Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Пещера
АятПещера
Tafsir
Пещера
АятЎз Қулига Китобни нозил қилган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Tafsir
Пещера
Аят 18/1Токи Аллоҳдан келажак шиддатли азобдан огоҳлантирсин, ҳамда солиҳ амал қилувчи муминларга гўзал ажр-мукофот хушхабарини берсинки,
Tafsir
Пещера
Аят 18/2Tafsir
Пещера
Аят 18/3Ҳамда “Аллоҳ фарзанд тутди”, деганларни огоҳлантирсин.
Tafsir
Пещера
Аят 18/4Бу ҳақда на уларнинг ўзида, на ота-боболарида маълумот йўқ. Оғизларидан чиққан сўз қанчалар улкан бўҳтон! Ёлғондан бошқа нарса айтаётганлари йўқ.
Tafsir
Пещера
Аят 18/5Эҳтимол уларнинг бу Ҳадисга/Сўзга ишонмаётгани боис, ортларидан афсус-ла боқиб, салкам ҳалок қиласан ўзингни.
Tafsir
Пещера
Аят 18/6Биз Ер юзидагиларни зийнатли-жозибали қилдик, қай бирлари амал қилишда яхшироқ эканини имтиҳон қилиш учун.
Tafsir
Пещера
Аят 18/7Ер юзидагиларни Биз ҳали қуп-қуруқ чанг-тўзон қиламиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/8Ёки сен Ғор ва Рақим эгаларини Бизнинг ажиб оят-далилларимиздан деб ўйладингми?
Tafsir
Пещера
Аят 18/9Ўша ёшлар ғорда паноҳ топиб дедилар: “Эй Раббимиз, бизга Ўз даргоҳингдан раҳмат насиб айлагин; ва бизга шу ишимиздан тўғри чиқиш йўли насиб этгин”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/10Биз уларни йиллар бўйи ғорда дунёдан ғафлатда қолдирдик,
Tafsir
Пещера
Аят 18/11Кейин уларни чиқардик, токи қанча муддат қолганини икки ҳизбдан қай бири яхшироқ ҳисоб этиши маълум бўлсин.
Tafsir
Пещера
Аят 18/12Биз сенга уларнинг хабарини ҳақ ила қисса қилмоқдамиз: Улар, ҳақиқатан, Раббига ишонган ёшлар эди, Биз уларнинг Тўғри Йўлга эргашувини зиёда қилдик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/13Биз уларнинг қалбларига матонат бердик. Мана, улар қиём этди: “Бизнинг Раббимиз Осмонлару-Ерни яратган Раббидир. Ундан ўзгага дуо қилмаймиз. Акс ҳолда ноҳақ сўз айтган бўламиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/14Анави қавмимиз Ундан ўзгаларни илоҳлар қилиб олди. Улар ўз илоҳлари ҳақида аниқ далил келтириши керак эмасмиди!.. Аллоҳга қарши ёлғон уйдирган кимсадан-да золимроғи борми?
Tafsir
Пещера
Аят 18/15Мана, улардан ҳам четландингиз, Аллоҳдан ўзга қуллик қилаётганларидан ҳам. Ғорда бошпана тутинг, токи Раббингиз сизга ўз раҳматини ёйсин, ва ишингизда бирор қулайлик насиб этсин”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/16Қуёшни кўрасан: қачонки кўтарилганида, ғорнинг ўнг томонига эгилади, ботганида эса, уларнинг чап тарафини қирқиб ўтади, улар эса ғорнинг кенг соҳасида. Ана шулар — Аллоҳнинг оятларидан. Кимга Аллоҳ йўл кўрсатса, ўша Тўғри Йўлни топибди, кимни адаштирса, унга на валий/йўл кўрсатувчи топа оласан, на етукликка бошловчи муршид.
