Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Свет
АятСвет
Tafsir
Свет
АятБиз нозил қилган ва фарз қилган сура. Эслатма олишингиз учун унда очиқ баён қилинган оятлар нозил қилдик.
Tafsir
Свет
Аят 24/1Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг ҳар бирига юз жалда уринг. Агар Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, Аллоҳнинг динида уларга нисбатан шафқат тутмасин сизни. Уларнинг жазоланишида бир тоифа муминлар гувоҳ бўлсин/иштирок этсин.
Tafsir
Свет
Аят 24/2Зинокор эркак фақат зинокор аёл билан ёки мушрика аёл билан никоҳланади; зинокор аёлга эса фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланади. Муминлар учун бунга чеклов қўйилган/бу ҳаром қилинган.
Tafsir
Свет
Аят 24/3Иффатли аёлларни зинода айблаб, сўнгра тўртта гувоҳ келтирмаганларга саксон жалда уринг. Уларнинг гувоҳлигини ҳеч қачон қабул қилманг, ана ўшалар фосиқлардир/йўлдан озганлардир.
Tafsir
Свет
Аят 24/4Бундан кейин тавба қилиб қайтганлар ва ўзини ўнглаганлар мустасно. Аллоҳ Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Свет
Аят 24/5Аёлларини зинода айблаб, ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаганлар эса, улардан ҳар бири ўзининг тўғри гувоҳлик бераётгани ҳақида Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик беради/қасам ичади.
Tafsir
Свет
Аят 24/6Бешинчи мартасига эса, мабодо ёлғон гувоҳлик бераётган бўлса, ўзига Аллоҳнинг лаънатини тилайди.
Tafsir
Свет
Аят 24/7Аёл эрининг ёлғон гувоҳлик бераётгани борасида Аллоҳ номига тўрт маробата гувоҳлик берса/қасам ичса, ўзидан жазони кетказган бўлади.
Tafsir
Свет
Аят 24/8Бешинчи гувоҳлигида эса, агар эрининг гувоҳлиги тўғри бўлса, ўзига Аллоҳнинг ғазабини тилайди.
Tafsir
Свет
Аят 24/9Агар Аллоҳнинг сизга фазли ва раҳмати бўлмаганида борми… Аллоҳ Таввоб ва Раҳим /тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмдил.
Tafsir
Свет
Аят 24/10Ҳақиқат шуки, ўша туҳматни ташиб юрганлар ўз ичингиздаги бир гуруҳдир. Буни ўзингиз учун ёмонлик санаманг, аксинча, бу сиз учун яхшиликдир. Уларнинг ҳар бирига ушбу гуноҳдаги иштирокига ярашаси бор. Улар орасида бу туҳматни бошлаган/бошқарган каттасига эса Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Свет
Аят 24/11Уни эшитганингизда, мумин ва муминалар, бир-бирлари ҳақида яхши гумон қилиб, “Бу очиқ бўҳтон” дейишлари керак эмасмиди?..
Tafsir
Свет
Аят 24/12Бунга тўртта гувоҳ келтиришлари керак эмасмиди? Мана гувоҳ келтирмадилар, Аллоҳнинг наздида ана ўшалар каззоблардир.
Tafsir
Свет
Аят 24/13Агар сизга дунё ва охиратда Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида борми, ўша шўнғиганингизда сизга Улуғ Азоб тегарди.
Tafsir
Свет
Аят 24/14Мана сиз ўзингиз ҳеч қандай маълумотга эга бўлмай туриб, уни оғиздан-оғизга ташияпсиз, ва уни оддий гап санаяпсиз, ҳолбуки Аллоҳнинг наздида бу улкан гуноҳдир.
Tafsir
Свет
Аят 24/15Буни эшитганингизда, “Бу ҳақда гапириш бизга эмас, Сен Ўзинг Пок ва Олийсан, бу улкан туҳмат!” дейишингиз керак эмасмиди?
Tafsir
Свет
Аят 24/16Аллоҳ сизларга, агар мумин бўлсангиз, ҳеч қачон бундай нарсаларни қайтиб такрорламасликни ўгит қилади.
Tafsir
Свет
Аят 24/17Аллоҳ сизларга ушбу оятларни очиқ сўзлар билан баён қилмоқда. Аллоҳ Алим ва Ҳаким /барча нарсани билиб туради, ва барча ишлар устида Ўзи ҳукм қилади.
