Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан
Tafsir
Женщины
АятЖенщины
Tafsir
Женщины
АятЭй одамлар! Сизни бир нафсдан/бир хил аслдан яратган, ва айни аслдан унинг жуфтини яратиб, икковидан кўплаб эркагу-аёлларни таратган Раббингизга тақво қилинг! Номи ила бир-бирингиздан истайдиганингиз Аллоҳга тақво қилинг; ва раҳм эгаларининг/яқин қариндошларнинг ҳаққларидан қўрқинг. Шубҳасиз, Аллоҳ устингизда Рақийб/яқиндан кузатиб туради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/1Етимларнинг ҳаққида адолат қила олмасликдан андиша этсангиз, сиз учун покиза/никоҳи ҳалол аёллардан икки, уч ё тўрттадан никоҳланг. Агар бунда адолатни таъминлай олмасликдан андиша этсангиз, биттадан никоҳланг ёки қўл остингизда/таъминотингиз остида бўлганлар билан чекланинг — ноҳақликка ўтмасликка яқинроғи мана шу.
Tafsir
Женщины
Аят 4/2Етимларнинг ҳаққида адолат қила олмасликдан андиша этсангиз, сиз учун покиза/никоҳи ҳалол аёллардан икки, уч ё тўрттадан никоҳланг. Агар бунда адолатни таъминлай олмасликдан андиша этсангиз, биттадан никоҳланг ёки қўл остингизда/таъминотингиз остида бўлганлар билан чекланинг — ноҳақликка ўтмасликка яқинроғи мана шу.
Tafsir
Женщины
Аят 4/3Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб, урф ва жамият қабулларига уйғун миқдорда/тарзда беринг. Агар ўзлари ундан бир қисмини сизга бағишласалар, уни офият-ла еяверинг.
Tafsir
Женщины
Аят 4/4Аллоҳ сизга қиём воситаси/турмушни оёқда тутувчи восита қилган молларингизни ақлий балоғатга етмаганларга бериб қўйманг, балки ўша молларни уларнинг ейиш-ичиши ва кийим-кечаги учун сарфланг, уларга маъруф сўзлардан сўйланг.
Tafsir
Женщины
Аят 4/5Етимлар никоҳ ёшига етгунларига қадар уларни кузатиб синанг, қачонки уларда Рушд/ақлий балоғат кўрсангиз/ўз молини ўзи тасарруф эта олишига қаноат хосил қилсангиз, уларнинг молларини ўзларига топширинг. Улғаядилар дея, бу молларни исроф ила еманг. Бой-ўзига тўқлар, уларнинг молларига нисбатан иффатли бўлсинлар. Фақир-муҳтожлар бўлса, маъруф миқдорда есин. Уларга молларини топширганда, бунга гувоҳларни ҳам қатнаштиринг. Аллоҳнинг Ўзи етарлича ҳисобга олади/ҳисобини сўрайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/6Ота-она ва қариндошлар қолдирган мол-мулкда эркаклар учун насиба/мерос ҳаққи бор. Ота-она ва қариндошларнинг қолдирганида аёллар учун ҳам — озидан ҳам, кўпидан ҳам – фарз қилинган бир миқдорда насиба/мерос ҳаққи бор.
Tafsir
Женщины
Аят 4/7Меросни тақсимлашда узоқ-яқин қариндошлар, етимлар ва бечора-мискинлар ҳозир бўлсалар, бу ризқлардан уларга ҳам беринг, уларга маъруф сўзлар айтинг.
Tafsir
Женщины
Аят 4/8Ўзлари ҳам заиф ва бечора норасидаларни ортда қолдирганда, уларнинг ҳолидан андиша этадиган кимсалар қўрқсинлар, Аллоҳга тақво қилсинлар ва тўғри сўзни сўйласинлар.
Tafsir
Женщины
Аят 4/9Етимларнинг молини зулм/ноҳақлик билан егувчилар, фақатгина қоринларини олов билан тўлдирадилар, ва яқинда қизиган дўзахга тушадилар.
Tafsir
Женщины
Аят 4/10Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида шуларни тавсия этади: бир ўғил фарзандга икки қиз фарзанд улуши; агар аёллар иккидан кўп бўлса, уларга маййитдан қолган мероснинг учдан иккиси; агар фарзанд биргина аёл бўлса, унга мероснинг ярми, агар маййитнинг фарзанди бўлса; ота-онанинг ҳар бирига мероснинг олтидан бири; агар маййитнинг фарзанди бўлмаса ва унга фақат ота-онаси ворис бўлса, онасига мероснинг учдан бири; агар маййитнинг ака-укалари бўлса, онасига мероснинг олтидан бири қилинган васият ва қарзлар адо этилганидан сўнг. Оталарингиз бор ва ўғилларингиз бор, манфаат жиҳатидан қай бирлари сизга яқинроқ эканини билмайсиз. Аллоҳдан келган фарз бу. Аллоҳ Алим Ҳаким /илм ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/11Жуфтларингиз қолдирганидан ярми сизга, агар уларнинг фарзанди бўлмаса; агар фарзанди бўлса, қилинган васият ва қарзлари адо этилганидан сўнг, қолганининг тўртдан бири сизга; агар бефарзанд бўлсангиз, сиз қолдирганнинг тўртдан бири аёлларингизга; агар фарзандингиз бор бўлса, қилинган васият ва қарзлар адо этилганидан сўнг, сиз қолдирганнинг саккиздан бири аёлларингизга. Агар бир эркак ёки аёл ота-онасиз ва фарзандсиз (Калола) бўлса, унинг ака/укаси ёки опа/синглиси бўлса, уларнинг ҳар бирига меросдан олтидан бир улуш; агар туғишганлар бундан кўп бўлса, учдан бирига шериклар. Булар барчаси — қилинган васият ва қарзлар адо этилганидан сўнг. Ҳеч кимга зарар етказилмасин. Ана шулар Аллоҳнинг васияти. Аллоҳ Алим ва Ҳалим/билгувчи ила мулойим муомала қилади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/12Мана шулар — Аллоҳнинг ҳадд/чегаралари. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига (юборган Элчисига/Рисолатига) бўйсунса, уни остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритади, унда абадий қолади. Улкан Ютуқ ана шу.
Tafsir
Женщины
Аят 4/13Кимки Аллоҳга ва Расулига (юборган Элчисига/Рисолатига) бўйсунишдан бўйин товласа ва Унинг қўйган ҳадд/чегараларини бузса, уни Оловга ташлайди, унда доимо қолади, унга Хорловчи Азоб бор.
Tafsir
Женщины
Аят 4/14Аёлларингиздан бузуқлик/бир жинсли муносабат қилганлари ҳақида сиздан тўртта гувоҳ талаб этинг. Агар тўртта гувоҳ бўлса, бундай аёлларни, то вафот этгунларича ёки Аллоҳ улар учун бирор йўл кўрсатгунича, уйларда тутинг.