Tafsir
Пещера
Аят 18/17Сен уларни уйғоқ санардинг, ҳолбуки улар уйқуда ҳолида ҳам ташланишга шай. Биз уларни ўнгга-чапга ўгириб турибмиз/улар навбат тутиб соқчилик қилиб турардилар. Итлари эса кираверишда икки қўлини чўзиб ётибди. Мабодо уларни кўрсанг, юз ўгириб қочардинг, улардан қалбингда қўрқув тўларди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/18Ана шундай, Биз уларни чиқардик, улар ўз ораларида сўрадилар. Улардан бирлари деди: “Қанча қолдингиз?” Дедилар: “Бир кун ёки куннинг бир қисми қолдик”. Дедилар: “Раббингиз қанча қолганингизни яхшироқ билади”*. Бирортангизни мана шу кумуш ақча билан шаҳарга юборинг, қайси егулик тозароқ, қарасин — келтирсин, лекин жуда эҳтиёт бўлсин, ҳеч ким сезиб қолмасин”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/19Улар ғорда кеча-кундуз алмашинувини сезмадилар
Агар сизларга устун келсалар, ражм/бадарға қилишади ёки ўз динларига қайтаришади, у ҳолда асло нажот топмассиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/20Ана шундай, Биз уларнинг танилиб, одамларга маълум бўлишиирода қилдик, токи Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ҳамда Қиёмат Соати ҳақида ҳеч шубҳа йўқ эканини билсинлар. Мана улар ўзаро ишлари ҳақида тортишмоқда: “Устларига бинолар қуринг” дедилар. Уларни Робби яхшироқ билади. Ишига ғолиб бўлганлар деди: “Уларнинг устига масжид қурамиз”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/21Кейин дейдиларки: “Улар учта, тўртинчиси итлари”, ва яна дейдиларки: “Улар бешта, олтинчиси итлари”, ўзлари билмаган нарсаларни иддаони қилишади. Дейдиларки: “Улар еттита, саккизинчиси итлари”*. Сен айт: “Раббим уларнинг ададини яхшироқ билади, уларни ўта озчилик билади. Улар ҳақида очиқ-ойдин далиллардан бошқа баҳсга кирма, ва уларнинг бирортасидан савол сўрама.
Tafsir
Пещера
Аят 18/22Tafsir
Пещера
Аят 18/23“Агар Аллоҳ хоҳласа” дегин. Унутганингда Раббингни эслагин, ва айтгин: “Зора Раббим мени бундан-да яқинроқ Тўғриликка йўлласа”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/24“Улар ўз ғорида уч юз йил қолдилар, ва яна тўққизни зиёда этдилар”*.
Tafsir
Пещера
Аят 18/25*Бу ҳам уларнинг иддаоларидан бир иқтибос
Сен айт: “Уларнинг қанча муддат қолганини Аллоҳ Ўзи яхшироқ билади. Осмонлару-Ернинг ғайби Унинг. У қанчалар ҳам яхши Кўргувчи, Эшитувчи! Улар учун Ундан ўзга валий/йўл кўрсатувчи йўқ. У ўз ҳукмига ҳеч кимни шерик қилмайди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/26Раббингнинг Китобидан сенга нозил қилинганига эргаш/тиловат қил; Унинг сўзларини ўзгартира олгувчи йўқ. Ундан ўзга бошпана асло тополмассан.
Tafsir
Пещера
Аят 18/27Эртаю-кеч Раббига илтижо қилиб, унинг Юзини истаганлар билан бирга бўлишга ғайрат қилгин. Дунё ҳаётининг жозибасини истаб, уларни кўздан четда қолдирма. Бизнинг Зикримиздан қалби ғофил қилинган, ўз ҳавосига/истакларига эргашган, иши фақат ҳаддан ошиш бўлганларга бўйсунма.
Tafsir
Пещера
Аят 18/28Сен айт: “Ҳаққ Раббингиздан. (10:32) Ким истаса ишонсин, ким истаса рад этсин. Золимлар учун чодири уларни ўраб оладиган олов тайёрлаб қўйганмиз. Мабодо ёрдам сўрар бўлсалар, фақат эриган маъдан каби юзларини қовурадиган сув билан ёрдам берилади. Қанчалар ёмон ичимлик ва қанчалар ёмон маскан!
