Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Совет
АятСовет
Tafsir
Совет
АятTafsir
Совет
Аят 42/1Tafsir
Совет
Аят 42/2Азиз ва Ҳаким / чексиз қудрат ва ҳикмат эгаси Аллоҳ, сенга ва сендан олдингиларга ана шундай ваҳй қилади.
Tafsir
Совет
Аят 42/3Осмонлару-Ердаги борлиқ Унинг. Олий ва Улуғ бўлган Зот ҳам Унинг Ўзидир.
Tafsir
Совет
Аят 42/4Осмонлар устидан ёрилиб кетай дейди. Малаклар/куч ва илм эгалари Раббини ҳамд ила поклаб улуғлайди, Ер юзидагилар учун кечирим истайди. Билингки, Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил бўлган зот Аллоҳдир.
Tafsir
Совет
Аят 42/5Ундан ўзга валийлар/йўл кўрсатувчиларни тутганлар эса, улар устидан Аллоҳнинг Ўзи кузатувчи, Сен улар устида вакил/қўриқчи эмассан.
Tafsir
Совет
Аят 42/6Ана шу тарзда сенга Арабий Қуръон/аниқ тушунарли қилиб ваҳй этдик, токи Она Кентни ва унинг атрофидагиларни огоҳ этгайсан: Ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган Жамланиш Кунидан огоҳ этгайсан, у Кунда бир бўлим Жаннатда ва бир бўлим Дўзахда.
Tafsir
Совет
Аят 42/7Аллоҳ истаса, уларни бир уммат қилиб қўярди. Лекин У ўз раҳматига Ўзи хоҳлаганни дохил айлайди. Золимлар учун эса ҳеч бир валий/йўл кўрсатувчи ёки нусрат/ёрдам берувчи йўқ.
Tafsir
Совет
Аят 42/8Ёки Ундан ўзгаларни валий/йўл кўрсатувчи тутдиларми? Валий/йўл кўрсатувчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир. Ўликларга У жон беради. У барча нарсага қодир.
Tafsir
Совет
Аят 42/9Ихтилоф қилганингизнинг ҳукми Аллоҳга ҳавола. Менинг Раббим Аллоҳ ана шундай. Мен ёлғиз Унга суяндим/таваккул қилдим, ёлғиз Унга йўналаман.
Tafsir
Совет
Аят 42/10Осмонлару-Ерни йўқдан бор этган, сизга ўзингиздан жуфтлар ҳамда чорва молларидан турлар қилиб берган Удир. Ана шунинг ичида ўстиради сизни. Унга ўхшаш ҳеч нарса йўқ. Самиъ, Алим /Эшитгувчи, Кўргувчи — Унинг Ўзидир.
Tafsir
Совет
Аят 42/11Осмонлару-Ернинг ризқ калитлари ёлғиз Унинг. У ўзи хоҳлаганига ризқини кенг қилади ва ўлчовли қилади. У барча нарсани билади.
Tafsir
Совет
Аят 42/12У сизга диндан Нуҳга тавсия этганини, сенга ваҳй қилганини, ва Иброҳимга, Мусога ва Исога тавсия қилганини Йўл/Шариат қилиб берди. Мана шу Динни қоим қилинглар ва унда бўлинманглар/парчаланманглар. Лекин сенинг бу чақириғинг мушрикларга оғир келади. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганни танлайди, Унга юзланганларни мана шу Йўлга йўллайди.
Tafsir
Совет
Аят 42/13Уларга аниқ илм/маълумот келганидан кейин, ўзаро адоват туфайли тафриқага тушдилар. Агар Раббингдан маълум муҳлат берилмаганида, уларнинг иши дарҳол битган бўларди. Улардан кейин Китобни мерос қилиб олганлар эса бунга шак-шубҳа қилишади.
Tafsir
Совет
Аят 42/14Сен ана шун Йўлга даъват қил; буюрилганидек мустаҳкам тур, уларнинг ҳавои-нафсига эргашма, ва айт: “Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирганман, ва орангизда адолат қилишга буюрилганман. Аллоҳ бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Раббингиз. Бизнинг амалларимиз бизга, сизнинг амалларингиз сизга. Сиз билан бизнинг орамизда низога ўрин йўқ. Аллоҳ Ўзи барчамизни жамлайди, Унга қайтиб борилади.
Tafsir
Совет
Аят 42/15Жавоб берилганидан кейин ҳам Аллоҳ ҳақида тортишганларнинг иддаоси Раббининг наздида ботил. Улар учун ғазаб ва шиддатли азоб бор.
Tafsir
Совет
Аят 42/16Ичида Ҳақ ва Мезон бўлмиш Китобни Аллоҳ нозил қилган. Қайдан биласан, балки Қиёмат Соат яқиндир?
Tafsir
Совет
Аят 42/17Унга ишонмаганлар уни тезлатишни сўрайди. Лекин унга ишонганлар ундан қўрқади, унинг ҳақ эканини билади. Билингки, Қиёмат Соати ҳақида тортишганлар узоқ адашувда.
Tafsir
Совет
Аят 42/18Аллоҳ Ўз бандаларига лутф айлайди, Ўзи хоҳлаганидек ризқ беради. У Қавийй ва Азиз /барчадан устун қувват ва куч-қудрат эгаси.
Tafsir
Совет
Аят 42/19Кимки Охират ҳосилини истаса, унинг ҳосилини зиёда қиламиз. Кимки бу дунё ҳосилини хоҳласа, унга бу дунё ҳосилидан берамиз, охиратда унга насиба йўқ.
Tafsir
Совет
Аят 42/20Ёки Аллоҳнинг бу динда изн бермаганига изн берувчи Шериклар борми? Агар Фасл/Ажралиш Куни ҳақида Сўз бўлмаганида, улар орасида иш ҳал қилинган бўларди. Бу золимлар учун ҳали Аламли Азоб бор.
Tafsir
Совет
Аят 42/21Золимларни кўрасан: ўз қилмишлари бошига келишидан қўрқиб титрайди. Аммо имон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар Жаннат боғларида бўладилар. Улар нима истасалар Робби ҳузурида муҳайё. Улкан фазл ана шу.
Tafsir
Совет
Аят 42/22Имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган Қулларига Аллоҳ шу муждани беради. Сен айт: “Мен сизлардан бунинг учун эваз сўрамайман, яқинликда меҳр-мурувватдан бошқа”. Ким яхшилик қилса, яхшилигини зиёда қиламиз. Албатта, Аллоҳ Ғафур, Шакур /кечиримли, мувофиқ қайтарувчи зот.
Tafsir
Совет
Аят 42/23Ёки “Аллоҳга қарши ёлғон уйдирган” дейдиларми? У агар истаса, қалбингни муҳрлаб қўя олади. Аллоҳ ботилни йўққа чиқаради, ҳақни эса Ўз Сўзлари билан рост чиқаради. Ҳақиқатан, у диллардагини билади.
Tafsir
Совет
Аят 42/24У қулларининг тавбаларини қабул қилади, ёмонликларни кечиради; қилаётган ишларингизни билиб туради.
Tafsir
Совет
Аят 42/25Имон келтирган ва солиҳ амал қилганларнинг дуоларини ижобат қилади; ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилиб беради. Кофирларга эса Шиддатли Азоб бор.
Tafsir
Совет
Аят 42/26Агар Аллоҳ қулларига ризқини кенг берганида, улар Ер юзида йўлдан озган бўларди. Лекин ризқни Ўзи хоҳлаганича ўлчовли қилиб туширади. Ҳақиқатан, У қулларидан хабардор ва уларни кўриб туради.
Tafsir
Совет
Аят 42/27Умид узганларидан кейин ёмғир ёғдириб, раҳматини ёйган зот Унинг Ўзи. Унинг Ўзи Валий Ҳамид /йўл кўрсатувчи ва мақтовга лойиқ.
Tafsir
Совет
Аят 42/28Осмонлару-Ерни ҳамда улар орасида тарқатган жонзотларни яратиши — Унинг оятларидан. Ўзи уларни истаган вақтда жамлашга қодир.
Tafsir
Совет
Аят 42/29Сизга қандай мусибат етса, ўзингиз содир этган қилмишлар туфайли. У яна кўпларини кечириб юборади.
Tafsir
Совет
Аят 42/30Сизлар Ер юзида Уни ожиз қолдиролмайсиз. Аллоҳдан ўзга сизга ҳеч бир валий/йўл кўрсатувчи ҳам, нусрат/ёрдам берувчи ҳам йўқ.
Tafsir
Совет
Аят 42/31Денгизда тоғлар каби сузиб юрганлар — Унинг оятларидан.
Tafsir
Совет
Аят 42/32Истаса, шамолни тўхтатади, кемалар эса денгиз бетида тўхтайди-қолади. Бунда ҳар бир сабр ва шукр қилувчи учун оят-ибратлар бор.
Tafsir
Совет
Аят 42/33Ёки қилмишлари дастидан кемаларини ҳалок этади, кўпларини кечириб ҳам юборади.
Tafsir
Совет
Аят 42/34Оятларимиз ҳақида талашиб-тортишганлар билсинки, улар учун қочишга йўл йўқ.
