Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Творец
АятТворец
Tafsir
Творец
АятОсмонлару-Ерни йўқдан бор этган, Малакларни/оятларни икки, уч ва тўрт қанотли Расуллар қилиб юборган Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин. Яратишида Ўз истаганини зиёда қилади. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Творец
Аят 35/1Агар Аллоҳ одамларга Ўз раҳматидан очса, уни тутиб қолгувчи йўқ, агар уни тутиб қолса, бундан кейин уни очгувчи йўқ. Унинг Ўзи Азиз ва Ҳаким /куч-қудрат ва ҳукм-ҳикмат эгаси.
Tafsir
Творец
Аят 35/2Эй одамлар, Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг: Аллоҳдан ўзга бирор яратувчи сизга Осмону-Ердан ризқ берадими? Ундан ўзга илоҳ йўқ. Қаёққа/қанчалар бурилмоқдасиз?
Tafsir
Творец
Аят 35/3Агар сени ёлғончи десалар, сендан олдинги Расуллар ҳам ёлғончи дейилган. Барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
Tafsir
Творец
Аят 35/4Эй одамлар, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ; сизларни дунё ҳаёти алдаб қўймасин, ўша алдагувчи ҳам сизни Аллоҳ билан алдаб қўймасин.
Tafsir
Творец
Аят 35/5Шайтон сизнинг душманингиз, бас, уни душман тутинг. У ўз гуруҳини қизиган Оташ эгаларидан бўлишга чорлайди.
Tafsir
Творец
Аят 35/6Кофир бўлганлар учун Шиддатли Азоб бор, имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар учун эса кечирим ва Улкан ажр-мукофот бор.
Tafsir
Творец
Аят 35/7Ишининг ёмонлиги ўзига чиройли кўринган ва уни яхшилик деб кўрган кимсалар учун ғам чекма, Аллоҳ истаганини адаштиради ва истаганини йўлга солади. Аллоҳ уларнинг ишларини билиб туради.
Tafsir
Творец
Аят 35/8Аллоҳ шамоллар юбориб булутларни қалқитади, уни ўлик диёрга ҳайдайди, у билан ўлик тупроққа ҳаёт беради. Тирилиб чиқиш ҳам ана шу каби.
Tafsir
Творец
Аят 35/9Ким Азизлик истаса, барча Азизлик Аллоҳга хос. Покиза сўз Унга юксалади, солиҳ амал ҳам уни юксалтиради. Ёмонликни макр қилувчилар учун эса Шиддатли Азоб бор. Ана ўшаларнинг макри бузилади.
Tafsir
Творец
Аят 35/10Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнг бир нутфадан яратди, сўнгра жуфтлар ҳолига келтирди. Аёлнинг ҳомила кўтариши ҳам, туғиши ҳам Унинг илми билан. Бир жонга умр берилиши ҳам, умрининг озайиши ҳам Китобда/Қонунда. Шубҳасиз, Аллоҳ учун бу осон.
Tafsir
Творец
Аят 35/11Икки денгиз бирдек эмас: буниси ширин, ташналикни кетказади, осон ичилади; буниси эса шўр, аччиқ. Барчасидан тоза гўшт ейсиз, тақинчоқ безаклар чиқарасиз. Аллоҳнинг фазлидан насиба истаб, Унга шукрини адо этиш учун денгизни ёриб бораётган кемаларни кўрасан.
Tafsir
Творец
Аят 35/12Кечани Кундузга киритади, Кундузни Кечага киритади; Қуёш ва Ойни бўйсундирган, ҳар бири белгиланган вақти-соати сари жараён этади. Раббингиз Аллоҳ мана шундай, Мулк/Ҳукмдорлик ёлғиз Унга хос. Ундан ўзга дуо қилганларингиз эса, ҳатто бир данак пўстлоғига ҳам ҳукм ўтказолмайди.
Tafsir
Творец
Аят 35/13Уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмайди. Мабодо эшитса ҳам, ижобат қила олмайди. Қиёмат Куни эса сиз қўшган ширкни рад этади. Ҳеч ким сенга Хабардор Зот каби бундан хабар бермайди.
