Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Развод
АятРазвод
Tafsir
Развод
АятЭй Набий, аёллар билан ажрашганда, уларнинг иддасига риоя этинг — иддасини тўлиқ ҳисобланг. Раббингиз Аллоҳга тақво қилинг. Идда вақтида уларни уйларидан ҳайдаб чиқарманг. Ўзлари ҳам чиқмасинлар. Фақатгина очиқ-ойдин бузуқлик содир этсалар мустасно. Мана шулар Аллоҳнинг ҳаддлари. Кимки Аллоҳнинг ҳаддларини поймол этса, ўзига жабр қилибди. Балки бундан кейин Аллоҳ янги бирор Иш чиқарар, билмассан…
Tafsir
Развод
Аят 65/1Иддалари тугагач, уларни ё маъруф тарзда ёнингизда тутинг, ё маъруф тарзда айрилинг. Орангиздан икки Одил кишини гувоҳ тутинг. Гувоҳликни Аллоҳ учун қоим қилинг. Сиздан Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирганларга берилаётган ўгит мана шу. Кимки Аллоҳга тақво қилса, унга бир Чиқиш Йўли насиб этади,
Tafsir
Развод
Аят 65/2Ҳамда ўзи кутмаган жойдан ризқ беради. Ким Аллоҳга суянса, Аллоҳ унга етарли. Аллоҳ Ўз Амрини рўёбга чиқаради. Аллоҳ ҳар бир нарса учун бир қадр/ўлчов ўрнатган.
Tafsir
Развод
Аят 65/3Ҳайз кўришдан умид узган аёллар эса, агар улардан шубҳада бўлсангиз, уларнинг кутиш муддати уч ой, ҳайз кўрмай турганлар ҳам. Ҳомиладор бўлганларнинг кутиш муддати — ҳомилани туққунигача. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг ишини осон қилади.
Tafsir
Развод
Аят 65/4Бу — Аллоҳнинг сизга нозил қилган амри/буйруғи. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг ёмонликларини ўчириб, ажр-мукофотини зиёда қилади.
Tafsir
Развод
Аят 65/5Ажрашган аёлларга ўз масканларингизда (имконингиз доирасида) жой беринг; уларни танг аҳволга солиш учун зарар етказишга уринманг. Агар ҳомиладор бўлсалар, туққунига қадар уларга инфоқ қилинг. Агар фарзандни эмизиб ҳам берсалар, у ҳолда ҳаққларини ўтанг; ўзаро маъруф тарзда гаплашинг/келишинг. Агар ҳаққни ўташда қийинчиликка дуч келсангиз, у ҳолда болани бошқа аёл эмизсин.
Tafsir
Развод
Аят 65/6Кимнинг ризқи кенг бўлса, кенг ризқига кўра берсин. Кимнинг ризқи ўлчовли бўлса, Аллоҳнинг берганидан инфоқ этсин. Аллоҳ бир жонга нима берган бўлса, фақат ўшанга кўра масъулият юклайди. Аллоҳ қийинчиликдан кейин қулайлик яратади.
Tafsir
Развод
Аят 66/7Қанчадан-қанча шаҳарлар Раббининг ва Расулларининг амридан бўйин товлади, Биз ҳам уларни шиддатли ҳисобга тортдик ва мисли кўрилмаган азоб билан азобладик.
Tafsir
Развод
Аят 65/8Улар ишларининг оқибатини тотдилар, ишларининг оқибати тамоман хусрон/бой бериш бўлди.
Tafsir
Развод
Аят 65/9Аллоҳ уларга шиддатли азоб тайёрлаб қўйган. Шундай экан, Аллоҳга тақво қилинг, эй ақл эгалари, эй имон келтирганлар. Аллоҳ сизга Зикр/Эслатма нозил қилган.
Tafsir
Развод
Аят 65/10Бир Расул юборди, сизга Аллоҳнинг очиқ-ойдин оятларини тиловат қилмоқда, токи иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларни зулматлардан нур сари олиб чиқсин. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амал қилса, уни остидан анҳорлар оққан, ичида абадий қоладиган боғ-роғларга киритади. Аллоҳ унга гўзал ризқ беради.
Tafsir
Развод
Аят 65/11Tafsir
Развод
Аят 65/12Аяты: 13
Место откровения: Mекка