Tafsir
Свет
Аят 24/18Муминлар орасида бузуқликлар тарқалишини истовчилар учун дунё ва охиратда Аламли Азоб бор. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз.
Tafsir
Свет
Аят 24/19Агар сизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида борми, Аллоҳ Рауф ва Раҳим /шафқатли ва раҳмдил бўлмаганида борми!
Tafsir
Свет
Аят 24/20Эй имон келтирганлар, Шайтоннинг/Йўлдан оздирувчининг изларига эргашманглар. Кимки Шайтоннинг изларига эргашса, у фақат бузуқлик ва жирканчликни буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида борми, сиздан ҳеч ким бу гаплардан пок қололмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини поклайди. Аллоҳ Самиъ ва Алим /эшитгувчи, билгувчи.
Tafsir
Свет
Аят 24/21Сизлардан фазилат ва кенг ризққа эгалари зинҳор яқинларга, фақирларга ва Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганларга инфоқ этишдан воз кечиб қасам ичмасин, кечирсин, авф этсин. Аллоҳ сизни кечириши, авф этишини яхши кўрмайсизми? Аллоҳ Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Свет
Аят 24/22Иффатли, ёмон йўлга бепарво, мумина аёлларни зинода айблаб туҳмат қилувчилар, дунё ва охиратда лаънатлангандир. Улар учун Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Свет
Аят 24/23Кун келиб, уларнинг қилган қилмишлари ҳақида тиллари, қўл-оёқлари гувоҳлик беради,
Tafsir
Свет
Аят 24/24У Кунда Аллоҳ уларнинг лойиқ бўлганини тўла-тўкис ўтайди, улар Аллоҳнинг Очиқ Ҳақ эканини билиб оладилар.
Tafsir
Свет
Аят 24/25Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар нопок аёллар учун. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эркаклар покиза аёллар учун, ана ўшалар бу гаплардан пок ва йироқ, улар учун мағфират ва мўл ризқ бор.
Tafsir
Свет
Аят 24/26Эй имон келтирганлар! Ўз ўйингиздан бошқа уйларга, рухсат олмасдан ва хонадон аҳлига салом бермасдан кирманг. Эслатма/Ўгит олишингиз учун, ана шу сиз учун яхшироқ.
Tafsir
Свет
Аят 24/27Агар у ерда ҳеч кимни топмасангиз, изн берилмагунча кирманг. Агар сизга “қайтиб кетинг”, дейилса, қайтиб кетинг. Ана шу сиз учун покизароқ. Аллоҳ нима қилаётганингизни билиб туради.
Tafsir
Свет
Аят 24/28Кимсасиз уйлар ва ичида ашёларингиз бўлган уйларга кирганингиз учун сизга гуноҳ йўқ. Нимани яшириб, нимани ошкор қилсангиз, барчаси Аллоҳга маълум.
Tafsir
Свет
Аят 24/29Мумин эркакларга айт, қарашларини тийсинлар, иффатларини қўриқласинлар. Ана шу улар учун покизароқ. Аллоҳ уларнинг барча ҳунарларидан хабардор.
Tafsir
Свет
Аят 24/30Мумина аёлларга айт, қарашларини тийсинлар ва иффатларини қўриқласинлар. Зоҳир бўлганидан/Кўринганидан бошқа зийнатларини очмасинлар. Кўксиларига ёпинчиқларини ташласинлар. Зийнатларини ҳеч ким ҳузурида очмасинлар/ошкор қилмасинлар, фақатгина эрлари ҳузурида бўлса бошқа, ёки оталари, ёки эрларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки эрларининг ўғиллари, ёки ака-укалари, ёки ака-укаларининг ўғиллари, ёки опа-сингилларининг ўғиллари, ёки ўз аёллари, ёки уларнинг қарамоғидагилар, ёки аёлларга эҳтиёжи бўлмаган хизматчи эркаклар, ёки ҳали аёллар хавотир олган ёшга етмаган болалар ҳузурида бўлса бошқа. Яширган зийнатларини билдириш учун оёқларини ерга урмасинлар. Нажот топмоқ учун/муродга етишмоқ учун Аллоҳга тўлиқ қайтинглар, эй муминлар.