Tafsir
Пещера
Аят 18/29Имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар эса, Биз амал қилишда яхшироқ бўлганларнинг эвазини зое қилмаймиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/30Улар учун остларидан анҳорлар оққан Адн боғлари бор. Унда улар олтин билакузуклар билан безанади, ва яшил ипак либослар кийиб сўриларда ёнбошлайди. Қанчалар аъло мукофот ва яхши маскан!
Tafsir
Пещера
Аят 18/31Уларга шу икки киши мисолини келтир: Улардан бирига Биз икки узумзор бериб, хурмо билан ўраб қўйгандик ва орасида экин ўстиргандик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/32Иккала узумзор ҳам ўз мевасини берди ва ундан ҳеч нарса ноқис бўлмади. Биз улар орасидан анҳор ҳам оқитиб қўйгандик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/33Хосил олганида эса, шеригига деди: “Мен сендан бойман, одамларим ҳам кучлироқ”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/34Боғига кириб деди ва бу билан ўзига жабр қилди: “Мен буни ҳалок бўлади, деб ўйламайман.
Tafsir
Пещера
Аят 18/35Қиёмат Соати келади деб ҳам ўйламайман. Мабодо Раббимга қайтарилсам, бундан-да яхшироқ оқибат топаман”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/36Ҳамроҳи у билан гаплашаётиб деди: “Наҳотки сени тупроқдан, кейин бир томчи нутфадан яратган, кейин одам қилган Раббингга кофир бўлсанг?”
Tafsir
Пещера
Аят 18/37Лекин менинг Роббим Аллоҳдир, ва мен Раббимга ҳеч кимни шерик қўшмайман.
Tafsir
Пещера
Аят 18/38Боғингга кирганингда: “Аллоҳнинг иродаси шундай! Куч-қувват фақат Аллоҳнинг!” десанг эди! Агар бойлик ва ўғилларда мени паст кўраётган бўлсанг,
Tafsir
Пещера
Аят 18/39Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини беришга, Сенинг боғингга эса кўкдан бало юбориб, қуп-қуруқ ер қилиб қўйишга қодир.
Tafsir
Пещера
Аят 18/40Ёки суви сингиб кетади-да, қайтиб сув топа олмассан”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/41Унинг хосили йўқ қилинди, ишкомлари қулаган боғининг қаршисида ва сарфлаганига ачиниб, пушаймон қила бошлади: “Эх, қанийди Раббимга ҳеч кимни шерик қўшмасайдим!”
Tafsir
Пещера
Аят 18/42Аллоҳдан ўзга унга ёрдам берадиган лашкар ҳам бўлмади, ўз ўзини ҳам қутқара олмади.
Tafsir
Пещера
Аят 18/43Мана шу ҳолатда ҳимоя қилишга фақат ҳақиқий Валий — Аллоҳ қодир. Унинг берган эвази ҳам яхшироқ, берган оқибати ҳам.
Tafsir
Пещера
Аят 18/44Уларга ҳаёти-дунё мисолини келтир, у бамисоли осмондан туширганимиз сув каби. У ердаги ўсимликка қоришади ва шамоллар совурган ҳазон ҳолига келади. Аллоҳ — барча нарса устида куч-қудрати етарли.
Tafsir
Пещера
Аят 18/45Бойлик ва фарзандлар — ҳаёти-дунё зийнатлари. Давомли қолувчи ислоҳот ишлари эса, Раббинг наздида эваз умид қилишга кўпроқ арзийди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/46У Кунда Тоғларни юритамиз, Ерни эса очиқ-яланғоч кўрасан/барча ўликларни чиқарган бўлади. Биз уларни жамлаймиз, бирортасини ҳам қолдирмаймиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/47Раббингга саф-саф тақдим этиладилар: “Сизлар илк яратганимиздек ҳузуримизга келдингизлар. Аммо сизлар ҳеч қандай вақт/жой белгилаган эмасмиз, деб гумон қилардингиз”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/48Китоб ўртага қўйилди. Мана кўрасан, Жиноятчилар ундаги қайдлардан даҳшатга тушиб дейдилар: “Вой ҳолимизга! Бу қандай Китобки, ҳеч бир катта ё кичик нарсани қолдирмасдан, ҳаммасини ҳисоблабди!” Раббинг ҳеч кимга зулм/ноҳақлик қилмайди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/49Мана, Биз Малакларга дедик: “Одамга сажда қилинглар!” Улар сажда қилдилар, фақат Иблис сажда қилмади, бу қилмиши жуда ғаройиб/жинн бўлди, Раббининг амридан бўйин товлади. Наҳотки, уни ва унинг издошларини/зурриётини Мендан ўзга валийлар қилиб олсангиз? Ҳолбуки, улар сизга душман. Золимлар учун қанчалар ёмон алишиш бу.