Tafsir
Женщины
Аят 4/15Орангизда бузуқлик/бир жинсли муносабат қилган эркакларга эса азият етказинг. Агар иккиси ҳам тавба қилиб қайтса, ўзларини ўнгласа, уларга азият етказишдан воз кечинг. Аллоҳ Таввоб Раҳим/тавба қилганларга қайтувчи, раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/16Аллоҳ қабул этишни Ўз зиммасига олган тавба — жаҳолатдан/билмасдан ёмонлик содир этиб, сўнгра тезда қайтувчиларнинг тавбаси. Ана ўшаларнинг тавбасини Аллоҳ қабул қилади. Аллоҳ Алим Ҳаким/Илм ва Ҳикмат эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/17Ёмонликлар қилиб юриб, ўлим келганида “Энди тавба қилдим”, дегувчилар учун тавба йўқ. Кофир ҳолида ўлганлар учун ҳам тавба йўқ. Ана ўшалар учун Аламли Азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/18Эй иймон келтирганлар! Аёлларни ўз истакларига қарши мерос олиш сизга ҳалол эмас. Берган маҳрингиздан бир қисмини қайтиб олиш учун уларни мажбуран тутманг; агар аниқ исботланган бузуқлик содир этсалар мустасно. Улар ила яхшиликда/маъруфда турмуш кечиринг. Агар уларни хуш кўрмасангиз, билингки, сиз хуш кўрмаган бир нарсада Аллоҳ кўп хайр қилган бўлиши мумкин.
Tafsir
Женщины
Аят 4/19Бир жуфт ўрнини бошқа бир жуфт билан ўзгартирмоқчи бўлсангиз, уларнинг (аёлларнинг) бирортасига қинторларча/ҳаддан зиёд бойлик берган бўлсангиз ҳам, берганингиздан ҳеч нарса қайтариб олманг. Наҳотки уни бўҳтон ва улкан гуноҳ ўлароқ оласиз?
Tafsir
Женщины
Аят 4/20Қандай қайтариб оласиз уни?! Ўзаро қовушган ва улар сиздан кучли аҳд-паймон олган бўла туриб-а!?
Tafsir
Женщины
Аят 4/21Оталарингиз никоҳига олган аёлларни никоҳингизга олманг! Аввал ўтганлари мустасно. Бу иш, ҳақиқатан, бузуқлик, манфур ва ёмон йўлдир!
Tafsir
Женщины
Аят 4/22Сиз учун ҳаром қилинган аёллар: оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, амма ва холаларингиз, ака-укангизнинг қизлари, опа-синглингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, аёлингизнинг оналари; ўзингиз қовушган аёлларнинг қарамоғи остидаги қизлари (агар у аёллар билан қовушмаган бўлсангиз гуноҳ йўқ) ва ўз пуштингиздан бўлган ўғлингизнинг ажрашган аёллари; ҳамда опа-сингилни қўшиб олиш ҳам, агар аввал ўтган бўлса, мустасно, зеро Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/23Аёллар орасидан эрли аёллар/ёмон йўлга юрмаган покизалари ҳам, фақат қўл остингиздагилар/жавобгарлигингиз остидагилар мустасно (60:10). Аллоҳнинг зиммангиздаги Китоби/ёзгани мана шулар. Булардан бошқаларига уйланишингиз — ўз молларингизни сарф этиб уларни талаб этиш, улар билан иффатли яшамоқ ва зино қилмаслик шарти билан — сизга ҳалолдир; улардан баҳраманд бўлганингиз учун уларнинг эвазларини/маҳрларини беришингиз — зиммангизда фарз. Бу фарзлар адо этилганидан кейин ўзаро розилик ила қовушишингизда гуноҳ йўқ. Барча нарсанинг илми ва ҳикмати Аллоҳнинг ҳузурида.
Tafsir
Женщины
Аят 4/24Сиздан кимда-ким мумина муҳсонат аёлларни никоҳига ололмаса, қўл остингиздаги/жавобгарлигингиз остидаги мумина хизматчи қизлар билан никоҳланг. Аллоҳ сизнинг иймонингизни яхшироқ билади. Барчангиз бир-бирингиздансиз. Шундай экан, иффатли яшамоқ, зино қилмаслик ва ўйнаш тутмаслик шарти билан уларни ўз аҳлининг изни билан никоҳланг, ва маъруф миқдорда маҳрларини беринг. Никоҳланганидан кейин фаҳш содир этсалар, уларга бериладиган жазо, муҳсонат аёлларга бериладиган жазонинг ярмидир. Бу/мумина хизматчига никоҳлаш, орангизда ким бузуқ йўлга тушишдан қўрққанлар учун. Сабр қилмоғингиз ўзингиз учун яхшироқ. Аллоҳ Ғафур Раҳим/кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/25Аллоҳ сизга очиқ-равшан баён қилиб бермоқ истайди, сиздан олдингиларнинг йўлларига йўллайди ва тавбангизни қабул этади. Аллоҳ Алим Ҳаким/илм ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/26Аллоҳ тавбангизни қабул этмоқ истайди; шаҳватларига эргашганлар эса, майли-азим* ила мойил бўлишингизни истайди. (*майли-азим — шаҳватларга бўлган майл)
Tafsir
Женщины
Аят 4/27Аллоҳ сизга енгиллик бермоқ истайди. Зеро инсон заиф яратилган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/28Эй иймон келтирганлар! Ўзаро молларингизни ботил йўллар билан еманглар. Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса мустасно. Ўз-ўзингизни ўлдирманг/ўз қавмингизни ҳалокат сари етакламанг. Аллоҳ сизга раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/29Ким зулм ва тажовуз ила бундай қилса, уни дўзахга ташлаймиз. Аллоҳ учун бу осон.
Tafsir
Женщины
Аят 4/30Агар наҳй этилган/қайтарилган нарсаларнинг катталаридан узоқ турсангиз, гуноҳларингизни ўчирамиз ва сизни мукаррам ўринларга киритамиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/31Аллоҳ бирингизга бошқангиздан фарқли берган/фазилатли қилган нарсаларни орзу этманг. Эркакларга ўз қозонганидан улуш бор. Аёлларга ўз қозонганидан улуш бор. Аллоҳдан Унинг фазлидан сўранг. Аллоҳ ҳар бир нарсани билиб турган Зотдир.
Tafsir
Женщины
Аят 4/32Ҳар бирини ота-она ва қариндошларнинг қолдирганига ворислар қилдик. Масъулият остидагиларга ўз улушини беринг. Аллоҳ ҳар бир нарсага гувоҳ.
Tafsir
Женщины
Аят 4/33Аллоҳ эркакларга берган фарқли фазилатлари сабабли, эркаклар аёллар учун молларидан инфоқ этадилар, улар учун Қаввом/аёлларнинг эҳтиёжларини таъминлашдан масъулдирлар — Солиҳа ва Қонита/Аллоҳнинг амрларига бўйсунган, ҳамда Аллоҳнинг муҳофаза этганини ғойибда ҳам муҳофаза этувчи аёлларни таъминлашдан. Ажрашиб кетишидан андиша этганингиз аёлларга эса, ваъз-насиҳат қилинг, уларни ётоқларини айиринг, уларни холий қўйинг. Агар итоат этсалар/ажрашиш фикридан қайтсалар, уларга қарши ўзга йўл изламанг. Олий Кабийр/Олий ва Буюк бўлган зот Аллоҳдир.
Tafsir
Женщины
Аят 4/34Агар эр-хотин ажрашиб кетишидан андиша этсангиз, эр тарафидан бир ҳакам ва хотин тарафидан бир ҳакам чиқаринг. Ярашмоқ истасалар, Аллоҳ улар орасини бунга муваффақ айлайди. Аллоҳ Алим Хобир /билгувчи ва хабардор зот.
