Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Комнаты
АятКомнаты
Tafsir
Комнаты
АятЭй имон келтирганлар, Аллоҳдан ва Расулидан олдинга ўтишга уринманг. Аллоҳга тақво қилинг. Шубҳасиз, Аллоҳ Самиъ Алим /эшитгувчи билгувчи.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/1Эй имон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан баланд кўтарманг! Унга гапирганда, ўзаро гапиргандек баланд овозда гапирманг! Ўзингиз бехабар ҳолда амалларингиз беҳуда кетмасин.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/2Расулуллоҳ ҳузурида овозини паст тутганлар, ана ўшалар қалби Аллоҳнинг тақво имтиҳонидан ўтган кишилардир, улар учун кечирим ва Улуғ Ажр бор.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/3Хоналар ортидан сени чақираётганларнинг кўпи ақл ишлатмайди.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/4Агар ўзинг чиққунинггача сабр қилсалар эди, ўзлари учун яхши эди. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/5Эй имон келтирганлар, агар бир фосиқ сизга хабар келтирса, уни текшириб аниқланг. Акс ҳолда бир қавмга билмасдан ёмонлик қилиб қўясиз, кейин қилмишингиздан пушаймон бўласиз.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/6Билингки, Аллоҳнинг Расули орангизда. Мабодо кўп ишларда сизларга эргашса, машаққатда қоласиз. Лекин Аллоҳ сизга иймонни маҳбуб қилди, қалбингизда зийнатлади, ҳамда куфрни, гуноҳни ва маъсиятни ёқимсиз қилди. Ана шулар Тўғриликка етишганлар.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/7Аллоҳнинг фазли ва неъмати бу. Аллоҳ билгувчи, ҳикматли.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/8Агар мўминлардан икки гуруҳ уришса, ораларини ислоҳ қилинг/тузатинг; бундан кейин ҳам бири бошқасига тажовуз этса, то Аллоҳнинг амрига қайтгунича, тажовузкор тараф билан уришинг. Агар қайтса, ораларини адолат-ла ислоҳ этинг. Мудом адолатли бўлинг, зеро Аллоҳ адолатли бўлганларни яхши кўради.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/9Аслида, муминлар фақат ака-укалардир. Ака-укаларингиз орасини ислоҳ этинг. Аллоҳга тақво қилинг, токи сизни раҳмат айласин.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/10Эй имон келтирганлар! Бир қавм бошқа қавмни масхара қилмасин. Эҳтимол улар ўзларидан яхшироқдир. Аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасин, эҳтимол улар ўзларидан яхшироқдир. Ўз-ўзларингизни мазах қилманг; бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймон келтиргандан кейин фосиқ/йўлдан озган исмлар қанчалик ёмон. Ким бундан қайтмаса, ноҳақ тараф/золимлар ана ўшалардир.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/11Эй имон келтирганлар! Кўп гумонлардан узоқ туринг! Зеро баъзи гумонлар гуноҳдир. Бир-бирингизга жосуслик қилманг/яширин нарсаларини текширманг. Бир-бирингизни ғийбат қилманг. Бирортангиз ўлган акангизнинг гўштини ейиш ёқтирадими? Албатта жирканч бу. Шундай экан, Аллоҳга тақво қилинг, Аллоҳ Таввоб Раҳим / тавбаларни қабул этгувчи ва раҳмдил.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/12Эй одамлар, Биз сизни эркак ва аёлдан яратдик, сизлар бир-бирингизни таний олишингиз учун турли халқлар ва элатлар қилдик. Аллоҳ наздида кўпроқ ҳурматга сазовор — тақводорроқ бўлганингиздир. Аллоҳ Алим Хобир / билгувчи, хабардор.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/13Араблар деди: “Биз имон келтирдик”. Сен айт: “Имон келтирдик деманглар, балки таслим бўлдик денг”. Қалбингизга имон ҳали кирганича йўқ. Агар Аллоҳга ва Расулига бўйсунсангиз, қилган амалингиздан ҳеч нарсани зое қилмайди. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/14Муминлар — Аллоҳга ва Расулига ишонганлар, сўнгра шак-шубҳа қилмаганлар, ҳамда Аллоҳ йўлида молию-жони билан жидду-жаҳд қилганлардир. Содиқлар/Ростгўйлар ана ўшалар.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/15Сен айт: “Аллоҳга динингизни ўргатаяпсизми? Аллоҳ Осмонлару-Ердагини билади. Аллоҳ барча нарсани билгувчи”.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/16Улар мусулмон бўлганини сенга миннат қилишади. Сен айт: “Мусулмон бўлганингизни миннат қилманг менга. Аксинча, Аллоҳ сизларни имонга йўллагани учун миннат қилса ўринлироқ, агар Содиқлар бўлсангиз”.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/17Шубҳасиз, Аллоҳ Осмонлару-Ернинг ғайбини билади. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб туради.
Tafsir
Комнаты
Аят 49/18Аяты: 19
Место откровения: Mекка