Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Препирающаяся
АятПрепирающаяся
Tafsir
Препирающаяся
АятЭри ҳақида сен билан тортишган, ва Аллоҳга шикоят қилган аёлнинг сўзларини Аллоҳ эшитди. Аллоҳ иккингизнинг ўзаро гапларингизни эшитиб турган эди. Аллоҳ Самиъ Басир /эшитгувчи, кўргувчи.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/1Орангизда кимдир аёлидан Зиҳор этган бўлса, жирканч ва ёлғон сўз айтмоқдалар. У аёллар оналари эмаслар, оналари фақат уларни туққан аёллардир. Аллоҳ Афув Ғофур /авф ва кечирим эгаси.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/2Аёлларидан Зиҳор қилиб, кейин яна айтганига қайтувчилар, яқинлашишдан олдин бир қул озод қилсин. Сизга ўгит қилингани мана шу. Сизнинг қилган қилмишларингиздан Аллоҳ тўлиқ хабардор.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/3Ким буни топа олмаса, яқинлашишдан олдин икки ой узлуксиз Саум/Рўза тутсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдирсин. Ана шундай, токи Аллоҳга ва Расулига ишонгайсиз. Аллоҳнинг ҳаддлари ана шулар, кофирлар/уни рад этганлар учун Аламли Азоб бор.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/4Аллоҳга ва Расулига қарши ҳадд қўймоқчи бўлганлар ҳали топталадилар, худди ўзларидан олдингилар топталгани каби. Биз бу ҳақда очиқ баён этилган оятлар нозил қилганмиз. Бу кофирлар учун ҳам Хорловчи Азоб бор.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/5Кун келиб, Аллоҳ барчаларини тирилтирганида, уларнинг қилмишларидан хабар беради. Улар ўз қилмишларини унутиб бўлган эди, Аллоҳ эса барчасини ҳисоблаб қўйган эди. Аллоҳ барча нарсага гувоҳ.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/6Кўрмадингми, Аллоҳ Осмонлару-Ердаги барча нарсани билади. Уч киши сирли суҳбат қурса, тўртинчи У. Беш киши сирли суҳбат қурса, олтинчи У. Бундан оз ёки кўп бўлса ҳам, қаерда бўлмасинлар, У улар билан бирга. Сўнг, Қиёмат Куни қилиб ўтган амалларини хабар қилади. Аллоҳ барча нарсани билгувчи.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/7Сирли суҳбат қуришдан қайтарилган, сўнгра манъ этилган нарсага қайтаётганларни кўрмадингми; улар гуноҳ, адоват ва Расулга осийлик ҳақида сирли гаплашишади. Сенга келганларида, Аллоҳ ўргатмаган саломлашиш билан саломлайдилар. Ўз ораларида эса дейдилар: “Бу гапларимиз учун Аллоҳ бизни азобламасайди!” Жаҳаннамга киради улар, шу уларга етарли. Қанчалар ёмон манзил у!
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/8Эй имон келтирганлар! Ўзаро сирли суҳбат қурганда, гуноҳ, адоват ва Расулга осийлик ҳақида эмас; энг олий яхшиликлар ва тақво ишларни гаплашинг. Аллоҳга тақво қилинг, ахир Унинг ҳузурига тўпланасиз.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/9Шайтоний сирли суҳбатлар, муминларга азият етказиш учундир. Аллоҳнинг изнисиз асло зарар етказа олмас. Муминлар, ёлғиз Аллоҳга суянсинлар.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/10Эй имон келтирганлар! Қачонки сизга: “Мажлисларда кенгроқ жой беринг”, дейилса, кенгроқ жой беринглар, Аллоҳ кенглик беради сизга. Қачонки сизга: “Туринглар/тарқалинглар”, дейилса, бас, туринглар/тарқалинглар. Орангизда иймон келтирганларни ҳамда илм берилганларни Аллоҳнинг Ўзи даражотлар бериб юксалтиради. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/11Эй имон келтирганлар! Расул билан сирли суҳбат қурганингизда, суҳбатдан олдин садақа тақдим этинг. Сиз учун ана шу яхшироқ ва покроқ. Агар топа олмасангиз, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/12Махфий суҳбатингиздан олдин садақа беришдан чўчидингизми? Чунки бажармадингиз. Аллоҳ ҳам сизга тавба насиб этди. Салотни қоим қилинг/Кўрсатилган Йўлга эргашинг, Закотни адо этинг/уни покиза тутинг, Аллоҳга ва Расулига бўйсунинг. Аллоҳ сизнинг ишларингиздан тўлиқ хабардор.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/13Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни валий/йўл кўрсатувчи тутганларни кўрмадингми? Булар сизлардан ҳам, улардан ҳам эмас. Улар била туриб, ёлғон қасам ичадилар.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/14Аллоҳ улар учун шиддатли азоб ҳозирлаган. Қилаётган ишлари қанчалар ёмон!
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/15Қасамларини қалқон қилиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Улар учун Хорловчи Азоб бор.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/16Уларнинг моллари ҳам, фарзандлари ҳам Аллоҳдан сақлаб қола олмайди. Ана ўшалар Оташ аҳли, унда доимий қоладилар.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/17Кун келиб, Аллоҳ барчасини қайта тирилтирганда, сизларга қасам ичганидек, Унга ҳам қасам ичадилар, ва гўёки бирор яроқли далиллари бор деб ўйлайдилар. Билиб қўйинг, Ёлғончилар айнан ўшалар.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/18Шайтон уларни тўлиқ ишғол этди, Аллоҳнинг Эслатмасини унуттирди. Ана ўшалар Шайтоннинг ҳизби. Билиб қўйинг, бой бергувчилар — Шайтоннинг ҳизби бўлади.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/19Аллоҳга ва Расулига қарши ҳадд қўйишга уринувчилар, энг тубанлар орасида қоладилар.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/20Аллоҳ шуни Китобат қилди/Қонуният қўйди: “Ҳақиқат шуки, ғолиб бўлгувчилар — Мен ва Расулларим”. Ҳақиқат шуки, Аллоҳ Қовий Азиз /куч-қувват ва мудом ғолиб.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/21Аллоҳга ва Охират Кунига ишонган қавмни ўз ота-боболари, ўғиллари, ака-укалари ёки қариндош-уруғлари бўлса ҳам, Аллоҳга ва Расулига қарши ҳадд қўймоқчи бўлаётганларини валий/йўл кўратувчи тутганини кўрмассан. Ана ўша зотларнинг қалбига Аллоҳ иймонни ёзган, уларни Ўз ҳузуридан Руҳ ила қўллаган. Уларни остидан анҳорлар оққан, ичида доимий қоладиган боғ-роғларга киритади. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлди. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳизби. Билиб қўйингки, муродига етишадиганлар/нажот топадиганлар — Аллоҳнинг ҳизби.
Tafsir
Препирающаяся
Аят 58/22Аяты: 23
Место откровения: Mекка