Tafsir
Свет
Аят 24/31Орангиздаги бўйдоқларни/беваларни, хизматчи эркак ва аёллар орасидаги солиҳ/солиҳаларни никоҳланг. Агар фақир/муҳтож бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли ила бой қилади. Аллоҳ Восиъ ва Алим /кенг ризқ ва чексиз илм эгаси.
Tafsir
Свет
Аят 24/32Никоҳга имкон топа олмаётганлар, токи Аллоҳ уларни Ўз фазли ила бой қилгунига қадар, иффатларини сақласинлар, сизнинг жавобгарлигингиз остидагилар орасида озод бўлиш истаганларга, агар уларда бирор яхшилик кўрсангиз, ёзма равишда васиқа/тилхат беринг, ва сизга берилган Аллоҳнинг молидан уларга ҳам беринг. Тубан ҳаётнинг матоҳини қўлга киритиш учун қўл остингиздаги қизларни, иффатли бўлишга интилишларига қарамасдан, ёмон йўлга мажбурламанг. Ким уларни ёмон йўлга мажбурласа, Аллоҳ уларга мажбурланганидан кейин ҳам Ғафур ва Раҳим /мазлумаларга нисбатан мудом кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Свет
Аят 24/33Албатта, Биз сизга очиқланган/очиқлагувчи оятлар нозил қилдик, сизлардан олдин ўтганлардан мисоллар, тақво эгалари учун мавъиза нозил қилдик.
Tafsir
Свет
Аят 24/34Аллоҳ Осмонлару-Ернинг нури. Унинг нури бамисоли ичида шам бор чироқ каби, чироқ шиша ичида, шиша эса, инжудан бир юлдуз каби; у на Шарқий, на Ғарбий бўлган муборак зайтун дарахтидан ёқилади. Бу дарахтнинг мойи, олов тегмаса ҳам нур сочаверади — нур устига яна нур. Аллоҳ истаганини Ўз нурига йўллайди. Аллоҳ одамларга мисоллар келтиради. Аллоҳ барча нарсани билади.
Tafsir
Свет
Аят 24/35Ўша Нур — Аллоҳ барпо этишга изн берган, ва ичида Унинг номи ёд этиладиган уйлардадир. Бу уйларда эртаю-кеч Уни поклаб ёд этилади.
Tafsir
Свет
Аят 24/36Аллоҳни ёд этишдан, Салотни қоим қилишдан/Кўрсатилган Йўлга эргашишдан ва уни Закотни адо этишдан/уни покиза тутишдан на тижорат, на олди-сотди чалғитолмайдиган кишилар борки, улар қалблар ва кўзлар тескари айланадиган Кундан қўрқадилар.
Tafsir
Свет
Аят 24/37Токи Аллоҳ уларнинг қилган энг яхши амаллари билан мукофотласин ва Ўз фазли ила яна-да зиёда қилсин. Аллоҳ хоҳлаганига беҳисоб ризқ беради.
Tafsir
Свет
Аят 24/38Кофир бўлганларнинг эса, ишлари бамисоли текис чўлдаги сароб каби. Чанқаган одам уни сув деб ўйлайди, лекин келганда, у ерда ҳеч нарса йўқлигини англайди, биргина Аллоҳни топади. Аллоҳ унинг ҳисобини тўлиқ қилади, Аллоҳ ҳисобда ўта тез.
Tafsir
Свет
Аят 24/39Кофир бўлганларнинг эса, ишлари бамисоли текис чўлдаги сароб каби. Чанқаган одам уни сув деб ўйлайди, лекин келганда, у ерда ҳеч нарса йўқлигини англайди, биргина Аллоҳни топади. Аллоҳ унинг ҳисобини тўлиқ қилади, Аллоҳ ҳисобда ўта тез.
Tafsir
Свет
Аят 24/39Ёки бамисоли бепоён денгиздаги зулмат каби. Устма-уст тўлқинлар қоплайди, устидан булутлар ёпирилади. Зулмат устига яна зулмат чўкади, қўлини чиқарса кўринмайдиган даражада. Аллоҳ нур бермаган кимсага ҳеч қандай нур йўқ.
