Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Испытуемая
АятИспытуемая
Tafsir
Испытуемая
АятЭй имон келтирганлар! Менга ва ўзингизга душман бўлганларни валий/йўл кўрсатувчи тутманг. Улар сизга келган ҳаққа кофир бўлганлар, Раббингиз Аллоҳга иймон келтирганингиз боис Расулни ва сизни юртингиздан чиқарганлар, сиз эса уларни яхши кўраяпсиз. Менинг йўлимда жидду-жаҳд этмоқ ва ризоимга эришмоқ истаб сафарбар бўлган ҳолда, уларни ичингизда яхши кўраяпсиз. Сизнинг яширган ва ошкор этган барча нарсангизни Мен яхшироқ биламан. Сизлардан ким бундай қилса, Тўғри Йўлдан адашибди.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/1Агар улар сизни қўлга олсалар, сизга душман бўладилар, сизга қўллари ва тиллари билан ёмонлик етказадилар, ва сизни кофир бўлишингизни истайдилар.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/2Қиёмат Кунида қариндошларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизга фойда бермайди. Орангизни Унинг Ўзи айириб қўяди. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб турибди.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/3Иброҳимда ҳамда у билан бирга бўлганларда сиз учун гўзал намуна бўлган. Мана улар қавмига дедилар: “Биз сиздан ва сизнинг Аллоҳдан ўзга қуллик қилаётганларингиздан узоқмиз. Биз сизни тан олмаймиз/сизга кофирмиз. То сиз ҳам ёлғиз Аллоҳни тан олмас экансиз, сиз билан ўртамизда адоват ва нафрат ҳеч қачон тўхтамайди”. Биргина Иброҳимнинг отасига айтгани истисно: “Мен сен учун кечирим сўрайман, лекин Аллоҳдан келажак ҳеч бир нарсага молик эмасман”. “Эй Раббимиз, Сенга суяндик/таваккул қилдик ва Сенга йўналдик, қайтишимиз Сенгадир”.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/4“Эй Раббимиз, бизни кофир бўлганлар учун фитна қилмагин, бизни кечиргин. Эй Раббимиз, Азиз Ҳаким /қудрат ва ҳикмат Эгаси Сен Ўзингсан”.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/5Уларда сиз учун гўзал намуна бор эди, орангизда Аллоҳни ва Охират кунини умид қилганлар учун. Кимки юз ўгирса, Ғаний Ҳамид /бой-беҳожат, мақтовга лойиқ Унинг Ўзи.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/6Эҳтимол, Аллоҳ сиз билан ўша душманларингиз орасига муҳаббат жойлаштирар, Аллоҳ бунга қодир. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/7Дин устида сиз билан урушмаган ва сизни юртингиздан чиқармаганларга яхшилик қилишдан ва уларга адолат билан муомала қилишдан Аллоҳ қайтармайди. Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/8Аллоҳ фақатгина дин устида сиз билан урушганлар, сизни юртингиздан чиқарган ва чиқарилишингизга ёрдам берганларни валий тутишдан қайтаради. Кимки уларни валий тутса, ўшалар — золимлар.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/9Эй имон келтирганлар! Қачонки сизга мумина аёллар ҳижрат қилиб келганида, уларни текширинг/имтиҳон қилинг. Уларнинг иймонларини Аллоҳ Ўзи яхшироқ билади. Агар уларнинг мумина эканини билсангиз, уларни кофирларга қайтарманг. Бу аёллар уларга ҳалол эмас, улар/кофирлар ҳам бу аёлларга ҳалол эмас. Уларнинг сарфланган миқдорини қайтариб беринг. Бу аёлларга ҳаққларини бериб, уйланишда сизга гуноҳ йўқ. Кофирларга кетишни истаган аёлларни никоҳингизда тутманг, уларга сарф этган маҳрни қайтиб истанг. Улар ҳам, шунингдек, сарф этганини қайтиб истасин. Мана шу — Аллоҳнинг ҳукми. Орангизда Унинг Ўзи ҳукм қилади. Аллоҳ Алим Ҳаким /илм ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/10Агар жуфтларингизга сарф этганингиздан бирон нарса кофирларга бориб қолса, сўнгра улардан сиз тарафга келган аёллар сабабли тўлов навбати сизга келса, аёллари кетган муминларга сарф этгани миқдорни беринг. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг/осий бўлишдан тийилинг.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/11Эй Набий, агар мўмина аёллар ҳузурингга келиб, сенга байъат берсалар: Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қўшмасликка, ўғрилик қилмасликка, зино қилмасликка, фарзандларини ўлдирмасликка, қўл-оёқлари орасида бўҳтон тўқимасликка, ҳамда маъруф ишларда сенга осий бўлмасликка байъат берсалар, улардан байъат олгин ва улар учун Аллоҳдан кечирим истагин. Албатта, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Испытуемая
Аят 60/12Tafsir
Испытуемая
Аят 60/13Аяты: 14
Место откровения: Mекка