Сўнгра ғам ортидан сизга бир хотиржамлик берди, бир қисмингизни уйқу босди; бир қисмингиз эса ўз жонининг ташвишига тушиб қолди — Аллоҳ ҳақида ботил жоҳилият гумонларини қила бошлади. “Бу ишдан бирон нима борми бизга?” дейишарди. Сен айт: “Бу иш тамоман Аллоҳнинг”. Уларнинг ичда яшириб, сендан сақлагани бор. Улар дейишади: “Бу ишдан бизга бирон нафъ бўлганида, бу ерда ўлиб кетмасдик”. Сен айт: “Уйингизда қолсангиз ҳам, зиммасига ўлим ёзилганлар барибир ётар жойини топарди”. Аллоҳ диллардагини синаши, ва қалблардагини чиқариши учун шундай. Аллоҳ диллардагини билгувчи.
Пояснение: