ер тургунча, унда доимий қоладилар. Раббинг истагани мустасно. Ҳақиқатан, Раббинг Ўзи иродасини мудом рўёбга чиқаради.
Tafsir
Худ
Аят 11/107Бахтлилар эса Боғ-роғларда, Осмонлару-Ер тургунича унда доимий қолади. Раббинг истагани мустасно. Узлуксиз неъмат ана шу.
Tafsir
Худ
Аят 11/108Анавиларнинг қуллик қилаётганлари ҳақида шубҳанг бўлмасин. Улар ҳам худди ота-боболари қуллик қилгани каби қуллик қилишмоқда. Биз эса уларга ўз “насиба”сини бекаму-кўст берамиз.
Tafsir
Худ
Аят 11/109Мусога Китоб/Қонун берганмиз, бу ҳақда ихтилоф қилинди. Агар Раббинг олдинроқ Сўз бермаганида эди, улар ўртасида иш аллақачон ҳал қилинган бўларди. Ҳақиқатан, улар бу ҳақда шак-шубҳадалар.
Tafsir
Худ
Аят 11/110Ҳақиқатан, Раббинг уларнинг барча ишларига яраша эвазини бекаму-кўст беради. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан хабардор.
Tafsir
Худ
Аят 11/111Шундай экан, сенга амр этилганидек истиқоматда бўл/тўғри йўлда собит тур, ва сен билан бирга қайтганлар ҳам шундай, ва ҳаддларни ошманг/Туғёнга ботманг. Албатта, Аллоҳ сизнинг қилаётган ишларингизни кўриб туради.
Tafsir
Худ
Аят 11/112Асло зулм/ноҳақлик қилувчиларга суянманг, акс ҳолда сизга Олов тегади. Аллоҳдан ўзга бирор валий/йўл кўрсатувчингиз йўқ, сўнг сизга ёрдам ҳам берилмайди.
Tafsir
Худ
Аят 11/113Куннинг икки тарафида ва тунга яқин соатларда Салотни қоим қил*/Кўрсатилган Йўлга эргаш; Албатта, Яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Эслагувчилар учун Эслатма/Ўгит мана шундан иборат.
Tafsir
Худ
Аят 11/114*Суранинг марказий ғояси Салот — суранинг аввалги оятларида баён қилинганидек — қавмни ёлғиз Аллоҳга қуллик қилишга чорлаш, буни Расул куннинг маълум соатларида махсус жамоа тўпланишлари тариқасида амалга оширади.
Сабр қилгин, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг эвазини асло зое қилмайди.
Tafsir
Худ
Аят 11/115Сиздан олдинги наслларда сўз ва таъсир эгалари Ер юзидаги бузғунчиликдан қайтарса бўлмасмиди (5:63)? Фақатгина Биз нажот берганлардан иборат озчилик бундай қилди. Зулм/ноҳақлик қилувчилар эса ўзларига берилган маишатга берилиб, жиноятчига айланди.
Tafsir
Худ
Аят 11/116Агар шаҳарлар аҳли ислоҳ этиб ўнгловчи бўлганида, Раббинг нега уларни ҳалок қилиб, ноҳақлик/зулм қилсин?
Tafsir
Худ
Аят 11/117Раббингиз хоҳласа, одамларни бир уммат қила оларди, лекин улар барибир ихтилоф қилган бўларди.
Tafsir
Худ
Аят 11/118Фақат Раббинг раҳм қилганлар мустасно. Уларни ана шунинг учун яратган. Раббингнинг Сўзи тамомланди: “Мен Жаҳаннамни Жинн ва Одамлар/яширин йўлдан адаштирувчилар ва очиқ адашувчилар билан тўлдираман” (7:18).
Tafsir
Худ
Аят 11/119Расулларнинг хабаридан, қалбингни собит этгувчи барча қиссани келтирамиз. Уларда сенга ҳақиқат ва ваъз-насиҳат, ҳамда муминлар учун Ўгит/Эслатма келган.
Tafsir
Худ
Аят 11/120Имон келтирмаётганларга айт: “Сиз ўз ишингизда давом этинг, биз ҳам ўз ишимизда давом этамиз!
Tafsir
Худ
Аят 11/121Tafsir
Худ
Аят 11/122Осмонлару-Ердаги барча Ғайб — Аллоҳнинг. Барча ишлар ёлғиз Унинг Ўзига қайтарилади”. Сен Ёлғиз Унга қуллик қилгин ва ёлғиз Унга таваккул қил/суян. Сизнинг қилаётган ишларингиздан Раббинг ғофил/бехабар эмас.
Tafsir
Худ
Аят 11/123Аяты: 124
Место откровения: Mекка