Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Поклон
АятПоклон
Tafsir
Поклон
АятTafsir
Поклон
Аят 32/1Оламларнинг Раббидан эканига шак-шубҳа бўлмаган Китобнинг танзили/қисмларга бўлиб тушунтирилиши.
Tafsir
Поклон
Аят 32/2Ёки улар “Уни ўзи уйдириб олган” дейдиларми? Йўқ аксинча! Сендан олдин огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни огоҳ этишинг, ва улар Тўғри Йўлга юришлари учун, Раббингдан бўлмиш Ҳақиқат бу.
Tafsir
Поклон
Аят 32/3Аллоҳ Осмонлару-Ерни ҳамда уларнинг орасидагини олти кунда/даврда яратди, сўнгра Аршга йўналди. Сиз учун Ундан ўзга валий/йўл кўрсатувчи ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Ҳеч эслатма/ўгит олмайсизми?
Tafsir
Поклон
Аят 32/4Ўз Амрини/Буйруғини Самодан Ергача рўёбга чиқаради. Сўнгра сизнинг саноғингиз билан минг йиллик муддатда Унга юксалади.
Tafsir
Поклон
Аят 32/5Ғайбни ҳам Шаҳодатни/кўринган ва кўринмаган барча нарсани Билгувчи, Азиз ва Раҳим /қудратли, раҳмдил зот Унинг Ўзидир.
Tafsir
Поклон
Аят 32/6Ҳар бир нарсани энг гўзал қилиб яратган Удир. Инсонни яратишни лойдан бошлади.
Tafsir
Поклон
Аят 32/7Кейин унинг наслини ҳақир суюқликдан тарқатди.
Tafsir
Поклон
Аят 32/8Сўнг уни тугал/мукаммал қилди ҳамда унга Ўз Руҳидан уфлади — эшитиш, кўриш ва ақл юритиш қобилияти берди сизга. Сиз эса ўта оз шукр қиласиз!
Tafsir
Поклон
Аят 32/9Улар дедилар: “Ерга қоришиб кетганимиздан кейин, янгидан яралар эканмизми?” Аксинча, улар Раббига йўлиқишни рад этган кимсалардир.
Tafsir
Поклон
Аят 32/10Сен айт: “Сизларга тайин қилинган Ўлим Малаги сизни вафот топтиради, сўнгра Раббингизга қайтариласиз”.
Tafsir
Поклон
Аят 32/11Ҳали жиноятчилар Раббининг ҳузурида бош эгиб турганини бир кўрсанг эди: “Раббимиз, кўрдик, эшитдик, бизни ортга қайтар, солиҳ амаллар қиламиз. Мана энди аниқ ишондик!”
Tafsir
Поклон
Аят 32/12Агар истасак, ҳар бир жонга Тўғри Йўлни берган бўлардик. Лекин Мендан ушбу Сўз(7:38) ҳаққи-рост бўлди: “Жаҳаннамни Жинн ва Инс билан тўлдираман”.
Tafsir
Поклон
Аят 32/13Бу Кунга йўлиқишни унутганингиз боис тотинг — Биз ҳам сизни “унутдик”. Қилган қилмишингиз эвазига тотинг мангулик азобни.
Tafsir
Поклон
Аят 32/14Бизнинг оятларимизга иймон келтирувчилар — уларга оятларимиз эслатилганида, дарҳол ва тўлиқ таслим бўладиган, ҳамда Роббининг мақтовига лойиқ ҳолда феълий улуғлайдиган ҳамда кибр қилмайдиган кишилардир.
Tafsir
Поклон
Аят 32/15Ёнлари ётоқдан узоқ, Раббига қўрқув ва умид билан дуо-илтижо қиладиган, ҳамда Биз берган ризқлардан инфоқ қиладиган кишилардир.
Tafsir
Поклон
Аят 32/16Ҳеч бир жон ўзининг амаллари учун ҳали қандайин кўз қувончи мукофотлар яшириб қўйилганини билмайди.
Tafsir
Поклон
Аят 32/17Мумин бўлган кишилар билан фосиқ/йўлдан озган кишилар тенг бўлар эканми? Асло тенг бўлмаслар.
Tafsir
Поклон
Аят 32/18Имон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, меҳнатлари эвазига Маъво боғлари манзил қилиб берилади.
Tafsir
Поклон
Аят 32/19Йўлдан озганларнинг манзили — Дўзах. Ҳар сафар ундан чиқмоқчи бўлганларида, уларни қайтаришади, ва дейиладики: “Сизлар ёлғон санаган олов азобини тотинглар”.
Tafsir
Поклон
Аят 32/20Уларнинг қайтишлари учун Каттароқ Азобдан олдин Кичикроқ Азобни тоттирамиз.
Tafsir
Поклон
Аят 32/21Раббининг оятлари эслатилиб, кейин улардан юз ўгиргандан-да золимроғи борми? Ҳақиқатан, Биз жиноятчилардан интиқом оламиз.
Tafsir
Поклон
Аят 32/22Биз Мусога Китоб/Қонунни бердик. “Унга рўбарў бўлишдан асло шубҳа қилма”, ҳамда уни Исроил ўғилларига Тўғри Йўлни ўргатувчи қилдик.
Tafsir
Поклон
Аят 32/23Сабр этганларида улар орасидан Бизнинг Амримиз ила ўзгаларга Тўғри Йўлни ўргатадиган, ўзлари ҳам Бизнинг оятларимизга қатъий ишонадиган имомлар-пешволарни етиштирдик.
Tafsir
Поклон
Аят 32/24Ҳақиқат шуки, Раббинг Ўзи улар тортишаётган ихтилофлари бўйича Қиёмат Кунида ҳукм қилади.
Tafsir
Поклон
Аят 32/25Улардан олдин қанча наслларни ҳалок қилдик, бу уларни Йўлга солмадими? Уларнинг масканларида юрмоқдалар, бунда албатта оят-ибратлар бор, қулоқ солмайдиларми?
Tafsir
Поклон
Аят 32/26Кўрмадиларми, Биз қурғоқ Ерга сув юбориб, у орқали ўт ва экинларни ўстириб берамиз, ундан чорва ҳайвонлари ҳам, ўзлари ҳам ейдилар, кўрмаяптиларми?
Tafsir
Поклон
Аят 32/27Дейдиларки: “Бу Фатҳ қачон экан, агар рост бўлса?”
Tafsir
Поклон
Аят 32/28Сен айт: “Фатҳ Кунида инкор этувчиларнинг ишониши фойда бермайди, уларга муҳлат ҳам берилмайди”.
Tafsir
Поклон
Аят 32/29Сен улардан юз ўгиргин ва кутгин, улар ҳам кутмоқда.
Tafsir
Поклон
Аят 32/30Аяты: 31
Место откровения: Mекка