Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
Tafsir
Пчела
АятПчела
Tafsir
Пчела
АятАллоҳнинг амри келгусидир. Уни тезлатиб шоширишга уринманг. Аллоҳ уларнинг қўшаётган шерикларидан пок ва олийдир.
Tafsir
Пчела
Аят 16/1Ўз Қуллари орасидан хоҳлаганига Малаклар ва Ўз Амридан Руҳ* нозил қилади: “Огоҳ этингки, Мендан Ўзга Илоҳ йўқ, бас, Мендан тақво қилинг!”
Tafsir
Пчела
Аят 16/2*Моддий ва Маънавий борлиқ қонуниятларини ўргатувчи оятлар
У Осмонлару-Ерни ҳаққ ила яратган, улар қўшаётган шерикларидан олийдир.
Tafsir
Пчела
Аят 16/3Инсонни бир нутфадан яратди, инсон эса очиқчасига хусуматчига айланди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/4Ҳайвонларни ҳам Унинг Ўзи яратган. Уларда сиз учун исиниш-ёпиниш ва бошқа кўплаб фойдалари бор, ва уларнинг баъзиларидан истеъмол ҳам этасиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/5Тонгда ҳайдаб чиқарганингизда ҳам, оқшом қайта тўплаганингизда ҳам, уларда сиз учун ўзгача бир гўзаллик бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/6Улар сизнинг юкингизни шундай шаҳарларга ташийдиларки, катта машаққатсиз у ерга етказа олмасдингиз. Ҳақиқатан, Раббингиз Рауф Раҳим/шафқатли раҳмдил.
Tafsir
Пчела
Аят 16/7Отлар, хачирлар ва эшакларни яратди, ҳам улов ҳам зийнат ўлароқ; яна сиз билмайдиган нарсаларни ҳам яратади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/8Йўлнинг Тўғрисини кўрсатиш Аллоҳга хос. Лекин ўша йўлдан ҳам адашганлар бор. Аллоҳ хоҳласа, барчангизни йўлга солган бўларди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/9Самодан сув туширган ҳам Унинг Ўзи, ундан сизга ичимлик, ундан ҳайвонларни боқадиган ўтлоқ ўсади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/10У билан сизга экинлар, зайтун, хурмо, узум, ва барча мева турларини ўстиради. Тафаккур қилувчилар учун бунда албатта оят-ишорат бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/11У Кечани, Кундузни, Қуёшни ва Ойни сизнинг эҳтиёжингизга мувофиқ қилиб қўйди. Юлдузларни ҳам Ўз Амрига бўйсундирди. Ақл ишлатувчилар учун буларда албатта оятлар-ишоратлар бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/12Ер юзида ўстириб қўйган турли рангларда ҳам, Эслатма олгувчилар учун албатта ишорат бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/13Денгизни сизнинг эҳтиёжингизга мослаб қўйган ҳам Унинг Ўзи — ундан тоза гўшт ейишингиз ва ундан зийнат буюмлари чиқаришингиз учун. Кемаларни кўрасан, Аллоҳнинг фазлидан истаб, денгизни ёриб оқиб боради. Буларнинг барчаси Шукр қилишингиз учун.
Tafsir
Пчела
Аят 16/14Ер ўз силкиниши билан сизни ларзага келтирмаслиги учун, унда собит оғирликлар/тоғлар қўйди; йўл топишингиз учун дарёлар, йўллар ҳамда аломатлар қилиб берди. Юлдузлар орқали ҳам йўл топадилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/15Ер ўз силкиниши билан сизни ларзага келтирмаслиги учун, унда собит оғирликлар/тоғлар қўйди; йўл топишингиз учун дарёлар, йўллар ҳамда аломатлар қилиб берди. Юлдузлар орқали ҳам йўл топадилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/16Яратган билан яратмаган бирдек бўладими? Ҳеч ҳам эсламайсизми?
Tafsir
Пчела
Аят 16/17Агар Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангиз, адоғига етолмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Пчела
Аят 16/18Аллоҳ сизнинг яширганингизни ҳам, ошкор қилганингизни ҳам билиб туради.
Tafsir
Пчела
Аят 16/19Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганлари, ҳеч нарса ярата олмайди, балки улар яралмиш махлуқлардир.
Tafsir
Пчела
Аят 16/20Тирик эмаслар, ўликлар; қачон қайта тирилишини ҳам сезмайдилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/21Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Лекин Охиратга ишонмайдиганларнинг қалблари инкорчи бўлиб, шу боис кибр қиладилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/22Ҳақиқатан, Аллоҳ уларнинг яширганларини ҳам, ошкор қилганларини ҳам билади. У кибр қилганларни яхши кўрмайди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/23Қачонки уларга: “Раббингиз нима нозил қилди?” дейилса, улар дейди: “Ўтганларнинг афсонаси”.
Tafsir
Пчела
Аят 16/24Қиёмат кунида ўз юкларини тўла-тўкис кўтарсинлар, ва илмсиз йўлдан оздирганларининг ҳам юкларидан кўтарсинлар. Кўтарган юклари қанчалар ёмон.
Tafsir
Пчела
Аят 16/25Улардан олдингилар ҳам макр/яшмрмн режалар қуришган, Аллоҳ уларнинг қурганини томини бошига ағдарди. Азоб уларга ҳеч кутмаган тарафдан келди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/26Сўнг, Қиёмат кунида уларни хор қилиб дейди: “Сизлар қарши чиқиб тортишиб юрганингиз “Шерикларим” қани?” Илм берилганлар ўшанда дейди: “Хорлик ва ёмонлик бугун мана шу кофирлар устига”.
Tafsir
Пчела
Аят 16/27Ўзларига зулм қилганларнинг жонларини Малаклар келиб олади. “Биз ҳеч қандай ёмонлик қилмагандик!” дея таслим бўлади улар. “Йўқ! Сизнинг барча қилмишингиз Аллоҳга маълум”.
Tafsir
Пчела
Аят 16/28Киринг жаҳаннам эшикларидан, унда доимий қолиш учун. Мутакаббирларнинг борар жойи қанчалар ёмон.
Tafsir
Пчела
Аят 16/29Тақво эгаларига дейилди: “Раббингиз нима нозил қилди?” “Яхшилик” дедилар. Бу дунёда яхшилик қилувчиларга яхшилик бор, охират диёри эса яна-да яхшироқ. Тақво аҳлининг борар жойи қанчалар яхши.
Tafsir
Пчела
Аят 16/30Остидан анҳорлар оққан Адн боғларига кирадилар, улар учун у ерда орзу этилган барча нарса муҳайё. Аллоҳ тақво эгаларини ана шундай мукофотлайди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/31Покиза инсонларнинг жонларини олаётиб, Малаклар дедилар: “Сизга салом/омонлик бўлсин, қилган амалларингиз билан жаннатга киринг!”
Tafsir
Пчела
Аят 16/32Улар ўзларига Малаклар келишини кутмоқдами ёки Раббингнинг Амри келишиними? Улардан олдингиларнинг ҳам феъллари шунақа эди. Аллоҳ уларга зулм қилмади, улар ўзларига ўзлари жабр-зулм қилдилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/33Қилган ишларининг ёмонлиги бошларига етди ва улар устидан кулган нарсалари охири ўзларини ўраб олди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/34Шерик қўшганлар деди: “Аллоҳ истаганида эди, Ундан ўзга ҳеч нарсага қуллик қилмас эдик, на ўзимиз, на ота-бобомиз, Усиз ҳеч нарсани ҳаром ҳам қилмас эдик”. Улардан олдингилар ҳам шундай қилишган. Расуллар зиммасидаги вазифа фақатгина очиқ етказиш эмасми?
Tafsir
Пчела
Аят 16/35Биз ҳар бир умматда Расул юборганмиз: “Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг ва Тоғутдан/сохта илоҳлардан узоқ туринг”. Улар орасида Аллоҳнинг Ўзи Тўғри Йўлни ўргатганлар бор, улар орасида адашувга лойиқ бўлганлар бор. Ер юзини кезинг, ёлғон санаганларнинг оқибати қандай бўлганига қаранг.
Tafsir
Пчела
Аят 16/36Сен уларнинг Тўғри Йўлга юришларини қанчалик истасанг ҳам, Аллоҳ адаштирганини йўлга солмайди ва уларга ёрдамчилар йўқ.
Tafsir
Пчела
Аят 16/37Улар бор кучи билан Аллоҳга қасам ичдилар: “Ўлган ҳеч бир ўликни Аллоҳ қайта тирилтирмайди!” Йўқ, тирилтиради! Бу Унинг ҳаққ ваъдаси! Лекин одамларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/38Уларнинг ихтилоф этганини ўзларига ҳақ ила баён этиши, ва кофир бўлганлар ёлғончи эканликларини билиб олиши учун.
Tafsir
Пчела
Аят 16/39Биз бир нарсани ирода этганимизда, унга фақат “Бўл” деймиз, ва у бўлади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/40Зулмга учраганидан кейин, Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганларни бу дунёда яхшилик ила жой берамиз. Агар билсалар, Охират эвази яна-да каттароқ!
Tafsir
Пчела
Аят 16/41Улар Сабр қилиб, Раббига суяниб/таваккул этганлар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/42Биз сендан олдин ҳам, ваҳй ила қувватлаган эркакларни юборганмиз,
Tafsir
Пчела
Аят 16/43агар билмасангиз, Зикр аҳлидан сўранг
Сўз билан очиқ баён этилган далиллар ва Китоблар ила. Сенга ҳам Зикр/Эслатма нозил қилдик, токи одамларга нозил қилинганини очиқ баён қилгайсан, токи улар ҳам тафаккур қилсинлар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/44Ёмонликни режалаганлар, Аллоҳ уларни ер қаърига юттиришидан, ёки ҳеч кутмаган тарафларидан азоб келишидан ўзларини хотиржам санадиларми?
Tafsir
Пчела
Аят 16/45Ёки кезиб юрганларида уларни ушлашидан-чи? Улар ожиз қолдирувчи эмаслар/бунинг олдини ололмаслар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/46Ёки уларни қўрқувга ботганида ушлашидан-чи? Ҳақиқатан, Раббингиз Рауф Раҳим/шафқатли раҳмдил.
Tafsir
Пчела
Аят 16/47Аллоҳнинг яратганларини кўрмадиларми? Уларнинг соялари ўнгдан ва чапдан узаяди — Аллоҳга сажда қилиб, Унга бўйин эгади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/48Осмонлару-Ердаги жонзотлар ҳам, Малаклар ҳам Аллоҳга сажда қиладилар, ва ҳеч қачон бундан кибр қилмайдилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/49Улар тепаларидаги Раббидан қўрқадилар ва ўзларига буюрилган Амрни бажарадилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/50Аллоҳ деди: “Икки илоҳ тутманг. Унинг Ўзи яккаю-ягона Илоҳ. Ёлғиз Мендан қўрқинг!”
Tafsir
Пчела
Аят 16/51Осмонлару-Ердаги борлиқ Унинг. Доимий Ўзгармас Дин ҳам фақат Унинг. Наҳотки Аллоҳдан ўзгага тақво қиласиз/ҳимоя истайсиз?
Tafsir
Пчела
Аят 16/52Сиздаги ҳар қандай неъмат Аллоҳдан. Сўнг, қачонки бирор зарар тегса, сиз фақат Унга нолийсиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/53Кейин, сиздан зарарни кетказгач эса, бир қисмингиз Раббингизга шерик қўшаяпсиз,
Tafsir
Пчела
Аят 16/54Улар Аллоҳга қизларни нисбат беришади -У бундан пок ва олийдир! Ўзларига эса ўзлари ёқтирганини/ўғилларни.
Tafsir
Пчела
Аят 16/55Биз берган ризқдан ўзлари танимаган/жиннлар учун улуш ажратадилар. Аллоҳга қасамки, ҳар бир уйдирганингиз ҳақида сўроққа тутиласиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/56Улар Аллоҳга қизларни нисбат беришади -У бундан пок ва олийдир! Ўзларига эса ўзлари ёқтирганини/ўғилларни.
Tafsir
Пчела
Аят 16/57Қачонки улардан бирортасига қиз хабари берилса, юзи қорайиб, ғазабга тўлади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/58Бу хабарнинг ёмонлиги туфайли қавмидан яширинади. Уни хор тутсами ёки тупроққа қорсами? Қанчалик ёмон ҳукм қилмоқдалар!
