Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Железо
АятЖелезо
Tafsir
Железо
АятОсмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг шаънини поклаб улуғлайди. У Азиз Ҳаким /куч-қудрат ва ҳукм-ҳикмат эгаси.
Tafsir
Железо
Аят 57/1Осмонлару-Ернинг Мулки/Эгалиги Унинг. У ҳаёт беради, ўлим беради, У барча нарсага қодир.
Tafsir
Железо
Аят 57/2Аввал ҳам, Охир ҳам, Зоҳир ҳам, Ботин ҳам Унинг ўзи. У барча нарсани билади.
Tafsir
Железо
Аят 57/3Осмонлару-Ерни олти кунда/даврда яратган, сўнг Аршга йўналган Унинг Ўзидир. Ерга кирган нимаики бор, ундан чиққан нимаики бор, Осмондан ёғған нимаики бор, унга юксалган нимаики бор, барчасини билиб туради. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам, У сиз билан бирга. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб туради.
Tafsir
Железо
Аят 57/4Осмонлару-Ернинг Мулки/Подшоҳлиги Унинг. Барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
Tafsir
Железо
Аят 57/5У кечани кундузга киритади, кундузни кечага киритади. У диллардагини билади.
Tafsir
Железо
Аят 57/6Аллоҳга ва Расулига ишонинг, ва сизнинг тасарруфингизга берган нарсалардан инфоқ қилинг! Сизлардан имон келтирган ва инфоқ қилганларингиз учун Улкан Эваз бор.
Tafsir
Железо
Аят 57/7Ишонч эгалари бўлсангиз, нега Аллоҳга ишонмайсиз? Ахир Расул сизни Раббингизга ишонишга чорлаб турган бўлса, ҳамда сиздан Кучли Аҳд олинган бўлса?
Tafsir
Железо
Аят 57/8У сизни қоронғуликлардан нур сари олиб чиқиш учун Ўз Қулига очиқ баён этилган оятлар нозил қилди. Ҳақиқатан, Аллоҳ сизга нисбатан Рауф Раҳим /шафқатли, раҳмдил.
Tafsir
Железо
Аят 57/9Нега Аллоҳ йўлида инфоқ қилмайсиз экан? Зотан Осмонлару-Ернинг мероси Аллоҳнинг бўлса! Орангизда, Фатҳдан олдинги даврда инфоқ этган ва жидду-жаҳд қилганлар тенг бўлмаслар — уларнинг даражаси, Фатҳдан кейин инфоқ этган ва жидду-жаҳд қилганлардан улуғроқ. Аллоҳ уларнинг ҳар бирига яхши оқибатни ваъда қилган. Сизнинг амалларингиздан Аллоҳ тўлиқ хабардор.
Tafsir
Железо
Аят 57/10Ким Аллоҳга яхши қарз берадиган бўлса, Аллоҳ унинг берганини орттиради, унга мўл ажр-мукофот бор!
Tafsir
Железо
Аят 57/11У Кунда мўмин ва мўминаларни олдида ва ўнгида нур ила бораётганини кўрасан. “Сизга бугун хушхабар — остидан дарёлар оққан боғ-роғлар, унда доимий қоласизлар”. Улуғ Ютуқ ана шу.
Tafsir
Железо
Аят 57/12Мунофиқ ва мунофиқалар ўша Кунда имон келтирганларга қарата дейдилар: “Бизга бир боқинг-да, нурингиздан бизга ҳам тегсин”. Дейилди: “Қайтинг ортга, ўзингизга нур ахтаринг”. Ораларига девор тортилгай, эшикдан ичкариси раҳмат, ташқариси азоб.
Tafsir
Железо
Аят 57/13Уларга нидо қиладилар: “Биз сиз билан бирга эмасмидик?” Дейдилар: “Ҳа бирга эдингиз, лекин ўз нафсингизга фитна қилдингиз, пойладингиз, шубҳа қилдингиз, пуч орзуларга алдандингиз, ва алдагувчи сизни Аллоҳ ила алдаб қўйди, ва бу ҳолат то Аллоҳнинг Амри келгунича давом этди”.
Tafsir
Железо
Аят 57/14Бугун сиздан ҳам, кофир бўлганлардан ҳам фидя олинмайди ва жойингиз Оташ. Сизнинг эгангиз ана шу /Сиз ана шунга лойиқсиз. Қанчалар ёмон жой у!
Tafsir
Железо
Аят 57/15Муминларнинг қалблари Аллоҳнинг Зикрига ва нозил бўлган Ҳаққа юмшаш, ҳамда олдин Китоб берилган, сўнгра узоқ вақт ўтиши билан қалблари қотиб, кўплари йўлдан озиб кетганлар каби бўлмаслик вақти келмадими?