Tafsir
Женщины
Аят 4/35Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг — Унга бу қулликда/хизматда ҳеч нарсани шерик қўшманг: Ота-онага, яқинларга, етим ва химоясизга, чорасиз мискинларга, яқин қўшнига, узоқ қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳларга, йўлда қолганларга ва қўл остингиздаги/жавобгарлигингиз остидагиларга яхшилик қилинг. Корчалон ва мақтанчоқларни Аллоҳ яхши кўрмайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/36Улар ўзлари бахиллик қилади, ўзгаларни бахилликка буюради ва Аллоҳнинг берган неъматларни яширади, бундай нонкўрлаар/кофирлар учун Хорловчи Азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/37Улар Аллоҳга ва Охират кунига ишонмайди ва инфоқ қилса ҳам фақат риё учун/халққа кўрсатиш учун сарфлайди, ҳамда ҳамроҳи шайтон бўлганлар ана ўшалар. Қанчалар ёмон ҳамроҳ!
Tafsir
Женщины
Аят 4/38Аллоҳга ва Охират кунига ишонсалар, ҳамда Аллоҳ берган ризқдан инфоқ этсалар, қандай зарари бор эди?! Аллоҳ уларни билиб турибди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/39Аллоҳ заррача зулм/ноҳақлик қилмайди. Агар яхшилик бўлса, бир неча баробарга айлантиради ҳамда Ўз даргоҳидан Улуғ ажр-мукофот беради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/40Ҳар умматдан бир гувоҳ келтириб, анавилар қаршисига сени гувоҳ келтирганимизда қандай бўлади?!
Tafsir
Женщины
Аят 4/41Кофир бўлганлар ва Расулга осий бўлганларнинг у Кундаги истаги — Ерга/тупроққа қоришиб кетиш. Улар Аллоҳдан ҳеч гапни яшира олмаслар.
Tafsir
Женщины
Аят 4/42Эй имон келтирганлар! Ақлий тетикликни йўқотган ҳолингизда – то нима деётганингизни биладиган ҳолга келгунча, ва жисмоний покликни йўқотган ҳолингизда эса, то ювиниб поклангунча, Салотга/Кўрсатилган Йўл-йўриқларга яқинлашманг. Агар йўлдан ўтувчилар бўлсангиз, мустасно. Агар хаста ёки сафарда бўлсангиз ёхуд бирортангиз ҳожатхонадан келиб, ёхуд аёлларга тегиниб, сув топа олмаса, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг: юз-қўлларга масҳ тортинг. Ҳақиқатан, Аллоҳ Афув, Ғафур/ хатоларни авф этади ва гуноҳларни кечиради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/43Кўрмадингми, Китобдан насиба берилганлар адашувни сотиб олишади ва сизнинг ҳам Йўлдан адашишингизни исташади?
Tafsir
Женщины
Аят 4/44Ҳолбуки, душманларингизни Аллоҳ Ўзи яхшироқ билади. Аллоҳнинг Ўзи етарли Валий/йўл кўрсатувчи, Аллоҳнинг Ўзи етарли Насир/ёрдами ила ғолиб қилгувчи.
Tafsir
Женщины
Аят 4/45Яҳудийлар орасида шундайлар бор, сўзларни асл маъносидан буради. Бу динга раҳна солиб, тилларини буриб: “Эшитдик ва осийлик қилдик! Тингла, эй тингланмас! Бизга чўпонлик қил!” дейишади. Агар “Эшитдик ва бўйсундик, тингла, бизга нозир бўл”, деганларида, ўзлари учун яхшироқ ва тўғрироқ бўларди. Лекин куфрлари/нонкўрликлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлади. Шу боис, озчиликдан бошқаси иймон келтирмайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/46Эй Китоб берилганлар! Баъзи юзларни бузиб, тескари бурмай туриб, ва уларни Сабт аҳлини лаънат этганимиздек лаънат этмай туриб, имон келтиринг — сиздагини тасдиқ этувчи қилиб нозил этганимизга иймон келтиринг. Аллоҳнинг амри барибир рўёбга чиқади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/47Аллоҳ Ўзига шерик қўшилишини кечирмайди, бундан бошқасини истаганига кечиради. Ким Аллоҳга шерик қўшса, шубҳасиз, улкан гуноҳ уйдирибди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/48Ўзларини поклаб оқлаётганларни кўрмадингми?! Йўқ! Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини поклайди, заррача ҳам зулм/ноҳақлик қилинмайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/49Қара, Аллоҳга қарши қандай ҳам ёлғон уйдиришмоқда! Очиқча гуноҳ бўлишга шунинг ўзи етарли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/50Кўрмадингми, Китобдан насиба берилганлар ирим/бутлар ва Тоғутга ишонади; куфрга ботганларни кўрсатиб: “Иймон келтирганлардан кўра мана шулар тўғрироқ йўлда”, дейишади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/51Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлаган. Аллоҳ кимни лаънатласа, унга ҳеч қандай ёрдамчи тополмассан.
Tafsir
Женщины
Аят 4/52Ёки уларда Мулкдан/Подшоҳликдан ҳам насиба бор эканми? Мабодо бўлганида, одамларга зиғирча ҳам бермаган бўлишарди!
Tafsir
Женщины
Аят 4/53Tafsir
Женщины
Аят 4/54Улардан кимдир унга иймон келтирди, кимдир унга тўсқинлик қилди; Куйдириш учун Жаҳаннам етарли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/55Бизнинг оятларимизга кофир бўлганларни яқинда дўзахга улоқтирамиз. Терилари пишиши билан, териларини бошқа тери ила ўзгартирамиз, токи азобни янгидан тотсинлар. Аллоҳ Азиз ва Ҳаким /куч-қудрат ва ҳикмат/ҳукм эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/56Имон келтириб, солиҳ амал қилганларни эса, остларидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритамиз, у ерда доимий қоладилар. У ерда улар учун покиза жуфтлар/мева турлари бор, уларни соя-салқинларга киритамиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/57Аллоҳ Омонатларни ўз аҳлларига ўташни, одамлар орасида ҳукм қилганда, адолат билан ҳукм қилишни буюради. Аллоҳ қандай ҳам гўзал нарсага буюрмоқда! Аллоҳ Самиъ Басир/барча нарсани эшитиб кўриб туради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/58Эй имон келтирганлар! Аллоҳга бўйсунинг, Расулга бўйсунинг ҳамда ўзингиздан бўлмиш Амр эгаларига бўйсунинг. Бирор нарсада келишолмай қолсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг, агар Аллоҳ ва Охират кунига иймонингиз бўлса. Хайрли ва таъвили/оқибати яхшироқ бўлгани ана шу.
Tafsir
Женщины
Аят 4/59Кўрмадингми, “Сенга нозил бўлган ва сендан олдин нозил бўлганга ишондик”, дея даъво қилганлар Тоғутдан ҳукм сўраб боришни истайди; ҳолбуки, унга кофир бўлиш/уни инкор этиш буюрилган. Шайтон уларни узоқ адашув ила адаштиришни истайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/60Қачонки уларга дейилса: “Аллоҳнинг нозил қилганига ва Расулга келинглар”, мунофиқлар сендан тамоман узоқлашаётганини кўрасан.
