Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан
Tafsir
Ионис
АятИонис
Tafsir
Ионис
АятАлиф Лом Ро — булар ҳукм/ҳикмат тўла Китобнинг/Қонуннинг оятлари/ишоратлари.
Tafsir
Ионис
Аят 10/1Ўз ораларидан бир кишига: “Одамларни огоҳлантир; имон келтирганларга эса хушхабар берки, Рабби ҳузурида улар учун сидқ/тўғрилик даражаси бор”, дея ваҳй қилишимиздан наҳотки одамлар ажабландилар? Кофирлар дедиларки: “Бу очиқ сеҳрбоз/йўқни бордек хаёл қилдирувчи”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/2Раббингиз Аллоҳдир, У Осмонлару-Ерни олти кунда/даврда яратган, ва уларни мукаммал даражага етказган/Аршни эгаллаган. Бу Ишни/Амрни ёлғиз Ўзи амалга оширади. Ҳар қандай шафоатчи/фойда ё зарар берувчи Унинг изнидан кейингина шафоат қила олади/фойда ё зарар бера олади. Раббингиз Аллоҳ ана шундай Зот, Ёлғиз Унга қуллик/хизмат қилинг. Ҳеч ҳам ўгит/эслатма олмайсизми?
Tafsir
Ионис
Аят 10/3Барчангиз учун Қайтиш ёлғиз Унинг ҳузурига. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир — аввалда яратган ҳам Ўзи, охири қайтарувчи ҳам у Кунда Ўзи. Имон келтириб солиҳ амал қилганларни ваъдага мувофиқ мукофотлайди, кофир бўлганларга эса, кофир бўлганлари учун — фақат қайноқ сувдан ичимлик ва Аламли Азоб бор.
Tafsir
Ионис
Аят 10/4Сиз йиллар сонини ва ҳисобини билишингиз учун Қуёшни зиё сочгувчи қилган, Ойни ёритгувчи қилган, ва Ой учун манзиллар белгилаган Унинг Ўзи. Аллоҳ буларни фақат ҳаққ ила — аниқ мақсад ва маъно ила — яратган. Илм эгалари учун оятларни муфассал баён қилиб беради.
Tafsir
Ионис
Аят 10/5Кеча ва Кундузнинг алмашувида, ҳамда Аллоҳнинг Осмонлару-Ердаги яратганларида, тақво эгалари учун оят-белгилар бор.
Tafsir
Ионис
Аят 10/6Бизга рўбарў бўлишдан ноумид бўлганлар, ва дунё ҳаётига рози бўлиб, у билан чекланганлар, ва Оят-белгиларимизга ғофил/бепарво бўлганлар,
Tafsir
Ионис
Аят 10/7ана ўшаларнинг борар жойи дўзах, касб қилиб орттирганларининг эвази ана шу.
Tafsir
Ионис
Аят 10/8Имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар эса, Рабби уларни имонлари сабабли остидан дарёлар оққан, неъматлар тўла боғ-роғларга йўллайди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/9У ерда уларнинг дуоси: “Эй Аллоҳ, Сен ҳар қандай нуқсондан Пок ва Олийсан!”, Ўзаро тилаклари: “Тинчлик/Омонлик бўлсин”, сўнгги дуолари эса: “Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамд/мақтов бўлсин”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/10Агар одамлар яхшилик берилишини тезлатмоқчи бўлгани каби, Аллоҳ ҳам уларга ёмонликни тезлатганида, аллақачон кунлари битган бўларди. Шу боис, Бизга рўбарў бўлишдан ноумид бўлганларни ўз Туғёнларида адашиб-улоқиб юришларига қўйиб бермоқдамиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/11Қачонки инсонга бирор зарар тегса, ётиб-туриб Бизга дуо-илтижо қилади. Зарарни кетказишимиз биланоқ, гўё ҳеч қачон Бизга дуо қилмагандек бўлиб олади. Исроф аҳлига/ҳаддидан ошувчиларга ўз қилмишлари ана шундай зийнатли кўринди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/12Сизлардан олдин қанчадан-қанча наслларни жабр-зулм қилганлари, Расуллари уларга очиқ баён этилган оятлар билан келганида эса, имон келтирмаганлари боис ҳалок этдик. Жиноятчиларни ана шундай жазолаймиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/13Кейин сизни уларнинг ўрнига келтирдик/халифа қилдик, сизнинг ҳам қандай амал қилишингизни синаш учун.
