Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Римляне
АятРимляне
Tafsir
Римляне
АятTafsir
Римляне
Аят 30/1Tafsir
Римляне
Аят 30/2Энг яқин ерда/энг пастлик ерда. Улар мағлубиятдан/ғалабадан сўнг яқинда ғолиб бўлишади/мағлуб бўлишади;
Tafsir
Римляне
Аят 30/3Бир неча йил ичида. Ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам бу иш Аллоҳга оид. У кунда муминлар шод-хуррам бўладилар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/4Аллоҳнинг ёрдами билан. Унинг Ўзи хоҳлаганига ёрдам беради. У Азиз ва Ҳаким /барчадан устун, ҳар иши ҳикмат ила.
Tafsir
Римляне
Аят 30/5Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ ваъдасига асло хилоф қилмайди, лекин кўпчилик билмайди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/6Улар бу дунё ҳаётида ташқи/зоҳир бўлганини билади холос, бошқа ўлчамидан/охиратдан эса бехабар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/7Улар ўз ичларида тафаккур қилмадиларми? Аллоҳ Осмонлару-Ерни ҳам, улар орасидагиларни ҳам фақат ҳақ ила/аниқ маъно ва мақсад ила ҳамда белгиланган муддатга яратган. Одамларнинг кўплари Роббига рўбарў бўлишни инкор этади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/8Улар Ер юзида кезиб, ўтганларнинг оқибати нима бўлганини кўрмадиларми? Улар кучлироқ-қудратлироқ эди, ва ерни ўйиб, экиб кўпроқ обод қилишган эди. Уларга Расуллар очиқ баён этилган оятлар-далиллар келтиришди. Аллоҳ уларга ноҳақлик қилмади, балки улар ўзларига жабр-зулм қилишди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/9Сўнгра ёмонлик қилганларнинг оқибати ёмон бўлди. Улар Аллоҳнинг оятларини инкор этишган ва устидан кулишган эди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/10Аллоҳ яратишни бошлайди, сўнг уни қайтаради, сўнгра сиз Унга қайтариласиз.
Tafsir
Римляне
Аят 30/11Соат қоим бўлган Кунда Жиноятчилар ноумид бўлади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/12Уларнинг қўшган Шерикларидан бирортаси шафоатчи бўлолмади. Уларнинг шерик қўшишларини рад этишди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/13Қиёмат Соати қоим бўлган Кунда улар ўзаро айрилишади:
Tafsir
Римляне
Аят 30/14Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар боғ-роғларда шод-хуррам бўлади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/15Кофир бўлганлар ҳамда оятларимизни ва Охират йўлиқишини инкор этганлар эса, ана ўшалар азобга ҳозир қилинадилар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/16Аллоҳ пок ва олийдир, шомга кирганингизда ҳам, тонгга етганингизда ҳам,
Tafsir
Римляне
Аят 30/17Осмонлару-Ердаги ҳамд-мақтовлар Унга хос, кун охирида ҳам, пешинга етганингизда ҳам.
Tafsir
Римляне
Аят 30/18Ўликдан тирикни чиқаради, тирикдан ўликни чиқаради, Ерга ўлимидан кейин ҳаёт беради. Сизлар ҳам ана шундай чиқариласиз.
Tafsir
Римляне
Аят 30/19Унинг оят-ишоратларидан бири, У сизларни тупроқдан яратди, сўнг сизлар тарқалиб мана башарият бўлдингиз.
Tafsir
Римляне
Аят 30/20Унинг оят-ишоратларидан бири шуки, У сизга ўзингиздан тенг жуфтлар яратди, улар билан ҳузур-ҳаловат топгайсиз дея, орангизга меҳр-муҳаббат солди. Албатта, тафаккур қилувчилар учун бунда оят-ишоратлар бор.
Tafsir
Римляне
Аят 30/21Унинг оят-ишоратларидан бири, Осмонлару-Ернинг яратилиши, ҳамда тилларингиз ва рангларингиздаги фарқлилик. Албатта, билувчилар учун бунда оят-ишоратлар бор.
Tafsir
Римляне
Аят 30/22Унинг оят-ишоратларидан бири, Кечаси ва Кундузи ором олишингиз ва Унинг фазлидан исташингиз. Албатта, эшитгувчилар учун бунда оят-ишоратлар бор.