Tafsir
Женщины
Аят 4/61Қачонки, қилган қилмишлари оқибатида бошига мусибат етганда, сенга келиб: “Биз фақат яхшилик ва ярашувни истаган эдик” дея Аллоҳга қасам ичишлари қандай бўлди?
Tafsir
Женщины
Аят 4/62Ана ўшаларнинг қалбларидаги Аллоҳга маълум. Сен уларга парво қилма, уларга ваъз қил, уларнинг нафсларига таъсир этувчи сўзлар сўйла!
Tafsir
Женщины
Аят 4/63Биз юборган ҳар бир Расулни, фақат унга Аллоҳнинг изни ила итоат этилсин учун юборганмиз. Агар улар, ўзларига зулм/ноҳақлик қилганларида сенга келиб, Аллоҳдан кечирим истаганларида ва Расул ҳам улар учун кечирим истаганида, албатта Аллоҳ Таввоб Раҳим/тавбаларни қабул этгувчи ва раҳмдил эканини топган бўлардилар.
Tafsir
Женщины
Аят 4/64Йўқ! Раббингга қасамки, токи улар сени ўз орасида чиққан низоларда ҳакам қилмагунича, ва сен чиқарган ечимга қалбларида танглик топмасдан, тўлиқ таслим бўлмагунича, имон келтирган бўлмайдилар! (4:60-62)
Tafsir
Женщины
Аят 4/65Уларга “Ўзингизни ўлдиринг ёки юртингиздан чиқинг!”, дея буюрганимизда, улардан, ўта озчилик мустасно, ҳеч ким бу буйруқни адо қилмаган бўларди. Агар улар ўзларига қилинган ваъзга (4:58) амал қилганларида эди, ўзлари учун яхшироқ бўларди, сабот ила туришлари ҳам кучлироқ бўларди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/66Ана ўшанда Биз уларга Ўз даргоҳимиздан Улуғ ажр-мукофот берардик.
Tafsir
Женщины
Аят 4/67Tafsir
Женщины
Аят 4/68Ким Аллоҳга ва Расулга бўйсунса (4:59), ана ўшалар Аллоҳ неъмат берганлар билан — Набийлар, Сиддиқлар, Шаҳидлар ва Солиҳлар билан биргадир. Қанчалар яхши ҳамроҳлар!
Tafsir
Женщины
Аят 4/69Ана шу — Аллоҳнинг фазли. Аллоҳнинг Ўзи етарлича билиб туради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/70Эй имон келтирганлар! Мудофаа чораларини мудом тайёр тутинг, керак бўлса, гуруҳ ҳолда қўзғолинг, керак бўлса тўп ҳолида қўзғолинг!
Tafsir
Женщины
Аят 4/71Орангизда сусткашлик қиладиганлар бор. Мабодо сизга бирор мусибат етса, дейдиларки: “Яхшиям улар билан бирга иштирок этмабман, Аллоҳ Ўзи яхшилик қилган/бир сақлаган экан”.
Tafsir
Женщины
Аят 4/72Агар сизга Аллоҳдан бирор фазл етса, у — худди сиз билан унинг орасида дўстлик йўқдек — дейдики: “Кошкийди, мен ҳам улар билан бирга бўлсам-у, Улуғ Ютуқни қўлга киритсам эди”.
Tafsir
Женщины
Аят 4/73Дунё ҳаёти ўрнига Охират ҳаётини сотиб олмоқ истаганлар, Аллоҳ йўлида жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилса, қатл этилса ёки ғолиб келса, унга Улуғ Ажр-мукофот берамиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/74Аллоҳ йўлида нега жанг қилмайсиз? Чорасиз қолган эркаклар, аёллар ва норасидалар йўлида нега жанг қилмайсиз?! Улар: “Эй Раббимиз, аҳли золимлар бўлган бу диёрдан бизни чиқаргин? Ўз ҳузурингдан бизга валий/йўл кўрсатувчи бергин ва Ўз ҳузурингдан насир/ёрдамчи бергин!” деётган бўлса!?
Tafsir
Женщины
Аят 4/75Имон келтирганлар Аллоҳ йўлида жанг қиладилар. Кофир бўлганлар эса Тоғут йўлида жанг қиладилар. Шундай экан, Шайтоннинг авлиёларига қарши жанг қилинг. Шубҳа қилмангки, Шайтоннинг/йўлдан оздирувчининг макри/тузоғи заиф бўлган тузоқдир.
Tafsir
Женщины
Аят 4/76“Қўлингизни тийинг, Салотни қоим қилинг/Буюрилган Йўлга эргашинг, Закотни адо этинг/уларни покиза сақланг!” дея буюрилган кимсаларни кўрмадингми? Уларга Жанг қилиш буюрилганида эса, баъзилари одамлардан қўрқишга тушади, худди Аллоҳ қўрқувидек ёки ундан-да қаттиқроқ қўрқув-ла: “Эй Раббимиз, нега бизга урушни буюрдинг, бироз муддатга кечиктириб турсанг бўлмасмиди?!” дедилар. Сен айт: “Дунёда озгина фойдаланиш бор холос, тақво эгалари учун Охират яхшироқ, сизга заррача ҳам зулм/ноҳақлик қилинмайди”.
Tafsir
Женщины
Аят 4/77Қаерда бўлманг, ҳатто мустаҳкам ҳимояланган қалъалар ичида бўлсангиз ҳам, ўлим сизга етиб боради. Уларга бирор яхшилик етса: “Бу Аллоҳдан”, дейдилар; бирор ёмонлик еса, “Бу сенинг дастингдан” дейдилар. Сен айт: “Барчаси Аллоҳдан!” Анави қавмга нима бўляптики, деярли ҳеч бир гапни англамайди?!
Tafsir
Женщины
Аят 4/78Сенга етган ҳар қандай яхшилик Аллоҳдан. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик — ўз нафсингдан. Биз сени одамларга Расул қилиб юборганмиз (4:59). Гувоҳ сифатида Аллоҳнинг Ўзи етарли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/79Кимки Расулга бўйсунса, Аллоҳга бўйсунган бўлади. Кимки юз ўгирса, Биз сени уларнинг устида соқчи қилиб юбормадик.
Tafsir
Женщины
Аят 4/80“Хўп бўлади” дейдилар, аммо ҳузурингдан чиқишлари биланоқ, бир қисми сен айтганнинг аксини режалайди. Аллоҳ уларнинг кечалари тузиб чиққан режаларини ёзиб боради. Парво қилма уларга, Аллоҳга суян/таваккул қил. Аллоҳнинг Ўзи суяниш учун етарли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/81Ахир Қуръон устида тадаббур/мушоҳада этмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан бўлганида, ичида кўп ихтилоф топган бўлишарди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/82Уларга бирор хавф ё тинчлик хабари келса, дарров ёйиб юборишади. Ҳолбуки, уни Расулга ва ўзларидан бўлмиш Амр эгаларига қайтарсалар, бу хабарнинг аслини текширувчилар уни аниқлаган бўлишарди. Сизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида борми, барчангиз — озчилик мустасно — шайтонга/йўлдан оздирувчига эргашиб кетган бўлардингиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/83Аллоҳ йўлида жанг қил, сен фақат ўзингдан масъулсан, муминларни ҳам ташвиқ эт. Зора, Аллоҳ кофир бўлганларнинг зарбасини дафъ айласа. Аллоҳнинг зарбаси шиддатлироқ, азоби қаттиқроқ.