Tafsir
Творец
Аят 35/14Эй одамлар, сиз Аллоҳга муҳтожсиз, Аллоҳ эса Ғаний Ҳамид /бой-беҳожат ва мақтовга лойиқ.
Tafsir
Творец
Аят 35/15Tafsir
Творец
Аят 35/16Tafsir
Творец
Аят 35/17Ҳеч бир юк ташувчи ўзганинг юкини ташимас. Юкли юкини олишга чақирса, яқини бўлса ҳам, унинг юкини кўтармас. Сен фақат Раббидан ғоибона қўрқадиган ва Салотни қоим этадиган/Кўрсатилган Йўлга эргашадиганларни огоҳлантира оласан. Ким покланса, ўз фойдасига покланибди. Барча қайтиш ёлғиз Аллоҳга.
Tafsir
Творец
Аят 35/18Tafsir
Творец
Аят 35/19Tafsir
Творец
Аят 35/20Tafsir
Творец
Аят 35/21Тириклар билан ўликлар тенг эмас. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганига эшиттиради, сен қабрдагиларни эшиттира олмайсан.
Tafsir
Творец
Аят 35/22Tafsir
Творец
Аят 35/23Биз сени Ҳақ ила хушхабар берувчи ва огоҳ этгувчи қилиб юборганмиз. Ҳар умматда бирор огоҳ этгувчи ўтган.
Tafsir
Творец
Аят 35/24Агар сени ёлғончига чиқарсалар, улардан олдингилар ҳам ёлғон санаганлар; ҳолбуки Расуллар уларга келиб, очиқ баён этилган оятлар-далиллар, саҳифалар ва йўлни ёритгувчи Китоб ила келган эдилар.
Tafsir
Творец
Аят 35/25Кейин Мен кофир бўлганларни ушладим. Менинг инкор этишим қандай экан?
Tafsir
Творец
Аят 35/26Кўрмадингми, Аллоҳ самодан сув туширди, у билан турли рангда мевалар чиқариб бердик; тоғлардан ҳам оқ-қизил йўл-йўл, қора ва бошқа рангларда мевалар чиқардик.
Tafsir
Творец
Аят 35/27Одамлардан, ҳайвонлардан, ва чорва молларидан ҳам шу каби турли рангларда. Аллоҳнинг қуллари орасида фақатгина буни яхши билгувчилар Ундан қўрқади. Аллоҳ Азиз ва Ғафур /барчадан устун қудратли, кечиримли.
Tafsir
Творец
Аят 35/28Аллоҳнинг Китобини тиловат қилувчилар, Салотни қоим қилувчилар/Унда Кўрсатилган Йўлга эргашувчилар, Биз берган ризқлардан яширин ва ошкор инфоқ этувчилар, ана ўшалар асло касод бўлмас тижоратдан умид қиладилар.
Tafsir
Творец
Аят 35/29Аллоҳ уларнинг эвазларини тўлиқ ўтасин ва Ўз фазлидан зиёда қилиб берсин. Ҳақиқатан, У Ғафур Шакур /кечиримли, амалларга яраша эваз беради.
Tafsir
Творец
Аят 35/30Китобдан сенга ваҳй қилганимиз — ўзидан олдингиларни тасдиқлагувчи ҳақиқат. Аллоҳ Басир Хобир /кўргувчи хабардор.
Tafsir
Творец
Аят 35/31Сўнгра Китобни Ўз қулларимиз орасидан танлаганларимизга мерос қилдик. Улар орасида ўзларига жабр қилганлар ҳам бор; улар орасида мўътадил қуллар ҳам бор; ва улар орасида Аллоҳнинг изни ила хайрларда пешқадамлар ҳам бор, Улкан Фазл мана шу —
Tafsir
Творец
Аят 35/32Адн боғлари… Унга кирадилар, у ерда олтин ва инжу билагузуклар тақадилар, либослари ҳам ҳарир.