Tafsir
Свет
Аят 24/40Кўрмадингми, Осмонлару-Ерда нимаики бор, барчаси Аллоҳни поклаб улуғлайди, саф-саф бўлиб қанот очиб учаётган қушлар ҳам, уларнинг ҳар бирига ўз Салоти/эргашадиган йўли ва Тасбеҳи/илоҳий қонуниятга бўйсуниши билдириб қўйилган. Аллоҳ уларнинг қилаётган феълларини билиб туради.
Tafsir
Свет
Аят 24/41Осмонлару-Ернинг Мулки/Подшоҳлиги Аллоҳнинг. Қайтиш ҳам ёлғиз Аллоҳга.
Tafsir
Свет
Аят 24/42Кўрмадингми, Аллоҳ булутларни ҳайдайди, сўнг уларни бир жойга тўплайди, сўнг уларни устма-уст йиғади, ва охири уларнинг орасидан ёмғир чиқади. Самодан, ундаги тоғлардан дўл ёғдиради, у билан хоҳлаганини уради, хоҳлаганидан четлатади. Чақмоқларининг чақиши салкам кўзларни олиб қўяди.
Tafsir
Свет
Аят 24/43Аллоҳ кеча ва кундузни ўгиради. Албатта, бунда басират эгалари учун ибрат бор.
Tafsir
Свет
Аят 24/44Аллоҳ ҳар бир тирик жонзотни сувдан яратди; улар орасида қорнида юрадигани бор, икки оёқда юрадигани ҳам, тўрт оёқда юрадигани ҳам бор. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини яратади. Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Свет
Аят 24/45Биз очиқлаган/очиқланган оятлар нозил қилдик, Аллоҳ ўзи хоҳлаганни Тўғри Йўлга йўллайди.
Tafsir
Свет
Аят 24/46Улар дейдиларки: “Аллоҳга ва Расулга ишондик ва бўйсундик”. Сўнг улардан бир гуруҳи бундан кейин ҳам юз ўгиради. Улар мумин эмаслар.
Tafsir
Свет
Аят 24/47Қачонки улар орасида ҳукм чиқарсин дея, Аллоҳга ва Расулига чақирилса, улардан бир тоифа юз ўгириб кетади.
Tafsir
Свет
Аят 24/48Мабодо ҳақ уларнинг фойдасига бўлса, у ҳолда дарров бўйин эгиб келади.
Tafsir
Свет
Аят 24/49Қалбларида мараз борми, ёки шубҳаланмоқдами? Ёки Аллоҳ ва Расули уларга зулм қилади деб қўрқишмоқдами? Йўқ аксинча! Уларнинг ўзлари золимлар.
Tafsir
Свет
Аят 24/50Ораларида ҳукм чиқарсин дея Аллоҳга ва Расулига чақирилганларида, муминларнинг гапи фақат: “Эшитдик ва бўйсундик” демоқликдир. Нажот топгувчилар/муродига етувчилар ана ўшалар.
Tafsir
Свет
Аят 24/51Кимки Аллоҳга ва Расулига бўйсунса, Аллоҳдан қўрқса ва тақво қилса, ана ўшалар Ютуққа эришади.
Tafsir
Свет
Аят 24/52Улар бор кучи билан Аллоҳга қасам ичадилар: “Агар бизга амр қилсанг, биз албатта чиқамиз!”. Сен айт: “Қасам ичманглар! Маъруф бўйсуниш етарли. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор”.
Tafsir
Свет
Аят 24/53Сен айт: “Аллоҳга бўйсунинг ва Расулга бўйсунинг”. Агар юз ўгирсангиз, унинг зиммасида фақат унга юклатилгани, сизнинг зиммангизда эса сизга юклатилгани. Агар унга бўйсунсангиз, Тўғри Йўлни топган бўласиз. Расулнинг вазифаси фақат Рисолатни очиқ етказиш холос.
Tafsir
Свет
Аят 24/54Аллоҳ ваъда қилди: сизлардан ким иймон келтирса ва солиҳ амал қилса, уларни Ер юзида халифа қилади, улардан олдингиларни халифа қилгани каби — уларга Ўзи рози бўлиб танлаган динини куч-қувват манбаи қилади, қўрқувларидан кейин уларни тинчликка-омонликка етказади, улар Менга қуллик/хизмат қилади ва Менга ҳеч нарсани шерик қўшмайди. Кимки бундан кейин нонкўрлик қилса, ана ўшалар фосиқлар/йўлдан озганлар бўлади.
