Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан
Tafsir
Трапеза
АятТрапеза
Tafsir
Трапеза
АятЭй иймон келтирганлар, Аҳдларга вафо қилинг. Сизга ўқиб билдирилаётган ҳайвонлардан бошқалари ҳалол қилинган. Ҳаром ойларда эканингизда овни ҳалол қилиб олманг. Аллоҳ ўз иродасига мувофиқ ҳукм қўяди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/1Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг шиорларига ҳурматсизлик қилманг: ҳаром ойларга, қурбонлик ҳайвонлари ва ҳадяларга, Раббининг фазли ва ризолигини истаб Байт-ал-Ҳаромга келганларга ҳурматсизлик қилманг. Ҳарамдан чиққач, ов қилишингиз мумкин. Сизни Масжид-ал-Ҳаромдан қайтаргани учун бир қавмга бўлган адоват сизни зулм/ноҳақлик қилишга бошламасин. Яхшилик ва тақвода ўзаро ёрдам беринг, гуноҳ ва адоватда ўзаро ёрдам берманг. Аллоҳга тақво қилинг, Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/2Сизга ҳаром қилинганлар: ўлакса, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, тепадан қулаб ўлган, сузиб ўлдирилган ва ҳайвон парчалаб ўлдирган ҳайвонлар, мабодо жони чиқмай туриб сўйиб олсангиз мустасно. Тикилган тошлар/бутлар номига атаб сўйилган ҳайвонлар, ва ўқлар билан фол очиш ҳаром қилинган. Булар фисқ/йўлдан озишдир. Бугун кофирлар динингиздан умидларини уздилар. Улардан қўрқманг, Мендан қўрқинг! Бугун сиз учун динингни камолига етказдим, сизга неъматимни тамомладим — Исломни/Тинчликни ўрнатиш таълимотини сизга дин/ўзаро ҳаёт қонуни сифатида танладим/рози бўлдим. Ким очликдан мажбур қолса, гуноҳга кирмасдан уларни еса, унга гуноҳ йўқ. Аллоҳ кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/3Уларга нималар ҳалол қилинганини сендан сўрайдилар. Сен айт: “Сизга ҳалол қилинган нарсалар — покиза нарсалар. Аллоҳ сизга ўргатганидан ўргатиб етиштирганингиз овчи ҳайвонлар тутиб келтирганини еяверинг, ва уларнинг устида Аллоҳнинг исмини ёд этинг. Аллоҳга тақво қилинг, зеро Аллоҳ ҳисобда ўта тез.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/4Энди сизга яхши ва покиза нарсалар ҳалол қилинган. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалол, сизнинг ҳам таомингиз улар учун ҳалол. Иймонли, иффатли, ҳур аёллар, ва сиздан олдин китоб берилганлардан иффатли, ҳур аёллар — зино қилмасдан ёки махфий дўст тутинмасдан — агар эвазларини маъруф тарзда берсангиз, сиз учун ҳалол. Кимки иймон келтиришдан бош тортса, унинг иши беҳуда кетади ва охиратда зиён кўргувчилардан бўлади.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/5Эй иймон келтирганлар! Салотга қоим бўлганингизда, юзларингиз ва қўлларингизни тирсакларгача ювинг; бошларингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача масҳ этинг/силанг. Агар жунуб бўлсангиз, покланинг. Агар касал ёки сафарда бўлсангиз, ёки бирингиз ҳожатдан келган бўлса, ёки аёлларга яқинлашган бўлиб, сув топмасангиз, тоза тупроқ олиб юзингизга ва қўлларингизга суртинг. Аллоҳ сизга танглик туғдиришни истамайди, балки сизни поклашни ва шукур қилишингиз учун сизга Ўз неъматини тамомига етказишни истайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/6Аллоҳнинг сизга неъматини ва Унга берган ваъдангизни ёдда тутинг: “Эшитдик ва итоат этдик!”, дегансиз. Аллоҳга тақво қилинг, зеро Аллоҳ дилларда яширилганини билади.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/7Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ учун адолат ила гувоҳлик берувчилар бўлинг. Бир қавмга бўлган адоватингиз сизни адолатдан тўсмасин. Адолат қилинг, тақвога энг яқин йўл мана шу. Аллоҳга тақво қилинг. Аллоҳ сизнинг қилаётган ишларингиздан хабардор.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/8Иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга Аллоҳ кечирим ва Улуғ ажр-мукофотни ваъда қилган.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/9Оятларимизга кофир бўлган ва уларни ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар жаҳаннам аҳли.