Tafsir
Женщины
Аят 4/84Ким бирор яхшиликка восита бўлса, ўша яхшиликдан унга ҳам улуш бор. Ким бирор ёмонликка воситачи бўлса, ўша ёмонликдан унга ҳам насиба бор. Аллоҳ ҳар бир нарса устида Муқит/кўриб-билиб туради ва лойиқ эвазини беради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/85Сизни қўллаганларни, яна-да яхшироқ ёки худди ўзидек қўлланг. Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олиб боради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/86Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизни Қиёмат Кунига жамлайди, унда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аллоҳдан-да сўзига содиқроқ ким бор?!
Tafsir
Женщины
Аят 4/87Аллоҳ мунофиқларни ўз қилмишлари сабабли расво қилган экан, сизга нима бўлдики, улар ҳақида икки тараф бўлаяпсиз?! Аллоҳ адаштирганни Тўғри Йўлга солмоқчимисиз? Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унга ҳеч қандай йўл топиб беролмассан.
Tafsir
Женщины
Аят 4/88Уларнинг истаги — сиз ҳам худди улар каби кофир бўлиб, улар билан бирдек бўлсангиз. Шу боис, махфий йиғилишларини тарк этмагунича — Аллоҳ йўлида ҳижрат этмагунича, улардан ҳеч кимни дўст/валий тутманг. Мабодо юз ўгириб кетсалар/сотқинлик қилсалар, уларни қўлга олинг ва тўқнашган жойингизда қатл этинг. Қайтиб улардан на валий/йўл кўрсатувчи, на ёрдам берувчи тутманг.
Tafsir
Женщины
Аят 4/89Сиз билан ўртада битим/келишув бўлган қавмдан бошпана истаганлар мустасно; ўз қавмларига ёки сизга қарши урушишни истамасдан сизга келганлар/бетарафлар мустасно. Аллоҳ истаса, уларга куч-қувват берарди, улар ҳам сизга қарши урушган бўларди. Модомики сиздан узоқ турган, сизга қарши урушмаган, ва сизга тинчлик таклиф этган эканлар, Аллоҳ сизга уларнинг зарарига ҳеч қандай йўл бермаган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/90Бошқа шундайларни ҳам кўрасан, улар сиздан ҳам ўз қавмидан ҳам бетарафлик истайди, аммо қачонки фитнага қайтарилса, дарров шўнғийди. Агар сиздан узоқ турмаса, сиз билан тинчликка келишмаса ва қўлларини тиймаса, уларни қўлга олинг ва тутган жойингизда қатл этинг. Ана ўшаларга қарши сизга очиқ изн/куч-қувват берганмиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/91Мумин муминни қатл этмайди, фақат янглишиб ўлдириб қўйиши мумкин. Кимки муминни янглишиб ўлдириб қўйса, у ҳолда бир мумин қулни озод қилсин, мақтулнинг аҳлини қониқтирувчи миқдорда хун ўтасин — агар мақтулнинг аҳли кечиб юбормаса. Агар мақтул сизга душман қавмдан бўлса, бир мумин қулни озод қилиш етарли. Агар у сиз билан ўртада битим бўлган қавмдан бўлса, аҳлига хун ўтасин ва бир мумин қулни озод қилсин. Ким буларга имкон тополмаса, Аллоҳга тавба учун пайдар-пай икки ой Саум/Рўза тутсин. Аллоҳ Алим Ҳаким/барча ҳукмни илм ва ҳикмат билан қилади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/92Бир муминни қасддан ўлдирган кимсанинг жазоси — Абадий Жаҳаннам. Аллоҳ унга ғазаб қилган, уни лаънатлаган ва унга Улкан Азоб ҳозирлаб қўйгандир.
Tafsir
Женщины
Аят 4/93Эй имон келтирганлар! Аллоҳ йўлига чиққанда, вазиатни аниқлаб олинг: сизга тинчлик таклиф этганларга “сен мумин эмассан/тинчлик аҳли эмассан” дея уруш очманг. Сиз дунё матоҳини истайсиз, Аллоҳнинг ҳузурида эса кўпроқ ғаниматлар бор. Олдинлари сиз ҳам худди шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди, шу боис, қарор олишдан олдин вазиатни аниқлаб олинг. Албатта, нима қилаётганингиздан Аллоҳ тўлиқ хабардор.
Tafsir
Женщины
Аят 4/94Муминлар орасида, Аллоҳ йўлида молию-жони ила жидду-жаҳд қилувчилар билан ҳеч қандай узрсиз ўтириб қолганлар бирдай эмас. Аллоҳ молию-жони ила жидду-жаҳд қилувчиларнинг даражасини, ўтирганларнинг даражасидан устун қилган —
Tafsir
Женщины
Аят 4/95Улуғ ажр-мукофот ила, Ўз ҳузуридан бўлмиш даражотлар ила, кечирим ва раҳмат ила. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/96Ўзларига жабр/ноҳақлик қилганларнинг жонини олаётиб, малаклар деди: “Сиз қайда эдингиз?” Улар дедилар: “Ер юзида заиф ва чорасиз қолган эдик”. Дедилар: “Аллоҳнинг Ери кенг эмасмиди, унда ҳижрат қилмадингизми?!” Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамда, қандай ҳам ёмон қайтиш жойи бу!
Tafsir
Женщины
Аят 4/97Ҳижрат қилиш учун бирор хийлага қодир бўлмаган, бирор йўл ҳам топа олмаган чорасиз эркаклар, аёллар ва норасидалар мустасно.
Tafsir
Женщины
Аят 4/98Уларни Аллоҳ Ўзи афв этишига умид бор, Аллоҳ Афув Ғафур /афв этгувчи ва кечиримли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/99Кимки Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўплаб бошпана ва кенг имконлар топади. Кимки Аллоҳга ва Расулига ҳижрат қилиб уйидан чиқса-ю, сўнгра ажали етиб ўлса, унинг эвази Аллоҳнинг зиммасида. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/100Ер юзига кезган пайтингизда/сафарда эканингизда, кофирлардан фитна келиши хавфи бўлса, Салотдан/Буюрилган Йўл-Йўриқдан озайтирсангиз/енгиллатсангиз (73:20), сизда гуноҳ йўқ. Зотан, кофирлар сизга очиқ душмандир.