Tafsir
Римляне
Аят 30/23Унинг оят-ишоратларидан бири, У сизларга қўрқув ва умид берувчи Чақмоқни кўрсатади, Самодан сув туширади ва у билан Ерни ўлганидан сўнг тирилтиради. Албатта, ақл ишлатгувчилар учун бунда оят-ишоратлар бор.
Tafsir
Римляне
Аят 30/24Унинг оят-ишоратларидан бири, Осмон ва Ер Унинг амри билан туриши. Кейин, сизни Ердан чорлаши биланоқ, чиқиб келасиз.
Tafsir
Римляне
Аят 30/25Осмонлару-Ердаги барча жонзот Унинг. Уларнинг барчаси Унга бўйин эгади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/26Яратилишни бошлайдиган ва кейин қайтарадиган ҳам Унинг Ўзидир, Унинг учун бу қайтариш — Ишнинг осонроғи. Осмонлару-Ердаги Энг Олий мисол Унга хос. У Азиз ва Ҳаким /барчадан устун, ҳар ишни ҳикмат ила қилади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/27У сизга ўзингиздан мисол келтирди: сизга берган ризқимизда қўл остингиздагилар сиз билан тенг ҳақларга эга бўлган, худди ўзингизга эҳтиёт бўладигандек эҳтиёт бўладиган шерикларингиз борми? Ақл ишлатгувчилар учун оятларни ана шундай муфассал баён қиламиз.
Tafsir
Римляне
Аят 30/28Йўқ! Зулм/ноҳақлик қилганлар илмсиз ҳолда ўз ҳаво/истакларига эргашдилар. Аллоҳ тарафидан адаштирилганни ким йўлга соларди? Ундайлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқ.
Tafsir
Римляне
Аят 30/29Шундай экан, мана шу Ҳаниф Дин сари юзлангин. Аллоҳнинг асл яратган қонуниятига/Фитратига мувофиқ Дин сари юзлангин, инсонларни ўша асл яратган қонуниятига/Фитратига мувофиқ яратган. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириб бўлмайди. Мана шу ўзгармас қонуниятлар Динидир. Лекин одамларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/30Ёлғиз Унинг Ўзига юзланинг, Унга тақво қилинг, Салотни қоим қилинг/ушбу Ҳаниф Динга эргашинг, асло мушриклардан бўлманг,
Tafsir
Римляне
Аят 30/31улар ўша динларини парчалаб, жамоаларга бўлиниб олганлар. Ҳар бир жамоа ўз олдидагидан мамнун*.
Tafsir
Римляне
Аят 30/32*Турли жамоа, ҳизб ва мазҳабларга бўлиниб, ўз эътиқодини ҳақ, бошқа барчани адашган санаш — мушриклар сифати эканини англаймиз бу оятдан
Одамларга бирор зарар тегса, Раббига дуо қилиб, ёлғиз Унга юзланадилар. Кейин эса, уларга Ўз раҳматидан тоттиргач, улардан бир қисми Раббига шерик қўшади,
Tafsir
Римляне
Аят 30/33Бизнинг берганимизга нонкўрлик қилиш учун. Фойдаланиб қолинг, яқинда билиб оласиз.
Tafsir
Римляне
Аят 30/34Ёки уларга қувватли далил нозил қилдиг-у, унда ширк келтириш айтилмоқдами?
Tafsir
Римляне
Аят 30/35Қачонки одамларга бирор раҳматни тоттирсак, улар бундан қувонадилар. Қачонки ўз қилмишлари туфайли бирор ёмонлик етса, дарҳол ноумид бўладилар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/36Аллоҳ Ўзи истаганига ризқни кенгайтиради, ўлчовли қилади, кўришмаганми? Албатта, муминлар учун бунда оят-ишоратлар бор.
Tafsir
Римляне
Аят 30/37Яқинларга ҳаққларини адо этинг, мискинга ҳам, кўчада қолганга ҳам. Аллоҳнинг юзини истаганлар учун ана шу яхшироқ. Ана ўшалар нажот топгувчилар/муродига етгувчилар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/38Одамларнинг молларида ўсиш учун берганингиз Рибо, Аллоҳнинг наздида ўсмайди. Аммо Аллоҳнинг юзини истаб, покиза ризқлардан инфоқ этганларнинг эса, эвази бир неча баробар орттириб берилади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/39Аллоҳ сизни яратди, сўнгра ризқ берди, сўнг ўлим беради, сўнг яна тирилтиради. Шерикларингиз орасида булардан бирортасини қила оладигани борми? Аллоҳ уларнинг қўшган шериклардан пок ва олийдир.