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/10Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга яхшилигини эсланг: Бир қавм сизга қўл узатганида, У уларнинг қўлини қайтарди. Аллоҳга тақво қилинг, имон келтирганлар ёлғиз Аллоҳга суянсинлар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/11Аллоҳ Исроил ўғилларидан Аҳд олди, ва ораларидан ўн икки нақиб/бошлиқ чиқардик. Аллоҳ деди: “Мен сиз билан биргаман. Агар Салотни қоим қилсангиз/Кўрсатилган Йўлга эргашсангиз ва Закотни адо этсангиз/уни покиза сақласангиз, Расулларимга ишониб, уларга ёрдам берсангиз, ва Аллоҳга чиройли қарз берсангиз, гуноҳларингизни албатта кечираман, ва остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритаман. Бундан сўнгра кимда-ким нонкўрлик қилса, Тўғри Йўлдан адашибди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/12Аҳдларини бузгани сабабли уларни лаънатладик ва қалбларини қотириб қўйдик. Улар калималарни асл маъноларидан бурадилар. Ўзларига қилинган Эслатмадан насиба олишни унутдилар. Орасида озчилик мустасно, улардан доимо хоинлик кўрасан. Лекин уларни кечириб боравер, кўнглингга олма, Аллоҳ яхшилик/чиройли амал қилувчиларни яхши кўради.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/13“Биз насронийлармиз”, деганлардан ҳам Аҳд олдик: лекин ўзлари учун қилинган Эслатмадан насиба олишни унутдилар. Шу боис, Қиёмат кунигача улар орасида адоват ва нафрат солиб қўйдик. Яқинда Аллоҳ Ўзи уларнинг ҳунарларини хабар беради.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/14Эй Китоб аҳли, сизга Расулимиз келди — Китобдан яширганларингиздан кўпини очиқлайди, кўпини авф этади/очиқлашсиз қолдиради. Ҳақиқатан, сизга Аллоҳдан Нур ва очиқ-ойдин бир Китоб келди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/15Аллоҳнинг ризосига эргашганларни унинг ила тинчлик/омонлик йўлларига йўллайди, ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нур сари чиқаради ва Тўғри Йўлга йўллайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/16“Аллоҳ бу Марям ўғли Масиҳдир” деганлар кофир бўлдилар. Сен айт: “Аллоҳ агар Марям ўғли Масиҳни, унинг онасини ва ер юзидаги барча одамзотни ҳалок қилмоқ истаса, Аллоҳга қарши кимда куч бор?” Осмонлару-Ер ва улар орасидаги борлиқ Унинг. Истаганини яратади, Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/17Яҳуд ва насоролар деди: “Биз Аллоҳнинг ўғиллари ва ҳабибларимиз/севган халқимиз”. Сен айт: “Нега унда гуноҳларингиз сабабли азоблайди? Йўқ, сиз ҳам У яратган башар/оддий одамларсиз. У истаганини кечиради, истаганини азоблайди. Осмонлару-Ернинг ва улар орасидаги барча нарсанинг эгалиги Унинг, Қайтиш ҳам ёлғиз Унгадир”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/18Эй Китоб аҳли, Расуллар ораси узилган бир даврда сизга ҳақни баён қилувчи Расулимиз келди, токи сиз: “Бизга на хушхабар бергувчи ва на огоҳлантирувчи келмаган” демагайсиз. Сизга хушхабар бергувчи ва огоҳлантирувчи келди. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/19Эсланг, Мусо қавмига деди: “Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга неъматини эсланг, орангизда набийлар чиқарди, ва сизни подшоҳлар қилди ва оламлардан/қавмлардан ҳеч бирига бермаганини берди”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/20Эй қавмим, Аллоҳ сизга ёзган шу Муқаддас Ерга киринг, ортингизга қайтиб кетманг, акс ҳолда зиёнда қоласиз/бой берасиз!
Tafsir
Трапеза
Аят 5/21Дедилар: “Эй Мусо, у ерда золим ва қаттол бир қавм бор. Токи улар чиқмас экан, биз асло у ерга кирмаймиз. Агар улар чиқсалар, ана шунда кирамиз”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/22Қўрқаётганлар орасида Аллоҳ неъмат берган икки киши деди: “Улар устига дарвозадан киринг, дарвозадан киргандаёқ, ғолиб бўласиз. Ёлғиз Аллоҳга суянинг, агар мумин бўлсангиз”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/23Дедилар: “Эй Мусо, улар у ерда экан, биз асло кирмаймиз. Сен ва Раббинг иккингиз боринг жанг қилинг, биз шу ерда ўтирамиз!”
