Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Саба
АятСаба
Tafsir
Саба
АятОсмонлару-Ердаги борлиқ Унинг бўлган Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин. Охиратда ҳам барча ҳамд-мақтовлар Унга лойиқ. Унинг Ўзи Ҳаким Хобир /ҳикматли ва хабардор.
Tafsir
Саба
Аят 34/1Ерга нима кириб, ундан нима чиққани, ва Самодан нима тушгани ва унга нима кўтарилганини билиб туради. У Раҳим ва Ғафур / раҳмли, кечиримли.
Tafsir
Саба
Аят 34/2Кофир бўлганлар деди: “Қиёмат Соати бизга келмайди”. Сен айт: “Йўқ аксинча! Ғайбларни билгувчи Раббимга қасамки, Қиёмат Соати сизга албатта келади! Осмонлару-Ердаги бирорта зарра ҳам Ундан яширин қолмайди. Бундан озроғи ҳам, бундан кўпроғи ҳам, барчаси Очиқ-ойдин Китобда.
Tafsir
Саба
Аят 34/3Имон келтириб, солиҳ амал қилганларни мукофотлаши учун. Ана ўшалар учун кечирим ва мўл-кўл ризқ бор.
Tafsir
Саба
Аят 34/4Бизнинг оятларимизни ожиз қолдиришга/тўсиқ бўлишга уринаётганларга эса нопокликдан Аламли Азоб бор.
Tafsir
Саба
Аят 34/5Илм берилганлар кўриб турибдиларки, Раббингдан сенга нозил қилингани Ҳақиқат, ҳамда Тўғри Йўлга — Азиз ва Ҳамид /барчадан устун қудратли ва мақтовларга лойиқ Зотнинг йўлига йўллайди.
Tafsir
Саба
Аят 34/6Кофир бўлганлар деди: “Тамоман ёйиб-сочиб ташлангандан кейин, такрор яраласиз, деётган одамни кўрсатайликми?
Tafsir
Саба
Аят 34/7Аллоҳга қарши ёлғон уйдирганми ёки бирор жиннилиги борми?” Йўқ аксинча, Охиратга ишонмайдиганлар ўзлари Азобда ва Узоқ адашувда.
Tafsir
Саба
Аят 34/8Улар Осмон ва Ердан олдидаги ва ортларидагини кўрмадиларми? Агар истасак, уларни ерга юттиришимиз мумкин, ёки устларига осмонни парча-парча қулатишимиз мумкин. Бунда тавба қилиб йўналувчи ҳар бир Қул учун оят-ибрат бор.
Tafsir
Саба
Аят 34/9Биз Довудга Ўз ҳузуримиздан фазл бердик: “Эй Тоғ ва эй Қушлар! У билан бирга йўналинг!” Унга темирни юмшатиб бердик:
Tafsir
Саба
Аят 34/10“Совутлар ясагин, ва уни ўлчовли қилгин, ва солиҳ амаллар қилгин. Қилаётган амалларингизни Мен кўриб тураман”.
Tafsir
Саба
Аят 34/11Сулаймонга ҳам тонг чиқиши бир ой ва кеч қайтиши бир ой бўлган шамолни вазифалантирдик. Унинг учун эриган Мис манбаларини селдек оқитдик. Раббингнинг изни ила баъзи жиннлар унинг олдида меҳнат қилар эди. Улардан кимда-ким буйруғимиздан тойса, Биз унга Қизиган Оташ азобини тотдирардик.
Tafsir
Саба
Аят 34/12Улар унинг истаганича меҳроблар/қалъалар, ҳайкаллар, ҳовуз каби лаганлар, жойидан қўзғатиб бўлмас қозонлар ишларди. “Эй Довуд хонадони, бунинг шукрини адо этинг!” Қулларим орасида шукр қилувчилар ўта оз.
Tafsir
Саба
Аят 34/13Унга ўлимни ирода этганимизда, унинг ўлимига унинг асоини еётган биргина ҳашарот далолат қилди. Йиқилганда эса жиннларга шу очиқ аён бўлдики, агар Ғайбни билганларида, бундай хорловчи азобда қолмасдилар.
Tafsir
Саба
Аят 34/14Сабаъ учун ўз масканларида, ўнгу-сўлидаги икки боғида оят-ибрат бор эди. “Раббингизнинг ризқидан енг ва унинг шукрини адо этинг, покиза юрт, кечиримли Рабб”.
Tafsir
Саба
Аят 34/15Аммо улар юз ўгирдилар, Биз улар устига Арим сели юбордик. уларнинг икки боғини буришган ва аччиқ мевали, ва озроқ садр дарахти бўлган икки боғга айлантирдик.
Tafsir
Саба
Аят 34/16Мана шу — уларнинг нонкўрлиги учун жазоимиз; Нонкўрдан бошқани жазолармидик?
Tafsir
Саба
Аят 34/17Улар билан, ичида қут-баракотлар тўлдирганимиз шаҳарлар орасида, очиқ кўринадиган шаҳарлар яратдик, улар орасида бориш-келишларини белгилаб қўйдик: “Кечасию-кундузи омонликда сафар қилаверинг”.