Tafsir
Ионис
Аят 10/14Уларга очиқ баён этилган оятларимиз ўқилганида, Бизга рўбарў бўлишдан ноумид бўлганлар деди: “Бундан бошқа Қуръон келтир, ёки уни ўзгартир”. Сен айт: “Мен уни ўз тарафимдан ўзгартиришим мумкин эмас. Мен фақат ўзимга қилинган ваҳйга эргашаман. Агар Раббимга осий бўлсам, Улуғ Кундаги Азобдан қўрқаман”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/15Сен айт: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида, мен уни сизларга ўқимас ҳам эдим, ундан хабарингиз ҳам бўлмас эди. Бунгача бир умр орангиздаман*), ҳеч ақл ишлатмайсизми?”
Tafsir
Ионис
Аят 10/16*бундан олдинги ҳаётимда на китоб на имон билмас эдим — 42:52
Аллоҳга қарши ёлғон* уйдирган, ёки Унинг оятларини ёлғон санагандан ҳам золимроғи борми? Жиноятчилар асло нажот топмаслар/муродига етмаслар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/17*Қуръонни ёлғондан уйдирсам, бу энг улкан ноҳақлик бўларди. Бундай жиноятни қилганимда, жазосиз қолмаган бўлардим)
Аллоҳдан ўзгаларга, ўзларига зарар ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиганларга қуллик/хизмат қиладилар. Дейдиларки: “Булар Аллоҳ ҳузурида бизнинг шафоатчиларимиз”. Сен айт: “Осмонлару-Ерда Аллоҳнинг билмаганини билдиряпсизми?” Уларнинг шерик қўшганларидан пок ва олийдир У!”
Tafsir
Ионис
Аят 10/18Одамлар бир уммат эди, ижтилоф қилдилар/келишмовчиликка тушдилар. Агар Раббингдан ўша Сўз берилмаганида, улар орасида ихтилофлари ҳақида аллақачон ҳукм қилинар эди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/19Дейдилар: “Унга Раббидан оят/далил нозил қилинса эди”. Сен айт: “Ғайб илми фақат Аллоҳга тегишли. Кутинг, мен ҳам сизлар билан бирга кутмоқдаман”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/20Одамларга зарар тегганидан кейин, уларга раҳм-шафқат қилсак, улар бизнинг оятларимизга қарши макр қиладилар/тузоқ қурмоқчи бўладилар. Сен айт: “Аллоҳ макрда яна-да тезроқ”. Бизнинг элчиларимиз макрингизни ёзиб турибдилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/21Сизни денгизда ва қуруқликда саёҳат эттириб қўйган Унинг Ўзидир. Кемада бўлганингизда, кемадагиларни севинтириб ёқимли шамол олиб кетади. Бирдан тўфон бошланиб, ҳар тарафдан тўлқинлар келиб уради. Улар ҳам қуршов ичида қолганини англаб, Аллоҳга динни холис қилиб нидо қила бошлайди: “Бизни бундан қутқарсанг, шукрини адо этгувчилар бўламиз”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/22Уларни қутқариши билан, улар Ер юзида ноҳақ ҳаддан ошадилар. Эй одамлар! сизнинг ҳаддан ошишингиз ўз зарарингизга. Дунё ҳаётининг вақтинча завқи холос. Сўнгра Бизга қайтишингиз бор, Биз сизнинг қилиб ўтган қилмишларингиздан хабар берамиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/23Бу дунё ҳаётининг мисоли, бамисоли Самодан ёғған сув кабидир: одамларнинг ва чорванинг истеъмол қилгани наботот ўша сув ила чиқади Ердан; ниҳоят Ер ўз безакларини тақди ва зийнатланди. Ер эгалари ҳам уларга эга бўлдик/қодирмиз дея гумон қилганида, Бизнинг буйруғимиз/амримиз кеча ё кундуз келиб, қуритиб қўйдик — бир кун олдин гўёки йўқдай бўлди. Тафаккур этувчилар учун оятларни ана шундай муфассал баён қиламиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/24Аллоҳ Омонлик Диёрига чорлайди ва Ўзи хоҳлаганни Тўғри Йўлга бошлайди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/25Яхшилик қилганлар учун, яхшилик ва яна зиёдаси бор. Юзларида зулмат ёки хорлик бўлмагай. Ана ўшалар боғ-роғ эгалари, унда доимий қоладилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/26Ёмонликлар касб қилиб олганлар, уларнинг жазоси — қилган ёмонликларининг мислича. Юзларини хорлик қоплагай. Уларни Аллоҳдан қутқарувчи ҳеч ким йўқ. Юзларини гўё тун парчаларидан зулматлар қоплагандек. Ана ўшалар Олов аҳлидир, унда доимий қоладилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/27Кун келади, уларни бирга тўплаб, сўнгра шерик қўшганларга деймиз: “Сиз ва шерикларингиз, ҳамма ўз жойига!” Ораларини айирамиз. Шериклари дейдилар: “Сиз бизга қуллик қилмас эдингиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/28Сизлар билан орамизда Аллоҳ етарли гувоҳ; биз сизларнинг қуллик/хизмат қилишингиздан мутлақо бехабар эдик”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/29Ҳар бир жон ўз ўтмишини ўша ерда имтиҳондан ўтказади. Улар ҳақиқий Рабби бўлмиш Аллоҳга қайтарилади; уйдирган нарсалари улардан ғоиб бўлади.
Tafsir
Ионис
Аят 10/30Сен айт: “Кўкдан ва заминдан сизга ризқ берган ким? Ёки кўриш ва эшитиш неъматини берган ким? Ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқарган ким? Бу ишларни/амрни бошқараётган ким?” Дейдилар: “Аллоҳ”. Сен айт: “Шундай экан, тақво қилмайсизми?”
Tafsir
Ионис
Аят 10/31Сизнинг ҳақиқий Раббингиз Аллоҳ ана шундай Зотдир. Ҳаққдан кейин, нима ҳам бўлиши мумкин адашувдан ўзга? Қайга бурилиб кетмоқдасиз?
Tafsir
Ионис
Аят 10/32Ана шундай қилиб, Раббингнинг фосиқларга/йўлдан озганлар ҳақидаги Сўзи ҳаққ бўлди: “Улар иймон келтирмаслар”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/33Сен айт: “Қўшган шерикларингиз орасида илк бор яратишни бошлагувчи, кейин уни қайта яратгувчи борми?” Сен айт: “Аллоҳнинг Ўзи илк бор яратишни бошлайди, кейин уни қайта яратади. Қайга ўгирилиб кетмоқдасиз?”
Tafsir
Ионис
Аят 10/34Сен айт: “Қўшган шерикларингиз орасида Ҳақиқатга йўллайдигани борми?” Сен айт: “Аллоҳнинг Ўзи Ҳақиқатга йўллайди. Ҳақиқатга йўллагувчи эргашишга лойиқроқми ёки Тўғри Йўл ўргатилмагунча Тўғри Йўлни топа олмайдиганми? Сизга нима бўлган ўзи? Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?”
Tafsir
Ионис
Аят 10/35Уларнинг кўпи фақат гумонга эргашади. Ҳақиқат шуки, гумон асло ҳақни ифода этмайди. Аллоҳ уларнинг нима қилаётганини билиб туради.
Tafsir
Ионис
Аят 10/36Бу Қуръон, Аллоҳдан ўзга тарафидан тўқилган уйдирма эмас, балки ўзидан олдингиларнинг тасдиғи, ҳамда Оламларнинг Рабби тарафидан эканида шубҳа бўлмаган Қонуниятнинг/Китобнинг тафсилотидир.
Tafsir
Ионис
Аят 10/37Ёки “Ўзи уйдирди” дейдиларми?! Сен айт: “У ҳолда сиз ҳам унга ўхшаш биргина сура келтиринг, ва Аллоҳдан ўзга кимни чақира олсангиз барчасини чақиринг, агар рост бўлса”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/38Йўқ, улар ўзлари илм билан қамрай ололмаганига, ҳали унинг таъвили келмай туриб, ёлғон дедилар. Улардан олдингилар ҳам худди шундай ёлғон дегандилар. Бундай ноҳақ/золимларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара?