Tafsir
Совет
Аят 42/35Сизга нимаики берилган бўлса, ҳаёти дунёда вақтинча фойдаланиш учун. Имон келтирган ва Раббига суянганлар учун Аллоҳнинг ҳузуридаги яхшироқ ва давомийроқ,
Tafsir
Совет
Аят 42/36Улар улкан гуноҳлардан ва нопок ишлардан тийиладиган, ва ғазабланганида кечирадиган кишилар,
Tafsir
Совет
Аят 42/37Улар Раббининг чақириғини ижобат қиладиган, Салотни қоим қиладиган/Унинг Кўрсатган Йўлига эргашадиган (42:13), Ўзаро ишларини Шуро/Машварат асосида ҳал қилинадиган, ва Биз берган ризқлардан инфоқ қиладиган кишилар.
Tafsir
Совет
Аят 42/38Қачонки уларга зулм ва ҳужум қилинса, ўзларини ҳимоя қиладилар.
Tafsir
Совет
Аят 42/39Ёмонликнинг жазоси унинг тенги/ўхшаши бўлган ёмонлик. Кимки афв қилса ва тузатса, унинг эвази/мукофоти Аллоҳдан. Ҳақиқатан У ноҳақлик/зулм қилувчиларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Совет
Аят 42/40Зулмга учраб, ўзини ҳимоя қилганларга қарши ҳеч бир йўл/айблов йўқ.
Tafsir
Совет
Аят 42/41Одамларга ноҳақлик/зулм қиладиган ва Ер юзида ноҳақ тажовуз қиладиганларга қарши йўл/айблов бор. Ана ўшалар учун Аламли Азоб бор.
Tafsir
Совет
Аят 42/42Ким сабр қилса ва кечирса, бу, албатта, энг мардлик ишларидан.
Tafsir
Совет
Аят 42/43Аллоҳ кимни адаштирса, бундан кейин унга бошқа валий/йўл кўрсатувчи йўқ. Кўрасан ҳали, Золимлар Азобни кўриб дейишади: “Ортга қайтишнинг йўли борми?”
Tafsir
Совет
Аят 42/44Уларни яна хорликдан бошлари қуйи, оташ томон ҳайдалганини кўрасан, улар эса қўрқа-писа кўз қири билан қараб боришади. Имон келтирганлар дедилар: “Қиёмат Кунида бой берувчилар ўзларини ва аҳлларини бой берганлардир. Билингларки, бундай золимлар Давомли Азобда”.
Tafsir
Совет
Аят 42/45Уларга Аллоҳдан ўзга ёрдам бергувчи Валийлар йўқ. Аллоҳ кимни адаштирса, унинг учун ҳеч қандай йўл йўқ.
Tafsir
Совет
Аят 42/46Аллоҳдан ҳали қайтариб бўлмас Кун келмай туриб, Раббингизнинг чақириғига ижобат қилинг. Зеро у Кунда на бир бошпана бор, на инкор этиш имкони.
Tafsir
Совет
Аят 42/47Агар юз ўгирсалар, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборган эмасмиз. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Қачонки Биз инсонга Ўзимиздан бирор раҳмат тоттирсак, ундан севинади. Аммо ўз қилмишлари сабабли бирор ёмонлик етса, дарҳол нонкўрлик қилади.
Tafsir
Совет
Аят 42/48Осмонлару-Ернинг Мулки/Эгалиги Аллоҳнинг. Истаганини яратади. Истаганига қизлар беради, истаганига ўғиллар беради.
Tafsir
Совет
Аят 42/49Ёки эгазаклар — қиз ва ўғил — қилиб беради. Истаса бепушт қилади. Барча нарсани билгувчи ва барча нарсага қодир Унинг Ўзидир/Алим ва Қодир.
Tafsir
Совет
Аят 42/50Аллоҳ бир башарга гапирса, фақат ваҳий орқали ёки парда/ҳижоб ортидан гапиради, ёки Расул юборади ва унга истаганини ваҳй қилади. У Олий, Ҳаким /барчадан олий ҳамда ҳикмат ила ҳукм қилгувчи.
Tafsir
Совет
Аят 42/51Сенга ҳам Ўз Амримиздан бўлмиш Руҳни ана шундай ваҳй қилдик. Сен Китоб нима, иймон нима билмас эдинг. Лекин уни Ўз Қулларимиздан истаганимизга йўл кўрсатувчи Нур қилдик, ва сен ҳам ўша Тўғри Йўлга йўллагувчи бўлдинг (42:15) —
Tafsir
Совет
Аят 42/52Осмонлару-Ердаги борлиқнинг Эгаси бўлмиш Аллоҳнинг Йўлига. Ҳақиқатан, барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
Tafsir
Совет
Аят 42/53Аяты: 54
Место откровения: Mекка