Tafsir
Трапеза
Аят 5/24Деди: “Эй Раббим, мен ўзимдан ва укамдан бошқага сўзим ўтмаяпти. Ўзинг бу фосиқлар/йўлдан озганлар билан орамизни айиргин”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/25Деди: “Бу Ер уларга ҳаром; қирқ йил бўйича ер юзида сарсон-саргардон юрадилар. Фосиқлар/йўлдан озганлар учун асло қайғурма”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/26Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳаққ ила тиловат қил: Мана иккиси қурбонлик қилди, биридан қабул бўлди ва бошқасидан қабул бўлмади. Деди: “Мен сени ўлдираман”. Деди: “Аллоҳ фақат тақво эгаларидан қабул айлайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/27Агар сен мени ўлдириш учун қўл узатсанг, мен сени ўлдириш учун қўл узатмайман. Мен Оламларнинг Раббидан қўрқаман.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/28Менинг гуноҳим юкини ва ўз гуноҳинг юкини олишингни ва дўзах аҳлидан бўлишингни тилайман. Зулм қилувчиларнинг жазоси мана шу”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/29Нафси уни акасини ўлдиришга чорлади, у ўлдирди, ва бой берганлардан бўлди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/30Аллоҳ акасининг жасадини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер қазиган бир қарға юборди. “Ҳолимга вой! Мана шу қарғадек, акамнинг жасадини кўмишга ҳам ожиз қолдимми?” дея афсус-надомат қилди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/31Ана шунинг учун, Исроил ўғилларига ёздик: “Кимки қотиллик ёки ер юзида бузғунчилик қилмаган бир жонни ўлдирса, у барча одамзотни қатл этган кабидир. Кимки унга ҳаёт бахш этса, у барча одамзотга ҳаёт бахш этган кабидир”. Расулларимиз уларга очиқ баён этилган оятлар билан келдилар, аммо шундан кейин ҳам уларнинг кўпи Ер юзида ҳаддан ошиб келмоқда.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/32Аллоҳга ва Расулига қарши уруш очганларнинг, ҳамда Ер юзида бузғунчилик ила югуриб-елувчиларнинг топажак жазоси шу: улар ё қатл этилади, ё осиб ўлдирилади, ё қўл-оёқлари қарама-қарши кесилади, ёки юртларидан сургун қилинади. Ана шу — дунёдаги шармандалик, Охиратда эса уларга Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/33Аммо улар устига қодир бўлишингиздан олдин тавба қилиб қайтганлар мустасно. Билингки, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/34Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинг, Унга қурбат/яқинлик йўллари изланг ва нажот топиш учун Унинг йўлида жидду-жаҳд қилинг.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/35Кофир бўлганлар эса, агар Ер юзидаги барча нарса ва унинг мисли уларнинг бўлса-ю, уни Қиёмат азобидан қутулиш учун ўтасалар ҳам, қабул этилмайди. Уларга Аламли Азоб бор.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/36Оташдан чиқмоқчи бўладилар, лекин чиқолмайдилар. Уларга Доимий Азоб бор.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/37Ўғрилик қилган эркак ва аёлни, қилмишлари учун Аллоҳдан бир жазо сифатида, кучларини/имконларини* чекланг. Аллоҳ Азиз Ҳаким /куч-қудрат ва ҳикмат/ҳукм эгаси.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/38(*оятда АЙД — куч 38:45, 9:29, 48:10)
Кимки содир этган зулмидан сўнг тавба қилиб қайтса ва ислоҳ этса, Аллоҳ ҳам унга қайтади. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/39Осмонлару-Ернинг Мулки/Подшоҳлиги Аллоҳнинг эканини билмасмидинг? У истаганини азоблайди, истаганини кечиради. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/40Эй Расул, “Иймон келтирдик” дея оғзида айтиб, қалблари ишонмаганлар орасида куфрда пойга қилувчилар сени хафа қилмасин. Яҳудийлар орасида ёлғонларга қулоқ солувчи, ва сенинг ҳузурингга келмаган қавмга қулоқ солувчилар бор. Улар калималарни асл маъноларидан бурадилар: “Агар сизга шу берилса, олинглар, агар берилмаса, ҳазир бўлинглар!” дейишади. Аллоҳ кимга фитнани ирода этган бўлса, бас унинг учун Аллоҳга қарши ҳеч нарсанг йўқ. Ана ўшаларнинг қалбини Аллоҳ поклашни истамаган. Улар учун дунёда шармандалик, Охиратда эса Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/41Улар ёлғонларга қулоқ соладилар, ҳаром ейдилар. Агар сенинг ҳузурингга келсалар, улар орасида ҳукм қил ёки юз ўгир. Агар юз ўгирсанг ҳам, улар сенга асло зарар етказолмаслар. Агар ҳукм қилсанг, улар орасида адолат-ла ҳукм қил. Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/42Ахир олдиларида Таврот турган экан, ва унда Аллоҳнинг ҳукми бор экан, яна қандай қилиб сени ҳакам қиладилар-у, сўнгра яна юз ўгириб кетадилар?! Улар мумин эмаслар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/43Ҳақиқатан, Тавротни Биз нозил қилганмиз, Тўғри Йўл ва Нур ундадир, таслим бўлмиш/тинчлик ўрнатувчи Набийлар яҳудийларга ундан ҳукм чиқариб келганлар, раббонийлар ва олимлар Аллоҳнинг китобини муҳофаза этиш тайинлангани учун унинг ила ҳукм қилиб келганлар, ва бунга гувоҳ бўлиб келганлар. Одамлардан қўрқманг, Мендан қўрқинг: Менинг оятларимни оз эвазга сотманг. Кимки Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирлардир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/44Унда уларга жонга-жон, кўзга-кўз, бурунга-бурун, қулоққа-қулоқ, тишга-тиш, жароҳатлар учун қасос/тенгликни ёздик. Ким кечириб юборса, бу ўзи учун каффорат. Кимки Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар золимлардир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/45Уларнинг изидан, олдиларидаги Тавротни тасдиқлаган Марям ўғли Исони юбордик. Унга ичида Тўғри Йўл ва Нур бўлмиш Тавротни тасдиқлаган ва тақво эгаларига ваъз-насиҳат бўлган Инжилни бердик.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/46Токи Инжил аҳли, унда Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм қилсинлар. Кимки Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар фосиқлардир/йўлдан озганлардир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/47Сенга ҳам Китобни ҳақ ила — олдинги Китобларни тасдиқлагувчи ва уни ҳимоя қилгувчи ўлароқ — нозил қилдик. Улар орасида Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм қил. Сенга келган ҳақдан сўнг уларнинг ҳаволарига эргашма. Сиздан ҳар бирингиз учун/ҳар уч Китоб аҳли учун қонун ва йўл тайинладик. Аллоҳ истаса, сизни бир уммат қиларди, лекин сизга бергани билан синамоқ учун. Бас, яхши амалларга шошилинг. Барчангиз Аллоҳга қайтасиз. Сиз ихтилоф қилган нарсаларнинг хабарини Унинг Ўзи беради.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/48Ораларида Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм қил, ҳаволарига эргашма, ва сени Аллоҳ нозил қилганининг бир қисмидан фитнага солишларидан ҳазир бўл. Агар юз ўгириб кетсалар, билки, Аллоҳ баъзи гуноҳлари сабабли уларга мусибатни ирода этган. Ҳақиқатан, одамларнинг кўпи фосиқ/йўлдан озган.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/49Жоҳилият ҳукмини истайдиларми йўқса? Қатъий имонга эга кишилар учун Аллоҳдан-да яхшироқ ҳукм қилувчи борми?