Tafsir
Пещера
Аят 18/50Мен уларни Осмонлару-Ернинг яратилишида ҳам, ўзларининг яратилишида ҳам иштирокчи қилган эмасман; ва адаштирувчиларни ҳам ёрдамчи қилмаганман.
Tafsir
Пещера
Аят 18/51У Кунда дейди: “Менинг шерикларим деб гумон қилганларингизни чақиринг”. Чақиришди, лекин жавоб беришмади. Биз уларнинг орасида жарлик қилиб қўйдик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/52Жиноятчилар Оловни кўриб, унга тушишга аниқ кўзлари етди, аммо ундан айрилишга/қочишга жой тополмадилар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/53Биз ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар орқали англатдик. Лекин инсон кўп нарсада тортишқоқ бўлди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/54Бу одамларга Тўғри Йўл келганида, иймон келтириб, Раббидан кечирим исташидан тўсган ягона сабаб — ўтганларнинг суннати/одати бошларига келиши ёки улар ўз қаршисида азобнинг тизилишини кутишлари бўлди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/55Биз Расул юборсак, фақат хушхабар келтирувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборамиз. Кофир бўлганлар ҳақни ботил орқали йўқотиш учун курашадилар. Улар Менинг оятларимни ва ўзлари огоҳ этилган нарсаларни масхара мавзуси қилиб олдилар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/56Раббининг оятлари эслатилса, юз ўгирган, ва қилган қилмишларини унутиб қўйган кимсадан-да золимроғи борми? Биз уларнинг қалбларига пардалар тортдик, уни англашдан тўсади, ҳамда қулоқларига оғирлик солдик. Уларни Тўғри Йўлга чорласанг, ҳеч қачон Тўғри Йўлга юрмайдилар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/57Раббинг кечиримли, раҳмдил. Агар уларнинг орттирганлари учун дарҳол ушлаганида, уларга азобни тезлатган бўларди. Аммо улар учун ҳали махсус вақт тайинланган, ундан асло паноҳ тополмайдилар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/58Ўша шаҳарларни зулм қилганлари боис ҳалок қилдик. Биз уларга ҳам махсус вақт-соат тайинлаган эдик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/59Мана, Мусо ёш хизматчисига деди: “Икки денгиз қўшилган жойга етмасдан узоқ вақт юраман, аммо тўхтамайман”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/60Икковлари икки денгиз қўшилган жойга етганида, балиқларини қолдирди, балиқ денгизни ёриб сузди-кетди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/61Ўтиб кетишгач, хизматчисига деди: “Нонуштамизни келтир, бу сафаримиз чарчатди бизни”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/62Деди: “Тош панасига қолганимиз эсингдами, ўша ерда балиқни унутиб қолдирибман. Буни эслатишимни фақат Шайтон/турли гумон-андишалар унуттирди, ва у ажойиб тарзда денгизда йўл тутди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/63“Излаганимиз ана шу эди”, деди ва изларига қайтишди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/64ва Биз Ўз тарафимиздан раҳмат ато этган ва Ўз ҳузуримиздан илм берган қулларимиздан бир қулга дуч келдилар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/65Мусо унга деди: “Мен сенга эргашсам-у, сенга билдирилган Рушддан/ақлий етукликдан/Тўғриликдан менга ўргатсанг”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/66Деди: “Мен билан бирга бўлишга асло сабринг етмайди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/67Сенга қамрай олиш қобилияти берилмаган нарсага қандай ҳам сабр қила олардинг?”