Tafsir
Женщины
Аят 4/101Сен улар орасида бўлганингда ва уларга Салотни/Буюрилган Йўлни қоим қилганингда (4:59), улардан бир тоифа сен билан бирга турсин, силоҳларини ҳам олсин. Сажда қилганларида/Буйруққа тўлиқ таслим бўлганларида, орқангизга ўтсин. Салотга қатнашмаган бошқа тоифа келиб, сен билан бирга Салот қилсин, хушёрликни бой бермасин, силоҳларини ёнига тутсин. Кофирлар истайдики, сиз силоҳ ва егуликларингизга бепарво қолсангиз-у, қўққисдан ҳамла қилсалар. Агар ёмғир сабабли етган бирор озор ёки хасталик-жароҳат бўлиб, силоҳингизни ёнда тутмасангиз, сизда гуноҳ йўқ. Аммо хушёр бўлинг! Аллоҳ кофирларга Хорловчи Азобни тайёрлаб қўйган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/102Салотни адо этиб бўлгач, хоҳ турган, хоҳ ўтирган, хоҳ ёнбошлаган ҳолда Аллоҳни ёдда тутинг. Омонликда бўлганингизда, Салотни қоим қилинг, Салот муминлар зиммасига аниқ вақтларда ёзилган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/103Бу қавмни таъқиб этишда асло бўшашманг. Агар аламларга дуч келаётган бўлсангиз, улар ҳам сиздек дуч келмоқда; аммо сиз, Аллоҳдан улар умид қилмаганни умид қилмоқдасиз. Аллоҳ Алим Ҳаким /илм ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/104Ҳақиқат шуки, Биз сенга бу Китобни ҳақ ила/ўз мақсад ва маъносига мувофиқ ҳолда нозил қилдик (4:59); токи одамлар орасида Аллоҳнинг кўрсатганидек ҳукм чиқаргайсан. Ҳеч қачон хоинлар тарафини олма!
Tafsir
Женщины
Аят 4/105Аллоҳнинг кечиримини иста! Ҳақиқатан, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/106Ўз-ўзларига хиёнат қилувчиларни ҳимоя қилма. Чунки Аллоҳ хиёнаткор гуноҳкорни яхши кўрмайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/107Одамлардан яширади/яширинадилар, бироқ Аллоҳдан яшира/яширина олмаслар. Улар кечаси билан Аллоҳ рози бўлмайдиган гапга келишаётганларида, Аллоҳ улар билан бирга эди. Аллоҳ улар қилаётган қилмишларни ўраб/ихота қилиб олган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/108Эй, сизлар! Бу дунё ҳаётида уларнинг ёнини олсангиз, Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида ким уларнинг ёнини олади? Ким уларга вакил бўлади?!
Tafsir
Женщины
Аят 4/109Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм/ноҳақлик қилган бўлса, сўнг Аллоҳдан кечирим истаса, Аллоҳ кечиримли ва раҳмдил эканини топади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/110Кимки гуноҳ орттириб олса, фақат ўз зарарига орттиради. Аллоҳ Алим Ҳаким /илм ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/111Ким бирор хато ёки гуноҳ содир этиб, сўнгра уни бегуноҳ бошқасига ағдарса, улкан бўҳтон ва очиқ гуноҳ содир этибди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/112Сенга Аллоҳнинг фазли бўлмаганида, улардан бир гуруҳ сени адаштиришга уринар эди. Улар фақат ўзларини адаштиради, сенга ҳеч қандай зарар етказолмайди. Аллоҳ сенга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва сенинг билмаганларингни билдирди — сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/113Улардаги яширин суҳбатларнинг кўпида яхшилик йўқ. Мабодо садақага, яхшиликка ёки одамлар орасини ислоҳ этишга буюрса, мустасно. Ким буларни Аллоҳнинг розилиги учун қилган бўлса, Биз яқинда унга Улуғ Ажр-мукофот берамиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/114Тўғри Йўл очиқ баён этилганидан кейин ҳам, Расулдан айрилиб, муминлар йўлидан бошқа йўлларга эргашиб кетганларни, ўша эргашган йўлига мослаб қўямиз, охири Жаҳаннамга ташлаймиз. Қандай ҳам ёмон қайтиш жойи бу!
Tafsir
Женщины
Аят 4/115Аллоҳ Ўзига шерик қилинишини кечирмайди, бундан бошқасини истаганига кечиради. Ким Аллоҳга шерик қўшса, шубҳасиз, узоқ адашув ила адашибди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/116Улар Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганлари фақат хотин бутлар/фақат хотинлашган ҳолларида дуо қиладилар. Улар фақат қайсар, бебош Шайтонга/йўлдан оздирувчига ялиниб-ёлворадилар.
Tafsir
Женщины
Аят 4/117Аллоҳ уни лаънатлади, у эса шундай деди: “Сенинг қулларингдан маълум қисмни албатта оламан.
Tafsir
Женщины
Аят 4/118Уларни албатта адаштираман, пуч орзуларга мубтало қиламан, уларга буюраман, улар ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар. Уларга буюраман, Аллоҳнинг яратишини/яратганини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб Шайтонни валий/йўл кўрсатувчи тутган бўлса, очиқ зиёнга йўлиқди/бой бериб бўлди,
Tafsir
Женщины
Аят 4/119у ваъдалар қилади ва пуч орзуларга солади. Шайтон уларга фақат алдовни ваъда қилади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/120Ана ўшаларнинг борар жойи жаҳаннам, ундан қочишга жой тополмаслар.
Tafsir
Женщины
Аят 4/121Иймон келтириб, солиҳ амал қилганларни эса остларидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритамиз, у ерда домий қоладилар. Аллоҳнинг ҳақ ваъдаси бу, Аллоҳдан-да сўзида содиқроқ ким?
Tafsir
Женщины
Аят 4/122Бу сизнинг орзу-ҳавасингиз билан ҳам, аҳли Китобнинг орзу-ҳаваси билан ҳам бўлиб қолмайди. Ким ёмонлик қилган бўлса, шунга лойиқ жазоланади, Аллоҳдан ўзга на бир валий/йўл кўрсатувчи, на ёрдам берувчи тополмайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/123Имон келтириб солиҳ амал қилган эркак ва аёллар, ана ўшалар боғ-роғларга киради ва уларга қилча ҳам ноҳақлик қилинмайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/124Юзини/борлиғини Аллоҳга таслим этган ва яхшилик қилган ҳолда, Иброҳим динига эргашган кимсанинг динидан-да яхшироқ дин кимда бор? Аллоҳ Иброҳимни Халил*/дўст тутган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/125(*Иброҳимни Халил тутиши — унга Ҳанифлик йўлини ўргатиши, уни одамзотга имом қилиши, унга берган сўзи хотирига Сўнгги Пайғамбарни юбориши)
Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг ва Аллоҳ барча нарсани қамраб/ихота қилиб олган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/126Сендан аёллар ҳақида фатво сўрайдилар. Сен айт: “Улар ҳақида фатвони Аллоҳ беради. Уларга ёзилган ҳақларни бермай туриб никоҳлаб олишни истаганингиз ҳимоясиз аёлларнинг етимлари ҳақида, эзилиб хўрланган болалар ҳақида тенгликни/адолатни таъминлаш ҳақида Китобда сизга тиловат қилинган. Қилган ҳар бир яхшилигингизни Аллоҳ билиб туради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/127Агар хотин эрининг ташлаб кетиши ёки юз ўгиришидан чўчиса, ўзаро ярашув ва сулҳ ила орани тузатишсалар, бунда гуноҳ йўқ. Бундай сулҳ яхшидир, нафслар зотан қизғанишга шай бўлади. Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор.
Tafsir
Женщины
Аят 4/128Қанчалик истасангиз ҳам, хотинлар орасида адолатни таъминлай олмайсиз. Шундай экан, бирига мойил бўлиб, бошқасини муаллақ ташлаб қўйманг. Агар ислоҳ этиб тақво қилсангиз, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/129Мабодо ажрашсалар ҳам, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини бойитади/бошқасига муҳтож қилмайди. Аллоҳ Восеъ Ҳаким бўлган Зот/кенг ризқ берувчи ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/130Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг. Сиздан олдин Китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам шуни тавсия этдик: “Аллоҳга тақво қилинг, агар нонкўрлик қилсангиз, албатта, Осмонлару-Ердаги барча борлиқ Аллоҳнинг”. Аллоҳ Ғаний Ҳамид /бой-беҳожат ва мақтовга лойиқ.
Tafsir
Женщины
Аят 4/131Осмонлару ердаги барча борлиқ Аллоҳнинг. Вакил/суяниш учун Аллоҳ етарли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/132Агар истаса, сизни кетказиб, бошқаларни келтиради, эй одамлар! Аллоҳ бунга қодир.
Tafsir
Женщины
Аят 4/133Кимки дунёда бирор эваз/савоб истаса, дунё ва охиратдаги савоблар — Аллоҳнинг ҳузурида. Аллоҳ Самиъ Алим /барча нарсани эшитиб кўриб туради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/134Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик беринг, агарчи ўзингиз, ота-онангиз ёки яқинларингиз зарарига бўлса ҳам. У бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ иккисидан-да ҳақдорроқ. Ҳавога/истакларга эргашиб, адолатни тарк этманг. Агар гувоҳликда тил бурсангиз ёки адолатдан чекинсангиз, Аллоҳ барча қилмишингиздан хабардор.
Tafsir
Женщины
Аят 4/135Эй имон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг юборган Расулига, Расулига нозил этган Китобга/Қонунга ишонинг, ундан олдин нозил этган Китобни/Қонунни ҳам ишониб тасдиқ этинг. Ким Аллоҳга кофир бўлса — Унинг Малакларига, Китобларига, Расулларига ва Охират кунига кофир бўлса, узоқ адашув ила адашибди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/136Тасдиқ этиб ортидан инкор этган, сўнгра тасдиқ этиб яна инкор этган ва инкорлари зиёда бўлганларни Аллоҳ кечирмайди ва ҳеч қандай йўлга йўлламайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/137Мунофиқларга хушхабар бер: уларга Аламли Азоб бор.
Tafsir
Женщины
Аят 4/138Улар муминларни қўйиб, кофирларни валий/йўл кўрсатувчи тутадилар. Наҳотки, ўшаларнинг ёнида азизлик ва куч-қувват излайдилар? Барча азизлик ва куч-қувват тамоман Аллоҳга тегишли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/139Аллоҳ сизга Китобда/Қонунда нозил қилганки: “Аллоҳнинг оятларига кофир бўлинган ва устидан кулинганда, бошқа ҳадисга/гапга ўтгунларича бирга ўтирманг”. Акс ҳолда сиз ҳам улар кабисиз. Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда тўплайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/140Улар доим сизни кузатиб-пойлаб юради. Аллоҳдан сизга бирор фатҳ/ғалаба берилса, дейдилар: “Биз сиз билан бирга эмасмидик?!” Агар кофирларга бирор насиба етса, дейдилар: “Муминлар устига ҳужум қилишга қизиқтирган, сизни улардан ҳимоя қилган биз эмасмидик?” Аллоҳ Қиёмат Куни улар орасида Ўз ҳукмини чиқаради. Аллоҳ кофирларга муминлар устидан йўл бермайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/141Мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўлади, ҳолбуки Аллоҳ уларни “алдаб” қўяди. Улар Салотга/Буюрилган Йўл-Йўриқларни бажаришга турганида, истаксиз/ялқовлик билан, риё билан/халққа кўрсатиш учун туради, Аллоҳни ўта оз ёд этади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/142Аслида икки ўртада бетайинлар холос, на булардан ва на улардан бўла олмайди. Аллоҳ кимни адаштирса, унга ҳеч бир йўл тополмассан.
Tafsir
Женщины
Аят 4/143Эй иймон келтирганлар! Муминларни қўйиб, кофирларни валий/йўл кўрсатувчи тутманг. Наҳотки Аллоҳ наздида ўзингизга қарши далил/ҳужжат пайдо қилишни истайсиз?!
Tafsir
Женщины
Аят 4/144Мунофиқлар дўзахнинг энг қуйи қатламида/кофирлардан қуйироқда; уларга бирор ёрдамчи топмассан.
Tafsir
Женщины
Аят 4/145Тавба қилиб қайтган, ўзини ўнглаган, ва Аллоҳни маҳкам тутиб, динни ёлғиз Аллоҳга холис қилганлар мустасно – ана ўшалар муминлар билан бирга бўлади. Яқинда Аллоҳ муминларга Улуғ Ажр-мукофот беради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/146Агар шукур қилиб, ишонсангиз/тасдиқ этсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилсин? Аллоҳ Шокир Алим/амалларнинг эвазини тўлиқ беради ва барча нарсани билади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/147Аллоҳ ёмон сўзнинг ошкор этилишини хуш кўрмайди, фақат мазлум мустасно. Аллоҳ Самиъ Алим/Эшитгувчи Билгувчи.
Tafsir
Женщины
Аят 4/148Агар бирор яхшиликни ошкор ёки яширин қилсангиз ёки ёмонликни кечирсангиз, Аллоҳ Афув Қодир/кечиримли ва барча нарсага қудрати етади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/149Аллоҳга ва Расулларига кофир бўлганлар, Аллоҳ ила Расуллари орасини айирмоқчи бўлганлар, ҳамда “Бирига ишониб, бошқасини инкор этамиз”, дейдиганлар, ва ана шунақа ора йўл тутишни истайдиганлар,
Tafsir
Женщины
Аят 4/150Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Кофирлар учун Хорловчи Азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/151Аллоҳга ва Расулларига ишониб тасдиқ этганлар, улар орасидан ҳеч бирини айирмаганларга тезда эвазлари берилади. Аллоҳ Ғафур Раҳим/кечиримли, раҳмдил.
Tafsir
Женщины
Аят 4/152Китоб аҳли осмондан Китоб туширишиб беришингни сўрайди. Улар Мусодан каттароғини сўраганлар – “Бизга Аллоҳни ошкора кўрсат” деганлар. Зулмлари туфайли уларни яшин урган эди. Сўнгра, уларга очиқ баён этилган оятлар келганидан кейин ҳам олтинни/бузоқни тутдилар. Биз буни ҳам кечирдик, ва Мусога очиқ-ойдин султон/ҳукм этиш куч-қуввати бердик.
Tafsir
Женщины
Аят 4/153Аҳд беришлари учун устларига Тур тоғини кўтардик/атрофларини тоғ билан ҳимоя қилинган водийга ўрнаштирдик. “Эшикдан сажда қилган ҳолда/Буйруқларга тўлиқ бўйсунган ҳолда киринг!” дедик. “Сабт борасида ҳаддан ошманг!” дедик. Улардан ўта кучли Аҳд олдик.
Tafsir
Женщины
Аят 4/154Аҳдни бузганлари, Аллоҳнинг оятларига кофир бўлганлари, Набийларни ноҳақ қатл этганлари, ҳамда “Қалбларимиз қулфланган” деганлари учун; Аллоҳ уларнинг куфрлари оқибатида қалбларини муҳрлади, энди ишониб тасдиқ этмайдилар, фақат озчилик мустасно.
Tafsir
Женщины
Аят 4/155Куфрлари учун, ҳамда Марямга қарши ўта оғир бўҳтонлари учун;
Tafsir
Женщины
Аят 4/156Аллоҳнинг Расули Масиҳни — Ийсо ибн Марямни — қатл этдик!”, деган сўзлари учун*. Уни қатл этганлари ҳам, хочга михлаганлари ҳам йўқ, лекин шундай шубҳадалар/гумондалар. Бу ҳақда тортишаётганлар ҳам бу борада шак-шубҳада. Бу борада илм/аниқ маълумотлари йўқ бўла туриб, уни қатл этмаганлари аниқ бўла туриб, яна гумонга эргашадилар.
Tafsir
Женщины
Аят 4/157(*Хочга михлаб қатл этиш — энг хорловчи қатл тури бўлиб, ундай мақтул абадул-абад унутилишга маҳкум саналади. Уларнинг бу гапларида “Энди Ийсо буткул унутилади” деган маънони ўқиш мумкин. Давомдаги оятлар эса буни рад этади).
Аксинча, Аллоҳ Ўзига сари юксалтирди. Аллоҳ Азиз Ҳаким /барча душманлар устидан ғолиб, ҳар бир ишни буюк ҳикмат ила қилади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/158Аҳли Китобнинг/Таврот ва Инжил олимларининг ҳар бири ўлимидан олдин уни/Исони тасдиқ этади. Қиёмат Куни эса у/Исо уларнинг зарарига гувоҳлик беради.
Tafsir
Женщины
Аят 4/159Яҳудларнинг зулмлари ва кўпларни Аллоҳнинг йўлидан тўсганлари боис, уларга ҳалол қилинган покиза нарсаларни ҳаром қилдик/чеклов қўйдик.
Tafsir
Женщины
Аят 4/160Рибони олганлари учун — ҳолбуки улар ундан қайтарилган эди — одамларнинг молларини ноҳақ йўллар билан еганлари учун, улардаги кофирларга Аламли Азоб ҳозирладик.
Tafsir
Женщины
Аят 4/161Лекин улар орасида илмда Росих бўлганлар/теран илмга эга бўлганлар ва муминлар, Сенга ва сендан олдин нозил бўлганга ишониб тасдиқ этадилар. Салотни қоим қиладилар/улардаги Йўл-Йўриқларга эргашадилар, Закотни адо этадилар/уни покиза тутадилар, Аллоҳга ва Охират Кунига ишониб тасдиқ этадилар. Ана ўшаларга яқинда Улуғ Ажр-мукофот берамиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/162Биз сенга, худди Нуҳ ва ундан кейинги Набийларга ваҳий қилганимиз каби ваҳй қилдик. Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Йаъқуб, унинг авлодлари, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ҳам худди шундай ваҳй қилганмиз, Довудга Забурни берганмиз.
Tafsir
Женщины
Аят 4/163Улардан бошқа Расулларга ҳам худди шундай ваҳй қилганмиз, улар ҳақида сенга қисса қилиб берганларимиз бор, қисса қилиб бермаганларимиз бор. Мусога Аллоҳ Ўзи сўзма-сўз гапирган.
Tafsir
Женщины
Аят 4/164Хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи Расуллар қилиб ваҳй қилганмиз, токи Расуллар келганидан кейин, одамларда Аллоҳга қарши ҳужжат бўлмасин. Аллоҳ Азиз Ҳаким /барча нарсага куч-қудрати етади ва барча ишни етук ҳикмат билан қилади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/165Лекин Аллоҳ сенга индиргани билан гувоҳлик беради. Уни Ўз илми ила нозил қилган. Малаклар/илм эгалари ҳам бунга гувоҳлик берадилар (3:18). Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳ.
Tafsir
Женщины
Аят 4/166Кофир бўлган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар, узоқ/қайтиб бўлмас адашиш билан адашибди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/167Кофир бўлган ва Зулм қилганларни Аллоҳ асло кечирмайди ва ҳеч бир йўлга ҳам йўлламайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/168Биргина жаҳаннам йўлига йўллайди, унда абадий қоладилар. Аллоҳ учун бу осон.
Tafsir
Женщины
Аят 4/169Эй одамлар! Расул сизга Раббингиздан бўлмиш ҳақ ила келди. Иймон келтиринг/ишониб тасдиқланг, ўзингиз учун яхши. Агар куфр келтирсангиз/билиб туриб яширсангиз, Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг. Аллоҳ Алим Ҳаким/илм ва ҳикмат эгаси.
Tafsir
Женщины
Аят 4/170Эй Аҳли Китоб! Динингизда ғулув кетманг/ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан ўзгани сўйламанг. Масиҳ Ийсо ибн Марям — Аллоҳнинг Расули ва Ўзидан бир Руҳ ила Марямга берган Сўзи/олдиндан ваъда қилиб бергани. Аллоҳга ва Расулларига ишониб тасдиқ этинг. “Худо учта” деманг! Бас қилинг, ўзингиз учун яхши. Аллоҳ — якка-ягона илоҳ, фарзанди бўлишдан пок ва олийдир. Осмонлару-Ердаги барча борлиқ Унинг. Вакил/суяниш учун Аллоҳнинг Ўзи етарли.
Tafsir
Женщины
Аят 4/171Ёлғиз Аллоҳга қул бўлишдан Масиҳ ҳам, унинг яқинидаги Малаклар/илм ва куч эгалари/ҳаворийлар ҳам кибр қилмайди. Ким Унга қулликдан бош тортса, бундан кибр қилаётган бўлса, Аллоҳ Ўзи яқинда уларнинг ҳаммасини тўплайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/172Имон келтирган ва солиҳ амал қилганларнинг эса, ажр-мукофотларини бекаму-кўст, ва Ўз тарафидан зиёдаси билан беради. Аллоҳга/ёлғиз Унинг Ўзига қуллик қилишдан бош тортиб кибр қилганларни эса ҳали Аламли Азоб билан азоблайди. Ундайлар ўзлари учун Аллоҳдан ўзга на бир валий/йўл кўрсатувчи, ва на ёрдам берувчи тополмайди.
Tafsir
Женщины
Аят 4/173Эй одамлар! Сизга Раббингиздан очиқ бурҳон/илоҳий далил келди, ва Биз уни Нури Мубийн нозил қилдик/йўлни ёритгувчи ва очиқ сўзлар билан баён этиб нозил қилдик.
Tafsir
Женщины
Аят 4/174Аллоҳга имон келтириб, Унга мустаҳкам суянганларни, Ўз ҳузуридан бўлмиш раҳмат ва фазлига дохил этади, Унга элтувчи Тўғри Йўлни ўргатади.
Tafsir
Женщины
Аят 4/175Сендан фатво сўрайдилар. Сен айт: “Калола (4:12) ҳақида фатвони Аллоҳ беради”. Боласи бўлмаган, бир синглиси бор киши ўлганида, ундан қолганининг ярми синглисига. Бундай киши, боласи бўлмаган синглиси ўлганида, мероснинг ҳаммасини олади. Агар маййитнинг икки синглиси бўлса, мероснинг учдан иккисини олади. Агар ворислар эркак-аёл туғишганлар бўлса, бир эркак икки аёл улушича олади. Адашмангиз дея Аллоҳ сизга очиқ-ойдин баён қилмоқда. Аллоҳ барча нарсани билгувчи Зот.
Tafsir
Женщины
Аят 4/176Аяты: 177
Место откровения: Mекка
какая-то информация