Tafsir
Трапеза
Аят 5/50Эй иймон келтирганлар, яҳуд ва насороларни валий/йўл кўрсатувчи қилиб олманглар! Улар бир-бирининг валийларидир. Сиздан ким уларни ўзига валий қилиб олса, демак ўшалардан биридир. Аллоҳ бундай золимларни Тўғри Йўлга солмайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/51Кўраяпсан, қалбларида марази бўлганлар: “Бизга бирор мусибат етишидан чўчиймиз!” дея уларга шошмоқда. Балки, Аллоҳ фатҳ/ғалаба берар ёки ўз тарафидан бирор иш келтирар-да, улар ўз нафсларида/ичларида сир тутаётган нарсаларидан пушаймон бўларлар,
Tafsir
Трапеза
Аят 5/52Мўминлар ҳам дейдики: “Сиз билан бирга эканларига жон-жаҳди билан Аллоҳга қасам ичганлар анавиларми? Барча ишлари беҳуда кетди, ўзлари эса зиёнда қолдилар”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/53Эй иймон келтирганлар! Сиздан кимки ўз динидан юз ўгирса, Аллоҳ тезда бошқа бир қавмни келтиради: уларни яхши кўради, улар ҳам Уни яхши кўради; улар мўминларга хоксор, кофирлардан устун; улар Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қиладилар ва ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмайди. Ана шу — Аллоҳнинг фазли, уни Ўзи истаганига беради. Аллоҳ Васиъ Алим /кенг-мўл бергувчи ва билгувчи.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/54Сизнинг валийингиз фақат Аллоҳ, Расули ва муминлар, улар Рукуъ/тўлиқ бўйсунган ҳолида Салотни қоим этадилар/Кўрсатилган Йўлга эргашадилар ва Закотни адо этадилар/уни покиза тутадилар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/55Кимки Аллоҳни, Расулини ва мўминларни валий тутса, Аллоҳнинг ҳизби — ана ўшалар ғолиб бўлгусидир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/56Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдин Китоб берилганлар ва кофирлар орасида динингизни эрмак ва ўйин қилувчиларни валий тутманг; агар мумин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/57Салотга нидо қилганингизда, уни эрмак ва ўйин қиладилар. Сабаби — улар ақл ишлатмайдиган қавм.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/58Сен айт: “Эй Китоб аҳли, наҳотки Аллоҳга иймон келтирганимиз ва бизга нозил қилинганига ва биздан олдин нозил қилинганига иймон келтирганимиз, ҳамда кўпчилигингиз фосиқлар/йўлдан озган бўлганингиз сабабли бизни айбласангиз/ёмон кўрсангиз?”
Tafsir
Трапеза
Аят 5/59Сен айт: “Аллоҳнинг наздида бундан-да ёмонроқ борар жойни айтайми сизга? Кимга Аллоҳ лаънат ва ғазаб қилган бўлса, кимларни маймун ва тўнғизлар қилиб қўйган бўлса, кимлар Тоғутларга қуллик/хизмат қилиб кетган бўлса, ана ўшаларнинг сўнгги борар жойи яна-да ёмонроқ, ва Тўғри Йўлдан яна-да адашганроқ”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/60Сизга келганларида дедилар: “Иймон келтирганмиз”, ҳолбуки кирганда ҳам куфр билан кирганлар, чиққанда ҳам у билан чиққанлар. Уларнинг беркитаётганини Аллоҳ Ўзи яхшироқ билади.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/61Уларнинг кўпларини гуноҳ, адоват ва ҳаромхўрликда ўзаро югуриб-елаётганини кўрасан. Қанчалар ёмон бу ишлари!
Tafsir
Трапеза
Аят 5/62Раббоний ва Аҳборлар уларни гуноҳ сўзлардан ва ҳаром ейишдан қайтарсалар бўлмасмиди!? Қанчалар ёмон бу ҳунарлари!
Tafsir
Трапеза
Аят 5/63Яҳудлар деди: “Аллоҳнинг қўли боғланган”. Ўзларининг қўллари боғланган, бу айтгани учун улар лаънатланганлар. Йўқ, Унинг иккала қўли ҳам очиқ, истаганидай инфоқ этади. Раббингдан сенга нозил қилингани, уларнинг кўпида фақат Туғён ва Куфрни орттиради. Биз улар орасига Қиёмат кунига қадар адоват ва нафрат солиб қўйдик. Ҳар сафар уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ ўчириб қўяди. Ер юзида бузғунчиликка шошадилар. Аллоҳ эса бузғунчиларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/64Агар Китоб аҳли иймон келтириб тақво қилганида эди, уларнинг ёмонликларини кечириб, неъмати мўл боғ-роғларга киритган бўлар эдик.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/65Агар улар Тавротни, Инжилни ва Раббидан ўзларига нозил бўлганни қоим қилганларида эди, устларидан ва оёқлари остидан ризқлардан еган бўлардилар. Улар орасида бир муътадил уммат бор, лекин аксарияти — қилмишлари қанчалар ёмон!
