Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Коленопреклонённые
АятКоленопреклонённые
Tafsir
Коленопреклонённые
АятTafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/1Азиз ва Ҳаким/куч-қудрат ва ҳукм/ҳикмат эгаси Аллоҳ тарафидан Китобнинг танзили.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/2Муминлар учун Осмонлару-Ерда оят-ибратлар бор.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/3Сизнинг яратилишингизда ҳам, тарқалган жонзотларда ҳам қатъий имон эгалари учун оят-ибратлар бор.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/4Тун ва Куннинг алмашинувида ҳам, Аллоҳнинг самодан ризқ тушириб, у билан Ўлик Ерни қайта тирилтиришида ҳам, шамолларнинг эсишида ҳам, ақл эгалари учун оят-ибратлар бор.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/5Мана шулар — Аллоҳнинг оятлари, Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳдан ва Унинг оятларидан кейин яна қанақа ҳадисга/гапга иймон келтиришади?
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/6Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/7Унга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинса эшитади, аммо эшитмагандек кибр ила қайсарлик қилади. Унга Аламли Азоб ҳақида хушхабар бергин.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/8Бизнинг оятларимиздан бирор нимани билса, уни масхара қилади. Ана ўшалар учун Хорловчи Азоб бор.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/9Уларнинг ортида энди Жаҳаннам. Касб қилиб орттирганлари ҳам, Аллоҳдан ўзга валий/йўл кўрсатувчи қилиб олганлари ҳам фойда бермайди. Ана ўшалар учун Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/10Тўғри Йўл — мана шу. Раббининг оятларига кофир бўлганлар, ана ўшалар учун Аламли Нопокликдан иборат Азоб бор.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/11Аллоҳнинг фазлидан ўзи насибангизни истаб, шукрини адо этмоғингиз учун, денгизни сизга бўйсундирган/сизнинг эҳтиёжингизга мослаган — унда кемаларни Ўз Амри ила суздириб қўйган.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/12Осмонлару-Ердаги борлиқни Ўз Амридан сизнинг эҳтиёжингизга мослаб қўйган. Тафаккур эгалари учун бунда оят-ибратлар бор.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/13Имон келтирганларига айт, Аллоҳнинг Кунларини умид қилмайдиганларни кечириб юборсинлар. Токи бир қавмнинг касб қилиб орттиргани билан Унинг Ўзи жазоласин.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/14Кимки солиҳ амал қилса, ўз фойдасига, қилган ёмонлиги эса, ўз зарарига. Сўнг Раббингизга қайтариласиз.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/15Биз Исроил ўғилларига Китобни, Ҳикматни/Ҳукмни ва Нубувватни бердик. Уларни покиза ризқлар билан ризқлантирдик ҳамда оламлар/барча қавмлар орасида фазилатли қилдик.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/16Уларга ўша Амрдан очиқ баён этилган оятлар бердик. Улар эса аниқ маълумот келганидан кейин, ўзаро адоват туфайли ихтилофга тушдилар. Улар ўртасидаги ихтилофлар бўйича Қиёмат Куни Раббинг Ўзи ҳукм қилади.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/17Улардан кейин сени ҳам ўша Амрдан бўлмиш ушбу Йўлга йўлладик. Сен ушбу Йўлга эргаш, ва билмайдиган қавмнинг/жоҳилларнинг истакларига эргашма.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/18Улар Аллоҳдан келгуси нарсани сендан асло кетказа олмаслар. Золимлар бир-бирларининг валийлари/йўл кўрсатувчилари, Аллоҳ эса тақво эгаларининг валийси.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/19Одамлар учун очиқ далиллар/басират, қатъий ишонч эгалари учун эса Тўғри Йўл ва Раҳмат мана шудир.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/20Ёмонликка муккасидан кетганлар, наҳотки уларга ҳам худди имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар каби муомала қиламиз, деб ўйлайдилар? Наҳотки ҳаётлари ҳам, ўлимлари ҳам уларнинг билан бирдек бўлади деб ҳисоблайдилар? Қанчалар ёмон ҳукм қилмоқдалар!
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/21Аллоҳ Осмонлару-Ерни ҳақ ила/аниқ маъно ва мақсад ила яратди. Токи ҳар бир жон ўз меҳнатига лойиқ эвазини олсин ва ҳеч кимнинг ҳаққи қолиб кетмасин.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/22Ўз истагини/манфаатларини илоҳ қилиб олганни кўрдингми? Аллоҳ уни аниқ илмга кўра адаштирган, қулоғию-қалбини муҳрлаган, кўзига парда тортган. Аллоҳдан кейин ким ҳам унга тўғри йўлни кўрсатарди? Ҳеч ҳам эслатма/ўгит олмайсизларми?
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/23Улар дедилар: “Бор ҳаёт мана шу дунё ҳаётимиз. Ўламиз ва яшаймиз, бизни фақат Даҳр/Замон ҳалок қилади”. Уларда бу борада ҳеч қандай илм йўқ, улар фақат гумон қилмоқда холос.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/24Қачонки уларга Бизнинг очиқ оятларимиз тиловат қилинса, уларнинг топган ягона ҳужжати мана шу гап: “Агар рост бўлса, аждодларимизни келтиринг-чи!”
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/25Сен айт: “Аллоҳ сизга ҳаёт берган, сўнг ўлим беради. Сўнгра сизни Қиёмат Кунига тўплайди. Бунда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўпи билмайди”.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/26Осмонлару-Ернинг Эгалиги/Мулки Аллоҳнинг. Қиёмат Соати қоим бўлган Кунда зиён кўргувчилар айнан ботилга чиқарувчилар бўлади.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/27Кўрасан, у Кунда ҳар бир уммат тиз чўктирилади. Ҳар уммат ўз Китобига чақирилади: “Бугун фақат ўз қилган қилмишингизга кўра жазо оласиз.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/28Мана Бизнинг Китобимиз сизнинг зарарингизга ҳаққни айтмоқда. Биз барча қилмишингизни ёзиб қайд этиб/нусха қилиб қўйганмиз”.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/29Имон келтириб, солиҳ амал қилганларини эса, Рабби Ўз раҳматига дохил этади. Очиқ Ютуқ ана шу.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/30Кофир бўлганлар эса… “Менинг оятларим сизга тиловат қилинди, сиз эса кибрландингиз, ва жиноятчи қавмга айландингиз?”
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/31Қачонки: “Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир — Қиёмат Соати ҳақда ҳеч шубҳа йўқ”, дейилганда, “Қиёмат Соати нима ўзи, биз билмаймиз. Бир нималарни гумон қилаяпмиз-у, аммо қатъий ишончимиз йўқ”, дегансиз!
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/32Қилган ишларининг ёмонликлари ўз қаршиларидан чиқди, ва устидан кулган нарсалари ўзларини ўраб олди.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/33Дейилди: “Сиз бу Кунга рўбарў бўлишни қандай унутган бўлсангиз, сизни ҳам бу Кун шундай унутдик. Жойингиз Жаҳаннам. Ҳеч қандай ёрдамчи йўқ сизга!
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/34Ана шундай! Сиз Аллоҳнинг оятларини мазах қилдингиз. Дунё ҳаёти сизни алдаб қўйди”. Бугун улар оловдан қайтиб чиқарилмайди, узр келтириш учун ҳам изн берилмайди!
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/35Осмонларнинг Рабби, Ернинг Рабби ва барча оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин!
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/36Осмонлару-Ердаги Улуғлик ёлғиз Унинг. Азиз ва Ҳаким Унинг Ўзидир/ барчадан устун Куч-Қудрат ва Ҳикмат эгаси.
Tafsir
Коленопреклонённые
Аят 45/37Аяты: 38
Место откровения: Mекка