Tafsir
Саба
Аят 34/18Дедилар: “Эй Раббимиз! Сафарларимизни узоқ қилгин!” Улар ўзларига жабр-зулм қилдилар. Шунинг учун уларни гап-сўзларга/ҳадисларга айлантирдик ва тамоман ёйиб-сочиб ташладик. Бунда ҳар бир сабр ва шукр қилувчи учун оят-ибратлар бор.
Tafsir
Саба
Аят 34/19Иблис улар ҳақидаги гумонини ростга чиқарди, унга барча эргашди, бир гуруҳ муминлар мустасно.
Tafsir
Саба
Аят 34/20Улар устидан унинг/Иблиснинг ҳеч қандай ҳумронлиги йўқ эди. Фақатгина охиратга ишонганлар билан шубҳа қилувчиларни ажратиш учун. Раббинг барча нарса устида Ҳофиз.
Tafsir
Саба
Аят 34/21Сен айт: “Аллоҳдан ўзга гумон қилганларингизни чақиринг/дуо қилинг! Улар Осмонлару-Ерда заррача оғирликка ҳам эга бўлолмаслар. Уларнинг Осмонлару-Ерда шериклиги ҳам йўқ. Ва улар орасида Унинг ҳеч бир ёрдамчиси йўқ”.
Tafsir
Саба
Аят 34/22Унинг ҳузурида Шафоат фойда бермас, Унинг изн берганларидан бошқа. Қалбларидан қўрқув чиқарилгач эса, “Раббингиз нима деди?” дейишади. Улар дедилар: “Ҳақиқат”, зеро У Алий ва Кабир /Олийдир ва Каттадир.
Tafsir
Саба
Аят 34/23Сен айт: “Сизларга Осмонлару-Ердан ризқ бераётган ким?” Сен айт: “Аллоҳ. Ё бизлар ёки сизлар Тўғри Йўлдамиз ёки очиқ Адашувда”.
Tafsir
Саба
Аят 34/24Сен айт: “Сизлар бизнинг гуноҳларимиз учун жавобгар бўлмайсиз, биз ҳам сизларнинг амалларингиз учун масъул эмасмиз”.
Tafsir
Саба
Аят 34/25Сен айт: “Раббимиз барчамизни жамлайди, сўнгра орамизни очиқ қилади/ихтилофимизни ечиб беради. Фаттоҳ Алим Унинг Ўзидир /Очгувчи, Билувчи”.
Tafsir
Саба
Аят 34/26Сен айт: “Сизлар Унга шерик қўшганларингизни кўрсатинг менга”. Йўқ, асло кўрсатолмаслар! Азиз ва Ҳаким ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир/барчадан ғолиб ва устун, доно ва ҳикматли Зот
Tafsir
Саба
Аят 34/27Биз сени барча одамларга хушхабар берувчи ва огоҳ этувчи қилиб юбордик, лекин одамларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Саба
Аят 34/28Дейдилар: “Шу ваъда қачон экан, гапингиз рост бўлса?”
Tafsir
Саба
Аят 34/29Сен айт: “Сизлар учун тайин этилган Кун бор. Ундан бирор соат ортга ҳам, олға ҳам сура олмассиз”.
Tafsir
Саба
Аят 34/30Кофир бўлганлар деди: “Биз бу Қуръонга ҳам, ундан олдингиларга ҳам ишонмаймиз”. Бир кўрсанг эди, мана Рабби ҳузурида Золимлар тўхтатилди, бир-бирига гап қайтаришмоқда, бечоралар кибр қилганларга қарата демоқда: “Сизлар бўлмаганда, биз мумин бўлардик”.
Tafsir
Саба
Аят 34/31Кибр қилганлар эса бечораларга деди: “Сизларга Тўғри Йўл келганида, сизни тўхтатган бизмидик? Йўқ, сизлар ўзингиз жиноятчилар эдингиз”.
Tafsir
Саба
Аят 34/32Бечоралар эса кибр қилганларга деди: “Йўқ аксинча! Кечаю-кундуз сизнинг макрингиз эди. Сиз бизларни Аллоҳга кофир бўлишга, унга шерик қўшишга буюрардингиз”. Азобни кўргач, надоматларини яширдилар. Биз бундай кофирларнинг бўйинларига темир ҳалқалар солдик. Ўз қилмишлари учун жазоланмасинми?
Tafsir
Саба
Аят 34/33Қачонки бирор шаҳарга огоҳлантирувчи юборган бўлсак, унинг катталари деди: “Сиз келтирганга кофирмиз/тан олмаймиз”.
Tafsir
Саба
Аят 34/34Ва дедилар: “Биз бойлик ва ўғиллар жиҳатидан устунмиз, биз азобланмаймиз”.