Tafsir
Трапеза
Аят 5/66Эй Расул, сенга Раббингдан нозил қилинганни етказ; агар бундай қилмасанг, Унинг Рисолатини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан асрайди. Аллоҳ кофирларни йўлга солмайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/67Сен Айт: “Эй Китоб аҳли, Тавротни, Инжилни ва Раббингиздан сизга нозил қилинганини қоим қилмас экансиз, ҳеч нарсага арзимайсиз”. Сенга Раббингдан нозил қилингани уларнинг аксарида Туғён ва Куфрни зиёда қилади. Шундай экан, бу кофирлар гуруҳи учун қайғурма.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/68Иймон келтирганлар — яҳудийлар, собиийлар ва насронийлар орасидан Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган ва солиҳ амал қилганлар учун хавф-хатар йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/69Исроил ўғилларидан Аҳд олдик, уларга Расуллар юбордик. Ҳар гал бир Расул уларга нафслари истамаган нарса билан келганида, баъзисини ёлғончига чиқардилар, баъзисини қатл этдилар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/70Улар ўйладиларки, ҳеч қандай фитна бўлмайди, шу боис кўру-кар бўлиб олдилар. Кейин Аллоҳ яна уларга қайтди. Кейин улардан кўплари яна кўру-кар бўлиб олди. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб туради.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/71Ҳақиқат шуки, “Аллоҳ бу Марям ўғли Масиҳ” деганлар кофир бўлдилар, ҳолбуки Масиҳ деган: “Эй Исроил ўғиллари, менинг Раббим ва сизнинг Раббингиз бўлмиш Аллоҳга қуллик/хизмат қилинглар! Ким Аллоҳга шерик қўшса, Аллоҳ унга Жаннатни ҳаром қилган, унинг борар жойи дўзах, бундай золимларга ҳеч бир ёрдамчи йўқ”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/72Ҳақиқат шуки, “Аллоҳ Учтанинг Учинчиси” деганлар кофир бўлдилар, яккаю-ягона Илоҳ бор, ундан ўзга илоҳ йўқ. Агар улар айтаётган гапларидан тийилмаса, уларнинг кофир бўлганларига Аламли Азоб етади.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/73Аллоҳга тавба қилиб қайтсалар, унинг кечиримини истасалар бўлмасми? Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/74Марям ўғли Масиҳ фақатгина Расул. Ундан олдин ҳам Расуллар ўтган, Онаси эса Сиддиқа/содиқ аёл эди, икковлари таомланарди. Қара, уларга оятларни қандай баён қилиб бермоқдамиз; кейин қара, улар қандай юз ўгириб кетмоқда.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/75Сен айт: “Наҳотки, Аллоҳдан ўзга сизга зарар ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиганларга қуллик/хизмат қиласиз?” Ёлғиз Аллоҳ Самиъ Алим /эшитгувчи, билгувчи.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/76Сен айт: “Эй Китоб аҳли, динингизда ғулув қилманг/ҳақдан оғманг; ва илгари ҳам йўлдан озган, ҳам кўпларни оздирган, энди ҳам тўғри йўлдан озиб бўлган қавмнинг ҳавосига/истакларига эргашманг”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/77Исроил ўғилларидаги кофирлар Довуд ҳамда Исо ибн Марям тилида лаънатланди. Бу — уларнинг исён ва тажовузлари/ҳаддан ошишлари сабабли.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/78Улар, қилган ёмонликларидан бир-бирини қайтармас эдилар. Қанчалар ёмон бу феъллари!
Tafsir
Трапеза
Аят 5/79Уларнинг кўплари кофирларга юзланиб, уларни валий/йўл кўрсатувчи тутганини кўрасан. Нафси уларга тақдим этгани қанчалар ёмон! Аллоҳ уларга ғазаб қилди, улар Абадий Азобда қоладилар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/80Агар Аллоҳга ва Набийга, ҳамда унга нозил қилинганга ишонганларида эди, уларни валий/йўл кўрсатувчи тутмаган бўлишарди. Лекин уларнинг кўплари фосиқлар/йўлдан озганлардир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/81Одамлар орасида, муминларга қарши энг ашаддий душман бу яҳуд ҳамда Аллоҳга шерик қўшганлар эканини топасан. Иймон келтирганларга нисбатан меҳр-муҳаббатда яқинроғи бу ўзларини “Насоромиз” деганлар эканини топасан. Ана шундай, зеро улар орасида қиссислар/теран изланишлар олиб борувчи ва руҳбонлар бор, улар кибр қилмаслар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/82Расулга нозил қилинганни тинглаганларида, ҳақни танигани сабабли кўзлари ёшга тўлганини кўрасан. Дейдилар: “Эй Раббимиз, биз иймон келтирдик/тасдиқладик, бизни шоҳидлар/ҳаққа гувоҳ бўлганлар билан бирга ёзгин.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/83Нега Аллоҳга ишонмайлик ва бизга келган ҳаққа имон келтирмайлик? Нега Раббимиз бизни ҳам солиҳлар билан бирга киритсин, дея умид қилмайлик?”