Tafsir
Творец
Аят 35/33Улар дедилар: “Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин, биздан ғам-ғуссани кетказди. Раббимиз ҳақиқатан Ғафур ва Шакур /кечиримли, амалларга яраша эваз бергувчи”.
Tafsir
Творец
Аят 35/34У Ўз фазли ила бизга ушбу диёрни маскан қилиб берди. Бу ерда бизга на чарчоқ етади, на ҳорғинлик.
Tafsir
Творец
Аят 35/35Кофирлар учун эса жаҳаннам олови бор. Улар ўлиб қутулмайдилар унда, азоби енгил қилинмайди ҳам. Нонкўрларнинг барчасини ана шундай жазолаймиз.
Tafsir
Творец
Аят 35/36Фарёд қиладилар у ерда: “Эй Раббимиз, чиқаргин бизларни, солиҳ амаллар қилайлик энди, қилиб ўтган ишларимизни эмас”. “Эслатма/ўгит олмоқ истаган ўгит олиши учун етарлича умр бермадикми сизга? Сизга огоҳлантирувчи ҳам келди. Шундай экан, тотинг, бундай золимларга ёрдам берувчи ҳеч ким йўқ”.
Tafsir
Творец
Аят 35/37Аллоҳ Осмонлару-Ердаги ғайбни/барча сирларни билади. У диллардагини билгувчи.
Tafsir
Творец
Аят 35/38У сизни Ер юзида халифа қилди. Кимки бунга куфр келтирса, унинг куфри ўз зарарига. Кофирларнинг куфри Раббининг ҳузурида фақат ғазабни зиёда қилади, кофирларнинг куфри фақат хусронни/зиённи орттиради.
Tafsir
Творец
Аят 35/39Сен айт: “Аллоҳдан ўзга дуо-илтижо қилаётган шерикларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Қани кўрсатинг, улар Ер юзида нима яратибди, ёки осмонларда иштироки борми? Ёки уларга бирор китоб берганмиз-у, улар ўша китобдаги аниқ далилларига таянмоқдами? Йўқ аксинча! Бу золимлар бир-бирига фақат алдовни ваъда қилади.
Tafsir
Творец
Аят 35/40Аллоҳ Осмонлару-Ерни йиқилишдан тутиб туради. Агар Осмонлару-Ер йиқилса, уларни Ундан ўзга тутиб қолгувчи йўқ. У Ҳалим ва Ғафур /мулойим ва кечиримли.
Tafsir
Творец
Аят 35/41Улар Аллоҳга бор кучи билан қасам ичган эдилар: “Агар огоҳлантирувчи келса, биз Тўғри Йўлга ҳаммадан яхшироқ эргашамиз”. Огоҳлантирувчи келгач эса, фақат нафратлари зиёда бўлди,
Tafsir
Творец
Аят 35/42Ер юзида кибрланиши ва ёмонлик тузоқлари ҳам. Ёмонлик тузоқларига фақат унинг ўз эгаси тушади. Улар аввалгилар устидаги Суннатдан/Қонуниятдан бошқа нарса кутишаяптими? Аллоҳнинг Суннатида ҳеч қандай ўзгариш топмассан, Аллоҳнинг Суннатида ҳеч қандай оғиш топмассан.
Tafsir
Творец
Аят 35/43Улар Ер юзида кезиб, ўтганларнинг оқибати қандай бўлганини кўрмадиларми? Улар булардан кучлироқ-қувватлироқ эди. Осмонларда ҳам, Ерда ҳам Аллоҳни ожиз қолдирувчи/Унга тўсқинлик қила олувчи ҳеч нарса йўқ. Унинг Ўзи Алим ва Қодир /Барча нарсани билгувчи, Барча нарсага Қодир.
Tafsir
Творец
Аят 35/44Агар Аллоҳ одамларнинг қилган ҳар қилмиши учун ушлаганида, Ер юзида бирорта тирик жон қолмасди. Лекин уларни белгиланган муддатгача кечиктириб туради. Ажаллари етганда эса… Аллоҳ Ўз қулларини кўриб туради.
Tafsir
Творец
Аят 35/45Аяты: 46
Место откровения: Mекка