Tafsir
Ионис
Аят 10/39Улар орасида кимдир ишонади, кимдир ишонмайди. Бузғунчиларни сенинг Раббинг яхшироқ билади.
Tafsir
Ионис
Аят 10/40Агар сени ёлғончи десалар, сен айт: “Менинг амалим ўзимга, сизнинг амалингиз ўзингизга. Сиз менинг амалимдан йироқсиз, мен ҳам сизнинг амалингиздан йироқман!”
Tafsir
Ионис
Аят 10/41Улар орасида сени тинглаб турганлар бор. Лекин кар бўлиб олганга сен эшиттира олармидинг? Айниқса, агар ақл ишлатмаса!
Tafsir
Ионис
Аят 10/42Улар орасида сенга қараб турганлар бор. Аммо кўр бўлиб олганга сен йўл кўрсата олармидинг? Айниқса, басират ила кўрмаса?
Tafsir
Ионис
Аят 10/43Аллоҳ одамларга асло зулм/ноҳақлик қилмайди, балки одамлар ўзларига жабр-зулм қиладилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/44Кун келиб, уларни тўплаганимизда, улар гўё дунёда бирор соатгина қолгандек, бир-бирини танийдилар. Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон санаган, ва Тўғри Йўлга юрмаганлар энг кўп зиён кўрадилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/45Агар уларга ваъда қилганимиздан айримларини сенга кўрсатсак ҳам, ёки сени вафот топтирсак ҳам, уларнинг қайтиши барибир Бизнинг ҳузуримизга. Уларнинг қилган барча феълига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ.
Tafsir
Ионис
Аят 10/46Ҳар умматга Расул келган. Уларга Расуллари келганида, улар орасида иш адолат-ла ҳал бўлади ва уларга ноҳақлик қилинмайди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/47Дейдилар: “Агар рост бўлса, бу ваъда қачон?”
Tafsir
Ионис
Аят 10/48Сен айт: “Мен ўзимга на зарар на фойда етказишга молик эмасман, агар Аллоҳ истамаса. Ҳар бир умматнинг ажали/муҳлати бор. Ажаллари етганда, на бирор соат кечиктира оладилар, на тезлата оладилар”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/49Сен айт: “Ўйлаб кўрганмисиз, агар Унинг Азоби сизга кечаси ёки кундузи келса… Бу жиноятчилар унинг нимасини тезлатмоқчи?”
Tafsir
Ионис
Аят 10/50Устингизга воқеъ бўлганидан кейин ишондингизми? Эндими? Ахир уни тезлатаётган эдингиз-ку?!
Tafsir
Ионис
Аят 10/51Сўнгра золимларга дейилади: “Мангулик Азобини тотинг! Касб қилиб олганингиз билан жазо олаяпсиз холос!”
Tafsir
Ионис
Аят 10/52Бу ҳаққми, дея сендан сўрайдилар. Сен айт: “Ҳа, Раббимга қасамки, бу ҳаққ. Унинг олдини ололмайсиз”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/53Зулм қилган ҳар бир нафс Ер юзидаги барча нарсага эга бўлса ҳам, ҳаммасини бериб қутулиш истайди. Азобни кўрганларида эса, пушаймон бўладилар, ораларида адолат-ла ҳукм қилинади ва ноҳақлик қилинмайди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/54Билингки, Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг. Билингки, Аллоҳнинг ваъдаси ҳаққ, лекин уларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/55Ҳаётни ҳам, ўлимни ҳам берган Унинг Ўзи, ва ёлғиз Унга қайтариласиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/56Эй одамлар! Сизга Раббингиздан ваъз-насиҳат, дилларга шифо, муминларга Йўл кўрсатиш ва Раҳмат келди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/57Сен айт: “Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ана шу билан қувонсинлар. Уларнинг ғамлаганидан кўра ана шу яхшироқ”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/58Сен айт: “Аллоҳ сизга берган ризқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Сиз баъзисини ҳаром ва баъзисини ҳалол қилиб олгансиз” Сен айт: “Аллоҳ сизга шундай қилишга изн бердими ёки Аллоҳга қарши ёлғон уйдираяпсизми?”