Tafsir
Пчела
Аят 16/59Охиратга ишонмайдиганлар учун ёмонлик мисоли бор. Аллоҳ учун эса Энг Олий мисол. У Азиз Ҳаким /барчадан устун куч-қудрат ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Пчела
Аят 16/60Агар Аллоҳ одамларнинг зулмлари учун ушлаганида, унда бирор жонзотни қолдирмас эди. Лекин у белгиланган муддатга кечиктиради. Уларнинг муддати етганда, бир лаҳза ортга ҳам сура олмаслар, олдга ҳам ўта олмаслар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/61Ўзлари ёқтирмаганни Аллоҳга нисбат беришади, ва “Биз учун энг гўзал мукофот” дея тиллари ёлғон сўзлайди. Ҳеч шубҳасиз, улар учун Олов бор, улар унга энг олдинда келтириладилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/62Аллоҳга қасамки, сендан олдинги умматларга ҳам Расуллар юборганмиз, Шайтон/йўлдан оздирувчи уларга ўз амалларини зийнатли қилди, мана бугун ҳам уларнинг валийси/йўл кўрсатувчиси. Улар учун Аламли Азоб бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/63Биз сенга Китобни/Қонунни нозил қилдик, улар ихтилоф этган нарсаларни очиқ баён қилишинг учун, имон келтирганларга Йўл кўрсатувчи ва Раҳмат бўлиши учун.
Tafsir
Пчела
Аят 16/64Аллоҳ самодан сув тушириб, у билан Ерни ўлганидан кейин тирилтирди; Эшитгувчилар учун бунда оят-ибрат бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/65Чорвада ҳам сиз учун ибрат бор (23:21) Уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан оқ/тоза ва юмшоқ ичиладиган сут чиқариб, сизни суғорамиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/66Хурмо ва узум меваларидан маст қилувчи ичимлик ҳамда гўзал ризқ оласиз. Ақл ишлатувчилар учун бунда оят-ибрат бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/67Раббинг асаларига ваҳй қилди: “Тоғларда, дарахтларда, ва қурилган чортоқларда инлар қур”.
Tafsir
Пчела
Аят 16/68Ҳамда турли мевалардан егайсан, тавозеъ ила Раббингнинг йўлларида юргайсан. Унинг қорнидан ранг-баранг ичимлик чиқади, унда одамлар учун шифо бор. Тафаккур қилувчилар учун бунда оят-ибрат бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/69Аллоҳ сизни яратди, сўнгра вафот топгизади; сизлардан баъзилар энг заиф ҳаётга — билгандан кейин ҳеч нарса билмас ҳолга қайтарилади. Ҳақиқатан, Аллоҳ Алим Қодир /Билгувчи ва Қодир.
Tafsir
Пчела
Аят 16/70Аллоҳ бирингизга бошқангиздан кўра кўпроқ ризқ берган/ризқда фазилатли қилган. Ризқда фазилатли қилинганлар эса ўзлари масъул бўлганларга/яъни ризқдан бўлишиши керак бўлганларга бермайди, ҳолбуки уларнинг ҳам бу ризқда бирдек ҳаққи бор. Наҳотки Аллоҳнинг берган неъматини яширсалар/неъматига нонкўр бўлсалар? (41:10; 70:24-25)
Tafsir
Пчела
Аят 16/71Аллоҳ сизларга ўзингиздан жуфтлар қилиб берди, сизлар учун жуфтларингиздан фарзанд ва набиралар берди, сизларга покиза ризқлар берди. Энди улар Ботилга ишониб, Аллоҳнинг неъматига нонкўр/кофир бўладиларми?
Tafsir
Пчела
Аят 16/72Улар Аллоҳдан ўзгаларга, Осмонлару-Ерда ризқ беришга қодир бўлмаган ва ҳеч қачон қодир бўлолмайдиганларга қуллик/хизмат қилмоқдалар,
Tafsir
Пчела
Аят 16/73Аллоҳга ўхшашлар/мисллар келтирманг! Аллоҳ билади, сиз билмассиз. (42:11)
Tafsir
Пчела
Аят 16/74Аллоҳ шундай мисол келтиради: бировнинг мулки бўлган, ўзи ҳеч нарсага қодир бўлмаган қул билан Биз Ўзимиз гўзал ризқ берган, ундан яширин ва ошкор инфоқ этадиган киши. Булар бирдек бўладими? Аллоҳ ҳамд-мақтовларга лойиқ*, лекин уларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/75*ризқ беришда барчага етарли миқдорда ёғдириб-ундиради, таълим беришда ҳам энг мукаммал ҳужжатларни келтиради.
Аллоҳ яна икки кишини мисол келтиради: бири ҳеч нарса қўлидан келмайдиган гунг, эгасига юк холос — қаерга юбормасин, ҳеч қандай яхшилик келтирмайди. Иккинчиси эса Тўғри йўлда бўлиб, бошқаларни адолатга буюради. Булар бирдек бўладими?
Tafsir
Пчела
Аят 16/76Осмонлару-Ердаги ғайб илмлари Аллоҳнинг. Қиёматни қоим қилиш ҳам худди кўз очиб юмгунча, ёки ундан-да яқинроқ бир иш. Ҳақиқатан, Аллоҳ барча нарсага қодир.
Tafsir
Пчела
Аят 16/77Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан чиқарди, ҳеч нарса билмас эдингиз. Шукрини адо этишингиз учун сизга эшитиш, кўриш ва фикрлаш неъматини берди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/78Унинг амрига бўйсунган Само бўшлиғидаги қушларга қарамадиларми? Уларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ушлаб тургани йўқ. Муминлар учун бунда оятлар-ишоратлар бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/79Аллоҳ сизга уйларингиздан қўнимгоҳлар қилиб берди, чорва териларидан ҳам кўч ва қўним кунларингиз осон қурилиб-йиғиладиган енгил уйлар/чодирлар қилиб берди. Уларнинг жунларидан, юнгларидан ва қилларидан бир муддат фойдалана оладиган кийимлар, тўшаклар ва буюмлар қилиб берди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/80Аллоҳ Ўз яратганларидан сиз учун соя-салқинлар қилиб берди, ва сиз учун тоғларда бошпаналар/ғорлар қилиб берди, ва сиз учун иссиқдан асрайдиган кийимлар, ва жангда ҳимоя қиладиган кийимлар/зирҳлар қилиб берди. Сиз Ислом/Омонликда бўлишингиз учун Аллоҳ сизга ўз неъматини ана шундай тўлиқ қилиб беради.
Tafsir
Пчела
Аят 16/81Агар юз ўгирсалар, сенинг вазифанг фақат очиқ етказиш холос. (5:92)
Tafsir
Пчела
Аят 16/82Аллоҳнинг неъматини таниб, сўнгра бу неъматларни инкор этадилар. Уларнинг кўплари нонкўрлар/кофирдир.
Tafsir
Пчела
Аят 16/83Кун келиб, ҳар умматдан гувоҳ келтирганимизда, кофир бўлганларга на изн берилади, на узр талаб этилади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/84Ноҳақлик/Зулм қилганлар Азобни кўрганида, уларга на енгиллатилади, на фурсат берилади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/85Шерик қўшганлар ўз шерикларини кўрганида дедилар: “Эй Раббимиз, анавилар бизнинг қўшган шерикларимиз, Сендан ўзга дуо қилганларимиз”. Улар сўз қотадилар: “Сизлар ёлғончисизлар”.
Tafsir
Пчела
Аят 16/86У кунда Аллоҳга таслим* бўлдилар, уйдирганлари улардан ғоиб бўлди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/87*урушда мағлуб рақибнинг таслим бўлиши
Кофир бўлганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар учун эса, уларнинг йўлдан озганликлари туфайли азоб устига азобни зиёда қиламиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/88Кун келиб, ҳар бир уммат ичидан уларга қарши гувоҳ келтирилади, сени ҳам анавиларга қарши гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Китобни, барча нарсанинг баёни, ҳамда мусулмонлар/таслим бўлганлар учун Тўғри Йўл, раҳмат ва хушхабар ўлароқ нозил қилдик.
Tafsir
Пчела
Аят 16/89Ҳақиқат шуки, Аллоҳ адолатни, ва яхшиликни, ва яқинларга беришни буюради ва Фаҳш ишлардан, Мункардан/ёмонликдан ва Бағйдан/зулмдан қайтаради. Ибрат олишингиз учун, сизга ваъз қилади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/90Қачонки Аллоҳга аҳд берсангиз, аҳдга вафо қилинг, аҳдлар боғланганидан кейин бузманг, зеро Аллоҳни ўзингизга Вакил қилгансиз/Аллоҳга суянгансиз. Аллоҳ сизнинг қилаётган амалларингизни билиб туради.
Tafsir
Пчела
Аят 16/91Ўзаро битимларни бузманг, худди ипини кучли ўраб боғлаганидан кейин яна сўкадиган хотинга ўхшаманг. Бир қавм бошқасидан бойлик ва сон жиҳатидан устун дея, битимларни ўзаро хийла воситаси қилиб олаяпсиз. Аллоҳ бунинг билан сизни фақатгина имтиҳон қилмоқда, ва сиз ихтилоф қилган нарсаларни Қиёмат куни баён қилиб беради.
Tafsir
Пчела
Аят 16/92Аллоҳ хоҳласа, барчангизни бир уммат қила оларди, лекин Унинг Ўзи истаганини адаштиради ва истаганини Йўлга солади, ва сизлар қилиб ўтган ишларингиздан сўроққа тутиласиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/93Битимларингизни ўзаро хийла ва алдов учун восита қилиб олманг, акс ҳолда собит босган қадам тойиб кетади, Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз учун ёмонлик тотасиз ва Улуғ Азобга дучор бўласиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/94Аллоҳга берган Аҳдингизни оз эвазга сотманг. Агар билсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридаги яхшироқ.
Tafsir
Пчела
Аят 16/95Сизда бори бир кун битади, Аллоҳнинг ҳузуридаги эса боқий/битмас-туганмас. Сабр қилганларни энг яхши амаллари билан мукофотлаймиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/96Эркак ва аёллардан кимки мумин бўлган ҳолда солиҳ амал қилса, унга покиза ҳаёт ато этамиз, ва қилган энг яхши амаллари билан мукофотлаймиз.
Tafsir
Пчела
Аят 16/97Қуръонни қироат қилганингда Шайтони-Рожимдан/Аллоҳ ҳақида билмаганини иддао қилиб тўғри йўлдан адаштирувчидан Аллоҳга сиғин.
Tafsir
Пчела
Аят 16/98Имон келтирган ва Раббига суянганлар устида ҳеч қандай куч-қудратга эга эмас у.
Tafsir
Пчела
Аят 16/99Унинг куч-қудрати фақат уни валий/йўл кўрсатувчи қилиб олганлар ва Аллоҳга шерик қўшганлар устида холос.
Tafsir
Пчела
Аят 16/100Бир оят ўрнига бошқа оят келтирганимизда — Аллоҳнинг Ўзи нима нозил қилишни билади, — улар дедилар: “Сен ўзинг уйдиряпсан!” Йўқ, уларнинг кўпи билмайди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/101Сен айт: “Уни Раббингдан ҳақ ила Руҳул-Қудус нозил қилди. Муминларни собит айламоқ ва мусулмонлар/таслим бўлганлар учун Тўғри Йўл ва Мужда бўлсин учун”.
Tafsir
Пчела
Аят 16/102*Руҳул-Қудус — 2:87
Улар дейдилар: “Унга бир башар/оддий одам ўргатади!” Бундай дейишларини биламиз. Ҳақдан оғиб, айблаётган одамнинг тили ажамий. Бу эса очиқ арабий.
Tafsir
Пчела
Аят 16/103Аллоҳнинг оятларига ишонмайдиганларни Аллоҳ йўлга солмайди, улар учун Аламли Азоб.
Tafsir
Пчела
Аят 16/104Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига ишонмайдиганлар уйдиради; ёлғончилар ана ўшалардир.
Tafsir
Пчела
Аят 16/105Кимки имонидан кейин Аллоҳга кофир бўлса ва қалбини куфрга очиб берса, унинг учун Улуғ Азоб бор. Инкор этишга мажбурланган, аммо қалби иймон билан ҳузур-халоват топганлар мустасно. Кимки кофирликка дилини очиб берса, уларга Аллоҳнинг Ғазаби ва Улуғ Азоб бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/106Зеро улар бу Дунё ҳаётини Охиратдан афзал кўрдилар. Аллоҳ бундай кофирларни/нонкўрларни йўлга солмайди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/107Ана ўшаларнинг қалби, кўзи ва қулоқларини Аллоҳ муҳрлаб қўйган. Ғофиллар/бепарволар ана ўшалар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/108Ҳақиқат шуки, ўшалар охиратда бой берадилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/109Фитнага солинганидан кейин ҳижрат қилган, сўнгра жидду-жаҳд қилган ҳамда сабр қилганларга нисбатан Раббинг Ғафур Раҳим/ кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Пчела
Аят 16/110У Кунда ҳар ким келиб, ўз жонини қутқаришга уринади, ҳар ким ўз қилмишига тўла иқрор бўлади ва ҳеч кимга ноҳақлик қилинмайди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/111Аллоҳ бир шаҳарни мисол келтирди: у тинчлик-омонлик ва ҳузур ҳаловат юрти эди, ҳар тарафдан мўл ризқ келиб турарди. Лекин Аллоҳнинг неъматларига нонкўрлик қилишди, ва қилган ҳунарлари дастидан Аллоҳ ҳам унга очлик ва қўрқув либоси кийдирди.