Tafsir
Трапеза
Аят 5/84Бу сўзлари боис, Аллоҳ уларга остидан анҳорлар оққан боғ-роғлар берди, унда абадий қоладилар. Яхшилик қилувчиларнинг мукофоти ана шу.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/85Оятларимизга кофир бўлган ва уларни ёлғонга чиқарганлар Жаҳаннам аҳлидир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/86Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган покиза нарсаларни ҳаром қилиб олманг, ҳаддингиздан ошманг. Ҳаддидан ошганларни Аллоҳ яхши кўрмайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/87Аллоҳнинг ризқ қилиб берганидан ҳалол ва покизаларидан енг, ва ўзингиз иймон келтирган Аллоҳга тақво қилинг.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/88Аллоҳ қасамингиздаги янглиш сўзлар учун сизни жавобгар тутмайди, лекин қасд ила боғланган аҳдлар/зиммангизга олган мажбуриятлар учун жавобгар тутади. Бунинг каффорати: ўнта мискинни аҳлингиз таомланадиган ўртача даражада тўйдириш, ёки кийинтириш ёки бир қулни озод қилиш. Ким буни топа олмаса, уч кун Саум қилсин/Рўза тутсин. Боғланган аҳдлар/Зиммангизга олган мажбуриятларга хилоф қилганингиздаги каффорат ана шу. Боғланган аҳдлар/Зиммангизга олган мажбуриятларни муҳофаза этинг. Шукур қилишингиз учун, Аллоҳ сизга ўз оятларини ана шундай баён қилади.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/89Эй имон келтирганлар! Ичкилик, қимор, бут ва фол тошлари — Шайтоннинг/Йўлдан оздирувчининг ифлос ишларидандир. Нажот топиш учун улардан узоқ туринг.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/90Йўлдан оздирувчи/Шайтон, Ичкилик ва Қимор орқали орангизга адовату-нафрат солишни, сизни Аллоҳни эслашдан ва Салотдан/Буюрилган Йўлга эргашишдан тўсишни ирода қилади. Энди тийиласизми/бас қиласизми?
Tafsir
Трапеза
Аят 5/91Аллоҳга бўйсунинг, Расулга бўйсунинг ва ҳазир бўлинг. Агар юз ўгириб кетсангиз, билингки, Расулимизнинг зиммасида фақат очиқ етказиш бор холос.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/92Иймон келтириб солиҳ амал қилганлар; тақво қилганлари, иймон келтириб, солиҳ амал қилганлари, сўнгра тақво қилиб иймон келтирганлари, сўнгра тақво қилиб яхшилик қилганлари муддатча, еган-ичганларида гуноҳ йўқ. Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни суяди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/93Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизни ўз қўлингиз ва найзалар учи етадиган ов ҳайвонлари билан синовга тутади, токи ким Ундан ғайбда қўрқиши маълум бўлсин. Ким бундан кейин ҳам ҳаддларга тажовуз этса, унга Аламли Азоб бор.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/94Эй иймон келтирганлар! Ҳарамда эканингизда, ов ҳайвонини ўлдирманг. Сиздан кимки уни қасддан ўлдирса, бунинг жазоси — ўлдирганининг мисли — бунга сиздан икки одил киши ҳукм қилади — Каъбага етиб борувчи/оёғида тик тура олувчи жонлиқ; ёки каффорат сифатида бир мискинни тўйдириш, ёки унга тенг Савм/Рўза, токи қилган ишининг уволини тотсин. Аллоҳ ўтмишдагини кечирган, ким яна қайтиб кетса, Аллоҳ ундан интиқом олади. Аллоҳ Азиз Интиқом Эгаси/барчадан устун куч-қудрат эгаси, интиқом олувчи.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/95Сиз учун — ўзингиз ва йўлчилар учун тирикчилик сифатида — денгиз ови ва егуликлари ҳалол қилинган. Ҳаромда бўлганингиз муддатча, қуруқликда ов қилиш ҳаром, Аллоҳга тақво қилинг, Унинг ҳузурида тўпланасиз.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/96Аллоҳ Каъбани, Байт-ал-Ҳаромни, Ҳаром ойни, Ҳадйни, қурбонликка аталган ҳайвонларни одамлар учун моддий ва маънавий ҳаётни барпо этиш/қиём қилган. Токи билгайсизки, Осмонлару-Ердаги барча нарсанинг илми Аллоҳда. Ҳақиқатан, Аллоҳ барча нарсани билгувчидир.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/97Билингки, Аллоҳнинг таъқиб этиши шиддатли; ва билингки, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/98Расул зиммасида фақат етказиш бор холос. Аллоҳ сизнинг барча ошкор ва яширин нарсангизни билади.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/99Сен айт: “Пок билан Нопок асло тенг бўлмайди, гарчи нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса-да. Шундай экан, нажот топиш учун Аллоҳга тақво қилинг, эй ақл эгалари!”