Tafsir
Ионис
Аят 10/59Аллоҳга қарши ёлғон уйдирганлар Қиёмат куни ҳақида нима дуб ўйлайди экан? Аллоҳ одамларга фазлу-марҳамат қилади, лекин уларнинг кўпи шукрини адо этмайди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/60Қайси ишга қўл урсанг, Қуръондан нима тиловат қилсанг; сизлар ҳам ундан қайси ишга киришсангиз, Биз барчасига гувоҳмиз. Ердаги ва Самодаги зарра оғирлигича нарса ҳам Раббингдан қочмайди. Бундан кичикроқ, бундан каттароқ ҳар бир нарса очиқлаган/очиқланган Китобда мавжуд.
Tafsir
Ионис
Аят 10/61Билингки, Аллоҳнинг валийларига/йўл кўрсатганларига ҳеч қандай хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмайдилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/62Tafsir
Ионис
Аят 10/63Улар учун Дунё ҳаётида ҳам, Охиратда ҳам хушхабарлар бор! Аллоҳнинг Сўзи ўзгармас, Улкан ютуқ ана ўшадир.
Tafsir
Ионис
Аят 10/64Уларнинг гап-сўзлари сени хафа қилмасин, азизлик/ғолиблик тўлиғича Аллоҳнинг. Самиъ Алим /Эшитувчи, Билувчи Унинг Ўзи.
Tafsir
Ионис
Аят 10/65Билингки, Осмонлару-Ердаги барча Аллоҳнинг. Аллоҳдан ўзгаларга дуо қилгувчилар ўз шерикларига эргашмайди, балки ўз гумонларига эргашадилар ва фақат ёлғон уйдирадилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/66У сиз учун Кундузни ёруғ қилган, Кечани эса сукунат-ором олишингизга мослаб қўйган Зот. Эшитгувчилар учун бунда оят-белгилар бор.
Tafsir
Ионис
Аят 10/67“Аллоҳ фарзанд тутди” дедилар. У бундан пок ва олий, барча нарсадан беҳожатдир. Осмонлару-Ерда нимаики бор бўлса, Унинг. Бу гапингизга сизда ҳеч қандай далилингиз йўқ. Аллоҳ ҳақида билмай туриб, гапираверасизми?
Tafsir
Ионис
Аят 10/68Сен айт: “Аллоҳга қарши ёлғон уйдирганлар асло нажот топмаслар/муродига етишмаслар”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/69Дунёда бироз баҳраманд бўладилар, кейин қайтишлари Бизга. Биз эса кофир бўлганлари учун Шиддатли Азобни тоттирамиз уларга.
Tafsir
Ионис
Аят 10/70Уларга Нуҳ хабарини тиловат қилиб бер. Мана, у қавмига деди: “Эй қавмим, агар менинг мақомим/туришим ва Аллоҳнинг оятларини эслатишим сизга оғир келаётган бўлса, мен ўзимни Аллоҳга топширдим/Аллоҳга таваккул қилдим. Сизлар ўз қўшган шерикларингиз билан жамланинг ва қўлингиздан келганини қилинг, ҳеч хавотир олманг. Мен ҳақимда истаган ҳукмингизни чиқариб амалга ошираверинг, менга муҳлат ҳам берманг”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/71Агар юз ўгириб кетсангиз, сиздан бирор эваз истамайман. Менинг эвазим Аллоҳнинг зиммасида, Мен Унга тўлиқ таслим бўлишга буюрилганман.
Tafsir
Ионис
Аят 10/72Уни ёлғончига чиқардилар, Биз уни ва кемада бирга бўлганларни қутқардик, ва Ер юзида халифалар қилдик/уларнинг ўрнига келтирдик. Оятларимизни ёлғон санаганларни эса ғарқ этдик. Огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара…
Tafsir
Ионис
Аят 10/73Ундан кейин ҳам қавмларга очиқ баён этилган оятлар ила Расуллар юбордик, лекин улар олдин ёлғон деганига қайтиб ишонмасдилар. Ҳаддан ошувчиларнинг қалбини ана шундай муҳрлаймиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/74Кейин улардан сўнг Мусо ва Ҳорунни оятларимиз-ла Фиръавн ва аъёнларига юбордик. Улар кибр қилдилар, жиноятчи қавм бўлдилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/75Уларга Биз тарафдан ҳақ келганида, “Бу очиқ сеҳр” дедилар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/76Мусо деди: “Сизларга ҳаққ етиб келса-ю, айтар гапингиз шуми? Сеҳрми шу? Ҳолбуки, соҳирлар нажот топмаслар/муродига етолмаслар”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/77Дедилар: “Бизни аждодларимиздан қолган йўлдан қайтариб, бу ерларда буюклик-устунлик фақат иккингизга бўлиши учун келгансиз, шундайми? Биз икковингизга ҳам ишонмаймиз!”