Tafsir
Свет
Аят 24/55Салотни қоим қилинг/Кўрсатилган Йўлга эргашинг, Закотни адо этинг/уни покиза тутинг; Расулга бўйсунинг, токи сизга раҳм қилинсин.
Tafsir
Свет
Аят 24/56Кофир бўлганлар Ер юзида бунга монеъ бўла олади деб ўйламанг. Уларнинг маскани Олов, қанчалар ёмон қайтиш жойи бу!
Tafsir
Свет
Аят 24/57Эй ишонганлар, қўл остингиздагилар ва балоғат ёшига етмаганларингиз сиздан ушбу уч вақтда изн сўрасин: Тонгги Салотдан олдин, ва Кундузи кийимларни ечар пайтингизда, ҳамда Кечги Салотдан кейин. Мана шу уч маҳал Сиз учун хос вақтлардир. Булардан ташқари пайтда сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ — атрофингизда юраверсин, ва бир-бирингиз билан кўришишингиз мумкин. Аллоҳ сизга Ўз оятларни ана шундай баён қилади. Аллоҳ Алим ва Ҳаким /билгувчи, ҳикмат ила ҳукм қилади.
Tafsir
Свет
Аят 24/58Балоғат ёшига етгач эса, улардан олдингилар изн сўраганларидек, улар ҳам изн сўрасин. Аллоҳ сизга Ўз оятларини ана шундай баён қилади. Аллоҳ Алим ва Ҳаким /билгувчи, ҳикмат ила ҳукм қилади.
Tafsir
Свет
Аят 24/59Никоҳни умид қилмайдиган аёллар эса, зийнатларини кўрсатишга уринмаган ҳолда либосларини ечишларида гуноҳ йўқ. Иффатли ҳаракат қилсалар, ўзлари учун яхши. Аллоҳ Самиъ ва Алим /барча нарсани эшитиб билиб туради.
Tafsir
Свет
Аят 24/60Кўзи ожиз аъмога танглик йўқ, оқсоққа ҳам танглик йўқ, беморга ҳам танглик йўқ. Уларнинг уйидами, ўз уйингиздами таомланишда сизга танглик йўқ, ёки оталарингизнинг уйида, ёки оналарингизнинг уйида, ёки ака-укангизнинг уйида, ёки опа-синглингизнинг уйида, ёки амакингизнинг уйида, ёки амма-холангизнинг уйида, ёки қўл остингиздагиларнинг уйида, ёки яқин дўстларингизнинг уйида таомланишда танглик йўқ. Биргаликдами, алоҳидами таомлансангиз, бунда ҳам сизга гуноҳ йўқ. Уйлардан бирортасига кирганингизда, бир-бирингизга салом беринг, Аллоҳнинг баракотини тиланг. Ақл ишлатмоғингиз учун Аллоҳ сизга Ўз оятларни ана шундай баён қилади.
Tafsir
Свет
Аят 24/61Муминлар — Аллоҳга ва Расулига ишонганлардир, улар Расул билан бирор жамоа ишида бирга бўлганида, унинг рухсатисиз кетиб қолмайдилар. Сендан рухсат сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Расулига ишонганлардир. Баъзи ишлари учун сендан рухсат сўраганларида, истаганингга изн бергин, ҳамда улар учун Аллоҳдан кечирим истагин. Аллоҳ Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Свет
Аят 24/62Орангизда Расулни чақиришни, худди ўз орангизда бир-бирингизнинг чақириш каби қилиб олманг. Орангизда яширинча, сирғалиб чиқиб кетувчиларни Аллоҳ билиб туради. Унинг Амрига мухолиф бўлганлар, бошларига бирор мусибат етишидан ёки Аламли Азоб келишидан ҳазир бўлсинлар.
Tafsir
Свет
Аят 24/63Огоҳ бўлинг, Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг. У ниманинг пайида эканингизни билиб туради. Кун келиб Унинг ҳузурига қайтариладилар, шунда уларнинг қилиб ўтган ишларини хабар беради. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир.
Tafsir
Свет
Аят 24/64Аяты: 66
Место откровения: Mекка