Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Взаимный обман
АятВзаимный обман
Tafsir
Взаимный обман
АятОсмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳни поклаб улуғлайди. Мулк/Эгалик ёлғиз Унинг, ва мақтов ёлғиз Унинг. У барча нарсага қодир.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/1У сизларни яратди, сиздан кимдир кофир, кимдир мумин. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб туради.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/2Осмонлару-Ерни ҳақ ила яратди, сизга шакл берди ва шаклингизни чиройли қилди. Қайтиш ҳам ёлғиз Унга.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/3Осмонлару-Ердаги барча нарсани билиб туради, яширган нарсангизни ҳам, ошкор қилган нарсангизни ҳам. Аллоҳ диллардагини билади.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/4Кофир бўлганларнинг ўтмишдаги хабарлари сизга етиб келмадими? Улар ўз қилмишларининг оқибатини тотдилар, улар учун ҳали Аламли Азоб бор.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/5Ана шундай, зеро Расуллари уларга очиқ баён этилган оятлар-далиллар билан келган эдилар, “Оддий башар бизга Йўл кўрсатар эканми?” дедилар, кофир бўлдилар ва юз ўгирдилар. Аллоҳ ҳам ҳеч нарсага муҳтож эмаслигини кўрсатди. Аллоҳ Ғаний Ҳамид /бой-беҳожат ва мақтовга лойиқ.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/6Кофир бўлганлар, ҳеч қачон тирилтирилмаймиз, деб ўйлашди. Сен айт: “Йўқ аксинча! Раббимга қасамки, тирилтириласиз, сўнг барча қилмишларингиз хабар қилинади. Аллоҳ учун бу ўта осон”.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/7Бас, Аллоҳга ва Расулига ҳамда Биз нозил қилган Нурга ишонинг. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/8Сизни Жамланиш Куни учун жамлайдиган Кун. Бу ўзаро ёлғонлашув Кунидир. Кимки Аллоҳга ишонса ва яхши ишлар қилса, унинг ёмонликларини ўчиради ва остидан анҳорлар оққан, ичида доимий, абадий қоладиган боғ-роғларга киритади. Улкан Ютуқ ана шу.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/9Кофир бўлганлар ва оятларимизни инкор этганлар эса Оташ аҳлидир. Улар унда доимий қоладилар. Қанчалар ёмон борар жой у!
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/10Бошга тушган ҳар мусибат фақат Аллоҳнинг изни ила. Ким Аллоҳга иймон келтирса, унинг қалбини Ўзи йўллайди. Аллоҳ барча нарсани билади.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/11Аллоҳга бўйсунинг ва Расулга бўйсунинг. Агар юз ўгирсангиз, Расулимиз зиммасида очиқ-ойдин етказиш бор холос.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/12Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ. Муминлар ёлғиз Аллоҳга суянсинлар.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/13Эй имон келтирганлар! Жуфтларингиздан, фарзандларингиздан сизга қарши душманлар бор. Улардан ҳазир бўлинг. Агар кечиримли ва бардошли бўлсангиз, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/14Молларингиз ва фарзандларингиз — фитна/синовдир. Улуғ ажр эса Аллоҳнинг ҳузурида.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/15Шу боис, тоқатингиз етгунича Аллоҳга тақво қилинг. Қулоқ тутинг, бўйсунинг ва инфоқ этинг, бу — ўзингиз учун яхши. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан тийилса, ўша нажот топади/муродига етади.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/16Агар Аллоҳга чиройли қарз берсангиз, Сиз учун орттиради, сизни кечиради. Аллоҳ Шакур Ҳалим /ҳар яхшиликнинг эвазини тўлиқ беради, гуноҳ учун дарҳол азобламайди.
Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/17Tafsir
Взаимный обман
Аят 64/18Аяты: 19
Место откровения: Mекка