Tafsir
Ионис
Аят 10/78Фиръавн деди: “Менга барча сеҳр олимларини келтиринг”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/79Соҳирлар келгач, Мусо уларга деди: “Отадиганингизни отинг/Кўрсатинг ҳунарингизни”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/80Улар отганларида, Мусо деди: “Сеҳр бу сизлар келтирган нарсадир. Аллоҳ буни тезда фош қилади. Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламайди”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/81Аллоҳ берган Сўзлари билан ҳаққни ҳаққа чиқаради, гарчи жиноятчилар буни ёқтирмаса-да!
Tafsir
Ионис
Аят 10/82Қавми орасида Мусога бир гуруҳ зурриётдан бошқа ҳеч ким ишонмади, Фиръавн ва одамларидан фитна етишидан қўрқишарди. Дарҳақиқат, Фиръавн ер юзида катта кетган эди; ва мусрифлардан/ўзгалар ҳаққига тажовуз этгувчилардан эди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/83Мусо деди: “Эй қавмим, агар Аллоҳга ишонган бўлсангиз, ёлғиз Унга суянинг, агар мусулмон/Унга таслим бўлган бўлсангиз”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/84Улар дедилар: “Ёлғиз Аллоҳга суяндик! Эй Раббимиз, бизни бу золим қавмга фитна қилмагин/бизларни уларнинг азоби билан синамагин!
Tafsir
Ионис
Аят 10/85Ўзинг бизга раҳм айла, бу кофирлар қавмидан нажот бергин!”
Tafsir
Ионис
Аят 10/86Мусо ва биродарига шундай ваҳй қилдик: “Мисрда қавмингиз учун байтлар* барпо этинг, ва ўша байтларингизни қибла* қилинг, ва Салот*ни қоим қилинг ва муминларга хушхабар бер”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/87*Байт — жамланиш ўрни — денгиздан ўтиш ўринларидаги Бани Исроилнинг жамланиш ўринлари; *Қибла — йўналиш нуқтаси — қавми Мисрнинг турли маҳалласидан чиқиб айнан ўша жамланиш ўринлари сари ҳаракат қилади; *Салотни қоим этиш — Буюрилган Йўлга эргашиш, Мусо денгизда кўрсатган ўтиш ерларидан юриб ўтиш
Мусо деди: “Эй Раббимиз, Сен Фиръавн ва унинг аъёнларига дунё ҳаётида зийнат ва мол бердинг. Эй Роббимиз, улар Сенинг Йўлингдан адаштираверсин, Эй Раббимиз, Сен уларнинг мол-мулкини йўқ қилгин, қалбларини тор-мор этгин, зеро улар Аламли Азобни кўрмагунча асло ишонмайди”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/88Деди: “Иккингизнинг дуоингиз қабул бўлди, дуоингизда мустаҳкам туринг, ва ҳаққни билмаганларнинг йўлига эргашманг”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/89сроил ўғилларини денгиздан олиб ўтдик, Фиръавн ва лашкари зулм ва душманлик учун уларнинг изига тушдилар. Ниҳоят, ғарқ они етиб келганда, деди: “Мен имон келтирдим, Исроил ўғиллари иймон келтирган илоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Мен ҳам Унга таслим бўлдим”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/90Эндими? Бундан олдин осий бўлиб, бузғунчилик қилувчилардан эдинг-ку!
Tafsir
Ионис
Аят 10/91Бугун сенинг баданингни чиқарамиз, токи сендан кейин келувчиларга ибрат бўлсин. Лекин одамларнинг кўпи Бизнинг оятларимиздан бехабар/ғафлатдалар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/92Биз Исроил ўғилларини тўғрилик/сидқ ўрнига жойлаштирдик, уларга покиза ризқлар бердик. Уларга аниқ илм келгунча ихтилоф ва тафриқага тушмаган эдилар. Ҳақиқатан, улар орасидаги ихтилофлар бўйича Раббинг Ўзи Қиёмат Кунида ҳукм қилади.