Tafsir
Трапеза
Аят 5/100Эй иймон келтирганлар! Очиқланса хушингизга кетмайдиган нарсалар ҳақида сўраманг. Агар Қуръон нозил бўлаётган даврда уларни сўрасангиз, сизга очиқланади. Ҳолбуки Аллоҳ уларни авф этган. Аллоҳ Ғафур Ҳалим /кечиримли ва мулойим муомала қилувчи.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/101Сиздан олдингилар буларни сўраганлар, кейин кофир бўлиб кетганлар.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/102Баҳира, Соиба, Васила ва Ҳом деган нарсаларни Аллоҳ қилмаган. Лекин кофир бўлганлар Аллоҳга қарши ёлғон уйдирадилар, уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/103“Аллоҳнинг нозил қилганига ва Расулга келинг!” дейилганида, “Ота-бобомизни топган йўл бизга етарли” дейишади. Ота-боболари ҳеч нарсани билмаган, Тўғри Йўлга юрмаган бўлсалар ҳамми?
Tafsir
Трапеза
Аят 5/104Эй иймон келтирганлар, сиз ўзингизга қаранг/фақат ўзингиздан масъулсиз. Агар Тўғри Йўлда бўлсангиз, адашганлар сизга зарар етказолмайди. Барчангиз Аллоҳга қайтасиз, Унинг Ўзи сизнинг қилиб ўтган ишларингизни хабар беради.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/105Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим етса, васият вақтида орангиздан икки одил киши гувоҳ бўлсин. Ёки агар ер юзида сафарга чиққанингизда, ўлим етса, сиздан бўлмаган икки киши гувоҳ бўлсин. Агар шубҳалансангиз, Салотдан кейин/васиятнинг тўғри йўли кўрсатилгандан кейин, Аллоҳ номига ушбу қасамни ҳам ичказинг: “Биз бу гувоҳликни бирон эвазга сотмаймиз, ва Аллоҳнинг гувоҳлигини яширмаймиз, агарчи яқинимиз бўлса ҳам. Акс ҳолда гуноҳкор бўламиз”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/106Агар гуноҳкор бўлгани аниқланса, ҳақларни поймол этмоқчи бўлганлар ўрнига улардан муносиброқ бошқа икки киши гувоҳликка ўтади. Улар Аллоҳ номига шундай қасам ичадилар: “Бизнинг гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳлигидан тўғрироқ. Биз ҳаққа тажовуз этмадик, акс ҳолда золимлардан бўламиз”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/107Гувоҳликни тўғри адо этишларига, ёки қасамдан кейин қасамини рад этишидан қўрқишга энг яқини мана шудир. Аллоҳга тақво қилинг ва қулоқ солинг. Аллоҳ фосиқларга/йўлдан озганларга йўл кўрсатмайди.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/108Аллоҳ Расулларни жамлайдиган Кун дейди: “Даъватингиз ижобати қандай бўлди?” Дедилар: “Бизда бунинг илми йўқ. Барча ғайбларни билгувчи ёлғиз Сендан”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/109Эсланг, Аллоҳ деди: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга бўлган неъматимни ёд айла: мана сени Руҳ-ул-Қудус билан қўлладим, бешикда ҳам вояга етганингда ҳам одамларга гапирдинг; Сенга Китобни, Ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан бир қуш ясаганинг, ва унга уфлаганинг/даъват қилганинг, ва Менинг изним билан у Тайр/элчи бўлганини эсла; ва кўрни кўзини очганинг, песни тузатганинг, ва Менинг изним билан ўликларни чиқарганингни ёдга ол. Эсла, сендан Исроил ўғилларини даф этдим; уларга очиқ баён этилган оятлар билан келганингда, орасида кофир бўлганлар деди: “Бу бор-йўғи очиқча сеҳр”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/110Эсланг, Ҳаворийларга ваҳй қилдим: “Менга ва Расулимга иймон келтиринглар!” Улар дедилар: “Иймон келтирдик, Ўзинг гувоҳ бўл, биз таслим/мусулмон бўлдик”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/111Мана Ҳаворийлар деди: “Эй Марям ўғли Исо, Раббинг биз учун самодан Моида/дастурхон нозил қила оладими?” Деди: “Аллоҳга тақво қилинглар, агар мумин бўлсангиз”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/112Дедилар: “Истагимиз — ундан ейлик, қалбимиз таскин топсин, бизга рост айтганингни билайлик ва бунга гувоҳлардан бўлайлик”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/113Марям ўғли Исо деди: “Аллоҳим, эй Раббимиз, бизга самодан бир Моида/дастурхон нозил этгин, токи биз учун байрам бўлсин, ўтмиш ва келгуси насллар учун Сендан бир оят-ишорат бўлсин. Ўзинг бизга ризқ бергин, энг яхши ризқ бергувчи Сендан”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/114Аллоҳ деди: “Мен сизга уни нозил қиламан, сўнгра сиздан ким нонкўрлик қилса, оламлар/қавмлар орасида ҳеч кимга бермаган азоб билан азоблайман”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/115Эсланг, Аллоҳ деди: “Эй Марям ўғли Исо, одамларга: “Мени ва волидамни Аллоҳдан ўзга икки илоҳ қилиб олинг”, деган сенми?” Деди: “Сен Пок ва Олийсан! Ҳаққим бўлмаган гапни гапириш менга мумкин эмас. Агар мен шундай деган бўлсам, Ўзинг буни билардинг. Сен мендагини биласан, мен Сендагини билмайман. Барча ғайбларни билгувчи ёлғиз Сенсан”.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/116Мен уларга фақат Сенинг буюрганингни айтганман: “Раббим ва Раббингиз бўлмиш Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг”. Мен улар орасида бўлганимда уларга гувоҳ бўлдим, лекин Сен мени вафот топтирганингдан буён, уларнинг устида кузатиб тургувчи Сенсан. Барча нарсага гувоҳ Ўзингсан.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/117Агар уларни азобга маҳкум этсанг, улар Сенинг қулларинг; агар кечирсанг, Сенсан Азиз ва Ҳаким /куч-қудрат ва ҳикмат/ҳукм эгаси.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/118Аллоҳ деди: “Бу Кун содиқларнинг садоқати фойда берадиган кун”. Улар учун остидан анҳорлар оқувчи, ичида абадий қоладиган боғ-роғлар бор. Аллоҳ улардан рози, улар ҳам Ундан рози. Улуғ Ютуқ ана шу.
