Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Лицемеры
АятЛицемеры
Tafsir
Лицемеры
АятМунофиқлар сенга келганида, дейишди: “Гувоҳлик берамизки, сен ҳақиқатан Аллоҳнинг Расулисан”. Сен Аллоҳнинг Расули эканинг Аллоҳга маълум, Аллоҳ гувоҳлик берадики, бу мунофиқлар ёлғончи.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/1Улар ўз қасамларини қалқон қилиб олдилар, ва Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Қилган ишлари қанчалар ёмон.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/2Ана шундай, зеро улар иймон келтирдилар, сўнгра кофир бўлдилар. Шу боис қалблари муҳрланди, энди улар теран англамайдилар.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/3Уларни кўрганингда, жисмлари ажиб туюлади, гапирганларида, гапларига қулоқ тутасан, улар суяб қўйилган ходага ўхшайди. Улар ҳар бир ҳайқириқни ўзларига қарши санайди. Душманлар ана ўшалардир, улардан ҳазир бўлинг. Аллоҳ уларни қатл этсин, қанчалар буриб қўйилганлар?
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/4Уларга: “Келинглар, Аллоҳнинг Расули сизлар учун кечирим сўрасин”, дейилса, уларни бош чайқаб, кибрланиб, юз ўгириб кетганини кўрасан.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/5Улар учун кечирим сўрайсанми-йўқми, уларга барибир. Аллоҳ уларни асло кечирмайди. Аллоҳ бундай фосиқларни/йўлдан озганларни йўлга солмайди.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/6“Аллоҳнинг Расули билан бирга бўлганларга инфоқ этманг, шунда тарқалиб кетадилар” деганлар ана ўшалар. Осмонлару-Ернинг хазиналари Аллоҳнинг, лекин мунофиқлар буни теран англамайдилар.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/7Дейдиларки: “Агар шаҳарга/Мадинага қайтсак, ҳали Азиз ундан Хорни чиқаради”. Азизлик ёлғиз Аллоҳнинг, Расулининг ва муминларнинг. Лекин мунофиқлар буни билмайди.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/8Эй имон келтирганлар! Молларингиз ва фарзандларингиз сизни Аллоҳнинг Зикридан чалғитмасин. Ким бундай қилса, ана ўшалар зиён кўради.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/9Биз берган ризқлардан инфоқ этинг. Сизлардан бирингизга ўлим етиб: “Эй Раббим, агар яқин бир муҳлатга кечиктирсанг, садақа берардим ва солиҳлардан бўлардим”, дейишдан олдин.
Tafsir
Лицемеры
Аят 63/10Tafsir
Лицемеры
Аят 63/11Аяты: 12
Место откровения: Mекка