Tafsir
Ионис
Аят 10/93Агар сенга нозил қилганимиздан иккилансанг, сендан олдин Китобни ўқиганлардан сўра. Раббингдан сенга келгани — Ҳаққдир, асло иккиланувчи бўлма.
Tafsir
Ионис
Аят 10/94Аллоҳнинг оятларини ёлғон санагувчилардан бўлманг, у ҳолда зиёнда қолганлардан бўласиз.
Tafsir
Ионис
Аят 10/95Раббингнинг Сўзи устларида ҳаққ бўлганлар, барча оятлар/далиллар келса ҳам, то Аламли Азобни кўрмагунча, ишонмаслар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/96Раббингнинг Сўзи устларида ҳаққ бўлганлар, барча оятлар/далиллар келса ҳам, то Аламли Азобни кўрмагунча, ишонмаслар.
Tafsir
Ионис
Аят 10/97Қанийди бир шаҳар бўлса-ю, иймон келтирса, ва иймони ўзларига фойда берса! Юнус қавми иймон келтирди, улардан бу дунё ҳаётидаги Хорлик Азобини кетказдик, ва маълум муддат яна баҳраманд этдик.
Tafsir
Ионис
Аят 10/98Раббинг хоҳлаганида, Ер юзидаги барча одамлар иймон келтирган бўларди. Сен одамларни ўзлари истамаса-да, ишонишга мажбур қилмоқчимисан?
Tafsir
Ионис
Аят 10/99Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз/қонунияти ташқарисида иймон келтирмайди, ақл ишлатмаганларга эса рижс/шубҳа ташлайди.
Tafsir
Ионис
Аят 10/100Сен айт: “Осмонлару-Ердаги борлиққа назар солинг!” Сен яна айт: “Имон келтирмайдиган қавмга оят ва огоҳлантиришлар фойда бермайди”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/101Наҳотки, улар ҳам ўзларидан олдингиларга келган каби кунларни кутишаяпти? Сен айт: “Ундай бўлса, кутинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутаяпман”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/102Сўнгра Расулларимизни ва имон келтирганларни қутқарамиз. Ана шундай, муминларга нажот бермоқ — зиммамиздаги ҳаққдир.
Tafsir
Ионис
Аят 10/103Сен айт: “Эй одамлар, агар менинг динимдан шубҳада бўлсангиз, сиз Аллоҳдан ўзга қуллик/хизмат қилаётган нарсангизга мен қуллик/хизмат қилмасман, балки сизларни вафот топдирадиган Аллоҳга қуллик/хизмат қиламан. Мен ёлғиз Унга ишонганлардан бўлишга буюрилганман:
Tafsir
Ионис
Аят 10/104“Ҳаниф бўлган ҳолда ушбу Динни қоим этишга юзлан, ва асло мушриклардан бўлма.
Tafsir
Ионис
Аят 10/105Аллоҳдан ўзгага асло дуо қилма, улар сенга фойда ҳам, зарар ҳам беролмайди. Агар уларга дуо қилсанг, ноҳақлик/зулм қилганлардан бўласан.
Tafsir
Ионис
Аят 10/106Агар Аллоҳ сенга бирор зарар етказса, Ундан ўзга уни кетказувчи йўқ; агар сенга бирор яхшиликни ирода қилса, уни тўхтатгувчи ҳам йўқ. У яхшиликни Ўз қулларидан хоҳлаганига беради. Унинг Ўзи кечиримли ва раҳмдил”.
Tafsir
Ионис
Аят 10/107Сен айт: “Эй одамлар, сизга Раббингиздан ҳаққ келди. Ким Тўғри Йўлга юрса, ўзи фойдасига, ким Тўғри Йўлдан озса, ўз зарарига. Мен сизнинг устингизда вакил эмасман!”
Tafsir
Ионис
Аят 10/108Сен ўзингга келган ваҳйга эргаш; ва Аллоҳнинг Ўзи ҳукм этгунигача сабр қил. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшиси.
Tafsir
Ионис
Аят 10/109Аяты: 110
Место откровения: Mекка