Tafsir
Римляне
Аят 30/40Одамларнинг қўллари билан содир этганидан қуруқликда ва денгизда бузғунчилик зоҳир бўлди. Токи қилган ишларининг баъзи оқибатларини тотиб кўриб, қайтсинлар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/41Сен айт: “Ер юзини кезиб, ўтганларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг”. Уларнинг кўпи мушриклар эди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/42Шундай экан, ўзгармас қонуниятлар дини сари юзлангин. Ҳали Аллоҳдан ўзга ҳеч ким қайтаролмас Кун келишидан олдин. У Кунда гуруҳларга айриладилар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/43Ким кофир бўлса, унинг куфри ўз зарарига. Ким солиҳ амал қилса, ўзи учун жой ҳозирлайди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/44Имон келтириб, солиҳ амал қилганларни Ўз фазлидан мукофотлаши учун. У ҳақиқатан, нонкўр/кофирларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/45Унинг оят-ишоратларидан бири, шамолларни мужда берувчи қилиб юбориши, сизларга ўз раҳматини тоттириш учун; кемаларни Унинг амри ила юритиш учун; сизлар Унинг фазлидан исташингиз учун; ҳамда шукрини адо этишингиз учун.
Tafsir
Римляне
Аят 30/46Сендан олдин ҳам Расуллар юборганмиз, улар ўз қавмларига очиқ баён этилган оятлар-далиллар келтирди, жиноятчилардан интиқом олдик. Муминларга ёрдам/нусрат бериш — зиммамиздаги ҳақ бўлган.
Tafsir
Римляне
Аят 30/47Аллоҳ шамолларни юборади, улар булутни совуради; сўнгра уларни самода хоҳлаганича ёяди ва парчалайди; сўнг унинг орасидан ёмғир чиққанини кўрасан. Қулларидан Ўзи хоҳлаганига етиб борганида, улар шодланади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/48Ёмғир уларга етиб боришидан олдин улар ноумид қолган эдилар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/49Энди қара, Аллоҳнинг раҳмат асарларига — Ер ўлганидан кейин қандай тирилди! Ана ўша Зот ўликларга ҳаёт беради — У барча нарсага қодир.
Tafsir
Римляне
Аят 30/50Агар шамол юборсак ва ундан сарғайиш кўрсалар, улар нонкўрлик эта бошлайдилар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/51Сен ўликларга эшиттира олмассан; бурилиб кетаётган карларни ҳам чақира олмассан.
Tafsir
Римляне
Аят 30/52Адашган Кўрларга ҳам йўл кўрсата олмассан. Сен фақат Бизнинг оятларимизга ишониб тасдиқ этганларга эшиттиришинг мумкин, мусулмонлар/таслим бўлганлар ана ўшалар.
Tafsir
Римляне
Аят 30/53Аллоҳ сизларни заифликдан иборат қилиб яратган. Кейин заифлик ортидан сизга куч-қувват берган. Кейин куч-қувват ортидан заифлик ва кексалик беради. Аллоҳ ўзи хоҳлаганидек яратади. Унинг Ўзи Алим ва Қодир/билгувчи, қудратли.
Tafsir
Римляне
Аят 30/54Қиёмат Соати қоим бўлган Кунда, жиноятчилар “бир соатдан ортиқ қолмадик” дея қасам ичишади. Улар ана шундай буриб қўйилган эди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/55Илм ва имон берилганлар дедилар: “Аллоҳнинг Китобига кўра, то Тирилиш Кунигача қолдингиз. Мана бугун — Тирилиш Куни. Лекин сиз билмас эдингиз”.
Tafsir
Римляне
Аят 30/56Зулм қилганларга У Кунда на узрлари фойда беради, на улардан рози қилувчи ишлар сўралади.
Tafsir
Римляне
Аят 30/57Биз бу Қуръонда одамларга барча мисолдан келтирдик. Уларга бирор оят-далил келтирсанг, кофирлар дейдики: “Сизлар нуқул бекор қилаверасиз*”.
Tafsir
Римляне
Аят 30/58*ота-боболар ишониб амал қилиб келган йўлларни
Ана шундай қилиб, билмайдиганларнинг қалбини Аллоҳ Ўзи муҳрлаб қўяди.
Tafsir
Римляне
Аят 30/59Сен сабр қилгин, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Қатъий ишонмайдиганлар сени хавфга солмасин.
Tafsir
Римляне
Аят 30/60Аяты: 61
Место откровения: Mекка