Tafsir
Саба
Аят 34/35Сен айт: “Раббим ўзи истаганнинг ризқини кенг ё ўлчовли қилади; лекин одамларнинг кўпи билмайди*”
Tafsir
Саба
Аят 34/36*мол-мулк ва ўғиллар кўплиги Аллоҳнинг наздида ҳам устунлик ва ҳурмат-эътибор белгиси деб гумон қилишади
Молларингиз ҳам, ўғилларингиз ҳам Бизга яқинлаштирмайди. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар мустасно. Ана ўшаларнинг ажр-мукофоти — қилган ишларидан бир неча баробар зиёдаси; улар саройларда ҳузур-ҳаловат ичида бўладилар.
Tafsir
Саба
Аят 34/37Бизнинг оятларимизни ожиз қилишга/тўсиқ бўлишга уринаётганлар эса, Азобга ҳозир қилинадилар.
Tafsir
Саба
Аят 34/38Сен айт: “Раббим Ўзи истаган қулига ризқини кенг ёки ўлчовли қилади. Аллоҳ учун нимани инфоқ этсанг, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. У ризқ бергувчиларнинг яхшироғи”.
Tafsir
Саба
Аят 34/39У Кунда уларнинг барчасини тўплайди, сўнг Малакларга дейди: “Сизларга қуллик қилганлар анавиларми?”
Tafsir
Саба
Аят 34/40Улар дейдилар: “Сен Пок ва Олийсан! Сенсан бизнинг валийимиз/Йўл кўрсатувчимиз, улар эмас. Аксинча улар жиннларга/ўзлари билмаганларга қуллик қилишарди. Уларнинг аксарияти уларга ишониб суянишди”.
Tafsir
Саба
Аят 34/41Бу Кунда бирингиздан бошқага на фойдаси етиб боради, на зарари. Зулм қилиб ўтганларга қарата деймиз: “Ўзингиз инкор этган Дўзах азобини тотинглар”.
Tafsir
Саба
Аят 34/42Қачонки уларга Бизнинг очиқ сўз билан баён этилган оятларимиз ўқилса, улар дедилар: “Бу одам фақат сизларни ота-боболарингиз қуллик қилган нарсалардан қайтармоқчи”. Ва яна дедилар: “Бу уйдирилган ёлғондан бошқа нарса эмас”. Бу кофирлар ўзларига келган Ҳаққа қарши дедилар: “Бу очиқча сеҳрдан бошқа нарса эмас”.
Tafsir
Саба
Аят 34/43Ҳолбуки, уларга Биз ўқиб дарс олишлари учун Китоблар бермагандик, ва сендан олдин бошқа огоҳлантирувчи ҳам юбормагандик.
Tafsir
Саба
Аят 34/44Улардан олдингилар ҳам ёлғонга чиқаришган. Уларга берган нарсаларимизнинг ўндан бирига ҳам етмади булар, лекин Расулларимни ёлғончи санадилар. Менинг инкорим қандай экан?!
Tafsir
Саба
Аят 34/45Сен айт: “Мен сизга фақатгина бир нарсани маслаҳат бераман: Аллоҳ учун иккита ёки ёлғиз туриб, тафаккур қилинглар!” Ҳамроҳингизда ҳеч қандай ақлдан озиш йўқ. У сизга шиддатли азобдан олдин келган огоҳ этувчи холос”.
Tafsir
Саба
Аят 34/46Сен айт: “Мен сиздан ҳеч қандай эваз истамадим, у сизники бўлсин. Менинг эвазим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Унинг Ўзи барча нарса устида гувоҳ”.
Tafsir
Саба
Аят 34/47Сен айт: “Раббим ҳаққни ўртага қўяди. У ғайбни тўлиқ билувчи”.
Tafsir
Саба
Аят 34/48Сен айт: “Ҳаққ келди. Энди Ботил ҳеч нимани ўртага қўя олмайди, ортга ҳам қайтара олмайди”.
Tafsir
Саба
Аят 34/49Сен айт: “Агар адашсам, ўз зараримга адашаман. Агар Тўғри Йўлга юрсам, фақатгина Раббимнинг менга ваҳй қилгани туфайли”. Унинг Ўзи Самиъ ва Қарийб /эшитувчи, қулига яқин.
Tafsir
Саба
Аят 34/50Ҳали уларнинг саросимага тушишларини кўрсанг эди, ҳеч бири омон қолмайди, яқин жойдан ушланади.
Tafsir
Саба
Аят 34/51Ўшанда дейдиларки: “Имон келтирдик!”, аммо иймонни узоқ жойдан қандай олсинлар?
Tafsir
Саба
Аят 34/52Улар олдинроқ уни рад этишган, ғайбга/ўзларининг билмагани ҳақида гумон қилишмоқда.
Tafsir
Саба
Аят 34/53Улар билан уларнинг истаганлари орасига парда тортилди, худди улардан олдинги ўхшашларига тортилганидек. Ҳақиқатан, улар мудом шак-шубҳада эдилар.
Tafsir
Саба
Аят 34/54Аяты: 55
Место откровения: Mекка