Tafsir
Пчела
Аят 16/112Уларга ўз ораларидан Расул келган эди, уни ёлғончига чиқардилар, зулмларида давом этаётганида эса, уларни Азоб ушлади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/113Аллоҳ берган ризқдан ҳалол ва покиза ҳолда енг, агар ёлғиз Унга қуллик/хизмат қилсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукур қилинг.
Tafsir
Пчела
Аят 16/114У сизга фақат ўлаксани, қонни, чўчқа гўштини, ҳамда Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилганни ҳаром қилган. Ким мажбур қолса, бошқанинг ҳаққини емаган ва ҳаддидан ошмасдан еса, Аллоҳ Ғафур Раҳим/мажбур қолган қулларини кечирувчи, мажбур қолган қулларига раҳмдил.
Tafsir
Пчела
Аят 16/115Тилларингиз билан Аллоҳга ёлғон уйдириш учун “Бу Ҳалол, бу Ҳаром”, деманг. Аллоҳга қарши ёлғон уйдирганлар асло нажот топмаслар/муродига етмаслар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/116Озгина баҳраманд бўлиш бор холос, кейин эса уларга Аламли Азоб бор.
Tafsir
Пчела
Аят 16/117Яҳудий бўлганларга ҳам, олдинроқ сенга қисса қилганларимизни ҳаром қилганмиз. Биз уларга ноҳақлик қилмадик, балки ўз-ўзларига жабр-зулм қилдилар.
Tafsir
Пчела
Аят 16/118Билмасдан ёмонлик қилиб, кейин тавба қилиб қайган ҳамда ўзини ислоҳ этиб ўнглаганлар тарафини олади Аллоҳ. Сенинг Раббинг Ғафур Раҳим/кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Пчела
Аят 16/119Ҳақиқат шуки Иброҳим Аллоҳни яккаю-ягона Ўзига қуллик қилиб ўтган уммат эди, мушриклардан бўлган эмас,
Tafsir
Пчела
Аят 16/120Унинг неъматларига шукр қилди. Уни танлаб олди, Тўғри Йўлга йўллади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/121Унга бу дунёда яхшиликлар бердик, Охиратда у албатта солиҳлардан.
Tafsir
Пчела
Аят 16/122Кейин сенга ваҳй қилдик: “Иброҳимнинг миллатига/динига Ҳаниф бўлган ҳолда эргаш, у мушриклардан бўлган эмас”.
Tafsir
Пчела
Аят 16/123Сабт фақатгина ихтилоф қилганларга қарши қилинган. Раббинг Қиёмат Кунида улар орасидаги ихтилофлар бўйича ҳукм қилади.
Tafsir
Пчела
Аят 16/124Раббингнинг йўлига ҳикмат ва гўзал насиҳат билан чорлагин, ва улар билан энг яхши услубда баҳс юритгин. Ҳақиқатан, Раббинг йўлдан адашганларни ҳам яхши билади, Тўғри Йўлга юрганларни ҳам.
Tafsir
Пчела
Аят 16/125Агар жазоламоқчи бўлсангиз, сизга етказган зарар миқдорича жазоланг. Агар сабр қилсангиз, бу яхшироқ.
Tafsir
Пчела
Аят 16/126Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ билан. Улар учун қайғурма ва уларнинг макрларидан ғамгин бўлма.
Tafsir
Пчела
Аят 16/127Зеро Аллоҳ мудом тақво ва яхшилик қилгувчилар билан бирга.
Tafsir
Пчела
Аят 16/128Аяты: 129
Место откровения: Mекка