Tafsir
Пещера
Аят 18/68Деди: “Иншоаллоҳ, сабр қиламан, кўрасан, ҳеч бир буйруқдан/ишдан бўйин товламайман”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/69Деди: “Агар менга эргашсанг, то ўзим сенга айтмагунимча, мендан ҳеч нима ҳақида савол қилма”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/70Улар бирга йўл олдилар. Бир кемага чиқдилар, у унда бир ёриқ очди. Деди: “Нега тешдинг кемани? Ундагиларни чўктириш учунми? Ҳақиқатан, сен жуда таҳликали иш қилдинг!”
Tafsir
Пещера
Аят 18/71Деди: “Мен билан бирга бўлишга сабринг етмайди, демаганмидим?”
Tafsir
Пещера
Аят 18/72Деди: “Унутганим учун таъна қилма, биргина шу ишни деб мени қийнама”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/73Улар яна бирга йўл олдилар. Бир ўғлонга дуч келишди, у уни ўлдирди. Деди: “Ҳеч кимни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирдинг-а? Ҳақиқатан, сен жуда жирканч иш қилдинг!”
Tafsir
Пещера
Аят 18/74Деди: “Мен билан бирга бўлишга сабринг етмайди, демаганмидим сенга?”
Tafsir
Пещера
Аят 18/75Деди: “Агар бундан кейин бирор нима ҳақида савол қилсам, мени ҳамроҳ қилма ўзингга. Мендан узр соқит бўлди”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/76Улар яна бирга йўл олдилар. Бир қишлоқ аҳлига етиб бордилар, улардан егулик сўрадилар, улар меҳмон қилишдан бош тортдилар. У ерда қулай деб турган бир деворни топдилар, ва у ўша деворни таъмир этди. Деди: “Истасанг, бунинг учун бирор эваз олардинг”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/77Деди: “Мана шу сен билан орамиздаги ажрашув. Энди сабринг етмаган нарсаларнинг хабарини айтайин сенга:
Tafsir
Пещера
Аят 18/78Кемага келсак, у денгизда ишлаган камбағалларники эди. Мен уни ноқис бўлишини истадим, чунки нарироқда ҳар бир кемани куч билан тортиб/ғасб қилиб олаётган бир подшоҳ бор эди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/79Ўғлонга келсак, ота-онаси муминлар эди. Биз уларни Туғён ва Куфрга етаклашидан қўрқдик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/80Истадикки, Рабби унинг ўрнига покроқ ва раҳм-шафқатга яқинроғини берсин.
Tafsir
Пещера
Аят 18/81Девор эса, бу қишлоқдаги икки етим ўғлоннинг эди. Унинг остида уларга тегишли хазина бор эди, оталари ҳам солиҳ киши эди. Раббинг уларнинг куч-қувватга тўлишини ва Ўз тарафидан раҳмат ўлароқ хазиналарини чиқаришларини истади. Мен буни ўз ишим ўлароқ қилмадим. Сенинг сабринг етмаган нарсанинг таъвили мана шу”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/82Сендан Зул-Қарнайн ҳақида сўрайдилар. Сен айт: “Мен сизга унинг ҳақида бир Эслатиш/Зикр ўқиб бераман”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/83Биз унга Ер юзида имкон бердик ва унга барча нарса учун йўл/истаган нарсасига эришиш учун йўл/восита бердик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/84Tafsir
Пещера
Аят 18/85У Қуёш ботар тарафга етди, уни Қора Балчиқда ботаётган кўрди. Унинг ёнида бир қавмни учратди. Биз дедик: “Эй Зул-Қарнайн, ё уларни азоблайсан ёки яхши муомала қиласан”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/86Деди: “Ким зулм/ноҳақлик қилса, яқинда уни жазолаймиз, сўнг Раббига қайтарилади, уни мисли кўрилмаган Азоб билан азоблайди”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/87Имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар учун эса гўзал эваз бор, ва унга Биз Амримиздан/Буйруғимиздан қулайини айтамиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/88Tafsir
Пещера
Аят 18/89Кейинроқ, у Қуёшнинг чиқиш жойига етганида, уни бир қавм устида кўтарилаётган ҳолда топди, унга қарши ўзларига тўсиқ қилмаган эдик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/90Ана шундай бўлди. Биз унинг қанчалик хабардор эканлигини билардик,
Tafsir
Пещера
Аят 18/91Tafsir
Пещера
Аят 18/92Икки тоғ орасига етди, у ерда деярли ҳеч бир гапни англамайдиган қавмга дуч келди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/93Улар дедилар: “Эй Зулқарнайн, босқинчилар/талон-тарожчилар бу ерда бузғунчилик ёймоқда. Улар билан ўртамизда тўсиқ қуриб беришинг учун сенга тўлов йиғиб берсак?”