Tafsir
Трапеза
Аят 5/119Осмонлару-Ернинг ҳамда улардаги барча нарсанинг Мулки/Эгалиги ёлғиз Аллоҳнинг. У барча нарсага қодир!
Tafsir
Трапеза
Аят 5/120Аяты: 121
Место откровения: Mекка
Название
Сура получила свое название от слова «такатур» в первом стихе.
Период Откровения
Абу Хайян и Шаукани говорят, что сура Ат-Такасур, по мнению всех толкователей, является мекки, и это хорошо известное мнение также согласно Имаму Ас-Суюти. Однако есть некоторые традиции, на основании которых сура считается мадани-сурой, и они таковы:
Ибн Аби Хатим цитирует слова Абу Бурайды о том, что эта сура была ниспослана относительно двух племен ансаров, Бани Хариса и Бани аль-Харт. Два племени сначала рассказали о славе и прославленных делах своих ныне живущих людей; затем они пошли на кладбище и хвастались славными делами своих умерших. Вслед за этим снизошло Божественное Откровение Алхакуму Такатур. Однако, если принять во внимание практику сподвижников и их преемников в отношении случаев откровения, это предание не является аргументом в пользу того, что сура «Ат-Такасур» была ниспослана именно по этому случаю, хотя оно показывает, что эта сура полностью применима к акт двух племен.
Имам Бухари и Ибн Джарир процитировали это мнение Хадрата Убайи бин Кааба: «Мы взяли слова Святого Пророка: «Если бы у сына Адама было две долины, полные богатства, он жаждал бы третьей долины; живот не может быть заполнен, кроме как землей, из Корана, пока не был ниспослан Альхакум в такатур ».
Этот хадис был расценен как аргумент в пользу того, что сура Ат-Такасур является сурой Мадани на том основании, что Хадрат Убай стал мусульманином в Медине. Однако заявление Хадрата Убайи не указывает, в каком смысле сподвижники считали это высказывание Святого Пророка (мир ему) принадлежащим Корану. Если это означает, что они рассматривали это как аят Корана, это неприемлемо, поскольку подавляющее большинство сподвижников состояло из людей, которые хорошо знали каждое слово Корана; у них не могло быть неправильного понимания того, что хадис был аятом Корана. И если считать, что ее принадлежность Корану означает ее происхождение от Корана, традиция может также означать, что, когда сподвижники, принявшие ислам в Медине, впервые услышали эту суру от Святого Пророка, они подумали, что она была ниспослано только тогда, а затем по поводу приведенного выше высказывания Святого Пророка у них сложилось представление, что оно произошло из этой самой суры.
Ибн Джарир Тирмизи, Ибн аль Мунзир и другие традиционалисты передали это мнение о Хадрате Али: «Мы сомневались в мучениях в могиле, пока Альхакум в Такатуре не был ниспослан». Это мнение рассматривалось как аргумент в пользу того, что сура Ат-Такатур принадлежит Мадани, на том основании, что мучения в могиле впервые упоминаются в Медине; в Мекке об этом никогда не упоминалось. Но это неправильно. В меккийских сурах Корана мучения в могиле упоминаются во многих местах так ясно, что не может быть места никакому сомнению; например, см. Аль-Анам: 93, Ан-Нахль: 28, Аль-Муминун: 99-100, Аль-Мумин: 45-46, которые все являются сурами Мекки. Следовательно, если что-то и доказывается высказыванием Хадрата Али, так это то, что сура Ат-Такасур была ниспослана до ниспослания вышеупомянутых сур Макки, и ее откровение устранило сомнения сподвижников относительно мучений в могиле.
Вот почему, несмотря на эти традиции, подавляющее большинство толкователей согласны с тем, что эта сура мекки. По нашему мнению, это не только меккийская сура, но, учитывая ее содержание и стиль, это одна из самых ранних сур, ниспосланных в Мекке.
Тема и предмет
В этой суре люди были предупреждены о пагубных последствиях поклонения миру, из-за которых они проводят свою жизнь, приобретая все больше и больше мирских богатств, материальных благ и удовольствий, положения и власти, соперничая друг с другом и хвастаясь и хвастаться своими приобретениями до самой смерти. Это единственное занятие заняло их так сильно, что у них не осталось ни времени, ни возможности заниматься более высокими вещами в жизни. Предупредив людей о его злом конце, им было сказано, как бы говоря: «Эти блага, которые вы накапливаете и которыми наслаждаетесь бездумно, являются не просто благословениями, но также и средством вашего испытания. За каждое из этих благословений и утешений вы несомненно, будут призваны к ответу в будущей жизни».