Tafsir
Железо
Аят 57/16Билингки, Аллоҳ ўлик Ерни ўлганидан кейин тирилтиради. Ақл ишлатмоғингиз учун, бу ҳақдаги оятларни сизга очиқ баён қилганмиз.
Tafsir
Железо
Аят 57/17Ҳақиқат шуки, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, ҳамда Аллоҳга чиройли қарз берганларга зиёдаси билан қайтарилади, улар учун мўл ажр-мукофот бор.
Tafsir
Железо
Аят 57/18Аллоҳ ва Расулларига ишонганлар, ана ўшалар сиддиқлар/сўзи ва амали бир бўлганлардир, ҳамда Рабби наздида шаҳидлар/ гувоҳлиги қабул қишилардир. Уларнинг ажр-мукофотлари ва нури ўзларига берилади. Кофир бўлганлар ва оятларимизни инкор этганлар, ана ўшалар Жаҳаннам аҳлидир.
Tafsir
Железо
Аят 57/19Билингки, дунё ҳаёти/тубан ҳаёт бу шунчаки ўйин ва кўнгилхушлик, ясан-тусан, ўзаро мақтаниш ҳамда моллар ва авлодлар билан фахрланиш пойгаси холос. У худди ёмғирга ўхшайди: ундан унган ўт деҳқонларни қувонтиради, кейин қуриб, сарғайганини кўрасан, кейин эса хас-чўпга айланади. Охиратда эса Шиддатли Азоб ҳам бор, Аллоҳдан кечирим ва розилик ҳам бор. Дунё ҳаёти шунақа алдагувчи завқдан бошқа нарса эмас.
Tafsir
Железо
Аят 57/20Раббингиздан бўлгуси кечиримга ошиқинг! Ҳамда кенглиги Осмону-Ерча бўлган жаннатга шошилинг, у жаннат Аллоҳга ва Расулларига ишонганлар учун ҳозирлаб қўйилган. Ана шу — Аллоҳнинг ўзи истаганига бергуси неъматидир. Аллоҳ буюк фазл эгаси.
Tafsir
Железо
Аят 57/21Ер юзида, ёки ўз ичингизда бирор мусибат етса, биз ундан фориғ этиш/уни кетказишимиздан олдин Китобда мавжуд. Ҳақиқатан, бу Аллоҳ учун осондир.
Tafsir
Железо
Аят 57/22Токи бой берганингиз учун қайғуриб умидсиз бўлмагайсиз, берилганидан қувониб мағрурланмагайсиз. Аллоҳ ўзига бино қўйган мақтанчоқларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Железо
Аят 57/23Улар ўзлари ҳам бахиллик қилади, одамларга ҳам бахилликни буюради. Кимки юз ўгирса, Аллоҳнинг ўзи бой-беҳожат, мақтовга лойиқ зот.
Tafsir
Железо
Аят 57/24Биз Расулларимизни очиқ баён этилган оятлар билан юбордик; улар билан бирга Китоб ва Мезон нозил қилдик, токи одамлар адолат билан турсин. Ўзида катта куч-қувват ва одамларга кўп фойдаси бўлган Ҳадидни/Темирни ҳам нозил қилдик, токи Аллоҳга ва Расулларига ғоибда ёрдам берувчиларни Аллоҳнинг Ўзи маълум қилсин. Аллоҳ Қавий Азиз /қувватли ва устун.
Tafsir
Железо
Аят 57/25Биз Нуҳни ва Иброҳимни Расул қилиб юбордик, уларнинг зурриётлари орасида нубувватни ва Китобни давом эттирдик. Улар орасида Тўғри Йўлга юрганлар ҳам бор, лекин кўпчилиги йўлдан озган.
Tafsir
Железо
Аят 57/26Сўнгра уларнинг изидан яна Расулларимизни кетма-кет юбордик. Марям ўғли Исони ҳам уларнинг ортидан юбордик; унга Инжилни бердик ва унга эргашганларнинг қалбига меҳр-шафқат ва раҳмдиллик жойладик. Раҳбоният бидъатини ўзлари пайдо қилдилар, уни Биз буюрган эмасдик, балки Аллоҳ ризосини истаб бошладилар. Аммо бунга ҳам ҳаққи ила риоя қилмадилар. Улар орасида имон келтирганларга ажр-мукофотларини бердик. Лекин кўплари йўлдан оздилар.
Tafsir
Железо
Аят 57/27Эй ишонганлар, Аллоҳга тақво қилинг ва Расулига ишонинг! У сизга Ўз раҳматидан икки баробар беради ҳамда сизга йўлингизни ёритгувчи Нур ато этади, ва сизларни мағфират айлайди. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Железо
Аят 57/28Tafsir
Железо
Аят 57/29Аяты: 30
Место откровения: Mекка