Tafsir
Пещера
Аят 18/94У деди: “Раббимнинг менга бергани* яхшироқ. Сиз менга қўл кучингиз билан ёрдам беринг, токи мен ўртангизда мустаҳкам тўсиқ қўяйин. (18:84)
Tafsir
Пещера
Аят 18/95Менга темир парчалари келтиринг!” Икки тоғ ораси тенг савияга келгач, “Дам уринглар!” деди. Уни олов ҳолига келтиргач, “Менга эриган мис келтиринг, устидан тўкаман!” деди.
Tafsir
Пещера
Аят 18/96Уни энди на ошиб, на тешиб ўта олмасдилар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/97Деди: “Бу Раббимдан бир раҳматдир. Раббимнинг ваъдаси келганда эса, Унинг Ўзи уни ер билан бир қилади. Раббимнинг ваъдаси ҳақ бўлган ваъдадир”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/98У Кунда уларни бир-бирига қоришган ҳолда қолдирдик. Сурга уфланди, ва уларни бир жойга тўпладик.
Tafsir
Пещера
Аят 18/99У Кунда кофирларга жаҳаннамни очиқ кўрсатамиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/100Улар Менинг Эслатмамдан кўзлари парда қопланган ва тинглашга тоқатсиз эдилар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/101Кофир бўлганлар Мендан ўзга қулларимни ўзларига валийлар/йўл кўрсатувчилар қилиб олишни ўйлашдими? Биз ундай кофирлар учун жаҳаннамни маскан қилиб қўйганмиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/102Сен айт: “Сизларга ўз ишларида энг кўп ютқазувчи ким эканини айтайми?
Tafsir
Пещера
Аят 18/103Улар бу дунё ҳаётидаги югуриб-елишлари самарасиз кетган, аммо ўз ҳунарларини яхшилик деб ҳисоблайдиганлардир.
Tafsir
Пещера
Аят 18/104Ана ўшалар Раббининг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни рад этганлардир, уларнинг ишлари беҳуда кетади. Қиёмат куни уларга ҳатто тарози ҳам ўрнатмаймиз.
Tafsir
Пещера
Аят 18/105Менинг оятларимнинг ва Расулларимнинг устидан кулганлари учун жазолари ана шу.
Tafsir
Пещера
Аят 18/106Имон келтирган ва солиҳ амал қилганларнинг эса масканлари — Фирдавс жаннатлари.
Tafsir
Пещера
Аят 18/107Унда улар доимий қолади. У ерни ҳеч қачон тарк этмоқ истамаслар.
Tafsir
Пещера
Аят 18/108Сен айт: “Агар Раббимнинг сўзларини ёзиш учун денгиз сиёҳ бўлса-ю, яна битта денгизни ёрдамга келтирсак ҳам, Раббимнинг сўзлари тугамай туриб денгиз тугаб қолади”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/109Сен айт: “Мен сизлар каби башар/оддий одамман. Менга ваҳй қилинмоқдаки, сизларнинг илоҳингиз Ягона Илоҳдир. Ким Раббига рўбарў бўлишни умид қилган бўлса, солиҳ амал қилсин ва Раббига қуллик/хизмат қилишда ҳеч кимни шерик қўшмасин”.
Tafsir
Пещера
Аят 18/110Аяты: 111
Место откровения: Mекка